Документы



Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва icon

Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва

НазваниеБахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва
страница3/6
Дата31.08.2013
Размер1.49 Mb.
ТипДокументы
скачать
1   2   3   4   5   6
1. /1. Авесто ва чорвачилик.docБахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва

МАЙДА ШОХЛИ МОЛ


Майда шохли молнинг пайдо бўлиши тўғрисидаги масала етарли ўрганилмаганлиги туфайли муаллифлар фикри бир –бирига тўғри келмайди. Уларнинг баъзилари Ўрта Осиёда бурма шохли эчки бўлган ёки маркур хонакилаштирилган деб ҳисоблайдилар (бурма шохли эчкининг ватанини Бухоро деб ҳисоблайдилар –А.Б.), унинг қони хозир ҳам кучли даражада Ўрта Осиё уй эчкиларида сезилади.

Е.А.Богдановнинг (10, 20) фикрича "қўйларнинг келиб чиқиш маркази – шубҳасиз Осиё бўлган"

Қўйларни хонакилаштириқ Осиёдан бошланганини АА.Раҳимов (53, 19) ҳам таъкидлайди.

Майда шохли мол бронза давридаги Анау III, Чуст, Далварзин (Фарғона), "Кипел" (Урал), Кичик Красноярскдаги "Устнарим", Алексеев (Ғарбий Қозоғистон), Трушниково (Шарқий Қозоғистон) манзилгоҳларида асосий роль- ўйнайди. Лекин бу ёдгорликларнинг айримларида майда шохли молнинг аҳамияти пасайган ва улар ўз мавқеига эга эмаслар. Қадимги Хоразм чорвачилигида қўй ва эчкилар ҳар доим ҳам подадаги моллар сони жиҳатидан биринчи ўринни эгаллаганлар. Майда шохли молнинг суяк қолдиғи бошқа тур молларникига қараганда ҳам кўпдир. С.П.Толстов раҳбарлигидаги МДҲ ҳудудида Фанлар академиясининг Археология – этнографик экспедицияси томонидан ҳар хил ёшда бўлган молларнинг 1400 бошидан деярли 14,5 минг суяк йиғилган. Дарҳақиқат, бошқа қишлоқ хўжалик ҳайвонларига қараганда уларнинг суяклари кичикроқ бўлганлиги ҳамда қўй ва эчкилар гўшти овқатда фойдаланилганлиги туфайли ёмон сақланган.

Уй ҳайвонларининг бошқа турларидаги каби фақат панжа ўзаги ва оёқ кафтидаги суяклар яхши сақланган. Суякларнинг асосий кўпчилиги ўзининг тиш системаси шаклланишини тамомламаган ёш молларникидан, лекин овқатда фойдаланилган моллар 2 ёшдан катта бўлган. В.И.Цалкин (74, 122) томонидан ҳамма суяк қолдиқларида ўтказилган текширишлар, урғочи қўйларнинг кўп қисми (80%) – калак фақат 20% шохли бўлганлигини кўрсатади, (4 – расм).

Калак ва шохли молларнинг борлиги Хоразмнинг тасвирий санъатида ҳам акс эттирилган, бу тасвир С.П.Толстов томонидан Жонбосқалъадан топилган.

В.И.Цалкин (74, 123) қайд қиладики, қадимги Хоразм ёдгорликларида қўйларнинг панжа ўзаги ва оёқ кафтидаги суяклар жуда катта ўзгарувчанликка эгадир, шунинг асосида у молларнинг суяк қолдиқлари бир.– биридан ажралиб турган ҳар хил зотларга, эҳтимол, икки хил зотга мансубдир деган хулоса чиқаради.

Қадими Хоразм қўйларининг панжа ўзаги суякларининг ўртача ўлчамини бошқа ёдгорликлардаги ва ҳозирги замон қўйлари билан солиштирганда шуни кўрсатадики, агарда Хоразмдаги

4–расм. Хоразм ёдгорликларидаги қўйларнинг бош суяги.

Чапда – Кўҳна Урганчдан топилган тўқол-нусха.

Ўнгда – Тупроққалъадан топилган шохли нусха.

қўйларнинг майда зотидан панжа ўзаги суякларининг ўлчами 117,5 мм, йиригида эса 144,5 мм бўлса, қирғиз зотида –139,0 мм., қадим рус ўрмон қўйида 122,5 мм., Қизилўрдалиларда – 134,5 мм., эртемирасрлик туркман қуйида–140,0 мм., ҳозирги туркман қўйида –147,0 мм., ҳозирги Қорақолпоғистон қоракўл кўйида–145,6 мм (кўчқорларда), яъни Хоразмнинг йирик зотли қўйлари панжа ўзаги суякларининг ўлчами бўйича ҳозирги замон туркман думбали кўйлари ва Қорақалпоғистоннинг қоракўл зотининг қўчқорларига деярли жуда ўхшашдир.

Суякларнининг бошқа қисмларини ўрганиш (маълумотлар тана ўлчамлари ва метаподиялар тузилиши бўйича), қадимги Хоразм қазилмаларидаги қўйларни ҳозирги замон қоракўл кўйлари билан бўлган ўхшашлиги думбалиларга қараганда каттароқ бўлган деб тахмин қилишга асос беради.

Агарда қўйнинг майда зоти антик даврларнинг ёдгорликларидан топилган бўлса, кейинчалик у мутлақо йўқолган (Шемахақалъа, милоднинг VIII–XIV асри, Амударёнинг чап қирғоғи, Кўҳна Урганч шаҳрининг ғарбида), яъни уни йирикроқ зотли қўй томонидан суриб чиқариш ҳодисаси рўй берган.

Қадимги Хоразм қўйларининг кўпчилик қисмида яғрин баландлиги 60-70 сантиметрни, ўртача 66,6 сантиметрни ташкил қилган.

И.Т. Полкошников (51, 23) маълумотларига кўра, XIX асрнинг йигирманчи йилларидаги Қорақалпоғистон қоракўл қўйларини яғрин баландлиги ўртача 66,26 см., ўзгариши 55 сантиметрдан 78 сантиметргача, қўчқорларда ўртача 70,35 см, ўзгариши 61 сантиметрдан 79 сантиметргача бўлган. Шундай қилиб, уларни қадимги қўйлар билан жуда катта ўхшашлиги кўриниб турибди.

Қайд қилиш керакки, Хоразм воҳасидаги ҳозирги замон қўй зотларининг остеологияси бўйича зоотехника адабиёти маълумотларга эга эмас. Агар бу масала солиштириб ўрганилса, қадимги Хоразм қўйларининг келиб чиқиши, ташқи ва ички тузилиши (экстерьер ва интерьер) бўйича анча маълумотларга эга бўлинади.

Қоракул зотли қўйларнинг келиб чиқиши айниқса, уларнинг минтақаси бўйича, бир-бирига қарама-қарши фикрлар бор. Баъзи манбаларда қоракўл қўйлари Ўрта Осиёдан келиб чиққан деган фикр юритилса, айримларида қадим замонлардан бери Бухоро, аниқроғи унинг қум қисми – қоракўлчиликнинг маркази ҳисобланган, бу ҳудуд қадимда ва ҳозирги. замонда ҳам Хоразм воҳаси билан туташ бўлган дейилади.

Адабий манбаларни ўрганиш натижасида Л.Адамец (4, 59) қоракўл Қуйи Арабистондан (Месопотомия) келиб чиққан, Ўрта Осиёга (Бухоро, Хоразмга), бу туманларни босиб олгандан сўнг араблар келтирган ва Бухоро уларнинг иккинчи Ватани деган хулосага келган.

С.Боголюбский Е.А,Богдановнинг (10, 31) китобига ёзилган изоҳда таъкидлайди; "Жингалак тери берувчи қўйларнинг дастлабки барпо бўлиш вилояти – Боғдод атрофлари, қоракўлга ўхшаш тери тўғрисидаги энг қадимги маълумотлар милоддан 1400 йил олдин шу тери билан ўралгал шоҳ ридоси топилган хеттлар ватанидан аниқланди".

Л.Адамец (4, 59) фикрича, ovis viqney дан келиб чиққан ёғ думбали қўйларнинг пайдо бўлиши, Сурия, Месопотамия, Фаластин чўлларида амалга оширилган. Ёғли думбалиларнинг доместикацион мутациялари (ўзгариши), худди шу ерларда вужудга келган ва шу хилдаги қўйларни селекция қилиш натижасида милоддан 2000 йил илгари, эҳтимол, ундан ҳам олдин пайдо бўлган.

Қоракўл қўйлари Арабистондан келиб чиққан деб фирк юритувчи айрим муаллифлар Ўзбекистоннинг аҳолиси қора қоракўл қуйларининг "араби", кулрангларини – "шерози" деб айтиши билан исботламокчи бўладилар. Қизиғи шундаки, америкалик тадқиқотчи Юнг қоракўл қўйларининг келиб чиқишини донадорни (Арабистоннинг зоти, аслида Ўзбекистонда донадор деб қоракўл қўйларининг тиғиз ловиясимон жингалаклар билан қопланган майда жингалакли терисига айтилади), думбали ва афғон қўйлари билан чатиштириш натижасида амалга оширилган деб фараз қилади.

“Қоракўлчилик бўйича қўлланма" китобининг муаллифлари (Б.И. Васин, Е.Г.Васина –Попова, И.Н.Грабовский, Э.К.Коимская, Б.А.Петров, (15, 12) ҳамда И.Я.Аверьянов ҳозирги замон қоракўл қўйлари қадимги зот бўлмай, бирмунча яқин вақтда келиб чиққан, деб фараз қиладилар. Уларнинг фикрича,"қоракўл жингалаки ҳосил бўлишининг ягона йўли – бу чатиштириш йўлидир, унинг натижасида жингалак ҳосил бўлиши учун керакли бўлган жун қатламининг узунлиги, таркиби ва унинг нақшланиб товланиши вужудга келиши мумкин".

Қадимдан Ўрта Осиёда боқилаётган думбали қўйларни оммавий чатиштиришда бир хиллик ва чинчироқ жунли зотлар қатнашган, улар эса қоракўл хилидай жингалак ҳосил бўлиши учун талабга жавоб беради. Лекин бу вазият қайси даврда бўлган деган саволга жавоб ҳали топилмаган.

Абориген (тубжой) келиб чиқиш назарияси тарафдорлари қоракўл қўйларининг ватани – Ўрта Осиё, қоракўлчиликнинг маркази – Бухоро деб ҳисоблайдилар. Анаудаги (Туркманистон), қазилмалар даврида бу ерда милоддан б минг йил илгари асосий хусусиятлари бўйича қоракўл қўйларига яқин қўйлар урчитилган деб исботланган.

В.И.Цалкин (74, 121) қўйларнинг суяк қолдиқларини остеологик текшириш натижасида қоракўл қўйлар Ўрта Осиёда қадим замонлардан буён кенг тарқалган деган хулосага келди.

У.Камоловнинг (37, 35) фикрича, қоракўл териси ва қоракўл қўйлари Ўрта Осиёда жуда қадимдан товар эквиваленти ҳисобланган. Феодал муносабатлар ривожланиши даврида эса қоракўл териси савдо-сотиқ хом~ашёсига айланган, маҳаллий товарлардан у биринчи бўлиб баҳо олган, натижада хорижга чиқариладиган маҳсулотга айланган. Феодал муносабатлар даврида бойлар қоракўл териларидан безак сифатида фойдаланганлар, улар ҳокимларга, элчиларга, азиз меҳмонларга ва бошқаларга совга тариқасида такдим этилган.

Шунинг учун ҳам сомонийлар ҳукмронлик қилган даврда (884-999) Бухорода қоракўл терилари билан савдо айниқса ривож топган. Бу тўғрида араб тарихчиси ибн – Хавкал (X аср) ўзида бор бўлган маълумотларга асосланиб, турклар чорвачилиги тўғрисида қуйидагиларни ёзади: "Ҳеч бир мамлакатда Туркистондагидек қўчқорлар йўқ. Қўй (у ерда) йилига олти ва еттини итдек туғади, Туркистон ва Хоразм вилояти аҳолиси иккидан зиёдини сўяди ва уларнинг терисидан фойдаланади, чунки уларнинг терилари қизил, қорамтир қизил тусдадир.

Бир дона тери рангига қараб, бир динориинг чорагидан икки диноргача, ундан кам ёки зиёд баҳоланади (қўзичоқлар орасида ҳам қора терилар бўлади). Уларнинг тозалиги ва чиройи туфайли икки динор, уч ва ундан кўпга баҳоланади.

Қизил ва қора бўлмаган териларнинг ўн донаси бир дирҳам ёки шунга яқинга сотилади. Мен бунинг сабабини сўраганимда, менга қўйлар кечаю кундуз яйловни тарк қилмайдилар, иқлим молларга мосдир, уларнинг соғлиги ва ранги тозалигидан кўпаядилар. Буларни исботлаш учун эҳтиёж қолмайди ва бу уларнинг ҳаққоний эканлигини тасдиқлайди".

Худди шу тўғрида ал–Муқаддасий ҳам ҳикоя қилади: "у (Хоразм –А.Б.) балиқ ва қўй билан бой. Бу ер ғузлар ва турклар билан савдо жойи", (1957).

Шуниси қизиқки, Амударёнинг қуйидаги шарқий қисмида жойлашган Кердер (Курдар, Кардор) қадимги шаҳарни тасвирлаб "Ҳудуд ал–олам" муаллифи ёзади: "Кардор – аҳолиси ва экинлари кўп шаҳар. Бу ердан анча тери олиб кетилади" (МИТТ, 1957).

Янги археологик текширишлар асосида Кердернинг равнақ топиши IX–X асрга тўғри келади деб ҳисоблайдилар. Эҳтимол, муаллиф тери тўғрисида гапириб, қоракўл терисини кўзда тутган бўлса керак, чунки бу туман Қизилқумнинг – қоракўлчиликнинг маркази бевосита қумли жойларига яқиндир. Қайд қилиш керакки, агарда "Ҳудуд ал-олам" муаллифи қоракўл терини кўзда тутган бўлсалар, Хоразм ҳудудида бу маълумот тери тўғрисидаги энг қадимги ёзма манбадир.

Қоракўл терилари қадим замонлардан бери Бухоро бозорига Ўрта Осиёнинг, шу жумладан Хоразмнинг қоракўлчилик туманларидан келтирилган, (36, 37).

В.И.Стояновская (60, 9) қоракўл зоти абориген (маҳаллий), зот, у Ўзбекистонда эса, эҳтимол, милоднинг VII асрида Арабистондан келтирилган тери берувчи қўйлар қонини маҳаллий думбали қўйларга: аралаштириб, кейинчалик усталик билан молларни танлаш ва саралаш натижасида барпо этилган деб ҳисоблайди.

Хоразмшохлар тарихини яхши билган З.М.Буниятов (13, 125) қизиқарли маълумотлар келтиради. XVII аср Усмонли турк тарихчиси Ибрагим Эфенди Печеви асарида XII аср охирига XIII аср бошларига тўғри келадиган маълумотлар ёзилган: "Шайх Шаҳобаддин айтган: "Шундай дабдаба ва ҳашаматлилик орасида менга унинг кийими ва қўзичоқ терисидан тикилган телпаки арзон туюлди" (гап Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ тўғрисида кетмоқда).

Юқорида келтирилган фикрлар бўйича бошқачароқ ривоятни ҳам эслаш мумкин. Маълумки, одамзод тарихида ҳеч бир босқинчи ўзи ишғол қилган вилоятларга ўзининг моддий маданиятининг энг яхши намуналарини келтирмаган. VII-VIII асрларда араб босқинчилари, саркарда Қутайба ибн Муслимга ўхшаганлар, ал–Беруний маълумотига кўра, хоразмлик олимларни қувганлар, бутун илмий китобларни ёкқанлар, шундайлар узоқ ерларга Арабистондан ўзининг энг яхши тери берувчи қўйларини келтириши мумкинми? Шу нуқтаи-назардан, фикримизча, қоракўл зотини маҳаллий зот деб, Бухоронинг қумлик ҳудуди эса ҳар доим қоракўлчилик маркази бўлган деб ҳисобласа бўлади.

Бу ажойиб зот, чамаси маҳаллий думбалик қўйларни бир хил ва чилчироқ жунли Ўрта Осиё зоти билан чатиштириб барпо этилган. Кейинчалик узоқ давр ичидаги қоракул жингалаки ва теридаги расмнинг сифатига қараб молларни танлаш ва саралаш, маҳаллий чорвадорларнинг асрлар мобайнида қилган меҳнати эвазига бу бутун дунёга танилган қўйларнинг қоракўл зоти яратилган,

Хоразм воҳасининг думбали қўйлари деярли ўрганилмаган. Думбали қўйларнинг келиб чиқишини С.Боголюбский (11, 45) турк-монгол халқлари билан боғлайди. Унинг фикрича, улар балки, Марказий Осиё аргалисидан келиб чиққан, Бу хилнинг вужудга келиш вақти маълум эмас.

4-жадвал

Подада қўй ва эчкиларнинг нисбати (фоиз %ҳисобида).


Қадимги Хоразм ёдгорликлари


Қўй


Эчки


Кўзалиқир (милоддан VII-V асрлар илгари)


39


61


Қўйқирилганқалъа (милоддан IV аср илгари)


42


58


Тупроққалъа (милоднинг III асри)


62


37


Бургутқалъа (милодиинг VIII асри)

75

25

Кўҳна Урганч (милоднинг ХУ~ХУ11 асрлари)


80


20



4~жадвалда келтирилган рақамлардан кўриниб турибдики, икки минг йиллик давр мобайнида қўй ва эчкилар ўртасидаги нисбат анча ўзгарган. Агарда эртароқ ёдгорликларда эчки кўп бўлган бўлса (58 – 61%), кейингиларида уларнинг сонлари доимо қисқариб, милоднинг XV–XVII асрларида 20 % га тушиб қолган.

Шундай қилиб, Хоразм чорвачилигида эчкиларнинг хўжалик аҳамияти доимо пасайиб, қўйлар томонидан сиқиб чиқариш ҳодисаси яққол кўриниб турибди.


ХОРАЗМ ОТЛАРИ


Кўпгина тадқиқотчиларнинг фикрича, от– одамзод томонидан ўргатилган ва хонакилаштирилган энг қадимги ҳайвонлардан бири бўлган. Бу – Ўрта Осиёда, аниқроғи ҳозирги Туркманистон ва Ўзбекистоннинг хонакилапггирилган аниқ ўчоғи деб фараз қиладилар. Бу ерда ёввойи отнинг келишган ва ингичка оёқли тури жанубий туманларида амалга оширилган. Айрим муаллифлар Ўрта Осиёдаги Аму ва Сирдарёлар орасида яқин жойлашган кенг вилоят ҳудуди – отнинг ўргатилиб хонакилаштирилган. Уларнинг қолдиқлари Анаудаги қазилмаларнинг энг пастки қадимги қатламида топилган, (35, 8).

Кўп маълумотларнинг далолат беришича, от, ҳатто, дунёнинг маданий жиҳатдан анча ривож топган Месопотамияга ва Яқин Шарқнинг қадим замонлардаги бошқа давлатларига ҳам Ўрта Осиёдан тарқалган.

От бу ерда милоддан илгариги 2280 йилларда пайдо бўлган. қизиғи шундаки, қадимги шумер-аккадликлар тилида от "шарқ эшаги" деб, хеттлар тилида "Шарқдан келтирилган ҳайвон" деб юритилган, (Ўрта Осиёнинг от зотлари, 1937).

От дастлаб хонакилаштирилган юртларда ва халқларда кўп асрлар давомида бошқа тур хонакилаштирилган ҳайвонлардек одамга озиқ-овқат берадиган мол сифатида хизмат қилган. Шунинг учун унинг қадимги Хоразм ёдгорликларида топилган суяк қолдиқлари. яхши сақланмаган. Шубҳасиз айтиш мумкинки, қадимги Хоразмда от жуда кенг тарқалган уй ҳайвонларидан бири бўлган. От тасвирланган кўп сонли ҳайкалчалар ҳам бундан далолат беради.





5-расм. Отнинг бош суяги (Тупроққалъа) куриниш юқоридан.





6-расм. Отнинг бош суяги (Тупроққалъа). Кўриниш ёнбошдан.


Суяк манбасининг таҳлили В.И.Цалкинга (74, 138) қадимги Хоразм оти тўғрисида бир неча хулоса чиқаришга имкон берди:

а) қадимги Хоразм отининг кўп қисми ахалтака ва унга яқин ёвмуд отидан бошқа турга мансуб, уларнинг бўйи пастроқ (Хоразм отларининг бўйи, эҳтимол, 138 сантиметрга яқин бўлган), лекин суяк скелети йириклиги билан ажралиб турган, яъни Қорақалпоғистонда урчитилган отларнинг ҳозирги замон қозоқ зотига яқин туради;

б) Тупроққалъадан топилган отнинг яхши сақланган битта калла суягини ўрганиш унинг кўп кўрсаткичлар бўйича ахалтака зотига ўхшашлигини кўрсатди, (5-расм).

Ахалтака отларини энг яхши биладиган етакчи мутахассислардан бири М.И.Белоногов (8, 5) бу калла суягининг келиб чиқиши бўйича ахалтака ва ёвмуд, яъни туркман отлари билан бир манбадан деб ҳисоблайди, Бу от йирик, яғрин баландлиги 156 см. ва ундан ҳам баланд бўлган. Лекин улар камдан-кам учраганлар ва В.И.Цалкиннинг фикрича, эҳтимол, фақат маҳаллий оқ суякли отларга тааллуқлидир. Ўзининг ушбу хулосасини у калла суяги топилган Тупроққалъадаги маданий қатлам бутун хоразмшохларининг саройи бўлган деб ҳисоблайди.

Бошқа ривоятни ҳам келтириш мумкин: Қозоғистон чўлига туташган Шимолий Хоразмда, қозоқ зотига яқин кўпроқ отлар урчитилган, ахалтака ва ёвмуд отларига ўхшашлари эса қадимги Жанубий Хоразмда сақланган, бу ерга Тупроққалъа ҳудуди ҳам қарайди.

Хоразмда қадимги учқур, бедов от бўлганлиги қуйидаги маълумотлар билан исботланади.

"Тупроққалъадан (Амударёнинг ўнг қирғоғи), милоднинг VIII асридаги маданий қатламдан топилган катта муҳрдаги босмада ингичка, чиройли, оққушникидек эгилган бўйин ва катта бўлмаган қуруқ боши тасвирланган от юқори зотли, ҳозирги такаларнинг энг яхши намояндаларига. яқинлигини кўрсатади" деб ёзади С.П.Толстов, (67, 207)

Хитой сайёҳи ва ишбилармон Чжан Тсзян Ғарбий юртларга, жумладан Фарғонага, милоддан олдинги тахминан 140,135 йиллари келган. Ўзининг хотира ёзувларида: "Даванлилар ўтроқ ҳаёт кечирадилар, деҳқончилик билан шуғулланиб, шоли ва буғдой экадилар. Уларда узумдан тайёрланган мусаллас бор. Арғумоқлар кўпдир. Бу отлар қонли терга эга ва осмон отлари зотидан келиб чиқадилар". Шуни айтиш ўринлики, китобдаги изоҳда И.Я.Бичурин (9, 280) бу отларнинг келиб чиқишига оид жуда қизиқарли тушунча беради. "Даванликларнинг ўлкасида – деб ёзади у баланд тоғлар кўп. Шу тоғларда тутиб бўлмайдиган отлар бордир. Шунинг учун ҳам бешжунли, яъни олачипор байталларни танлаб тоғ этагига тоғли отлар билан чатишиш учун юборадилар. Шу байталлардан қон терли тойчалар туғилади, шунинг учун ҳам улар осмон зотли отларнинг тойчаси деб аталади".

Н.Я.Бичурин фикрини давом эттириб, яна ёзади: "Хитой хоқони Эрши шаҳридаги Даван арғумоқларига эга бўлмоқчи бўлган. Эршига эга бўлмоқ биринчи марта муваффақиятсизлик билан тугади. Кейинчалик (тахминан милоддан олдинги 103–102 йиллари), 60 минг лашкардан иборат катта қўшин шайланди. Қўшин ихтиёрида 10 минг ҳўкиз, 30 минггача от ва 10 минггача эшак, хачирлар, туялар бўлган. Бу қўшин Давании қамал қилгач, даванлилар "урушни тўхтатинглар, биз сизга ҳоҳлаган арғумоқларни берамиз" деганлар. Агарда рози бўлмасанглар, ҳамма арғумоқларни сўйиб ташлаймиз" – дейишган.

Даванлилар Кангюйдан (Хоразмни хитойлилар "Кангюй" деб номлаганлар – А.Б.), ёрдамчи аскарларни кутганлар. Қўшин келди ва хитойлилар шартга рози бўлдилар, даванлилар арғумоқларни хитойлиларга танлаб олишга рухсат қилдилар. Хитойлилар бир неча ўн бош арғумоқларни, ўрта ва паст сифатдаги 3000 бош айғир ва байталларни олдилар". Қайд қилиш керакки, хитойлилар - Фарғонадан узумнинг уруғидан ташқари бедани (хитойча – "му-су"), ҳам олиб кетдилар. Молни озиқлантириш учун экиладиган ўт тўғрисидаги Авестанинг маълумоти Даванда беда парвариш қилиниши бўйича катта қизиқиш уйғотади. Китобда оддий ўт эмас, балки бедадек қимматбаҳо озуқавий экин тасарруф қилинганлиги эҳтимолдан холи эмас. Зотдор миниладиган отни урчитиш, мутахассисларнинг фикрича, факат уларни боғлаб сақлаганда содир бўлиши мумкин, айниқса, қиш пайтда. Чжан Цыннинг маълумотларига кўра, "Аҳоли винони уларнинг отлари му-су ўтини яхши кўргандек севадилар". Фарғонада экиладиган му-су (беда) айнан отларни озиқлантириш учун қўлланилган (от боғлаб сақланганда 29, 78, 80 бб).

Хитойлилар Фарғонадан бир неча марта ҳар хил йўллар билан (совға шаклида, айрбошлаш усулида) машҳур отларни олганлар. Улар Фарғонадан узум билан беда уруғини олганликлари тасодифий эмасдир. У отларни, биринчи навбатда даван отларини, озиқлантириш учун мўлжалланган. Бу тўғрида Н.Я.Бичуриннинг маълумоти ҳам бордир – "отлар сони кўпайгандан сўнг, хитой хони бедани ўзининг боғида катта майдонда эктирган" (9, 280).

Даван отлари тўғрисидаги кейинги эслаш 479 йилга тўғри келади, айнан шу даврда Фарғонадан Хитойга совғалар билан элчилар келган (9, 260). Бу тўғридаги биринчи маълумотлар милоддан олдинги II асрнинг охирига тўғри келади, яъни деярли 700 йил давомида отларни олиш давом этган, (183 б) "Даван хоқони Чаньфон Хитой императори билан йилига бир жуфт от беришга келишганлар (9, 187 б).

Мазкур даван отлари, эҳтимол, жамоа мулки бўлгандир, чунки уларни Хитойга сотиш масаласини оқсоқоллар Кенгаши ҳал қилган.

Қўшни усунлар қабиласида бу вақтда отларнинг каттагина уюрлари шахсий мулкчиликда бўлган (283 б) Юқорида келтирилган маълумотлардан Қанғюй (қадимги Хоразм), Даван (қадимги Фарғона), билан қалин ҳарбий ва савдо алоқаси ўрнатган. Шундан равшанки, милоднинг II асрида хоразмликлар, эҳтимол, даванлиликлардагидан ёмон бўлмаган отга эга бўлганлар ва шубҳасиз, бу от машҳур ахалтака зотига ўхшаш бўлган. Шундай фикрга Тешикқалъадан топилган ва ёввойи эчкига бўлган овни кўрсатувчи саҳна катта муҳрда тасвирланган – ингичка нафис бўйин ва катта бўлмаган калласи унинг юқори зотли ва ҳозирги така отига яқинлигини билдиради.

Қадимги Хоразмда от ибодати билан боғлиқ айрим тафсилотлар борки, улар тўғрисида ҳам айтиш ўринлидир, чунки, ҳайвонлар тасвирида у биринчи ўринни эгаллайди. "Отларнинг Хоразм тасвирий санъатидаги алоҳида ўрни – деб ёзади С.П.Толстов, (63, 207) Ўрта Осиёнинг қадимги, мусулмончиликдан олдинги эътиқодидан йирик, лекин ҳали баҳоланмаган ўрин тўғрисида эсга солишга мажбур қилади".


ХОРАЗМ ТУЯЛАРИ


Қадимги тарихий манбалар ва археологик текширишларга қараганда туя Хоразм воҳасида милоддан олдинги II минг йилликда пайдо бўлган, {74, 141).

Ўрта Осиё ҳудудидан дромедар ва бактрианлар тарқалган табиий чегара ўтади. Ушбу масалага бироз аниқлик киритиб, бир ўркачли туяни Орол денгизидан Шарққа тарқалиши, табиий шимолий чегараси Амударё деб ҳисоблаш мумкин, жанубий чегара эса икки ўркачли туя учун - Сирдарёдир. Бундан Аму ва Сирдарёлар ўртасидаги макон туяларнинг икки зотининг табиий қўшилган чегараси, дурагай турлари кенг тарқалган минтақасидир деган хулоса келиб чиқади.

Иконографик маълумотлар қадимги Хоразм аҳолисига туянинг 2 тури ҳам маълумлиги ҳақида шубҳа туғдирмайди. Икки ўркачли туянинг тасвири Жонбос ва Аёзқалъаларда топилган.

Қадимги Хоразмда бир ўркачли туянинг тарқалганлигини Бештепа баландлиги ҳамда Султон Вайс тоғининг шимолий – ғарбий этакларида топилган тасвирлар кўрсатади. С.П. Толстов (63, 206) бу тасвирларни кечки комплексга киритиб, уларнинг қадимгиларини Ҳиндистон, Элам, Месопотамия ва Хетт подшолигига, архаик иероглификасига анча якинлигини кўрсатади.

"Аньсидан шарқда катта Юечжи (хитойча “Хоразм” – А.Б.) давлати ётибди –у ерда бир ўркачли туялар бор. Аҳоли ўз подаси билан бир жойдан иккинчисига ўтиб яшайди" – деб маълумот беради Н.Я.Бичурин (9, 283).

Хоразмнинг Икки дарё давлатлари билан алоқасини бир ўркачли туянинг Ўрта Осиёга кириб келганини эҳтимол, асослаб беради (73, 74).

Туянинг суяк қолдиқлари қадимги Хоразмнинг 11 та ёдгорликларида топилган. Кўзалиқир, Қўйқирилганқалъа ва Жонбосқалъада бир неча ўн суяк, Кўҳна Урганчда уларнинг сони 96 тага етган. Умуман 216 суяк топилган. Шулар камида 34 вояга етган туяга тааллуқлидир, қолдикларда скелетнинг барча қисмлари (калла суяги, тишлари, оёқ суяклари) мавжуд, лекин уларнинг сақланиши яхши эмас. Туя гўшти овқатликларда ишлатилиши шубҳа туғдирмайди, (74, 140).

Қадимги хоразмликларга икки тур туя ҳам маълум бўлган. Шуни алоҳида қайд қилиш керакки, Заратуштра қадимий хоразмий тилида "Туя боқар" ёки "Туялар эгаси" маъносини англатади. Авеста бўйича туя – уруш худоси Веретрагнанинг тимсолларидан бири, унга махсус Яшт бағишланган (Яшт, XIV, II), бу қиёфада худо – ҳайвонот Авестада ҳосил берувчи куч манбаи сифатида тасвирланади.

"Ва тўртинчи марта олдига келди

Ахура берган Веретрагна

Куч билан тўлган туя қиёфасида.

Қаттиқ ғазаб билан модага ташланган,

Кучли оёқларини типирчилаётган,

Осилган юнглари билан халқни кийинтирган,

Урчитадиган норлардан энг кучга эга,

Энг кўп қувватли" (Яшт. XIV, 13).

Ҳозирги пайтда Хоразм воҳасида асосан икки ўркачли туя (Саmelus bactrinus) урчитилади. Маълумки бир ўркачли туя (Саmelus dromedarius) совуқ ва намликга таъсирчандир, шунинг учун камроқ парвариш қилинади. Лекин поданинг асосий кисмини, (тахминан 2/3), туянинг бу 2 тури ўртасидаги дурагайлар ташкил қилади, (26,241).


"

1   2   3   4   5   6



Похожие:

Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconУстоз-мураббий Б. Сафаров
Тошкент молия институти “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факультети уи-60,64 академгуруҳ мураббийси Бахтиёр Сафаровнинг 2009-2010 ўқув...
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconДокументы
1. /Бахтиёр.doc
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconДокументы
1. /АВТОРЕФЕРАТ БАХТИЁР-13.01.pdf
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconДокументы
1. /Бахтиёр Абду шукуров.doc
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconДокументы
1. /Бахтиёр Абду шукуров.doc
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconПмг гэф краткая Информация о проекте
Шерматов Бахтиёр Эшболтаевич, председатель Сурхандарьинского областного филиала Ассоциации фермерских хозяйств Узбекистана
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconПресс-релиз 2011 йил 23 июль куни Хоразм вилояти Гурлан туманида Ўзбекистон "Адолат" сдп сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти партия фаоллари учун
Манзил: 100043, Тошкент шахри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-77-12, 230-56-07
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconУрганч- 2006 Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб (баённома № ) ва Тошкент тибиёт Академияси Урганч филиали илмий Кенгаши томонидан тасдикланди (баённома № ) мух раиси,
Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб...
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconТошкент Тиббиёт Академияси 2010-2011 йил қабул режаси

Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconТошкент тиббиёт академияси Урганч филиали 2010-2011 йил қабул режаси

Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconЎзбекистон Республикаси фанлар академияси
Тадқиқот Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Ҳозирги ўзбек адабиёти кафедрасида бажарилган
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации