Документы



Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ icon

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ

НазваниеЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ
страница13/42
Дата04.09.2013
Размер4.16 Mb.
ТипДокументы
скачать
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   42
1. /++++ Шорахмедов.docЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ

ДАЪВО АРИЗА


(Хусусий уйнинг бузилиши сабабли уйдан кўчириш ҳақида)

Тошкент шаҳар ҳокимиятининг 2000 йил 15 майдаги 217-рақам-ли қарорига асосан А.Икромов тумани, Қоратол кўчаси Қорасув бў-йидаги очиқ ер майдони «Малика» фирмаси ишчи-хизматчиларининг ихтиёрига кўп қаватли иморат қуриш учун ажратилган эди. М.Йўлдошевнинг ана шу ажратилган ерда хусусий уйи бўлиб, у юқоридаги сабабларга кўра бузилиши лозим эди. Бироқ жавобгар уйнинг қийматини олса-да, бузилиши лозим бўлган уйдан кўчмасдан бўйин товламоқда, бунга асос қилиб У.Юсупов кўчасида жойлашган 9 қаватли 5-уйнинг 3-қаватидан берилган 15 метр квадратли хона алоҳида бўлмаганлигини кўрсатиб, у ерга кўчмаслигини билдирган.

«Малика» фирмаси М.Йўлдошевнинг бу талабини ғайриқонуний деб ҳисоблайди. Амалдаги қоидаларга биноан, давлат ва жамоат таш-килотларининг зарурияти учун ер участкасини ажратишда фуқаро-ларга тегишли уй-жойларнинг бузилиши туфайли уларнинг қийма-тини қоплаш ҳақидаги қарорига зид деб ҳисоблайди.

Юқоридагиларга кўра ҳамда ФПКнинг 5, 149, 241-моддаларига ва Уй-жой кодексининг 104, 151-моддаларига асосланиб,

Сўрайман:

Маҳмуд Йўлдошевни Тошкент шаҳар, А.Икромов тумани, Қора-тол кўчаси 15-уйдан шу туман У.Юсупов кўчасидаги 9 қаватли 5-уйнинг 3-қаватидан ажратилган 15 метр квадратли 17-хонадонга кўчиришни.

Илова: 1. Тошкент шаҳар ҳокимиятининг 2000 йил 15 май қароридан кўчирма;

2. Кўчиш тўғрисида ёзилган хатлардан нусха;

3. Қоратол кўчаси 15-уйнинг плани ва рўйхатга олинганлик тўғрисида коммунал хўжалик бўлимидан маълумотнома;

4. Даъво аризасидан нусха.


2000 йил 30 июл.



«Малика» фирмасининг директори Б.М.Олимов


ОРТИҚЧА ТЎЛАНГАН ДАВЛАТ БОЖИНИ ҚАЙТАРИШ ҲАҚИДА


ФПКнинг 108-моддасига ва давлат божи тўғрисидаги йўриқно-мага мувофиқ, давлат божи даъвогарга қуйидаги ҳолларда: яъни амалдаги қонун бўйича талаб қилинганидан кўп миқдорда давлат божи тўлаган бўлса; ариза (шикоят)ни қабул қилиш рад этилса; ФПКнинг 154-моддасида назарда тутилган асослар бўйича даъво аризаси қайтариб берилса; ФПКнинг 100-моддаси 1 ва 2-бандларида назарда тутилган асосларга кўра иш судда кўрилмайдиган бўлиб, бу ишни судда кўриш тугатилган бўлса, шунингдек, ариза муомалага лаёқатсиз шахс томонидан берилганлиги сабабли (ФПКнинг 97-моддаси 1-банди) кўрмасдан қолдирилган бўлса; ФПКнинг 100-моддаси 1 ва 2-бандларида назарда тутилган асосларга кўра ариза кўрилмай қолдирилса, тўла ёки қисман қайтарилади (ФПКнинг 108-моддаси).

Давлат божини қайтариш ҳақида



Тошкент шаҳри, А.Икромов туман судига

Тошкент шаҳри, А.Икромов туман, Уста Ширин кўчаси, 20-уйда истиқомат қилувчи Собир Қосимовдан

АРИЗА


(Давлат божининг бир қисмини қайтариб бериш ҳақида)


Тошкент шаҳар, А.Икромов туман, Уста Ширин кўчаси, 20-хонадонни мен билан укам Қосимов ўртасида бўлиш тўғрисида судга даъво ариза берган эдик. Бутун уйнинг умумий нархи 10,000 сўм бўлиб, биз шу сумма ҳисобидан 1000 сўм давлат божи тўлаган эдик. Аслида аризада уйнинг иккидан бир қисми, яъни ярмини тақсимлаш назарда тутилган.

Агар бир бутун уйнинг иккидан бир қисми 5000 сўм бўлса, унда шу сумма ҳисобида 10% давлат божи тўланса, 500 сўмни ташкил қи-лиши лозим бўлади. Бундан кўриниб турибдики, мен 500 сўм ортиқча бож тўлаган эканман.

Юқоридагиларни инобатга олиб, ФПКнинг 119-моддасининг 1-бандига асосан

Сўрайман:

Ортиқча тўланган 500 сўм миқдоридаги суд божни менга қайтариб бериш тўғрисидаги масала кўриб чиқилиб, ҳал этилишини.

Илова: 1. Уйнинг баҳоси ҳақида маълумот;

2. Давлат божининг тўланганлиги ҳақида маълумот;

3. Яшаш жойимдан маълумотнома.


2000 йил 10 октябр. С.Қосимов


ТУРАР-ЖОЙДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ ЙЎҚОТГАНЛИК ҲАҚИДА


Уй-жой кодексининг 52-54-моддаларида шахснинг белгиланган муддатлардан ташқари уйда бўлмаслиги оқибатида турар-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи ижарага берувчининг ёки мазкур турар-жойда яшаб қолиб, унда доимий фойдаланувчиларнинг даъвоси бўйича суд йўли билан йўқолган деб топилиши мумкин.

Агарда ижарага олувчи ёки унинг оила аъзоси узрли сабаблар билан уйда олти ойдан кўпроқ бўлмаган бўлса, бу муддат ижарага олувчи ёки унинг уйда бўлмаган оила аъзосининг аризаси бўйича ижарага берувчи томонидан узайтирилиши мумкин, низо чиққан тақдирда эса суд томонидан узайтирилади.


Тошкент шаҳар, ҳамза туман судига

Даъвогар: Ирода Ҳамидова-Тошкент шаҳар, ҳамза туман, Жуковский кўчаси, 50-уй, 106-хонадонда яшайди.

Жавобгар: Анвар Ҳамидов-Тошкент шаҳар, Хамза туман, Ҳамза кўча, 30-уйда яшайди.

Учинчи шахс: Тошкент шаҳар, Ҳамза туман ҳокимиятининг уй-жой бошқармаси, Нукус кўчаси, 3-уйда жойлашган.

ДАЪВО АРИЗА


(Турар-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ҳақида)


Жавобгар Анвар Ҳамидов мен яшаётган Жуковский кўчаси, 50-уй, 106-хонадоннинг уй дафтарида рўйхатда турса-да, бироқ у мазкур хонадонда 1985 йил 10 январидан бошлаб яшамасдан келади. У киши билан мен 1975 йилда никоҳдан ўтган ҳолда оилавий турмуш қурган эдик. Собиқ эрим никоҳдан ажрашмасданоқ бошқа аёлга уйланиб, оилавий турмуш қурган. Мен мазкур турар-жойда 1985 йил 10 январ-дан бошлаб 1978 йилда туғилган ўғлим Вали билан яшаб, турар-жой-дан доимий фойдаланиб келмоқдамиз. Жавобгар турар-жойдан 1985 йилдан буён фойдаланмаса-да, шу кунга қадар уй рўйхатида бўлиб, рўйхатдан чиқиш хоҳиши йўқлигини билдирмоқда. Бу ҳақда бир неча бор огоҳлантиришимга қарамай, жавобгар бўйин товлаб келмоқда.

Жавобгарнинг турар-жойдан фойдаланмаганлик ҳолатлари мени ижара ҳақини тўлаганлигим, электр энергияси ва бошқа харажатлар-ни ўз вақтида тўлаб келганлигим ҳақидаги ҳужжатлар билан тасдиқ-ланади.

Мен 20 йилдан буён мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаб келмоқда-ман. Ҳукуматимизнинг кейинги қарорига асосан ўқитувчиларга берилган имтиёзларга кўра ўзим яшаётган турар-жойни хусусий уй-жойга ўтказишга ҳаракат қилмоқчи эдим, лекин юқоридаги ҳолатлар бунга тўсқинлик қилмоқда.

Шу боис уй-жой кодексининг 68-69-моддаларига асосан


Сўрайман:

Жавобгар Анвар Ҳамидовнинг Тошкент шаҳар, Ҳамза туман, Жуковский кўча, 50-уйнинг 106-хонадонига нисбатан фойдаланиш ҳуқуқи йўқолган деб топилишини.

Ушбу даъво иши бўйича қуйидаги гувоҳларнинг чақирилишини сўрайман:

1. Р.Қодиров-ЖЭК бошлиғи, Ҳамза тумани, Жуковский кўчаси, 70-уй, 10-хонадонда яшайди.

2. Олим Ҳамидов-жавобгарнинг отаси, Ҳамза тумани, Бешарик кўчаси 3-уйда яшайди.

3. Палина Семеновна Иванов-қўшним, шу манзилнинг 107-хонадонида яшайди.

Илова: 1. турар-жойдан фойдаланиш учун олинган ҳужжатдан кўчирма;

2. Жавобгарнинг турар-жойда 1985 йилдан буён яшамаслиги ҳақида тузилган акт;

3. Турар-жойни менинг номимга ўтказишга розилиги ҳақида муқаддам берилган хат;

4. Даъво аризаси, жавобгар ва учинчи шахсга бериш учун нусхалари.


2002 йил 10 январ. И.Ҳамидова


Турар-жойдан кўчириш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси номидан

ҳал қилув қарор


2001 йил октябр ойининг 15 куни фуқаролик ишлари бўйича Термиз шаҳар суди биносида очиқ суд мажлиси бўлиб судья З.С.Каттаеванинг раислигида З.Раҳимованинг котиблигида даъвогар Теша Эшоновнинг жавобгар Мавжуда Воҳидовага нисбатан турар-жойдан кўчириш ҳақидаги даъвоси бўйича фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар

Аниқланди:

Даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, 1982 йилдан Мавжуда Воҳидова билан қонуний никоҳдан ўтиб, оилавий турмуш қуриб, Термиз шаҳри, Наримонова кўчаси, 50-уйда яшаб келганли-гини, оилавий келишмовчиликлар туфайли улар ўртасидаги никоҳ 1987 йил шаҳар судининг ҳал қилув қарори билан бекор қилинганли-гини, никоҳдан ажрашганидан кейин Термиз шаҳар, Хиёбон кўчаси 10-уйдан жавобгарга икки хонали турар-жой олиб берганлигини сўнгра М.Воҳидова билан бир маҳалла ва уйда яшаш иложи бўлма-гач, янги оила қуриб, бошқа жойда яшаб келганини, жавобгар даъво-гарга тегишли уйдан чиқмай, 3 йилдан буён низоли уйни бўшат-маётганлигини у эса 5 киши билан 2 хонали бир эшикдан кириб-чиқадиган шароити оғир уйда яшаб келаётганлигини шу сабабли ўзига тегишли уй-жойдан собиқ хотини М.Воҳидовани кўчиришни сўрайди.

Жавобгар М.Воҳидова судга қадар даъво аризага келтирган эти-розномасида ҳақиқатан ҳам низоли уй-жойда 2 йилдан буён яшаёт-ганлигини, ҳозирда эса шу кўчадаги ота-онасининг уйида истиқомат қилаётганини, ундан ташқари яна икки хонали турар-жойи борлиги-ни, низоли уйдан даъвогарга нисбатан қасдма-қасдлик қилиш мақса-дида бўшатиб бермаётганлигини билдирган.

Даъвогар Теша Эшонов суд мажлисида ўз даъвосини қувватлаб, М.Воҳидованинг турар-жойи бўлишига қарамай, низоли турар-жойни ғайриқонуний равишда эгаллаб турганлигини кўрсатади ва уни уйдан кўчиришни сўрайди.

Жавобгарнинг турар-жойда узоқ муддат яшамаётганлиги ва унинг бошқа уй-жойи борлиги шаҳар уй бошқармасининг 2001 йил 10 августда берган маълумоти ва қўшнилари Р.Абилов, Г.Азизов-ларнинг берган кўрсатмалари билан ҳам тасдиқланади.

Жавобгар М.Воҳидова 2001 йил 10 октябрда чақирув қоғози билан судга чақирилишига қарамай, узрсиз сабабларга кўра келмаган ва судга хат йўллаб: «Менинг судда қиладиган ишим йўқ«, деб кўрсатган. Шу суд мажлисига ҳам узрсиз сабабларга кўра келмаган-лиги иш материалларидан аниқланади.

Юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб суд ФПКнинг 174-моддасига асосан ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим топади.

Суд даъвогарнинг важларини эшитгач, иш материалларини чуқур таҳлил қилган ҳолда, гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб даъвони қаноатлантиришни лозим топади.

Қарор қилади:

Даъвогар Теша Эшоновга тегишли Термиз шаҳар, Наримонов кўчаси, 50-уйдан жавобгар Мавжуда Воҳидовани бошқа турар-жой берилмаган ҳолда кўчирилсин.

Қарордан норози томон 20 кун муддат ичида фуқаролик ишлари бўйича Термиз шаҳар суди орқали фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судига шикоят ариза билан мурожаат қилиши, прокурор протест келтириш ҳуқуқига эга.
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   42



Похожие:

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рҳйхатга олинган 04. 12. 2002 й. №1192
Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва 2002 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида” 490-сон...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435
Давлат бюджети параметрлари тўғрисида ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда)...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти курс ишини бажаришда қЎлланиладиган методик кўрсатмалар
Тошкент фармацевтика институти талабалари “Фармацевтик кимё” фанидан курс ишларини бажаришда қўлланиладиган методик кўрсатма
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти
Тошкент фарма­цевтика институти ҳузуридаги д 087. 12. 01 рақамли кенгашнинг 2009 йил соат да ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил: 100015,...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси ҳАЛҚ таълими вазирлиги жиззах давлат педагогика институти жиззах – 2013
Президентимиз ўзининг “Замонавий кадрлар тайёрлаш – ислоҳотлар муваффақиятининг асоси” номли маърузасида
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти Ротовирусли инфекция мавзусидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма
Услубий қўлланмани Тошкент Педиатрия тиббиёт институти болалар юқумликасалликлари кафедраси томонидан тузилган
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Навоий давлат педагогика институти амир темурнинг миллий давлатчилик сиёсати: тарих ва ҳозирги замон
Мазкур тўплам Навоий давлат педагогика институти Илмий кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси президентининг єарори 20. 06. 2006 й. N пє-381
Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халє таълими вазирлиги, Ўзбекистон Алоєа ва...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconТошкент давлат юридик институти 2010-2011 йил қабул режаси

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент фармацевтика институти фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш- тиришнинг қонуний асослари
Фармацевтика институти магистратура талабалари ва малака ошириш курслари учун тасдиқланган намунавий дастур асосида тузилган
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации