Документы



Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ icon

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ

НазваниеЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ
страница17/42
Дата04.09.2013
Размер4.16 Mb.
ТипДокументы
скачать
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   42
1. /++++ Шорахмедов.docЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ

АЖРИМ


2000 йил 22 август.


Тошкент шаҳар, Чилонзор туман судининг судьяси Б.В.Валиев даъвогар П.Зариповнинг даъво аризаси кўрилиб, қуйидагилар


Аниқланди:

Асад Каримов билан Нозик Каримоваларнинг ажралиш тўғриси-даги фуқаролик ишини кўриш жараёнида уларнинг оилавий турмуш даврида жамғарган 2500 сўмлик мулкларини бўлиш масаласи ҳам кўрилиб, рўйхатга олинган мулклар ичида қўшниси, яъни П.Зарипов-га тегишли бир дона 800 сўмлик рангли «Электрон» телевизори ҳам бўлган.

Даъвогарнинг бу ҳақда ўз фикрини билдиришига қарамай, жа-вобгар Н.Каримова телевизорни ҳам умумий мулк қаторида бўлишни талаб қилган. Бундан хабардор бўлган телевизорнинг эгаси П.Зарипов бошланган процессга мустақил талаб билан учинчи шахс сифатида арз қилиб, ишга киришишни ва телевизорни қайтариб олиб беришни сўраб ариза берди.

Суд П.Зариповнинг даъво аризаси ФПКнинг 148-моддаси талаб-лари асосида берилганлигини эътиборга олиб ҳамда ФПКнинг 44, 160-моддаларига асосан


Ажрим қилади.

Пўлат Зариповнинг даъво аризаси суднинг иш юритишига қабул қилинсин. Асад Каримов ва Нозик Каримоваларнинг никоҳдан ажралиш ва оилавий турмуш даврида жамғарган мулклари қаторида телевизорни ҳам бўлиш масаласида П.Зарипов мустақил даъво билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида қатнаштирилсин.

Ажрим қатъий шикоятларга ўрин йўқ.

Судья: Б.В.Валиев



ТАРАФЛАРНИНГ СУД МАЖЛИСИГА КЕЛМАСЛИК ОҚИБАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишнинг судда кўрилишида умумий қоидага кўра, тарафларнинг иштирок этиши мақсадга муво-фиқ бўлиб, бусиз суд ўзига оилани мустаҳкамлаш бўйича юклатилган вазифаларни бажара олмайди.

Суд мажлисига чақирилган тарафларнинг келмасликлари тубан-дагича оқибатларни туғдиради: биринчидан, тарафлардан бири кел-маган тақдирда ишнинг кўрилиши бошқа вақтга қолдирилади ва тарафлар қайтадан чақирилади;

Иккинчидан, агар жавобгар иккинчи маротаба чақирилишида ҳам узрсиз сабаблар билан келмаса, судда эса унга чақирув хатининг топширганлиги тўғрисида маълумотлар бўлса, иш унинг иштиро-кисиз кўрилиши мумкин.

Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар бўйича эса, агар ариза берган эр, хотин узрсиз сабабларга кўра иккинчи маротаба чақири-лишда ҳам суд мажлисида ҳозир бўлмасалар, агар иш уларнинг ишти-рокисиз кўрилиши мумкинлиги тўғрисида улардан ариза тушмаган бўлса, суд аризани кўрмасдан қолдиради (ФПКнинг 97-модда).

НИКОҲДАН АЖРАТИШДА ДАЪВОГАРНИ ИККИНЧИ МАРТА ҲАМ СУДГА КЕЛМАГАНЛИК ОҚИБАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА


АЖРИМ

2001 йил 19 январ. Марғилон шаҳри.


Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг очиқ суд мажлисида судья Д.Ғоиповнинг раислигида, Л.Бўронова котиблигида даъвогар М.Собировнинг даъвоси бўйича жавобгар Г.Собирова билан тузилган никоҳдан ажратиш тўғрисида фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар


Аниқланди:

Даъвогар М.Собиров судга даъво ариза билан мурожаат этиб, 1996 йил 30 июнда жавобгар Г.Собирова билан Марғилон шаҳар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш идорасида 278-рақамли никоҳларини бекор қилинишини сўраган.

Ишни судда кўриш 2000 йил декабрга тайинланган ва тарафлар чақириқ қоғозлар орқали шахсан хабардор қилинганлар. Бироқ даъвогар ва жавобгар шу куни суд мажлисига келмаганлар, сабабини эса судга хабар қилмаганлар.

Ишни кўриш такроран 2001 йил 18 январ кунига тайинланиб, томонларга чақирув қоғозлари юборилади. Ишни кўриш жойи, вақти ҳақидаги тегишлича шахсан хабардор қилинишига қарамай, даъвогар яна суд мажлисига келмади. Суд даъвогарни суд мажлисига қандай сабабларга кўра келмаганлиги ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмас. Иш бўйича даъвогарни иккинчи чақирув бўйича ҳам судга узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги аниқланди. Шу билан бир қаторда даъвогар ишни ўзининг иштирокисиз кўриш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилмаган.

Суд тўпланган материалларни таҳлил қилиб, жавобгарнинг баёнотларини тинглаб, оилани сақлаб қолиш мақсадида даъвогарнинг судда иштирок этиши зарур деб ҳисоблайди.

ФПКнинг 97-моддасига мувофиқ, агар ўзлари ҳозир бўлмасалар ҳам ишни кўраверишни илтимос қилган тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрсиз сабабларга кўра судга келмасалар, суд эса ишга оид материаллар бўйича ишни кўриб ҳал қилиш мумкин эмас, деб ҳисобласа, суд аризани кўрмай қолдиради.

Юқоридагиларга кўра суд ФПКнинг 97-моддасига асосаланиб

Ажрим қилади:

Даъвогар Мирза Собировнинг даъвоси бўйича жавобгар Гўзал Собировага нисбатан ўрталарида тузилган никоҳдан ажратиш тўғри-сидаги аризаси кўрилмай қолдирилсин.

Ажримдан норози тараф шу суд орқали фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят судига 10 кун муддат ичида хусусий шикоят бериши, прокурор эса хусусий протест келтириши мумкин.

Судья:- Д.Ғоипов


ФУҚАРОЛИК ИШИ ЮЗАСИДАН ЭКСПЕРТИЗА ТАЙИНЛАШ УЧУН АСОСЛАР


Судья ишни кўришга тайёрлаш ҳамда ишни мазмунан кўриш вақтида келиб чиққан фан, санъат, техника ёки ҳунар соҳасида махсус билим талаб қиладиган масалаларни тушунтириш учун тарафларнинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимослари бўйича ёки ўз ташаббуси билан суд экспертизасини тайинлаши мумкин.

Экспертиза турли масалалар бўйича чунончи, фуқаронинг руҳий ҳолати текширилганида-рухий (психиатрия) экспертизаси, ёзувлар, хатлар текширилганида-криминалистик экспертиза ва шу каби экс-пертизалар тайинланиши мумкин.

Экспертиза воситасида фактлар таҳлил қилинади. Фактларни экспертлар фан нуқтаи назаридан ёки ўзларининг махсус тажрибала-рига асосланган ҳолда тушунтирадилар.

Экспертнинг хулосаси исботлаш воситаси ҳисобланади. Экспер-тиза эса билимдон ёки ҳунарманд шахсларнинг ёрдамида далилларни текшириш усули бўлиб, экспертиза судда фактларни текшириш вақтида зарур бўлиб қолади. Чунки судьяларда махсус билимлар бўлмаганлиги туфайли баъзи фактлар суд томонидан текширилиши ва тўғри баҳоланиши анча мураккаб кўчиши мумкин.

Экспертлар ўз хулосаларини бериш учун далилларни текши-ришлари, материаллар билан танишишлари, гувоҳларга ва тарафларга савол беришлари мумкин.

Экспертлар ўз хулосаларини беришда далилларни текшириш йўли билан белгиланган фактларга ва ўзларининг махсус билимлари-га асосланадилар. Экспертизани экспертнинг хулосасига тенглаштир-маслик керак. Экспертиза далилларни текшириш жараёни бўлса, экс-пертларнинг хулосалари иш учун аҳамиятли ҳисобланган ҳолатларни текшириш натижаси, исботлаш воситаси (далил) бўлиб ҳисобланади.

Суд экспертларни тайинлашда ишда иштирок этаётган шахслар-нинг фикрларини эътиборга олади. Экспертиза тегишли муассаса-ларнинг экспертлари ёки суд тарафидан тайинланадиган бошқа мутахассислар томонидан ўтказилади (ФПКнинг 84-моддаси). Бундай муассасалар, чунончи, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд экспертизаси институти, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги суд-медицина экспертизаси ва шу каби бошқа экспертиза муассасалари бўлиши мумкин.

Одатда, экспертизани суд ўз ташаббуси билан тайинлайди. Аммо тарафлар суд тайинлаган экспертларнинг текшириш ўтказиш-ларига қарши чиқишлари мумкин. Тарафлар экспертларга саволлар беришлари, уларнинг хулосалари тўғрисида ўз фикрларини билди-ришлари, такрор экспертиза ўтказилиши тўғрисида илтимос қилиш-лари мумкин.

Эксперт қилиб тайинланган шахс суднинг чақируви бўйича келишга ва ўз олдига қўйилган масалалар бўйича холис хулоса беришга мажбур.

Агар эксперт суднинг чақируви бўйича узрсиз деб топган сабаб-ларга кўра келмаса, ишни маълум муддатга қолдириш тўғрисида ажрим чиқарилади.

Эксперт хулоса беришдан бош тортса ёки бўйин товласа ЖКнинг 249-моддаси бўйича, била туриб ёлғон фикр берса, ЖКнинг 238-моддаси бўйича жавобгарликка тортилади.

Экспертнинг ҳуқуқлари ФПКнинг 87-моддасида белгиланган бўлиб, унда баён қилинишича, эксперт ўзини эксперт сифатида қизиқтирадиган ҳолатларни аниқлаш учун иш материаллари билан танишишга, ишда иштирок этаётган шахсларга ҳамда гувоҳларга саволлар беришга, жойни бориб кўришда иштирок этишга ва ўзига қўшимча материалларнинг берилиши тўғрисида суддан илтимос қилишга ҳақлидир.

Экспертнинг хулосаси суд учун мажбурий эмас ва суд унга ФПКнинг 67-моддасида белгиланган қоидаларга биноан баҳо беради. Экспертнинг хулосасига суднинг қўшилмаганлик сабаби иш бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорида ёки ажримида асослантирилган бўлиши лозим.

Экспертларнинг хулосаси қатъий бўлсагина исботлаш воситаси (далил) сифатида фойдаланиши мумкин. Тахминий хулосаларни суднинг чиқарадиган қарорига асос қилиб олиш бўлмайди.


Экспертиза тайинлаш тартиби


АЖРИМ

2002 йил ноябр ойининг 25 кунида Тошкент шаҳар, фуқаролик ишлари бўйича Чилонзор туман судининг очиқ суд мажлисида судья К.Хасанова раислигида, суд котиби О.Рўзиеванинг иштирокида даъ-вогар А.Б.Шодиевнинг жавобгар С.А.Шодиевага нисбатан никоҳни бекор қилиш даъвоси бўйича фуқаролик иши кўрилиб қуйидагилар


Аниқланди:

Даъвогар А.Шодиев аризасида 1998 йил 20 октябрда жавобгар билан қонуний никоҳни қайд қилдирган ҳолда турмуш қурганлик-лари, ўрталарида фарзандари йўқлигини кўрсатган. Бундан ташқари, жавобгар унинг ота-онасини ҳурмат қилмаслигини, сабабсиз жанжал чиқариб уйдан кетиб қолишини, энди эса турмушни давом эттира олмаслигини айтиб, шуларга кўра никоҳдан ажратишни илтимос қилган.

Жавобгар О.Шодиева эса аризага эътироз билдириб, оила бузи-лишининг сабаби бошқа эканлигини, жумладан эри жинсий томондан қобилиятсизлигини маълум қилиб, шу ҳолатни текшириш учун экс-пертиза тайинлашни сўрайди.

Суд ҳайъати даъвогар ва жавобгарнинг баёнотларини ҳамда жа-вобгар О.Шодиеванинг экспертиза тайинлаш тўғрисидаги талабини муҳокама қилиб, унинг талабини қаноатлантиришни лозим топади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда суд ФПКнинг 84-моддаси ва 93-моддасининг 5-бандига асосан


Ажрим қилади:

Даъвогар А.Б.Шодиевни жавобгар О.А.Шодиева билан ўртала-ридаги никоҳни бекор қилиш ҳақидаги фуқаролик иши бўйича суд-медицина экспертизаси тайинлаб, эксперт олдига қуйидаги саволлар қўйилсин:

  1. жавобгар Ойдин Асиловна Шодиеванинг қизлик иффати бузилганми, йўқми?

  2. даъвогар Акбар Баҳриддинович Шодиевнинг жинсий алоқага қобилияти борми?

3. экспертизани ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳузуридаги суд тиббий экспертиза институтига топширилсин.

Ушбу фуқаролик иши экспертизанинг хулосасини олгунга қадар вақтинча ҳаракатдан тўхтатиб турилсин.

1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   42



Похожие:

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рҳйхатга олинган 04. 12. 2002 й. №1192
Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва 2002 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида” 490-сон...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435
Давлат бюджети параметрлари тўғрисида ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда)...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти курс ишини бажаришда қЎлланиладиган методик кўрсатмалар
Тошкент фармацевтика институти талабалари “Фармацевтик кимё” фанидан курс ишларини бажаришда қўлланиладиган методик кўрсатма
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти
Тошкент фарма­цевтика институти ҳузуридаги д 087. 12. 01 рақамли кенгашнинг 2009 йил соат да ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил: 100015,...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси ҳАЛҚ таълими вазирлиги жиззах давлат педагогика институти жиззах – 2013
Президентимиз ўзининг “Замонавий кадрлар тайёрлаш – ислоҳотлар муваффақиятининг асоси” номли маърузасида
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти Ротовирусли инфекция мавзусидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма
Услубий қўлланмани Тошкент Педиатрия тиббиёт институти болалар юқумликасалликлари кафедраси томонидан тузилган
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Навоий давлат педагогика институти амир темурнинг миллий давлатчилик сиёсати: тарих ва ҳозирги замон
Мазкур тўплам Навоий давлат педагогика институти Илмий кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси президентининг єарори 20. 06. 2006 й. N пє-381
Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халє таълими вазирлиги, Ўзбекистон Алоєа ва...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconТошкент давлат юридик институти 2010-2011 йил қабул режаси

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент фармацевтика институти фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш- тиришнинг қонуний асослари
Фармацевтика институти магистратура талабалари ва малака ошириш курслари учун тасдиқланган намунавий дастур асосида тузилган
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации