Документы



Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва icon

Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва

НазваниеБахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва
страница2/6
Дата31.08.2013
Размер1.49 Mb.
ТипДокументы
скачать
1   2   3   4   5   6
1. /1. Авесто ва чорвачилик.docБахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва

ХОРАЗМНЙНГ ҚАДИМГИ ЧОРВАЧИЛИГИДАГИ

МОЛЛАР ТАВСИФИ


Биз Хоразмнинг қадимги чорвачилигининг милоддан олдинги I минг йилликлар ўрталаридаги даврини таҳлил қилдик, сабаб – ундан олдинги даврдаги қазилмаларда уй ва қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг суяклари деярли йўқ.дир. Шунинг учун Авеста яратилган даврга айнан тўғри келган ҳозирги замон чорвачилигининг тажрибаси, молларнинг янги зотларини яратиш ва мавжудларини такомиллаштиришда муҳим бўлган моллар ва зотларни хонакилаштиришнинг келиб чиқишини, уларнинг конститутцияси ва экстерьерини ўрганиш масаласини ёритишда уй ҳайвонларининг суяк қолдиқларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир.

Қадимги овчилик ва молчиликни тасаввур килишда ҳайвонлар суяклари, одамнинг қурол – яроғлари ва расмлар (аввало қоялардаги тасвирлар), асосий манба бўлиб хизмат қилади. Чунончи, молчиликни аниқлашда молларни асраш излари – гўнг, қўтонлар, оғиллар ва ҳоказолар ҳам муайян аҳамиятга эгадир. Зоотехника адабиёти Хоразмнинг қадимги чорвачилиги тўғрисида жуда кам маълумотга эгадир. Ҳозирги вақтда бизнинг қўлимизда В.И.Цалкиннинг антик ва ўрта асрлардаги Хоразм шаҳарлари қазилмаларидан олинган суякларни ўрганган, ниҳоятда қизиқарли, ўз мазмуни бўйича ғоят бой илмий асари бор бўлиб, у Хоразмнинг қадимги чорвачилигини ўрганишда ягона илмий манба ҳисобланади. Хоразм ҳудудида қазиш ишлари профессор С.П.Толстов раҳбарлигидаги Хоразм археология – этнографик экспедиция томонидан ўтказилган. Қовунчитепадан (Тошкент яқинида) топилган ҳайвонларнинг суяк қолдиқларини В.И.Громова, Фарғона воҳасидан топилган археологик манбалар асосида Ю.А.Заднепровский томонидан йиғилган маълумотлардан, ушбу масала бўйича айрим муаллифлар фикрларини таққослаш учун фойдаландик.

В.И.Цалкин тасвирланган ҳайвонларнинг суяк қолдиқлари ҳозирги Қорақаллоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудида жойлашган қадимги шимолий ва жанубий Хоразм ёдгорликларига мансубдир, улар Амударёнинг икки қирғоғида ҳам жойлашиб, милоддан олдинги VII –V асрлардан (Авеста ёзилган давр) деярли милоднинг XV–XVIII асригача бўлган. Хоразмнинг узоқ ўтмишидаги тарихий даврини акс эттиради.

Хоразм ҳудудида чорвачиликнинг пайдо бўлиши узоқ ўтмишга бориб тақалади, лекин бу тўғрида бугунги маълумотлар жуда ҳам камчилдир. С.П.Толстов томонидан келтирилган маълумотлар бўйича эрамиздан олдинги IV– III минг йилликлар билан белгиланган неолитик манзилгоҳ Жонбосқалъада уй ҳайвонларининг қолдиқлари умуман топилмаган. Хоразмнинг қадимги чорвачилиги тўғрисида илк бор милоддан олдинги III – минг йилликнинг ўрталари тилга олинди. Топилган суякларнинг кўп қисми сигир ва қўйга мансуб (80%). Шуни қайд қилиш керакки, Жанубий ва Шимолий Хоразмдаги суяк қолдиқларининг солиштирма ўрганилиши улар ўртасида жиддий тафовут йўқлигини кўрсатди. Ҳар хил даврларда асралган моллар суякларининг катта –кичиклигида ҳам фарқ кам бўлган.

Хоразм тарихининг бир ярим – икки минг йил давомида мол суягининг ўртача ўлчами жиддий ўзгармаган, демак, шу ҳайвонларнинг ўртача бўйи ҳам ўзгармагаи. Бу қизиқ ҳодисани, эҳтимол, тарихнинг шу узоқ даврида молни сақлаш ва хўжаликда фойдаланиш хусусиятининг барқарорлиги билан тушунтириш мумкин бўларди. Бу давр ичида озуқавий шароитларнинг нисбий барқарорлигини ҳамда қон – паразит каналари борлигини ҳам таъкидлаш мумкин.

Уй ҳайвонларининг ҳар бирини алоҳида таърифлашдан олдин пода тузилиши ҳамда вақт ўтиши билан уй ҳайвонларининг бу тузилишдаги ўзаро нисбати тўғрисида сўз юритамиз. Ҳар хил ёдгорликдан олинган солиштирма маълумотлар, ҳаттоки Ўзбекистан, Хоразм ҳудудлари чегарасида подада фойдаланилган ҳар хил ҳайвонлар ўртасидаги ўзаро нисбатда анча фарқ борлигини кўрсатади. Масалан, агарда Хоразмда бронза давридаги (Тупроқкаъла шаҳри), Қовунчитепадаги (Тошкент яқинида), пастки маданият ва Фарғонадаги {Далварзин) суяк қолдиқларининг ўзаро нисбати тенглаштирилса, шу кўринадики, Хоразмда майда шохли молнинг суяк қолдиклари нисбатан кўп, яъни ҳамма суякларнинг 74 фоизини ташкил қилса, Қовунчитепада – 33,1, Далварзинда эса атиги 29,5 фоизга тенгдир. Кейинги икки манзилгоҳда суяк сони бўйича улар қорамолдан кейин иккинчи ўринни эгаллайдилар – 59,0 ва 49,0 фоиз.

1 –жадвал

Ўзбекистоннинг қадимги археологик ёдгорликлари бронза даври қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг суяк қолдиқлари таркиби (% ҳисобнда).


Ҳайвонлар тури


Хоразм, Тупроққалъа


Фарғона, Далварзин


Тошкент, Қовунчитепа


Майда шохли мол


74, 0


29,5


33, 1


Йирик шохли мол


17, 5


49, 0


59, 0


От


4,4


20,9


7, 1


Туя


0, 6


0,4


0, 8


Чўчка


2, 5








Эшак


1,0


0, 2






От суяги қолдиғи тўғрисида гап кетганда, улар сон жиҳатдан ҳамма солиштирилаётган манзилгоҳларда учинчи ўринни эгалладилар, лекин Далварзинда уларнинг сони (20,9 %), Қовунчитепа ва Хоразмдагидан анча кўпдир. Ю.А.Заднепровский (29, 77) маълумотларига кўра, отнинг суяги Фарғона воҳасида(Чуст ва Далварзин манзилгоҳлари бўйича ўртача), отхона қолдиғидир. Йирик ва майда шохли молнинг гўштидек от гўшти ҳам овқатлик сифатида ишлатилган. Шунинг билан бирга бу ерда отдан миниладиган, эҳтимол, улов ҳайвони сифатида ҳам фойдаланилган. Хоразмда, Қовунчитепада ва Далварзинда пода таркибидаги айримларни балки бир хил бўлмаган табиий шароитлар билан тушунтириш мумкин бўлар. Хоразмда чегараланган фойдали ерлар зўр бериб деҳқончилик учун фойдаланилган, қорамол учун яйловлар сони эса подага нисбатан етарли бўлмаган. Шунинг учун ҳам Авестада ёзилишича Ахурамазда фойдалнилаётган ерларни кўпайтиришни Йимага топширади.

Шу билан бир пайтда қўй ва эчкилар бошқа қишлоқ хўжалик ҳайвонларига қараганда, катта қум яйловларини ўзлаштира оладилар. Шунга ўхшаш ерлар бу ўлкада кўп бўлган.

Уй эшакларининг суяклари милоддан олдинги VII –V асрларга яқин Хоразмнинг деярли ҳамма ёдгорликларининг маданий қатламларида топилган. Демак, эшак бу даврда кенг тарқалган ҳайвон тури бўлган. Хоразм ёдгорликларидан олинган суякларни кўздан кечирган мутахассисларнинг фикрича, уй эшагининг суяги бошқа тур ҳайвонларникига қараганда яхши сақланган. Буни улар эшаклар ишчи ҳайвон сифатида ишлатилиб, овқатликларда фойдаланилмаган, деб тушунтирадилар.

Шуни ҳам қайд қилиш керакки, Фарғона воҳасида бронза асрида уй эшакларининг сони кам бўлган, Қовунчитепада эса – улар бўлмаган. (1 жадвал). Юқорида қайд қилганимиздек, қадимги Хоразмда эшак, шубҳасиз, кенг тарқалган ҳайвон бўлган. Унинг суяклари барча ёдгорликларнинг маданий қатламида топилган. Шундай бўлса–да зоотехникавий адабиётда эшаклар, айниқса, Ўрта Осиё эшаклари Хоразм воҳасидаги қишлоқ аҳолиси томонидан миниладиган ва юк ортиладиган ҳайвон сифатида ҳаттоки, ҳозир кенг фойдаланилса ҳам бу ҳайвон тўғрисида маълумотлар анча камдир. Бу жуда беор, ишчан ҳайвондир. Ўз вақтида Е.А.Богданов, Келлер, Брем Осиё ва Ўрта Осиёда эшакнинг бошқа ҳудуддагилардан бирмунча устунликка эга эканлигини қайд қилганлар, уларнинг тузилиши ва катталигини хачир ва той билан тенглаштирганлар.

П.М.Михайлов (47, 173) маълумотларига кўра, уй эшагининг Хива тури (бу турга Хива ва қорақалпоқ эшаклари киради), Ўрта Осиёдаги бошқа тур эшакларга қараганда қатор фойдали хусусиятларга, бирмунча ривожланган тана тузилишига, анча мустаҳкам конституцияга ва етарли ҳаракатчанликка эгадир.

Эшакнинг Ўрта Осиёда пайдо бўлган вақти тўғрисида алоҳида айтиш керак. Аввал эшак бу ерда милоддан олдин 200 йиллар ва милод бошланганида пайдо бўлган деб ҳисобланган (19, 49). Лекин кўп йиллик кузатишлар шуни кўрсатдики, уй эшагининг суяги милоддан минг йиллар олдинги манзилгоҳларда (Тохирбой–3. Байрам – Али шаҳри яқинида, Иззатқули, Атроқ шаҳридан шимолроқда, Туркманистон), Хоразмда эса милоддан олдинги VI – V асрларда учраган.

Юқоридаги далиллар асосида уй эшаги Ўрта Осиёда милоддан олдинги II минг йиллиги ўрталарида пайдо бўлган, деб ҳисоблаш мумкин.

Уй чўчқаси Хоразм чорвачилигида муҳим аҳамиятга эга бўлмаган бўлсада, унинг суяклари милоднинг VIII асригача (Ислом дини пайдо бўлишигача) ҳамма ёдгорликларда учрайди. Суякларнинг сақланиши ёмон ҳолатига сабаб чўчқа гўштини овқатда фойдаланиши билан боғлиқ бўлса керак. Ўзининг катта–кичиклиги бўйича қадимги Хоразм чўчқаси, Шимолий Кора денгизга яқин қазилмаларидан маълум майда Шарқий Оврупо турига яқиндир.

Бронза даврида Далварзинда (Фарғона водийси), чўчқа суяги топилмаган, Чустда эса шунга ўхшаш суяклар аниқланган, лекин бу зоологларда шубҳа туғдирган (29, 78). Қовунчитепанинг маданий қатламида чўчқа суяги умуман йўқ.

Шуни қайд қилиш керакки, бронза даврида уй чўчқасининг суяклари Хоразмдан, Чустдан бошқа анча кам сонда Анау III – қатламида топилган; Волга, Жанубий Урал четларида, Ғарбий ва Шарқий Қозоғистонда улар учрамаган.

Милоднинг IX асридан бошлаб Хоразм маданий қатламларида уй чўчқасининг суяклари топилмаган. Бундай ҳолат шубҳасиз Ислом динининг тарқалиши билан боғлиқдир, чунки Ислом ўз диндорларига чўчқа гўштини истеъмол қилишни ман қилади.

Қадимги Хоразм ёдгорликларининг маданий қатламларида бошқа ёввойи сут эмизувчиларнинг суяк ҳолдиклари топилган. Хоразм қабилаларининг комплекс хўжалигида овнинг аҳамияти ҳамма вақт ҳам чегараланган бўлган. Улар жумласига Бухоро буғиси, жайрон, сайғоқ, Қизил–қум қўчқори, тўнғиз, қулон, тулки корсак ва бошқалар киради. Бу ҳайвонлардан ташқари сувда сузувчи паррандалар ҳамда ҳозирги вақтда ҳам Хоразм туқайларида учрайдиган кирғовул (сулгин) билан ов қилинган.

Хоразмнинг узоқ ўтмишидаги одамлар ов қилган ёввойи ҳайвонларнинг суяк қолдиқлари ўрганилган. Ёввойи ҳайвонлар, қадимги ёдгорликларда (милоддан VII аср олдиндан милоднинг IV асригача), ҳайвонларнинг умумий сони 4,2 дан 12,1 фоизга тенг бўлган.

Хоразмнинг айрим туманлари аҳолисида ов ҳайвонлари турлар таркиби бўйича ажралганлар. Масалан, Амударёнинг чап қирғоғидаги овчиларда сайғоқ муҳим овчилик тури ҳисобланса, жайрон ва Бухоро буғуси камроқ овланган, дарёнинг ўнг томонидаги хоразмликларда биринчи ўринни жайрон, кейин буғу, ёввойи қўчқор, қулон, тулки ва қуён –

В

В

Г

А

Еҳз

Жанубий ва Шимолий Хоразм ёдгорликларидан сонига қараб қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг турлари орасидаги нисбатлар, %

А –Жанубий Хоразм – эрамиздан олдинги IV аср,

Б –Шимолий Хоразм – эрамиздан олдинги IV аср - эрамиздаги IV аср,

В - Жанубий Хоразм - эрамизнинг XI - XIV асрлари,

Г-Шимолий Хоразм - XI-XIV асрлар.

а –қорамол, б – майда шохли мол,

в –чўчқа, г –от, д–эшак е –туя.

талайлар эгаллаган. Амударёнинг қуйи қисмида яшаган ахолининг ов ўлжаси бир хил ва 4 та турдан – жайрон, буғу, тўнғиз ва тулкидан иборат бўлган. Ҳамма вазиятларда ҳам улар гўшт учун ов қилинган туёқли ҳайвонлар бўлган. Муйнали ҳайвонлардан тулки, корсак оқ сассиқ кўзан, қуён ов қилинган. Қадимги Хоразмда ов кўпроқ гўшт топиш мақсадида қилинган. Муйна эса унинг иккинчи даражали маҳсулоти бўлган деган хулосага келинган.

Энди қадимги Хоразм ёдгорликларидаги қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг турлари бўйича нисбатлар масаласини кўриб чиқайлик.

2–жадвал

Жанубий Хоразм ёдгорликларида қишлоқ хўжалик

ҳайвонлари турларининг сон жиҳатидан нисбати,

(фоиз ҳисобида).

Ҳайвон тури


ЁДГОРЛИКЛАР





Милоддан олдинги VII -V асрлар


Милоддан олдинги

IV-милоднинг I – асрлари


Милоднинг III-VIII асрлари


Милод– нинг иккинчи минг йиллиги


Йирик шохли мол


32, 6


16, 3


14,7


7,8


Майда шохли мол


49, 7


58, 2


68, 0


86, 3


Чўчқа


3,4


16, 8


6, 8





От


8, 2


3, 9


6,4


3, 0


Эшак


4, 1


3, 0


2, 8


1, 8


Туя


2, 0


1,8


1,3


1, 1



2 – жадвалдан ва 1 – расмдан Хоразмнинг деярлик икки минг йиллик маданий қатламлар тарихида ҳайвонлар турлари ўртасидаги нисбатда муҳим ўзгаришлар кўриниб турибди. Қайд қилиш керакки, майда шохли мол, аввало, қўйлар, ҳамма даврда ҳам Хоразм чорвачилигида устун ўринларни эгаллаган. Лекин, агарда милоддан олдинги VII –V асрлар ёдгорликларида майда шохли мол 49,7 фоиз бўлса, кейинги асрларда подада улар анча кўпайганлар, ниҳоят, милоднинг X –XII асрларидаги ёдгорликларда, ўртача 86,3 фоиз бўлган. Хоразм чорвачилигида қорамол бош сони икки минг йил мобайнида деярлик 4 марта камайди. Лекин қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг бу тури ҳар доим ҳам подада тенг сонга эга бўлмаган. Агарда милоддан олдинги VII – V асрлардаги ёдгорликларнинг маданий қатламларида қорамол умумий моллар сонининг 32,6 фоизига тенг бўлган бўлса, кейинги асрларда қорамол сони доимо камайган ва милоднинг иккинчи минг йиллигининг бошларидаги 4 мингинчи йиллардаги ёдгорликларда ҳаммаси бўлиб 7,8 фоизга тенгдир.

Тахминан шунга ўхшаш, лекин камроқ даражадаги камайиш от, эшак ва туяга хосдир. -Уларнинг камайиши тегишлича 2,7, 2, 3 ва 1,8 мартага тўғри келган.

Хоразм чорвачилигида уй чўчқасининг суяклари Ислом динининг тарқалишидан олдинги даврдаги ҳамма ёдгорликларда учраган бўлсада, милоднинг VII асри охирларидан бошлаб бутунлай йуқолиб кетган.

Кишлоқ хўжалик ҳайвонлар турлари нисбатининг ўзгариш сабаблари ҳозиргача тушунарли эмас. В. И. Цалкин (74, 150) бундай вазиятни қадимги деҳқончиликнинг ривож топиши билан боғлиқ деб ҳисоблайди. "Унинг ривожланиши билан суғориладиган ерлар доирасида қорамол ва отлар ўтлайдиган яйловлар қисқариши лозим эди. –деб ёзади у– бундай шароитда жуда кам ҳосилли яйловлар билан ҳам каноатланадиган кўй ва эчкиларни сақлаш хўжалик жиҳатидан самарали бўлиб қолди". В.И.Цалкиннинг ушбу фикрга биз деярли қўшиламиз, лекин бундай фикр от тўғрисида кетганда бирмунча шубҳа туғдиради. Деҳқончиликнинг ривожланиши чорвачиликнинг ҳам ривож топишига олиб келиши керак эди. Чунки Хоразмнинг сунъий суғорма деҳқончилиги шароитида уловбоп куч ва далаларни суғориш, ўғитлаш етарли миқдорда бўлмаса деҳқончиликнинг янада ривожланиши даргумон эди. Шундай қилиб, қорамол, от, туя сонлари камаймаслиги лозим эди.

Жанубий Хоразмда қорамол ва от бош сонлари ўзгариши, эҳтимол, озуқа базаси етарли бўлмаганлиги билан изоҳланса керак. Шубҳасиз, деҳқончиликка асосланган воҳа ва чўлнинг ўтроқ халқини озуҳавий маҳсулот билан таъминлаш кувватига эга бўлмагандир. Бинобарин, Амударё қуйи қисмида жойлашган шимолий Хоразмнинг археологик едгорликларида топилган қишлоқ хўжалик ҳайвонлари турларининг келтирилган нисбати ушбу фикрни тасдиқлайди.

Бундай ҳолатни қорамол бош сонининг деярли ўзгармаган ҳолда сақланиши деб тушунса бўлади, чунки Шимолий Хоразмда қорамолни йил давомида яйловда боқиш учун етарли микдорда ер бўлган. Ундан ташқари бу жойларнинг ахолиси, айниқса қорақалпоқлар, бу ерга келиб қолган вақтларидан бошлаб қорамолчилик билан шуғулланганлар ва подасида деярли ҳамма вақт ҳам қорамолга эътибор билан қараганлар.

Шимолий Хоразм шароити чорвачиликни ривожлантиришда қадимдан энг кулай бўлганлиги учун Амударё куйи қисмида яшаётган аҳолининг чорвачилигида қорамол, от, эшак ва туяларнинг аҳамияти жанубий Хоразмдагига қараганда юқорироқ бўлган. Жанубий Хоразмда эса деҳқончиликнинг ривожланиши билан озуқавий экин экиладиган ерлар камая бошлаган, шунинг учун ҳам аҳоли вақт ўтиши билан қиш шароитига озуқа тайёрлаб боқилиши лозим бўлган қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг ҳамма турларини қисқартиришга мажбур бўлган.

Туялар бош сони камайиши тўғрисида гапириладиган бўлса В.И.Цалкиннинг фарази тўғри бўлмаса керак. Чунки бу табиатан бақувват, кумнинг табиий шароитига аъло даражада мослашган юк ташувчи ҳамда гўшт берадиган ҳайвон бош сони бўйича



тўғи таассурот бера олмайди. Чунки бу шаҳарлардаги ошхона қолдиқлари ичида туянинг суяклари ҳақиқатда ҳам камроқ бўлиши мумкин, лекин туялар, учун қумнинг ичкарироғида–ўзларининг макон доираси етарли бўлгандир. қуйида Хоразм халқ хўжалигида кенг тарқалган ва унинг ривожида катта аҳамиятга эга бўлган қишлоқ хўжалик ҳайвонлари турлари тўғрисида алоҳида тўхталмоқчимиз.

Авестонинг “Ардви Сура (Обон Яшт)” ал-қовида ҳам Амударё сувларининг муқаддас ҳислатлари ҳақида гап борганда бундай жумлалар келади:

Сиғингин, эй Спитама,

Суви лим-лим Ардвига,

Дардга эм кенг Ардвига,

Сиғин нону ризқ ўстиргичга,

Подани тўйдиргичга,

Бойликлар ундиргичга.

Шу алқовнинг 3-бандида Ардви дарёси (Амударё) сувларининг қудратли оқими самовий мифологик денгиз Варукашага қуйилиб, тўлқинлари ўркач - ўркач бўлиб осмонга сапчиши ҳақида гап боради. Бу таърифдаги ўркач ибораси туячилик билан алоқадордирки, чорванинг бу соҳаси энеолит ва бронза асрлари чегарасида вужудга келган деб ҳисобланади. Сувнинг тўлқинлари ўркачга ўхшатилиши туянинг ташқи қиёфасидан олинган тасаввурни такрорлагандек. Демак, бу “Яшт”нинг шаклланиш тарихи ҳам жуда қадимийдир.

Шошқин ва тошқин қудратли Амударёнинг қуйи оқимларидаги қадимий манзара

Минг кўлдан ошиб ўтар

Ҳар бирини қирқ шунда

Айланиб чиқа олмас

Отлиқ гар шитоб йўртар...

деб таърифланади. Бу ўринда “отлиқ” ибораси “суворий” маъносида ишлатилгани аниқ.

“Яшт”лар Авестода хронологик жиҳатдан “Гоҳ”лардан қадимий қатламларга эга, деган нуқтаи назардан келиб чиқсак, отнинг қўлга ўргатилиш даври ҳам шунга мувофиқ қадимийдир.

Умуман, чорвачилик хўжаликнинг мустақил уклади бўлиб ажралгани неолит даври билан ўлчаниб, фанда ишлаб чиқарувчи жамият пайдо бўлиши ибтидоийликнинг тугаши деб баҳоланар экан, ҳар қандай чорвачиликнинг илдизи ўша даврларга бориб тақалади. Шундай экан, дастлаб ит, мушук майда туёқ, сўнгра йирик шохли ҳайвонлар, ундан кейинги босқичда транспорт ҳайвонлари қўлга ўргатилган. Энеолит даври ёдгорликлари – Анау мажмуасида хонаки от суяклари милоддан аввалги IV-III минг йилликларга оид. Палеантолог Бешем Ботировнинг фикрича Ўрта Осиёда отнинг ёввойи турлари юқори палеолит давридаёқ овланиб, эти истеъмол қилингани Самарқанддан юқори палеолит манзилгоҳидан топилган ёввойи от суяклари бу ҳақда гувоҳлик беради:


ҚОРАМОЛ


Ўрта Осиё – молларни илк урчитилган ва хонакилаштирилган ҳудудлардан ҳисобланади. У.Дюрст (27, 9) Е.А.Богданов (10, 20), В.И.Громова (19, 10), Б.С.Сивчик (57, 5) каби олимлар Ўрта Осиёни биринчилар қаторида хонакилаштирилган молларнинг қадимги ватани деб ҳисоблайдилар.

Уларнинг фикрича, ҳозирги Ўрта Осиё давлатлари ҳудудида ёввойи қорамол, ёввойи от, қўйни ўргатиш ва хонакилаштириш бошқа элатларга қараганда олдин бошланган. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг шаклланишида жаҳон маркази бўлмиш Марказий Осиёда қорамол зотлари барпо этила бошланган.

Ҳўкиз ва сигир қадимги Хоразм ахолиси хўжалигида ҳар доим ҳам муҳим роль ўйнаган. Юқорида айтилганидек деярли икки минг йил ичида қорамол бош сони жиҳатидан қўй ва эчкилардан кейин иккинчи ўринда бўлган.

Қорамолнинг суяк қолдиқлари қадимги Хоразмнинг деярли ҳамма ёдгорликларининг маданий қатламларида топилган.

Бу қолдиқлар айрим озув тишлар, энгакнинг синиқи ва четки скелетнинг ҳар хил қисмлари (метаподиялар, бармоқлар суяги, тўпиқ суяклари ва хаказо), кўрсатилган. Қорамол гўшти овқатда фойдаланилганлиги туфайли суякларнинг сақланиши қисми.



3 – расм. Тўқ-қалъадаги қорамол бош суягининг қисми.

ёмон ҳолатда бўлган, чунки улар кўпинча парчаланиб ишлатилган.

Қайд қилиш керакки, қадимги Шимолий ва Жанубий Хоразмнинг суяк қолдиқларида жиддий фарқ бўлмаган ҳамда ҳар хил даврга қараб суяк ўлчамидаги тафовут деярли топилмаган. Бу Хоразмнинг асрлар мобайнидаги тарихида уни сақлаш ва хўжаликда фойдаланиш шароити ўзгармаганлигини кўрсатади. Яхши сақланган суяк қолдиқларини ўрганиш Хоразмнинг қадимги қорамоли тўғрисида тасаввурга эга бўлишга имкон беради.


3–жадвал.

Қадимги Хоразм қорамолининг бўйи тўғрисида маълумот


Хайвонлар тури


п


см


м


Сигирлар


45


106-126


117, 5


Ҳўкизлар


3


127-128


127, 5


Бичилган

ҳўкизлар


6


130-135


132, 0


3-жадвалда келтирилган маълумотлардан кўринадики, жинсий ажратув Хоразм молининг танаси катта – кичиклигида яхши ифодаланган. В.И.Цалкиннинг (74, 119) фикрига кўра, қадимги Хоразм моли шохли ва узун шохли бўлган, калак моллар кам учраган, шохларнинг ўзаклари узун ва оғир бўлган, (2, 3-расм).

Ўрта Осиёнинг ҳозирги абориген зотлари кўрсаткичларини таққослаганда қадимги Хоразм моли улардан бир мунча йирик бўлган. Я.Я.Лус ва Н.Н.Колесник (42, 123} маълумотларига кўра, Қирғизистоннинг кўчманчи халқидаги молда яғрин баландлиги сигирларда 99 дан 125 сантиметргача, ўртача 111,7 см, ҳўкизларда эса 109-128,5 сантиметргача, ўртача 118,8 см бўлган.

Б.С.Сивчик (57, 7) фикрича 4 ёшдан катта бўлган – зебунинг Хуросон хилидаги сигирларнинг яғрин, баландлиги 89 сантиметрдан 127 сантиметргача, ўртача 106,2 сантиметрга тенгдир. Яғрин баландлиги бўйича қадимги Хоразм моли эртанги темир асрининг қадимги Оврупо молидан тахминан 6 – 7 сантиметр ва қадимги рус молидан 13 см устун турган.

Қадимги Хоразм қорамоли тўғрисидаги маълумотларни Қовунчи –тепа (милоддан VI –II аср олдин), Жетиосар {Шимолий Қизилқум, Қувандарё ҳавзаси), Ёз – тепа {Байрам –Али шаҳри тумани, Туркманистон), Марв (Гаурқалъа), билан солиштирилганида, кейинги уч шаҳарнинг маданий қатлами тегишлича милоднинг биринчи минг йиллиги ва иккинчи минг йилликнинг биринчи ярми ва милоддан олдин биринчи минг йилликнинг ўрталари – милоднинг биринчи минг йиллигининг ўрталари санаси билан белгиланади.

В.И.Цалкин (74, 119) "Ўрта Осиё шаҳарларининг ахолиси эртаги темир асри ва ўрта асрлар даврида асраган молнинг катта – кичиклигида кўп айирма бўлмаган"–деб хулоса қилади.

Сирдарё шаҳарларидаги мол Хоразм молидан, эҳтимол, бирмунча баланд ва йирик суякли бўлган. Ёзтепа ва Гаурқалъа қазилмалари махаллий мол ўзининг ўлчамлари ва юпқа суяклиги билан Хоразм молига яқин турган деган хулосага келган.

Қовунчитепа моли В.И.Громова (19, 49) фикрича, қисқа шохли бўлиб, майда зотлар туркумига хос бўлган. Унинг катта – кичиклиги неолит ва бронза давридаги қорамол ўлчамига тенг келади, ёки ундан бирмунча устунлик қилади, лекин анаулик, қадим Украина ва Шарқий Оврупо чўлларининг узун шохли молидан анча кичкинадир. Шундай қилиб, бу мол ҳам, афтидан, қадимги Хоразм молидан анча кичик бўлган.

Чегараланган ҳужжатлар гарчи қорамол подаси таркиби тўғрисида ишонч билан гапиришга имкон бермаса – да, В.И.Цалкин томонидан келтирилган дастлабки маълумотлар маълум қизиқиш уйғотади. У бутун метаподиялардан хулоса қилиб, Хоразм молининг пода таркиби қуйидагича деб хулоса қилган, (% да):

Сигирлар – 84, 9, буқалар –3, 8, бичилган ҳўкизлар–11,3.

Эҳтимол, сигирлар таркибига муаллиф бузоқ ва ғунажинлар метаподияларини киритгандир.

Маълумотга қараганда буқалар сони деярли кам, уларни фақат қочиришда ишлатган бўлсалар керак. Шунинг билан бирга ишчи мақсадида ишлатиладиган бичилган ҳўкизлар борлиги қизиқарли ходисадир.

Бичилган ҳўкизлар гуруҳини бўлиши муаллифга, "Хоразм халқи қишлоқ хўжалиги ишларида милоддан олдинги I –минг йилликда молдан фойдаланган-", деган хулоса қилишга имкон берди (74, 152).

Юқоридагига ўхшаш ҳодисалар Оврупонинг маҳаллий қабилаларида ҳам рўй берган, буларни исботлаш учун Хитой манбаларидаги маълумотларни келтириш ўринлидир, "Тан сулоласининг тарихи" китобида шундай таърифни ўқиймиз: "ҳамма ғарбий варварлар орасида улар (хоразмликлар – АБ.), ҳўкизларни араваларга қўшадиган ягона халқдир: савдогарлар уларда узоқ юртларга борадилар" (63, 14).

Шубҳасиз, араваларга бичилган ҳўкизлар қўшилган. Бу тўғрида В.В.Бартольд ҳам маълум қилади: "Турк ўлкаларининг ҳаммасидан фақат бу ерда (Хоразмда) бичилган ҳўкиз билан юрадиган аравача бор" (7, 17).

Бўйдор, бақувват, чидамли, шунинг билан бирга, юввош ва инсон измига бўйсунадиган молларга эга бўлиш учун халқлар қадим замонлардан бери буқаларни бичганлар. Ушбу тадбирни нафақат Хоразмда, бошқа қадимги давлатларда (Миср, Арабистон, Исроил, ва ҳоказоларда) ҳам амалга оширганлар; кўпинча ҳўкизлардан қишлоқ хўжалик ишларида фойдаланганлар. Шундай савол туғилади: Хоразмда, айниқса, Амударё қуйи қисмида молларнинг бошқа абориген молларга қараганда йириклигини нима билан изоҳлаш мумкин? Фикримизча, бунинг учун айрим сабаблар бор: биринчидан, бу ерда яхши яйлов ўтлоғи мавжуд бўлган, иккинчидан, Хоразмнинг кескин континентал шароити туфайли чорвадорлар қишга (айниқса қиш даврида мол ўти билан таъминланмаган жойда), қишловнинг оғир шароитини ўтказа биладиган бақувват, соғлом, йирик ва чидамли молларни қолдирганлар. Шубҳасиз, танлаш ҳам шу йўналишда , ўтказилган. Бундан ташқари, келтирилган маълумотлар Хоразмда ўркачсиз мол кўп бўлган, деган ҳулосага келтиради. Бу мол, эҳтимол, монгол молининг бир хили бўлса керак. Кейинги замонларда, милоднинг XVII -XVIII асрларида Хоразм молига қолмиқ моли ҳам таъсир қилгандир, чунки қолмиқ қабилалари Жунгариядан кўчиб, хозирги Русиянинг Астрахан вилоят ҳудудида, яъни Хоразмнинг шимолий чегарасининг бевосита яқинида жойлашганлар.

Ушбу фикрни тасдиқлаш учун К.К.Саковскийиинг (55, 166) кузатиш натижаларини келтириш мумкин; у шундай хулосага келганки, қорамолнинг Ўрта Осиё хили қорақалпоқ гуруҳи хроналогик жиҳатдан 4 турга, бўлинган жумладан:

а) Осиё турининг илк хилидаги катта шохли мол;

б) катта шохли, олдинги сузувчи шох томон, бу кўпинча қирғиз молига мансуб;

в) катта ва тик кўтарилган шоҳ қолмиқ молига хос белги;

г) зебусимон (ўркачсиз ёки Озарбайжон зондагосига ўхшаш, куртак ҳолатидаги ўркач).

Текширилган бош суякларининг ҳаммаси кўпроқ қирғиз ёки қолмиқ қорамоли белгилари билан Ўрта Осиё зотларининг қони аралашган бўлиб, келиб чиқиши - дурагайдир. Шундай. хулосани кўп зоотехниклар тасдиқлашади. Оддий чўл молини монгол (қолмиқ} моли билан чатиштириш натижасида олинган маҳсул деб ҳисобланган қирғиз моли тўғрисида айтса бўлади.

Я.Адамец (4, 23) 1911 йилда Павлова томонидан тасвирланган Забайкальедаги Чина дарёсидан топилган ёввойи молнинг қолдиқлари шарқий Бухоро моли бош суяклари билан жуда ҳам ўхшашлигини кўрсатади. Бу молнинг шу гуруҳга мансуб эканлиги тасдиқланган. Уларнинг ҳаммаси Ўрта Осиёнинг катта шохли молига тааллуқлидир.

Зебусимон молнинг қадимги Хоразмда пайдо бўлиш масаласи катта қизиқиш уйғотади. Маълумки, зебусимон мол фақат собиқ МДҲ ҳудудида эмас, балки бутун дунёда кенг тарқалган ва маҳаллий хиллари билан мавжуд бўлган. Б.С.Сивчик (57, 5) зебусимон молнинг ватани марказий Осиё деб ҳисоблайди. МДҲ ҳудудида зебусимон молнинг хили учтага бўлинган: улар Хуросон, қурама ва талиш турларидир. "Зебу билан қариндошлиги туфайли бу (зебусимон мол – А.Б.), молда биринчисига қанчалик яқинлик бўлса, кўкракнинг қилтиқли ўсимталари қисман бел умуртқаларининг тузилиши бу уларнинг иккига бўлинишидир" –деб ёзади. К.К.Саковский (55, 164). В.Н.Громова (19, 30), М.Г.Ерофеевлар (28, 267) фақат зебуга хос орқа умуртқанинг текисланган қилтиқли ўсимтаси туркман (юқорида келтирилган таснифлаш бўйича қурама моли–А.Б.). В.И.Цалкин (74, 120) эса зебусимон молда Қўйқирилганқалъадан (Амударёнинг ўнг қирғоғи, Тўрткўл шаҳридан 40 км. шарқда, милоддан IV аср оддин милоднинг I асри) ва Кўҳна-Урганчдан (ҳозир Туркманистоннинг Тошҳовуз вилоятида), топилган суяк қолдиқларида аниқлангандир. Ўзининг тузилиши бўйича зебуникига ўхшаш суяклар зебусимон молга хос юпқа суяклилиги, қадимги Хоразмнинг Кўзалиқирдан (Амударёнинг чап қирғоғи, милоддан VII–V аср олдинги қатлам), то Кўҳна Урганчгача бўлган кўпгина ёдгорликларда топилган.

В.И.Громова (19, 49) Қовунчитепада зебу қонининг аралашиши қорамолчилик пайдо бўлишининг жуда илк пайтларида, балким милоддан олдинги иккинчи минг йилликда бўлгандир деб ҳисоблайди. Бу Ҳиндистон ва ғарбдаги қўшни мамлакатлар билан қадим маданий алоқалар бўлганлигидан далолат беради. Ҳиндистонда, Мохенжо–Дорода милоддан 2750 – 2500 йил олдинги даврларда зебу тасвири топилган, Милоддан минг йил олдин у Месопотамияда пайдо бўлган. Шундай қилиб, В.И.Громова зебу Туркманистонда Месопотамиядан олдин тарқалган деб ҳисоблайди.

Жанубий Туркманистон манзилгоҳларида муҳр – қолиплар топилган. Улар бу ерда милоддан олдинги минг йилликнинг биринчи ярмида тарқалганлар. Шу муҳрларнинг бирида ҳўкиз тасвирланган: буюм тайёрланиши бўйича ҳайратда қолдирадиган нафислиги билан ажралади: ҳўкиз калта оёқларда турибди, унинг тумшуғи юмалоқ, бўртма куз билан безалган, бошини қайрилган шохлар ва гулбарг қулоқлар якунлайди. Қадимги усго –заргар бўйнидаги ўркачга атайлаб диққатни жалб этган ва худди шу тафсилот шубҳасиз, бизнинг олдимизда молнинг Ҳиндистон зоти эканлигини кўрсатади. Ҳинд дарёси водийсида машҳур қадимги Мохенжодоро, Хараппа ва кўпгина бошқа шаҳарларда қазиш ишлари олиб борилганда аниқ шунга ўхшаш ўркачли ҳўкизлар тасвири билан муҳрлар топилган, уларнинг тирик авлодлари ҳозир ҳам Ҳиндистонда яшамоқда.

В.И.Сарианиди (56, 48) юқорида келтирилган мисоллар асосида Хоразм, Жанубий Туркманистон ва Ҳиндистон ўртасида милоддан олдинги икки мингинчи йилнинг биринчи ярмидан олдин ҳам нафақат маданий, ҳатто, савдо алоқалари ҳам бўлган деган хулоса чиқаради. Бу маълумотлар зебу милоддан олдинги икки минг йилликнинг бошларида Ўрта Осиёга тарқалган деган хулосага келтиради.

Н. А. Мавлоновнинг (43, 19) фикрича, зебу Ўрта Осиёда милоддан 1000–1200 йиллар олдин пайдо бўлган. У зебусимон молларнинг маҳаллий турлари барпо бўлишини VIII асрда пайдо бўлган эрон моли, мўғил моли билан чатиштириш натижасида вужудга келган деб тушунтирилади.

Юқорида айтилганидек бронза даврида Сирдарё қуйи кисмида аҳоли таркиби аралаш бўлган Кўкча– 3 (жанубий Орол яқини), мозордаги бош суяклар иккита антропологик тур берди: шимолий – ғарбдан келганларга мансуб кесик – андронов ва милоддан олдинги икки минг йилликнинг ўрталаридан олдин келгинди бўлмай маҳаллий бўлган, эҳтимол, Суёрган аҳолиси билан тасаввур қилган қабила ҳинд–дравиддир, (49, 155). Буларнинг ҳаммаси жанубий Орол яқинининг Волга буйи, Урал яқини, Кавказ, Ўрта Осиёнинг жанубий вилоятлари, Қозоғистон аҳолиси билан кенг маданий алоқалар бўлганлигидан далолат беради.

Шундай қилиб, қадимги Хоразм аҳолисида зебусимон мол милоддан бир минг йил олдин бўлган, лекин бош сони жиҳатдан, эҳтимол, ўркачсиз молдан кам бўлгандир.

1   2   3   4   5   6



Похожие:

Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconУстоз-мураббий Б. Сафаров
Тошкент молия институти “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факультети уи-60,64 академгуруҳ мураббийси Бахтиёр Сафаровнинг 2009-2010 ўқув...
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconДокументы
1. /Бахтиёр.doc
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconДокументы
1. /АВТОРЕФЕРАТ БАХТИЁР-13.01.pdf
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconДокументы
1. /Бахтиёр Абду шукуров.doc
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconДокументы
1. /Бахтиёр Абду шукуров.doc
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconПмг гэф краткая Информация о проекте
Шерматов Бахтиёр Эшболтаевич, председатель Сурхандарьинского областного филиала Ассоциации фермерских хозяйств Узбекистана
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconПресс-релиз 2011 йил 23 июль куни Хоразм вилояти Гурлан туманида Ўзбекистон "Адолат" сдп сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти партия фаоллари учун
Манзил: 100043, Тошкент шахри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-77-12, 230-56-07
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconУрганч- 2006 Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб (баённома № ) ва Тошкент тибиёт Академияси Урганч филиали илмий Кенгаши томонидан тасдикланди (баённома № ) мух раиси,
Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб...
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconТошкент Тиббиёт Академияси 2010-2011 йил қабул режаси

Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconТошкент тиббиёт академияси Урганч филиали 2010-2011 йил қабул режаси

Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconЎзбекистон Республикаси фанлар академияси
Тадқиқот Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Ҳозирги ўзбек адабиёти кафедрасида бажарилган
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации