Документы



Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ icon

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ

НазваниеЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ
страница1/42
Дата04.09.2013
Размер4.16 Mb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
1. /++++ Шорахмедов.docЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК ИНСТИТУТИ


ШО-АКБАР ШОРАХМЕТОВ


ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИНИ СУДДА КЎРИШГА ОИД ПРОЦЕССУАЛ ҲУЖЖАТ НАМУНАЛАРИГА

ШАРҲ


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан университетларнинг юридик факультетлари, юридик институт ва коллежларнинг талабалари шунингдек фуқаролар учун мўлжалланган.


ТОШКЕНТ-2005


Ш.Шораҳмедов. Фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ. Масъул муҳаррир: -Т.: ТДЮИ нашриёти. 2005. –327 бет.


© Ш.Шораҳмедов.

© Тошкент Давлат юридик институти, 2005 й.

МУАЛЛИФДАН


Фуқаролик суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунлар фуқаролик, оила, меҳнат, уй-жой ва бошқа ҳуқуқий муносабатлари-дан келиб чиқадиган низоли ишларни, органлар ва мансабдор шахс-ларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари)га оид ҳуқуқий муносабатлар-дан келиб чиқадиган ва алоҳида тартибда юритиладиган ишларни кўриш тартибини белгилайди. Шунингдек, бундай қонунлар ишларни апелляция, кассация ва назорат судларида кўриш, суд ҳал қилув қарорини ижро этиш тартибини ҳам белгилайди. Зотан, ҳар бир ҳуқуқшунос мутахассис иш кўриш билан боғлиқ бўлган процессуал ҳаракатларни бажаришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини қанчалик тўғри тадбиқ этса, ишларнинг шунчалик қонуний ва асосли ҳал этилиши кўмаклашган бўлади. Айни чоғда иши кўрилаётган шахслар ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш усулларини аниқ билиб олсалар, ишни тўғри ҳал этиш ҳам анча осонлашади.

Фуқаролик ишлари бўйича одил судловликни амалга оширишда суд бир-бири билан мантиқан боғлиқ бўлган қатор процессуал ҳара-катларни амалга оширади. Бундай ҳаракатлар қонунда белгиланган талаблар асосида, яъни ариза, даъво аризаси, шикоят, эътироз (про-тест), суднинг ҳал қилув қарорлари, қарорлар ва ажримлари шаклида ўз ифодасини топади.

Фуқаролик ишларини судда кўриб ҳал этиш билан боғлиқ бўлган процессуал ҳужжатларни асосли, саводли, ихчам ва мантиқан тузиш-иш кўришни енгиллаштиради, бу ўз навбатида ишни тўғри ҳал этишга ёрдамлашади. Аксинча, процессуал қонун талабларига риоя қилинмасдан тузилган ҳужжатлар иш кўришни қийинлаштиради, қонунда кўзда тутилган баъзи ҳолларда эса юқори судлар томонидан суд қарорларининг бекор қилинишга ҳам олиб келади.

Фуқаролик суд ишларини юритиш қонунчилиги суддаги ҳамма процессуал ҳужжатлар учун қатъий белгиланган шаклни тавсия эт-майди, бироқ бир қатор ҳужжатларни тузишда Фуқаролик процессуал кодекси (бундан кейин ФПК деб юритилади) нормаларида кўрсатил-ган талабларга қатъий риоя қилишга эътибор бериш лозим бўлади.

Кўп йиллик суд амалиёти фуқаролик ишлари бўйича қатор суд ҳужжат намуналарини вужудга келтирдики, ушбу китобда уларнинг асосийларини кўрсатиб ўтишга ҳаракат қилдик. Масалан, булар-уй-жой, никоҳ ва оила муносабатлари, алимент ундириш ишлари, келти-рилган зарарни ундириш, меҳнат ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар, органлар ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракат-лари (қарорлари)га оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар, алоҳида тартибда юритиладиган ишлар ҳамда ишларни апел-ляция, кассация ва назорат тартибида, янгидан очилган ҳолатлар бў-йича ишни қайта кўриш, ижро босқичидаги бажариладиган процес-суал ҳаракатлардир.

Мазкур китобда бошқа шунга ўхшаш китоблардан фарқли ра-вишда айрим туркумдаги ишлар бўйича процессуал ҳужжатларнинг намуналари иш юритишни қўзғатишдан тортиб то шу ишнинг якун-ланиши билан боғлиқ бўлган процессуал ҳаракатларнинг тартиб ва мазмунини баён этишга ҳаракат қилдик. Бу ҳол суд амалиётида кам тажрибага эга бўлган кишилар учун ўзининг ижобий таъсирини кўр-сатади ҳамда фуқаролик процесси тамойил (принцип)ларининг қан-дай ҳаракатда бўлиши лозимлигини ифодалаб беради, деган умид-дамиз.

Процессуал ҳужжатларнинг бу нормалари республикамиздаги судлар амалиётида кўпдан бери фойдаланиб келинаётган, судларда иш юритиш тўғрисидаги Низомда келтирилган айрим процессуал ҳужжат (васиқа)ларнинг тахминий намуналарига асосланган ҳолда келтирилди. Шу сабабли ҳужжат намуналарида нормалар ва бошқа маълумотлар тасодифдан мос келиб қолган ҳолларда фуқаролар ва мансабдор шахслардан узр сўраймиз ҳамда бу ишлар хайрли мақсад-да қилинаётганлигини эслатиб ўтамиз.

Ушбу ишнинг амалиёт учун қулайликларидан яна бири-судга қадар ва ҳар бир процессуал ҳаракатни бажаришдан аввал бу ҳолат қонунда ва юридик адабиётларда қандай ифодаланганлиги ҳамда бу ҳаракатларни амалга ошириш учун манфаатдор шахс нималарга эъти-бор бериши лозимлиги ҳақида ҳам тушунтиришлар берилганлигида-дир.

Қўлингиздаги китоб фуқаролик ишларини судда кўриб ҳал қилиш ишларига кўмаклашиш мақсадида тайёрланган: яъни бир мун-ча мураккаб бўлиб ҳисобланган фуқаролик суд ишларини юритишни тўғри амалга оширишга айрим процессуал қоидаларни ўзлаштиришга ҳамда ўзларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи ҳар бир фуқаро, давлат ва жамоат ташкилотига ҳуқуқий ёрдам кўрса-тишга қаратилган. Бу борадаги икинчи марта ўзгартириш ва қўшим-чалар билан чоп этилаётган ушбу китоб олий ва ўрта малакали ҳуқуқ-шунослар тайёрлайдиган ўқув юртларининг талабаларига, суд, проку-ратура, адвокатура, нотариат, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилувчи идораларнинг ходимларига, холислар судларига, қола-верса, ўзларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган барча фуқароларга мўлжалланган.

Китобни нашрга тайёрлашда ўз маслаҳатлари билан яқиндан ёрдам берган Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Рес-публикаси Адлия вазирлигининг малакали ходимларига муаллиф самимий миннатдорчилик билдиради.

I. СУД АЖРИМИ ТУШУНЧАСИ ВА УНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ АСОСЛАРИ


Биринчи инстанция судининг ишни мазмунан ҳал қилмайдиган қарорига ажрим деб айтилади (ФПКнинг 237-моддаси).

Биринчи инстанция судида фуқаролик ишларини кўриш, одатда, ҳал қилув қарори қабул қилиниши билан тамом бўлади. Ажрим эса фуқаролик процессининг юритилиши ёки унинг тўхталиши, тугати-лиши масалалари бўйича далилларни тўплаш, процессга янги шахс-ларни жалб қилиш, суднинг ҳал қилув қарорларини ижро этиш, шу-нингдек, ташкилотларнинг ишларидаги жиддий камчиликлар ҳамда фуқаролар томонидан қонуннинг бузилиши ва бошқа баъзи масала-лар бўйича чиқарилади.

Юқоридагиларга кўра биринчи инстанция суди томонидан чиқа-риладиган ажримлар ишни мазмунан ҳал қилмайдиган қарор ҳисоб-ланади.

Ишни юритиш вақтида суд мажлисигача чиқариладиган ажрим-лар, қоидага мувофиқ, судьянинг ёлғиз ўзи томонидан тарафларни чақирмасдан, суд мажлисидан ташқари чиқарилади. Иш суд мажли-сида ёки судлов ҳайъатида кўрилаётганда, ажримларни суд ҳайъати чиқаради. Бундай ҳолларда тарафларнинг, шунингдек, ишда иштирок этувчи прокурорнинг фикрлари тингланади, бошқача қилиб айтганда, бунда тарафларнинг тортишувчилик ва тенг ҳуқуқлилик принципига риоя қилинади.

Ишни мазмунан кўриб ажрим чиқариш тартиби тўғрисидаги масала, яъни суд қандай ҳолларда маслаҳатхонага кириб, суд ҳужжа-ти сифатида ажрим чиқариши ва қандай ҳолларда суд мажлисининг ўзида маслаҳатлашиб ажрим чиқариши ва унинг мазмунини баённо-мага ёзиш масаласи ФПКнинг 237-моддасида кўрсатиб ўтилган. Суд ҳайъати томонидан айрим ҳужжат тарзида, яъни ажрим тариқасида чиқариб, масала ҳал қилинганда фақат раислик қилувчигина эмас, балки барча судьялар иштирок этадилар ва имзо чекадилар.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, мураккаб масалаларни маслаҳат-хонага кирмасдан ҳал қилиш мазкур масалаларни ҳал қилишга жид-дий эътибор бермаслигини кўрсатади, бу эса суднинг обрўсини кетказади. Ана шунинг учун ҳам кўриладиган масаланинг мазмуни (характери)га қараб асослантирилиши лозим бўлган ажримлар бирин-чи инстанция судининг суд мажлисида ҳамда маслаҳатхонада чиқари-ладиган ва суднинг бутун ҳайъати томонидан имзоланадиган айрим ҳужжат сифатида ёзилади.

Бошқа ажримларнинг ҳаммаси, масалан, суд мажлисини бошқа кунга кўчириш, далилларни текшириш тартиби, қўшимча далиллар талаб қилиб олиш ва бошқа масалалар тўғрисидаги ажримлар суд томонидан ишнинг ҳолатига қараб ёки юқорида кўрсатилган тартибда ёхуд маслаҳатхонага кирмасдан суд мажлисининг ўзидаёқ кенгашган ҳолда айрим ҳужжат сифатида эмас, балки суд мажлисининг баённо-масига ёзиш йўли билан чиқарилади.

Ҳал қилув қарори сингари ажрим ҳам тўрт қисмдан иборат бўлади.

ФПКнинг 238-моддасида кўрсатилганидек, маслаҳатхонада (алоҳида хонада) чиқариладиган суд ажримида қуйидагилар кўрсати-лади: 1)ажримнинг чиқарилган вақти ва жойи; 2)суднинг номи ва ҳайъати, суд мажлисининг котиби;

3)судда иштирок этувчи шахслар, вакиллар;

4)низонинг предмети ва ажрим билан ҳал қилинадиган масаланинг мазмуни;

5)суд ўз хулосаси учун олган асослар ва суд қўллаган қонунлар;

6)суднинг ҳал қилаётган масала юзасидан хулосаси;

7)ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) тартиби ва муддати.

Маслаҳатхонага кирмасдан туриб суд томонидан чиқариладиган ажрим ФПКнинг 238-моддаси 4- 5- 6-бандларида баён қилинган маълумотларни ўз ичига олиши лозим.

Биринчи поғона суди томонидан чиқарилган ажримларнинг ҳаммаси ҳам қонуний кучга киравермайди. Баъзи ажримлар шу аж-римларни чиқарган суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қили-ниши ҳам мумкин. Масалан, агар суд даъвони таъмин қилиш, экспер-тиза тайинлаш, учинчи шахсларни ишга жалб қилиш ва шу сингари-лар тўғрисидаги илтимосномасини рад қилган бўлса, кейинчалик ишни кўрганда аниқланган ҳолатларга қараб, суд ўзининг ажримини хоҳ тарафларнинг илтимосига мувофиқ, хоҳ ўз ташаббуси билан қайтадан кўриши мумкин. Бошқа ажримларни суд ўзгартира олмайди, бекор ҳам қила олмайди. Бундай ажримларни тарафларнинг хусусий шикоятига ёки прокурорнинг протестига мувофиқ юқори суд бекор қила олади.

Қонун бўйича шикоят қилиб бўлмайди деб ҳисобланадиган ху-сусий ажримлар ёки хусусий шикоят ва протест беришга йўл қўйил-майдиган ажримларгина қонуний кучга киради. Бу ажримлардан аввалгилари ажрим чиқарилиши биланоқ қонуний кучга киради, иккинчилари эса-шикоят қилиш учун берилган муддат ўтгандан кейин ёки шикоят ё протест юқори суд томонидан рад қилинганидан кейин қонуний кучга киради.

Бошқа ажримлар эса иш юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарори билан бирга қонуний кучга киради.

Ажримнинг қонуний кучга кириши муайян ҳуқуқий оқибатларга сабаб бўлади. Чунончи: биринчидан, шу ажрим билан ҳал қилинган низони янгидан кўриб бўлмайди; иккинчидан, унинг устидан шикоят қилиб бўлмайди, лекин уни назорат тартибида бекор қилиш мумкин бўлади; учинчидан, шу ажримга мувофиқ, тарафлардан бири бирор ҳаракатни содир этиши лозим бўлса, ажрим мажбурий равишда ижро этилиши мумкин.

Юқорида қайд қилинган ажримларнинг айримларини намуна сифатида келтирамиз.

  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42



Похожие:

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рҳйхатга олинган 04. 12. 2002 й. №1192
Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва 2002 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида” 490-сон...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435
Давлат бюджети параметрлари тўғрисида ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда)...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти курс ишини бажаришда қЎлланиладиган методик кўрсатмалар
Тошкент фармацевтика институти талабалари “Фармацевтик кимё” фанидан курс ишларини бажаришда қўлланиладиган методик кўрсатма
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти
Тошкент фарма­цевтика институти ҳузуридаги д 087. 12. 01 рақамли кенгашнинг 2009 йил соат да ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил: 100015,...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси ҳАЛҚ таълими вазирлиги жиззах давлат педагогика институти жиззах – 2013
Президентимиз ўзининг “Замонавий кадрлар тайёрлаш – ислоҳотлар муваффақиятининг асоси” номли маърузасида
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти Ротовирусли инфекция мавзусидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма
Услубий қўлланмани Тошкент Педиатрия тиббиёт институти болалар юқумликасалликлари кафедраси томонидан тузилган
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Навоий давлат педагогика институти амир темурнинг миллий давлатчилик сиёсати: тарих ва ҳозирги замон
Мазкур тўплам Навоий давлат педагогика институти Илмий кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси президентининг єарори 20. 06. 2006 й. N пє-381
Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халє таълими вазирлиги, Ўзбекистон Алоєа ва...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconТошкент давлат юридик институти 2010-2011 йил қабул режаси

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент фармацевтика институти фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш- тиришнинг қонуний асослари
Фармацевтика институти магистратура талабалари ва малака ошириш курслари учун тасдиқланган намунавий дастур асосида тузилган
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации