Документы



Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ icon

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ

НазваниеЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ
страница11/42
Дата04.09.2013
Размер4.16 Mb.
ТипДокументы
скачать
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   42
1. /++++ Шорахмедов.docЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ

АРИЗА


(Тўхтатилган фуқаролик ишини яна қайта тиклаш ҳақида)


Суднинг иш юритишида менинг даъво аризам бўлиб, унга жавобгар Бахтиёр Абуловни уй-жойдан кўчириш тўғрисида баён қилган эдим.

Жавобгар Бахтиёр Абулов узоқ муддатли хизмат сафарига кетганлиги сабабли суднинг 2000 йил 15 январ ажримига мувофиқ иш юритиш тўхтатилган эди. Ҳозир жавобгар Б.Абулов хизмат сафари-дан қайтганига бир ойдан ортиқ муддат ўтишига қарамай ўзи ҳақида маълумот бермасдан келмоқда. Мен эса никоҳдан ажрашган собиқ эрим билан бир уйда яшаб келмоқдаман, унинг ҳар куни маст ҳолда уйга келиши эса болалар тарбиясига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Юқоридагиларга кўра, ФПКнинг 94-моддаси 7-бандига ҳамда 96-моддаларига асосан

Сўрайман:

Жавобгар Бахтиёр Абуловга нисбатан қўзғатилган ва 2000 йил 15 январда суд ажрими билан тўхтатилган фуқаролик иши бўйича тўсқинлик қилган ҳолатлар бартараф бўлганлиги сабабли иш юритишни қайта тиклашни.


2001 йил 12 август. Н.Абулова


Тарафни узоқ муддатли хизмат сафаридан қайтиши муносабати билан иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида

АЖРИМ


2001 йил 17 август. Учқўрғон шаҳри.


Наманган вилояти, Учқўрғон шаҳр туманлар фуқаролик суди очиқ суд мажлисида судья В.Қосимовнинг раислигида О.Иброҳимова котиблигида Нодира Абулованинг жавобгар Бахтиёр Абуловга нисба-тан уй-жойдан кўчириш тўғрисидаги муқаддам тўхтатилган ишини қайта тиклаш тўғрисидаги даъвогарнинг аризаси кўрилиб, қуйидаги-лар

Аниқланди:

Даъвогар Н.Абулова судга ариза билан мурожаат этиб, жавобгар Бахтиёр Абуловга нисбатан уй-жойдан кўчириш тўғрисида муқаддам қўзғатилган иш Учқўрғон шаҳар судининг 2000 йил 15 январдаги ажрими билан жавобгарнинг узоқ муддатли хизмат сафарига кетган-лиги муносабати билан иш юритишдан тўхтатилганлигини ҳозирда эса, жавобгар хизмат сафаридан қайтганлигини баён қилиб, иш юритишни тиклашни сўраган.

Аниқланган холатларга қараганда, яъни жавобгарнинг иш жойи-Учқўрғон шаҳар ҳокимлиги молия бўлимидан эканлиги ва 2000 йил 10 августда ҳокимиятнинг берган маълумотига қараганда, Б.Абулов ҳақиқатдан хизмат сафаридан қайтганлиги аниқланди. Шуларга кўра, иш юритишни тўхтатиш учун сабаб бўлган ҳолатлар хозирда мавжуд эмаслиги кўринади.

Суд юқоридагиларга кўра ҳамда ФПКнинг 94-моддасининг 7-бандига ва 96-моддасига асосланиб,

Ажрим қилади:

Нодира Абулованинг даъво аризаси бўйича, Бахтиёр Абуловни уй-жойдан кўчириш тўғрисида муқаддам тўхтатилган фуқаролик иши бўйича иш юритиш учун қайта тиклансин. Ишни суд мажлисида кўриш 2000 йил 25 август соат 10:00 га тайинлансин ва бу ҳақда тарафлар хабардор қилинсин.

Судья: В.Қосимов



Уй-жойларга, турар-жойларга, инженерлик ускуналарига, обо-дончилик объектларига ва уй атрофидаги дарахтзорларга корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, шунингдек фуқаролар зарар етказган тақдирда ана шу зарарнинг ўрнини қоплашлари шарт.

Зарар ўрнини қоплаш билан боғлиқ бўлган харажатларни ман-сабдор шахслар ва бошқа шахсларнинг айби учун корхоналар, муас-сасалар, ташкилотлар (юридик шахслар) тўлаган бўлсалар, бундай ҳолларда мазкур шахслар ва ходимларга нисбатан қонунда белги-ланган (регресс даъво қўзғатиш) тартибда моддий жавобгарликка тортиш мумкинлиги масаласига ҳам эътибор бериш лозим.


Тошкент шаҳар, Фуқаролик ишлари бўйича Чилонзор тумани судига

Даъвогар: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси, 17-уйнинг 12-хонадонида яшовчи Сўлим Абдазов

Жавобгар: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси, 17-уйнинг 16-хонадонида яшовчи Ботир Қодиров.

Учинчи шахс: Тошкент шаҳар «Миконд» ишлаб чиқариш бирлашмаси. С.Раҳимов тумани, бирлашма кўчаси, 10-уйда жойлашган

ДАЪВО АРИЗАСИ


(Турар-жойни сув босиши натижасида келтирилган зарарни ундириш ҳақида)


Биз юқорида қайд қилинган манзилда, яъни «Миконд» ишлаб чиқариш бирлашмасига қарашли 4 хонали квартирада ижара шартно-маси асосида 1997 йил 20 майдан буён оиламиз билан яшамоқдамиз.

Биздан бир қават юқорида 16-квартирада Ботир Қодиров истиқомат қилади. Б.Қодиров бир ўзи яшайди. У уйга тез-тез маст ҳолда келиб, сув жўмракларини очиқ қолишига йўл қўйиб келганлиги сабабли бир неча маротаба қўшнилар ва уй бошқармаси томонидан огоҳлантирилган эди. 2001 йил 10 августда шу ҳолат яна такрорла-ниб, ваннага сув очиб қўйиб, ўзи ухлаб қолганлиги сабабли бизнинг иккита хонамизни сув босган. Уй бошқармаси томонидан тузилган комиссия ҳолатни текшириб, менга 1200 сўмлик моддий зарар етка-зилганлигини аниқлади.

Жавобгар келтирилган зарарни тан олишига қарамасдан, уч ойдан буён хоналарни ремонт қилиш ва зарар қийматини тўлашдан асоссиз равишда бўйин товлаб келмоқда.

Юқоридагиларга кўра Уй-жой кодексининг 138-моддаси ҳамда Фуқаролик кодексининг 989-990-моддаларига асосланиб,


Сўрайман:

Жавобгар Ботир Қодировдан менинг фойдамга турар-жойимни сув бостириши натижасида келтирган 1200 (бир минг икки юз) сўм миқдоридаги зарар ундириб берилиши.

Иш юзасидан қуйидаги гувоҳлар чақирилсин:

  1. Собир Абулов-уй бошқармасининг бошлиғи: Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси, 20-уйда яшайди.

  2. Дўрмон Бакиров-уй-жойдан фойдаланиш идорасининг бош мухандиси: Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси, 70-уйда яшайди.

Илова: 1. Уйни сув бостирганлиги тўғрилиги ҳақидаги тилхат;

2. Уйнинг режаси;

3. Келтирилган зарарни қоплаш ҳақидаги тилхат;

4. Давлат божи тўланганлиги ҳақида чипта;

5. Даъво аризасининг нусхаси.

2001 йил 20 октябр.

С.Абдазов.


Тошкент шаҳар, Чилонзор туманлараро фуқаролик судига

Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чилон-зор кўчаси, 17-уйнинг 12-хонадонида яшовчи Сўлим Абдазовдан


АРИЗА

(Иш юритишни тугатиш ва келишув битимини тасдиқлаш ҳақида)

Мен ариза билан жавобгар Ботир Қодировга нисбатан фуқаро-лик даъвоси қўзғатиш ҳақида мурожаат этган эдим. Даъво аризамда биздан бир қават юқоридаги квартирада яшовчи Б.Қодировнинг бепарволиги туфайли яъни (сув жўмракларини очиқ қолдириб, ухлаб қолиши натижасида) шу йилнинг 10 августида мен яшаётган квар-тирамни сув босганлиги ва шунга кўра менга 1200 сўмлик зарар етганлигини кўрсатган эдим. Эндиликда эса, фуқаролик ишини судда даъво тариқасида кўришга хожати қолмади, бунга сабаб биз ушбу иш бўйича судга қадар ўзаро келишув битимини туздик, унинг шарт-ларига кўра, мен турли рангдаги бўёқларни жавобгар ҳисобидан олиб беришни жавобгар Б.Қодиров эса барча қолган харажатларни ўз зиммасига олди ва бир ой мобайнида, яъни 2001 йил 30 ноябрга қадар ҳамма ишларни тўлиқ бажариш лозимлиги шартномада кўрсатилди.

Шуларга кўра ушбу келишув битимини тасдиқлаб иш бўйича иш юритишни тугатилишини сўраймиз.

ФПКнинг 100 ва 102-моддаларида кўзда тутилган яъни (кели-шув битимини тузиш туфайли келиб чиқадиган) оқибатлардан хабар-дормиз ва бу қоидалар бизларга тушунтирилди.


2001 йил 25 октябр

Тарафлар:

С.Абдазов
Б.Қодиров


ОРДЕРНИ ҲАҚИҚИЙ ЭМАС ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА

Давлат ёки жамоат уй-жой фондига қарашли уйдан турар-жой бериш тўғрисидаги қарорга асосланиб, маҳаллий ҳокимият идоралари фуқарога турар-жойга кўчиб кириш учун бирдан-бир асос ҳисоб-ланган ордер беради.

Ордер фақат бўш бўлган алоҳида турар-жой учун, янги қурилган турар-жой биноларида эса давлат комиссиясининг уйни қабул қилиб олиш тўғрисидаги акти ҳокимият қарори билан тасдиқланганидан кейингина берилиши мумкин.

Ордернинг шакли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкама-си томонидан белгилаб қўйилган.

Ҳарбий шаҳарчаларда турар-жой олиш ордерлари амалдаги қонунларда кўзда тутилган тартибда берилади.

Фуқаролар ўз уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтожлиги тўғрисида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар топширган, бошқа фуқаролар ёки ташкилотларнинг ордерда кўрсатилган турар-жойни олиш ҳуқуқи бузилган, мансабдор шахслар томонидан турар-жой бериш тартиби ва шартлари бузилган бошқа ҳолларда турар-жой олиш ордери суд йўли билан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Ордерни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаб ордер берилган кундан бошлаб уч йил мобайнида қўзғатилиши мумкин. Бундай талаб, агар ордер уни олган шахсларнинг ғайриқонуний хат-ти-ҳаракатлари натижасида берилган бўлса, ордер берилган кундан уч йил ўтганда ҳам қўзғатилиши мумкин.


Тошкент шаҳар, Чилонзор туман судига

Даъвогар: Азим Хўжаев-Тошкент шаҳар, Чилонзор ту-ман, Ҳамза кўча, 10-уй, 40-хонадонда яшайди.

1-жавобгар: Бурхон Азимов-Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Ҳамза кўча, 10-уй, 41-хонадонида яшайди.

2-жавобгар: Тошкент шаҳар, Чилонзор туман ҳокимияти

1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   42



Похожие:

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рҳйхатга олинган 04. 12. 2002 й. №1192
Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва 2002 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида” 490-сон...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435
Давлат бюджети параметрлари тўғрисида ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда)...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти курс ишини бажаришда қЎлланиладиган методик кўрсатмалар
Тошкент фармацевтика институти талабалари “Фармацевтик кимё” фанидан курс ишларини бажаришда қўлланиладиган методик кўрсатма
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти
Тошкент фарма­цевтика институти ҳузуридаги д 087. 12. 01 рақамли кенгашнинг 2009 йил соат да ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил: 100015,...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси ҳАЛҚ таълими вазирлиги жиззах давлат педагогика институти жиззах – 2013
Президентимиз ўзининг “Замонавий кадрлар тайёрлаш – ислоҳотлар муваффақиятининг асоси” номли маърузасида
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти Ротовирусли инфекция мавзусидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма
Услубий қўлланмани Тошкент Педиатрия тиббиёт институти болалар юқумликасалликлари кафедраси томонидан тузилган
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Навоий давлат педагогика институти амир темурнинг миллий давлатчилик сиёсати: тарих ва ҳозирги замон
Мазкур тўплам Навоий давлат педагогика институти Илмий кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси президентининг єарори 20. 06. 2006 й. N пє-381
Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халє таълими вазирлиги, Ўзбекистон Алоєа ва...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconТошкент давлат юридик институти 2010-2011 йил қабул режаси

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент фармацевтика институти фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш- тиришнинг қонуний асослари
Фармацевтика институти магистратура талабалари ва малака ошириш курслари учун тасдиқланган намунавий дастур асосида тузилган
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации