Документы



Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ icon

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ

НазваниеЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ
страница12/42
Дата04.09.2013
Размер4.16 Mb.
ТипДокументы
скачать
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   42
1. /++++ Шорахмедов.docЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ

ДАЪВО АРИЗА


(Ордерни ҳақиқий эмас деб топиш, турар-жойдан кўчириш ва турар-жойга бўлган ҳуқуқни тан олиш ҳақида)


Мен-Азим Хўжаев Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Ҳамза кўчаси, 10-уйнинг 40-хонадонидаги 18 метр квадрат метрли икки хонали турар-жойда оила аъзоларим билан истиқомат қиламан. Бу хонадонда мен билан бирга: 1)Лола Хўжаева-онам; 2)Азиза Хўжаева-хотиним; 3)Нодир Хўжаев-1970 йилда туғилган ўғлим; 4)Гулнора Хўжаева-1972 йилда туғилган қизим; 5)Қодир Хўжаев-1978 йилда туғилган ўғлим истиқомат қиладилар.

2000 йил 20 майда қўшним Ю.Одилов иш жойидан уч хонали квартира олганлиги сабабли оиласи билан бошқа жойга кўчиб кетди. Бўш қолган ушбу бир хонали 12 метр квадратли хонадонга Чилонзор туман ҳокимияти Бурхон Азизов деган шахсга ордер берибди.

Муқаддам уч маротаба ёзма равишда Чилонзор туман ҳоки-миятига яшаш шароитимни яхшилаш ҳақида ариза билан мурожаат қилишимга қарамай 12 метр квадратли бир хонали турар-жойни бошқа шахсга берилишидан жуда таажжубдаман. Биз яшаб келаётган турар жойда оддий бир шароит йўқ. Балоғатга етган фарзандларим, 2-тоифа ногирони, уруш қатнашчиси 70 ёшга кирган касалманд онам-ҳаммамиз икки хонада яшашни, мутлақо ғайритабиий ҳол деб ҳисоб-лайман.

Юқоридагиларга кўра Уй-жой кодексининг 46-47-моддаларига асосланиб,

Сўрайман:

  1. Тошкент шаҳар, Чилонзор туман ҳокимияти томонидан Бурхон Азизовга 2000 йил 20 сентябрда берилган 210-ордер ҳақиқий эмас деб топилишини;

  2. Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Ҳамза кўчаси, 10-уйнинг 41-хонадонидаги 12 метр квадратли турар-жойни эгаллаб турган Бурхон Азизов кўчирилишини;

  3. Ушбу низоли турар-жойга бўлган ҳуқуқ менга тегишли деб топилишини;

Илова: 1. Ордернинг нусхаси;

2. турар-жойнинг плани (режаси);

3. ҳокимиятга мурожаат қилганлигим ҳақидаги аризамнинг нусхалари;

4. Давлат божи тўланганлиги ҳақидаги чипта;

5. Даъво аризадан нусха.


2000 йил 10 сентябр. А.Хўжаев


ТУРАР-ЖОЙДАН КЎЧИРИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси уй-жой қонунчилигида белгиланиши-ча, турар-жойда вақтинча яшовчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга: Турар-жойни ижарага олувчи ва у билан бирга яшовчи оила аъзолари, ўзаро келишилган ҳолда, ўзлари фойдаланиб турган турар-жойни ижарага қўйиш шартномаси тузмасдан ва турар-жойдан фойдаланганлик учун ҳақ олмасдан бошқа фуқароларга (турар-жойдан вақтинча яшовчи-ларга) вақтинча яшаб туриш учун беришлари мумкин.

Турар-жойда вақтинча яшовчиларни бир ярим ойдан ортиқ муддатга кўчириб киритишга Уй-жой кодексининг 45-моддаси 1-қис-мида белгиланган уй-жой майдони нормасига риоя қилиш шарти билангина йўл қўйилади.

Турар-жойда вақтинча яшовчилар ижарага олувчи ёки у билан бирга яшайдиган оила аъзолари талаби билан дарҳол мазкур турар-жойни бўшатиб беришлари шарт. Акс ҳолда турар-жойда вақтинча яшовчилар бошқа турар-жой берилмаслик шарти билан суд йўли билан кўчириб чиқариладилар.

Ижарага олувчининг турар-жойига ижарага қўйиш шартномаси асосида ёки вақтинча яшовчилар сифатида яшаб келаётган фуқаро-лар, бу турар-жойда қанча вақт яшаб келаётганликларидан қатъий назар, унга мустақил эгалик қилиш ҳуқуқига эга эмасдирлар.

Турар-жойни ижарага олиш шартномаси бекор қилинган заҳоти ижарага қўйиш шартномаси ҳам бекор бўлади. Ижарага қўйилувчи-лар, шунингдек, вақтинча яшовчилар ҳам турар-жойни бўшатиб бе-ришдан бўйин товлаганлари тақдирда, улар (бошқа турар-жой берил-масдан туриб) суд йўли билан кўчириб юбориладилар.


Тошкент вилояти, фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судининг раисига

Даъвогар: Собиқ Собиров-Чирчиқ шаҳар, Бобур кўча, 15-уйнинг 15-хонадонида яшайди.

Жавобгар: Мурод Алиев-Чирчиқ шаҳар, Бобур кўча, 15-уйнинг 15-хонадонида яшайди.


ДАЪВО АРИЗА

(Турар-жойдан кўчириш ҳақида)


Менга Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан 2001 йил 12 май куни берилган 411/5-рақамлик ордерга асосан юқорида кўрсатилган турар-жой берилган. Бу хонадонда мен, турмуш ўртоғим Каримахон Собирова ва ўғлим Сойибжон Собировлар яшаб келмоқдамиз. 2001 йил 4 июлда оила аъзоларимизнинг ҳаммаси таътилда чиқиши муно-сабати билан Андижонда яшовчи ўртоғим Носиржон Муҳитдинов-нинг уйига оилавий меҳмонга бориб, 25 кун туриб қайтдик. Кетиш олдидан уйни ёлғиз қолдирмаслик учун мен (хотиним билан келиш-ган ҳолда) Мурод Алиевни бир ой муддатга вақтинча яшаб туриш учун уйга киритган эдик. Қайтиб келсак, бизнинг мол-мулкларимизни иккита хонага киритиб, қолган икки хонага эса, ўзларининг буюм-ларини жойлаштириб олибди. Бунга асос шу эмишки, бизнинг беш кишидан иборат оиламиз иккита хонада яшаса бўлармиш, қолган икки хонада эса Мурод Алиевнинг оиласи яшаши керак экан. Унинг бу хатти-ҳаракати ғайриқонуний эканлигини уй-жой ходимлари тушунтиришларига қарамай, эгаллаб турган турар-жойни бўшатиб бермасдан келмоқдалар.

Юқоридаги ҳолатларга кўра ҳамда Уй-жой кодексининг 69, 70-моддаларига асосан

Сўрайман:

Чирчиқ шаҳар, Бобур кўча, 15-уй, 15-хонадонида вақтинча яшаб турувчи жавобгар Мурод Алиевни мажбурий тартибда кўчирили-шини.

Илова: 1. Шаҳар ҳокимлиги томонидан берилган ордернинг нус-хаси;

2. Юқоридаги турар-жойда мен ва оила аъзоларимни уй рўйха-тида (прописка) бўлганлигимиз ҳақида маълумот;

3. Мен ва хотиним билан тузилган никоҳ гувоҳномасидан нусха;

4. Фарзандларимнинг туғилиш гувоҳномасидан нусхалар.


2001 йил 12 август. С.Собиров


Давлат ёки жамоат уй-жой фондига қарашли уйларни эгаллаб турганларни турар-жойдан кўчиришга фақат қонунда белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

Кўчириш суд йўли билан амалга оширилади. Турар-жойни ўзбо-шимчалик билан эгаллаб олган ёки босиб қолиш хавфи бўлган уйлар-да яшовчи шахсларнигина прокурорнинг рухсати билан маъмурий тартибда кўчиришга йўл қўйилади.

Турар жойларидан кўчирилаётган фуқароларга айни вақтда бош-қа турар-жой берилади. Уй-жой тўғрисидаги қонунларда кўрсатилган ҳоллар бундан мустаснодир.

Давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйи-лиши муносабати билан фуқароларнинг хусусий мулкидаги уй-жой-лар бузиладиган бўлса, ундай фуқароларга ва оила аъзоларига, шу-нингдек, ана шу уйларда доимий истиқомат қилувчи бошқа фуқаро-ларга давлат ёки жамоат уй-жой фонди уйларидан белгиланган нор-маларда турар-жой берилади. Бундан ташқари, уй-жой эгаларига, уларнинг хоҳишига қараб бузилаётган уйнинг қиймати, иморатлар ва қурилмалар қиймати тўланади ёхуд уларнинг истаги билан мазкур уйлар, иморатлар ва қурилмалардан чиққан материаллардан фойдала-ниш ҳуқуқи берилади. Фуқароларнинг хоҳишига қараб, маҳаллий ҳокимият идоралари уларга турар-жой бериш ўрнига уй-жой қуриш кооперативлари аъзолигига навбатсиз кириш ва бу кооперативлардан квартира олиш имкониятини яратиб берадилар.

Уй-жой тўғрисидаги қонунларга мувофиқ, квартира бериш тартиби, бузиладиган уй, иморат ва қурилмалар қийматининг миқдо-ри ва уни тўлаш тартиби белгилаб қўйилган.


Тошкент шаҳар, А.Икромов туман судига

Даъвогар: Тошкент шаҳар, «Малика» фирмаси-У.Юсупов кўчаси, 20-уда жойлашган.

Жавобгар: Маҳмуд Йўлдошев-Тошкент шаҳар, А.Икромов тумани, Қора тол кўчаси, 15-уйда яшайди.
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   42



Похожие:

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рҳйхатга олинган 04. 12. 2002 й. №1192
Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва 2002 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида” 490-сон...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435
Давлат бюджети параметрлари тўғрисида ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда)...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти курс ишини бажаришда қЎлланиладиган методик кўрсатмалар
Тошкент фармацевтика институти талабалари “Фармацевтик кимё” фанидан курс ишларини бажаришда қўлланиладиган методик кўрсатма
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти
Тошкент фарма­цевтика институти ҳузуридаги д 087. 12. 01 рақамли кенгашнинг 2009 йил соат да ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил: 100015,...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси ҳАЛҚ таълими вазирлиги жиззах давлат педагогика институти жиззах – 2013
Президентимиз ўзининг “Замонавий кадрлар тайёрлаш – ислоҳотлар муваффақиятининг асоси” номли маърузасида
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти Ротовирусли инфекция мавзусидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма
Услубий қўлланмани Тошкент Педиатрия тиббиёт институти болалар юқумликасалликлари кафедраси томонидан тузилган
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Навоий давлат педагогика институти амир темурнинг миллий давлатчилик сиёсати: тарих ва ҳозирги замон
Мазкур тўплам Навоий давлат педагогика институти Илмий кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси президентининг єарори 20. 06. 2006 й. N пє-381
Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халє таълими вазирлиги, Ўзбекистон Алоєа ва...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconТошкент давлат юридик институти 2010-2011 йил қабул режаси

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент фармацевтика институти фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш- тиришнинг қонуний асослари
Фармацевтика институти магистратура талабалари ва малака ошириш курслари учун тасдиқланган намунавий дастур асосида тузилган
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации