Документы



Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ icon

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ

НазваниеЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ
страница16/42
Дата04.09.2013
Размер4.16 Mb.
ТипДокументы
скачать
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   42
1. /++++ Шорахмедов.docЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ

Судья: Ф.М.Абаев



ЯРАШИШ УЧУН БЕРИЛГАН МУҲЛАТНИ ҚИСҚАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА

АЖРИМ

2001 йил 5 январ. Фарғона шаҳри.


Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг очиқ суд мажлисида судья А.А.Иминов раислигида, О.Башаров котиблигида эр-хотин Р.Қ.Қодиров билан М.Ҳ.Қодирова-ларнинг ярашиш учун берилган муҳлатни қисқартириш ҳаидаги аризаси кўрилиб, қуйидагилар


Аниқланди:

Фарғона шаҳар судининг 2000 йил 3 октябрдаги ажримига кўра даъвогар Р.Қ.Қодиров жавобгар М.Ҳ.Қодировага нисбатан никоҳдан ажралиш тўғрисидаги фуқаролик ишлари бўйича тарафларга ярашиш ва оилани тиклаш учун олти ой муҳлат берилган эди.

Тарафлар судга ариза билан мурожаат этиб, берилган олти ой муҳлатни ўзгартириш, яъни уни қисқартириш ҳақида ўз фикрларини билдирганлар, бунга асос сифатида ўтган тўрт ой вақт ичида эр-хотин ярашиш тўғрисида бирор-бир ҳаракат қилмаганликлари, аксинча, Р.Қ.Қодиров бошқа аёлга уйланиб, оила қурганлиги ва у ҳозирда Қозоғистон Республикасининг Оқсув туманига кўчиб кетганлиги кўрсатилади, ҳатто у ўзи яшаб, ишлаб турган жойидан судга никоҳ-дан ажратиш ҳақида ариза ҳам тақдим қилгани айтилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги «Никоҳдан ажралиш тўғрисидаги ишлар бўйича судлар томонидан қонунчиликни тадбиқ этиш амалиёти ҳақида»ги қарорига кўра, суд конкрет ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда томонларнинг ёки улардан бирининг аризасига кўра ярашиш учун берилган муҳлатни ўзгартириши ва ишни муҳлат ўтмасдан ҳам кўришга ҳақли эканлиги кўрсатилган.

Суд тарафларнинг ярашиши учун берилган муддатни қисқарти-риш ва бу ҳақда тақдим қилинган бошқа ҳужжатларни эътиборга олиб, уларнинг аризасини қаноатлантиришга асос бор деган хулосага келди.

Суд ФПКнинг 237-моддаси 1-қисмига асосан


Ажрим қилади:

Даъвогар Раҳим Қодирович Қодиров ва жавобгар Малика Ҳали-мовна Қодировага оилани тиклаш мақсадида берилган муҳлат ўзгар-тирилсин.

Р.Қ.Қодировнинг даъвоси бўйича жавобгар М.Ҳ.Қодировадан ажратиш ҳақидаги фуқаролик ишини судда кўриш учун 2001 йил январ ойининг 26 куни соат 10 га тайинлансин.


Судья: А.А.Иминов.


ЭР-ХОТИН ЯРАШГАНЛИКЛАРИ ТУФАЙЛИ НИКОҲДАН АЖРАТИШ БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШНИ ТУГАТИШ ҲАҚИДА


АЖРИМ

2001 йил 21 январ. Ангрен шаҳри.


Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ангрен шаҳар су-дининг очиқ суд мажлисида судья Ж.Ирисов раислигида, М.Фозилова котиблигида, даъвогар Санобар Ботирова билан жавобгар Носир Ботировлар ўртасидаги никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги даъво ари-заси кўрилиб қуйидагилар


Аниқланди:

Даъвогар Санобар Ботирова судга даъво аризаси билан муро-жаат этиб, эри Носир Ботиров билан 1985 йилда қайд қилинган никоҳларини бекор қилишни, бунга асос қилиб, уйга кеч келишини ва асоссиз равишда уруш-жанжал чиқаришини баён қилади.

Жавобгар Н.Ботиров даъвога иқрор бўлмаса-да, ҳаётда айрим ножўя хатти-ҳаракатлар қилганлигини, бундан буён йўл қўйган кам-чиликларни такрорламаслигини, никоҳдан ажралмаслигини ва хотини билан ярашиб, бундан буён яхши турмуш қуришга ҳаракат қилишини билдиради.

Суднинг ярашиш тўғрисидаги таклифига тарафлар розилик бил-диришиб, юқоридаги асосларга кўра иш юритишни тугатишни ва фуқаролик ишининг баённомасига бизнинг фикримиз киритилса, ўз имзоларини қўйиш билан тасдиқлашларини билдирдилар.

Суд тарафларнинг оилани сақлаб қолишдан манфаатдор эканли-гини ва ярашишга рози бўлганликларини ҳисобга олиб, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ишини тугатиш учун етарли асос бор деб ҳисоблайди.

Суд Оила кодексининг 40-моддаси, ФПКнинг 100-моддасининг 4-бандига асосланиб,


Ажрим қилади:

Санобар Ботированинг даъвоси бўйича жавобгар Носир Ботировга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасига кўра кўрилаётган иш бўйича тарафлар ўзаро яшаганлиги туфайли иш юритиш тугатилсин.

Ажримдан норози томон шу суд орқали фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти судига 10 кун муддат ичида хусусий шикоят (протест) келтиришлари мумкин.

Судья: Ж.Ирисов



МУСТАҚИЛ ТАЛАБ БИЛАН АРЗ ҚИЛУВЧИ УЧИНЧИ ШАХСЛАРНИНГ ПРОЦЕССДА ИШТИРОК ЭТИШ ҲУҚУҚИ


Фуқаролик ишининг судда кўрилишида икки тараф: даъвогар ва жавобгар иштирок этади, суд улар ўртасидаги низоли даъвони ҳал қилади.

Баъзан шундай ҳоллар ҳам бўладики, низонинг ҳал этилишида тарафлардан ташқари бошқа шахслар ҳам манфаатдор ҳисобланади-лар. Бундай шахсларнинг манфаати ҳуқуқий манфаат саналади, чунки иш юзасидан чиқарилган суд қарори маълум даражада уларнинг фуқаролик ҳуқуқига таъсир этиши, ишнинг судда ҳал қилиниши натижасида уларга нисбатан муайян ҳуқуқ ёки мажбурият вужудга келтириши мумкин. Шу туфайли бу шахслар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида бошланган фуқаролик ишига аралашишлари ёки бошланган процессда иштирок этиш учун суд томонидан жалб қили-нишлари мумкин. Шунинг учун улар учинчи шахс деб аталадилар.

Учинчи шахс манфаатининг характерига ва иш юзасидан чиқариладиган қарор билан боғлиқ бўлган оқибатларга қараб бундай шахслар мустақил талаб билан арз қилувчи (мустақил даъво қилувчи) учинчи шахсларга ва мустақил талаб билан арз қилмайдиган (мустақил даъволари бўлмаган) учинчи шахсларга ажратадилар.

Даъвогар билан жавобгар ўртасидаги низонинг предмети ўзига тегишли бўлиши тўғрисида арз қилувчи шахс-мустақил даъво қилув-чи шахс деб аталади.

ФПКнинг 44-моддасига мувофиқ, низонинг предметига нисба-тан мустақил талаб билан арз қилувчи учинчи шахслар суд ҳал қилув қарорини чиқаргунига қадар ишга киришлари мумкин.

Учинчи шахснинг ишга киришиши умумий асосларга (ФПКнинг 148-149-моддаларига) биноан даъво қўзғатиш йўли билан амалга оширилади. Бинобарин, мустақил талаб билан арз қилувчи шахс ари-засига тегишли ҳужжатларни илова қилиши, судга таклиф қилиниши керак бўлган гувоҳларни кўрсатиш ва давлат божини тўлашдан озод қилмаган бўлса, тегишли бож тўлаши лозим бўлади.

Учинчи шахснинг процессуал ҳолати давогарники билан баб-баравардир. Дастлабки даъвогардан учинчи шахснинг фарқи фақат шундаки, даъвогар даъво қилиш йўли билан ишни бошласа, учинчи шахс биров томонидан бошланган процессга киришади.

Мустақил даъво қилувчи учинчи шахснинг процессда иштирок этишга йўл қўйилиши тўғрисидаги илтимоси агар ишнинг судда кўришга тайёрлаш даврида қилинган бўлса, судьянинг якка ўзи томонидан кўрилади (агар иш судьялар таркибида кўрилса) суднинг тўла ҳайъати томонидан ҳал этилади.

Учинчи шахсни иштирок этиши лозим бўлган фуқаролик иши-нинг барча манфаатдор шахслар қаторида ҳал этилиши, биринчидан: суд ва тарафларнинг вақтларини анча тежашга имкон беради; иккин-чидан: агар дастлабки мулкий низо алоҳида кўрилса, бу тўғрисида чиқарилган қарорга мувофиқ, низоли мулкнинг кейинчалик сотилиши юзасидан қарама-қарши ҳал қилув қарорларининг чиқарилмаслиги-нинг олди олинади.

Ишда иштирок этишга йўл қўйилмаган учинчи шахс алоҳида мустақил даъво қўзғатиш йўли билан низоли предметга нисбатан бўлган ҳуқуқни ҳимоя қилишга ҳақли бўлади.


МУСТАҚИЛ ТАЛАБ БИЛАН АРЗ ҚИЛУВЧИ УЧИНЧИ ШАХС СИФАТИДА ПРОЦЕССГА КИРИШ ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳар, Чилонзор туман судига

Мустақил даъво билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида даъвогар тарафидан Пўлат Зарипов-Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Қурбонов кўчаси, 10-уйда яшайди.

Даъвогар: Асад Каримов–Тошкент шаҳри Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, Одил берк кўчаси, 3-уйда яшайди.

Жавобгар: Нозик Каримова–Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси, 120-уйда яшайди.


ДАЪВО АРИЗА

(Даъво қиймати 550 сўм)


Мен оилам билан 1998 йил апрел ойида мутахассис-муҳандис сифатида хорижий мамлакатлардан бирига 2 йил муддатга ишга юборилган эдим. Кетиш арафасида қўшнимиз Асал Каримов 800 сўмлик рангли «Электрон» телевизоримиздан вақтинча фойдаланиб туришни илтимос қилди ва бу ҳақда 1998 йил 10 апрелда Б.Азизов иштирокида тилхат ёзиб берди.

Сафардан қайтишим билан телевизорни қайтариш тўғрисида гап борганда А.Каримов никоҳдан ажралиши тўғрисида судда иш кўрилаётганини, хотини А.Каримова телевизорни ҳам бошқа мулклар қатори умумий оилавий мулк қаторига қўшиб, уни ҳам ўртада бўлиш тўғрисида судга ариза берганлиги билдиради.

Шу боис ФПКнинг 44 ва 160-моддаларига асосан


Сўрайман:

Мени мустақил талаб билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида даъво аризамни иш юритишга қабул қилиб, уни хатланган мулклар рўйхатидан чиқариши, шунингдек Асад Каримовнинг даъвоси билан бирга қўшиб кўриб ўзимга қарашли 800 сўмлик бир дона рангли «Электрон» телевизорини олиб берилишини ва сарфланган 45 сўм суд божини Асад Каримов ва Н.Каримовадан ундиришни илтимос қиламан.

Суд мажлисига гувоҳ Б.Азизов чақирилсин.

Илова: 1. А.Каримовнинг 1998 йил 10 апрелда телевизорни олганлиги ҳақида берган тилхати;

2. суд харажатлари (муҳрона)ни тўланганлиги ҳақида;

3. гувоҳ Б.Азизов Тошкент шаҳар, Чилонзор туман, Чилонзор кўчаси, 15-уйда яшайди.


2000 йил 10 август П.Зарипов


Мустақил талаб билан арз қилувчи учинчи шахснинг даъвосини қабул қилиш тўғрисида

1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   42



Похожие:

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рҳйхатга олинган 04. 12. 2002 й. №1192
Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва 2002 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида” 490-сон...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435
Давлат бюджети параметрлари тўғрисида ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда)...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти курс ишини бажаришда қЎлланиладиган методик кўрсатмалар
Тошкент фармацевтика институти талабалари “Фармацевтик кимё” фанидан курс ишларини бажаришда қўлланиладиган методик кўрсатма
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти
Тошкент фарма­цевтика институти ҳузуридаги д 087. 12. 01 рақамли кенгашнинг 2009 йил соат да ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил: 100015,...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси ҳАЛҚ таълими вазирлиги жиззах давлат педагогика институти жиззах – 2013
Президентимиз ўзининг “Замонавий кадрлар тайёрлаш – ислоҳотлар муваффақиятининг асоси” номли маърузасида
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти Ротовирусли инфекция мавзусидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма
Услубий қўлланмани Тошкент Педиатрия тиббиёт институти болалар юқумликасалликлари кафедраси томонидан тузилган
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Навоий давлат педагогика институти амир темурнинг миллий давлатчилик сиёсати: тарих ва ҳозирги замон
Мазкур тўплам Навоий давлат педагогика институти Илмий кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси президентининг єарори 20. 06. 2006 й. N пє-381
Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халє таълими вазирлиги, Ўзбекистон Алоєа ва...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconТошкент давлат юридик институти 2010-2011 йил қабул режаси

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент фармацевтика институти фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш- тиришнинг қонуний асослари
Фармацевтика институти магистратура талабалари ва малака ошириш курслари учун тасдиқланган намунавий дастур асосида тузилган
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации