Документы



Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва icon

Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва

НазваниеБахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва
страница4/6
Дата31.08.2013
Размер1.49 Mb.
ТипДокументы
скачать
1   2   3   4   5   6
1. /1. Авесто ва чорвачилик.docБахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва

АВЕСТО" ДАВРИДА ЯШАГАН

ХАЛҚЛАРНИНГ ЧОРВАЧИЛИГИ


Ушбу боб, асосан, Хоразм ҳудудига яқин қадимги давлатларда милоддан олдинги I минг йилликда чорвачиликдаги, айниқса қорамолчиликдаги, айрим муҳим тадбирлар тўғрисида кўпгина муаллифларнинг маълумотларидан фойдаланиб ёзилди. Ўйлаймизки, бу маълумотлар Хоразм ҳудудига яқин бўлган давлатлардаги чорвачилик тўғрисида тўлиқ тасаввур беради.

I. Авесто Ахурамазданинг сифатларидан бири “Подабонлик” бўлиб келади: Шунда Хурмузд сўз очди:

Менинг номим Рахшитйа

О, Содиқ Заратуштра,

Бир унвоним Подабон

Яна бир ном –Артабон

Яъни бу чин – Ҳақдирман...

Парчадан кўриниб турибдики, “Яшт”лар шакланаётганлар даврларда, яъни милоддан аввалги II минг йиллик оҳири – I минг йиллик бошларида ўлкамизда чорвачиликнинг ташкилий шакли – чорвани пода қилиб яйловда боқиш, чорванинг қўриқлаб асралиши учун ташкилий, балки касбий жавобгарлик масалалари аниқ йўлга қўйилган. “Бир унвоним Подабон” жумласининг Авесто матнидаги мантиқий ўрнига келсак, ундан ижтимоий ҳаётга, жамиятга қаратилган муносабат мазмуни сезилиб туради. Яъни, Подабонлик кўчма маъно касб этиб, жамият, хусусан зардуштлар жамиятининг Ахурамазда қармоғидалиги таъкидланади. Бу манзарани қиёс қилиш учун христианликдаги “Пастор” диний лавозими ва унинг йўриғидаги жамоанинг “паства” деб аталишини эслаш мумкин. Зеро “пастор” ва “паства” сўзлари ҳам кўчма маънода “пасти” – ҳайвонга нисбатан “боқмоқ” сўзи ўзагидан ясалган. Демак, диндаги пешволик чорвага нисбатан ишлатилган атамалар билан алмаштириб қўллаш тарихан зардуштийликда қадимий ҳодиса бўлиб, хўжалик укладига хос тушунчани ижтимоий маънавий ҳаётга тадбиқ этилган.

Ахурамазда (Хурмузд) алқовининг 7-14 бандларида худонинг сифатлари қаторида “Подабон”ликдан ташқари авесточа Хшупайн ибораси келади. Бунинг маъноси “чўпон” демакдир. Сўзнинг этимологик асоси хшудан “жонивор, ҳайвон” ҳамда пана дан “асраш”, қўриқлаш, ҳимоя қилиши каби икки ўзакдан шаклланган.Чўпон сўзининг Авестода пайдо бўлиши ва “Яшт”лар билан боғлиқлиги яъни бир бора ташкилий чорвадорликнинг тарихий илдизлари қадимийлигидан далолатдир.

Авесто “Ахурамазда” яштида (33-банд) Роман номли маъбудни тилга олади ва унга “Яйловлари хуш Роман” сифатини боғлайди. Бу жумладаги яйлов сўзи сўғд тилида “марғузор” шаклида маълум бўлиб, авесточа мэрғ ўт, сабза зор ўт-ўланга “бой ер” маъноларидан бириккан. Демак, “яйлов” тушунчасининг махсус атама даражасида бўлгани ҳам юқоридаги фикримизнинг исботига хизмат қилади. Қолаверса, Роман сўзининг ўзаги “Ром” осойишта тинчлик, осудалик “Маъбуд” нинг номидир. Шундан халқимизда “Ром очтирмоқ” ибораси бирор ташвишли фикрдан, гумондан, келажакка бўлган умиднинг рўёбга чиқиш-чиқмаслигини билишга қизиқишдан “хабар топиш” мақсадидаги этнографик амал сифатида сақланган. Яна бир талқин туки, бугун ўзбек, тожик, форс ва бошқа тилларда “Ором” сўзи “роҳатланиш”маъносида амал қилмоқда.

“Авеста”илоҳий хабар демакдир.

Авесто китоби бошдан то оҳиригача барча қисмларида Зардушт билан парвардигор, ярашган зот деб ҳисобланган Ахурамазда ўртасидаги суҳбат – диалог шаклидадир. Дастлаб “Авесто” таркибига кирган муқаддас матнлар оғзаки ёд олиш усулида тарқалган. Авестонинг матнлари янги авлодга ўргатиш оиладан бошланган. Оила бошлиғи – ота ўз хонадони учун дин пешвоси мақолида ҳисобланган. Шу йўл билан Авесто авлоддан авлодга узуйиб келинган. Зардуштнинг вафотидан кейин унинг йўлини тутган. Мазаяснийлар, яъни Ахурамазданинг якка-ягона яратгувчи зот эканига имон келтирган дин пешволари, авесточа айтганда муъбадлар ва муъбади муъбадонлар. “Авесто”нинг энг муқаддас қисми ҳисобланган.

“Гоҳ”лардан бошлаб “Яшт”лар, “Ясна”, “Видевдот” ва бошқа қисмлардан иборат 30 китобни бирлаштириб, уларни муайян тартибга солганлар. “Авесто”нинг ҳар бир қисми алоҳида ҳолда наск деб аталган. Яъни “Яшт” наски, “Видевдот” наски ва ҳоказо. Шундай қилиб “Авесто” таркибига Зардушдан аввалги даврларда яратилган муқаддас дуолар,алқовлар, диний мазмун юкланган асотирлар, ривоятлар, панду насихатлар, ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий қонун қоидалар кириб келган ва китобнинг ажралмас қисмларига айланган.

“Авесто” китобининг тили масаласи фанда кўп баҳс ва мунозараларга сабаб бўлиб келган. Энг муҳими Авесто Зардуштнинг ўзи мансуб бўлган Спитама қавмининг тилидир, деган фикр етакчи ўрин тутади.

Хўш, бу қандай тил бўлган? – деган саволга яхлит жавоб битта. Бу ҳам бўлса ҳозирга қадар етиб келмаган шарқий эроний тиллардан бири эди, дейиш кифоя. Авестода ёзув ҳолида сақланиб қолган тил қадимги хоразмий, сўғдий тилларга яқинлиги исботлан. Қизиғи шундаки, Авестонинг тили замонлар оша зардушт даврида қандай бўлса, шундай сақланган.Чунки бу илоҳий калом ҳисобланиб, Зардуштра Ахурамазда томонидан нозил қилинган тил деб ҳисобланган. Бироқ шунга қарамай, “Авето”да “Гоҳ”ларнинг тил хусусиятлари ўта мураккаб ва қадимий қатлам деб баҳоланади.

“Яшт”ларнинг тили ҳам “Видевдот”га нисбатан қадимроқ. Бундан ташқари “Яшт”лардаги мифологик манзара, маъбудлар тизими (Ардви, Митра, Варихран, Аши, Тиштрия ва б.) Зардушт олиб кирган якка худо Ахурамазда ғоясига зиддек кўринади. Лекин бу зидлик юзаки хусусиятга эга. Чунки Ахурамазда ўзи маъбудларни ҳам яратган зот сифатида қаралади. Масалан, мен Митрани ўзидек алқову намозларга лойиқ қилиб яратдим (Меҳр Яшт, 1-банд)

Қадимги Вавнлониянинг қорамолчилиги

Бу давлатларда (Халдей, Вавилония, Ассирия) қорамол қадим замонлардан маълум бўлган ва ўта кўп сонли бўлган. Диодор (78, 184) ҳикояси бўйича афсонавий Семирамида битта ҳарбий юриши учун 300000 қора ҳўкизларни ажратган. Ассирия подшоҳининг лашкарбоши Олаферн ўзи билан ҳарбий юришга 120000 танланган аскарни, 12000 ўқчини танлаган, озиқ–овқат учун "қўйлар, ахталанган ҳўкизлар ва эчкилар сони ҳисобсиз бўлган".

Лашкарлар томонидан кўп миқдорда гўшт истеъмол қилинишига қарамасдан, босиб олинган ҳудудлардан олинган молнинг бир қисми ўзлари билан ватанига келтирилган: Тиглатпилезер Фаластин ва Арабистондаги урушдан сўнг уйига 20000 бош, Шимолий Сурияга қилган юришидан сўнг 1500 бош қорамолни келтирган.

Бу халқларга милоддан олдинги I минг йиллик даврида зебу ва қисқа шохли мол маълум бўлган. Улардан, асосан, сут олиш учун сақлаганлар, далачилик ишларида ҳам фойдаланганлар. Энг қадимги Вавилондаги цилиндрларнинг бирида бўйинтуруқга қўшилган ва кетма-кет оддий ёғоч омочни тортаётган бир жуфт мол тасвирланган. Дала ишларидан ташқари қорамол ҳарбий араваларда ва умуман кира мақсадларида фойдаланилган; шохлар саройларининг ҳайкал тасвирларида қорамоллар аравага қўшилган ҳамда келтирилган ўлжа шаклида кўрсатилган.

Авеста даврида ва ундан ҳам илгарироқ вақтларда халқлар молларни бўрдоқилашга ўрганганлар. Масалан, қурбонлик қилинган мол кучли бўрдоқиланган бўлган ва милоддан 2000 йил илгарига оятлардан бирида шундай гаплар ёзилган; "Қурбонлик учун қўй ва ахталаниб бўрдоқиланган мол сўйилган эди". Бундан ташқари миххат ёзилмаларда ёғдан таркиб топган овқатлик ҳамда оқ чўчқалар ёғини аралаштирилганлиги тўғрисида гапирилади. Демак, ўша замонларда халқлар молларни бўрдоқилаб, семиртириб, ёғли гўшт истеъмол қилганлар. Шунингдек, улар ёш ҳўкизларни ахталаб араваларга қўшганлар ва дала ишларида фойдаланганлар, (қорамолдан бундай усулда фойдаланиш қадимги Хоразмда ҳам анча илгари қўлланилган). Милоддан илгари II-I минг йилликда бу давлатларда қорамолнинг 6 та тури урчитилган. Масалан, қадимги Вавилониянинг цилиндрларида ўркачсиз қисқа шохли моллар, бир-бировига қарама–қарши охурланган ўроқсимон шохли моллар, қисқа шохли зебулар тасвирини кўрамиз.

Ассириядаги тасвирдаги янги туққан сигир – зебу Сенахериба даврига қарашли (милоддан олдинги VIII – VII асрлар). Шунингдек, бу даврда зебунинг узун шохли тури ҳам учрайди. Қадимги Ассирия – Вавилон молининг бундай ўзига хос тури айрим районларда ҳозирги даврда ҳам деярли сақланиб қолган. Демак, қадимги даврларда ҳам молнинг бу тури таркиб топган ва турғун ҳолда бўлган; шундай бўлса–да қисман морфологик ўзгаришлар ўркач ёнида рўй берган. Бу ҳолат ўркачли, қўлга ўргатилган молларнинг ёввойи Bos primigeniusдан келиб чиққанини тасдиқлайди. Шу даврдаги молларнинг бешинчи тури ҳозирги Bos bracerosга ўхшаса, олтинчи тури – дастлабки буқа – Bos primigeniusни тасаввур қилади.

Қисқа шохли сутдор Bos primigenius қадимги мол ҳисобланади, у мол биринчилар қаторида хонакилаштирилган. Демак, зебу авлоди Bos primigeniusнинг ҳар хил авлодларининг ҳинд буқалари билан чатишиши натижасида ва биринчиларнинг ўзгариши туфайли вужудга келган. Чунки сут ажралишини ривож топтириш мол табиатига одамзотнинг охирги таъсирларидан бири бўлган бўлиши керак. Бу таъсир даври анча ва доимий равишда тўхтамасдан давом этган.

Биз шуни биламизки, соғишдаги бепарволик сут ажратилишининг тўхталишигача олиб келади. Шунингдек, озгина бўлса-да айниқса кам махсулдор сигирнинг сутини кўпайтириш учун жуда кўп меҳнат сарфланади. Ўша даврда фақат диний эътиқод бу йўналишда тинмай ишлашни одамни мажбурлаши мумкин бўлган. Диний эътиқод сутнинг ҳар бир томчисини фахрга лойиқ мукофат деб билган.

Одамзот сутдор молларни урчитишга бошлашдан олдин у юқори поғонада бўлган диний эътиқодга эга бўлиши, ривожланишда эса юқори поғонада бўлмоғи лозим эди.

Яҳудийларнинг қорамолчилиги


Яҳудийларда Таврот даврининг бошланишида сут истеъмол қилиш, уй тартибида муҳим ўрин тутгандир.Лекин вақт ўтиши билан вино ва ўсимлик мойи аста – секинлик билан кучли даражада сутнинг мавқеини пасайтирдилар. Сигир сутидан фойдаланиш бирмунча чекланди. Тавротда сутнинг келиб чиқиши тўғрисида ҳеч нима айтилмайди, Талмудда эса бу жараён сутга сув аралашиши билан сигирда оғриқ уйғотади, шунинг учун ҳам у бузоқ эмиши учун бажонидил сут беради ва бу хоҳиш сигирда бузоқ эмишига қараганда кучлироқ деб тушунтирилади.

Тавротнинг 5та жойида сигирлардан қўшиб фойдаланиш ишлари тўғрисида гапирилади; қорамол эса асосий ишчи кучи ҳисобланган; уни минганлар, ер ҳайдаганлар, дон янчганлар ва ҳоказо; отдан эса фақат урушларда фойдаланганлар.

Агар ишлар катта ҳажмда амалга оширилса, фақат ахталанган ҳўкизлардан фойдаланилган.

Бутун Таврот даври ва Талмуднинг пайдо бўлиши даврида сигир – қорамолни тўхтовсиз кўпайтирувчи манба деб ҳисобланган. Шунингдек, сигир гўшт етказувчи мол бўлиб, ахталанган хўкизлар каби, бўрдоқиланган.

Моллар боғланган ҳолда асралганлар. Яҳудийлар уларни тозалаганлар, бу тадбирлар отқашлагич ё тароқ билан қилинган. Молни 2 та усулда асраганлар: боғланган ҳолда ва ўтлоқда. Ўтлоқда боқиш кундузги ва мавсумий бўлган, шунга яраша мол чўлда боқиладиган ва уй шароитида асраладиганларга бўлинган.

Сигир елинига қаров алоҳида тарзда бўлган. Бузоқ томонидан номақбул эмиш бўлмаслиги учун елинга типратикан териси кийизилган.

Қорамол ичида биринчи ўринни йирик шохли мол эгаллаган. Чорвадорлар яҳудийларда ҳар хил имтиёзлардан фойдаланганлар. Масалан, улар ҳар доим эркин равишда кепак сотиб олганлар, (Талмуд, том II, 109 бет); чорвадорларнинг ўртоқлик жамиятлари ҳам бўлган.

Умуман, қорамол сақлаш мақсади сигир сақлашдек бўлган: ахталанган ҳўкизлар ҳар хил ишларни бажарганлар – ерни ҳайдашда, донни янчишда, оғир юкларни ўтказиш ва ташишда, минишда фойдаланилган, сўйилган, бунинг учун махсус бўрдоқиланган (Талмуд, 2, 102 бет).

Озиқлантирувчи воситалар Талмудда кўплаб учрайди: сомон, пичан, озуқавий нон, вика (хашаки нўхот), арпа, ҳар хил кепаклар, дарахт новдалари, қисман кунжаралар.

Қадимги яҳудийлар қорамол гўштини жуда хуш кўрганлар, уни улар эчки ёки қўй гўштидан устун қўйганлар. Бўрдоқиланган бузоқ гўшти айниқса лаззатли овқат ҳисобланган.

Иқтисодий муносабатлар ўзгариши ва маданиятнинг ўсиши билан сигирлар вазифаси янгиланган. Патриархат даврида у сут берувчи мол бўлган, келгусида экинчилик маданияти ўсиши билан – сигир ишчи ҳайвон ва ахталанган ишчи ҳўкизларни етказувчига айланган. Иқтисодий, қонуний ва хўжалик шароити туфайли дағал сут маҳсулотлари ўсимлик оламига ўз ўрнини берди. Шунинг билан бирга сигирнинг сут етказувчилик вазифаси аста – секинлик билан қўй ва эчкиларга ўтган.

Талмудда ҳайвонлар жунининг кўпроқ оқ ва кора ранги айтилади, лекин қизили ҳам бўлган. Тавротда яҳудий молини бошқа мол билан чатиштириш ман қилиниши ёзилган – «ўзингнинг молингни бошқа зот билан кўшма», (Левит, 19, 19 –байт), Ушбу фикр Талмудда ҳам қўллаб – қувватланади, лекин бунда сиёсий шароит юзага келган. Бундай талаб молни тозаликда қолдирмаслиги керак эди, чунки урушлар, ғалабалар ва аҳолининг кўчиши шак – шубҳасиз молнинг аралашиб кетишига олиб келган; хўжалик интилишлари, ички ва ташқи айирбошлаш, ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш усуллари тўғрисида гапирмаса ҳам бўлади.

Талмуднинг бошқа қисмларида молни четдан келтириш тўғрисида очиқчасига айтилади.

Талмудда ахталанган ҳўкизлар катта – кичиклиги бўйича йирик ва майдаларга бўлинган, бунинг ўзи молнинг ҳар хил эканлигидан ҳамда калак молларни қурбонликга сўйиш мумкин эмаслигидан далолат беради. Шундан калак моллар насли борлиги тўғрисида хулоса қилса бўлади.

Талмуд пайдо бўлиши даврида {милодддн олдинги IV аср - милоднинг V–асри) яҳудийларнинг моли мисрликлар – никидан ёмонроқ бўлган, чунки бу ерда молнинг миср хили айниқса кенг қоринли ҳўкизлар юқори баҳоланган. Сигирларни эса Александриядан (Миср пойтахти), чиқарганда бундай миср хилидаги сигирнинг бачадонини кесиб олиб бичганлар.

Яхши ҳўкиз кенг қоринли, катта туёқли, катта бошли ва узун думли бўлиши лозим эди. Оқ тусли мол ишга яроқли, қора тусли молларнинг териси юқори баҳоланган, қизил туслиларни эса гўшт етказиш учун сақлаганлар.

Молдан яхши насл олиш учун ғунажинни уч ёшлигида, қочирганлар, Шунингдек, 3 ёшли қочар баҳорда бўлган, чунки урғочи мол бу вақтда тўла етишган бўлади; бундай бузоқлар одатда зиёфатларда дастурхонга берилган.

Плиний маълумотига кўра Суриянинг қорамолида бақбақа деярли бўлмаган, лекин унинг орқасида ўркач бўлган. Бу молда туяникидек ўркач борлигини Аристотель ҳам тасдиқлайди.

Опиан фригия моли тўғрисида гапиради; у мол кўпинча сариқ ёки кизил тусли бўлган, унинг ўркачи ва ҳаракатланадиган шохи мавжуд.

Молни сўйиш маълум имтиҳондан ўтган шахсларга рухсат қилинган, (улар 13 ёшдан кичик бўлмаслиги, маънавий ва диний эътиқоди жиҳатдан бенуқсон бўлмоғи лозим эди), (22, 46).


Финикияликлар қорамолчилиги

Финикияликларнинг сигирлари тўғрисида Элиан шундай маълумот беради; уларнинг маҳаллий сигирлари шу даража йирикдирларки, баланд бўйли шахс ҳам соғишда тик турмоғи ёки махсус мосламадан фойдаланиши лозим бўлган.

Фаластин яқинидаги ҳудудда энг кўп сут берувчи сигирлар урчитилган.

Мисрдаги ёдгорликларда финикияликлар – дунёвий савдогарларнинг – кўтарилган ўркачи бўлган кичик шохли моллар гавдаланганлар, улар Ассириядаги ёдгорликлар – дагиларга ўхшашдирлар; эҳтимол, уларни Мисрга етказганлар.


Араблар қорамолчилиги


Арабистон тўғрисида Диодор {78, 184)– "Мамлакат ҳар хил мол билан шундай бойки, кўчманчи ҳаёт билан яшовчи кўпчилик қабилалар ўзларининг подаларидан мўл сут оладилар, шунинг учун ҳам нонга мухтож бўлмай бемалол яшайдилар" – дейди.

Страбон (61, 135) Арабистонда ёғ мавжудлигини тасдиқлайди. "Қуръон"да сут жуда хушбўй ичимлик дейилади. "Қуръон"ни шарҳловчилар "арабларнинг қарашича, озуқа қорамолнинг дағал қисми гўнгга, кераклиси –сутга ва энг нозики – қонга сарфланади" деб фикрлайдилар. Шу даврда туя сути етакчи ўринни эгалласа ҳам, тирик қорамол – мулк руйхатида муҳим бўлган. Халифа Абу Бакр кўрсатмаси бўйича камбағаллардан олинадиган садақа миқдоридан маълумки, ўттиз сигири бўлмаганлардан ҳеч қандай бож олинмаган, 30 бошга эга бўлганлардан бузоқ, 40 бошлилардан – уч ёшлик сигир олинади. Мана шу маълумотлардан арабларда қанчалик кўп қорамол бўлганини тасаввур қилса бўлади.

Уларнинг қорамоллари кўпинча қисқа шохли, кўриниб турган ўркачли бўлган. Шунинг билан бирга яхши ривожланган шохли сигирлари ҳам бўлган.

Страбон (65, 135) жанубий Арабистондаги анча баланд қорамол тўғрисида гапиради. Ёғ уларга қадимдан маълум бўлган, пишлоқнинг бир тури ҳам ишлатилган.

Қорамол гўшти овқатликда фойдаланилган, лекин мусулмонларга қони чиқарилмаган ёки томчиламаган гўштни ейиш умуман ман қилинган.


Ҳиндистон чорвачилиги


Милоддан олдинги II– минг йилликдаги қадимги китобларида шимолий Ҳиндистон ўзларини орияли яъни хуйли деб атаган халқ яшаганлиги тўғрисида айтилади. Орийлар майда қишлоқ бўлиб яшаганлар, деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланганлар. Эркаклар овга бориб, молга қараганлар, хотинлар уй иши билан банд бўлганлар. Мол асосий бойлик бўлган. Подаларга эгалик қилиш учун шафқатсиз урушлар қилинган. Уруш ҳиндча, "Гавишти" дейилган, сигирларни топмоқ иштиёқи, аскар эса " сигирлар учун урушаётган " дейилган.

Муқаддас Ригведа даврида (милоддан олдинги X –аср) ҳиндуларда сигир нақадар эътиборли эканлигини куйидагидан билса бўлади: осмон, ер ва сув сигир томонидан қўриқланган. Сигир –уруш онаси, сигир дунёни, худоларни, одамларни ва ҳоказоларни яратган.

Қорамолларга эга бўлиш учун душман бўлган маҳаллий қабилалар билан кураш олиб борилган, шунинг учун ҳам қадимги уруш бу сигирларни истило қилиш дейилган. Ўзларининг бузоқларига шошилаётган сигирларнинг маъраши қадимги ҳиндулар учун жуда ёқимли оҳанг хисобланган. Сутдан махсус илоҳий, ичимлик тайёрланган.

Қадимги ҳиндулар сутни тоза ҳолда (ҳаттоки янги соғилган сут ҳам), қатиқ, пишлоқ, қаймоқ ва ёғ шаклида, бунинг устига ёғни эритилган ҳолатда истеъмол қилганлар.

Сут асалдек мазали дейилган, демак сут таркиби ёғ ва сут шакарига анча бой бўлган.

Ригведа даврида тажрибали соғувчилар бўлган, сигирлар уч маротаба – эрталаб, тушда ва кечкурун соғилганлар.

Қурбонликга ҳам ҳўкиз, ҳам сигир суйилган. Қорамол гўшти овқатликда ишлатилган.

Ҳозирги даврда Ҳиндистондаги сигирларни сўйиш ман қилиниш одати қадим замонларда бўлмаган.

Қорамол терисидан мешлар, камарлар ва камалак иплари тайёрланган.

Молни аравага қўшишда ҳамда бошқа дала ишларини бажаришда ишлатганлар.

Молнинг ичаклари елкан арқонларини тайёрлашда ишлатилган.

Молни илоҳийлаштириш ибодати қорамолчилик тарихида катта роль ўйнайди, айниқса сут ажралиши; бу жараён ибтидоий одамда юқори маданиятнинг пайдо бўлишини кўрсатади.

Моллар йирик ва кучли шохли бўлганлар.

Аристотель айтишича, Ҳиндистон буқалари туядек каттадирлар. Ригведада қорамолнинг бошқа турлари билан ўркачли буқалар (улар зебу бўлиши керак) ҳам бўлганлиги келтирилади. Мол туси –қизил, қизғиш, қора, оқ, ола рангларда бўлган. Шу даврда қўтос – чаққон ва йирик ёввойи ҳайвон деб тасаввур этилади. Ригведа вақтидаги қорамол кўпинча taurina бўлган. Мол учун сигирхоналар ва Ҳиндистоннинг шимолида иссиқхоналар қурилган.

Ригведада "тиллодек байтал" ибораси орқали куёш нурлари яйловларда эркин ўтлаб юрган отлар билан, от эса "соф тилло" билан тенглаштирилади, (38, 129). Бу ўхшатиш Авестода (“Қуёш алқови”) ҳам учрайди.

Отлари учқур зотга

(Ўлмас елқин қуёшга)

Эҳсон этарман хаома

шарбатин сочиб ўтга...

Хитойлилар қорамолчилиги


Хитойлиларнинг муқаддас китоби "Ши – кин" да (милоддан олдинги I –минг йиллик) деҳқончилик юқори даражада ривожда бўлганлиги ва давлатнинг ички ҳаётида муҳим роль ўйнаганлиги келтирилган,

Отлар тезлик ва куч манбаи сифатида кўрсатилади, лекин уларнинг ўрни кўпинча ҳарбий машғулотлар билан боғлиқ.

Гап деҳқончилик тўғрисида кетганда муқаддас китобларда одамзотнинг энг яқин ёрдамчиси бўлиб қорамол чиқади. Барча хитойлилар от ва ахталанган ҳўкиз гўштини еганлар ва айниқса, чўчқаларни бўрдоқилашни яхши биладилар; бошқа ҳайвонларга қараганда бу гўштни абзал кўрганлар. Оддий халқ ҳар хил гўштни истеъмол қилган.

Қорамолдан далачилик ишларидан ташқари транспорт воситаси сифатида ҳам фойдаланганлар.

Муқаддас китобларда кўрсатилганидек ҳайвонлар анча йирик шохларга эга бўлганлар ва уларнинг туси қуйидагича: деярли қизил, қизилроқ қора бошли ва оқ. Айрим жойларда бароқ думли ҳўкизлар ҳам бўлган. Хитойда (милоддан олдин 1052 – 1002 йй) қўтослар қўлга ўргатилган.

“Kircheri” китобида катта бурунли, узун бошли, катта бўлмаган ўроқсимон, охирлари бир –бировига қараган шохли моллар учраб, улар зебуга жуда ўхшаган, лекин фақат ўркачи деярли йўқ, – Русиядаги қалмиқ молига яқин. Вернер маълумотларига кўра, янги замонларда қорамол Хитойда камдан –кам ерларни ҳайдашда ишлатилган. Чўчқа ва парранда гўштидан бошқасини хитойлилар деярли истеъмол қилмаганлар. Пичанни улар билмаган ва чет элликлар от асрасалар Хитойга Овруподан пичан келтирганлар. Лекин шундан сўнг Фарғонадан беда уруғини келтириб, уни экиб, беда пичани билан арғумоқларни боққанлар, (милоддан олдинги II –I– асрлар).

Хитойлиларга сут, ёғ ва пишлоқ маълум бўлмаган.

Хитойнинг Тибет қисмида одамга қўтос хизмат килган; тарихий манбалар асосида қўтос биринчи марта сигир билан милоднинг V асрида чатиштирилган. Маҳаллий сигирлар ҳар доим ҳам бузоқ билан соғилади, бу қорамолчиликдаги тадбирлар унчалик маданиятли бўлмаганини кўрсатади.

К.Келлер (37, 129) Хитой ва япон қорамолини зебусимон молга яқин дейди, Дюрстнинг таърифи бўйича эса бу мол Воs brachyceros турига мансуб. Қрейтнернинг маълумотлари бўйича, Хитойнинг моли кўпинча жуда кичик ва айрим пайтларда ёғли ўркач билан таъминланган.

Индонезияда қорамол сони кам ва у бантенг билан ёнма – ён яшайди.

Австралияга қорамол XVIII асрнинг охирида келтирилган ва бу ердаги қулай шаройт туфайли, қишлоқ хўжалигида муҳим роль уйнай бошлади, Маълум даражада Океанияга ҳам қорамол тарқалди.

Жанубий Америкага қорамол Колумбнинг иккинчи саёҳатида келтирилган ва 1587 йилда Оврупага у ердан 35444 тери жўнатилган. Хитой ва Жанубий шарқий Осиёнинг молларни урчитишга қулай бўлган ҳудудлари қорамолнинг тарқалиш чегарасини ташкил қилган.

Шубҳасиз, чўпончилик – яйлов босқичидаги халқлар ўзининг бойлигини кўпайтириши ва сақлаши учун ғарбга ўзларининг қадимги аждодлари яшаган марказ жойларига юришлари лозим эди.

Бошқа томондан сигирларнинг сут ажратиш жараёни хусусияти бундай марказлардан қанчалик узоқлашса кучсизланиши кузатилар эди. Шу туфайли Японлар хатто сигирларни соғмаганлар уларни фақат иш учун сақлаганлар (37, 120).

1   2   3   4   5   6



Похожие:

Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconУстоз-мураббий Б. Сафаров
Тошкент молия институти “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факультети уи-60,64 академгуруҳ мураббийси Бахтиёр Сафаровнинг 2009-2010 ўқув...
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconДокументы
1. /Бахтиёр.doc
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconДокументы
1. /АВТОРЕФЕРАТ БАХТИЁР-13.01.pdf
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconДокументы
1. /Бахтиёр Абду шукуров.doc
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconДокументы
1. /Бахтиёр Абду шукуров.doc
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconПмг гэф краткая Информация о проекте
Шерматов Бахтиёр Эшболтаевич, председатель Сурхандарьинского областного филиала Ассоциации фермерских хозяйств Узбекистана
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconПресс-релиз 2011 йил 23 июль куни Хоразм вилояти Гурлан туманида Ўзбекистон "Адолат" сдп сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти партия фаоллари учун
Манзил: 100043, Тошкент шахри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-77-12, 230-56-07
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconУрганч- 2006 Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб (баённома № ) ва Тошкент тибиёт Академияси Урганч филиали илмий Кенгаши томонидан тасдикланди (баённома № ) мух раиси,
Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб...
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconТошкент Тиббиёт Академияси 2010-2011 йил қабул режаси

Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconТошкент тиббиёт академияси Урганч филиали 2010-2011 йил қабул режаси

Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconЎзбекистон Республикаси фанлар академияси
Тадқиқот Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Ҳозирги ўзбек адабиёти кафедрасида бажарилган
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации