Документы



Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ icon

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ

НазваниеЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ
страница15/42
Дата04.09.2013
Размер4.16 Mb.
ТипДокументы
скачать
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   42
1. /++++ Шорахмедов.docЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ

Никоҳдан суд тартибида ажратиш ҳақида



Тошкент шаҳар, Ҳамза тумани судига

Даъвогар: Ёқубжон Мирзамаҳмудович Раҳмонов-1950 йилда туғилган, Тошкент шаҳар, Оқдарё кўча-сининг 2-тор кўчаси, 2-уйда яшайди.

Жавобгар: Адолат Абдувалиевна Раҳмонова–1952 йил-да туғилган, шу манзилда яшайди.

ДАЪВО АРИЗА


(Никоҳнидан ажратиш тўғрисида)

Мен Адолат Раҳмонова билан 1984 йил 10 мартда Тошкент шаҳар, Ҳамза тумани «Бахт уйи»да 210-рақамли никоҳни қайд этти-риб, турмуш қурганмиз. У билан бирга яшаган давримизда-1985 йил 19 мартда Умида, 1988 йил 7 январда Муножат, 1989 йил 10 сентябр-да Марғуба исмли қизларимиз туғилди. 7 йил бирга яшаган давримиз фақат жанжал билан ўтди. Биттагина онам борлар, шу кишини чи-қиштирмайди, уйнинг тозалигига қарамайди. Оиладаги камчиликка кўника олмайди, у йўқ, бу йўқ деб жанжал қилгани қилган. Ишхо-намда бериб турадиган танқис озиқ-овқат молларини ҳар ой озми-кўпми олиб турибман. Менинг кийимларимни 70 ёшдан ошган онам, келинойиларим ёки жиянларим ювишади. Вақти келса, ҳовли ҳам супурилмайди. Ишдан келишимга жанжал тайёрлаб туради. Мен шу пайтгача жондан азиз фарзандларим учун яшадим. Унинг гапига кирсам, онамдан воз кечишим керак экан. Қайси фарзанд ўз онасидан воз кечади?

Менга ҳам фарзандларим ширин, мен ҳам уларнинг келажагини ўйлайман. Лекин бу вазиятда яшай олмайман. Қилдан қийиқ ахтариб, ойисиникига 1-2 ойга кетиб қоларди. Бир кетганда, 4 ойга кетди ва ўз ихтиёри билан ажралиш учун судга ариза берди, сўнг яна ўзи ариза-сини қайтариб олди. Ҳар ҳафтада 2-3 марта онасиникига ёки опаси-никига кетиб қоладиган бўлди. Бизнинг оиламизни бузаётган опаси эканлигини ўзи айтган ва у билан ҳам жанжаллашиб қолганмиз, чун-ки у ўзидан катта опасининг ҳаётини ҳам бузмоқчи бўлган.

Охирги икки ой ичида ҳеч нарсага қарамай қўйди, на уй-жойга, на идиш-товоққа, умуман ҳеч нарсага. Фарзандларимга қонун бўйича нафақа тўлашга ва моддий ёрдам беришга розиман. Мол-мулкка нисбатан низоли ишимиз йўқ. Юқоридагиларни ҳисобга олиб ҳамда Оила кодексининг 37-40-моддаларига асосланиб,

Сўрайман:

Жавобгар Адолат Раҳмонова билан ўртамизда Тошкент шаҳар, Ҳамза туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш идораси томонидан тузилиб, 1994 йил 10 мартдаги 210-рақамли берилган гувоҳномада қайд қилинган никоҳ бекор қилишни

Илова: 1. Никоҳ гувоҳномаси;

2. Болаларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари;

3. Маҳалла қўмитасида аризанинг муҳокама қилингани ҳақидаги қайднома;

4. Маошим ҳақида маълумот;

5. Давлат божи тўланганлиги ҳақида;

6. Аризанинг нусхаси.

1999 йил 10 декабр. Ё.Раҳмонов


НИКОҲДАН АЖРАТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ СУДДА КЎРИШГА ТАЙЁРЛАШ ҲАҚИДА


Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишларни судда кўришга тайёр-лаш ФПКнинг 158-моддасига мувофиқ ўтказилади.

Агар эр ва хотин бир шаҳарда, бир аҳоли пунктида яшасалар, судья тубандагича процессуал ҳаракатларни амалга оширади:

  1. даъво аризасини берган тарафдан ажралишнинг сабабларини аниқлайди, умуман ажралиш тўғрисидаги берилган аризанинг мазму-ни бўйича сўроқ қилади, ажралиш важларини асослаш учун ва ажра-лиш тўғрисида қўйган талабларининг қандай асосланганлиги тўғри-сида қандай далиллар борлигини аниқлайди ва даъвогар унинг процессуал ҳуқуқ ва бурчларини тушунтиради;

  2. агар ажралувчиларнинг вояга етмаган болалари бўлса, ажра-лиш тўғрисида ариза берган эр ёки хотиннинг болаларни ўзида қол-дириш ёки ўзига топширилиши тўғрисида талаби бўлиш-бўлмаслиги, бу масала эр ва хотин ўртасида низоли бўлиш-бўлмаслигини ва бундай келишувнинг нимадан иборат бўлишини белгилайди;

  3. даъвогарнинг алимент ундириш тўғрисидаги талаблари нима-дан иборат бўлиши ва ўртада орттирилган мулкни бўлиш тўғрисида қандай талаблари борлиги тўғрисида сўраб олади;

  4. даъвогардан унинг аризасида кўрсатган талаблари юзасидан жавобгарнинг қандай эътирозлари борлигини ва судга даъвогар томонидан чиқарилиши лозим бўлган гувоҳларни аниқлайди;

  5. даъвогардан тегишли ҳужжатларни: болаларнинг туғилиши тўғрисидаги гувоҳномаларни, болаларнинг эр ва хотиннинг қайси бири қарамоғида бўлиши тўғрисида уй бошқармасининг, қишлоқ кенгашининг, маҳалла қўмитасининг маълумотини, эр ва хотиннинг ҳар қайсилари оладиган иш ҳақи миқдори тўғрисидаги, эр ва хотин-нинг турмуш давомида мулклари рўйхатини, ҳар қайси буюмнинг қийматини ва ҳамма мулкнинг умумий қийматини кўрсатиб, топши-ришини талаб қилади. Мулкнинг қиймати (баҳоси) тўғрисида эр ва хотин ўртасида келишмовчилик бўлгани ҳолда-судья товарларни текшириш экспертизасини тайинлайди;

  6. судья жавобгар тарафни ажралиш тўғрисида берилган ариза билан таништириш ва арз қилинган даъвога муносабатини аниқлаш мақсадида сўроқ қилиш учун чақиради. Жавобгарнинг ажралиш важ-лари юзасидан эътирозлари бўлиш-бўлмаслигини, ажралишга рози бўлиш-бўлмаслигини, болаларнинг тақдири тўғрисидаги масалалар бўйича қандай эътирозлари борлигини, алимент талаблари, мулкни тақсимлаш масалалари юзасидан қандай эътирозлари борлигини ва бу эътирозлар нималар билан исботланишини сўрайди. Судья жавобгар-га унинг қандай процессуал ҳуқуқ ва бурчларга эга бўлишини тушунтиради;

  7. судга жавобгар томонидан чақирилиши лозим бўлган гувоҳ-ларни аниқлайди ва жавобгардан унинг эътирозларини тасдиқлай-диган бошқа далилларни талаб қилади;

  8. ишда иштирок этувчи шахслар доирасини белгилайди, про-цессга васийлик ва ҳомийлик идоралари вакилларини, прокурорни, жамоатчилик вакилларини жалб қилиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилади.

Судья, одатда, ишнинг судда кўрилишидан аввал суҳбатлашиш учун эр ва хотиннинг ҳар иккисини бир вақтда чақиради. Агар эр ва хотин ҳар қайсилари бошқа-бошқа туманларда яшасалар, ажралиш тўғрисидаги иш эса даъвогар тарафнинг турар-жойидаги суднинг иш юритишига қабул қилинган бўлса, жавобгарни ажралиш тўғрисида берилган ариза билан таништириш, жавобгарни сўроқ қилиш ва ундан эътирозларини тасдиқлайдиган далилларни талаб қилиш юза-сидан судда кўришга тайёрлаш бўйича қилинадиган ҳамма ҳаракат-лар жавобгар турган судья томонидан амалга оширилади. Бунинг учун ишни қабул қилган суд бошқа туман (шаҳар) судига алоҳида топшириқ беради.


Тошкент шаҳар, Ҳамза туман судига

Даъвогар: Зафар Нарзуллаевич Самиев-1955 йилда туғилган, Тошкент шаҳар, Ҳамза тумани Кўкча-Қорабоев кўчаси, 17-уйда яшайди.

Жавобгар: Гулчеҳра Бекмуродова–1958 йилда туғилган, Тошкент шаҳар Ҳамза тумани Кўкча-Қорабоев кўчаси, 17-уйда яшайди.


ДАЪВО АРИЗА

(Никоҳдан ажратиш ҳақида)


Мен 1996 йил 20 августда Гулчеҳра Бекмуродова билан қонуний никоҳдан ўтган ҳолда оилавий турмуш қурганман, бу Тошкент шаҳ-ри, Ҳамза туманининг никоҳни қайд қилиш бўлимида расмийлашти-рилиб, 2867-рақамли никоҳ гувоҳномаси берилган. Биргаликдаги ҳаётимиз даврида 1997 йил 23 майда туғилган Жамила исмли бир нафар фарзанд кўрдик.

Юқоридаги ҳолатларни эътиборга олиб, Оила кодексининг 40-41-моддаларига асосан

Сўрайман:

Тошкент шаҳар, Ҳамза тумани никоҳни қайд қилиш бўлими томонидан 1996 йил 20 августда берилган 2867-рақамли гувоҳномада қайд этилган мен ва жавобгар Гулчеҳра Бекмуродова билан ўртамиз-да тузилган никоҳ бекор қилинишини.

Шунингдек, жавобгар билан амалда ажрашганимизни ва менинг янги оила қуриганимни инобатга олиниб, ярашиш тўғрисидаги масала муҳокама қилинмаслигини сўрайман.

Илова: 1. никоҳ гувоҳномаси;

2. Боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;

3. Турар-жойдан маълумотнома;

4. Иш жойимдан маълумотнома;

5. Тўланган бож ҳақида чипта;

6. Даъво аризасидан нусха.


1998 йил 10 октябр З.Н.Самиев


Тошкент шаҳар, А.Икромов туман судига

Даъвогар:-Жамол Саматов-1938 йилда туғилган, яшаш жойи: Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Қўчқор Исоқов кўчаси, 44-уй.

Жавобгар:-Ҳаёт Саматова–1940 йилда туғилган, Тошкент шаҳар А.Икромов тумани, Фурқат кўчаси, 35-уйда яшайди.


ДАЪВО АРИЗА

(Никоҳдан ажратиш ҳақида)


Биз 1952 йил 10 мартда Тошкент шаҳар, А.Икромов тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш идорасида никоҳ-дан ўтиб оилавий турмуш қурганмиз, у билан турмушимиздан 2 нафар фарзандимиз бор: ўғлим Тожи Саматов-1954 йилда ва қизим Раҳима Саматова-1956 йилда туғилган. 1958 йилдан бери оилавий муносабатимиз келишмай қолганлиги сабабли мен ўз уйимдан ҳеч нарса олмай чиқиб кетганман.

Фарзандларимга ўз ихтиёрим билан вояга етгунча нафақа бериб келганман. Шу сабабдан ҳам биринчи никоҳимдаги фарзандларим билан доимо учрашиб тураман, улар ҳам мендан тез-тез хабар олиб туришади.

1958 йилдан буён мен Муҳаррам исмли аёл билан турмуш қуриб, шу кунга қадар у билан оилавий турмуш қуриб келмоқдаман. Аммо Ҳаёт Саматова билан ҳанузгача никоҳимиз бекор қилинган эмас. Мана, 20 йилдан кўпроқ вақт ўтибдики, бу масала қонуний ҳал этилмаган. Мол-мулк тўғрисида ҳеч қандай даъво талабларимиз йўқ. Бизни яраштириш ҳақида фикр ҳам бўлиши мумкин эмас.

Юқоридагиларни эътиборга олиб, Оила кодексининг 40-41-моддаларига асосан


Сўрайман:

Жавобгар Ҳаёт Саматова билан ўртамизда 1952 йил 10 мартда А.Икромов тумани никоҳни қайд қилиш идораси томонидан расмий-лаштирилган 2230-рақамли никоҳни бекор қилишингизни.

Илова: 1. Никоҳ гувоҳномасидан нусха;

2. Мол-мулк тўғрисида жавобгарнинг ҳеч қандай даъвоси йўқлиги ҳақида тилхат;

3. Давлат божининг тўланганлиги ҳақида чипта;

4. Даъво аризасининг нусхаси.

2000 йил 10 май Ж.Саматов


Оила қонунчилиги судларга зарур ҳолларда ажралиш тўғриси-даги ишнинг кўрилишини бошқа вақтга қолдириш ҳамда эр ва хотинга ярашиш учун муҳлат тайинлаш ҳуқуқини берди. Бу муддат даъво ишининг ҳолатларига қараб суд томонидан белгиланади, аммо Оила кодексининг 40-моддасида кўрсатилганидек, олти ойдан ошмас-лиги керак, суд бу ҳақда ажрим чиқаради.


ЭР-ХОТИННИНГ ЯРАШИШИ УЧУН МУҲЛАТ БЕРИШ ҲАҚИДА


АЖРИМ

1999 йил 19 январ Марғилон шаҳри


Фарғона вилояти, фуқаролик ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг очиқ суд мажлисида судья Ф.М.Абаев раислигида этувчи Ф.Рўзиева котиблигида даъвогар Мурод Ғафуровнинг жавобгар Жамила Ғафуровага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси кўрилиб, қуйидагилар


Аниқланди:

Мурод Ғафуров билан Жамила Ғафурова 1985 йилдан буён қонуний никоҳда бўлиб, оилавий турмуш даврида-1996 йилда Ботир исмли фарзанд кўрадилар.

М.Ғафуров судга даъво ариза билан никоҳдан ажратиш ҳақида мурожаат қилиб, унинг рафиқаси асоссиз равишда бошқа хотин-қиз-ларга рашк қилишини ҳамда дўстлари билан учрашса, жанжал чиқа-ришини айтиб, бундан буён эр-хотин бўлиб яшаш мумкин эмасли-гини ва бунинг учун унда ҳеч қандай ҳафсала қолмаганлигини кўрса-тади.

Жавобгар Жамила Ғофурова никоҳдан ажралишга рози эмасли-гини билдириб, эрини ҳурмат қилишини, у ўз фарзандини яхши кў-ришини, ҳақиқатан ҳам кейинги вақтларда тез-тез спиртли ичимлик-лар ичиб, маст ҳолда келадиган бўлиб қолганлигини, шу сабабли уйда жанжал чиққанлигини билдиради. Жавобгарнинг юқоридаги асосла-рига кўра суд М.Ғофуров томонидан никоҳдан ажралиш масаласига чуқур қарамасдан, ўйламай-нетмай қилинган ҳаракат деб ҳисоблайди.

Тарафларнинг баёнотларини инобатга олган суд, Оила кодекси-нинг 40-моддасига асосланиб, эр-хотиннинг яраштириш чораларини кўришни лозим топади ва бунинг учун олти ойгача муҳлат беришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.

Суд Оила кодексининг 40-моддаси 2-қисмига ва ФПКнинг 237-моддаларига асосан


Ажрим қилади:

Даъвогар эр Мурод Ғафуровга жавобгар хотини Жамила Ғафуровага оилани сақлаб қолиш мақсадида никоҳдан ажратиш ҳақи-даги фикрларини қанчалик асослигини чуқур ўйлаб, мулоҳаза қилиш-лик учун олти ой муҳлат берилсин.

Шу туфайли иш кўриш қолдирилсин ва 2000 йил 25 июл соат 10 га тайинлансин.
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   42



Похожие:

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рҳйхатга олинган 04. 12. 2002 й. №1192
Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва 2002 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида” 490-сон...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435
Давлат бюджети параметрлари тўғрисида ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда)...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти курс ишини бажаришда қЎлланиладиган методик кўрсатмалар
Тошкент фармацевтика институти талабалари “Фармацевтик кимё” фанидан курс ишларини бажаришда қўлланиладиган методик кўрсатма
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти
Тошкент фарма­цевтика институти ҳузуридаги д 087. 12. 01 рақамли кенгашнинг 2009 йил соат да ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил: 100015,...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси ҳАЛҚ таълими вазирлиги жиззах давлат педагогика институти жиззах – 2013
Президентимиз ўзининг “Замонавий кадрлар тайёрлаш – ислоҳотлар муваффақиятининг асоси” номли маърузасида
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти Ротовирусли инфекция мавзусидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма
Услубий қўлланмани Тошкент Педиатрия тиббиёт институти болалар юқумликасалликлари кафедраси томонидан тузилган
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Навоий давлат педагогика институти амир темурнинг миллий давлатчилик сиёсати: тарих ва ҳозирги замон
Мазкур тўплам Навоий давлат педагогика институти Илмий кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси президентининг єарори 20. 06. 2006 й. N пє-381
Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халє таълими вазирлиги, Ўзбекистон Алоєа ва...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconТошкент давлат юридик институти 2010-2011 йил қабул режаси

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент фармацевтика институти фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш- тиришнинг қонуний асослари
Фармацевтика институти магистратура талабалари ва малака ошириш курслари учун тасдиқланган намунавий дастур асосида тузилган
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации