Документы



Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ icon

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ

НазваниеЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ
страница2/42
Дата04.09.2013
Размер4.16 Mb.
ТипДокументы
скачать
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
1. /++++ Шорахмедов.docЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ

СУДЬЯНИ ЧЕТЛАШТИРИШНИ РАД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Фуқаролик ишини кўришда иштирок этишдан четлаштириш асослари ва бу масалага оид бошқа қоидалар Ўзбекистон Респуб-ликаси Фуқаролик процессуал кодексининг 25-30-моддаларида бел-гиланган. Жумладан, судья, прокурор, суд мажлисининг котиби шах-сан бевосита ёки билвосита ишнинг оқибатидан манфаатдор бўлсалар ёки уларнинг беғаразлигига шубҳа туғдирадиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса, улар ишни кўришда иштирок эта олмайдилар ва ишни кўришдан четлатилишлари лозим.

Четлатиш тўғрисидаги арз асослантирилган бўлиши ва бу ҳақда ишнинг мазмуни бўйича кўришдан олдин билдирилиши керак. Четлатиш тўғрисида кейинчалик арз қилишга, фақат бунинг учун асослар бўлиши лозим. Судга ёки кимга нисбатан арз қилинадиган бўлса, шу шахсга ишнинг кўрилиши бошланганидан сўнг маълум бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.

Четлатиш учун асослар деганимизда, кимга нисбатан четлатиш тўғрисида арз қилинган бўлса, ўша шахснинг ишда иштирок этувчи шахслар билан дўстлик, қариндошлик муносабатларида бўлиши, хиз-мат юзасидан ёки бошқа жиҳатлардан манфаатдорлиги тушунилади.

ФПКнинг 25-27-моддаларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлса, судья, прокурор, эксперт, мутахассис, таржимон, вакил, суд мажлисининг котиби судга арз қилишга мажбур, яъни ўз-ўзини чет-латиш тўғрисида масала қўйишлари керак.

Шу асослар бўйича ишни кўришда иштирок этувчи шахслар ҳам четлатиш ҳақида масала қўйишлари мумкин.

Четлатиш тўғрисида арз қилинган тақдирда суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг фикрларини, шунингдек, ишни кўришдан четлатилиши талаб қилинган шахснинг сўзини (агар у изоҳ беришни хоҳласа) эшитиши керак.

Судьяни ишни кўришдан четлатиш масаласи (шу судьянинг иштирокисиз) бошқа судьялар томонидан ҳал қилинади. Четлатишни ёқлаб берилган овозлар сони билан четлатишга қарши берилган овоз-лар сони тенг бўлса, судья ишни кўришдан четлатилган ҳисобланади.

Икки судья ёки суднинг бутун ҳайъатини четлатишни талаб қилиш ҳақидаги арз ўша суднинг тўлиқ ҳайъатида оддий кўпчилик овоз билан ҳал қилинади. Ишни якка тартибда кўрадиган судьяни рад қилиш масаласи суд раиси томонидан, суд таркиби бир судьядан иборат бўлса, шу судья томонидан ҳал этилади.

Прокурорга, вакилга, экспертга, таржимонга ва суд мажлиси котибига нисбатан четлатиш тўғрисидаги масалани ишни кўраётган суд ҳал қилади. Четлатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун суд маслаҳатхонага киради, агар талаб қонуний бўлса, қаноатлантириш ёки аксинча, ғайриқонуний бўлса, рад қилингани тўғрисида (ФПКнинг 29-моддаси) ажрим чиқаради четлатиш бўйича чиқарилган ажримга нисбатан хусусий шикоят келтириш қонунда кўзда тутил-маган. Масалан:


Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар судига

Фуқаролик иши бўйича даъвогар Йўлдош Эшоновнинг судья М.И.Раҳимовни иш кўришдан четлатиш ҳақида


АРИЗА

Ангрен шаҳар судида даъвогар Йўлдош Эшоновнинг жавобгар Р.Эшоновга нисбатан мерос мулкини бўлиб бериш ҳақидаги иши кўрилаётган бўлиб, бу иш судья М.И.Раҳимов раислигида кўрил-моқда.

Судья М.И.Раҳимовни иш кўришдан қуйидаги асосларга кўра четлатишни лозим деб ҳисоблайман: судья М.И.Раҳимов менинг акам бўлмиш-иш юзасидан жавобгар Раҳим Эшонов билан яқин дўст бўлиб, улар яқинда Москвага саёҳат қилганлар ва бир неча кун дам олганлар. Шунинг учун ишнинг одилона ҳал қилинишига шубҳала-наман. ФПКнинг 25-моддасига асосланиб,

Арз қиламан:

Менинг фуқаролик ишимни кўришдан Ангрен шаҳар судининг судьяси М.И.Раҳимов четлатилсин.

Илова: 1. Москва шаҳридан ёзилган хат;

2. Москва шаҳрига саёҳатга борганлиги ҳақида маълумотнома;

3. Р.Эшоновнинг иш жойидан маълумотнома.


1999 йил 9 август Й.Эшонов

Судьяни четлатиш ҳақидаги ариза юза-сидан Ангрен шаҳар судининг ҳаракат-лари




АЖРИМ


1999 йил 9 август. Ангрен шаҳри.


Тошкент вилояти Ангрен шаҳар судининг раиси Ўткир Мали-ков, судья М.Раҳимовни мерос мулкини бўлиш ҳақидаги ишни кўришдан четлатиш тўғрисидаги даъвогар Йўлдош Эшоновнинг ари-засини кўриб, қуйидагиларни


Аниқлади:

Даъвогар Йўлдош Эшонов жавобгар акаси Раҳим Эшоновга нисбатан отасидан қолган мерос мулкини бўлиб беришни сўраб судга даъво ариза билан мурожаат қилган.

Суд мажлиси бошланиб ишни мазмунан кўришга киргунга қадар, даъвогар Й.Эшонов судья М.И.Раҳимовни ушбу ишни кўриш-дан четлатиш ҳақида сўраб, ариза билан мурожаат қилиб уни қуйи-дагиларча асослайди

Судья М.И.Раҳимов даъвогарнинг акаси Раҳим Эшонов билан дўстона муносабатда эканлигини, улар 1999 йил Москва шаҳрига бирга саёҳатга боришганини, бу ҳолат эса, ишни унинг томонидан беғараз ва холис ҳал қилинишига шубҳа туғдиришини баён қилган.

Суд ушбу масала юзасидан ишда иштирок этувчи шахслар ва прокурорнинг фикрини ҳамда судья М.И.Раҳимовнинг тушунтири-шини тинглаб, суд Й.Эшоновнинг илтимосини қаноатлантириш учун келтирилган важлар асоссиз эканлиги, судьянинг жавобгар ва ишга жалб қилинган бошқа шахслар билан таниш-билишлигини тасдиқлов-чи далиллар мавжуд эмаслиги аниқланди. Юқоридагиларни эътибор-га олган ҳолда, судья М.И.Рахимовни мазкур ишни кўришдан четла-тиш учун етарли асос йўқ деб ҳисоблайди. Асосларга кўра суд даъ-вогарнинг талабини рад этишни лозим деб ҳисоблади. Юқоридаги-ларга кўра ва ФПКнинг 25-29-моддаларига асосланиб, суд

Ажрим қилади:

Даъвогар Йўлдош Эшоновнинг судья М.И.Раҳимовни ушбу фу-қаролик ишини кўришдан четлатиш тўғрисидаги талаби рад этилсин.

Судда ишни муҳокама қилиш шу таркибда давом эттирилсин.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42



Похожие:

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рҳйхатга олинган 04. 12. 2002 й. №1192
Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва 2002 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида” 490-сон...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435
Давлат бюджети параметрлари тўғрисида ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда)...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти курс ишини бажаришда қЎлланиладиган методик кўрсатмалар
Тошкент фармацевтика институти талабалари “Фармацевтик кимё” фанидан курс ишларини бажаришда қўлланиладиган методик кўрсатма
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти
Тошкент фарма­цевтика институти ҳузуридаги д 087. 12. 01 рақамли кенгашнинг 2009 йил соат да ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил: 100015,...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси ҳАЛҚ таълими вазирлиги жиззах давлат педагогика институти жиззах – 2013
Президентимиз ўзининг “Замонавий кадрлар тайёрлаш – ислоҳотлар муваффақиятининг асоси” номли маърузасида
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти Ротовирусли инфекция мавзусидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма
Услубий қўлланмани Тошкент Педиатрия тиббиёт институти болалар юқумликасалликлари кафедраси томонидан тузилган
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Навоий давлат педагогика институти амир темурнинг миллий давлатчилик сиёсати: тарих ва ҳозирги замон
Мазкур тўплам Навоий давлат педагогика институти Илмий кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси президентининг єарори 20. 06. 2006 й. N пє-381
Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халє таълими вазирлиги, Ўзбекистон Алоєа ва...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconТошкент давлат юридик институти 2010-2011 йил қабул режаси

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент фармацевтика институти фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш- тиришнинг қонуний асослари
Фармацевтика институти магистратура талабалари ва малака ошириш курслари учун тасдиқланган намунавий дастур асосида тузилган
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации