Документы



Мусиқий қобилиятларини компъютер ёрдамида ривожланитириш усуллари. Махамматов а – ждпи кафедра мудири icon

Мусиқий қобилиятларини компъютер ёрдамида ривожланитириш усуллари. Махамматов а – ждпи кафедра мудири

НазваниеМусиқий қобилиятларини компъютер ёрдамида ривожланитириш усуллари. Махамматов а – ждпи кафедра мудири
Дата04.09.2013
Размер64.97 Kb.
ТипДокументы
скачать
1. /Мусикий кобилиятларини компъютер ёрдамида ривожланитириш усуллари.docМусиқий қобилиятларини компъютер ёрдамида ривожланитириш усуллари. Махамматов а – ждпи кафедра мудири

МУСИҚИЙ ҚОБИЛИЯТЛАРИНИ КОМПЪЮТЕР ЁРДАМИДА РИВОЖЛАНИТИРИШ УСУЛЛАРИ.


Махамматов А – ЖДПИ кафедра мудири


Мусиқий қобилиятлар бир бутун жараён кўринишида ривожланаётган бўлсада, шунга қарамай ҳар бир қисмни кетма-кетликда қандай шаклланиши ёки конкрет мусиқий асар мисолида кўриб чиқишимиз мумкин.

I. Куйни хис қилиш ва товуш баландлигини эшитишни ривожланишини кетма-кетлиги. Асарни эшитиш жараёнида регистлар ифодалигини моҳиятини англаш (мисол учун “Баҳор валси” ва “Андижон полкаси”)

II. Ритм хиссиётини ривожланиш кетма-кетлиги. Мусиқада метр қисмларини бир меёрида тарқалишини қайта тиклаш ва тинглаш (мусиқа остида харакат қилиш, оддий мусиқа асбобларида чалиш).

III. Мусиқий шакл хиссиётини (бутунлик хиссиёти) ривожлантириш кетма- кетлиги. Шакл хиссиёти бу ерда элементар мусиқий тузилишлар ҳақида мусиқа эшитишни шаклланишини комплекс кўриниши назарда тутилади ва ифодалилик воситалари, қисмларни компазицион бир бутунликда қабул қилинади.

Бунда болалар эътиборини ашулалардаги мусиқа тилини элементларга (булакларга) қаратиш зарур; бу билан бирга нота ёзувлари болалар мусиқа асбоблари ёрдамида содда харакатларини қўллаш тавсия этилади.

Болаларда мусиқий даврни босқичларга бўлиш ҳиссини кучайтириш, мусиқа остида ҳаракат қилиш, болалар мусиқа асбобларида чалишни таклиф этиш, ашула ва пьесаларни мусиқа билан кузатиш (мисол учун ритмик тўхташ, ёки уларни бошланишини аниқ жумлалар билан белгилаш) мақсадга мувофиқдир.

Тинглаш учун пьесаларни ўқувчиларни ўқитувчи билан биргаликда ижро этишда ифодалилик устида иш олиб боришда асосий кульминация, мусика ва куйни ҳис этишни кучайтириш ишларини олиб бориш тавсия этилади.

Асарни ижро этганда ва тинглаганда уларни мазмуний ифодалилиги ривожлантиришда (қайтариш- такрорлаш, вариациялаш, кескин фарқ қилувчанлик) ҳис этишни кучайтириш ишларини олиб бориш ва шакллантириш.

Интонацияни ифодали мазмунини, уни мусиқий “баёнида” тутган асосий ўрни ҳақидаги таассуротларини шакллантириш.

Интонация ҳақидаги таассуротларни мусиқий фикрни баён этиш (таниш ашулага басталанган куйни вариацияларни оддий мусиқий асбобларда ижро этиш мисолида) ҳақидаги онг, тафаккурни шакллантириш.

Мусиқий образни, ҳаётий кўринишларни мусиқа воситалари орқали акс эттиришни (мисол учун халқ куйларидаги –ҳажвиялар) шакллантириш.

Мусиқий асарларни мазмун юкламаси ва тузилиши ҳақидаги тассуротларни шакллантириш:

- бир образни кўрсатувчи (мисол учун “Пахтаой” ашуласи), бир мусиқий фикрни баён этувчи бир қисмли шакл;

- турли образларни (тўлдирувчи ва қарама қарши турувчи) таққослаш воситаси кўринишдаги оддий икки қисмли шакл; иккинчи қисмни мазмун жиҳатидан “иш нима билан тугади” саволига жавоб бериб, устун туриши (масалан, Б. Умиджоновнинг “Оқшомда” асари);

- оддий уч қисмли шакл; охирги қисмларни мазмун жиҳатдан устун туриши; биринчи қисмдаги образни 3-қисмда тасдиқланиши (мисол учун Л. Бетховеннинг “Қувноқ”, “Ғамгин” асарлари)

- банд шакли бир қисмли ёки икки қисмли мусикий тузилишни кўп марта такрорланиши; ашула репертуарини ифодали ижро этишда ёки ўрганиш жараёнида банд шаклини ўрганиш; хор жамоаларни чиқишлари ёзилган тасмаларни тинглаш;

- рондо, референни мазмунан юкланиши, рондода кескин қарама қаршилик принципи; “Дилором”, “Ошиқ Ғариб ва Шохсанам” опералари мисолида рондо шаклларини ифодалилигини очиб бериш;

- ўзгарувчанлик шакли; ўзгарувчанлик мавзуни ўзгартирувчи усул сифатида; жанр хусусиятларини ўзгартириш (мисол учун “Яллама ёрим”ўзбек халқ болалар ашуласи, “Оқ теракми кўк терак”уйин ва бошқалар)

Бу усуллар мавзуларни яхшироқ эшитишга ёки таққослашга асарни бош ғоясини тушунишга ва ҳис қилишга ёрдам беради

Шу тариқа, юқорида баён этилган мусиқий қобилиятларни шаклланиш кетма кетлиги қуйидаги хулосаларни чиқаришга асос бўла олади:

-юқорида баён этилган кетма кетлик аниқ бир мантиқий алоқани шаклланишига имкон яратади. Бу алоқа мусиқа ижро этиш мажбурий босқичларини сақлаб қолишга қаратилган асосий талабларни таъминлаб беради.

-бўлажак мусиқа ўқитувчиларни ижодий мусиқий қобилиятларини такомиллаштиради.

-мусиқий ижро пайтида замонавий компьютерларни қўллаш имкониятини беради

Бўлажак мусиқа ўқитувчиларни ижрочилик қобилиятларини максимал даражада фаоллаштириш учун, биз кўриб чиқилаётган муаммони умумтаълим мактабга йўналтирилган ва у билан алоқада бўлган ҳолда кўриб чиқишимиз лозим. Умумтаълим ўрта мактаблардаги мусиқа дарслари мусиқани севувчи, фикрловчи ғоялар чуқурлигини ҳис этувчи, халқ, замонавий ва классик асарларни энг яхши намуналардаги кечинмалар, ҳис туйғуларни сезувчи тингловчини тайёрлашга қаратилган. Шунинг ўқувчиларни мусиқий тарбиясининг асосий вазифаси уларда мусиқий англашни ривожлантириш ҳисобланади.

Баъзида, юқори синф ўқувчилари ижросидаги қўшиқни тинглашга тайёргарлик кўрган пайти, асар ҳақида берилган бир ёки икки жумлали маълумотлар билан бир қаторда, ўқувчиларни эътиборини мусиқий образни чуқур тушунишга йўналтирилган усулларни қўллаш мумкин. Мисол учун Ф. Назаров мусиқасига басталанган “Пахтаой” қўшиғи (V-синф). Уни тинглашдан олдин ўқувчиларга саволлар ёки топшириқ бериш фойдали. Бундай мисоллар асарни бутунлай унинг хусусиятлари билан, диққат билан тинглашга ёрдам беради, ўқувчиларда мустақил фаолият юритишга қизиқиш уйғотади, куй басталашга ва уни ўрганиб чиқишга ундайди.

Бошқа, яна бир босқич- ашулани кўрсатиш. Унинг вазифаси- тингланаётган асарга хос мухит яратишдан иборат. Болаларда мусиқа тинглаш жараёнида уларни тасаввурини, ҳиссий жавоб бериш, образли фикрлаш ва аниқ мулохаза юрита олишни тарбиялаш зарур. Ашула намойиши-маъсулиятли ҳаракатдир. Бу ердаги асосий талаб- ўқувчилар ўрганиши керак бўлган асарни артистларга хос, хис-тўйғуга бой, ифодали равишда намойиш этишдир. Ижро ўқувчиларда бадиий таассурот, асар вариатларини бирини намойиш этиш ҳоҳиши, баъзи бир ижроларга тақлид этиш ҳохишини пайдо бўлишига ёрдам бериши зарур.

Ашула намойиш этишнинг турли йўллари бор. Биринчиси- бу ўқитувчининг ўзи ашулани ижро этиб беришидир. Бу болаларни мусиқага қизиқтиришнинг энг самарали усулидир.

Ўқитувчи ашула намойишига диққат билан тайёргарлик кўради: ашулани ёд олади, биринчи ижро учун бандларни танлайди, ашуланинг мусиқий мазмунини тушунтириш йўлларини аниқлайди. Бундан ташқари ўқитувчи ўз овозини жаранглашига ҳам эътибор бериши зарур.

Янги асар билан танишишнинг бошқа бир тури – бу яхши куйлай оладиган ўқувчиларни шу ашулани ижро этишидир. Бундай шароитда ўқитувчи уларнинг чиқишини олдиндан тайёрлайди.

Кўпгина ўқитувчилар граммёзувдан (солист ёки болалар хори) фойдаланадилар. Бундай услубни қўллаш мумкин, лекин граммёзув ўқитувчи ижросида тингланса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Шунда болалар мустақил равишда у ёки бу ижронинг хусусиятларини таққослаш, уларга ёққан ижрони танлашга, бир сўз билан айтганда эшитган нарсани чуқур таҳлил қилишга имконият яратилади (мисол учун ижроларда ўхшаш ва қаршилик томонларни аниқлаш).

Ўқувчиларни янги ашула билан таништиришни яна бир услуби бор, яъни асар ижроси пайтида уни ноталар асосида куйини ва сўзларни кузатиш. Бундай услуб икки ва уч овозли куйларни намойиш этишда яхши натижа беради. Баъзида айтилган услуб кичик ёшдаги (синфлардаги) билан иш жараёнида ҳам қўлланилади. Бунда кўргазмали қуроллар сифатида куйни график ёзуви қўлланилади.

Умумий қилиб айтганда таҳлилни турли хил кўриниши ашула ўрганишга қаратилган бўлиб, шу билан бирга ўқувчиларни қанчалик диққат эътибор билан мусиқани тинглаганликлари уни тушунганлик даражасини, жавобларида уларни қандай қўллай олганликларини кўрсатади.Мактабга ўқувчилар турли тайёргарликлар билан келишади, шу боис уларни мусиқий таъссуротлари ҳам ранг-барангдир. Улар болалар боғчасида кўрган кино, радиодан , катталардан эшитган- ашулаларни хиргойи қилишади.

Кўп ҳолларда бу асарлар қувноқ, ҳаётбахш, мусиқа ва шеърлари билан диққат эътиборни жалб этишади. Болаларни мусиқий қизиқишлари турғун эмас.Бунга тез ўзгарувчан катталарга тақлид сабабдир.Шунинг учун ўқитувчи олдида катта маъсул вазифа-ўз тарбияланувчиларига мустақил равишда эга бўлган таъссуротларида чама (ориентр) олишни ўргатиш туради.

Лекин, турли-туман мусиқани тушиниш болага қийинчиликлар туғдиради. Мусиқани яхши тушиниш учун товуш ва товуш бирликларини хусусиятларини, уларни ўзгаришини, мусиқадаги фикр ва хиссиётларни тушина билиш зарур. Мусиқани тушиниш қийинчиликлари шундан иборатки турли бастакорларни мусиқа тили ўз хусусиятларига (индивидуаллик, миллий, тарихийлик) эга. Ана шу хусусияларни болалар ажрата билишлари керак.

Мусиқага бўлган қизиқишни шакиллантиришни биринчи дарсларданоқ бошлаш зарур. Кеч бошланган жараёнда жиддий мусиқага нисбатан салбий муносабатлар пайдо бўлиши ва бу муносабатларни енгиш, ўқитувчига қийинчиликлар туғдириши мумкин.Болалар турли бастакорларни турли асарларини қанчаликга тез-тез тинглаб турсалар, шунчалик уларни ижодига қизиқиш уйғониб, уларни асарларини бошқалар ичидан ажратиб оладиган бўладилар.

Замонавий ўқитувчи бадиий куйланувчи мусиқани ўрганишда турли эштишни шакиллантирувчи воситаларни қўллайди.

Мусиқани тушуниш учун зарур бўлган мусиқий - эшитиш тасаввурларни ривожлантириш нафақат уни тинглаганда, балки ўқувчиларни вокал-инструментал ижросида ҳам амалга оширилади. Яъни болалар ўз хиссиётларини ўтказишга харакат қилган пайтлар, интонацияни кўпроқ ифодали бўлишини, ритмик мос келиш, тембр ва динамик бирлиги юзага келади.

Юқори товушли эшитиш қобилятини мақсадли ривожлантириш, мусиқани тушунишни таъминлаб бермайди. Товушлар мослигини баландлик, давомийлик, тембр, динамика, қоғоздан ўқиш билан фарқлаш мумкин, лекин бу билан ҳеч нарсани хис этиш бўлмайди.

Энг яхши педагоглар, болаларда мусиқий кўникмаларни ривожлантириб, нафақат мусиқа тинглашни, балки хиссёт билан уни қабул этишни, мазмунига оид кечинмаларни пайдо бўлишини ва уларни ифодали ижро этишни тарбиялайдилар.








Похожие:

Мусиқий қобилиятларини компъютер ёрдамида ривожланитириш усуллари. Махамматов а – ждпи кафедра мудири iconДокументы
1. /Maqolalar/maqola-3ta.doc
2. /Maqolalar/Баркамол...

Мусиқий қобилиятларини компъютер ёрдамида ривожланитириш усуллари. Махамматов а – ждпи кафедра мудири iconРуководство по судебно-медицинской экспертизе отравлений, Москва. 1981г. Цианид кислотаси
Биологик объектдан сув буғи ёрдамида ажратиб олинадиган заҳарли моддаларни таҳлил усуллари. Цианид кислотаси, формальдегид, фенол,...
Мусиқий қобилиятларини компъютер ёрдамида ривожланитириш усуллари. Махамматов а – ждпи кафедра мудири iconСаноат фармацияси факультети 3 курс талабалари учун
Биологик объектдан сув буғи ёрдамида ажратиб олинадиган заҳарли моддаларни таҳлил усуллари. Алкилгалогенидлар, метил, этил, амил...
Мусиқий қобилиятларини компъютер ёрдамида ривожланитириш усуллари. Махамматов а – ждпи кафедра мудири iconТасдиқлайман Кафедра мудири
Италян файласуфлари Лоренцо Валла (1407-1457) ва Николло Макиавелли этикавий таълимотлари
Мусиқий қобилиятларини компъютер ёрдамида ривожланитириш усуллари. Махамматов а – ждпи кафедра мудири iconМавзу: хиқилдоқ ва унинг ёшга қараб ўзгариши. Кафедра мудири: Х. А. Расулов Тошкент 2009
Талабаларга ҳиқилдоқнинг тузилиши, ҳилқилдоқ тоҒайлари, бойламлари, мушаклари ва бўшлиҒини тузилишни тушинтириш
Мусиқий қобилиятларини компъютер ёрдамида ривожланитириш усуллари. Махамматов а – ждпи кафедра мудири icon2-сонли мажлис баёни. Кафедра мудири проф. Р. Ходжаев
Тошкент молия институти “Бизнес ва иқтисодиёт” кафедрасининг 2009-2010 ўқув йилидаги маънавий ва маърифий ишлари бўйича режаси
Мусиқий қобилиятларини компъютер ёрдамида ривожланитириш усуллари. Махамматов а – ждпи кафедра мудири iconКафедра мудири: Х. А. Расулов Тошкент 2009 94-амалий машғулот Машғулотнинг мавзуси: Адашган нерв
Талабаларга адашган нервнинг тузилишини ва унинг шохларини иннервация соҳаларини тушунтириш
Мусиқий қобилиятларини компъютер ёрдамида ривожланитириш усуллари. Махамматов а – ждпи кафедра мудири iconИнформатика фанининг ўқитилиш методикаси ва акт дан таълимда фойдаланиш” курси бўйича маъруза матнлари
Дастури ёрдамида маълумотлар омборини ташкил этиш, уни тўлдириш, маълумотларни саралаш усуллари
Мусиқий қобилиятларини компъютер ёрдамида ривожланитириш усуллари. Махамматов а – ждпи кафедра мудири iconМавзу: Ўмров ости артерияси кафедра мудири: Х. А. Расулов Тошкент 2009
Талабаларга ўмров ости артериясининг тузилиши, тармоқлари ва қон билан таъминлаш соҳаларини тушинтириш
Мусиқий қобилиятларини компъютер ёрдамида ривожланитириш усуллари. Махамматов а – ждпи кафедра мудири iconКафедра мудири: Х. А. Расулов Тошкент 2009 9- амалий машғулот. (3-маъруза) Мавзу: Понасимон суяк ва унинг болалардаги хусусиятлари
Талабаларга понасимон суякнинг тузилишини уларнинг одам организмидаги аҳамиятини ва ёшга қараб ўзгаришини тушунтириш
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации