Документы



Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ icon

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ

НазваниеЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ
страница14/42
Дата04.09.2013
Размер4.16 Mb.
ТипДокументы
скачать
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   42
1. /++++ Шорахмедов.docЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ

Раислик қилувчи судья: З.С.Каттаева



Фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят

судининг раёсатига

Фуқаролик ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг даъвогар Теша Эшоновни, жавобгар Мавжуда Воҳидовани уй-жойдан кўчириш тўғрисидаги 2001 йил 15 октябрда чиқарилган ҳал қилув қарорига нисбатан


ПРОТЕСТ

(Назорат тартибида)

Даъвогар Теша Эшонов жавобгар Мавжуда Воҳидова билан қо-нуний никоҳдан ўтиб, турмуш қуришган ва Термиз шаҳар, Наримо-нов кўчаси, 50-уйда яшаб келишган. 1998 йилда улар ўртасидаги никоҳ суд томонидан бекор қилинган.

Даъвогар Теша Эшонов судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Мавжуда Воҳдовани Наримонов кўчаси, 50-уйдан кўчиришни сўраган. Термиз шаҳар судининг 2001 йил 15 октябрдаги ҳал қилув қарорига биноан Мавжуда Воҳидова болалари Шоира ва Дилоромлар билан Наримонов кўча, 50-уйдан бошқа турар-жой берилмаган ҳолда кўчириш белгиланган.

Ушбу иш апелляция ёки кассация тартибида кўрилмаган.

Қуйидаги асосларга кўра иш бўйича чиқарган суднинг ҳал қилув қарори ФПКнинг 314-моддаси 2 бандига биноан бекор қилиниб, ишни янгидан кўриш учун юборишни лозим деб ҳисоблайман.

Иш материалларига кўра, суд томонидан М.Воҳидовага бир неча маротаба чақирув қоғозлари жўнатилганлиги таъкидланган бўлса-да, аммо бу чақирув қоғозларини жавобгар М.Воҳидованинг олганлиги ҳақида бирон-бир асос келтирилмаган ва ФПКнинг 132-136-моддала-рига ҳавола қилинган. Шунга қарамай, суд фуқаролик ишини жавоб-гарнинг иштирокисиз кўриб, ФПКнинг 34-моддасида кўрсатилган тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчлари қўпол равишда бузилган.

Даъвогар Т.Эшонов аризасида жавобгар М.Воҳидовани Наримо-нов кўчаси, 50-уйдан чиқарилишини сўраган бўлса-да, суд М.Воҳидовани болалари билан шу уйдан кўчирилиши тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарган.

Бундай ҳолатда иш бўйича чиқарилган суднинг қарорини қонуний деб бўлмайди.

Ишни янгидан кўриш чоғида юқорида кўрсатилган камчиликлар бартараф этилиб, қонун талаблари асосида ҳал қилиниши лозим деб ҳисоблайман. Юқоридагиларга кўра ва ФПКнинг 349 ва 351-моддаларига асосан

Сўрайман:


Фуқаролик ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг 2001 йил 15 октябрда ушбу фуқаролик иши бўйича чиқарган ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан бошқа ҳайъатда кўриш учун шу судга юборишни.

Илова: 1. фуқаролик иши 1 (бир) томдан иборат, 30 бет;

Фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё

вилоят судининг раиси: М.С.Жўраева

IV. НИКОҲ ВА ОИЛА ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРИДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН НИЗОЛАР БЎЙИЧА ҲУЖЖАТ НАМУНАЛАРИ


НИКОҲДАН АЖРАТИШ ИШЛАРИНИ КЎРИШ

Никоҳ эр-хотиннинг ҳаётлигида улардан бири ёки ҳар иккаласи-нинг аризасига мувофиқ, ажралиш йўли билан бекор қилиниши мумкин. Суд ажралиш тўғрисидаги ариза берган эр ва хотинни яраштириш учун барча чораларни кўришга мажбур. Суд эр ва хотин-нинг келгусида биргаликда оилавий турмушни давом эттириш ва оилани сақлаб қолиш имконияти йўқ деб топгандагина уларни никоҳ-дан ажратиш мумкин.

Вояга етмаган фарзандлари бўлмаган эр ва хотиннинг ажралиш-га ўзаро розиликлари бўлган тақирда, шунингдек агар улар ўртасида мулк тўғрисида ва бир-бирларининг таъминоти учун алимент унди-риш тўғрисидаги даъво бўлмаса, улар фуқаролик ҳолати далолатно-маларини қайд қилиш идораси томонидан (ФҲДЁ) никоҳдан ажрати-лиши мумкин.

Белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилган шахслар, руҳий касаллик ёки ақли заиф бўлганлиги туфайли муомалага лаёқат-сиз деб топилган шахслар, шунингдек, камида уч йил муддатга озод-ликдан маҳрум этилишига ҳукм қилинган шахслар билан бўлган ни-коҳ ҳам фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш идоралари томонидан никохдан ажратилади. Аммо низо бўлган тақдирда бундай никоҳдан суд орқали ажратилади.

Оила кодексининг 39-моддасида белгиланганидек, хотиннинг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобай-нида эр никоҳдан ажралиш тўғрисидаги ишни хотиннинг розилигисиз қўзғатишга ҳақли эмас.

Умумий қоидаларга биноан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги низоли ишлар жавобгарнинг турар-жойидаги судга тегишли бўлади.

ФПКнинг 243-моддасига кўра, ажралиш тўғрисидаги низоли ишлар эр ва хотинниг ўзаро келишуви бўйича ҳар қайсиларининг турар-жойидаги судда кўрилиш мумкин.

Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза ўзининг мазмуни бўйича даъво иши сифатида кўрилади, бинобарин процессуал қонунчилигида кўрсатилган истисно ва қўшимчалар билан ҳар қандай даъво аризасига нисбатан тадбиқ этиладиган ФПК 149-150-моддаларининг талаблари тўла равишда бу аризага нисбатан ҳам тадбиқ этилади.

Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза фақат эр-хотиннинг ҳар иккиси томонидан ёинки уларнинг бири томонидангина берилиши мумкин.

Ажралиш тўғрисидаги ариза судья томонидан қабул қилиниши пайтидан эътиборан, ажралувчи эр ва хотин фуқаролик иши жараё-нида тарафлар бўлиб ҳисобланадилар ва қонун билан белгиланган ҳамма процессуал ҳуқуқларни оладилар.

Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза ёзма шаклда баён этили-ши лозим. Аризанинг мазмунида эр ёки хотиннинг ажралишни хоҳ-лашларигина кўрсатилмай, балки ажралиш сабаблари ҳам, шунинг-дек, ажрашувчиларнинг тўлиқ исм-шарифлари, туғилган йиллари ва турар-жойлари ҳам кўрсатилиши лозим. Аризада бу маълумотлар-нинг кўрсатилиши ишнинг тааллуқлилигини тўғри белгилаш ва тарафларни судга чақириш учун зарур.

Ажралиш сабабларининг аризада кўрсатилиши иккинчи тараф-нинг суд мажлисига қадар бу сабаблар (важлар) билан танишиш имкониятига эга бўлиши учун ва ажралишга рози бўлмаганида ёки ажралиш сабаблари билан келишмаганида, уларни рад қиладиган далилларни судга келтириши мумкин бўлиши учун керак.

Ажрашувчиларнинг фарзандлари бўлгани тақдирда, аризада уларнинг исмлари, ёшлари, шунингдек, кимнинг тарбиясида бўлиш-лари, эр-хотиндан қайси бири болаларни ўз қарамоғига ва тарбиясига олиши кўрсатилади. Бундан ташқари, болаларни келгусида боқиш ва тарбиялаш тўғрисидаги масала юзасидан ўз таклифларини кўрсатади-лар.

Агар ариза берувчи ўзининг никоҳга қадар бўлган фамилиясини сақлашни хоҳласа, у ўзининг бу тўғрисидаги илтимосини аризада баён этилиши мумкин.

Ариза никоҳдан ажралиш тўғрисида мурожаат қилган эр ёки хотин томонидан имзоланиши шарт. Аризага болалар тўғрисидаги ва уларнинг асралиши тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун зарур ҳуж-жатлар: фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш идораларидан туғилганлик ҳақида олинган гувоҳномалар, болаларнинг ким билан бирга яшашлари ва ҳақиқатда кимнинг қарамоғида бўлишлари тўғри-сида уй бошқармасининг берган маълумотлари, болаларнинг ота-она-лари оладиган иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар ва бошқа ҳужжат-лар илова қилинади. Оилавий мулкни бўлиш талаб қилинганида, мулкнинг рўйхати, баҳолари даъвогарнинг аризасида кўрсатилади.

Ажралиш тўғрисидаги ариза судга берилишида энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида давлат божи олинади.

1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   42



Похожие:

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рҳйхатга олинган 04. 12. 2002 й. №1192
Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва 2002 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида” 490-сон...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435
Давлат бюджети параметрлари тўғрисида ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда)...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти курс ишини бажаришда қЎлланиладиган методик кўрсатмалар
Тошкент фармацевтика институти талабалари “Фармацевтик кимё” фанидан курс ишларини бажаришда қўлланиладиган методик кўрсатма
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти
Тошкент фарма­цевтика институти ҳузуридаги д 087. 12. 01 рақамли кенгашнинг 2009 йил соат да ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил: 100015,...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси ҳАЛҚ таълими вазирлиги жиззах давлат педагогика институти жиззах – 2013
Президентимиз ўзининг “Замонавий кадрлар тайёрлаш – ислоҳотлар муваффақиятининг асоси” номли маърузасида
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти Ротовирусли инфекция мавзусидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма
Услубий қўлланмани Тошкент Педиатрия тиббиёт институти болалар юқумликасалликлари кафедраси томонидан тузилган
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Навоий давлат педагогика институти амир темурнинг миллий давлатчилик сиёсати: тарих ва ҳозирги замон
Мазкур тўплам Навоий давлат педагогика институти Илмий кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси президентининг єарори 20. 06. 2006 й. N пє-381
Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халє таълими вазирлиги, Ўзбекистон Алоєа ва...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconТошкент давлат юридик институти 2010-2011 йил қабул режаси

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент фармацевтика институти фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш- тиришнинг қонуний асослари
Фармацевтика институти магистратура талабалари ва малака ошириш курслари учун тасдиқланган намунавий дастур асосида тузилган
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации