Документы



Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ icon

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ

НазваниеЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ
страница18/42
Дата04.09.2013
Размер4.16 Mb.
ТипДокументы
скачать
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   42
1. /++++ Шорахмедов.docЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ

Раислик этувчи судья: К.Ҳасанова



ДАЪВОНИ ТАЪМИНЛАШГА ҚАРАТИЛГАН ПРОЦЕССУАЛ ҲАРАКАТЛАР


Даъвони таъминлашга қаратилган қоида ФПКнинг 248-модда-сида белгиланган. Унда кўрсатилишича, суд ёки судья ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимоси бўйича ёки ўз ташаббуси билан даъвони таъминлаш чораларини кўра олади. Даъвони таъминлаш чо-раларини кўрмаслик суднинг ҳал қилув қарорининг ижросини қийин-лаштирадиган ёки унинг бажарилмаслигига сабаб бўладиган бўлса, ишнинг ҳар қандай ҳолатида ҳам даъвони таъминлашга йўл қўйи-лади.

Умумий қоида бўйича даъвони таъминлаш чораси даъво қўзға-тилгандан сўнггина кўрилади. Бу қоидадан айрим истиснолар Ўзбе-кистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси қоидалари билан белгиланган бўлиб, баъзи шароитларда ҳали қўзғатилмаган даъволарни ҳам таъминлаш чоралари кўрилиши назарда тутилади.

Жумладан, Жиноят процессуал Кодексининг 54-59, 275-278-моддаларида жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплаш ҳақида қоидалар берилган. Масалан, жиноят орқасидан моддий зарар етказилганлиги тўғрисида етарли маълумотлар бўлган тақдирда тер-говчи, прокурор, суриштирувчи шахс судда қўзғатилган ёки кела-жакда қўзғатилиши мумкин бўлган фуқаролик даъвосини таъминлаб қўйиш чорасини кўришга мажбур. Масалан, шахсий автомашинанинг эгаси томонидан бировга шикаст етказилганида ёки у бировнинг ўлимига сабабчи бўлганида, келгусида ўзига нисбатан фуқаролик даъвоси қилинишини назарда тутиб, омонат кассасидаги пулларни олиши, уйидаги қимматбаҳо буюмларни беркитиш мумкинлигини кўзда тутиб, терговчи жиноят содир бўлганидан хабардор бўлгани ҳамон, ҳеч кечиктирмай, келажакда қўзғатилиши мумкин бўлган даъвони таъминлаш чорасини (бу тўғрида арз бўлиш-бўлмаслигидан қатъий назар)ўз ташаббуси билан кўриши лозим.

Юқорида келтирилган қоидаларга асосланиб, чиқариладиган қарориннг ижро этилишини таъминлаш учун суд бошқа ваколатли орган томонидан чора кўрилишига даъвони таъминлаш деб айтилади.

Фуқаролик даъвосини таъминлаш, чунончи, даъвогарга тегишли ҳақнинг келгусида ундирилишини таъминлаш юзасидан бундай чоранинг белгиланиши-жавобгарнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракати-га қарши бўлиб, даъвогарнинг манфаатини ҳимоя қилиш учун зарур.

Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрим суднинг ҳал қилув қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда дарҳол ижро қилинади. Даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризани ишни кўраётган судья ёки суд ўша куннинг ўзидаёқ жавобгарни ёки ишда иштирок этувчи бошқа шахсларни хабардор қилмасдан ҳал этади.


Наманган вилояти, Чортоқ туман судига

Ҳалим Манноповдан (Чортоқ тумани, қудуқ кўчаси, 15 уйда яшайди)

Салима Манноповага нисбатан мол-мулкни тақсимлаш тўғрисидаги иш бўйича берилган даъво юзасидан


АРИЗА

(Даъвони таъминлаш тўғрисида)


Мен собиқ хотиним Салима Маннопова билан оилавий турмуш қурган давримизда тўплаган умумий мол-мулкимиздан бир қисмини бўлиб бериш тўғрисида шу йилнинг 10 июлида судга ариза берган эдим.

Бизларни умумий мол-мулкимиз 2000 сўмни ташкил қилгач бўлиб, шундан фақат бир қисмини, яъни (кир ювиш машина-100 сўм, 2х2 метрли гилам 150 сўм; янги рангли телевизор-650 сўм) жами 900 сўмлик ашёларни бўлиб беришни илтимос қилган эдим.

Менинг даъво ариза билан судга мурожаат этганимдан хабардор бўлган собиқ хотиним уйга келиб, ҳеч кимдан сўрамасдан юқорида санаб ўтилган мулкларни онасининг уйига олиб кетиб яширган.

Ушбу иш бўйича даъвони таъминлаш чораларини кўрмаслик суднинг ҳал қилув қарорининг ижросини кечиктирилишига ёки бажарилмаслигига тўсқинлик қилиши мумкинлигини инобатга олиб, ФПКнинг 248-245-моддаларига асосан

Сўрайман:

Жавобгар Салима Манноповага нисбатан мол-мулкни тақсим-лаш тўғрисида қўзғатилган даъво аризадаги мулкларни (кир ювиш машинаси, 2х2 метрли гилам, рангли телевизор) иш кўриб ҳал этилг-унга қадар хатлаб қўйилишини, жавобгар улардан фойдаланиш ҳуқу-қидан маҳрум этилишини ва шу йўл билан даъвони таъминлаш чоралари кўрилишини.

Аризага қуйидагиларни илова қиламан:

  1. никоҳ гувоҳномасидан кўчирма;

  2. яшаш жойимдан маълумотнома;

2000 йил 13 июл. Ҳ.Маннапов


СУДЬЯНИНГ ДАЪВОНИ ТАМИНЛАШГА ОИД ПРОЦЕССУАЛ ҲАРАКАТЛАРИ


Даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризани ишни кўраётган судья ёки суд ўша куннинг ўзидаёқ жавобгарни ёки ишда иштирок этувчи бошқа шахсларни хабардор қилмасдан ҳал этади.

ФПКнинг 249-моддасида белгиланишича, даъвони таъминлаш чоралари қуйидагилардан:

  1. жавобгарга тегишли бўлган ва унинг ўзида ёки бошқа шахсларда турган мол-мулкка ёки пул суммасини хатлаш;

  2. жавобгарнинг муайян ҳаракатлар қилишини тақиқлаш;

  3. бошқа шахсларга жавобгарнинг мулкини унга бериш ёки унга нисбатан бошқа мажбуриятларни бажаришни тақиқлаш;

  4. мол-мулкни хатлашдан чиқариш тўғрисида даъво қўзға-тилган ҳолда, рўйхатга олинган мулкни сотишни тўхтатиш;

  5. агар қарздор ижро ҳужжати юзасидан даъво тартибида низолашса ва бундай низога қонун бўйича йўл қўйилса, бу ҳужжат бўйича ундирувни тўхтатишдан иборат бўлиши мумкин.

Алимент ундириш тўғрисидаги, майиб бўлиш ёки соғлиққа бошқача шикаст етиши, шунингдек, боқувчисининг ўлими натижаси-да келган зарарни қоплаш тўғрисидаги давлат мулкини талон-тарож қилиш, ўғирлаш ва ўзлаштиришдан келган зарарларни ундириш тўғрисидаги даъволардан бошқа даъволарнинг иш ҳақига, пенсия ва стипендияларга хатлаш йўли билан таъминлашга йўл қўйилмайди.

Даъвони таъминлаш юзасидан бажариладиган процессуал ҳара-катлар ФПКнинг 248-258-моддаларида батафсил берилган.


АЖРИМ

2000 йил 31 июлда Наманган вилояти, Чортоқ туман судьяси Яхёхон Икромов томонидан Ҳалим Манноновнинг даъвони таъмин-лаш тўғрисида берган аризасини кўриб, қуйидагиларни

Аниқлади:

Суднинг иш юритувида Ҳалим Манноновнинг Салима Манно-нова билан бирга турмуш давридаги ортирилган мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги фуқаролик иши мавжуд.

Ҳ.Манноновнинг шу йил 13 июлдаги судга берган аризасида жавобгар Салима Маннонаванинг ўзбошимчалик билан даъвогарнинг уйидан (бир дона рангли телевизор-650 сўм, бир дона 2х2 дона метрли гилам-150 сўм ҳамда бир дона кир ювиш машинаси-100 сўм) жами 2000 сўмлик буюмни онасининг уйига яшириб қўйганлигини маълум қилган. Шунга кўра Ҳ.Маннонов жавобгар С.Маннонова олган молларни хатлаб қўйишни ва шу йўл билан унинг даъвосини таъминлаш чораларини кўришни, акс ҳолда бор мол-мулкларини жавобгар ўзбошимчалик билан йўқ қилиб юбориши мумкинлигини билдиради.

Иш ҳолатига биноан, суд агар даъвони таъминлаш чоралари кўрилмаса, суднинг ҳал қилув қарорининг ижроси қийинлашишига ва бажармай қолишига сабаб бўлиши ҳам мумкинлиги аниқланди.

Юқоридагиларга кўра суд ФПКнинг 248-250-моддаларига асосан

Ажрим қилади:

Наманган вилояти, Чортоқ тумани, Байналмилал кўчаси, 10-уйда яшовчи Салима Маннонованинг ихтиёридаги бир дона 100 сўмлик кир ювиш машина, бир дона 1150 сўмлик қизил рангли 2х2 метрли гилам ҳамда бир дона 650 сўмлик рангли телевизор (паспорти 52 890-рақамли) рўйхатга олиб хатлансин.

Ажримдан норози томонлар шу суд орқали Наманган вилоят судининг фуқаролик судлов ҳайъатига 10 кунлик муддат ичида хусусий шикоят (протест) келтиришлари мумкин.

Судья: Я.Икромов


ИШНИ ЁПИҚ СУД МАЖЛИСИДА КЎРИШ ТЎҒРИСИДА


Фуқаролик ишлари умумий қоида бўйича ошкора кўрилади, бу эса ўз навбатида одил судловни амалга оширишда жамоатчиликнинг назорат қилишини таъминлайди. Қонун билан белгиланган айрим истиснолардан ташқари, барча ҳолларда, ишларнинг ҳамма судларда очиқ кўрилиши белгиланган. Шунга биноан судда фуқаролик ишлари ошкора равишда, яъни халқ олдида, фуқароларнинг иштирокида кўрилади.

Фуқаролик суди ишларининг очиқ, ошкора кўрилишида ишда иштирок этувчиларга, шунингдек, суд залида ҳозир бўлган бошқа шахсларга ҳам кучли таъсир этиб, суд жараёнининг тарбиявий аҳа-миятини оширади.

Ишларнинг очиқ кўрилиши фуқароларга судьяларнинг ишлари билан бевосита танишиш, уларнинг фаолиятини жамоатчилик назора-ти остига олиш имконини беради ва айни чоғда фуқаролик ишлари-нинг тўғри ҳал этилишини таъминлашга кўмаклашади.

ФПКнинг 10-моддасида баён қилингандек, барча судларда ишларни кўриш ошкора олиб борилади. Бунда баъзи истиснолар белгиланган. Чунончи, вояга етмаган шахслар, яъни 16 ёшга тўлмаган фуқаролар, агар улар ишда иштирок этувчи ёки гувоҳ бўлмасалар суд залига киритилмайдилар.

Юқорида келтирилган қонунда белгиланишича, давлат сирини сақлаш манфаатларини ёки ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳаёт сирларига оид маъулмотларнинг фош қилинмаслиги талаб қилинган барча ҳолларда, суднинг асосланган ажримига биноан судда иш кўриш бутунлай ёки қисман ёпиқ ҳолда ўтказилади.

Суд мажлисида иш ёпиқ кўрилган ҳолларда ишда иштирок этувчи шахслар, уларнинг вакиллари, судда иш кўришда қатнашишга йўл қўйилган жамоат ташкилотлари ҳамда меҳнат жамоаларининг вакиллари, зарур ҳолларда эса гувоҳлар, экспертлар ва таржимонлар ҳам қатнашадилар.

Ишнинг ёпиқ суд мажлисида кўрилиши тўғрисидаги ажрим судья, томонидан чиқарилиб, тегишли равишда асослантирилган бў-лиши керак. Ёпиқ суд мажлисида қабул қилинган суд қарорлари ҳамма ҳолларда ошкора эълон қилинади.
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   42



Похожие:

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рҳйхатга олинган 04. 12. 2002 й. №1192
Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва 2002 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида” 490-сон...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435
Давлат бюджети параметрлари тўғрисида ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда)...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти курс ишини бажаришда қЎлланиладиган методик кўрсатмалар
Тошкент фармацевтика институти талабалари “Фармацевтик кимё” фанидан курс ишларини бажаришда қўлланиладиган методик кўрсатма
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти
Тошкент фарма­цевтика институти ҳузуридаги д 087. 12. 01 рақамли кенгашнинг 2009 йил соат да ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил: 100015,...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси ҳАЛҚ таълими вазирлиги жиззах давлат педагогика институти жиззах – 2013
Президентимиз ўзининг “Замонавий кадрлар тайёрлаш – ислоҳотлар муваффақиятининг асоси” номли маърузасида
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти Ротовирусли инфекция мавзусидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма
Услубий қўлланмани Тошкент Педиатрия тиббиёт институти болалар юқумликасалликлари кафедраси томонидан тузилган
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Навоий давлат педагогика институти амир темурнинг миллий давлатчилик сиёсати: тарих ва ҳозирги замон
Мазкур тўплам Навоий давлат педагогика институти Илмий кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси президентининг єарори 20. 06. 2006 й. N пє-381
Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халє таълими вазирлиги, Ўзбекистон Алоєа ва...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconТошкент давлат юридик институти 2010-2011 йил қабул режаси

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент фармацевтика институти фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш- тиришнинг қонуний асослари
Фармацевтика институти магистратура талабалари ва малака ошириш курслари учун тасдиқланган намунавий дастур асосида тузилган
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации