Документы



Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва icon

Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва

НазваниеБахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва
страница5/6
Дата31.08.2013
Размер1.49 Mb.
ТипДокументы
скачать
1   2   3   4   5   6
1. /1. Авесто ва чорвачилик.docБахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва

Қадимги Мисрдаги қорамолчилик


Қадимги Мисрда қишлоқ хўжалиги, жумладан чорвачилик анча муваффақиятларга эришган. Қорамолчилик хўжаликнинг даромадига қараб поданинг энг яхши вакилларига, ёш молга, бузоқларга ва уларнинг оналарига бўлинган. Ундан ташқари наслдор ва ишлаб чиқариш турларига бўлинган; чатиштириш маълум режа асосида ўтказилган: маҳсулдор сигирларга фақат яхши буқалар юборилган, тўғри келмайдиганлари – подадан четлатилган, (37, 121).

Геродотнинг (20, 115) маълумотига кўра, Фиръавн қилиб фақат энг яхши чорвадорлар сайланганлар.

Мисрликлар кўп йиллар давомида чорвачилик соҳасида астойдил ишлаганлар. Улар дунёда биринчи бўлиб шунинг натижасида молларни сунъий равишда қочирилди. Қадимда машхур бўлган Миср отлари халқ шу йўл билан урчитилган илк усулига ўтганлар.

Муқаддас қонунлар бўйича Мисрда сигир ибодати кенг тарқалган.

Порфирий исботлайдики, қадимги мисрликлар сигир гўштини ейиш ўрнига одам гўштини ейишга рози бўлганлар. Лекин бошқа томондан, мисрликларга фақат жинсий етилиш даврига етган қорамол гўштини ейиш ман қилинган, (22, 86). Маълум вақтларда пода "шимолга" (Нил дельтасига) яйловда боқиш учун ҳайдалган. Пода кетидан итлар ва керак – яроқлари билан чўпонлар юришган ва поданинг хоҳишига қараб тўхтаганлар. Озиқланишдан ташқари бу ерда молнинг туғиши ҳам тез–тез рўй берган.

Геродот (18, 115) ёзадики, –" мисрликлар бошқа халқларга қарама–қарши, ўзининг уй моллари билан яшайдилар".

Мисрлик чўпонлар ўзининг молларига алоҳида диққат – эътибор билан қарашига Диодор (78, 175) ҳайрон қолган.

Миср ёдгорликларида миср чўпонлари ва ветеринарлари томонидан моллар хавф остида қолганида доривор ичимликлардан фойдаланиш кўрсатмалари ҳам келтирилган.

Яйловда боқиш билан биргаликда мисрликлар молни боғлаб ҳам боққанлар. Дағал ўтлардан – сомон ва бедадан фойдаланилган, бўрдоқилаш учун эса махсус хамир тайёрланган, яхши тайёрланган хамир ҳўкиз оғзига тутилган.

Мисрлик сигирлар тикка туриб туққанлар ва махсус тайёрланган кишилар бузоқнинг бурнидан ва олдинги оёқидан тутиб, уни пастга тортиб ёрдамлашганлар, сигирга эса қандайдир мазали, атала (чалоб) берганлар.

Туғишдан сўнг дарҳол бузоқ онасидан ажратилган, бўйнига ипни қисқа қилиб солиб шундай боғланганки, у оёғида турмасдан тиззасида турган ёки унинг олдинги оёкларини кишанлаб ва эркин ҳолатда туришга йўл қўйилган. Эмиш учун бузоқ онасига яқинлаштирилган, шундан сўнг уни яна жойига олиб борганлар.

Мисрликлар бузоқ гўштини ахталанган ҳўкиз гўштига қараганда ҳам яхши кўрганлар. Қонун ҳукмдор ва коҳинларга фақат ахталанган ҳўкиз, бузоқ ва ғоз гўштини ейишга рухсат берган, қўй ва қўй ва чўчқа гўштини ейиш эса уларга ман қилинган.

Диодор (78, 175) ҳабар беришича сутни кўпинча қўйлардан олганлар: Қўй йилда 2 марта туққан, ундан одамларни кийинтирадиган жун олинган ва у кўпгина
сут берган, ундан жуда яхши пишлоқ тайёрланган.

Соғиш қўлда амалга оширилган ва фақат эркак томонидан бажарилган, соғувчи ўнг оёғининг тиззасига ўтириб, чап оёқни турғун ҳолатда тутган.

Тутанхамон пирамидасида ёзилганидек сут овқатликда истеъмол қилинган ва даволашда унинг шифобахш хусусиятидан фойдаланилган".

Сигирни бузоқ билан ийдириб соғиш эски усул ҳисобланган ва мисрликлар соғишнинг янги усули – бузоқсиз соғишни жорий қилишга интилганлар, лекин кейинги усул ҳам қисман учраган.

Тавротда (12, 6, Лютер таржимасида) Авраам кўп қорамолни Мисрдан олган, ўша даврда бойлар сигир сутини истеъмол қилганлар ва кўп соғин сигирларни сақлаганлар, табиийки Миср сигирлари, қисман бўлса – да, сут берувчи хил бўлгандурлар; чунки яҳудийлар Мисрни ҳар доим ҳам сут ва асал оққан давлат деганлар. Бунга яраша араб олими Абдул–Латиф исботлашича, Мисрнинг узун шохли сигирлари кўп сут берганлар.

Умуман, икки жинсдаги қорамолдан ҳам ҳар хил ишларда фойдаланилган: миниш учун, далаларга ишлов бериш учун, янчишда, оғирликни ортишда, бир жойдан иккинчисига ўтказишда ва ҳоказо.

Қадимгиларнинг ёзувига ва қолган ёдгорликларга қараганда моллар ҳар хил тусда бўлганлар; калак моллар ҳам учраган.

Миср қорамолчилигида моллар 3 муҳим ҳилда бўлган: узун шохлилар, қисқа шохлилар ва калаклар.

Молнинг яғрин баландлиги қисқа шохлилар ва ўркачсизларда 110–130 см, узун шохлиларда 130–150 см бўлган.

Шуниси қизиқки, ўша даврларда ҳам мисрликлар ўз молини шохсизлантирганлар ва бу усулни ўз ёдгорликларида эслатиб қолдирганлар: шохсизлик маданият ҳосилидир.

Миср молининг орасида эгилувчан шохлилари ҳам бўлган, улар шохлилардан калакларга ўтар гуруҳи бўлган

Калла суягининг тузилиши буйича қадимги миср моли жанубий Воs primiqenius хилига қараган. Умуман айтганда, Мисрда қорамолчилик маданияти юқори даражасида бўлган.

Қадимги ёдгорликларда қолдирилган маълумотлар бўйича берберларда (Шимолий Африкада қадимда яшаган қабила халқлари) ҳўкиз ва ўркачли ҳўкиз гарамонтларнинг биринчи юк тортувчи моллари бўлганлар. Ўша даврда уларга туя ва от маълум бўлмаган. Лекин қўчқор Амон худоси шаънига қурбонлик қилинган.

Қадимги Мисрда қатор ибодатхоналарда хўжалик ишларидан озод қилинган муқаддас қўчқорлар сақланган, улар вояга етган ёшларида сўйилганлар; улар мумиёланиб, тантанали равишда кўмилганлар, (48, 58).

Кафрияда (Жанубий Африкадаги қадимги давлат) сигирларни фақат ёш эркаклар соғганлар; ҳеч бир аёлнинг мол сақланган муқаддас жойга киришга ҳаққи бўлмаган.

Молнинг шохи айрим пайтларда шундай катталикда бўлганки - узунаси 4-5 футга, шохларнинг учлари ўртасидаги масофа 8 1/3 фут бўлган.

Скифлар чорвачилиги


Скифлар Шимолий Қора денгиз ёнидаги чўлларда яшаганлар, (милоддан олдинги VII – асрдан – милоднинг II-асригача). Уларнинг чорвачилиги тўғрисида Геродот (18, 115) маълумот беради.

Шарқий яъни “шоҳона” скифлар кўчманчи ҳаёт кечирганлар ва чорвачилик айниқса, йилқичилик билан шуғулланганлар.

Кўчманчи скифларнинг асосий моли от булган, ундан анча кам куй ва қорамол асралган,

Ўтроқ скифлар деҳқончилик билан бирга уй ҳайвонларини урчитиш билан шуғулланганлар. Молнинг бир қисми ишчи мол сифатида ишлатилган.

Ғарбий скифлар (яъни ўтроқ, деҳқончилик билан шуғулланганлар) отлар, қўйлар ва қорамолдан ташқари уй паррандасини ҳам урчитганлар (тухум пучоғи, ғоз, ўрдак ва товуқ қолдиқлари топилган). Ундан ташқари, ўтроқ скифлар асаларичилик билан шуғулланганлар. Юнонлар скифлардан анча асал ва асалари мумини олганлар.


Қадимги Шумер давлатидаги чорвачилик


Маълумки, Шумер давлати 2 дарё–Дажла ва Фирот ҳудудида ташкил бўлган дунёдаги энг қадимги давлатлардан бири ҳисобланади. Шумер давлатинииг хўжалиги тўғрисидаги маълумотлар Авеста ёзилганидан бирмунча олдин бўлса–да уни келтиришни лозим деб топдик, шунда Авестагача чорвачиликнинг аҳволи тўғрисида китобхонда тасаввур пайдо бўлади, деб ҳисобладик.

Қадимги Шумер давлатининг дастлабки ёзувлари 1928 – 29 йилларда ўтказилган қазилма ишлари натижасида аниқланган Урука шаҳрининг архиви ҳисобланади. Маълумотлар милоддан олдинги IV –минг йилликнинг охири –III– минг йилликни бошланишига тааллуқлидир.

Уй ҳайвонларини урчитишга айниқса 2 дарё (Дажла ва Фирот)нинг кенг ботқоқлик ерлари ва яхши яйловлари бўлган энг жанубий қисми мос эди. Шунинг учун айнан бу ҳудудда бошқа вилоятларга қараганда бутун кейинги даврларда чорвачилик ривожланган бўлган. Шундай бўлса –да Урука шаҳрининг ибодатхона хўжалигида чорвачилик чамаси ҳали кенг ривож топмаган; бир тарзда ҳам майда, ҳам йирик шохли қорамол урчитилган.

Қўй сурувлари махсус чўпонлар қаровида бўлганлар. Сурувларни, эҳтимол, уларни қўриқлаган итлар ҳам сақланган. қишда молларни боғлаб асраш ҳам тажрибаланган. Ўз оёғи билан ўт ейдиган кўйлар суруви билан бирга, ҳужжатларда кўрсатилишича, махсус бўрдоқиланадиган қўй ва қўчқорлар боқилган. Чорвачилик маҳсулотларидан сут, ёғ, жун ва тери номлари эсланади. (67, 270).

Эчкилар сони кўйларга нисбатан бирмунча кам бўлган. Иннина хўжалигида қорамол сақланишига муҳим эътибор берилган, бу тўғрида ҳўкиз ва сигирларга таъаллуқли ҳужжатлар ҳамда бу ҳайвонларнинг муҳрлардаги ва ҳайкалчалардаги тасвири гувоҳлик беради.

Ишчи ҳўкизлар алоҳида гуруҳни ташкил қилганлар. Сигирлар аввало сут ва сут маҳсулотларига эга бўлиш учун урчитилган.

Бир ҳужжат маълумоти бўйича қорамол билан бирга, эшаклар ҳам сақланганлар. Эшаклар кейинги пайтлардагидек миниладиган ва ишчи ҳайвонлар сифатида фойдаланилган бўлиши мумкин.

Урука ибодатхона хўжалигида чўчқачилик ҳамда паррандачилик (ғозлар, ўрдаклар) билан ҳам шуғулланилган. Паррандалар, айниқса сувда сузувчилари, кўп марталаб хужжатларда айтилади. “Эртанги Ур” ибодатхона хўжалигида (милоддан олдинги XXVIII –XXVII асрлар) – майда шохли мол аввало жун учун асралган. Қўйларни қирқиш (жунни "тараш")

тўғрисида хужжат бор. Эчкилар ҳам жун учун сақланган. қўйлар арпа билан боқилиб сўйилганлар.

Қорамол тўғрисида бирмунча камроқ айтилади, лекин ҳўкиз, айниқса ишчи ҳўкизлар тўғрисида маълумотлар бор. Эшаклар тўғрисида атиги 2 та (Ҳужжатда айтилади. Чўчқа тўғрисида гап йўқ, лекин бир, холатда чўчқа гўшти айтилади.

Парранда тўғрисида бир марта ёзилган, лекин гап уй паррандаси тўғрисида эмас, балки тутилган ёки овда отилган қуш тўғрисида гапирилади.


Шуруппака (фари) ибодатхонасидаги чорва хўжалиги (милоддан олдинги XXVII – XXVI асрлар)


Шуруппака қадимда Фирот бўйида жойлашган. Эҳтимол, мол жамоа ерларини ишлаш учун берилган.

Бу хўжалик бўйича энг тўлиқ маълумотлар қўйчиликни ташкил қилинишига тааллуқлидир. Жун ҳамда гўшт олиш учун сўйиладиган қўйлар бўлган.

Яйловларда асралган қўйлар “ўтдаги қўйлар” дейилган. Сурувлар чўпонлар орасида тақсимланган. Айрим чўпонларга сон бўйича кўп қўйлар берилган, жумладан Урбаба номли чўпонга 1050 қўй берилган, у поданинг 141 бошга кўпайгани қайд қилинади.

Кейинги даврлардагидек қўй ва эчкилар умумий подага бирлаштирилган.

Ҳўкизлар чўпонлари тўғрисида ҳам эсга олинади.

Сигирлар подаларидан ҳар хил сут маҳсулоти, жумладан ёғ ва пишлоқнинг ҳар хил турлари олинган.

Ҳўкизларнинг кўпчилиги сўйиш- учун боқилган; улар махсус молхоналарда белгиланган чўпонлар назоратида сақланганлар. Шуруппака хўжалигида кўп ўринни ишчи эшаклар эгаллаганлар, улар асосан шудгор ишларида қўлланилган, лекин аравага қўшиладиган ҳам эркак ҳам урғочи эшаклар асралган. Эшаклар аравага қўшиладиган ва юк ташийдиган ҳайвон сифатида 2 дарё.бўйида қадим замонлардан фойдаланилгани маълум. Чўчқачилик, эҳтимол, суст ривожлангандир, шунинг учун ҳам бўлса керак чўчқаларни урчитиш бўйича маълумотлар кам. Лекин бу соҳанинг борлигини чўчқа ёғи тўғрисидаги эслашдан хулоса қилса бўлади.

“Бау” ибодатхонасидаги хўжалик

(милоддан олдинги XXV–XXIV асрлар)


Икки дарё яқинидаги “Бау” хўжалигида айрим сурувлар махсус чўпонларга ишонилган, бунинг устига улар ўртасида молни тақсимлаш ўта ихтисослашган. Махсус чўпонлар молнинг ҳар хил гуруҳида бўлган: қорамол – ҳўкизларни, сигирларни, эшакларни, эчкиларни, қўйларни боқиш учун, улардан ташқари она эшакларни боқувчи махсус чўпонлар (ҳўкизлардек ишчи мол сифатида ишчи эшаклар ишлатилган, ҳаттоки бир чўпон қарамоғида ишчи ҳўкизлар, бошқа чўпонлар қарамоғида – эшаклар бўлган, ёш ҳўкизчаларни айрим чўпонлар боққанлар. Жун олиш учун боқиладиган қўйларни чўпонларидан бошқа бўрдоқига боқиладиган, қурбонликка сўйиладиган қўйлар учун бошқа чўпонлар ишлатилган.

Саройда бўлган бошқа чўпонлар сўйиладиган молларни (қўй, эчки, оҳу) боққанлар. Беркитилган молга ем рўйхатга қараб берилган.

Келтирилган далиллар чорвачиликнинг ўта ихтисослашганлигадан, унга катта эътибор берилганидан далолат беради.

Чўчқачилик “Бау” хўжалигида кенг ривожланган. Чўчқалар саройда, яйловларда ва қамишзорларда асралган. Ем молни боқиш учун, аввало саройда асралган мол учун, яйловда боқилаётган молга камроқ миқдорда, маълум меъёр асосида берилган.

Чўпонлар саройга молнинг мўлжалланган сонини беришга мажбур бўлганлар – қурбонлик учун, сўйиш учун, ниҳоят, қочиришда ишлатиш учун.

Қирқим вақтида қўйлар отарга келтирилган, ундан сўнг яна чўпонга қайтарилган. Йилнинг ойларидан бири махсус “қўйларни қирқиш” деб белгиланган. Чўпонлар чорвачилик маҳсулотларидан сут, ёғ, пишлоқ топширганлар. Сўйиш учун чўчқалардан ташқари, унинг махсулоти ҳам топширилган, масалан, чўчқа ёғи ва ҳоказо.

Харом ўлган, қурбонликка сўйилган молларнинг териси марказий омборхонага, келгусида қайта ишлов бериш учун топширилган. Ёш моллар чўпонларга мол бериш, улардан молни олиш, молни шахсларга қурбонликка бериш, молни сотиш ва сотиб олиш синчкилаб ҳисобга олинган, бу маълумотлар дастлабки турдаги жадвал ҳамда якуний ҳисобланиб, рўйхатга олинган.


АВЕСТО” САҲИФАЛАРИДА ДЕҲҚОНЧИЛИК ВА

ЧОРВАЧИЛИК МУАММОЛАРИ


“Авесто”да маълум хилдаги жамият, унинг тузилиши, тараққиёти тўғрисида маълумотлар келтирилади. Бу жамият водийларида 25 миллионга яқин халқ яшаган. Мана шу аҳолини боқиш учун етарли миқдорда “газламага ўхшаш” суғориладиган ер ва кўп сонли молни боқадиган яйлов бўлган. Чорвачилик ва деҳқончилик маҳсулотлари етарли миқдорда етиштирилган. Бу мамлакатни муқаддас: Авеста китобида “ажойиб мўл –кўлликга эга давлат” деганлар. Шундай бўлишига асосий сабаб – аввало бу халқнинг қобилияти, яхши ер, қолаверса, бу ерларни сув билан таъминлаган бош дарёлар, (Аму ва Сирдарё), яъни “Ардвисура – Анахита (сув маъбудаси) сувининг тозалиги, бу сув – фаолиятни ривожлантириб, мол подаларини равнақ топтиради, ердаги мавжудотларни тараққиёт эттиради, давлатларни гуллаб –яшнатади, одамлар уруғини тозалайди” – деб Заратуштра қаттиқ туриб кўп марталаб уқтирган (Ясна L XIV, Яшт XIII).

Сон жиҳатидан катта ва кўп қабилалардан иборат бу қадимги давлат маънавий истеъдодли, иқтисодий гуллаган, юксак чорвачилик ва деҳқончилик санъатига эга бўлган. Бу мамлакат шу даврдаги барча давлатлардан устун бўлган ва унга берилган бундай тавсифнома– “у билан Тангрининг боғидаги ҳеч бир дарахт ўзининг гўзаллиги бўйича тенглаша олмайди” - ҳақиқатдан ҳам тўғридир.

Бундан 3 – 4 минг йил илгари яшаган бу халқ шу даврларда ҳам миххатга эмас, иероглифга эмас, ўзининг мукаммал ёзувига, давлатчилигига эга бўлган. Мана шундай ақлий ривожланиш чўққисида бўлган бу давлат ва унинг халқи! (72, 95, 103, 211, 391бб).

Шунинг билан бирга бу ўтроқ чорвадорлар ва деҳқонлар жамиятидир, улар қорамол, от ва туяларни урчитганлар. Уларда чўчқа эшак парранда ҳам асралган. Мол асраш доирасида бутун мулкий қизиқишлар айланган. Кўп –кўп подаларни, отларни, молга керак яйловларни “Авесто” мадҳияларининг қаҳрамонлари худолардан сўрашган. Шунинг билан бирга сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик ҳам “Авесто”га яхши маълум. Деҳқоннинг меҳнати фахрли иш деб ҳисобланган, (67, 96).

“Авесто “да халқни боқадиган ерни алоҳида қадрлаганлар; уни кенгайтириш масаласига эътибор берганлар. Бир пайтда давлатда кўпаяётган аҳолининг зичлиги ошиб, торлик пайдо бўлган. Шунда Ахурамазда Йимага кўрсатма беради (Вендидод, II фаргард, 1–41 боблар): “ер, подалар, ишчи моллар, одамлар, итлар, парранда билан мутлақо тўлган, . . . ҳеч ким ўз ўрнини топа олмайди ва уч марта Йима “ерни олтин омоч билан ҳайдаган, ҳар замон учдан бир қисмига кўпайтирган” (16, 40 бандлар).

Жамият моли кўп бойларни ва камбағалларни билади. Пул маълум бўлмаган ва алмашувда асосан мол ўлчов бўлиб хизмат қилган. “Авесто” қаҳрамонлари – Йима, Атвья, Пурушаспа ва бошқалар –“пода билан бой”, “ҳўкиз билан бой”, “отлар билан бой” дейилган доимий иборалар билан сўзлаганлар. Улар номидан кудратли чорвадор – ҳарбий аслзодалар чиқдилар, уларнинг жанговар ва мардона жасоратлари билан “Авесто” матнлари тўлган. Уруш ва ҳужум мавзуи доимо молни эгаллаш билан боғлиқ бўлган. ҳунармандчилик деҳқончиликдан ҳали ажралмаган. (29, 80 б). Аҳоли турар жойи деворли катта шаҳардек мустаҳкамланган манзилгоҳларда яшаган. Қадимги Хоразм шаҳарларининг тузилиши Қалъалиқир ва Кўзалиқир ижтимоий – иқтисодий ҳаёт – бундаги хўжаликда ўтроқ, чорвачиликнинг ўрни устун, лекин деҳқончилик ҳам мавжуд. Бу тўғрида ривожланган ирригация шохобчаларининг борлигидан далолат беради. Лекин бу даврда деҳқончилик шубҳасиз, иккинчи даражали аҳамиятга эга бўлган.

Буларнинг ҳаммаси (мол, ер ва ҳоказо) аймоқнинг ёки қабиланинг жамоа ҳимоясида эди, айрим оилаларнинг хусусий мулки бўлган. Мол учун урушлар эса мол доирасида бўлиб, чорвачиликнинг ўлчамини табақалаштирилишига келтирди. Айрим оилалар қўлида мол тўпланишига имкон яратилди, ана шу оилалар аста – секинлик билан қудратли– аймоқ қабиласи аслзодаликни барпо этди. Мана шулар абадий тарихий манбалар билан тасдиқланган. Бу аввало “Авесто”, ундаги “квадратли Вара” ва “тирик деворлик шаҳарлар” ўртасидаги ўта ўхшаш тенглик, ундан фойдаланишга сўзсиз ҳуқуқ беради (милоддан олдинги 1 – минг йилликнинг 1– ярми), (62, 35).

“Авесто” бўйича жамиятнинг ижтимоий таркиби куйидагича бўлган, (25, 26).

Жамиятнинг иқтисодий уяси vis – аймоқни ташкил қилган, у ўз таркибига айрим кўҳна оила – nmana ни киритган. Шунинг билан бирга “Авесто”даги nmana маъноси бир вақтда “уй” деган тушунчани ҳам билдиради.

Vis нафақат аймоқ, балки уруғ маъносига ҳам ўхшайди, шундай хулоса қилиш мумкинки, уруғ овули бўлган. Уруғнинг бошлиғи бир даврда овул бошлиғи ҳам бўлган – (vispati).

Бирнеча аймоқлар қабилага –“zantu”га бирлашган. Лекин бу даврда “dahyu” (мамлакат) катта аҳамиятга эга бўлган, у “оқруг”га қараганда бирмунча йирик ҳудудий бирлашмага ўхшаган. Dahyu бошида мамлакат хукмдори – састар турган. Унинг изми оқсоқоллар Кенгаши билан чегараланган, мустабид ҳукмига эга бўлмаган ва амалда аймоқ қабила измига ўхшаган.

Сиёсий жиҳатдан “Авесто” жамияти ўзига хос иттифоқ ёки dahyu федерацияга ўхшашликни тасаввур қилади, уларнинг ҳар бири оқсоқоллар Марказий кенгашининг Бош назорати остидаги ўзининг ҳукмдорлигига эга бўлган.

Қадимги аждодларимиз чорвачилик билан яқиндан шуғулланганлар ва бунга алоҳида аҳамият берганлар. Шунинг учун ҳам “Авесто” да ёритилган асосий масалалардан бири – бу чорва моллари тўғрисида. Жумлдан “Авесто”нинг Гатлар (Алқовлар) қисмида шундай дейилади:.. Инсоннинг асосий вазифаси чорва молларини кўпайтириш ва сақлашдан иборатдир”, ёки... Пайғамбар бош ҳудо Ахурамаздага мурожат қилиб дейди: Сен биз учун тирикчилик манбаи бўлган чорва молларини яратдинг”.

Яштларда (мадҳиялар) айтилишича, Ахурамазда барча ҳожат ва тадбирларга йўл кўрсатувчи деб ўзининг 20 та муқаддас номини келтиради. Анашу номлар ичида иккинчи бўлиб “Чорвадор” номи туради.

Ундан ташқари Ахурамазда ўзининг 50 дан ортиқ номларини тилга олади ва улар билан ибодат қилишга даъват этади; шу муқаддас номлар орасида “Чорвадор” номи ҳам санаб ўтилади. Демак, чорва билан шуғулланувчилар Ахурамазда томонидан шу қадар улуғланган.

Бешинчи Яшт, “Ардвисур – Яшт”да шундай дейилади: Илоҳ Ахурамазда дейди:

Ибодат қил ва сиғин,

Эй Зардушт, серсув Ардвисурага

Чунки у чексиз ва шифобахш,

Девлар учун ашаддий душман,

Ахурага содиқ захматкаш

Мақтов ва алқовларга лойиқ

Бир илоҳ.

Унинг билан ҳаёт фаровон,

Моллар озуқаси бўлур намоён.

Гуллатувчи ва яшнатувчи

Ажиналарни ва жодугарларни,

Барча золим ҳукмдорлару

Қора ният карапанларни

Қийратувчи бир илоҳ!

Бу Яштларда Ардвисура шарафига юзта йилқи, минг сигир ва қўйлар подасини қурбонлик қилиш ҳақида сўз боради. Ардвисура пайғамбар Зардуштга шундай мурожаат қилади:

Ҳақиқатда, эй Заратуштра

Сени яратгандир илоҳ Ахура.

Бутун дунёга ҳукмрон қилиб,

Мени ҳам яратган буюк Ахура

Барча жонзотларни асрамоқ учун.

Менинг ҳукмим билан камол топади

Дунёда майда ва йирик чорвалар

Ҳатто икки оёқли бандалар ҳам

Дунёда Мазда яратган барча нарсалар

Менинг ҳимоямда чорвани асровчи қуроллар каби.

Шундай қилиб бош худо Ахурамазда нафақат чорва молларини, серсув яйловларни ҳам яратган, у чорвани ўз ҳимоясига ҳам олган. Ушбу ниятлар чорвадорлар ва чорвачилик соҳасининг нақадар улуғланганлигини кўрсатади.

“Авесто”нинг Вендидад қисмида ҳам чорва молларини улуғлаш давом этади.

Эй жаҳонни яратувчибуюк илоҳ! Бу она – Ер энг аввало қачон хурсанд бўлади? Ахурамазда дейди: Эй саодатли Зардуштра! Агар бир инсофли мард киши бир қўлида ўтин, барсман (ибодат таёқчалари), бир қўлида сут ва хаома (ўсимлик ва сут ичимлиги), туйиш учунг ҳованча ушлаб Митрага илтижо қилиб кенг ва серўт яйловлар сўраса, Раманга илтижо қилиб саноқсиз чорвалар сўраса.

...Иккинчидан – чи?

–Агар қаерда инсофли бирор мард сонсиз чорвалар, болалар, хотини, сути ва ёниб турганолови бўлган уй қурган бўлса, бундай уйда албатта мўл – кўл таъминланган чорва моллари, мўл озиқланувчи итлар, мўл озуқланувчи умр йўлдоши, мўл таъминланган олов, ҳамма вақт фаровон ҳаётни таъмин қилади.

Тўртинчидан – чи?

Ахурамазда дедики: – “Агар қаерда майда ва йирик молларни боқиб кўпайтирсалар, ўша ерда фаровонлик бўлади”.


Ардви Сури хизматича

Ахурамазда тўрт от

Берди. Бири Ёмғирдир

Бири ел, бири булут

Яна бири дўлу-муз

Келтирилган далиллар ота – боболаримиз чорва молларига қандай муносабатда бўлганликлари, уларни қандай қадрлашлари тўғрисида батафсил айтилган.

Шунинг билан бирга чорва молларини серҳосил ўт – ўланлар, яйловлар билантаъминлаш масаласига алоҳида эътибор берилганлигини кўрамиз. Бунинг учун аввало ерларни ўзлаштириш, борларидан унумли фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор берилади.

Вендидоднинг II – фаргардида она – Ер энг аввало қачон ҳурсанд бўлади? – деган саволга Ахурамазда қуйидагича жавоб беради: – “Билгил эй Зардуштра! Агар қаерда ерларни ишлаб (экиб, экиб), ғалла ўт –ўланлар ва мевали дарахтлар эксалар, сувсиз ерларни сув билан таъминлаб, сув босган жойларни қуритсалар”. Бунинг учун ер бойитилиши, яъни унга етарли миқдорда гўнг солиниши шарт дейилади.

Бешинчидан – чи?

Ахурамазда дедики: – “Албатта қаерда майда ва йирик молларданкўп гўнг олинса”. Деярли 3000 минг йил илгари шу заминда яшаган одамлар ерни гўнг билан бойитиш масаласига алоҳида эътибор берганлар.

Она – Ерни ҳаммасидан кўп ким ҳурсанд қилади?

Жавоб берди Ахурамазда : –“Билгилки, эй Зардуштра! Агар кимки кўплаб ғалла ва ўтлар экиб ўстирса,мевали дарахтлар ўтқазса. Сувсиз ерларни суғориб, сув босган ерларнинг захини қочирса.

Экин экилмасдан қолдирилган ерлар қаттиқ ранж чекади, у худди бепушт эрга тушиб фарзанд орзу қиладиган гўзал аёлга ўхшайди”.

Ер ҳамиша ўзини ишлаган кишига миннатдорчилик билдиради, дуо қилади. Ер шундай дейди: – “Эй азиз инсон! Сен нон истагида менга ишлов бердинг, уруғ экдинг. Мен меҳнатларинг эвазига сенга мўл-кўл буғдой ва ҳар хил егулик инъом этаман”.

– Билгил, Зардуштра! Агар кимки ердан фойдаланиб, ишлов бермаса, ер шундай дейди: “Эй одам! Сен мени астойдил ишлаб экин экмадинг. Энди бировларнинг эшигида дарбадар бўлиб тиланчилик қиласан, бир парча нонга зор бўласан, кўзингни ҳамиша йўлга тикасан, ўзгалар сени эшигидан ҳайдайдилар”.

Бунда она – она Ер улуғланган, унда тўғри фойдаланилса одамга тинч, тўқ ҳаёт кечириши берилган. Шунинг билан бирга ерга мол учун экин экиб, мўл озуқага эга бўлиш тўғрисида айтилади.

Милоддан олдинги I – минг йилликда қадимги Хоразм элида одамлар қандай қилиб, қаерда яшаганлар. “Авесто” қаҳрамонларилан Йима томонидан қурилган мустаҳкамланган манзилгоҳ-квадратли Вара тўғрисида фикр алоҳида қизиқиш уйғотади. С.П. Толстов “Авесто”даги Варни милоддан олдинги I – минг йиллик ўрталаридаги турар жой деворли катта шаҳарлар (Кўзалиқир, Қалъалиқир) билан таққослайди.

Қалъалиқир қазилмалари нафақат милоддан олдинги VI – V асрларда бу ерда қандай қабилалар яшаганлиги тўғрисидаги маълумотларни берди, шунинг билан олимларга “Авесто”даги тушунарли бўлмаган текстни (маънони) тушунтиришга ёрдамлашди.

Академик В.В. Струве таҳрири остида чоп этилган “Древний Восток” китобида Варнинг қурилиши тўғрисида шундай таърифланади. “Авесто”да қадимги афсонавий қаҳрамон Йима қурган Вара шаҳри тўғрисида гапирилади: – “Отчопар узунлигида (3 км яқин – А.Б.). Варани Йима бутун тўрт томонидан қурди ва у жойга ҳўкизлар, одамлар, итлар, парранда уруғини ва қизил оловни ўтказди. У бутун тўрт томонли Варани отчопар узунлигида одамлар учун яшаш жой қилди:отчопар узунлигидаги Варани бутун тўрт томонли мол учун қўтон қилди. Уерга бир хатр(1,5 км яқин – А.Б.) узунлигидаги масофага сув келтирди ва у ёруғли туйнук ва эшик қилди”.

“Авесто”га бу шаҳарга аввало ҳайвонлар ўтказилди дейилади. Бу ерда ҳам шундай бўлган – ичкарида, қалъа девор ичида мол сақлаган: бутун қалъа мол учун қилинган катта оғилхона бўлган. Одамлар девор ичидаги узун йўлакларда яшаганлар.

“Авесто” бўйича (Яшт 5, 54 – 58), “Канъха Варасида ғам, ҳасрат, касалликлар бўлмаган: бу ерда яшаганларга у ёшликни ва ҳаётий кучларни қайтарган”.

Аҳолининг энг муҳим машғулоти – шубҳасиз, чорвачилик бўлган. Худди шунинг учун ҳам у шаҳарга хизмат қилган. Лекин аҳоли бу ерда ўтлоқ ҳолатда шуғуллана бошлаган, чунки бу шаҳарлар ҳар доим далаларни суғориш учун қазилган каналлар яқинида қурганлар.

Одамлар бу жойда бутун аймоқ ёки ҳаттоки битта қабиладан бўлган бир неча аймоқ бўлиб яшаганлар. Аймоқларнинг ҳаммаси бир хил бўлмаган. Мол билан бой ва камбағал аймоқлар бўлган. Бой аймоқлар қабилани бошқарганлар. Оқсақоллар ва бошлиқлар машҳур ва бой аймоқлардан бўлганлар.

Варанинг деворлари нимага баланд бўлган? Бу ерда жуд кўп миқдорда скифларнинг ўқ ёйлари топилганини эслайлик. Демак, атрофда душманлар бўлган, доимий урушлар олиб борилган ва мустаҳкам қалъа одамлар ҳаётини ва уларнинг энг асосий бойлиги – молни сақлаган.

“Авесто” нинг “Вендидод” қисми II фаргардида Варалар қурилиши сабаби қуйидагича таърифланади. “Қўйлар сурувчи уч томондан келаркан. Улар ғоят хавфли манзиллардан тушадилар: тоғларнинг юксак чўққиларидан, қишлоқларнинг чуқур ерларидан, қаҳрли қаҳратондан бурун сувлар шиддат билан оққан бу сарзаминларда гиёҳ ва ўт-ўланлар ғоят сероб бўлади. Аммо қаҳратон оёғи етгач ва у бутунлай кириб келгач, қорларнинг қутиришини кўрсанг, энди бу заминда сурувларнинг ҳайратбахш оқимидан ном-нишон тополмайсан.

Шундан сўнг ҳар бирининг тўрт томони асприйс (йўл узунлиги ўлчови, отчопар майдонларининг ҳажмига нисбатан олинган) бино қил. Қўйлар, туялар, олов уруғларини у ерга олиб бор”, (“Гулистон” журнали, 1999 й.1-сон).

Вендидод китобининг II – фаргард 25 – бандида Ахурамазда Жамга (“Авесто”да Йима Вахвахвантнинг ўғли-ярим худо, ярим одам, – гўзал, иссиқ дийдор) фармон беради: Одамлар ва жониворлар учун ҳар бирининг тўртга томони ҳам асприйс узунлигида Вара қур. Вара ер ости манзили – бу Вара манзилга Ахурамаздаярамасларнинг йўл топишини истамайди қандай қилиб ҳатто ҳайвон турадиган ерости манзилига эҳтиётлик қил. Сўнгра сигирлар ва қўйлар учун ҳар бирининг тўрт томони асприйс узунлигида бўлган Вара барпо айла (Вендидоднинг паҳлавийча шаҳрида Вараларнинг узунлиги икки хосар яъни икки фарсанг дейилади. Шундан хулоса қилиш мумкинки, асприйс икки фарсанг узунлигидаги ер, (эҳтимол икки фарсанг кенгликда). У ерда сувлар узунлиги бир хосар бўлган ўзанларда шитоб билан оқадилар”.

Буюк илоҳ Ахурамазда ҳаётнинг бошланғич давридан бошлаб ўзининг ёрдамчиси Арта кўмагида бу чорва моллари учун озуқа ҳисобланган ўт-ўланларини ерда яратди. (Гатлар, 3).

У ерда ҳамиша ям-яшил ва хуррам, ҳамиша йегулик ва қут-баракатли яйловлар яратган. (Вендидод, II фаргард, 26-банд.

Демак, молга эга бўлиш билан уни яхши жойда асраш ва мустаҳкам озуқа манбаи – ҳамиша егулик ва қут – баракатли яйлов бўлмоғи керак экан. Айнан бу энг муҳим тадбир хўжаликларда бутун унутилган: кўпчилик ҳолда мол бош сони бор, лекин унинг озуқаси етарлича эмас; дағал ва ширали ўт бўлса, ем қисми қаердандир, қиммат баҳога сотиб олинади, у ҳам бўлса мол эҳтиёжининг 20-25 фоизини қоплайди, холос. Албатта, бундай вазиятда молдан режалаштирилган маҳсулдорликни олиб бўлмайди. Ҳозирги кунда чорвачиликдаги энг йирик муаммо айнан шундадир; соҳанинг мустаҳкам озуқа базаси яратилмоғи лозим.

Молларнинг наслига, улардан олинадиган маҳсулот миқдорида алоҳида эътибор берилган, “... у ерга ер юзидаги энг улуғ, энг олий, яхши жониворларнинг хилма-хил уруғларини олиб бор. Баракатли яйловларни яратиб, энг яхши уруғли жониворларга эга бўл”, (Вердидод, II фаргард, 27 банд).

Тарихий тажрибаларга суянган ҳолда қорамол маҳсулдорлигини ошириш мақсадида Хоразм вилоятида XX асрнинг 55 – 60 йилларидан бошлаб бир қанча тадбирлар амалаг оширилган. Украина Республикасининг Запорожье ва Донецк, Русиянинг Крим вилоятларидан қизил чўл зотли, Болтиқ бўйи мамлакатларидан – эстония қизил, литва қизил ва латвия қўнғир зотларига мансуб, юқори маҳсулдор таналар ва буқачаларнинг минглаб бошлари сотиб олиб келтирилди. Дастлабки пайтларда уларга етарли шароит яратилмаганидан, энг асосийси – қониқарли озиқлантириш бўлмаганидан – бу мол кўплаб нобуд бўлди. Лекин кейинчалик чорванинг озуқа базасига эътибор берилганидан, наслдор мол вилоятга – йилнинг сентябрь–октябрь ойларида кўплаб олинганидан (келгуси иссиқ ойларгача мол мослаша олган), унинг нобудгарчилигига чек қўйилди.

Юқорида келтирилган далиллардан шундай хулоса қилиш керакки: насли яхши молдан унумли фойдаланиб, ундан кўп маҳсулот олиш учун аввало бу молга яхши шароит – мўл – кўл мол озуқаси нормал асраш шароитлари яратилмоғи лозим. Шунинг билан бирга селекция тадбирларидан – танлаш ва саралаш ишлари ўтказилмоғи даркор. Шундагина бу яхши уруғдан маҳсулдор насл, кўп маҳсулот олинади.

Хоразм вилоятида XX – асрнинг 60-90 йилларида илғор хўжаликларида (Боғот туманидаги И.Дўсов номли, Гурландаги “Намуна”, Қўшкўпирдаги О. Жуманиёзов, Урганядаги С. Қаландаров, Хонқадаги ал – Хоразмий, Хивадаги Р. Мадаминов, “Ўзбекистон”, Шовотдаги, Маҳтумқули, Янгиариқдаги А.Ўтар номли ва бошқалар) наслдор молларга яхши шароитлар яратилган ва бу хўжаликларда ҳар бир сигирдан соғин даврида 3000 – 3450 килограмм, айрим сигирлардан эса 5000-5500 килограмм сут соғиб олинган. Лекин вилоят бўйича шу йиллари ҳар сигирдан ўртача 1900 – 2150 килограмм сут соғилган. Ваҳоланки бу сигирларнинг оналаридан 5000-7500 килограммгача сут олинган. Манашу юқори ирсий қобилиятнинг тўла юзага чиқмаганлигининг асосий сабаби – молларни талабига, уларнинг маҳсулдорлигига қараб ем – хашак билан таъмин қилинмаганлигидир.

Вендидоднинг II – фаргарди, 28 – бандида шундай дейилади: “... у ерда ер юзидаги энг баланд, энг хушбўй ўсимликларнинг уруғларини олиб бор”.

Бу жойда гап оддий ем – хашак экини тўғрисида эмас, балки бедадек қимматбаҳо озуқавий экин тўғрисид айтилса керак. Энг қизиқи шундаки беда “Авесто” ёзилган пайтларда Фарғона водийсида кенг майдонларда экилган. Ўша даврда Даван (Фарғона) Кангюй (Хоразм) билан яқин ижтимоий – харбий алоқада бўлганлар. Қадимги Фарғонада ихтисослашган отчилик ривож топган. Мамлакатда машҳур зотдор –даван отлари урчитилган. Хоразмликларда ҳам яхшигина маниладиган от бўлган.

Зотдор миниладиган отларни урчитиш уларни боғлаб, айниқса, қиш пайтида, боқиш билан амалга оширилган. Шунинг билан бирга бу отлар яхшигана кўк беда, унинг пичани билан боқилгани шубҳасиз. “Аҳоли винони, ўзларининг отлари му-су (беда) ўтидек яхши кўрадилар – деб маълумот беради Хитой саёҳатчиси Чжан Цынь (9, 275). Шундан Фарғонада парвариш қилинган му – су ўти (беда) отларнинг асосий озуқаси бўлган (айниқса боғлаб сақланганда), (Заднепровский, 29, 80). Хитойлилар Фарғона отлари билан 700 йил давомида (милоддан олдинги II – асрдан милоднинг 479 йилигача беда уруғини ҳам совға ва айрибошлаш йўли билан олганлар, (9, 276).

Юқоридаги далиллардан хулоса қилиш мумкинки, Хоразм ҳудудида ҳам бундан 3000 йил илгари беда экилган ва бу ўт билан Хоразмнинг миниладиган отлари боқилган.

Урчитиш учун молларни танлаш усуллари ота – боболаримизга маълум бўлган. Улар юқори маҳсулдор молларни танлаб, жуфтлаштирганликлари тўғрисида “Авесто”нинг Вендидод китобида яққол ёзиб қўйилибди.

“... у ерга ер юзидаги энг улуғ, энг олий яхшт жониворларнинг хилма-хил уруғларини олиб бор” ва яна

“... нобуд бўлмасликлари ва йўқ бўлиб кетмасликлари учун уларни жуфт-жуфт қил”, (Вендидод, II фаргард, 27, 28– бандлар).

Албатта, бундай тадбирлар ўтказилмаган бўлса, китобда бу тариқа тушунарли қилиб ёзилмаган бўларди, деб ҳисоблаймиз. Бизнингча ота-боболаримиз “Авесто” ёзилишидан анча илгари чорвачиликда соф уруғ, наслчилик ишлари билан яқиндан шуғулланганлар, шунинг учун ҳам бу заминда машҳур от, қўй ва бошқа тур қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг зотдор моллари кўп бўлган. Шу мол аҳолини боққан, харбий юришларда асосий ишни бажарган.

Ҳўкизларни ёшлигидан бичиб, дала ишларида, савдо қилиш учун бошқа давлатларга юриш қилган халқлардан бири хоразмликлар бўлганликлари тўғрисида аниқ маълумот Хитой манбаларида (“Тан сулоласининг тарихи” ва В.В. Бартольд, (7, 135) асарида келтирилади.

Шунинг билан бирга, “…бироқ зинҳор у ерга букрилар, пуштсизлар, гуллар дрявака (ёлғончи, баданда иллати бор), касвиш (кин ва жазо девининг исми), визбориш (бемор ёхуд танасида иллати бор кимсалар гуруҳи), суйлоқ тишли, пес, умуман Аҳримон ўз доғини қолдирган бирор-бир кимсани кирита кўрма” деб инсонни наслни, молни сақлашни насиҳат қилади “Авесто”, (Вендидод, II – фаргард, 29-қисм),

Шунингдек, бу муқаддас асарда чорвачиликнинг чуқур билимдони сифатида фақат бу соҳага хос нафис маъноли тадбирлари тўғрисида айтилади. Жумладан “Гатлар” қисмида шундай дейилади:

“... Асрлар мобайнида қатъий қилиб ўрнатилган чорвачилик қонунлари мавжуд бўлиб, уни ҳеч ким бузиши мумкин эмас. Бу қонунларни бузувчи ёвуз кучлар – карапанлар Дуруж (Ёмонлик) бисотидаги балоларга гирифтор қилинади.”

“Гат”ларда молни талончилик қилувчи ва опқочиб кетувчи кўчманчилар ҳаётига танбеҳ берилади, қурбонликка сўйиб, мол йўқотадиган ҳукмдорларга ва коҳинларга лаънат айтилади, лекин ўтроқ чорвадорлар меҳнати юқори баҳоланади.

Шунингдек “Авесто”да шартнома шартларига амал қилувчилар айниқса қадрланганлар. Молнинг кенг яйловларига эга бўлиб, шартномага кимда-ким ёлғончи бўлмаганларга Митра тезкор отларни инъом этган, (Яшт, Х3).

...Ахурамазда ўз ёрдамчилари Арта ва Араматилар билан чорва молларига ўз боқувчиларини танлаш иҳтиёрини берди, яъни чорва молларини боқишни ҳар бир тўғри келган инсонга эмас, балки молларни севадиган, бу касбга меҳр қўйган одамларни танлаб олиб, молларнинг тақдирини фақат уларга ишониш кераклиги тўғрисида айтилади.

Молни яратган Ахурамазда уни танлов олдида қўяди, чўпонга қарашли бўладими ёки йўқми? (Ясна, 31, 9) ва танлов чўпон фойдасига ҳал бўлади. Худолар ҳам яхши мол эгаси бўлган чўпонган манфаатли бўлганлар, (Ясна 29,1 – 2). Зардуштра ҳам молдан ярамас эгани четлатишни ёлворган ва Ариматига молни ўз паноҳига олишни сўраган, (Ясна, 48, 4).Молнинг жони пок чўпон бўлишига нолинадива худолар унга Ахурамаздани берадилар, (Ясна 29,2). Лекин чўпоннинг ва молнинг душманлари, девлар тарафдорлари яйловларни хароб қилдилар, чўпонни ўлдирадилар ва молнинг жони бошқа чўпонни талаб қилади – Виштаспдек кучли ҳукмдорни (Ясна 46, 14). Виштаси молларни ўғирланишдан, олиб кетишдан ҳимоя қилади ва чўпон – молбоқарга эркин ҳаётни ваъда қилади.

Чорвачилик ҳақиқатдан ҳам шундай соҳадирки, унда молни севгучи, унга меҳрини берган, чорвадор номига иснод келтирмайдиган инсон ишласа, ишда муваффақият қозониш мумкин. Айрим пайтларда эса бу соҳага тасодифий ҳолда кириб келганлар ҳам бўладики, улар оз вақт ўтиши биланоқ соҳани ташлаб кетадилар. Албатта бундай шахсларга маҳсулот бергувчи, инсонни боқувчи молни ишониб бўлмайди.

Ҳақиқатдан ҳам қайси соҳада инсон йил давомида қишин – ёзин, уни бозори – бебозори, тўйи – маросими, иссиқ – совуқига қарамасдан эрталаб туриб, молнинг тагига кириб сут соғади, айрим касал мол билан ёнма-ён туриб унга қарайди? Шунинг учун ҳам бўлса керак, бош ҳудо аҳурамазда ўзининг 20 та муқаддас номлари ичида иккинчи бўлиб “чорвадор” номини келтиради, (Яшт, 46) ёки Ясналарда Ахурамазда айтади: “Мен ушбу муқаддас заминда чорва молларини асровчи чорва эгаларига Эркин ҳаёт ва эркин ҳаракатланишни таъмин этмаган”.

Ахурамазда жамиятдаги тўрт касбий табақаларни улуғлайди; булар – руҳонийлар, ҳарбийлар, чорвадорлар ва ҳунармандлар. Шундан кўриниб турибдики, чорвадорлар касби – бу улуғ, муқаддас касбдир, чунки чорвадор инсонни энг олий маҳсулот – сут, гўшт ва ҳакозолар билан таъминлайди ва бу ишда ўзининг меҳнатини айамасдан, жонини фидо қилади.

Шундай бўлса – да “Авесто”да Ахурамазда айтади: “Эй улуғ илоҳ! Мен сендан шуни сўрайманки мол боқар (чорвадор) Арта ёрдамида чорва молларига эгалик қила оладими?” Олий илоҳ дейдики: – “яратувчи сени чорвадор ва бўйсинувчи молбоқар учун яратди.”

Барча самовий кучлар ва улар орасидаги чорва молларини яратувчи илоҳ энг аввало моллар учун тинч ва осойишта яйлов, ўтлоқлар, зарурпарвариш ва тарбия хусусида ғамхўрлик қиладилар, бошқача қилиб айтганда, энг кучлилар чорва молларини яратувчи илоҳ чорва молларини ғамхўрликка оладилар.

Гатларда ёзилган:

" — Чорва моллари учун яхши ғамхўр эга (хўжайин) зарур. Пайғамбарнинг ўзи бемаъни хўжайиннинг чорва молларидан йироқ бўлиши ҳақида ибодат қилади. Марҳаматли Арта мукофотига сазовор бўлишни истаган ҳар бир шахс молларини ҳар қандай шафқатсизлик ва қийноқдан асрамоғи даркор. Шунинг билан бирга пайғамбар соҳибжамол маъбуда Араматидан чорва молларини ўз ҳимояси остига олишни сўрайди, токи моллар инсоннинг озиқ – овқати учун семирсинлар, (Гатлар, II — қисм).

Чорва моллари жамиятга нақадар зарур эканлигини, шундан билиб олиш мумкинки, Ахурамазда яратган барча нарсалар орасида чорва моллари биринчи ўринга қўйилади, (Гатлар, II-қисм).

Чорва молларини, сувларни ва ўсимликларни, ёруғлик ва тупроқни, барча манфаатли нарсаларни яратган Ахурамазда олқишланади. Шунингдек, чорва моллари учун тинч – осойишта яйловлар ва озуқа билан таъминлашга барча чақирилади ва Ахурамаздани олқишлаш ва чорва молларини зарурий озуқалар билан таъминлашни барча нарсадан устун қўйилади. (Гатлар, II — қисм) .

Бу улуғ сўзлар. Қарангки, чорва молларини зарурий озуқалар билан таъминлашни ота-боболаримиз 3000 йил бурун барча нарсадан устун қўйганлар. Бугунчи? Кўп хўжаликларда чорва молларини озуқа билан таъминлаш масаласига бефарқ қарамоқдалар. Натижада мол қониқарсиз боқилмоқда, унинг маҳсулдорлиги паст, маҳсулот кам миқдорда. Оқибатда аҳоли чорвачилик маҳсулоти билан тиббий меъёрга қараганда анча кам таъминланган. Шунинг учун ҳам бугун чорвачиликга мутасаддилар ота-боболар мероси, фан ва илғор тажриба ютуқларига яраша иш қилиб, чорвачиликнинг мустаҳкам озуқа базасини яратиш масаласига алоҳида эътибор беришлари шарт.

Масаланинг иккинчи томони ҳам борки, – молларни ёвуз кучлардан сақлаш учун ҳам уни боқиш ва бошқа анча тадбирлар амалга оширилмоғи керак. Бунинг учун нима қилиш кераклиги туғрисида бу муқаддас китобда анча гапирилади. Жумладан Гатларда шундай дейилади:

“ Одамлар ва моллар ёвуз кучлар вакили, ғазаб ва жаҳолат деви Айшмадан зарар – заҳмат кўрадилар. Энг аввало ёвуз Айшмани енгиш даркор, бунинг учун кучли ҳокимият зарур".

Дастлабки пайдо бўлган руҳлар, энг аввало ҳаётни, иккинчи бўлиб уни йўқ қилиш (ўлим) ни яратдилар. Қора кучлар вакили бўлган девлар ҳаётни бузиш руҳини танладилар, улар Айшма билан инсонлар ва молларнинг тинч ҳаётини бузадилар, ёвуз девлар тинч ва осойишта ҳаёт, кечирувчи чорвадорларнинг ёвуз душманлари ҳисобланадилар. Улар чорва молларининг қирилишини, буюк қуёшнинг сўнишини истайдилар, серсув ўтлоқ ва яйловларни қуритадилар ва Артабон – имонли одамларга қарши қурол кўтарадилар.

Улар одамлар ва чорва моллари учун ҳеч қандай ёмонлик қилмайдиган заҳматкаш молбоқарларга зиён — заҳмат етказишни ўз ҳаётий мақсади деб биладилар. Улар ҳар бир мамлакат, вилоят, қишлоқ ва хонадонга қашшоқлик ва вайронлик олиб келадилар. Уларга қарши қурол кучи билан курашмоқ даркор.

Ёвуз куч Дуруж1 тарафдорлари мамлакат ва вилоятларда чорва молларининг фаровон бўлишини асло истамайдилар. Уларга қарши курашган ҳар бир инсон ўзи учун ҳақиқий иймон йўлини очади.

"Молларнинг азобга дучор бўлган жонлари худога шундай шикоят қиладилар; “Ёвуз Айшма ваҳшийлик ваҳшийлик йиртқичлик, ҳадсиз жабр – зулм билан мени азобламоқдалар, Менда Сендан ўзга ҳимоячи йўқ.

Менга фаровон, тинч ўтлоқларни насиб айла!”.

Олий Илоҳлар моллар учун ғамхўрлик қилиб, буюк ҳомий Ахурамаздани Айшма ва Дуруж бошлиқ ёвуз кучларни даф қилиш учун масъул қилади, Айшмани йўқ, қилиш керак. Арта марҳаматидан умидвор, ўлимидан кейин Буюк илоҳ Ахурамазда ҳимоясида бўлишга интилган ҳар бир инсон чорва молларини жабр – зулм ва шафқатсизликдан асрамоғи керак. Одамлар ва молларнинг ашаддий душманлари девлар ёвуз Айшма қора ниятларини ва жабр – зулмни кўрсатиш учун дунёга келганлар. Ёвуз ниятли карапанлар чорвадорлар учун ўрнатилган қонун – қоидаларни бузадилар. Улар ҳаётни йўқотиш учун одамларни ёмон ишларга ўргатадилар.

Молларнинг жонлари кучли ҳимоячиси йўқлиги учун ҳавотирга тушади. У сўздан бошқа қуроли бўлмаган пайғамбарнинг фаолиятидан қаноатланмайди. У ўзига Зардуштга қуролланган қўли билан ёрдам берадиган кучли ҳомий ва қудратли ҳукмдорни (ҳокимни) истайди. “Бизга аҳмоқ эмас, балки яхши ва тадбирли ҳокимлар зарур. Яхши ҳоким душманларга ўлим ва қирғин келтириб, одамлар учун кувончли ва саодатли дунёни яратади” –дейилади. (Гатлар, II – қисм).

“Авесто”да Ахурамаздани инсон учун яратган молларига қарши уларни касаллантирадиган, ўлдирадиган кучларни Аҳриман “храфстралар” жинсига ўлим уруғини сочди (Вендидод, I – фаргард, 5 қисм). Бунда “храфстра” номи билан барча заҳарли қурт –қумурсқалар, каналар, микроблар, вируслар, ўсимликларнинг зараркунандалари ва ҳашорат жониворлари умумийлаштирилиб айтилган. Маздапарастлар эътиқодига кўра, храфстраларни ўлдириш ва йўқ қилиш хайрли амаллардан ҳисобланган.

Скайатя – храфстра турига мансуб ҳашорат (чивин). У бутун сигирлар подасига қирғин келтириши керак эди.

“Вендидод” шарҳларида скайатя ҳашорати ғалла ва ўсимликлар ичида яшириниб олади ва ўзининг заҳарли нишини ҳайвонга санчади, (“Гулистон”ж – ли, 2000 й, 2-сон).

Бизнингча, бу кана бўлса керак. Маълумки қорамол ичида пираплазмоз кассалиги вужудга келтирувчи қон паразит микроорганизмларнинг бу тури Хоразм воҳасида қадим зомонлардан маълум. Унга қарши кураш чораларини чорвадорлар излаганлар, шу каналарга чидам берадиган молларни танлаб қолдирганлар. Зебу ва унинг бошқа корамол билан дурагайлари – зебусимон қорамол – қон паразит касалликларига бирмунча чидамлидир. Бу каналар уларни чақсалар-да мол организми буларга чидамли бўлгандан касаллик енгил ўтиб кетади. Албатта, кучсиз, ёш мол унга чидам бера олмайди ва тез кунда нобуд бўлади. Шунинг учун ҳам мол тагига солинадиган тўшама – тупроқ; синчиклаб текширилган ва фақат шундан сўнг мол тагига тўшалган. Албатта, қадим замонларда бу каналардан тупроқни, қумни зарарсизлантирадиган препаратлар бўлмаган, шунинг учун ҳам бунга қарши оддий воситалар ишлатилган, тупроқ – қум яхши қуритилиб, кейинчалик тўшама сифатида фойдаланилган.

Ахриман Друж дунёсининг бош манъбаи. Унинг хизматида барча ёвуз кучлар. Чорвага зарар келтирувчи ҳашоратлар ҳам унинг яратганларидир.

“Ясна” наскининг 29-хоити (қўшиғи) 2-гоҳ бўлиб унда ҳўкизнинг муқаддас руҳи – олам руҳи деб умумлаштирилган ҳамда Ахурамаздага мурозат этмоқда: “Мени нечун бор этдинг, нечун ато бўлдим мен? Аммо ғазаб, адоват, разолат ва қаллоблик – друж қуршовида адо бўлдим мен. Сендан ўзга паноҳ йўқ менга. Ўзинга муносиб халаскор хабар, борлигинга фидо бўлдим мен”.

Бу илтижога жавобан Олам руҳи – ҳўкизнинг жонига хабар келади: Бу жаҳонда бизнинг сўзимизни қалбига жо қилувчи бир зот бор. Бу Спитама Зардуштдир.

Олам руҳи буқанинг жони хайронликда қолиб, “нечук бир ожиз ва нотовон банданга мен ишонай”, – деган маънода Ахурамаздага мурожат қилади.

Ахурамазда ўз қудрати билан Зардуштга шундай имкон берган экан-ки, у “Бизга худо мададкор экан, демак биз ҳам сизларга мадад бермоққа қодир бўлдик дейди. Шундай қилиб, Авесто китобининг илк саҳафларидан бошлаб чорвани илоҳийлаштириш даражасидаги талқинлар бардавомдир.”

Зардушт ижодининг маҳсули “Гоҳ”ларининг 1-қўшиғида гэуш урван (Говтравон) сўзи учрайди. Бу илоҳий тушунча “Қорамолнинг жони” деган маънога эга. Қўшиқ мазмунига – Гэуш Урванни “Олам руҳи” деб таърифланиб, уни хушнудқилиш бош мақсад қилиб қўйилган. Қорамолга нисбатан бу қадар илоҳийлаштириш чорвачиликнинг ҳаётий заруратини чуқур англаш орқали юзага келгани шубҳасиз.

“Эзгу амалнинг парвардигори О, Мазда – бунёдкор. Азал пок дилимдан, қўлларим даст кўтариб сенга юкунаман, (бандаларингга) яхши кунлар ва севинчликларни насиб этгил. Ҳақлигинг йўлида ихлосу ибодатим ажрига ажаб эмас Ваху Мана – Эзгу ният тимсоли – буқанинг руҳи Гэуш Урвон хушнуд бўлса”.

Бу парчадан кўринадики Ваху Мана – фаришта руҳи эзгу ният рамзига айланиб унинг тимсоли қилиб қорамол қиёфасида келган шу “гоҳ”нинг 2- бандида келувчи эзгу ният билан сенга топинаман жумласи намоз олдидан ният каби жаранглайди.

Хоразм воҳасига XX асрнинг 50 нчи йилларида келтирила бошлаган қорамолнинг маданий зотларига мансуб моли қон паразит каналарга чидам бера олмаган, ўша даврларда бу ҳодисани яхши билмагандан маданий молни қисман яйловга чиқарганлар ёки тагига бу паразитлар бўлган қум, тупроқ тўшаганлар; мол дарҳол зарарланган, кураш чоралари етарли бўлмаганидан у нобуд бўлган. Кейинчалик тажриба орттириб, келтирилган маданий қорамол яйловга чиқарилмай, бостирма остида сақланадиган бўлди; айниқса иссиқ куни мол сув билан ҳам ювилди, Ундан ташқари каналар бўлган қум, тупроқ зарарсизлантирилди ва бу тадбирлар қўлланилганидан сўнг қорамолнинг нобудгарчилиги кескин пасайди.

Храфстра, скайатялардан ташқари Бравара номли хусуматкор Ахриман Балх сарзаминида яратилиши билан ахуравий мавжудотга зидма – зид зарарли жониворлар яратилган. Баъзи авестошунослар бу жониворни уруғларга қирон келтирувчи чумолига нисбат берганлар.

Демак, Ахурамазда гўзал диёрлар – Суғд (Согдиана), Балх (ҳозирги Туркманистоннинг Каспий денгизига яқин ғарбий вилоятлари), Марв водийлари — халқлар наздида хуш қилиб яратди, роҳатбахш бўлмаса-да, лекин Ахриман унга қарама-қарши храфстралар жинсига мансуб скайатяни, браварани, душманликдан умидсизлик езуғларини яратган.

Шунингдек, Гау вилоятида елинли моллар заҳарловчи қурт – қумурсқа ва Багди вилоятида “йиртқич ҳайвонлар ва нарсаларни кемирган қурт – қумурсқалардан” мол азобланган.

Юқорида қайд қилинган ёвуз паразитларга қарши тадбирлар сўзсиз кўлланилган, лекин бу туғрида “Авесто”да далиллар келтирилмаган. С.П.Толстов (63, 207) скайатяни чивин, браварни – шохли чумоли, қумурсқа майда чивин (москит) деб фараз қилади. Шунингдек А.П.Чайковский елинли молни эчкиэмардек, Самарқанд, Бухоро вилоятларида мол ҳозирда ҳам учрайдиган судралувчилар билан азоблаган деб ёзади. Лекин улар бизнингча қон.– паразит касалликларини келтирувчи микроорганизмлар бўлган, Багди вилоятида нарсаларни кемирган қурт – қумурск.а деб термйтларни келтирган А.П.Чайковскийнинг (72, 246) фарази ҳақиқатга яқиндир.

Одамларнинг маданияти ва қорамолга бўлган муносабат “Зенд – Авесто”да кўп ёзилган.

Зенд – “Авесто”да ёзилишича, биринчи одамлар фақат сув билан озиқланганлар, кейинчалик қаттиқ озуқавий моддалар, дарахтларнинг мевалари билан, кейинчалик эса сут билан ва ниҳоят, гўшт билан озиқланганлар. Келтирилган Зороастрнинг ақидаси бўйича энг лаззатли овқат гўшт бўлса керак, бу Яснадаги гўшт туғрисидаги “овқатлантирувчи” васфга мосдир.

Сут овқатлантирувчи ва даволовчи восита сифатида хизмат қилган. “Зенд – Авесто” сахифаларида биз “соф сут”, “аъло сут” деган васфларни кўплаб учратамиз. Сут тоза, ачиган ҳамда сир (пишлоқ) шаклида истеъмол қилинган, Вендидодда эса тўғридан-тўғри “сир” сўзи ишлатилган.

Зардушт ўзининг 20 йиллик ёлғизликдаги тайёргарлигида фақат пишлоқ еган, лекин бу маҳсулотни қандай қилиб тайёрланганлиги номаълум, деб ёзади Элиан, (75, 175).

Уларга ҳайвонот ёғи маълум бўлган (уни Парсия

саройида берганлар).

Овқатликда тирик ҳайвонларнинг гўшти истеъмол қилинган. Бу тўғрида “Авесто” да шундай дейилган – “манбаи тирик мавжудот бўлган гўштга биз тасанно ўқиймиз”.

Гўшт ҳам қовурилган, ҳам қайнатилган турда истеъмол қилинган.

Ишлар, эҳтимол, қорамол ёрдамида бажарилгандир, отлар эса кўпинча ҳарбий мақсадда хизмат қилгандирлар. Ахталанган ҳўкизлардан ташқари сигирлар ҳам ишлатилганлар.

Шарқда 3 ёшлик сигир барча халқларда юқори баҳоланганлар.

“Зенд – Авесто” маълумотлари бўйича қорамол минилган ҳам. Мисрдагидек бу ерда қорамол муқаддас ҳисобланган, унга яхши қараш ва уни ҳимоялаш одамларнинг бурчи ҳисобланган.

Юқорида келтирилгандан, парсларда қорамол дунёнинг яратилишида ўзгача ўринни эгаллаган. Ҳўкизга ким ғамхўрлик қилса, беҳиштга киради, деган Заратуштра; шунинг билан бирга қадимги парсларда ҳайвонларни уриш яъни оғритиш; асоссиз уларни ўлдириш, ўрнидан, сувдан, пичандан, сомондан маҳрум қилиш, бўрилардан, совуқдан, иссиқдан ҳимояламаслик катта гуноҳ ҳисобланган.

Асаларичилик ҳам “Авесто” аҳлига маълум бўлган, шунинг учун ҳам бу водийда асални оқаётган сув билан тақослаб, аҳоли асални истьемол қилган.

Чорвачиликга доир бошқа муҳим ҳаётий масалалар ҳам “Авесто”да яратилган. Жумладан, Вендидоднинг III фаргарди 1-қисмида: “Замини ҳаммадан кўра бахтлироқ бўлган дунёдаги биринчи жой қаер? деб сўралганда Ахурамазда жавоб берган: “Эй, Спийтмон Зардушт! Бундай жой қўлда покиза ўтин, барсам, ҳован ва янги соғилган сут тутган, ўз –амал эътиқодига дилда ишончи собит, ўктам овоз, кенг яйловлар ишқи билан масрур ва бу яйловларни қўшиққа солган Ашавон оёқ босган заминдир”.

Демак, дунёдаги энг бахтли биринчи жой – бу янги соғилган сут ва кенг яйловларга эга бўлган жой дейилади.

Бизга маълумки, одамзод чорва маҳсулотларидан, аввало, гўштдан фойдаланган, анча вақт ўтгандан сўнг энг охирида сутни истеъмол қилган. Ҳақиқатдан ҳам “Авесто”нинг қадимги қисмида сут туғрисида гапирилмайди, анча вақт ўтиб ёзилган “Вендидод” қисмида эса янги соғилган сут шу даражада улуғланганлиги тушунарли. Дунёдаги бахтли иккинчи жой қаер деб сўралганда Ахурамазда жавоб беради:

— “Бундай жой бор – Ашавон уй тиклаган макондир. Ўша уйда мубод (мартабали) рўзғор тебратилади, Сигирлар галаси ва уй бекаси, фарзандлар ва сурувлар яшайди бу уйда. Сигирлар галаси яхши парвариш қилинади, (Вендидод, III фаргард, 2 – 3 – қисмлар).

Тўртинчи жой каер? деб сўралганда Ахурамазда жавоб беради:

“— Бундай жой қўйлар суруви ва тевалар уюри энг кўп парвариш қилинадиган заминдир.”

Бешинчи жой – бундай жой сернасл қўйлар ва тевалар яшайдиган заминдир.

Демак, дунёда энг бахтли жой – бу янги соғилган сути, яйлови, яхши парвариш қилинадиган сигирлар галаси, сернасл қўйлар суруви ва туялар уюри бўлган уйдир. Қарангки, “Авесто” чорва моллари ва уларнинг маҳсулотини қай даражада улуғлаган! Ҳақиқатан ҳам сернасл мол, унинг маҳсулоти, бу мол озиқланадиган яйлов бўлса, инсон ғамсиз яшашини қадим замонлардан бери ота – боболаримиз яхши билганлар. Замонлар ўтиши билан ҳам шундай вазият сақланиб келмоқда.

Вендидоднинг IV фаргардида қасамлар (аҳд – паймонлар) саноғи нечадир деб сўралади. Ахурамазда жавоб беради: “Менинг қасамларим олтита: биринчи – сўз қасами, иккинчи – қўл қасами, учинчи – қўй қасами, тўртинчи – сигир қасами, бешинчи – одам қасами, олтинчи – экин қасами. “Кўрингки 6 та қасам ичида 2 таси чорва молларига тааллуқлидир. Ушбу аҳд— паймонлар бир-бирининг ўнини тўдириб боради, Масалан, қўл қасами бузилса, қўй қасами билан, қўйники сигир билан, сигирники одам билан ва ҳоказо.

Заратуштра Ахурамаздадан сўради: “агар биров қўй ваъдасини бузса, унинг гуноҳи қанча бўлади?” Ахурамазда деди: “— Унинг гуноҳи қариндошлари зиммасига тушиб қийматининг етти юз баробарида товон тўлайдилар.”

Сигир ваъдасини бузганлар эса қийматининг саккиз юз баробаридан товон тўлайдилар; айрим пайтларда шу сонда қамчиланганлар, (Вендидод, IV фаргард, II – бўлим) , яъни чорванинг катта кичиклигига, аҳамиятига қараб шартлари, қонун -қоидалари бўлган, уни бузганлар тегишли чора олганлар ва бу шартларни бузмасликка ҳаракат қилганлар.

Шунингдек, Митрани (Қуёш худоси, “аҳд”, “розилик”) яратган Ахурамазда Заратуштрага дейди; “Кимда-ким аҳдга алдамчи бўлмаса, молларнинг кенг яйловларига эга Митра чаққон отларни беради”, (Яшт, ХЗ).

“Авесто”нинг Яштлар (мадҳиялар) қисмининг бешинчи Яшти – “Ардвисур – яшт” деб номланган. Унда Ардвисура пайғамбар барча жонзотларни асраш, чорва молларини ҳимоя қилиш унга топширилганидан бениҳоя бахтли эканлигини Зардуштга айтиб шундай мурожаат қилади:

Ҳақиқатда эй Заратуштра,

Сени яратгандир илоҳ Ахура.

Бутун дунёга хукмрон қилиб,

Мени ҳам яратган буюк Ахура,

Барча жонзотларни асрамоқ учун.

Менинг ҳукмим билан камол топади,

Дунёда майда ва йирик чорвалар,

Хатто икки оёқли бандалар ҳам.

Дунёда Мазда яратган барча нарсалар

Менинг ҳимоямда чорва асровчи қўралар каби.

Ўнинчи Яшт Митра ҳудоси шаънига - алқов (мадҳия) “Меҳр –Яшт” деб номланади. Унда Митра ҳудосининг кенг яйловлари, ўтлоқлари, чопқир отлари, ҳаёт бергувчи дарёлар шаънига тасаннолар айтилади, мадомики чорва моллари, яйловлар ҳаётий муҳим воситалар эканлиги алқовларда қайта – қайта улуғланган:

Қувонсин ва яшнасин Ахурамазда,

Унинг хизматида кенг яйловлари,

Ўтлоқлари мавжуд Митра!

Унинг хизматида майсазорлар

Эгаси Роман.

Митра берар чопқир отларни

Унинг яйловлари серўт, бепоён.

Олқишлайлик буюк Митрани

Унинг ёрдамида баланд тоғларда

Серўт ва серсув яйловларда

Чорвалар боқилар тинч осойишта

Мавж урган тўлқинлар,

Ва улар оқади Ишкат ва Порутга

Марв ерларига ҳам Харайвага Суғдиёнадаги Гова элига,

Ҳам улар оқади Хоразм сари”.


Хар битта мадҳия парчаси охирида “Улуғлаймиз Ўтлоқлари, бепоён буюк “Митранинг” сўзлари такрорланади.

Митра алқови “Ҳадсиз ҳудудсиз яйловлар эгаси”

Митрага ва энг бўлиқ ўтлоқлар нозири

Романга уларнинг ризолиги учун дуо олқишларимиз бўлсин...” деб бошланади.

Яйловлари кенг Митра

Чопқир отлар бағишлар

“Кенг яйловлар эгаси”

Аша илоҳига бағишланган Яштларда Датия дарёси бўйида жойлашган Ориёна войжа, яъни Орийлар ўлкасидаги чопқир отлар ҳамда турон халқларига тегишли бақувват туялар ҳақида сўз боради.

Келтирилган далиллар асосида “Авесто” жамиятининг асосий иши – чорвачилик билан шуғулланишлир. Уларга зотдор чопқир отлар, маҳсулдор қорамол, бир ва икки ўркачли туя – бактриан ва дромедар, сернасл қўй, қисқаси маҳсулдор чорвачилик маълум бўлган. “Авесто”да отга, ундан фойдаланишга бағишланган қасида бор:

Ва бу аравани элтадир,

Тўрт оппоқ, тулпор.

Абадий ва учқур арғумоқ.

Руҳи билан ўсган жониворлар

Олд туёғи тилладан унинг,

Орт туёғи кумушдан унинг

Ва ягона бўйинтуруққа

Боғлангандир тўрталови ҳам.

Мустаҳкамдир тоза шотиси,

Илгаклидир ва чидамлидир.

Отларнинг кучлиси ва оқ ранглиси яхши саналган.

Албатта, бундай молга мустаҳкам озуқа база – серсув, серўт яйловлар, бедага ўхшаш ўтлар керак бўлган. Улар ҳақиқатда бўлганлиги учун ҳам алқовлар (мадҳиялар) яратилган.

“Авесто”нинг “Вендидод” қисмида ердан унумли фойдаланиш, унга буғдой ва ҳар хил бошқа озиқ– овқатлик учун экинлар экиш тўғрисида алоҳида айтилади. Албатта, ғалла экинидан нон қилинса, унинг қолдиқи чорва молларига берилганлиги шубҳасиз, шунинг учун ҳам деҳқон меҳнати, чорвадор меҳнатидек улуғланади. Шунинг учун ҳам “ерни яхши парвариш. қиладиган, молга яхши қарайдиган одам бегуноҳдир”.Ахурамазданинг кўрсатмасига биноан “ерга яхши ва кучли уруғ сепмоқ” дунёдаги энг зарур қонун ҳисобланади.

Заратуштра Ахурамаздадан сўради: “Айтгил, эй буюк илоҳ! Қайси экин маздапарастлик динига қувват беради?”. Ахурамазда жавоб берди: “Билгил, эй Зардушт! Яна ва яна буғдой экиш! Кимки ғалла экса ўзига Иймон экади. У Мазда динига қувват беради, ҳатто Ясналарни ўн минг маротаба ўқиб, ибодат қилгандан ҳам устун туради. Қорамол нақадар улуғланганлигини шундан ҳам билса бўладики, мол шаънига шундай алқовлар бор:

1. Пок ва тоза Сигирга мақтовлар бўлсин.

2. Мақтов сенга, хайрли иш қилувчи Сигир!

3. Мақтов сенга, яхшиликлар бағишловчи!

4. Мақтов сенга, ҳамиша ёрдамга интилувчи!

5. Мақтов сенга, ҳали туғилмаганларга ҳам яхшилик бағишловчи!

6. Мақтов сенга, жинларни ҳайдаб, золимларни нобуд қилувчи. (Вендидод, 21 —фаргард).

“Авесто”нинг Вендидод қисмида муқаддас ҳайвонлардан саналган итлар ҳақида ҳам кўплаб маълумотлар учрайди. Уларнинг соқчи (чўпон ити), хонаки ит, ов ити ҳақида ёзилган.

Заратуштра Ахурамаздадан сўрайди: “Қандай ит чўпон ити бўла олади?”, Ахурамазда жавоб беради:

“— Пода ёки сурув атрофида пойлаб юрувчи ва молларни бўрилар ва ўғрилардан қўриқловчи итларга айтилади”,

— Хонаки итлар қандай итлар?

— Уй атрофида айланиб, бўри ва ўғридан қўриқловчи итлар ва бўриларни чатиштириш янги дурагай зотлар олиш ҳақида ҳам маълумот бор.

Айниқса, урғочи итларни асраш, уларга бола туғиш вақтида ёрдам бериш, кучукларини озиқлантиришга ҳам ғамхўрлик қилиш тўғрисида айтилади.

“Авесто”да инфекциядан сақланиш масаласига алоҳида эътибор берилган. Жумладан, итлар ва одамлар ўлган заминда қай маҳалгача экин экилмайди? саволига Ахурамазда жавоб беради:

“Итлар ва одамлар ўлган заминга бир неча давр ҳеч нарса экиш мумкин эмас – дон сочиш, сув қуйиш” (Вендидод, VI фаргард, I қисм). Ёки, инсонлар ё итлар жасадини еган сигирни поклаб бўладими?

Ахурамазда жавоб беради:

“ — Поклаб бўлади. Бироқ бир йил давомида олий руҳоний мубод ўша сигирдан борсам маросими учун сут ва завр (сув билан бажариладиган диний русум), маросими учун гўшт олиб ишлатиш мумкин эмас. Бурунгидек фойдаланса бўлади”.

Сигирдан бевосита ўз ҳолича тўкилган нарса ҳалол, демак истеъмол қилса бўлади. Агар ўша нарса сигирдан билвосита олинса – ҳаром. Истеъмол қилиб бўлмайди. Бўғоз сигир мурдор емасдан бурун туққан бўлса, унинг боласи пок, агар еганидан сўнг туққан бўлса, боласи ҳам ҳаром ҳисобланади, деб илоҳ қилинади, (Вендидод, VII фаргард, II бўлим).

Биз “Авесто”да қишлоқ хўжалигининг етакчи соҳаларидан бири – чорвачиликга доир масалаларига тўхталдик. Бу муқаддас китобда ҳаётнинг бошқа муҳим жабҳалари тўғрисида ҳам кўп маълумотлар бордир ва улар учун чуқур ўрганиш ҳар бир инсонга янгидан – янги билимлар бериши турган гап.

“АВЕСТО” ВА ЧОРВАЧИЛИККА ОИД ХОРАЗМДАГИ ДИНИЙ ЭЪТИҚОДЛАР.

Зороастризмнинг реликти (қадимги даврлар қолдиғи сифатида сақланиб келган нарса, ҳодиса ёки одатлар), Ўрта Осиёда кучли бўлган ва шунинг учун ҳам бу ердаги удумларнинг айримлари ҳозирги кунда ҳам сақланиб келмоқда.

Хоразм ва унга туташган вилоятлар ҳудудлари минг йиллар олдин одамзот томонидан чорвачилик ва сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик учун ўзлаштирилган, Шундан тушунарлики, Хоразмнинг диний эътиқоди ва маросимларида учрайдиган Ҳайвонлар аввало уй ҳайвонларидир. Улар билан боғлик. бўлган ривоятлар сони бўйича биринчи ўринни буққа, кейинчалик – қўчқор, туя, ит, балиқлар эгаллайди; бунда Амударёнинг географик шароити албатта эътиборга олинмоғи лозим, чунки бу ҳудудда балиқчилик аҳоли учун ҳар доим ҳам бошқалардан бўлак машғулот бўлган.

Қорамолга қараш бўйича воҳанинг аҳолиси айниқса ғамхўр бўлган ва уни ҳурмат қилган; “сара ҳўкиз” деб Хоразмда кўп айтилади. Ҳўкизни ҳеч қачон ҳам уриш мумкин бўлмаган, уни оёқ билан тепиш, айниқса, шармандаларча хатти-ҳаракат ҳисобланган. “Агарда ҳўкиз ётган бўлса уни турғизиш учун қўл билан орқасини силаб қўйиш керак” — дейди маҳаллий аҳоли. Ривоятларга қараганда ҳўкизни биринчи бўлиб қўшга Бобо деҳқон қўшган. Зороастризмда сигир сути муқаддас ҳисобланган; сигир сути ва хаома ичимлигидан Зороастрнинг онаси ҳомиладор бўлган (Толстов, 63, 317). Ведия орийлари тирик мавжудотлар – одам ва ҳайвонларнинг яшашини таъминлайдиган табиат қисмларини илоҳийлаштирганлар. Жумладан, инсон учун энг керакли қисм – сувни сут, асал билан, дарёни – боқувчи сигир. билан тенглаштирганлар, (72, 40, 50).

Баҳорда ерга биринчи из солганда оилаларда катта бўлмаган тантаналар ўтказилган, Бобо – деҳқон шарафига бўғурсоқ пиширилган, ҳўкизларнинг шохларини эса мойлаганлар. Қорамолга одамдек ғамхўрлик қилганлар. Агарда ҳўкиз ёки сигир касаллансалар – касал молнинг бўйнига тумор осганлар. Ёмон кўздан сақлаш учун болалар ва қизларни бош кийимларига тикиб қўйилган дўланадан кесилган туморларни бузоқдарга ҳам осганлар. Қорамолга ҳам одамдек исириқ тутатганлар.

Янги туғилган бузоқ учун кичкина тантана қилинган.

Шаббозда (ҳозирги Беруний шаҳри, Қорақалпоғистон) қадимда сигир сутини сотиш уят ҳисобланган. Сигири бўлмаганлар сутни қўшнилардан олиши мумкин бўлган.

Гурлан ва Шовот туманларида сигир сутини сақлаш учун махсус сопол идиш – қулоқли кўза бўлган, унга бошқа суюқликни солиш ман қилинган. Бутун Хоразмда “сигир – булоқ.” деган матал кенг ёйилган, “сигир бахт келтиради” дейилган. Ҳазорасп туманида шундай одат бўлганки, янги қурилган уй эгаси ўз дўстлари билан оилада фаровонлик ва хотиржамлик бўлиши учун уй атрофидан сигир айлантирганлар. Куёвнинг янги тушган келин атрофида уч марта сигир айлантириш удуми ҳозир ҳам сақланиб қолган.

Шунинг билан бирга қорамолнинг анъанавий аҳамияти Хоразм деҳқонининг фаолияти билан яқиндан боғлик. бўлган. Масалан, Хоразм деҳқонининг тақдири Амударёдек ўта инжиқ бўлган дарёга боғлиқдир. Ҳатто бугунги кунларда ҳам бу аксарият онда-сонда бўлиб туради, кейинги йилларда эса вазият камчил сув билан боғлиқдир. Шунинг учун Хоразмда деҳқончилик сув, Амударё билан боғлиқ кўпгина удумлар дарёнинг ҳолатига қарашли бўлиб қолган.

Сув унсурига қилинадиган қурбонлик Хоразмда бутун Ўрта Осиёдагидек ҳар хил удумларда амалга оширилган.

Хива хонлигида бундай қурбонлик ҳўкиз билан боғлиқдир. Ҳар йили баҳорда, сув йўлларини қазиб бўлганидан сўнг қазув қатнашчилари бош каналларнинг марказий қисмида йиғилганлар. Бу ерга хон амалдорлари, руҳонийлар келганлар, сув тақсимоти билан шуғулланган мироблар йиғилганлар. Бир неча кишилар қирғоқга тантанали равишда хон ёки унинг яқин амалдорларидан бири маросим учун махсус юборган буқани келтирганлар ва шу ерда у сўйилган. Сувнинг босими ушлаб турган тупроқ сув тўсқич олинганида ва сув каналга тушганида сувга сўйилган ҳўкиз ташланган. “Сувли бўлсин! Ҳосилдор бўлсин! Кўпчилик бўлсин”– деганлар бу ерга йиғилганлар. Бир вақтда қирғоқдан сувга каналларни қазишда қатнашган жамоа вакилларидан бир нечтаси ўзларини сувга ташлаб, ҳўкизни биринчи бўлиб қирғоқга чиқаришга-ҳаракат қилганлар; кураш давомида ҳўкизга эгалик қилган жамоа унинг гўштини ташкил қилинган зиёфатда қатнашганлар томонидан истеъмол қилганлар.

Бу удумнинг мақсади аниқ. – сув унсурига ҳўкизни қурбонлик қилиш жорий йилда каналларда сувнинг мўл бўлишига ва мўл – кўл ҳосил олинишига қаратилган. Бунда шундай фикр борки, сероб сув ва мўл-кўл ҳосил нафақат қурбонликнинг ўзига боғлик, балки қурбон қилинган мол турига ҳам боғлиқдир. Юқорида келтирилган удумда ҳўкиз қурбонлик қилинган, бошқа вақтда эса кўпинча қўчқор қурбонлик қилинган.

Ушбу удум ўта қадимгидир. Сув худоси Ардвисура – Анахита шарафига қурбонлик қилинган ҳўкиз “Авесто”да бир неча марта эсга олинади. (59,116 –117).

Археологик ва этнографик маълумотларда айни ҳўкиз –“нон руҳи”нинг тимсолидир (70, 171-173).

Худди шундай Ҳиндистон, Ўрта ва Олдинги Осиё; Ўрта ер денгизи атрофи халқларининг ҳосилдорлик ибодатларида ҳўкизнинг муқаддаслиги намоён бўлади. Бунга қатор тасдиқлар бордир, масалан, қадимда қорамол қони қушхоналарда йиғилиб, тупроқ билан аралаштирилган ва далаларга сепилган; экинлар униши, ўсиши ва ривожланиши учун бундай ўғит жуда ҳам баракали бўлган.

Хоразмда яна битта маросим жуда эътиборли; янги тандирда ҳўкиз шохлари ёқилган, бу тадбир уйда ноннинг сифатини ва мул–кўллигини таъминлармиш.

Қорамол ибодатининг аҳамияти Хоразм этнографиясида чуқур маънога эгадир. С.П.Толстов кенг археологик тарихий ва этнографик тадқиқотлар асосида шуни исботлаганки, қадим замонларда Ўрта ва Олдинги Осиёда яшаган Эрон қабилаларининг фратрияларини бирдан-бир тотеми (уруғ жамоалари сиғинадиган ҳайвон, ўсимлик тош ва ҳоказо) айнан қорамол бўлган. (63, 282, 341).

Зороастризм қорамолнинг ибодатий аҳамиятини ақидапарастликда ва удумларда мустаҳкамлаган. “Авесто”нинг кўп қисмида ҳўкиз ва сигир руҳига, оятлар бу молларга тасаннолар ўқилган (“Авесто”, ГАТА, XXXIX, Вендидод, XIX, I, Ясна, XXVI, 4).

Зороастризмда ҳўкизнинг тотемистик моҳияти аниқ кўринади. Биринчи одам – Гайомарт, ярим одам – ярим ҳўкиз сиймосига далил қилиш кифоядир; унинг исми ҳам бу тўғрида гапиради –Гайомарт–Гавомард– ҳўкиз одам.

Зороастризм мадҳияларида одам ва ҳўкиз сиймолари бутун борлиқ асосида ётади – деҳқончилик давридаги маданиятни ифодаловчи кичик “Авесто”да ҳўкиз ҳаётда ва ибодатда бошланғич ролни уйнайди.Ҳўкиз ва унинг ҳамроҳи Гайомарт Аҳриман макрларидан сўнг ўладилар, ҳўкиз танасидан 55 тур дон, 12 тур доривор ўсимлик унинг уруғидан эса – ҳўкиз ва сигир унган. Гайомартдан металлар, унинг уруғидан эса – биринчи эркак ва хотин келиб чиққанлар, (66, 81).

Хоразм воҳасида яшаётган халқларда элатлар номи кўпроқ ҳўкиз, иь, туя, қўчқор, эчки, бўри билан боғланади. Ҳўкиз номи, жумладан, воҳанинг шимолий – ғарбидага элатларга хос (йомудлар, ота –туркманлар); (65, 5 – 8). Элатлар номи ҳар хил, лекин улар орасида кўпрок ҳўкиз, ҳўкизчалар номи учрайди. Бу номларнинг келиб чиқишини тушунтириш жуда қизиқарлидир. Масалан, Хива шахрида ва уни атрофида ёш боланинг суннат тўйида дўстлари яшириб қўядилар ва бир бола ҳўкиз боғланган жойда топилган; шундан сўнг элатнинг номини “ҳўкизча” деб қўйганлар. Ушбу афсона зороастризм ривоятига жуда ўхшаб кетади, Нақлда пайғамбар Зороастр ёш пайтда сувараклардан ҳўкиз боғланган жойда яшириниб қутилган, (63, 317).

Хоразм воҳасида ҳўкиз билан боғлиқ жуда қизиқарли яна бир ривоят бор, бунда қаҳрамон бошқа давлатларда асирда бўлган ҳамюртларини қутқаради. Жумладан, Хоразмнинг асл фарзанди Паҳлавон Маҳмуд туғрисидаги ривоятдир.

Паҳлавон Маҳмуд машҳур Паҳлавон, пўстиндўз ва шоирдир. У Хоразм ва Ҳиндистон атрофидаги мамлакатларда бўлиб ўтадиган катта тўй ва байрамларда қатнашиб кураш тушади, бутун умри елкаси ерга тегмай бош полвон бўлиб қолади. Паҳлавон Маҳмудни Ҳиндистонга бориб кураш қилгани ва элдошларини қутқарганлиги ва бу воқеа ҳўкиз териси билан боғлиқ эканлиги тўғрисида хоразмлик илмий ходимлар И.Раҳимов ва К.Худайбергановлар ўзларининг “Хазрати Полвон пир” (54, 5 – 7) китобида қуйидагича ёзадилар:

“Паҳлавон Маҳмуднинг Ҳиндистонда кураш тушганлиги тўғрисидаги бизгача етиб келган ва ҳозирда маълум бўлган асарлардан энг қимматлиси 1406 йилда ёзилган Камолиддин Ҳусайн Гузаргоҳийнинг “Мажолис–ул–ушшоқ” (Ошиқлар йиғилиши) китобидир. Бу асар кўлёзма бўлиб, ниҳоятда қимматлидирки, унда элликка яқин миниатюра ва уларга қисқача шарҳлар бор. Шулардан бита миниатюра “Паҳлавон Маҳмуднинг ҳинд йигити билан кураш тушуви” деб номланган.

Ҳиндистон подшохи Рой Ропай Жуна катта тўй бермоқчи бўлиб тайёргарлик кўради. Жуда кўп мамлакат подшоҳларини, паҳлавонларни таклиф қилади. Хоразмшоҳ ҳам ўзининг яқинлари билан тўйга боради. Ҳиндистондан келган заргар уғли Паҳлавон Маҳмудни ҳам тўйга таклиф қилади, лекин у таклифни рад қилади. Бундан Хоразмшоҳнинг ғазаби келади. Шунда паҳлавоннинг яқинлари келиб, уни тўйга боришга рози қилишади. Хивалик паҳлавон билан Ҳиндистоннинг бош полвони кураш тушиши эълон қилинганидан сўнг Хоразмшоҳ Маҳмуднинг олдига келиб, “эртага бизни уялтирма” – деб таъкидлайди. Шунда Маҳмуд шоҳдан рухсат олиб, шу атрофдаги қабристонга зиёратга боради. Қабристонда бир мозор олдида йиғлаб ўтирган оқ сочли аёлни кўриб ундан йиғламоқликнинг боисини сўрайди. Шунда у заифа Паҳлавонни танимай, арз этди: – “Менинг ўғлим подшоҳнинг катта паҳлавонидир, болалари кўп. Эшитишимча, Хоразмдан катта полвон келганмиш, у менинг ўғлимни йиқса, болалари нафақасиз қолади”. Полвоннинг кампирга раҳми келиб, эртаси ҳинд полвони билан бўлиб ўтган курашда тиз букади, Ҳиндистанда полвон тиз букса, йиқилган ҳисобланар экан. Хоразмшоҳ бу воқеани кўриб Маҳмуддан қаҳр қилиб, уни шу ерда қолдириб, Хоразмга қайтади.

Полвон Ҳиндистонда қолиб яшай бошлайди. Орадан бир неча муддат уткач, Ҳинд подшоҳи шикорга (овга) чиқадиган бўлиб, ёнига бир неча баҳодирларни ҳамроҳ қилади. Овга боришда тоғнинг сўқмоғида бир от сиғадиган йўл бўлиб, пасти жарлик эди. Шу ердан ўтишда ногоҳ шоҳ отининг оёғи тойиб кетади ва пастга йиқилади. Бу жойда Паҳлавон Маҳмуд ҳозир эди, келиб подшоҳни оти билан-қутариб сўқмоқ устига қўяди. Подшоҳ қўлидаги узугини Паҳавонга бериб йўлига кетаверади.

Ҳинд подшоҳи овдан қайтганидан кейин “мени кўтариб сўқмоқда қўйган полвон келсин”–деб талаб қилади. Паҳлавон Маҳмуд келиб узукни беради. Шунда подшоҳ “Нима тиласанг муҳайё қилай. Тила тилагингни”, – дейди.

Паҳлавон Маҳмуд Хоразмга қайтиш истагини билдиради. Мукофот тарзида бир сандиқ қимматбаҳо тошлар келтирилади. Паҳлавон Маҳмуд уни олишдан воз кечади. Ҳинд подшоҳи мардликка лойиқ инъом бериш қадимий одат эканлигини, Маҳмуд ҳам бир нима тилаши шарт эканини айтади. Паҳлавон Маҳмуд Ҳиндистонда кўпгина хоразмлик тутқинларни кўриб, уларни юрт меҳри билан кўз ёш тўкаётганларига гувоҳ бўлган эди. Шуларни эслаб, “бир ҳўкиз хомига .сиғадиган хоразмлик асирларни беринг”–деб сўрайди. Битта хомга (терига) қанча киши, ҳам сиғарди деб ўйлаган подшоҳ “олинг” деб буюради ва хизматкорларига дарҳол катта бир ҳўкизнинг терисини келтиришларини буюради. Асли пўстиндўз ҳунарманд Паҳлавон. Маҳмуд терини ишлаш усулларини яхши билганидан хомни соч торидек қилиб кесади ва ерга ҳалқадек қилиб қўяди.Бир катта қалъадек бўлган бу ҳалқа ичига аввалдан бу томонларга келтирилган хоразмликларни киритади. Ҳинд подшоҳи Паҳлавон Маҳмуднинг топқирлигига тасанно айтиб, уларнинг Хоразмга қайтишида от-улов ва озиқ–овқат билан ёрдамлашиб жўнатади.

“Бундашихн”да келтирилган зардуштийликнинг муқаддас ривоятларида Варукаша кўли ортидан янги ерларни ўзлаштирган олтита уруғ афсонавий буқанинг орқасида қирғоққа ўтиб оладилар. (63, 294б). Ушбу ривоятларда Хоразм халқи қорамолни нақадар улуғлагани кўриниб турибди. Дунёнинг энг қадимги шаҳарларидан бири –Хива,.бундан 2500 йил илгари асос солинган, яъни бу давр “Авесто”нинг ёзилгаи даврларига тўғри келади.

Хива шаҳрини ташқи душманлардан муҳофаза қилиш мақсадида қалъа деворлари пахса (лой) дан қурилган. Шаҳар икки қалъа (Ичан ва Дишан) девори билан ўраб олингани боис бошқа шаҳарлардан ҳам фарқ қилади.

Ичан қалъа девори илк бор эрамиздан аввалги V–IV асрларда қурилган (6, 9).

Авестода Ахурамазданинг 6 малоикасининг биринчиси “эзгу ўй”, “эзгу ният”, маъносидаги Ваҳу Манадир. Ваҳу Мананинг образли ифодаси эса Авестода Ҳўкиз, Буқанинг руҳи шаклида намоён бўлади. Чорванинг илк ҳомийси Ваҳу Манадир.

Анаудан топилган олтин буқа ҳайкал тасвири ҳам Ваҳу Мананинг образи деб қаралиши мумкин.

Окс (Оксус) сўзининг тарихи қадимги зардуштийлик тасаввурида Амударёнинг ҳомийси маъбуд Ваҳшу номи билан боғлиқ Баҳтар тилида оухшу шаклида тангаларда сақланган. Амударё ирмоқларидан бири ҳозиргача Ваҳш деб аталади. Сўзнинг ўзагида Ваҳу - “эзгулик” сўзи бор. Юнонлар Ваҳш - оухш сўзини Окс деб қабул қилганлар.

Агар девор учун лой олинган бўлса бу кўлни кенгайтиришга сабаб бўлган деб ўйлаш мумкин.

Оллоқулихон даврида, (1825–1842 йй), Дишан қалъа 1842 йили баланд девор билан 36 кунда ўраб олинган.

Хива тарихининг билимдони, тарих фанлари номзоди Абдулла Абдурасулов ўзининг “Хива” деб номланган китобида шундай деб ёзади: “Шундай баҳайбат ва узун девор учун лой қаердан олинди, деган ҳақли савол туғилиши аниқ Биз тўплаган маълумотлар шуни кўрсатадики, деворга ишлатилган лой шаҳардан икки километр шимол томонда жойлашгаи, ҳозирда “Ғовук кўли” деб аталадиган майдондан олинган. Чунки, бу ернинг тупроғи сифатлилиги, ранги, қаттиқлиги билан қадимдан машҳур бўлиб, кулоллар асосий хом ашёни шу ердан олганлар. Ҳозирда ҳам кулоллар шу ернинг тупроғидан фойдаланадилар.

Халқ орасида юрган афсонада айтилишича, гуёки Мадина шаҳрини куришда ҳам ҳудди шу ердан лой олиб келтирилганмиш. Мадина девори битгандан сўнг Муҳаммад (с.а.в.) “Ғовук” кўлига “муқаддас кўл” деб фотиҳа берганмиш.

Демак, қачонлардир Ичан–калъа деворларини тиклаш пайтида ҳам айнан шу ердан лой олинган бўлиши ҳеч шубҳасиздир. Шунинг билан бирга А.Абдурасуловнинг фикрича, Хивадаги кўҳна Аркда жойлашган Оқшихбобо тепалиги сунъий тепалик бўлиб, унинг устида қадимий зардуштийларнинг муқаддас оташкадаси қурилган.Оловни доимий равишда ўчирмай сақлайдиган оташпарастларнинг бу ибодатхонаси қурилиши учун ҳам, эҳтимол, Ғовук кўлидан лой келтирилган бўлса.

Юқорида қайд қилинган маълумотга кўп эътибор беришимиз нинг сабаби шундаки, Ғовук сўзининг асосини “Ғов” – эронча ҳўкиз (сигир) маъносини билдирувчи сўз ташкил килади. Яъни бу кўл ҳўкизники (сигирники) – ҳўкиз (сигир) томонидан барпо этилган деб тахмин қилишга асос бордек кўринади.

Агарда “Авесто”да қорамолга нақадар муҳим ўрин берилганини эътиборга олсак “Ғовук” кўлини муқаддаслаштириб, унга ҳўкиз (сигир) билан боғлиқ ном берилгани бежиз эмасдир.

Аммо Ғовук кўли хақида кенг тарқалган мазкур ровий хабарларда тарихийликдан кўра афсонавий талқин устун келади. Шу муносабат билан “ғовук” сўзининг тарихий этимологик жиҳатига тўхташни лозим топдик. Ғовук - юмшоқ ер, майин ва пишиқ лой берувчи тупроқ демакдир. Тилимиздаги “ғовак” сўзи ҳам шу билан боғлиқ. Афтидан қадим замонларда Ғовук кўли ўрнида табиий чўкма бўлган. Чўкма атрофдан тўпланувчи ер ости сувлари ҳисобига кўлга айланган. Агар Хива деворлари учун Ғовук кўлидан лой олинган бўлса, бу ҳодиса кўлнинг кенгайишига сабаб бўлган деб ҳисоблаш мумкин. Зеро, Ғовук кўли ҳавзасининг умумий сиғими Хива деворларига кетган лой миқдоридан анча катта.

Хоразм минтақасида қорамолга нисбатан алоҳида ҳурмат билан қарашдан ташқари қўчқор (қўй) ҳам халқ удумларида эъзозланиб келинади. Қўй , аввало, девлар ва ёмон кўзга қарши тумор ҳисобланган. Шунинг учун ҳам уйларда, айниқса, ёш болалари кўп хонадонларда ҳозирга қадар қўчқор сақланади ва уйга келган одамнинг кўзи қўчқорга (кўпинча унинг бақувват шохига) тушса, бу назарнинг ўзи ёмонлик кучининг таъсирини кесади, деб ҳисобланади. Шундай удум ҳам борки, боланинг биринчи тушган тишини қўчқор (қўй)лар сақланадиган жойга ташлаганлар. Шунга ўхшаш удумлар бошқа халқларда ҳам бор, лекин улар тушган ёки кўпорилган тишларини кемирувчи – сичқонлар, каламушлар олдига ташлайдилар. Бундаги маъно – сеҳрли йўл билан шу ҳайвонлар хусусиятини олиш учун фойдаланилган (7, 63), Хоразмдаги одат бўйича эса болани ҳар хил офатдан сақлаш мақсадида ҳайвон ҳомийлигига бериш маъноси бор. Қадимги Хоразмда уйга кириш дарвозасига қўчқор шохини осиб қўйиш кенг тарқалган, бу – уйни ёмон кўздан сақлайди. Ҳозирги вақтда ҳам айрим диндор оилаларда ушбу удум қўлланилади.

Лекин қўчқор (қўй) вояга етган одамларни ҳам ҳомийликка олган вазияти бор. Масалан, хиваликлар муҳим янги иш бошлашларидан олдин бозор куни қўй бозорига бориб бу ҳайвоннинг бошини силайдилар. Оташпарастлик давридаёқ бу элда қўчқорларни уруштириш билан боғлиқ удумлар ҳам кенг тарқалган. Шунинг учун нафақат қўчқор (қўй)нинг ўзи, ҳаттоки унинг жунини тумор сифатида ишлатганлар.

Авеста китобида қўй сўзи “гава спента” деб аталади. Бунинг маъноси “муқаддас буқа” демакдир. Қўйни “буқа” ўрнида ҳисоблаш тарихи қуйидагича: Қадимда зардуштийлик удумларига кўра, маъбудларга бағишлаб юзлаб қорамол, минглаб қўй-қўзи ва отларни бир йўла қурбонлик қилинган. Бу каби исрофгарчилик жамиятга катта зарар келтирган. Зеро, чорва халқнинг асосий тирикчилик манбаларидан бири эди. Зардушт ислоҳотидан кейин бу одатлар ўзгара бошлади. Жумладан, юзлаб муқаддас буқа ўрнига қора қўчқорни қурбонлик қилиш жорий этилган. Шу муносабат билан қўй “гава спента”, яъни “муқаддас буқа” деб ном олган. “Гава спента” сўзи ҳозиргача тожик тилидаги “гўсфанд” сўзида сақланиб қолган..

Туя муқаддас маънода энг тоза ҳайвонлардан ҳисобланган. Хоразмда туя “арал” (“аранг”) деб номланади. илан ҳам илоҳийлар, ҳам фаришталар, руҳлар тушунилган.

Туяни ҳўкизни ургандек, асло уриш мумкин бўлмаган. Туяни ҳеч нарса билан, ҳаттоки қўл билан ҳам уриш мумкин эмас, шунингдек, унга нисбатан ҳақорат сўзларини ишлатиш ҳам таъқиқланади. Туяда руҳлар ва ёмон кўздан сақлаш хусусиятига ишонилади. Тумор сифатида унинг жуни ишлатилади – думидан ва айниқса, олдинги оёғида осилиб турган жунлари алоҳида эъзозланади. Унинг жунини дуч келган жойга ташлаш манъ қилинади. Чунки туянинг жуни ҳам муқаддас ҳисобланади. Хоразмда туябоқарларнинг ҳомийси деб авлиё Султон Вайсга эътиқод қилинади.

Туя билан боғлиқ удумлар Ўрта ва Олд Осиё халқларида айниқса кўп учрайди. Бундай ҳолни худди шу ҳудудда туянинг Ватани, худди шу маконда уни хонакилаштирилганлиги билан ҳам тушунтирилиши мумкиндир.

Хоразмнииг эски маросимларида уй паррандаси муҳим ўринни эгаллайди; “Авесто”да бу туғрида анча маълумотлар келтиради. Бу ерда қадим замонларда хўроз ва товуқ энг ҳалол жонивор деб қадрланган. Хоразмда хўроз қичқириғини “у худога зикр айтаяпди” дейилган. Шунинг билан бирга ўз вақтида қичқирмаган хўрозга қарши қатъий чоралар қабул қилиш тўғрисида тавсиялар бўлган; уч кун ичида унинг тожини кесиш ва бу ёрдам қилмаса хўрозни сўйиш керак дейилган. Шу тадбирлар хўроз бўлиб қичқирган товуқга ҳам тааллуқлидир.

Араб манбаларига далил қилиб К.А. Иностранцев (32, 146) шундай ёзади, – “сосоний парсларда бемаҳал бўлмаган хўроз қичқириғи ҳамда товуқнинг хўрозча қичқири яқинлашаётган хавф тўғрисида хабардор қилишдир” деб ҳисоблаган.

Лекин зардуштийлик китобларида хўроздек қичқирган товуқни ўлдириш мумкин эмаслиги тўғрисида ёзилган (31–32, 146, 204 с)

Ўрта Осиёнинг деярли ҳамма халқларида балиқларни қадрлаш қолдиқ обати бор (68, 120). Амударёнинг қуйи оқимидаги жойларда балиқ билан боғлиқ диний эътиқодлар ўзининг ҳар хиллиги бўйича ажралиб туради ва қадим замонлардан бери маълумдир. Бунинг сабаби – балиқчилик бу ҳудудда хўжалик фаолиятининг мустақил туридир. Бу ерда балиқлар туридан қатъий назар, айниқса, ҳалол ҳисобланган ва ўзининг мўъжизавий хусусиятлари билан одамга баракали таъсир қилганлиги тўғрисидаги эътиқод тушунчалари кўпдир.

Балиқлар ичида зоғора балиқ айниқса магик кучга эга ҳисобланган. Масалан, болага “ёмон кўз” қараса ва у касалланса унга зоғора балиқ кўзини суркаганлар. Сил касали билан оғриган одамни Амударёга қайиқда олиб бориб, зоғора балиқ тўдаси бор жойларда балиққа қаратганлар.

Лаққа балиқ билан боғлиқ қизиқарли удум бўлган. Агарда одамнинг қорнида кўп давом этган оғриқ бўлса, тирик лаққани бўлаклаб касал жойга латта билан боғлаганлар; “ёмон кўздан” сақлаш мақсадида лаққа умуртқа суягини боланинг бош кийимига осиб қўйганлар. Қуритилган лаққа балиқни болалари тез – тез ўлган хотинларга едирганлар.

Балиққа сиғиниш қолдиқлари ва бу билан боғлиқ афсоналар зардуштликнинг кенг тарқалган, бу тўғрида “Авесто”да гапирилади. Масалан, Вендидодда муъжизавий, кўзи ўткир балиқ Капа тўғрисида мадҳ бор (“Авесто”, Вендидод, XIX, 42). Ворукаша кўлида (кўп тадқиқотчилар уни Орол денгизи дейдилар) яшайдиган ғалати балиқ Капа тўғрисида пахлавий адабиётининг ёдгорлиги “Менок –е –храд”да ҳам айтилади. “Авесто”да эса бошқа илоҳий балиқ Васи тўғрисида гапирилади (“Авесто”, Ясна, XII, 4).

“Авесто” да Ангро –Манью ижоди билан боғлиқ зидлик билан қаралган судралиб юрувчилар, ҳам сувда, ҳам қуруқликда яшовчи ҳайвонлар ҳамда кўпгина ҳашоратлар (чумолилар, пашшалар) тўғрисида ҳам айтилади.

Одамзот томонидан биринчи бўлиб хонакилаштирилган ҳайвон – итдир. Унинг муқаддаслик аҳамияти кўпгина халқларда мавжуд Ушбу ҳодисаларнинг яшовчанлигига худди зороастризмнинг ўзи имконият туғдирган. Ит зороастризм таълимотига қараганда Ангро – Маньюнинг ёмон ниятларига қарши курашиш хусусиятларига эгадир. Унга “Авесто”да Вендидоднинг иккита Фаргарди бағишланган (“Авесто”, Вендидод, XIII, XV). Шунинтдек, Ислом дини келишидан олдин Хоразмда қундузни ўлдириш ва унинг гўштини ейиш ман қилинган. Ушбу қонуният Вендидодда ҳам қайд қилинган.

“Авесто” типратиконни итларнинг айрим зотларига киритади (“Авесто” Вендидод, ХШ, 1–4) ва уни Ангро – Маньюнинг ёмон ниятларига қарши курашаётган тоза ҳайвон деб ҳисоблайди, (типратикон илонларни йуқ қилади). Хоразмдаги эскилик сарқитига оид ҳодисаларда бу ҳайвон муҳим роль ўйнайди. Типратикон териси ва унинг игналари кучли тумор сифатида фойдаланилган, исириқ билан тутатиш ҳам мавжуд.

Юқорида қайд қилиниб халқ орасида фойдаланилган удумлар “Авесто” Хоразм ҳудудида ёзилганлигининг бавосита исботи бўла олади деб ўйлаймиз.

Геродот (18, 115) ўзининг массагетларга берган таърифида ёзади. “Худолардан массагетлар фақат қуёшни улуғлайдилар, унга отларни қурбонлик қиладилар. Қурбонлик маъноси шундаки, ҳамма худолардан энг чаққонига чаққон ҳайвон муносиб бўлмоғи даркор”.

Отни қурбонлик қилиш билан боғлиқ удумлар Хоразм цивилизациясининг маданий алоқаларига ҳали неолит даврига тўғри келадиган йўналишга ниҳоятда мувофиқдир. Бу, биринчидан, ўзининг отни машҳур қурбонлик қилувчи одати билан қадимги Ҳиндистон – “ашвамедха”, сўнг, бу – Урал орти угро-фин қабилалари, ниҳоятда бу – Олтойнинг турк халқларидир.

Махсус тарзда тарбияланган ғамхўрлик ва иззат – ҳурматга сазовор от йил давомида мамлакат бўйлаб юрган, кейинчалик тантанали вазиятда у ўлдирилган ва илоҳий ҳайвоннинг жасади ёнида ётиб малика унинг билан жинсий алоқани тақлид қилган. “Бу маросимни ҳосилдорлик сеҳри, ернинг ҳосилдорлиги, ҳайвонлар ва

одамларни урчитишни таъминловчи одамлар ва ҳайвонларни қурбонлик қилиш билан алоқаси шубҳа туғдирмайди – деб ёзади. С.П.Толстов (63, 207). Ушбу удумнинг унумдорлик сеҳри билан алоқаси шубҳасиз. От эътиқоди Кангюй – Кушан давридаги Ўрта Осиё халқларининг удумлари бўйича маълумотларда Ўрта Осиё ўзининг исботини топган.

От “Авесто” даги Шарқий Эрон ва Ўрта Осиёнинг қадимги қабилалари фратриясининг тотемик ибодати билан боғлиқ, бу Пурушасп фратриясидир, у Атвия фратриясига қарама – қаршидир, чунки унинг тотемик фратрияси–ҳўкиздир (Яшт, XX).

. . . Дастлаб айни от фратрияси Аҳриман ибодати билан боғлиқ. От Ангро – Майнью аломатидир, қора от ва унинг ҳамроҳи бўлган иблислар қиёфасида “Авесто” да, “Бундахишн”да ва бошқа зороастризм асарларида учрайди (Яшт, XIX, 38; Яшт, VII, 29; SRЕ V, 27; SВЕ VII, 8).


1   2   3   4   5   6



Похожие:

Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconУстоз-мураббий Б. Сафаров
Тошкент молия институти “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факультети уи-60,64 академгуруҳ мураббийси Бахтиёр Сафаровнинг 2009-2010 ўқув...
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconДокументы
1. /Бахтиёр.doc
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconДокументы
1. /АВТОРЕФЕРАТ БАХТИЁР-13.01.pdf
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconДокументы
1. /Бахтиёр Абду шукуров.doc
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconДокументы
1. /Бахтиёр Абду шукуров.doc
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconПмг гэф краткая Информация о проекте
Шерматов Бахтиёр Эшболтаевич, председатель Сурхандарьинского областного филиала Ассоциации фермерских хозяйств Узбекистана
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconПресс-релиз 2011 йил 23 июль куни Хоразм вилояти Гурлан туманида Ўзбекистон "Адолат" сдп сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти партия фаоллари учун
Манзил: 100043, Тошкент шахри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-77-12, 230-56-07
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconУрганч- 2006 Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб (баённома № ) ва Тошкент тибиёт Академияси Урганч филиали илмий Кенгаши томонидан тасдикланди (баённома № ) мух раиси,
Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб...
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconТошкент Тиббиёт Академияси 2010-2011 йил қабул режаси

Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconТошкент тиббиёт академияси Урганч филиали 2010-2011 йил қабул режаси

Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconЎзбекистон Республикаси фанлар академияси
Тадқиқот Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Ҳозирги ўзбек адабиёти кафедрасида бажарилган
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации