Документы



Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети педагогика ва мусиқа факультети мусиқа таълим йўналиши кафедраси icon

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети педагогика ва мусиқа факультети мусиқа таълим йўналиши кафедраси

НазваниеЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети педагогика ва мусиқа факультети мусиқа таълим йўналиши кафедраси
Дата04.09.2013
Размер367.83 Kb.
ТипДокументы
скачать
1. /Мусикий асар(Моцарт)2.docЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети педагогика ва мусиқа факультети мусиқа таълим йўналиши кафедраси



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


ПЕДАГОГИКА ВА МУСИҚА ФАКУЛЬТЕТИ МУСИҚА ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ КАФЕДРАСИ


К.А.МАРДАЕВА


АНЪАНАВИЙ ЎЗБЕК МУСИҚА ЧОЛҒУ ИЖРОЧИЛИГИ


Услубий қўлланма


(Университетлар мусиқа таълим йўналиши ва санъат коллежлари талабалари учун)





ТЕРМИЗ-2006







Термиз Давлат Университети илмий кенгаши нашрга тавсия этган.


Мазкур услубий қўлланмада анъанавий ўзбек мусиқа чолғу ижрочилиги санъати тарихидан қисқача маълумот, ижрочилик санъати турининг шаклланиши ва ривожланиши ҳамда таниқли ижрочиларнинг ҳаёти ва ижрочилик фаолиятлари таҳлилий баён этилган.

Ушбу услубий қўлланма мусиқий таълим бакалавр йўналиши талабалари ҳамда ўрта махсус ва касб хунар билим юртларининг ўқитувчилари учун шу фанга оид манба сифатида тавсия этилади.


ТАҚРИЗЧИ: Ш.Раҳматуллаев - мусиқа кафедраси мудири, профессор


МУҲАРРИР: Б.Қодиров – п.ф.д. Халқаро педагоглар

академиясининг академиги


Б.Ёриев - филология фанлари номзоди,

доцент


ТУЗУВЧИ: К.Мардаева–мусиқа кафедраси кат. ўқитувчиси


КИРИШ


Ўзбек халқ чoлғyлaрида замoнaвий ижрочилик санъати ўз тараққиётининг кўп асрлик анъаналарига эга. Бу мерос илдизлари қадим-қадим даврларга бориб тақалади.

Эрамизнинг бошларида турли-туман халқ чолғуларидан кундалик турмушда, сарой ҳаётида, маданий байрам маросимларида, халқ сайлларида фойдаланилган. Халқ чолғу асбоблари асрлар давомида инсонларнинг маънавий эҳтиёжларини қондириб, ундаги ижро тадрижий равишда ривожланди ва такомиллашди.

Ўрта асрларда мусиқа ижрочилиги бир-биридан фарқли ўлароқ, уч хил мустақил услуб касб этади. Уларнинг биринчиси Фарғона-Тошкент ижрочилик йўналиши, иккинчиси Хоразм ижрочилик йўналиши, учинчиси Бухора-Самарқанд ижрочилиги услубидир.

Анъанавий ижрочилик санъати бугунги кунда ҳам тингловчиларнинг эътиборини қозонмоқда. Шу боис мусиқа маданиятининг ижтимоий ҳаёт билан бевосита алоқадорлигини назарда тутган ҳолда, уни қуйидаги босқичларга ажратиш мумкин:

1. Мусиқа ибтидоий жамиятда халқ турмуши ва меҳнат жараёни билан узвий боғланган: Бунда чолғу асбоболари кенг қўлланилган. Масалан, «Наврўз» тантаналарида чолғучилар танбур, дутор, най, чанг, рубоб, доира (даф, чилдирма) сингари чолғуларида ажойиб куй ва қўшиқлар ижро этишган.

2. Энг қадимги халқ оғзаки мусиқий, шеърий ижодиётнинг шаклланиши халқ чолғулари тараққиёти билан узвий боғлиқ бўлган.

3. Ўрта асрларда халқ чолғулари, турларининг пайдо бўлиши ва қўлланилиши жамият тараққиёти йўналишининг самараси бўлган.

4. XIX аср охири ва XX аср бошларидаги халқ чолғуларида ижрочилик санъатининг ривожланиши янги ижтимоий-сиёсий шароит ҳамда Европа маданияти таъсири билан боғлиқдир.

5. 1917 йилги тўнтаришдан кейинги даврда ижрочилик санъатининг ривожланиш даври.

Шундай қилиб, ўзбек халқ чолғуларининг пайдо бўлиши ва такомиллашишининг бой тарихи билан боғлиқ билимлар ёш ижрочиларга якканавоз, ансамбль ижрочилиги йўллари ва ижрочилик техникаси имконияти тараққиёти қонуниятларини очишга ёрдам беради. Ушбу қўлланма бўлажак мутахассисни машҳур халқ чолғучилари, ижрочилик санъати усталарининг педагогик ва ижрочилик принциплари билан, шунингдек, республика бастакорларининг ўзбек халқ чолғучилари учун яратган мусиқий асарлари билан яқиндан танишишларига кўмаклашади.

Таҳсил республиканинг олий ўқув юртларининг талабалари ва ўрта махсус мусиқа билим юртлари ўқувчиларига ўзбек чолғу ижрочилиги тарихи ва назариясини ўргатиш, ижодий ёшларнинг бадиий-эстетик дунёқарашини хамда танлаган соҳасининг турли йўналишларини тушунишлари, ўз йўлини топа олишлари учун хизмат қилади.


ЎЗБЕК ХАЛҚ ЧОЛҒУЛАРИДА ИЖРОЧИЛИК

ТАРИХИ.

1. Ўрта Осиё ҳудудида ижрочилик санъатининг пайдо бўлиши.

Халқ чолғулари узоқ ўтмишда пайдо бўлган. Маълумотларга қараганда, дастлабки мусиқа чолғулари эрамиздан аввалги XIII минг йилликда дунёга келган, деб тахмин қилинмоқдa. Мусиқачиликда дастлаб урма зарбли чолғулар пайдо бўлган. Чунки энг қадимги меҳнат кўшиқлари ишнинг ритмик тузилиши билан бевосита боғлиқ бўлган.

Ундан кейин шовқинли чолғулар пайдо бўлди, ижрочилар қарсак чалиб ритмни таъкидлаган, шовқинли чолғулар таъсирини кўпайтирганлар. Ижрочи аёлларнинг чапак зарблари ўзига хос, такрорланмас гўзал ҳолатни вужудга келтирар эди.

Қадимги шарқ маданияти бағрида, ўзбек халқ чолғулари шаклланди. Улар кўп асрлик тараққиёт давомида ўзига хос хусусиятларни, товуш тусини сақлаб қолди. ўзига хос тузилиши туфайли, най, сурнай, танбур, дутор, рубоб, ғижжак, қўбизлар анъанавий шаклларда бизгача етиб келди.

Қулдорлик тузими даврида Мароқанд, Нисо, Тупроққалъа, Термиз ва бошқа шаҳарлар мавжуд эди. Ушбу шаҳарлар ҳудудида олиб борилган қазилма ишлар чоғида бадиий ҳунармандчилик буюмлари, турли хил чолғуларининг тасвирлари топилди. Қулдорлик жамияти Ўрта Осиё халқлари маданияти ривожида муҳим босқич бўлди. Халқ мусиқаси янада юксалиши билан бирга, чолғулар ҳам такомиллашди.

Асримизнинг 30-40-йилларида уюштирилган археологик экспедициялар (С.Л.Толстов, В.А.Вяткин, М.Б.Массон ва бошқалар рахбарлигида) натижасида қимматли маълумотларга эга бўлинди.

Топилган маданий ёдгорликларда турли хил мусиқа асбоблари: танбур, рубобсимон чолғу, қонун, уд, най, сурнай, карнай, доирасимон чолғулар чалаётган машшоқлар тасвирланган.

Халқ чолғулари Ўрта Осиё аҳолисининг турмуши ва меҳнат фаолиятининг ажралмас таркибий қисмига айланди. Чолғулар жўрлигида қўшиқ, ўйин ва куйлар халқнинг катта-катта маросимлари ва оилавий байрамларида ижро этилгани бизга маълум. Байрамлар кўпроқ йил фасллари билан боғлиқ бўлган. Ўрта Осиёда «Наврўз», «Лола сайли», «Хосил байрами», «Қовун сайли», «Узум сайли» каби мавсумий байрамлар кенг тарқалган. Бундай оммавий байрамларни халқ чолғу ансамбллари, хонанда ва созандалар хамда раққосаларсиз тасаввур қилиш қийин. Байрамларда, маданий маросимларда айниқса карнай, сурнай, доира, ноғора ва урма зарбли мусиқа чолғулари кенг қўлланилган.

IX аср охирида Сомонийлар маҳаллий феодал сулоласи Ўрта Осиёнинг каттагина қисмини бирлаштиришга муваффақ бўлди. Сомонийлар давлатининг пойтахти Бухоро йирик маданий марказга айланди. Бу ерда адабиёт ва мусиқа тараққий этди. Ҳаёт шароитининг ўзгариши туфайли мусиқа санъатининг ижтимоий аҳамияти ошди. Шаҳарликлар ва юқори табақа синфлари турмушида мусиқанинг роли сезиларли кучайди. Ўша пайтлардаёқ якканавоз, ансамбль мусиқачилиги ва рақсни ўз ичига олган вокал чолғу мусиқа туркумлари мавжуд эди.

Ўрта аср мусиқа ижрочилиги маданиятининг ўзига хос хусусиятларидан бири шунда эдики, чолғучилар нафақат бир неча турдаги мусиқа асбобларини чала олган, балки ўзлари ҳам мусиқа басталаганлар. Чолғучилар ўз даврининг етук мусиқачилари ва шоирлари ҳам бўлишган. Ўрта аср шароитида мусиқий ихтисослашув махсус мусиқий устахоналарнинг пайдо бўлишига олиб келди. Бу ерда устоз-шогирд анъаналари қарор топди ва ривожланди. Айни шу пайтда ансамбль ижрочилиги такомиллашди, мусиқа санъатининг асосий кўринишлари шаклланиб чолғу асбобларининг янги намуналари кашф этишди.


2. Шарқ олимларининг ижрочилик санъати ҳақидаги рисолалари

Шарқ олимларининг назарий қарашлари мавжуд ижрочилик санъати тажрибаси асосида шаклланган бўлиб, улар ўз рисолаларида мусиқанинг жамиятда тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида атрофлича маълумот берганлар.

Форобийнинг (873-950) "Катта мусиқа китоби" ("Китоб ал-мусиқа ал-кабр"), ибн Синонинг (980-1037) "Даволаш китоби" ("Китоби уш-шифо") қомусидаги "Мусиқа ҳақидаги рисола", ал-Хоразмийнинг (X аср) "Билимлар калити", Сайфуддин Урмовийнинг (1216-1294) "Олижаноблик ҳақида китоби" ёки "Шарофия китоби", Жомийнинг (1414-1492) "Мусиқа ҳақидаги рисола" китобларида мусиқа ижрочилиги ва халқ чолғулари ҳақида муҳим маълумотлар баён этилган. Сайфуддин Урмавий истеъдодли уд чолғучиси, хонанда, машҳур созанда сифатида танилган. У Озарбайжоннинг Урмавия шаҳрида туғилган. Сайфуддиннинг энг катта ютуғи лад (модиус)ларнинг мукаммал системасини ишлаб чиққанлигидадир. Ибн Зайлининг (1044 йилда вафот этган) "Мусиқа ҳақидаги тўлиқ китоб"и ("Китоб ул-кабир фил-мусиқий") унинг мусиқа илмидаги ягона ва бебаҳо китобидир. У янги усулни – мусиқада ладларни харфлар билан ифодалаш усулини ишлаб чиқди. Абдуқодир Мароғий (XV аср), Абдуқодир ибн-Ройибий (Мароғий) Озарбайжонинг Мароғ шаҳрида туғилган, лекин ҳаётининг иккинчи ярми Темур саройида-Самарқандда ўтган ва Ҳиротда вафот этган. "Мусиқа илмида оҳанглар тўплами" ("Жами ал-алҳан фи-илм ал-мусиқий") рисоласида мусиқа ҳақидаги таълимотни-камонча, етти торли ғижжак каби бир турдаги мусиқа чолғуси борлиги ҳақидаги маълумотлар билан бойитди. Ал-Хусайннинг (XV аср) “Мусиқий канонлар” рисоласида асосан Ўрта Осиё халқлари орасида кенг тарқалган икки торли мусиқа чолғуси-дутор ҳақида маълумот берилган. Қутбиддин аш-Шерозий (1236-1310) Эронлик мусиқа назариётчиси сифатида танилган бўлиб, ўз рисоласида камончали танбур ҳақида ибратли мулоҳазалар билдирган ҳамда инсон овозини мусиқа асбоблари ичида энг ёқимлиси деб ҳисоблаган. XVII асрда яшаган бухоролик мусиқашунос Дарвиш Али ўз рисоласида танбур, чанг, қонун, рубоб, қўбиз, ғижжак каби мусиқа чолғулари ҳақида батафсил маълумотлар берган.

Буюк Шарқ мутафаккирларининг мероси халқ чолғуларини ўрганиш соҳасида ҳам тарихий қийматга эга. Абу Наср Муҳаммад Форобийнинг машҳур асари «Китоб ал – мусиқа ал -кабир» («Мусиқа ҳақида катта китоб») улкан аҳамиятга эга. Ўрта аср олими бу китобида икки хил мусиқа ижрочилиги: оҳангни инсон овози (қўшиқ санъати) ва чолғулар воситаларида қайта тиклашга ажратади. Форобий моҳир ижрочи сифатида мусиқа чолғуларининг жамият ҳаётидаги ролини ўрганишга ахамият беради ва у: «... Жангу - жадалларда, рақсларда, тўй - томошаларда, кўнгил очар базмларда ҳамда ишқ - муҳаббат қўшиқларини куйлашда чалинадиган ўзига хос чолғулар бор» деб ёзган эди.

Форобийнинг юқоридаги фикри чолғуларнинг нафақат сарой аъёнлари, балки шаҳар ва қишлоқ аҳолиси, ҳунурмандлар орасида шунингдек, мусиқа маданиятида етакчи роль ўйнаганлигини исботлайди.

Китобнинг иккинчи қисми бошдан-охир ўша давр мусиқа чолғуларига бағишланган. Унда лютня, танбур, най, рубоб, чанг, қонун ва бошқа мусиқа чолғулари изчил ва батафсил таърифланади. Форобий торли, мизробли лютняни ўша даврда энг кенг тарқалган чолғу ҳисоблаган. Лютня ўзига хос мизроб (чертма) воситасида чалинган, дастасида эса лигатура (ладо)лар жойлашган.
IX-X асрларда лютня арабча уд номини олади. Бу чолғу кўпгина Шарқ мамлакатларида, Кавказ орти халқлари орасида ҳозирги кунгача сақланиб келяпди. Замонавий уд намуналари Тошкент Давлат консерваториясининг соҳавий-тажрибавий синовхонасида мавжуд.

«Мусиқа ҳақидаги катта китоб»да Форобий яна бир чолғу асбоби- танбурни ҳам таърифлайди. Олимнинг фикрича, танбур (дилни тирнаш) удга энг яқин турдаги чолғулардан биридир.

Танбурда торлар нохун (металдан ясалган махсус чертмак-тирноқ) ёрдамида чертилади. Танбур худди уд каби кенг тарқалган ва халқ севган чолғудир. Танбурнинг икки ёки уч жез тори бўлган. Унинг икки тури маълум: Хуросон ва Бағдод танбурлари. Бағдод танбурларининг мақомлари камроқ (бешта), чолғу дастаси калтароқ бўлган. Хуросон танбурининг мақомлари кўп бўлган, дастасида чолғу бўғзидан то дастанинг ярмигача оралиғида пардалар жойлашган. Танбурнинг бу тури шу кунгача ўз шаклини йўқотмай, мусиқа ижрочилиги амалиётида якканавоз ҳамда ансамбль чолғуси сифатида амалиётда фойдаланиб келиняпти.

Форобий, шунингдек, найни ҳам таърифлайди. У турли хил дамли чолғуларини овоз ҳосил қилиши принципига кўра пайсимон гуруҳга киритади.

Улардан бири оддий най ёки бир йўналишда жойлашган кўп тешикли най. Бу турдаги найлар ёки турлича аталувчи найлар ҳозирги кунда хам Шарқ халқлари орасида мавжуд. Уни ветнамликлар сао, тожиклар тутек, татарлар кавал, қозоқлар сибизга, озарбайжонлар ней (жуда кам учрайди), қирғизлар уоо, чоор (чўпонларнинг чолғу асбоби), ўзбеклар най деб атайди. Олим кўпинча тут дарахтидан ишланадиган кенг тарқалган сурнай ҳақида ҳам тўхталади.

Форобий, шунингдек, дунай (мизмар)ни ҳам тилга олади. Дунай ҳозирги қўшнай ёки туркман халқ чолғуси гоша-дилли тюй дюк (қўш қамиш найчалардан тузилган чолғу)га ўхшайди.

Форобий рисоласида ўзи яшаган даврда мавжуд бўлган рубобни ҳам батафсил таърифлайди. Ўша даврдаги рубоб ҳам ҳозирги Қашқар рубобига ўхшаб, резанатор ва анча узун дастадан тузилган. Икки хил чертма торли рубоб мавжуд бўлган. 1 ёғоч декали ва асосий қисми ёғочдан, 2 пастки қисми чармдан ишланган декали.

Форобий шаҳодат беришича, чанг очиқ торларнинг тебраниши орқали оҳанг ҳосил қилувчи мусиқа чолғулари туркумига киради. Ўша даврдаги чангнинг 15 тори бўлган, улар диатоник созланган ва икки октава оралиғига тенг товушқаторга эга бўлган. Рисолада таърифланган барча чолғулар ашула, рақс, якканавоз ва ансамбль ижрочилигига жўр бўлишда фойдаланилган. Форобийнинг гувоҳлик беришича, уд чолғуси ансамбль ижрочилигида етакчи роль ўйнаган. «Чолғу асбоблари ҳақида китоб» да олим танбур, рубоб, чанг каби чолғуларини удда чалинаётган куйга ёки якканавоз хонандага уйғун жўр бўлиш учун созлаш усулларини тушунтиради. Шундай қилиб, Шарқнинг улуғ алломаси мусиқа илмининг бир бўлими сифатида чолғуларни ўрганувчи чолғушунослик соҳасига асос солди. Бу соҳа кейинчалик бошқа олимларнинг асарларида ҳам кенг бойитилди ва ривожлантирилди.

Яшаган даврига кўра Буюк олим ибн Сино Форобийга жуда яқин. Унинг "Даволаш китоби" деб номланган йирик қомуснинг "Мусиқа ҳақида рисола" бобида ўша даврнинг мусиқачилигига оид илмий-фалсафий билимлари баён этилган. Бу рисолаларда чолғулар таърифига анчагина ўрин ажратилган. Ибн Сино ўз даври мусиқаларини икки гуруҳга бўлади: мизробли, нохунли (барбод, танбур, рубоб) ва бутун резанатор қопқоғи бўйлаб тортилган очиқ торли чолғулари (шоҳруҳ, чилтор, лира, чанг, арфа).

Ўша даврда Шарқнинг таниқли мутафаккири Сайфиуддин Урмавий мусиқа илми тизими (системасини) ривожлантирди. У уста чолғучи, хонанда ва моҳир бастакор сифатида машҳур эди. Удда олиб борган тажрибаларига таяниб, олим ўз назарий қоидаларини баён этди. Урмавийнинг "Тақвадорлик китоби"да чолғу асбоблари ичида уд энг машҳур ва энг замонавийидир деб таъкидлаганлар. Уднинг беш жуфт тори кварта тартибидаги 7 та мақоми (лади) бўлган. Торлари бам, маснас, масна, зир ва энг юқориси ҳадд деб аталган. Беш қўш торли такомиллашган уд кейинги пайтларда ҳам ўз тузилишини сақлаб қолган. Уднинг квартага созланган беш қўш тори ва етти мақоми (ладаси) ҳақида Шерозий (1236-1311), Жомий (XV аср), ал-Ҳусайний, Марогий, ибн Синолар ҳам ёзишган. Жомийнинг "Мусиқа ҳақидаги рисола"сида келтирилган уд дастасининг тўла чизмаси уни созлаш ҳақида тўлиқ тасаввур беради. Олимнинг тасдиқлашича мавжуд 12 мақом қадимий етук мусиқанинг асосидир. Жомий мусиқанинг тингловчиларига таъсири ҳақида тўхталиб, унинг чуқур руҳий ва маънавий ахамияти бор, деб ҳисоблайди.

XIII-XVII асрларда яратилган рисолаларда чанг, қонун, нузха, рубоб, танбур каби торли чолғулар, шунингдек, дамли чолғу найнинг таърифлари берилган.

Дарвиш Алининг (XVII асрда) Бухорода яратилган мусиқага доир рисоласи анъанавий чолғулар ҳақидаги маълумот манбаи сифатида хизмат қилиши мумкин. Унда мусиқа маданияти, чунончи, Ўрта Осиёнинг йирик шаҳарларида мавжуд бўлган чолғулар ҳамда моҳир ижрочилар ҳақида нодир маълумотлар мавжуд.

Дарвиш Алининг рисоласи XVI-XVII асрлар Ўрта Осиё мусиқасини ўрганиш учун қимматбаҳо манбадир. Мазкур асарда машҳур хонанда ва чолғучилар, бастакорларнинг ижодий таржимаи ҳоллари баён этилган.

Дарвиш Али ўтмишдошлари сингари, торли мизробли чолғулар орасида тебраниш оҳангига кўра энг яхшиси саналган удни чолғулар "шоҳи" деб атади. Рисолада ёзилишича, чанг чолғучилар ҳомийси Зуҳрага бағишланган.

Таърифланган чангнинг етти мақом ижроси учун йигирма олти торли ва етти пардаси бўлган. Булардан ташқари, рисолада қонун, рубоб, қўбиз, ғижжак, мусиқа, экбон-най, (дамли, чармли), Хитойда тарқалган рухавза (олти тордан иборат нохунли) каби чолғулар ҳам тилга олинган.

Дарвиш Али таъриф берган чолғулардан еттитаси, танбур, чанг, қонун, уд, рубоб, қўбиз, ғижжак ўша даврда кенг тарқалган чолғулар эди.

Дарвиш Алининг маълумотлари мусиқа амалиётида дастлаб ансамблда уйғун калорит ҳосил қиладиган торли-нохунли ва торли -камончали чолғулар қўлланилганлиги ҳақидаги фикрни тасдиқлайди. Рисолада чангчи Дилором, найчилар Абдуқодир ва Хўжа Абудуллоҳлар, Мавлоно Қосими- Раббоний, Султон - Аҳмадий - "девона" рубобчилар, ака-ука Шайх Абу - Бакри Раббоний ва Шайх Беҳдучи, доно қонунчи шайх Шамси Раббоний ва кўпгина бошқа машҳур усталарнинг номлари тилга олинган.

Дарвиш Алининг гувоҳлиги яна шуниси билан қимматлики, у қайд этган чолғуларнинг каттагина қисми (най, сурнай, чанг, қонун, рубоб, танбур, ғижжак, қўбиз, доира, ноғора, уд) Ўрта Осиёнинг ҳозирги Ўзбекистон, Тожикистон ва бошқа республикаларида, шунингдек, Озарбайжонда бизнинг кунларгача сақланиб келди ва у такомиллашмоқда. Ушбу мусиқа чолғулари узоқ вақт мобайнида ўзбек халқининг маданий турмушидан мустаҳкам ўрин олиб, унинг маданий хаётида кенг қўлланиб келинган. Шундай экан, бу чолғуларни ўзбек халқ чолғулари, деб аташ ўринлидир. Абдул Фазл Бойҳақий (XIV аср) асарларида торли мизробли (руд, барбад, танбур), дамли ва урма зарбли чолғулар (карнай, литавра ва барабан) сингариларнинг номлари келтирилган.

Маълумки, Шарқ адабиётида ўтмишда шоирлар асарларига жавоб ёзиш («назира») системаси кенг қўлланилган. Кўплаб «Хамса» лар ҳам шу йўсинда яратилган. Навоий ўзининг «Сабъаи сайёр» («Хамса» достонларининг бири) достонида Баҳром Гўр ҳақидаги қадимий афсонани, янгича талқин этди. Асар қаҳрамони - чанг чолғучиси Дилором деб аталган. Шоир унинг чолғусини мусиқа тимсоли сифатида гавдалантирган.

Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг (1483-1530) эътироф этишича, Алишер Навоий ўз даврида кўплаб уд чолғучиларнинг ўз истеъдодларини намоён этишига кўмаклашган. «Бобурнома»да ўзбек халқ чолғулари ижрочиларининг номлари зикр этилган. Бобур, шунингдек, Шоҳ Кулмий-Ғижжакий, Ҳусайн Удий, Хўжа Абдуллоҳ Марварид Қонуний каби моҳир ижрочиларни ҳам тилга олади.

Навоий даврида най, уд, ғижжак, қонун, карнай, сурнай, ноғора, доира, чанг ижрочилиги кенг тарқалган эди. Уларнинг ҳаммаси ансамбль ижросида ҳам, якка ижрода ҳам бирдек қўлланилган. Чанг якка чолғу сифатида алоҳида ажралиб турган.

XV-XVII аср ёзма ёдгорликлари маълумотларини қиёслаб шундай хулосага келиш мумкинки, бу даврга келиб, Ўрта Осиёда халқ чолғуларида ижролик маданияти ўз камолотига етди. Ўзбек халқ чолғулари ижрочилари айни чоғда ўзлари ҳам мусиқа асарлари яратганлар. Ўша пайтдаёқ моҳир чанг, уд, ғижжак, қонун, най, танбур, буламан ижрочилари ва етук хонандалари бўлган, улар ўзига хос ансамбллар тузишган. Шунингдек, якканавоз ижрочилик ҳам ривожланган.

Восифий ўз «эсталиклар» ида трелдек ажойиб услуб ўйлаб топган қонун чолғучиси Ҳожи Абдулло Марварид номини келтиради. У басталаган куй ва қўшиқлар халқ орасида кенг тарқалган. Шундай қилиб, XIV-XVII аср тасвирий санъатида ва адабий меросида илдизлари узоқ ўтмишга бориб тақалувчи мусиқа чолғулари асосий типларининг барқарорлигини тасдиқловчи бой материал бўлган.

Ўрта Осиё олимларининг мусиқа ҳақидаги рисолалари, бадиий адабиёт, рассомчилик бизнинг кунларгача етиб келган ўзбек халқ чолғулари тарихий тараққиётининг узун занжирдаги айрим узилган ҳалқаларини қайсидир даражада тиклаш имконини беради. Неча юз йиллар ўтди, мусиқа чолғулари эса якка, ансамбль ва оркестр ижрочилигида ўз ўрнини эгаллаб, бугунги кунгача яшаб келмоқда.


3. Мусиқа ижрочилиги санъатида мақом жанрини тиклаш ва ривожлантириш

XVII-XIX асрларда чолғулар батафсил таърифланган йирик асарлар яратилмади. Бу кўпроқ феодал тарқоқлигининг кучайиши билан боғлиқ. Улкан давлат айрим-айрим хонликларга бўлиниб кетади. (Бухоро, Хива, Қуқон хонликлари). Бу эса мусиқа санъати тараққиётида акс этмай қолмади. Ўзбек мусиқа маданияти маҳаллий хусусиятлар касб эта бошлади. Ўзига хос мусиқа чолғулари шаклланди. Мусиқа турларидан-мақомлар бундан буён ҳар хонликда ўзига хос йўналишда такомиллашди. Мақом ижрочилари зарурат юзасидан ўзгаришлар киритишди. Шунга қарамай, мусиқанинг умумий хусусиятларини сақлаб қолишди. Ҳар бир ижрочи мақом ижросига ижодий ёндашиб, мусиқа ижросига ўзига хос такрорланмас жиҳатлар киритди. Оғзаки тарзда чолғуларни сақлаб қолиш анъанаси мақомнинг асосий хусусиятларидан бири бўлиб, бусиз унинг яшаб қолиш ва сўнгги тараққиётини тасаввур этиш қийин. Ҳар бир хонликда ўзига хос бир йўналишда халқ мусиқасининг янги турлари яратилди; байрамона, куйлар, халқ томоша куйлари (дорбозлик, кўғирчоқбозлик) янги типдаги рақс куйлари. Бу куйлар ўзининг қувноқлиги, шўхлиги билан бир-биридан фарқ қилиб турган ва кенг халқ оммасини ўзига жалб этган.

XVII аср охири ва XIX аср бошларида ўзбек мусиқа маданиятида халқ ва профессионал мусиқа санъатининг қуйидаги кўплаб янги турлари такомиллаша бошлади; катта ашула, катта ўйин, Шодиёна, Наврўз, Мавригий, Шашмақом, Чор мақом (унга Дугоҳ, Ҳусайний, Чоргоҳ, Баёт, Гулёри-Шаҳноз кирган). Жойларда мавжуд мусиқа чолғулари ва ижрочиларга боғлиқ ҳолда турлича чолғу ансамбллари тузилган. Кўп ҳолларда халқ чолғулари ансамбль таркибига ғижжак, танбур, дутор, чанг, най, қўшнай, доира каби мусиқа чолғулари киритилган.

Мусиқачиликда олти туркум асарлардан иборат Шашмақом айниқса машҳур бўлган. У Ўрта Осиё халқлари сюита (туркум) шаклидаги профессионал мусиқасининг узоқ тараққиёти натижасида вужудга келган. И.Ражабов ёзади: Шашмақом олти хил турли лад системаларидан иборат, уларнинг ҳар бири, ўз навбатида, мушкилот (чолғу) ва наср (ашула) бўлимларидан иборат бўлган қуйидаги мақомларга (қисмларга) бўлинади:

«Рост», «Бузруг», «Наво», «Дугоҳ», «Сегоҳ», «Ироқ» ...

Ҳар бир мақом 20 тадан 40 тагача катта-кичик қисмларни ўз ичига олади. Ҳаммаси бўлиб туркумда 250 га яқин мушкилот ва наср қисмлари бор. Бир мақомнинг ижроси бир неча соат давом этган.

Халқ чолғулари халқ оғзаки ижоди ва классик адабиёт билан узвий боғлиқликда ривожланади. Халқ чолғулари ҳақидаги тасаввурларни бадиий асарлардаги мусиқа чолғулари ифодалари, китоб миниатюраларидаги чолғучилар тасвири бойитади. Фирдавсий, Саъдий, Навоий, Деҳлавийларнинг асарларида 60 дан зиёд халқ чолғуларининг номи зикр этилган.

Мақомлар асосан сарой аёнлари ҳузурида муайян вақтда ёки муайян шароитларда ижро этилган. Ҳатто моҳир қўшиқчиларнинг ўзига хос мусобақаси (айниқса, авжларни ижро этишда, шунингдек, янги қисмларини тўкишда) ташкил этилгани маълум.

Мусиқа ижрочилиги санъатида мақом жанрини тиклаш ва ривожлантириш давом этди. Мақом ўзининг оханг ва ритм қонуниятларига кўра халқ қўшиқлари билан узвий боғлиқ бўлиб, фақат қамровининг кенглиги билан фарқланар эди. Одатда, ҳар бир мақом икки катта қисмга бўлинган.

Биринчиси – фақат чолғуларда ижро этилган қисми бўлиб мушкилот деб аталган, иккинчиси – чолғулар жўрлигида айтиладиган ашула қисми бўлиб, наср деб аталган. Наср ўз ичига рақс куйи-уферни ҳам олган.

Чолғучилар орасида мусиқа товушларини ёзиб кўрсатадиган махсус белгилар системаси нотация яратишга интилиш пайдо бўлди. Буни амалга ошириш шоир-мусиқачи Паҳлавон ниёз Мирзабоши (Комил Хоразмий
1825-1879) га насиб этди. Истеъдодли мусиқа ижрочиси моҳир танбурчи ва ғижжакчи Пахлавон ниёз Мирзабоши саёҳат чоғида нота бўйича куй чалаётган чолғучиларни кўриб ҳайратга тушди. Мирзабоши - Комил Хоразмий Хоразмга қайтиши биланоқ илгаридан дилига тугиб юрган нияти мақомларни ёзиб олишга илҳом билан киришди.

Пахловон ноёз Мирзабоши Комилнинг шогирди Муҳаммад Ёқуб Харратов (1867-1939) машҳур танбурчи эди. У нафақат чоғучилик санъатини, балки ҳаттотлик санъатини ҳам мукаммал эгаллаган эди. Истеъдодли чолғучи Комил Хоразмий раҳбарлик қилган сарой халқ чолғулари ансамбилининг созандаси бўлган Муҳаммад Ёқуб Харратов (Матёқуб Харратов) танбур нотоциясини тузишда ва хоразмча мақомларни ёзиб олишда қатнашган. Устозидан хоразмча мақом туркумларини қабул қилиб, уларнинг сақланиб қолишига катта ҳисса қўшган.

Муҳаммад Раҳимхон (1806-1825) саройида ишлаган машҳур танбурчи ва қўшиқчи Ниёзхўжа Ҳожининг ижодий ва ижрочилик фаолияти Хивада кечди. У хоразм мусиқа маданиятига катта эътибор берди.

Матёқуб Харратовнинг айтишича, Ниёзхўжа Бухорога «Шашмақом»ни ўрганиш учун борган. У Бухородан қайтгач, бухороча мақомлар Хива чолғучилари тамонидан ўзлаштирилиб, Хоразмда кенг тарқала бошлади. Хоразмнинг машҳур чолғучилари Мухаммадраҳим Феруз, Комил Хоразмий, Мирзо Мухаммадрасул ва бошқалар Ниёзхўжа билан ҳамкорликда мақомларга янги чолғу бўлимлари қўшиб, уларни бойитдилар.

XIX асрнинг иккинчи ярмида Қўқон шаҳри машҳур чолғучилар тўпланган марказга айланган эди. Бу ерда Уста Худойберди раҳбарлигида ўзбек халқ чолғуларида ижрочилик мактабини ўрганиш бўйича ўзига хос мактаб яратилди. Фарғона чолғулари бухороча шашмақомни фаол ўзлаштира бошлади. Ота - Жалолиддин Носиров (1845-1928) мақом ижрочиси, таниқли ўқитувчи, чолғучи, уста танбурчи эди. У дастлаб мусиқа илмини онасидан ўрганди, сўнгра мақомларнинг зукко билимдони ва моҳир ижрочиси бўлган отасидан таълим олди. Ота-Жалол Носиров узоқ йиллар мобайнида Амир Олимхон (Бухоро), Амир Музаффархон (Шаҳрисабз)," Амир Отажонлар (Кармана, ҳозирда Навоий)лар саройида ўзбек халқ чолғулари ансамблининг доимий раҳбари ва хонандаси бўлган.

Ота Ғиёс Абдуғани (1858-1924) ўзбек мусиқасининг билимдони, бухоролик танбурчи эди. У Шашмақомнинг Мушкулот қисмини яхши билган ва ҳар бир мақомни унга хос усул ва хусусиятларни сақлаб қолган ҳолда ижро этган.

Хожи Абдулазиз Расулев (1852-1936) ўзбек ва тожик мусиқасининг таниқли ижрочиларидан бири, моҳир танбурчи Ҳожи Рахимқулнинг шогирди. 1888 йилда Бухорога борди. У ерда Ота-Жалолиддин Назиров рахбарлиги остида бир йил ичида Шашмақомни мукаммал ўрганди. А.Расулов Фарғона, Самарқанд, Тошкент шаҳарларида ўзбек халқ мусиқаси ва мақомларини фаол тарғиб қилди. У ўзбек халқ чолғулари ижрочилиги ривожига танбурчи, дуторчи ва хонанда сифатида салмоқли ҳисса кўшиб, халқ ва мусиқа жамоатчилигининг меҳр-муҳаббатига сазовор бўлди.

Юқорида номлари келтириб ўтилган мусиқачи-чолғучилар ўз ижодий йўлини бошлаб ўз даврида ижодий камолотга етдилар. Улар ҳаммаси маърифатчилар, ёш мусиқачиларнинг устозлари эдилар. Уларнинг педогогик карашлари, таълимотлари ўзбек халқ чолғуларида ижрочилик бўйича янги педагогик ҳаётий манба бўлиб, ўлмас мерос сифатида сақланмоқда.


1917-1945 йилларда ижрочилик санъатининг тараққиёти


1917 йилдан кейин ўзбек мусиқа санъати жадал ва жўшқин тараққий қила бошлади. Биринчи ўн йилликдаёқ мусиқа таълими, фолъклоршунослик, ижрочилик санъати соҳаларида муайян ютуқларга эришилди.

Мусиқа ўқув юртлари - Тошкентдаги Туркистон халқ консерваторияси (1918) ва унинг Самарқанддаги, Фарғонадаги (1919), Бухородаги (1920) филиалларида катта ишлар амалга оширилди. Уларда асосан ўзбек халқ чолғуларини ҳамда баъзи Оврупача мусиқа чолғулари (фортепьяно, скрипка ва дамли чолғулари) ни чалиш ўргатилар эди. Бу мусиқа билим юртлари том маънодаги консерватория бўлмаса-да, бироқ, ўтган давр мусиқа маданияти илмини ўрганиш имконига эга бўлмаганларга содда мусиқа назарий илми ҳамда ижро санъатида сабоқ берилар эди. Шу туфайли ёш республиканинг кўпгина шаҳарларида мусиқа ҳаваскорлиги кенг қулоч ёйди.

Ўзбек санъатининг асосчиси, драматург, бастакор, муаллим, жамоат арбоби Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий мусиқа санъати ривожига катта хисса қўшди.

1917 йилгача бўлган даврдаги халқ мусикачи ва ижрочилари яратган анъаналар чолғуларнинг кейинги авлоди ижодида таркиб топди ва давом этди. Мусиқачи-ижрочилар қайта тузилган маданий-маърифий ташкилотларда ишга киришиб кетди.

Таниқли танбурчи ва хонанда Шораҳим Шоумаров 1919 йилда Тошкентдаги «Намуна» мактаб-интернати қошида халқ чолғулари ансамблини тузди. Бу ансамбль кейинчалик Тошкент мусиқа техникумини ташкил қилиш учун асос бўлиб хизмат қилди.

20-йилларда ўкув юртлари, заводлар, фабрикалар қошида, қишлоқ жойларда «Кўк кўйлак», «Санъатчи қизлар», «Санойи нафиса» каби мусиқий жамоалар тузилди. Ташкил қилинган ижодий жамоалар таркибида найчи. чангчи, дуторчи, танбурчи, ғижжакчи, доирачи, ноғарачилар ва қашқар рубоб созандалари бўлган халқ чолғулари ансамбллари ҳам бор эди.

Халқ чолғулари ансамбллари Фарғонада, Андижонда, Самарқанда ҳам тузилади. Уларга машҳур чолғучилар уста Олим Комилов, Тўхтасин Жалилов, Аҳмаджон Умирзоқов, Юсуфжон Шакаржонов, уста Рўзмат Исабоев, Матюсуф Харратов, Уста Тойир Маруфжон Тошпулатов, Муҳиддин Мавлоновлар раҳбарлик қилишган. Уларнинг самарали ижоди туфайли, ўзбек халқ чолғуларида ижрочилик санъатидан кўпчилик баҳраманд бўлди.

1936 йилда Москвада бўладиган декада муносабати билан Қори Ёқубовга Давлат филармониясини тузиш топширилади, у филармониянинг биринчи директори этиб тайинланади. Қори Ёқубовнинг ва бошқа мусиқа санъати арбобларининг қатъийлиги туфайли, Тошкент Давлат Консерваториясини тузиш хақида қарор қабул қилинади.

Ўзбек халқ мусиқаси анъаналарининг давомчиси, тошкентлик моҳир халқ чолғучиси-дуторчи, танбурчи, найчи Юнус Ражабийнинг (1897-1976) ижодий фаолиятига маърифатпарварлик кенг мусиқий-ижтимоий хусусиятлар хос эди. Беш жилдлик ўзбек халқ мусиқасини ёзиб олиб, нашрга тайёрлаганлиги Юнус Ражабийнинг кўп йиллик ижодий фаолиятининг энг ажойиб самараси бўлди.

1927 йили Юнус Ражабий Ўзбекистон радио қўмитаси қошида
12 чолғувчи (хонанда ва созандалар) дан иборат халқ чолғулари миллий ансамбли ташкил этади. Бу ансамблга у Тошкентдаги ўша пайтда машҳур мусиқачилар - қўшнайчи Хайрулла Убайдуллаев, дуторчилар Абдусоат Ваҳобов, Ориф Қосимов, танбурчилар Рихси Ражапов, Маҳсудхўжа Юсупов, ғижжакчилар Имомжон Икромов, Наби Ҳасанов, Маҳмуд Юсупов, найчилар Дадаали Соатқулов, Саид Калонов, чангчилар Нигматжон Дўстмуҳаммедов, Фахриддин Содиқов, Маҳаматжон Расулов, доирачи Дадахўжа Соттиевларни жалб этди. Ансамбль репертуарида ўзбек халқ куйлари билан бир қаторда замонавий бастакор, шу жумладан Юнус Ражабийнинг «Чоргоҳ», «Кўчабоғи», «Баёт», «Бирлашингиз», «Фабрика», «Ғалаба», «Ҳаммамиз», «Илғор», «Мирзадавлат» каби асарлари бор эди. Кейинроқ бу ансамблда республиканинг машҳур хонандалари тошкентлик Мулла Тўйчи Тошмуҳамедов, бухоролик домла Ҳалим Ибодов, самарқандлик дуторчи ва хонанда ҳожи Абдураҳмон Умаров, хоразмлик танбурчи ва хонандалар Матёқуб Харратов, Сафо Мугоний, Тошкентлик Назира Ахмедова каби санъаткорлар ишлаган. Айни пайтда ансамблнинг ижрочилик репертуари «Шашмақом»нинг мушкулот ва наср қисмлари: «Насуруллои», «Наврўзи Сабо», «Талқини ушоқ», «Сарвинози талқинча», шунингдек, бастакорларнинг «Уйғонинг», «Бизнинг қишлоқ», «Яшасин», «Колхозимиз» каби асарлар ҳисобига кенгайди.

1930 йилда Тошкент мусиқа олий мактаби, 1936 йилда эса унинг асосида Ўрта Осиёда биринчи мусиқа олий ўқув юрти - Тошкент Давлат консерваторияси очилди.

1936-1937 ўқув йили халқ чолғуларида ижрочилик соҳасида мусиқий таълим ривожи учун жуда муҳим давр бўлди. Айнан шу даврда Ҳамза номидаги Тошкент мусиқа билим юртида А.И.Петросянц ташаббуси билан Ю.Ражабий, А.Дарошев, А.Мансуров, Б.Гиенко, Н.Крестянин, В.Марцинковский, А.Махсудов, О.Қосимов каби ўқитувчилар умуммақбул нота системаси асосида ўзбек халқ чолғуларида ижрочилик бўйича сабоқ бера бошладилар. Ш.Шоакрамов, А.Ғофуров, М.Юнусов (чанг), С.Йулдошов, Г.Қодиров (танбур), А.Илёсов, М. Аъзамов кабилар уларнинг биринчи ўқувчилардан бўлишди.


1945-60 йилларда ўзбек халқ чолғуларида ижрочилик. Мусиқий таълим ва устозлар

Ўзбек халқ чолғуларида ижрочилик маданиятининг ўсиши, жаҳон классик бастакорлари асарларининг ўзлаштирилиши, Ўзбекистон бастакорларининг халқ чолғулари учун махсус асарлар яратишдаги фаол ижодий фаолияти ўзбек халқ чолғуларида ижрочилик санъатини янада юксалиши учун муҳим замин бўлди. Шу билан бирга, юқори малакали илмий педагогик ва ижрочи кадрларни пухта ва мукаммал қилиб тайёрлаш масаласини ҳам кун тартибига қўйди.

Ўзбек халқ чолғуларида ижрочиликнинг кейинги даврлардаги юксалиши Тошкент консерваториясининг фаолияти билан чамбарчас боғланган.

1948 йилдан бошлаб мамлакатимиздаги мусиқа олий ўқув юртларида, шу жумладан; М.Ашрафий номидаги Тошкент Давлат консерваториясида ҳам халқ чолғулари ижрочилиги бўйича таълим бериш бошланди.

Ўзбек халқ чолғулари бўлимига (оркестр факультети таркибида) раҳбарлик қилиш, ўқувчиларни саралаб йиғиш, ўқув режаларини тузиш А. И. Петросянц томонидан амалга оширилди. Тошкент Давлат консерваториясида ўзбек халқ чолғулари ижрочилиги бўйича профессионал таълимни йўлга қўйишда В. А. Успенский, M.A.Ашрафий, А.И.Петросянц, И.П.Благовешченский, Б.Ф.Гиенко, Г.Г.Собитовлар катта роль ўйнашди.

1948-49 йиллардаги биринчи ўқув йилида консерваторияга Ўзбекистон Давлат филармонияси халқ чолғулари оркестрининг 13 чолғучиси ўқишга қабул қилинди. Шулардан 10 киши: Назир Нигматов (қўшнай), Аббос Баҳромов, Александр Евдокимов (прима-рубоб), Лаъли Султонова, Мирзаев, Бурибой Мирзааҳмедов (қашқар), Маҳаматжон Асилов, Обид Холмуҳамедов (ғижжак), Анвар Ливиев (дойра) 1-курсга қабул қилинди. Ҳамза номидаги Тошкент мусиқа билим юртининг битирувчилари Ахмаджон Одилов (чанг), Валентина Борисенко (прима рубоби), Феоктист Васильевлар (қашқар рубоби) эса 2-курсга қабул қилинди.

Муҳаммаджон Мирзаев (1913 йилда туғилган) -республикадаги рубобчиларнинг энг машҳури, куйчи-бастакори. Консерваторияни қашқар рубоби синфида А.И.Петросянц рахбарлигида тамомлаган. 1951 йилдан филармония оркестрида ишлаш билан бир қаторда, ўзбек халқ мусиқа меросини ўрганиш бўйича ёш ижрочиларга мураббийлик қилиб келган. Халқ артистлари Х.Мавлонова, М.Турғунбоевалар билан ижодий ҳамкорликда «Баҳор вальси», «Янги тановар», «Гулноз», «Дилбар», «Гулхумор», «Дилдор» каби лирик қўшиқли рақс куйларини яратган. У яратган қўшиқлар орасида «Ширмоной», «Олтин сандиқ», «Уч дугоналар» айниқса машҳурдир. М.Мирзаев Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон бастакорлар уюшмаси аъзоси ва бир қанча мукофатлар соҳиби. Рубоб ижрочилигида (кейинроқ ёш ижрочилар томонидан ривожлантирилган) ҳиссий ва ёрқин услуб асосини яратган дастлабки рубобчилардан ҳисобланади.

Мирза Ҳакимович Тоиров (1930 йилда туғилган). Консерваторияни най ихтисослиги бўйича тамомлаган дастлабки битирувчилардан бири (1956). У ўз устози А.И.Петросянц билан ҳамкорликда «Най мактаби» ўқув қўлланмасини яратган. Ушбу қўлланма Ўзбекистондаги барча мусиқа билим юртларида, шу билан бирга, қўшни республикаларда ҳам най синфларининг очилишига имкон яратди. М.Тоиров 1957 йилдан ижрочилик кафедрасида аввал ўқитувчи, сўнгра доцент бўлиб ишлаган. Айни бир пайтда Т.Жалилов номидаги халқ чолғулари оркестрида ҳам иштирок эттан. М.Тоиров мусиқа ижрочилари Бутуниттифоқ конкурсининг (1957) ҳамда Ёшлар ва талабаларнинг VI жаҳон фестивалининг совриндори (1957), Москва, Эстония, Қозоғистон, Озарбайжон, Туркманистон, Тожикистонда бўлиб ўтган ўзбек санъати декадаларида қатнашган. М.Тоиров бир неча истеъдодли найчиларни тарбиялаб камол топтирган. Унинг И.Қосимов, 0.Азизов, Ш.Аҳмаджонов, Р.Холмирзаев, К.Юсупов, А.Абдурашидов каби шогирдлари республика кўрикларининг совриндори бўлишган. М.Тоиров Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1969). У 1987 йилдан консерваториянинг профессоридир.

Фозил Матюсупович Харратов (1926-1971) таниқли чангчилардан бири эди. Мусиқа билими ва ижрочилик илк сабоғини ўз отаси, машҳур чангчи Матюсуф Харратовдан олди. Отаси (М.Харратов) фарзандининг истагига кўра, унга ярим хроматик товуш қаторига мансуб янги чанг ясаб беради. 1942 йилда Ф.Харратовларнинг оиласи Тошкентга кўчиб келади. Фозил бу ерда аввал Тошкент давлат циркининг аралаш мусиқа ансамблида ишлайди. У 1950-55 йилларда Тошкент Давлат консерваториясида А.Одиловнинг чанг чолғуси синфида ўқийди. Кейин бир оз вақт консерваторияда дарс беради. Унинг шогирдлари орасида Г.Неъматов, Ф.Шукурова, Т.Хўжамбердиев каби таниқли ижрочилар бор. Ф.Харратов Москвада бўлиб ўтган Ёшлар ва талабаларнинг VI Жаҳон фестивалининг совриндори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1964). У «Ҳурмат Белгиси» ордени билан мукофотланган.

Феоктист Никифорович Васильев (1919—1987) дастлабки профессионал қашқар рубоби ижрочиларидан биридир. У 1937 йилда Ҳамза номидаги Тошкент мусиқа билим юртига ўқишга киради. 1938 йилдан Ўзбекистон филармонияси халқ чолғулари оркестрининг чолғучиси эди. Улуғ Ватан уруши йилларида Туркистон ҳарбий округининг ашула ва рақс ансамблида ишлаган. Консерваторияни қашқар рубоби синфи бўйича А.И.Петросянц раҳбарлигида тамомлаган (1952). 1949 йилдан консерваторияда қашқар рубоби, дутор, танбур ихтисослиги бўйича дарс берган. С.Тахалов, А.Бобохонов, Г.Эргашев, Т.Ражабов, Қ.Усмонов каби машҳур рубобчилар унинг қўл остида тарбияланганлар. Феоктист Никифорович ўзининг илмий-методик ишларида («Рубоб мактаби» дарслиги) «қашқар рубоби учун этюд ва машқлар» рубоб чалишни ўрганиш бўйича системали ўқитиш методини ишлаб чиқди. 1983 йилдан Ф.Васильев профессор вазифасини бажарувчи бўлиб иш­лаган эди.

Феоктист Никифоровичнинг номи ўзбек мусиқа маданияти ҳамда
40 йилга яқин мураббий бўлиб хизмат қилган Тошкент консерваторияси билан чамбарчас боғлиқ.

Валентина Яковлевна Борисенко (1919—1990) ўзининг ижодий йўлини Ўзбекистон Давлат филармонияси халқ чолғулари оркестрида чолғувчи бўлиб бошлади (1939). Прима рубоби ихтисослигида ижрочи ва ўқитувчи сифатида танилди. Ҳамза номидаги мусиқа билим юртини тугатгач (1948), Борисенко оркестрнинг торли-нохунли чолғулар гуруҳида концертмейстер бўлиб ишлади. Консерваторияни прима рубоби ихтисослиги бўйича И.Г.Благовешченский раҳбарлигида тамомлади (1952). Сўнгра оркестрда ишлашни давом эттирди. Айни чоғда у 1950 йилдан Тошкент консерваториясида ўқитувчи, 1962 йилдан эса халқ чолғулари кафедрасининг доценти бўлиб ишлади. Борисенконинг маш­ҳур шогирдлари орасида А.Маликов, Г.Салаева (Обидова), Б.Йўлдошев, М.Раҳимов, Б.Азимов, Ш.Жанайдаров, А.Дадамуҳамедов каби ижрочилар бор.

Сулаймон Маниевич Тахалов (1942 йилда туғилган) ажойиб ижро техникасига ва алоҳида товуш жозибасига эга бўлган, анъанавий ва академик ижро усулини бирдек мукаммал эгаллаган рубобчилардандир. Консерваторияда ўқишни тугатгач, Ф.Н.Васильев синфида (1958) қашқар ва афғон рубоблари ҳамда танбур ихтисосликлари бўйича са­боқ берди. С.Тахалов Москвада бўлиб ўтган Ёшлар ва талабаларнинг VI Жаҳон фестивалида иштирок этган (1957). У халқ чолғулари ижрочилари Бутуниттифоқ конкурсининг ўзбек халқ мусиқаси нота ёзуви ва тавсифини такомиллаштириш соҳасида катта илмий-тадқиқот ишларининг соҳиби. У «Афғон рубобини, чалишни ўргатиш методикаси асослари» номли ўқув қўлланма муаллифидир. С.Тахалов 1985 йилдан доцент, 1988 йилдан эса санъатшунослик фанлари доктори, профессор.

Абдусалом Маликович Маликов (1939—1979). Доцент вазифасини бажарувчи бўлиб хизмат қилган. А.Маликовнинг рубоб-прима ихтисослиги бўйича 60—65-йилларда консерваторияда В.Я.Борисенко раҳбарлигида олиб борган ижодий фаолияти алоҳида эътиборга лойиқ. У 1967 йилдан халқ чолғулари ижрочилик кафедрасида ишлаган. I Республика кўрик-танловининг соҳиби (1971).

Ғуломқодир Эргашевич Эргашев (1946 йилда туғилган). Тошкент консерваториясининг собиқ талабаси (1969). Ф.Н.Васильевнинг шогирди, афғон рубоби ижрочиси, турли хил дастурлар билан тез-тез концертларда қатнашиб туради. 1967 йилдан ТДКсида ўқитувчи, 1988 йилдан кафедра доценти лавозимида ишлаб келмоқда.


ЎЗБЕК АНЪАНАВИЙ МУСИКА АСБОБЛАРИ

СУРНАЙ



Ўзбек ва тожик халқлари ўртасида кенг тарқалган қадимий пуфлама ёғоч чолғу асбоб. Сурнай ёлғиз, шунингдек, ноғора, карнайлар билан ҳам биргаликда чалинади. Cўнгги вақтларда ўзбек халқ чолғу асбоблари оркестрига ҳам қўшилмоқда. Сурнайда чап ва унг қўл бармоқлари билан ёпиладиган олтита тешикча бор. Еттинчи тешик эса пастки томонда бўлиб, чап қўлнинг бош бармоғи билан беркитилади. Унинг овоз ҳажми кичик октавадаги лядан, иккинчи октавадаги мига қадар ноталари скрипка калитида ёзилади. Сурнай товуши баланд бўлгани учун, очиқ ҳавода турли тантаналарда чалинади. Сурнай Кавказ ва Эрон халқларида ҳам қўлланилади. Сурнайда халқ куйлари қаторида мақом йўллари ҳам ижро қилинади. Сурнай турли туй маросимларида, дор ўйинларида, карнай ва ноғоралар билан ансамбль бўлиб ижро қилиниши мумкин. Никоҳ тўйларида дастлабки мусиқани сурнай ижросидаги "наво'' билан бошлаш одатланилган. Сурнай навоси ўзига хос ёқимли ва завқ билан тингланади.

ҚЎШНАЙ



Қўшнай қадимий ўзбек чолғу асбобларидан икки қамиш найчадан иборат бўлиб, уларга товуш чиқарадиган тил ўрнатилади. Қўшнайни чалиш учун иккита найчага баровар пуфланади ва ҳар иккала найчада ёндош жойлашган еттита тешикчанинг тегишлилари бармоқ билан босилади. Овоз ҳажми биринчи октавадаги Редан иккинчи октавадаги Сольга қадар. Қўшнайда ўзбек мусиқаси учун хос бўлмаган мелизмни, қочиримни чалиш жуда қулайдир.

НАЙ



Най - пуфлаб чалинадиган ёғоч асбоб бўлиб, Ўзбекистон ва Тожикиситонда жуда кенг тарқалган. Найни Бурятия ва Монголия Xалқ Pеспубликасида лимба, Хитойда ли, Вьетнамда сао, Афғонистонда эса мола деб юритилади.

Hай ёғочдан (ёғоч най), жездан (мис най), ғаров (ғаров най), тўнкадан (бриджи най) ясалади.

Энг кўп тарқалган ёғоч най билан ғаров найидир. Найда бармоқлар билан беркитиладиган олтита ва лаб билан пуфлаш учун битта тешик бор.

Юқоридагилардан ташқари, ҳеч қандай вазифани бажармайдиган қоғоз ёпиштириб қўйилган битта тешик ва найнинг охирида тўртта тешик бор. Булардан энг пастга жойлашган иккита тешик ўзининг ўрнига қараб асосий тоннинг баландлигини аниқлайди.

Ҳозирги замон найлари қисқадир, чунки yларнинг сози найларни тайёрлаш пайтида умумий узунлиги бўйича белгиланади.

Найда бармоқ билан ёпиладиган тешиклар ва пуфлаб чалинадиган битта тешик «лабиум» жойлашган. Сознинг баландлиги найнинг юқори қисмини ичкарисида жойлашган тиқин (пробка) ва ҳаракатлантурувчи головка билан тартибга солиб турилади. Головка ёки пробкани силжитиш билан ҳаво тўлқинини кўпайтириш ва шу билан бирга, товушни пасайтириш ва кучайтириш мумкин.


ҚОНУН


Қонун-чолғу асбоби, чангга ўхшаш қадимий мусиқа асбоби бўлиб, у бармоқларга махсус ясалган нохун билан тирнаб чалинади. 17-асрда Дapвишали Чангий ёзиб қолдирган "Рисолаи мусиқий»да қадимий чолғу асбобларидан бири эканлиги қайд этилган. Ҳозирги кунда қонун чолғу асбоби синфи санъат коллежи ва мусиқа йўналишидаги олий ўқув юртларида мавжуддир.

ДЎМБИРА


Дўмбира чолғу асбоби икки хил бўлиб;

Торли тирнама ўзбек чолғу асбоби. Дyтop тузилишидаги дўмбирада иппак ёки ичакдан қилинган иккита тор бўлиб бу торлар қўпроқ кварта оралиғида созланади. Дўмбира дастасида боғланган ёки доимий парда бўлмайди.

Қозоқ дўмбираси дастага боғланган пардалар билан ажралади.

Торли-тирнаб чалинадиган қозоқ халқ асбоби дўмбира 30-йилларда қайта ишланиб, бунинг пиккало, прима, тенор, бас ва контрабас турлари ишлаб чиқилган. Пардалар хроматик қилиниб ишланган. 1934 йил ташкил қилинган Қурманғози номидаги Қозоғистон Давлат халқ чолғу оркестрида дўмбира асосий ўрин эгаллайди.
ЧАНҚОВУЗ

Чанқовуз – икки лаб орасига қўйилиб ўнг қўл бармоқлари билан чалинадиган чолғу асбобидир. Темирдан қилинган айланма рамка оралиғида пўлат тил ўpнатилган, чалганда бармоқ билан тилни ҳаракатга келтириб тўлқинлантирилади. Оғиз бўшлиги товуш берувчи резонанс хизматини бажаради ва октава ҳажми оралиғида товуш беради. Чангқовуз Марказий Осиё халқлари хотин- қизлари орасида кенг тарқалган. Ёқут халқларида эркаклар ҳам чанқовуз чалади, улардан ансамбль тузилган.


ЧАНГ

Ўрта Осиё халқларининг қадимий урма чолғу асбобиби -чангдир. Унинг садоси баланд бўлгани учун, илгари фақат чолғу куйларини ижро этишда ансамблга қўшганлар, чунки давомий жарангловчи садоси ашулани бузган. Чангнинг унисонга созланган учтадан тори бўлиб, овоз ҳажми катта октавадаги Солдан иккинчи октавадаги Мига қадар. Илгари халқ ўртасида қўлланган чангнинг товушқатори диатомик тартибда бўлган. Ноталар эшитилишига нисбатан октава юқорида, скрипка калитида ёзилади. Чанг резинка қопланган махсус ингичка чўп билан уриб чалинади. Ҳозир Чанг қайта ишланиб, товушқатори хроматик, яъни ярим тонлик қилинган. Ижрочининг ўтириб чалишига қулай бўлиши учун винтлар ўрнатилган оёқлари бор. Давомли садони йуқотиш учун махсус педаль ишланган.

ДОИРА


Доира - ўзбек, тожик ва уйғур халқлари орасида кенг тарқалган, товуш баландлиги ноаниқ урма чолғу асбоб. Доира гардишига бузоқ ёки балиқ териси қопланади, қирқдан ортиқ ҳалқачалари тақилиб, булар доирани чалганда қўшимча садо беради. Доирада иккита асосий товуш бор. Бири паст "Бум" иккинчиси баланд "бак" деб юритилади. Кетма-кет келган иккита қисқа товуш «бакко" ёки "бакка" ёки "баха" деб юритилади.Доира кенг тарқалган чолғу асбоблардан. Доира ижрочилигидаги рақслар ўзбек ва тожик халқлари орасида жуда кенг тарқалган. Шошмақом доира усулисиз ижро қилинмайди. Бухорода ҳар бир мақом айтувчи ҳофиз мақом усулларини доирада усталик билан ўзлаштирган ва ўз ашулаларига жўр бўлган. Доира товушлари нотада пуфлама ва симфоник оркестрдаги урма чолғу асбоблариникидек бир чизиққа ёзилади.


ҒИЖЖАК

Марказий Осиё халқлари, хусусан, ўзбеклар орасида қадимдан кенг тарқалган камонча билан чалинадиган торли чолғу асбоб, косаси қовоқдан, ўртаси ковак қилиб ўйилган ёғочдан ясалади. Косанинг устига балиқ териси ё пуфак қопланади. Дастаси думалоқ бўлиб, косага яқинлашган сари ингичкалаштириб ишланади. Косага ўрнатилган темир оёкчани ижрочи тиззасига кўйиб ўтириб чалади. Ғижжакда дастлаб учта тор бўлиб, улар кварта бўйича созланган. Созланиши ҳар доим аниқ бир товушда бўлмай, ашулачининг овози ёки чалинадиган куйнинг характерига кўра турличадир. 20- йилларда созандалар ғижжак овозини баланд қилиш мақсадида унисон қилиб созланган қўшторлар ишлатганлар. Ғижжак якка ва ансамблда чалинган, камончаси от думидан ишланиб, чалиш вақтида ўнг қўл бармоқлар билан тортиб турилади. 30- йилларда ғижжак қайтадан ишланди, тўртта тор жорий қилинди, улар скрипкадек квинта оралигида 4- энг пастги йўғон тор кичик октавадаги сольга, 3- тор биринчи октавадаги Рега, 2-тоp биринчи октавадаги Ляга ва охирги 1-тор октавадаги Мига созланади. Овоз ҳажми кичик октавадаги СОЛЬдан, тўртинчи октавадаги Ляга қадар. Қайта ишланган ғижжак дастаси думалоқ эмас, аксинча, скрипка дастасидек ясси қилиб ишланган, оёқчаси стулда ўтириб чалиш учун қулайлаштирилган.


РУБОБ

Осиёнинг айрим халқлари, хусусан, ўзбеклар, тожиклар ўртасида қадимдан кенг тарқалган торли тирнама чолғу асбоб рубобдир. Ўрта Осиё халқларига нисбатан Жанубий Хитойнинг Синьцзян вилоятида яшовчи уйғурлар ўртасида кенг тарқалган тури қашқар рубоби дейилади. Рубоб косаси казма,яъни ўйилиб, устига тери копланган, дастасига ипак ёки ичакдан қилинган пардалар боғланган.

Рубобда бешта тор бўлиб, учтаси ипак тор, иккитаси сим тордир. Булар 5 ва 4 торлар катта октавадаги Ляга унисон. З-тор кичик октавадаги Мига ва асосий мелодик, 2 ва 1-торлар кичик октавадаги ЛЯга унисон созланади. Ҳозирги вақтда қўлланилаётган рубоб қайта ишланиб, ярим пардалар асосида ишланган ва пардалар доимий сурилмайдиган қилиб ясалган. Бу рубобдаги бешта торнинг тўрттаси сим тор бўлиб, бешиннчиси ичак тордир, кварта бўйича - тор катта октавадаги Сига, 4 ва 3 торлар кичик октавадаги Мига унисон, 2 ва 1- торлар эса кичик октавадаги Сидан, иккинчи октавадаги Ляга қадар. Рубоб ноталари эшитилишга нисбатан октава юқорида скрипка калитида ёзилади.

АФҒОН РУБОБИ



Афғон рубоби-ўзбек ҳалқ чолғу асбоблари орасида ўзининг ташқи тузулиши билан ажралиб туради. У жуда бой тембр товушига эгадир.

Афғон рубоби нафақат республикамизда, балки Тожикистон, Афғонистон, Бухоро ва бошқа воҳаларда ҳам кенг тарқалган. Бу чолғу асбобда ҳалқ куйлари билан бир қаторда, барча қардош композитор куйларини ҳам моҳирона ижро этиш мумкин.

Афғон рубобини Бухоро рубоби ҳам дейишади Ўзбекистонга ҳам бу чолғу асбобини Бухоролик чолғучи, созандачилар олиб келишган.

Афғон рубоби қайта такомиллаштирилгандан кейин 1960 йили Тошкентдаги Глиэр номли мусиқа мактаб интернатида афғон синфи очилди ва кейинчалик Тошкент Давлат консерваториясининг ўзбек чолғу асбоблари бўлимида 1964 йили шу синф очилди. Бу синфда қашқар рубобида ўқиган талабалар олиниб, улар шу синфни тугатишиб, бошқа вилоятларда ҳам афғон рубоби синфи вужудга келди.

Бизни вилоятимиздаги Термиз мусиқа билим юртида ҳам шу синф 1978 йили Тошкент Давлат Консерваториясини тамомлаб келган ёш мутахасис ўқитувчи Мардаева Клара Абдурасуловна ташаббуси билан ташкил топди. Ҳозирги кунда шу синфни битирган ёш мутахассис талабалар ҳам ўз туманларида шу афғон рубоби синфи мусиқа мактабларини очиб бизларга яхши талантли ўқувчиларни юбормоқдалар. Кўпгина талабалар эса билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида олий ўқув даргоҳида, яъни Тошкент Давлат консерваториясига, Тошкент маданият институтига боришиб, ўқишларини давом эттириб ва тугатиб Термиз мусиқа билим юртида ўқитувчилик фаолиятларини бошлаб юборишган.

Ҳозирги кунда афғон рубобига мослаштирилган дарсликлар етарлича эмас, лекин шу соҳада ишлаётган мутахассисларнинг умиди катта, келажакда композиторларимиз шу чолғу асбоби учун кўпгина куйлар яратиши мутахассис ўқитувчилар эса шу афғон рубоби мослаштирилган дарсликлар чиқаришларига тўғри келади.


ДУТОР


Дутор- ўзбек, тожик, туркман ва уйғур халқлари ўртасида кенг тарқалган торли тирнама чолғу асбоб.

Дутор икки қисмдан,даста ва косадан иборат бўлиб, уларни бирлаштирувчи қисми «бўғиз» деб аталади. Дутор косаси ўйма ёки «қобирға»чаларнинг бирлашганидан ясалиши мумкин. Ўйма дутор Самарқанд, Хоразм ва Туркманистонда қўлланилиб, бир бўлак тут ёғочдан ўйиб ишланади.

ТАНБУР



Танбур-бу тaн, юрак, дил, яъни юракни қитиқламоқ, ларзага солмоқ демакдир.Танбур ҳам узоқ асрлардан бери ўзбек, тожик ва уйғур халқларига маданий хизмат килиб келаётган сернола, серсадо, сероҳанг, дилрабо миллий мусиқа чолғуларимиздан бири бўлиб, уни тинглаётган шинавандалар қалбини ларзага солиб келмоқда.

Танбурнинг косаси тут ёғочидан, дастаси эса асосан ўрик ва бошқа ёғочлардан йўнилиб, дастасига ичак пардалар боғланди, торлари мисдан тортилиб, нохун деб аталувчи металдан ишланган мослама ёрдамида чалинади.

Танбур фортепианонинг кичик октава "соль", "ре" сига созланади. Танбурчилар кўп, аммо улар орасида эл- юрт ҳурматига, шинавандалар таҳсинига сазавор бўлганлардан:

Султонхон Ҳакимов, Рихси Ражабий, Шобарот танбурчи, Мақсуд Хўжа Юсупов, Жўрабек Сайдалиев, Абдумутал Абдуллаев, Отавали Нуриддинов, уста Рўзиматхон Исобоев, Қаюм Шобаротов, Эммануэл Бараев, Ёқубов, Давидов, Шоназар Соҳибов (Тожикистон), Низомиддин Мирзахўжаев. Ҳозирги кунда хизмат килиб келаётган танбурчилар: Турғун Алиматов, Абдулла Умаров.


УД


Уд жуда қадимий мусиқа асбобидир. Унинг бизга маълум бўлган дастлабки шакли Айритомдан топилган, эрамизнинг биринчи асрларига оид ажойиб маданият ёдгорлигида ўз аксини топган.

Уд арабча сўз бўлиб, унинг луғавий маъноси турличадир. У биринчидан ёғочи қора тусли дарахтнинг номидир. Уд дастлаб шу дарахтдан ясалган бўлиши керак. Иккинчидан, уд ибораси байрам, туй-томоша, хурсандчиликни ифодалайдиган «ийд» иборасининг маълум шаклидир. Бу уринда хушчақчақлик кайфиятни бағишловчи соз маъносида ҳам келиши мумкин.

Уднинг дастлабки номи "Барбад» бўлганлиги баъзи манбаларда кўрсатиб ўтилади. Барбад икки сўздан иборат бўлиб, бар—қомат, бад -ўрдак маъноларида келади. Барбад қорни катта ва дастаси -калта мусиқа асбобидир. Унга ўрдак қоматига ўхшагани учун барбад номи берилган эмиш. Барбад энг қадимий торли асбобдир. Унинг яратилиши ҳақида бизгача турли афсоналар етиб келган. Бир афсонада ҳикоя килинишича, барбадни юнон олими Фисогурс ҳаким (Пифагор эрамиздан олдинги VI аср) ихтиро қилган. Афсонада айтилишича, бир куни Фисоғурсни тушида бир номаълум мўйсафид унинг бошига келиб шундай деди: “сен эртага барвақт туриб наддоф (пахта титувчилар) бозорига боргил. У ерда сенга ҳикмат сирларидан бири намоён бўлади». Фисоғурс эрталаб наддофлар растасига борибди ва у ердан ҳеч нарса тушуна олмай қайтиб келибди. Мўйсафид шу куни тушида яна келиб, кечаги айтган гапини такрорлабди. Шундан сўнг Фисоғypc эрталаб уйғониб иккинчи марта бозорга борганда пахта титувчилар ёйининг ипидан чиқаёган товуш унинг диққатини жалб этибди. Фисоғурснинг онгида бир фикр пайдо бўлибди, шунда у ерда ётган oт думининг толасини олиб, бир учини тиши билан тортиб туриб чертган экан, майин ва ёқимли бир овоз эшитилибди. Энди шу ипни тақиб чаладиган торли асбоб яратиш устида мулоҳаза юрита бошлабди. Маълум бир вақт ўтгандан сўнг, кунларнинг бирида Фисоғурс ҳаким тоғ томон йўл oлибди. Тоғнинг этагида кучли шамол эсиб, қандайдир бир сеҳрли товуш, яъни ҳуштаксимон бир садо эшитилибди. Шунда у атрофга назар солиб яқин орада турган ичи ковак, бўшаб қолган тошбақа косасига кўзи тушибди. Унинг бош, қул оёғи ва думи чиқиб турадиган тешиклардан ўтаётган шамол ана шундай сеҳрли товуш ҳосил қилаётган экан. ”Бир нарсага яраб қолар”, деб уни ердан олибди. Кейинчалик тошбақа косасидаги энг катта тешикка — боши чиқиб турадиган ерга даста ўрнатибди. Унга ипни тақиб, чала бошлабди. Рубоб дастлаб жуда содда ва оддий шаклда тузилибди.

Фисоғурсдан сўнгги даврларда яшаган мусиқачилар барбадни такомиллаштирдилар ва унинг асосида икки, уч, турт торли мусиқа асбоби ясаганлар. Барбад эса кўп манбааларда ҳамма торли асбобларнинг юзага келишида асос бўлган, деб кўрсатилган. Унинг шу таккомиллашган кейинги шакли гуё уд эмиш.

Уд қарийб XVII асрларгача яшаган, деб тахмин қилиш мумкин, Кейинчалик эса Ўрта Осиёда истеъмолдан чиқиб кетган ҳамда бошқа қадимий мусиқа асбобларн унинг ўрнини ола бошлади.

Ўрта Осиё халқларининг, жумладан, ўзбек, тожикларнинг чолғу асбоблари ранг-барангдир. Албатта, бу халқларнинг маданияти қадимдан бой бўлганлиги, тинмай ривожланганлигидан далолат беради.









Похожие:

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети педагогика ва мусиқа факультети мусиқа таълим йўналиши кафедраси iconИстон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номли тошкент давлат педагогика университети умумий педагогика кафедраси
Комил инсон тарбияси – бу таълим – тарбия жараёнида орқали амалга оширилади ва педагогика асосида таркиб топтирилади. Бунинг учун...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети педагогика ва мусиқа факультети мусиқа таълим йўналиши кафедраси iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги олий ва ўрта тиббиёт бўйича ўҚув-услуб идораси
Бухоро Давлат Тиббиет Институтининг “факультет ва госпитал хирургия” кафедраси томонидан тузилган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети педагогика ва мусиқа факультети мусиқа таълим йўналиши кафедраси iconБажарди: Эрматов н текширди: Мирзахаджаев А
Узбекистон Республикаси Олий ва Урта-Махсус Таълим Вазирлиги Самарканд Давлат Университети
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети педагогика ва мусиқа факультети мусиқа таълим йўналиши кафедраси iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети француз филологияси факультети
Бми француз тили фонетика ва фонологияси кафедраси мажлисида муҳокама қилинди ва ҳимояга тавсия этилди
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети педагогика ва мусиқа факультети мусиқа таълим йўналиши кафедраси iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети педагогика ва мусиқа факультети мусиқа таълим йўналиши кафедраси iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети педагогика ва мусиқа факультети мусиқа таълим йўналиши кафедраси iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети педагогика ва мусиқа факультети мусиқа таълим йўналиши кафедраси iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети педагогика ва мусиқа факультети мусиқа таълим йўналиши кафедраси iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси ҳАЛҚ таълими вазирлиги жиззах давлат педагогика институти жиззах – 2013
Президентимиз ўзининг “Замонавий кадрлар тайёрлаш – ислоҳотлар муваффақиятининг асоси” номли маърузасида
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети педагогика ва мусиқа факультети мусиқа таълим йўналиши кафедраси iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Француз тили грамматикаси ва тарихи кафедрасида муҳокама қилинди ва ҳимояга тавсия қилинди
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети педагогика ва мусиқа факультети мусиқа таълим йўналиши кафедраси iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари кафедраларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011
Йўриқнома Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ўқув-услубий Кенгашининг 2010 йилдаги мажлисида муҳокама қилинган...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации