Документы



Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва icon

Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва

НазваниеБахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва
страница1/6
Дата31.08.2013
Размер1.49 Mb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3   4   5   6
1. /1. Авесто ва чорвачилик.docБахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва




Бахтиёр АБДОЛНИЁЗОВ

Мирсодиқ ИСҲОҚОВ


АВЕСТА

ВА ҚАДИМГИ ЧОРВАЧИЛИК


Тошкент –2008


ХОРАЗМ МАЪМУН АКАДЕМИЯСИ


Бахтиёр АБДОЛНИЁЗОВ

Мирсодиқ ИСҲОҚОВ


АВЕСТА ВА

ҚАДИМГИ ЧОРВАЧИЛИК


Тошкент –2008


Хоразмнинг қадимги чорвачилиги ва Авеста бўйича китобда келтирилган далиллар тарихий, археологик зоотехника ва халқ ижодиёти маълумотларига суянган ҳолда ёзилган. Унда Хоразм воҳаси ҳудудида хонакилаштирилиб асралган қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг тавсифи, уларни боқиш ва асраш масалалари, чорвачиликнинг ривожланиш босқичлари, Авестада чорвага бўлган муносабат, бу билан боғлиқ ривоятлар, баъзи қадимги бошқа давлатлардаги чорвачиликка оид қизиқарли маълумотлар келтирилган.

Рисола китобхонларнинг кенг оммасига, чорвачилик билан шуғулланаётган мутахассисларга, фермерларга ва талабаларга мўлжалланган.


Тақризчилар: У. Носиров – Ўзбекистон Реcпубликасида хизмат кўрсатган фан арбоби, Республика қишлоқ хўжалик фанлари академиясининг Мухбир аъзоси, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор


А. Абдурасулов – тарих фанлари номзоди


Масъул муҳаррир: Р.Эшчанов – биология фанлари доктори


©, 2008 й.


Авестада тилга олинган

Хоразм ва заҳматкаш хоразмликларга

бағишланади


МУҚАДДИМА

АВЕСТА - ЖАҲОН МАДАНИЯТИ ДУРДОНАСИ


Жаҳон цивилизациясининг қадимий ўчоқларидан бири ҳисобланган Хоразм диёри ўзининг буюк алломалари, ноёб тарихий обидалари, бой ва бетақоор санъати ҳамда маданияти билан жаҳонда юксак мавқе ва ўзига хос муносиб ўринни эгаллайди. Шу сабабли ҳам Президент И.А.Каримов ўзининг "Тарихий хотирасиз келажак йўқ" номли асарида шундай ёзади:

"Хоразм давлати тарихини биз 2700 йиллик тарих деб биламиз. Энг мўътабар қадимги қўлёзмамиз – Авестанинг яратилганига 3000 йил бўляпти, бу нодир китоб бундан XXX аср муқаддам икки дарё оралиғида, мана шу заминда умргузаронлик қилган аждодларимизнинг биз авлодларга қолдирган маънавий тарихий меросидир. Авеста айни замонда бу қадим ўлкада буюк давлат, буюк маънавият, буюк маданият бўлганидан гувоҳлик берувчи тарихий -ҳужжатдирки, уни ҳеч ким инкор этолмайди".

Дарҳақиқат, бундан 2700 йил илгари Хоразм ўлкасида яратилган муқаддас Авеста китоби Марказии Осиё, Озарбойжон, Кавказ ва Ҳиндистон халқларининг ҳаёти, урф-одатлари, диний эътиқодлари билан бир қаторда тарих, фалсафа, география, этнография, табиатшунослик, адабиёт, тиббиёт ва экология каби фан соҳалари ҳамда ижтимоий ҳаётнинг барча тармоқларига оид қадимий қўлёзма манба ҳисобланади. Шу сабабли ЮНЕСКО ташкилотининг 1999 йил ноябр ойида Парижда ўтказилган XXX-сессиясида муқаддас Авестанинг 2700 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилииди. Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2000 йилнинг 29 мартида Авестанинг 2700 йиллигини 2001 йилнинг октябр ойида Хоразмда нишонлаш тўғрисида тегишли қарор қабул қилди. Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳам ушбу муҳим оламшумул тадбирни муваффақиятли ўтказиш юзасидан жиддий тадбирлар тизимини ишлаб чиқди ва уларни амалга ошириш ишлари жадал олиб борилмокда.

Она заминнинг тарихини ўрганиш муқаддас ишдир, Президентимиз И.А.Каримов қайта-қайта таъкидлаганидек, "Ўз тарихини билмаган халқнинг келажаги ҳам бўлмайди", Мустақиллик шарофати туфайли она юрт тарихини холисона ўрганиш, ўзликни англаш, миллий ифтихор ва қадриятларимизни қайта тиклаш имкониятига эга бўлдик. Бизга маълумки, қадимий маданият марказларидан бири бўлган Хоразм тарихи ҳали етарлича ўрганилган эмас. Бу ўлкада инсонлар илк тараққиёт босқичларида яшаганликлари ҳақида гувоҳлик берувчи бой ва қимматли тарихий-археологик манбалар тўпланган. Бу диёрда энг қадимий элатлар ва халқлар яшаганлар ҳамда худди шу ерда илк қадимий давлатлар вужудга келган. Хоразмда милоддан бир неча минг йиллар аввал овчилик, чорвачилиқ суғорма деҳқончилик вужудга келган, йирик ирригация иншоотлари қурилган, ўзига хос меъморчилик, тасвирий санъат, бадиий ҳунармандчилик ривожланган.

Инсоният ҳаётида муҳим ўринни эгалловчи чорвачилик соҳасининг қадимги Хоразмда қандай ривожланганлигини тадқиқ этиш қадимшунос ва биолог олимлар олдида турган долзарб вазифа ҳисобланади. Шу элда уй ва қишлоқ хўжалик ҳайвонлари илк бор хонакилаштирилиб қўлга ўргатилган ва чорвачиликнинг соҳа сифатида пайдо бўлишига асос солинган. Албатта, бу жараён Авеста яратилишидан бир неча минг йиллар олдин амалга оширилган. Аммо “Авесто”да бошқа қадимий китоблардагидан фарқли ўлароқ чорва моллари, уларнинг турлари, муқаддаслиги, улардан олинадиган маҳсулотларнинг аҳамияти ва илоҳий хусусиятлари хусусида батафсил маълумот берилган. Бу маълумот ларнинг асосли ва тўғри эканлигини йирик хоразмшунос олим профессор С.П.Толстов раҳбарлигида фаолият кўрсатган Хоразм археология-этнография экспедицияси маълумотлари ҳам тўла тасдиқлади. Хоразм воҳасида қарийиб 50 йил давомида олиб борилган археологик ҳазишмалар натижасида ноёб тарихий ашёлар билан бир қаторда куплаб уй ва қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг суяклари топилган. Бу топилган суяклар, шубҳасиз, милоддан олдинги минг йилликлар даврида яшаган ва Авестада тилга олинган чорва молларининг турларига таъллуқлидир. Суяк қолдиклари орасида йирик шохли қорамол, қўй, эчки, от, туя, эшак ва ит каби уй ҳамда қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг суяклари мавжудлиги текширилиб аникланди. Ана шу маълумотларни зоотехника фанининг назарий асослари ва амалий тажрибаси нуқтаи назаридан таҳлил қилиб, қадимги Хоразм чорвачилигини Авеста маълумотлари билан қиёслаб ўрганишга ҳаракат қилдик. Ёввойи ҳайвонларни аждолдаримиз дунёда биринчилардан бўлиб хонакилаштирганлар ва қўлга ўргатиб, улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланганлар. Ушбу муҳим тарихий маълумотларнинг илмий таҳлил этилиб, асослаб берилиши маданият ўчоқларимизнинг нақадар эрта яратилганидан дарак беради.


Шақшунос А.АҲМЕДОВ


ХОРАЗМ-Авеста ЯРАТИЛГАН ДИЁР


Қадимий маданият ўчоғи ҳисобланган Хоразм диёри халқларининг ҳаёти ва кундалик турмушида асосий ўринни эгалловчи чорвачилик ва деҳқончилик бош олов қуёш ёруғлиги ҳамда иссиқлиги билан боғлиқ болтан. Табиат кучлари олдида ожиз бўлган кишилар қуёшга, об-ҳавога, сув ва оловга, ҳосилдор ерга умид боғлаган, уларни илоҳийлаштириб, мадад сўраб, илтижо қилганлар.

Маздапарастлик динининг асосчиси ва бош пайғамбари ҳисобланган Заратуштра (Зардушт) якка худолик (ваҳдоният) ғояси билан майдонга чиқди ва ўз таълимотида уни асосий ғоя сифатида тарғиб қилди. У эрамиздан олдинги 618-541 йилларда яшаб, 77 йил умр кўрган. Заратуштра сўзи хоразмий тилида "Туя боқар ёки туялар эгаси" маъносини англатади. Кейинчалик бу сўз форс тилида Зардушт, юнон тилида Зороастра шаклида оммалашиб кетган. Ўша пайғамбарнинг номи муносабати билан оташпарастлик динига зардуштийлик ёки зороастризм дейилган. Оврупо давлатларида, жумладан Русияда, юнонча атама Зороастр ва зороастризм кенг тарқалган. Оловга сиғинувчиларнинг пайғамбари Зардушт – Буюк озарбон, яъни Муқаддас олов эгаси номи билан ҳам машҳур бўлган. «Отар» ёки «озар» қадимги хоразмий тилида "олов" маъносини англатган. Муқаддас оловни ёқувчилар – озарбон, кейинчалик "ўт эгаси" деб юритилган. Озарбойжон сўзининг маъноси ҳам "оловга сиғинувчи" – демакдир.

Оташпарастлик динининг бош илоҳи Ахура – Мазда бўлганлиги сабабли бу дин ҳозирда кўпинча маздапарастлик номи билан юритилмокда. Муқаддас китоб Авеста яратилган даврда Хоразм воҳаси Ориёна войжа, яъни Орийлар (олий ирқли халқлар) ўлкаси деб аталган ва бу заминда яшаган хоразмийлар, хурралар, дравиллар. ос ва аланлар, сак-массагетларнинг диний -маърифий қадриятлари Авестада ўз ифодасини топган. Милоддан аввалги VII-VI асрларда Турон ва Эрон мамлакатларида истиқомат қилиб ҳаёт кечирган кўп сонли қабилалар асосан кўчманчилик тарзида тирикчилик қилганлар. Ушбу турли қабилалар ўртасида ўзаро қонли тўқнашувлар, низолар авж олиб кетган эди. Шу сабабли пайғамбар Зардушт қабилалараро низо ва жанжалларни йўқотишнинг бирдан -бир мақбул йўли қадимдан таркиб топган кўп худолик (политеизм ёки мажусийлик}дан якка худолик, яъни монотеизм - вахдониятга ўтиш деб билди. У ўз мақсадини рўёбга чиқариш учун эзгулик худоси Ахура – Маздани асосий илоҳий сиймо сифатида тарғиб қила бошлади. Зардушт ўз таълимотида оддий меҳнаткаш халқ манфаатларини ҳимоя этади, юқори ва иастки табақа вакиллари учун баробар бўлган адолатли ғояларни илгари суради. Унинг эътиқодига кўра дунёда яхшилик ва ёмонлик мавжуд бўлиб, улар ўртасида доимо кураш давом этади. Оқибат натижада яхшилик ва ёруғлик ғалаба қилади. Яхшилик ва ёруғлик худоси илоҳий Ахура – Мазда ёмонлик ва зулмат тимсоли Аҳраманга қарши кураш олиб борган.

Хоразмда туғилиб вояга етган ва диний таълимотини дастлаб шу ерда тарғиб қилган Зардушт хоразмлик ҳукмдорлар билан келишмай қолади. Натижада у Хуросонга полню Виштасп ҳузурига боришга мажбур бўлади. У Зариасп (ҳозирги Мозори Шариф) шаҳрида, қурилган маздапарастлик ибодатхонасининг очилиши маросимида қатнашиб, шу ерда бош илоҳ – Ахура-Мазда шаънига ибодат қилаёттан пайтида Турон подшосининг лашкарбошиси, мажусийлик дини тарафдори Братарвахш томонидан ўлдирилади.


Авеста – ИЛОҲИЙ ХАБАР ДЕМАКДИР


Зардупгг. вафотидан кейин унинг йўлини тутган ваҳдониятчи дин пешволари муъбадлар ва муъбади муъбадонлар тарафдорлари коздинлар томонидан олий илоҳ Ахура – Мазда тилидан айтилган муқаддас ақидалар ва эзгу алқовлар бир жойга тўпланган ва китоб ҳолига келтирилган. Бу муқаддас китобга Зардуштгача бўлган алқовлар ва унинг ўзи томонидан ижод қилинган "Гоҳлар" ҳам қўшилиб яхлит ҳолга келтирилгач, унга Авеста деб ном берилган. Авестанинг асосий матнлари ўша даврда нуфузли мавқега эга бўлган хоразмий тилига яқин тилда яратилган. Хоразмий тили эроний тилларнинг шарқий гуруҳига мансуб бўлиб, аҳмонийлар ҳукмронлиги даврида миххатлар ўрнига оромий алифбосига асосланган хоразмий ёзуви қабул қилинади ва тез ривожлана бошлайди. Авеста китоби худди ана шу ёзувда битилган. Авеста сўзи хоразмий тилида "Апа-ста-ка" – "китоб" деган маънони англатади. Ҳозирги ҳиндий тилида ҳам китоб "пустак" дейилади. Буюк ватандошимиз, қомусий аллома Абу Райҳон Беруний бу сўзни "Абисто" шаклида қўллаган. Авеста яратилган даврда Катта Хоразмда ҳинд-дравид, хурра, ос, алан, хоразмий, қипчоқ ва эроний қабилалар аралашиб яшаганлар. Шу сабабли хоразмий тилида ҳинд ва эрон тиллари қатлами мавжуд бўлганлиги табиий ҳол бўлган. Жаҳондаги кўпчилик динларнинг муқаддас каломлари "Китоб" номи билан юритилган. Масалан, ҳиндлардаги "Веда", яҳудий ва христианларнинг "Таврот" (Библия), "Инжил" (Евангелия), "Забур" (Талмуд), мусулмонларнинг муқаддас "Фурқон"и (Қуръон) ҳам китоб маъносини англатади. Тарихий маълумотларга қараганда Авеста 21 та наск – алоҳида китоблардан иборат бўлган. Академик Е.Э.Бертельснинг фикрича, Авестанинг дастлабки ёзилган нусхасида 8 миллиондан ортиқ сўз жамланган эди. Сосонийлар ҳукмронлиги даврида қайта тикланган Авестага эса 350 минг сўз кирган, холос. Фанда тан олинган "авестошунослик" деган илмий йўналишнинг биринчи асосчиси Абу Райҳон Беруний десак хато бўлмайди. Алломанинг "Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар" номли қомусий асарида маздапарастлик динининг пайғамбари Зардушт ва бу диннинг муқаддас китоби Авеста ҳақида маълумотлар бор. Беруний шундай ёзади: "Подшоҳ Доро ибн Доро хазинасида "Абисто"нинг ўн икки минг қорамол терисига тилло билан ёзилган бир нусхаси бор эди. Искандар оташхоналарни вайрон қилиб, уларда хизмат қилувчиларни ўлдирган вақтда уни куйдириб юборди. Шунинг учун ўша вақтдан бери "Абисто"нинг бешдан учи йўқолиб кетди. "Абисто" ўтгиз наск эди, мажусийлар қўлида ўн икки наск чамаси қолди. Биз Қуръон бўлакларини ҳафтияклар деганимиздек, наск "Абисто" бўлакларидан ҳар бирининг номидир. ("Осорул боқия", 238-бет) шунинг билан бирга араб тарихчиси Абу Жаъфар Табарий «Авеста» 200000 сигир терисига (пергамент) ёзилган» деб ишонтиради. (Энциклопедический словарь, 77, 35)

Юнон тарихчиларининг гувоҳлик беришларича, Александр Македонский Эронни истило қилган вақтда пойтахт Персеполда (Шероз) Авеста китобининг икки нодир нусхаси бўлган. Искандар бу китобнинг бирини куйдирган ва яна биттасини ўз ватани Македонияга жўнатган. Шунинг билан бирга Шарқ ўлкаларини кетма-кет забт этаётган жаҳонгир Авестанинг астрономия, фалсафа ва тиббиётга оид қисмларини юнончага таржима эттирган ва улардан фойдаланишга фармон берган. Натижада Авестада жамланган муҳим илмий маълумотлар юнонлар томонидан ўзлаштирилган. Хоразмшоҳ Фарасман Александр Македонский билан сулҳ шартномаси тузганлиги сабабли Хоразм грек-македон босқинчиларидан омон қолади. Бу ерда маздапарастлик ибодатхоналари то VIII аср бошларига қадар, яъни Хоразмнинг араблар томонидан истило қилинншигача ўз фаолиятини кўрсатиб турадилар, Авестанинг муқаддас алқовлари янграб, муқаддас оловлар ёнишда давом этади, 712 йили арабларнинг Хуросондаги вакили ва лашкарбошиси Қутайба ибн Муслим Хоразмга катта қўшин билан кириб келади, маҳаллий аҳолининг мардонавор курашларига қарамасдан Буюк Хоразмшоҳлар давлати араблар томонидан бутунлай ишғол қилинади. Абу Райҳон Берунийнинг ёзишича, Қутайба ибн Муслим Хоразмий тили ва ёзувида битилган барча ёзма ёдгорликларни йўқ қилдиради. Хоразмий тилида сўзловчи кишиларни қаттиқ жазолайди ва оғир соликлар солади. Шундай қилиб тақдир тақозоси билан Хоразмда Зардушт томонидаи ёндирилган муқаддас олов – Озар сипанд ўчирилади. Беруний яшаган X асрда хоразмий тилини биладиган одамлар жуда кам қолган эди. Олимнинг ўзи асарларини араб тилида ёзишга мажбур бўлганини айтади, она тилида сўзласа ҳеч ким тушунмаслигидан нолийди.

Хоразмий тили қардош сўғд ва бахтар тиллари каби ўлик тилга айланади. Авеста ва унинг ақидалари ўрнини ислом дини ақидалари эгаллайди. Фақат баъзи урф - одатлар ва маросимлардагина зардуштийлик излари сақланиб қолади.

Авеста яратилган жамият қадимги Хоразмда патриархал муносабатлар ривожланиб, илк давлатчилик куртаклари пайдо бўлаётган даврга тўғри келган эди. Авеста маълумотларига кўра, бу жамият чорвадор ҳамда ярим ўтроқ ва туб ўтроқ деҳқонлар жамияти бўлиб, уларнинг асосий мулки – бойлиги чорва моллари, шудгор қилиб экиладиган ерлар ва яйловлар бўлган. Бу ерда яшовчи халқлар кўп миқдорда туя, йирик шохли қорамол, қўй-эчкилар боққанлар, бутун мулкий муносабатлар чорва молларига, яйловлар ва экинзорларга эгалик қилиш заминига курилган. Жамоа аъзолари аста-секин табақаланиб – бой чорвадорларга, чорваси оз ёки чорваси йўқ тоифаларга ажрала борган. Бой чорвадорлар табақаси ўзига хос чорвадорлар ҳарбий аристоқоатиясини ташкил қилганлар. Ўзаро урушлар натижасида асирга тутнганлар қулларга айлантирилган. Шу йўсинда табақаланиш рўй бериб, жамият маздапараст руҳонийлар, ҳарбийлар, оддий жамоа аъзолари, чорвадор мулк эгалари, заминдор зодагонлар ва қулларга ажратилиб идора этилган. Мамлакатни бошқариш поғоналашган тизим орқали қуйидан юқорига тобелик асосида амалга оширилган. Бунда патриархал катта оила ота бошчилигида дманў деб аталган. Отанинг яъни, уйни, хонадонни асровчи уруғдошлик асосида қишлоқ жамоасига айланиб, буни вис дейилган. Вислар қишлоқ оқсоқоли виспати томонидани бошқарилган. Бир неча вис бирлашиб қабила уюшмасига айланган. Буни занту деб аталган ва зантупати томонидан бошқарилган. Ниҳоят, зантулар бирлашмаси дайу дейилиб, дахйупати томонидан бошқарилган. Дахйу типидаги ижтимоий-сиёсий уюшма ўлкамиздаги ҳудудий давлатчилигимизнинг илк босқичи эди. Бунинг вақт чегаралари милоддан аввалги II минг йилликнинг ўрталаридан то йирик ҳудудий давлатлар – Қадимги Хоразм, Қадимги Сўғд, Марғиёна, Бақтрия, Парфия шаклланган илк темир асригача давом этган. Айни шу босқичнинг яққол мисолини Сувёрган, Тозабоғёб мажмуалари ҳамда Жанубий Ўзбекистоннинг Сополли, Жарқўтон илк шаҳар маданиятларида кўриш мумкин. Уларнинг бири Шеробод дарёси ҳавзасини қамраб олган илк ҳудудий маъмурий марказ бўлса, Сувёрган ва Амиробод маданиятлари Амударёнинг қадимги шўх ўзанлари бўйлаб ривожланган.

Чорвачилик билан шуғулланувчи қабилалар сув манбалари яқинида ўтроқлаша бориб деҳқончилик билан шуғуллана бошлаганлар. Деҳқончиликда асосан одамлар ва чорва моллари учун муҳим озуқа воситаси бўлган ғалла-дон етиштиришга катта эътибор берилган. Хоразмда сунъий яйловлар ва ўтлоқлар бунёд қилиш мақсадида беда ва бошқа озуқабоп экинлар майдони мунтазам кенгайтирилиб борилган. Шуларнинг эвазига чорвачилик соҳа сифатида ривожлана борган. Албатта, шундай қадимги ва ғоят қизиқарли тарихни ўрганиб, фойдали кўрсатмаларни ҳозирги ва келгуси ҳаётга татбиқ қилиш шарафли иш бўларди деб ҳисоблаймиз.


МОЛЛАРНИНГ ИЛК ҚЎЛГА ЎРГАТИЛИШИ ВА ХОНАКИЛАШТИРИЛИШИ.


ХОРАЗМНИНГ ҚАДИМГИ ЧОРВАЧИЛИГИНИНГ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ


Инсон ўзининг овқатликларга бўлган талабини қондириш учун дастлаб мева, ёнғоқ ва илдизлар билан озиқланган, кейинчалик овқат таркибига балиқ киритилган. Қурол-яроғ ясалиши ва ривожланиши билан одам аввало илвасинни, кейинчалик йирик пода ҳайвонлари – мамонт, ёввойи от, шимолий буғуни овлаган.

Овчилик одамларни яшаш воситалари билан таъминлади. Овчилик фақат овқатликлар учун эмас, одамга керакли бошқа маҳсулотлар – тери, суяк ва шох, мой, пай каби маҳсулотларни ҳам беради. Қушлар – безак ва ўқ ёйлари тайёрлаш учун парлар ишлатилган. Булар ўз навбатида инсонга нисбий ўтроқ яшашга ўтиш имкониятини берди.

Ўтроқ яшаш, озуқабоп ўсимликларни парвариш этиш, деҳқончилик билан шуғулланишдан бошланган. Деҳқончилик ўзининг юқори поғонасига ўтиши учун одамнинг янги йирик маданий ютуғи – ҳайвонларни ўргатиш ва хонакилаштириш жараёни амалга ошмоғи лозим эди. Шубҳасиз, ҳайвонларни ўргатиш ва хонакилаштириш ер юзасида бир пайтда эмас, балки ҳар хил шароитда амалга ошган. Бундай вазият турли хил ҳайвонларга ҳам тааллуқлидир. К.Келлер (48, 120) фикрича, инсоният маданиятининг ривожланишида ҳайвонларни хонакилаштириш муҳим ижтимоий, иқтисодий ва маънавий самаралар берди. Бу жараён одамзотга ўзининг руҳий даражасини кўтаришга ёрдамлашди, унинг яшаши учун барқарор манба берди. Шунинг учун ҳам айрим маданий ҳудудларда уй ҳайвонларига ҳақиқий эътиқоднинг ривожланиши тасодифий эмасдир.

Амударё ва Сирдарё оралиғи энг қадим замонларда ҳайвонларни қўлга ўргатиш жойи бўлган. Натижада чўпонлик – подачилик усулларига ўтиш имконияти туғдирилган.

Л. П. Потапов (52, 18) фикрича, уй молини қўлга ўргатиш ва дастлабки урчитиш умуман Осиёда ҳали неолитик даврларда, милоддан 3 минг йил илгари амалга оширилган, .Демак. бу вазият кўчма қорамолчиликдан қанча олдинроқ вужудга келган.

Е.А. Богдановнинг (10, 20) таъкидлашича, хонакилаштириш аста-секинлик билан амалга ошган. Ҳамма одамларда бир хил истеъдод ва ҳайвонларни ўргатиш қобилияти бўлмагандек ҳамда табиий шарт-шароитлар бир хил бўлмаганлиги сабабли ҳайвонлар қўлга бир вақтда ўргатилмаган. Дарҳақиқат, уй ҳайвонларини ўргатиш қандайдир бир жойда ва якка бир халқнинг иши бўлмаган.

Л. Адамец (4, 7) ҳайвонларни тутиб ўргатиш айрим халқларнинг ҳар хил тарқалган жойларида вужудга келган деб ҳисоблайди.

Одамзод томонидан ҳозирги замон уй ҳайвонларининг деярли барчасини – қорамол, от, қўй, чўчқа, эчки ўргатиш мезолит (12-10 минг йил илгари), даврида бошланган, неолитда эса янада ривожланган. Биринчи ўргатилган ҳайвон деб барча тадқиқотчилар итни ҳисоблайлилар, (Амальриқ Монгаит 5, 275).

Биринчи хонакилаштирилган ҳайвонлар деб зса чўчқалар, эчкилар; қўйлар ҳисобланади.

Хонакилаштиришнинг шундай кетма – А.А.Раҳимов (53, 19) ҳам таъкидлайди. С.А.Биковский (16, 9) маълумотларига кўра эса бугунги Уқоаина ва Молдава ҳудудларида тарқалган Триполье манзилида энеолит даврида эчки, қорамол ва чўчқа хонакилаштирилган. Ҳўкизни қўлга ўргатиш уларда эчкидан, умуман майда шохли молдан ва чўчқадан олдинроқ бошланган.

Бизнинг назаримизда турли жойларда ҳайвонлар турларини қўлга ўргатиш ва хонакилаштириш кетма-кетлиги ҳар хил бўлганлиги тўғри фараз бўлса керак. Айрим жойларда олдин майда, бошқаларида – йирик мол хонакилаштирилган. Қорамол ҳамма вазиятларда ҳам қўй ва чўчқа билан бир қаторда муносиб ўринни эгаллайди Ўрта Осиёда Анаудаги қазишмалар ҳам шунга ўхшаш материалларни беради.

Муаллифларнинг ҳайвонларни қўлга ўргатишдаги бошланғич жараёни ҳақидаги фикрлари катта қизиқиш уйғотади. Масалан, В.Г.Богораз – Таннинг фикрича (16, 15), бу қуйидагича содир бўлган. Йирик чорвачилик катта ҳайвонларга қилинадиган овдан алоҳида йўл билан пайдо бўлган. У чўлда, ўғли қумлоқда ривожланади. Илк деҳқончиликка қараганда у одамларнинг бетўхтов жойидан қўзғалиши билан боғлиқ ва бутунлай эркаклар ишидир. Қуршов ёрдамида тўсиққа кувиб киритилган ҳайвонлар бирданига ўлдирилган. Қари ҳўкизлар ва сигирларни тоза гўшт учун сақлаганлар, ёш молларнинг йўқолиб кетишига йўл қўймаганлар, яъни аста-секин одамзод овқат эҳтиёжларини қондириш учун қуритилган ва дудлаб қотирилган гўштни истеъмол қилишга ўтади.

Шундай қилиб, тўсиқ билан ов қилишдан йирик молни қўлга ўргатиш бошланади.

Шуни қайд қилиш керакки, ҳозирги замонда ҳам айрим жойларда шунга ўхшаш ўргатиш усули қўлланилади. Масалан, Ҳиндистон, Цейлон ва Ҳинди-Хитойда ёввойи филларни улкан ва чидамли тўсиққа қувиб киритиб, ушлайдилар, кейинчалик уларни аста - секинлик билан ювошликка, ишга ўргатадилар.

Янги ҳайвонларни тутиш ва қариларини сақлаш учун тўсиқ эндиликда керак бўлмай қолади. Илгари овчи бўлган одам, энди подачига айланади, тўсикдан ўзининг бўлғуси подаси билан чиқиб, чўл бўйлаб, яйловдан - яйловга эркин юра бошлайди. Подалар кенгайиб, кўчманчи чорвадорлтк ҳаёти фанда "номадизм" деб юритилади. Молчиликнинг вужудга келиши ҳозирги Туркманистоннииг жанубий ва жанубий-ғарбий ерларида Д.Д.Букинич (12, 1.15) томонидан қуйидагича фараз қилинади.

Каспий дергизининг шарқида одамзот кўп вақт давомида табиат томонидан берилган турда ўсимлик озуқасидан фойдаланиш имконига эга бўлган. Эркаклар анча вақт "бекорчи бўлган, оила ташвиши эса хотинлар зиммасида эди. Лекин аҳоли кўпайиш жараёни ва фойдаланиш майдонининг камлиги эркакни ҳам яшашнинг асосий манбаини таъминлашда яқиндан қатнашишга мажбур қилган, Бунинг учун деҳқончиликни қандайдир йўл билан яхшилаш учун ерга ишловберишга ўтиш лозим бўлди. Эркак бунда дам ўзи учун нохуш вазиятдан чикди: меҳнат оғирлигини у ҳайвонга юклади. Ерни ҳайдаш учун қўлланиладиган омочни тортиш учун ишчи кучи керак эди. Энг қадимги Миср расмларидан кўриш мумкинки, бундай ишчи кучи дастлаб одамнинг ўзи бўлган. Бир неча қул оддий омочга кўшилганлар ва улар уни қўшчи бошчилигида тортганлар. Каспийнинг шарқида эса овчи жамоаларида қулдорлик вужудга келмаган эди. Шунинг билан бирга бу ерда табиатнинг ўзи Мисрдагидек қаттиқ меҳнат талаб қилмас эди. Атрофдаги тоғ олли ўтлоқли чўлда ёввойи ҳўкизлар, отлар, эшаклар, хумда эса – туялар ўтлаб юрганлар. Фақат уларни қўлга ўргатиш керак эди. Демак уй ҳайвонларини қўлга ўргатиш жараёнини деҳқончилик эҳтиёжига бўйсиндириш лозим бўлган. Бошқа ҳудудларда молчилик овчиликдан боўланган, чунки бу жараён овчилик қабилаларнинг гўштга бўлган эҳтиёжини етарли қоплаш учун керак бўлган. Каспийнинг шарқидаги чўлларда молчиликнинг ривож топиши омочга ҳайвон қўшиб деҳқончилик қилишга замин яратган.

Ҳайвонларни қўлга ўргатиш қуйидагича амалга оширилган. Овчининг ўзи, ҳаттоки бутун оиласи, унга керак бўлган ҳайвонлар подаси кетидан бир неча кун изм-из юрган. Шундан сўнг одам фойдали бўлган ҳайвонларни ўзига яқинлаштириб қўлга ўргатган. Шу тарзда ўргатиш усули пода-пода бўлиб яшайдиган ҳайвонларда амалга оширилган. Бундай уй ҳайвонлари – қорамол, от, эшак, туялар бўлган ва улар Қоракўл ерларида жуда қадим замонлардан бери яшаганлар. Албатта, бу ерда деҳқончилик талаблари учун аввало ёввойи ҳўкиз (Воs namadicos) қўлга ўргатилиши лозим эди. Ҳақиқатда ҳам унинг суяклари Анаудаги қазилмаларда топилган. Бу қатламлар милоддан олдинги IV-III минг йилликга тўғри келади. Шундан сўнг от ва қўйлар қўлга ўргатилган. Қўйчилик шундан сўнг хўжаликнинг асосий соҳаларидан бирига айланди, чунки гўшт -ёғдан ташқари жунга кийимга бўлган эҳтиёж вужудга келди.

Ҳўкиз Анаудан кейин Ассирияда, кейинчалик бутун олд Осаёда илоҳийлаштирилган.

Демак, Каспийорти ҳудудида қадимги ўтроқ деҳқончилик билан бир қаторда, ундан кўчманчи молчилик ҳам ривожланган. Қоракўл атрофларида аридлашу, яьни қуруқ чўл ва саҳролашув кўяманчи чорвачилик хўжалиги етакчи усулга айлантирди. Бошқа ҳудудларда эса бу жараён бошқача тарзда ўтган.

С.Н.Биковский (14, 22) фикрича, биринчи мол бокувчи эркак бўлган, фақат хонакилаштирилиб охирдан боқиладиган ҳайвонлар хотинлар ихтиёрига ўтган, биринчи уй ҳайвонлари майда эмас, йирик бўлган. Бу қорамол билан фақат овчи – эркак муомала қила олган.

Ҳўкиз билан бирга чўчқа ҳам хонакилаштирилган. Булар билан ҳам эркак машғул бўлган, чунки ёввойи чўчқани, айниқса, тўнғизни овлаш ёввойи буқани овлашдек хавфли бўлган. Шунга ўхшаш услубда эчки ҳам хонакилаштирилган.

Бу ҳайвонларнинг ҳаммаси олдин гўшт учун хонакилаштирилган: Фақат анча вақт ўтиб ип йигириш ва тўқиш пайдо бўлиши билан эчкига, кейинчалик қўйга қараш хотинлар қўлига ўтди, лекин бунгача бутун теридан фойдаланиш тадбири амалга оширилган. Молни ўргатиб ва аста-секин хонакилаштириш билан бир пайтда унинг эгаси молчи - чўпонга айланди хонакилаштирилган молдан деҳқончиликда фойдаланиб, эркак оила ва ибтидоий жамият тарихида бурилишни таъминлади. Бу тўғрида пгундай деган:

Ёввойи лашкар ва овчи уйида хотин биринчи, ўзи эса иккинчи ўрин билан қаноатланган, лекин юмшоқроқ подачи, ўзининг бойлигидан фахрланиб, биринчи ўринга чиқди, хотинни эса – иккинчисига чекинтирди.

Бошоқли ўсимликлар , аввало, муҳум озуқа манбаи бўлиш билан баробар молнинг ем - хашакка булган талабини кондириш билан боғлиқ бўлган,

Тарихда ғилдиракнинг пайдо бўлиши уй ҳайвонини юк тортувчи куч сифатида ишлатишга олиб келди. Натижада деҳқончиликнинг йирик тармоғи – далачиликни барпо этиш мумкин бўлди.

Олимларнинг фикрича бу ибтидоийликнинг энг юқори поғонасига тўғри келган.

Уй ҳайвонларини ўргатиш ва подаларни урчитиш бунгача мисли кўрилмаган бойлик манбаини барпо этди, бутунлай янги ижтимоий муносабатларни яратди.

Осиё одамлари ўргатиш ва келгусида ўргатилган ҳолатда сақлаш мумкин бўлган ҳайвон турлари тўғрисида анча аниқ ва бой тажриба орттирдирлар. Масалан, ёввойи урғочи қўтосни қўлга ўргатиб, унинг эркагини овлашган, ўргатилган она қўтосдан эса урчитиш йўли билан ҳар йили бузоқ, ундан ташқари, сут маҳсулотлари олишган.Масалан, туронликлар ва эронликлар (орий) қабилалари ов ҳайвонларини аввал қўлга ўргатилиб кейин урчитишган. Ибтидоий овчи аста –секин келгуси эҳтиёжлари учун ҳайвонни тирик сақлаш ва боқиб ёнида олиб юришдан чорвачилик меҳнати шаклига ўта борган. Молнинг кейинги авлоди эса асралган Чўпонлар қабилалари ибтидоий жамоалар ичидан ажралиб чиқдилар. Бу биринчи йирик ижтимой меҳнат тақсимоти эди. Молларни қўлга ўргатиш ибтидоий жамият моддий ишлаб чиқаришининг умумий ривожланиши билан жуда яқин боғликдир.Чорвадор қабилалар анча кўп маҳсулот етказибгина қолмай, улар ҳаёт учун зарур воситалар етиштиришда ҳам муҳум ўрин тутадилар. Уларда олдингиларга қараганда сут, сут маҳсулотлари ва гўшт анча кўп микдорда етиштирибгина қолмай тери, жун, эчки тивити ва бошқа хомашё миқдори ҳам кўпайди . Бу балан боғлиқ ҳолда йигирилган ип ва мато ҳам кўпая бошлади. Натижада доимий маҳсулот алмашиш амалга оша рошлади бозор муносабатларига илк қадам қўйилди.

Уй ҳайвонларини урчитиш аввало, чегараланган микдорда амалга ошган бўлса, кейинчалик хўжалик фаолиятида муҳим аҳамият касб этди. Хонакилаштирилган ҳайвонлар яшаш учун одамга қатор воситалар берардилар. Улар гўшт, жун, ёг, суяк, транспорт ва ерга ишлов бериш учун уловбоп куч бўлди ва, ниҳоят, уй ҳайвонларининг сутидан фойдаланиш бошланди.

Хонакилаштириш, шубҳасиз, узоқ давом этган ва қийин жараён бўлган, ибтидоий одам уни қаттиқ меҳнат билан амалга оширган. Тахминан 140 минг хонакилаштириш мумкин бўлган ҳайвонлардан бугунгача фақат 17 туригина хонакилаштирилган.

Одамзод ҳайвонларни қўлга ўргатиб ва хонакилаштириб, вақт ўтиши билан ундан ерни ҳайдаш учун фойдалана бошлаган. Омочдан фойдаланиладиган деҳқончилик ривожланиши билан уй молларини урчитиш ҳам ривожлана бошлади. Қорамолчилик пайдо бўлди. Олдин қорамолчилик одамнинг гўштга бўлган эҳтиёжини таъминлаш учун хизмат қилди. Сутни истеъмол қилиш эса анча кейин бошлантан. "Зороастризмда сигир сути илоҳий деб ҳисобланган. Сигир сутидан ва хаома ичимлигидан истеъмол қилишни Зардушнинг онаси бошлаган", –деб ёзади С. П. Толстов (67, 291).Авестонинг “Видевдат” маскида бундай сўзлар бор; “Иймонли эр уй қурган ер бахтлидир шундай ер енг суюшчна бой ердир” (Авесто “Видевдат” китоби М.Исҳоқов таржимаси Т .2007. 19- бет .)

Шу банддан қуйироқда яна бусўзларни ўқиш мумкин ”Шундай ердаги уйда сигирлар кўплиги Ҳақиқатнинг (Артанинг) барқарорлигидир ва мўллигидир.

Ўтлоқлар кўп, итлар кўп, хотинлар кўп, фарзандлар кўп, олов кўп бўлса, булар шу ернинг тўқлигидир”

Айрим мол боқувчи қабилалар қорамолнинг йирик подаларига эга бўлишса–да, овқатда сут, сут маҳсулотларини истеъмол қилмаганлар. Буларга, масалан, Африканинг кўпгина молчилари, Хитой, Ҳинди –Хитой ва Ҳиндистоннинг анча қисмидаги халқлар киради – улар сутни истеъмол қилмайдилар. Шунинг билан бирга тескари ҳодиса ҳам мавжуд, Африканинг айрим қабилалари овқат учун сутдан фойдаланиб, деярли гўшт емайдилар. {қизиғи шундаки, Африканинг молчилик билан шуғулланадиган кўпчилик қабилаларида сигирларни соғиб, ёг қиладилар. Араб халқларида эса эркаклар урғочи туяни, хотинлар эса сигирларни, эчки ва қўйларни соғадилар, Айрим туркий ва Осиёнинг монгол халқларида ҳам эркаклар байталларни, хотинлар-сигир, эчки ва қўйларни соғадилар.

Ибтидоий қорамолчилик, албатта, олдий вужудга келди, унинг жадал ривож топиши маълум шароитлар, аввало, яхши ўсган ўт – ўлан, табийозуқа мавжудлиги балан боғлақ бўлган.

Ибтидоий чорвачиликнинг ривожланиши анча вақт, эҳтимол, озуқа базаси муаммосига, айниқса, қиш даврида дуч келган бўлса керак. Шунинг учун ҳам тушунарлики, ер куррасининг маълум қисмида серут дудулдарда – Марказий, Кичик ва Ўрта Осиёда, Марказий Африканинг ғарбий қисмида, Жанубий Африкада қорамолчилик ривож топган. Шу маьнода Авесто китобида кўп марта серўт яйловлар, ўтлоқлар тилга олрнади. Яйловларнинг ва ўтлоқларнинг илоҳий назорати Митра, Раман каби маьбудларга юклатилган.

Тоғлик жойларда аввалдан чорвачилик яйдоқ ҳолатда ривожланди, чунки бундай шароитда кўп сонли молга озуқа тайёрлаш қийин бўлган. Чорвадор қабилаларнинг хўжаликлари ривожланиши натижасида ва уруғдошлик жамияти барпо бўлгандан одам маълум ҳудудга у ёки бу тарзда кўнгил қўйган. Яйловлар ва қўниш жойи фақат йил фасли ўзгариши билан амалга оширилган.

Юқорида айтилганидек подачи қабилалар томонидан маҳсулотнинг зиёд ишлаб чиқарилиши натижасида доимий айирбошлашга имконият яратилди. Аввал бу айирбошлаш қабилалар ўртасида амалга оширилди. Моллар айрим одамларнинг мулкига ўтганидан ва айирбошлашнинг ягона шакли барпо бўлганидан сўнг–айирбошлаш айрим шахслар орасида ҳам бўла бошлади. Бу шароитда мол сотиладиган нарса бўлиб, унга –ҳамма бошқа хом–ашёлар айирбошланди, яьни мол пул вазифасини бажарадиган бўлди.

Баликчиликнинг ривожланиши ибтидоий, хўжалик тармоғи сифатида, шубҳасиз нисбий ўтроқликнинг бошланиши билан боғлиқ. Лекин - бундай ҳолат одамнинг бир жойда яшаши бошданди деган гап эмас, чунки бир вақтда овчилик қилиб балиқ тутиб, ибтидоий одам йил фаслига қараб доимо кўчиб. юрган, яъни унинг ҳаёти кўчма шаклда бўлган, бу ўз навбатида ривожланган чорвачиликка ҳам хосдир.

Фақат омочга асосланган деҳқончилик ривож допиши билан одам кўчманчиликдан ёки номадизмдан бутунлай кечиб, барқарор ўтроқ ҳолатда яшашга ўтади.

Моллар подасини боқаётган қабилалар учун бундай ҳаёт шароитида, ҳатто, ёздаги ўтлоқлар – яйловлар ҳудудида имконият чегараланган бўлиши мумкин. Бу ҳамда молларни қиш даврида сақлаш шароитлари пода ўсишини чеклади. Шу ўринда бир ҳаққоний савол туғулади:- Деҳқончилик подаларни қишда ем –хашак билан таьминлаб билмасмиди? Пичан ўриш воситалари йўқ бўлган вазиятда буни бажариш қийин эди. Юқорида баён этилганидан шундай хулоса чиқариш мумкинми, ибтидоий хўжалик ўзида ибтидоий чорвачилик билан овни, балиқчиликни, қўл омочи билан деҳқончилик қилишни ва ёввойи ҳолатда ўсган мевани йиғишга мослашган комплекс бўлган тармоқ аҳамиятига эга хўжалик атрофида одамнинг яшаш жойига қараб ҳар хил бўлган. Буларнинг ҳаммаси шубҳасиз, ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши паст даражада бўлганлигидан далолат беради.

Фаҳат хонаки уй ҳайвонларини асраган қабилалар кўчманчиликка, ўтиб, ўзининг молига, ўт излаш мақсадида йил давомида бундай ҳаёт шаклига ўзининг мослашганидан сўнг, чорвачиликнинг ем – хашак муаммоси муваффақиятли ҳал бўлди.

"Худди шу ҳолат чорвачиликнинг ривожланишига катта туртки бўлиб, уни хўжаликдаги мустақил ва етакчи тармоққа айлантирди, бу ўз навбатида чорвачилик қабилаларини ёввойи қабилалардан ажратилишини якунлади ва биринчи йирик ижтимоий меҳнат тақсимоти мустаҳкамлади", – деб ёзади Л. П. Потапов (52, 19).

Маданиятнинг ривожланиши чорвачиликнинг роли тўғрисидаги масала бирмунча қизиқиш касб этади. Баъзи муаллифлар, масалан, Б.Б.Пиотровский (50, 19) маданият тараққий этиши учун жамият томонидан фақат керакли бўлган маҳсулот эмас, балки қўшимча маҳсулот ҳам барпо этилмоғи лозим, деб ҳисоблайди. Жамият ичидаги табақаланишга чорвачиликдан олинган қўшимча маҳсулотни ўзлаштириш сабабчи бўлди.

У ўзининг фикрини ишлаб чиқариш кучлари куйи даражада ривожланган чорвачилик соҳасида қўшимча маҳсулот етиштириш анча енгил бўлган деб исботлайди.

Деҳқончилик олдин бунчалик барқарор ва мустаҳкам бўлмаган эди, унинг маҳсулотини ташиш ёки кўчириш лозим бўлган. Мол эса ўзи силжиган, яъни "улуғ дарёлар маданияти жамиятнинг чорвачилик ривож топиш босқичидан ўтган, деҳқончилик маданиятидан олдин жамиятда чорвачилик асослари юз берган" –деб ёзади Б. Б. Пиотровский (50, 21).

Муаллиф фикрини ривожлантира бориб, жамиятнинг ижтимоий мулкий табақаланиши чорвачиликда эртароқ бошланган, давлатнинг вужудга келиши эса чорвачиликнинг деҳқончилик билан бирикуви натижасидир, дейди. Агарда чорвачилик жамияти давлат бўлса, у деҳқончиликка ўтади. Мисол тариқасида Б.Б.Пиотровский қадимги маданият ўчоқлари –Миср ва Месопотамияни келтиради. Деҳқончилик пайдо бўлиши биланоқ, ривожланишда пастроқ поғонада турган қўшнилардан, масалан, Ливиядан Мисрга минглаб бош қорамол, эшак эчки, қўй ўтказила бошланди.

Яқин Шарқда қўшни мамлакатларга нисбий яқин худудларда, деҳқончилик ва чорвачилик бараварига ривожланган. Шунга асосланиб, А.Б.Лундин (41, 22) "давлат шу икки хўжалик тури қўшилиши билан барпо бўлиши мумкин, шунинг учун ҳам деҳқончиликда уловбоп молдан фойдалана бошлаганлар, дастлабки омоч, деҳқончилик эса, сунъий суғоришни ташкил қилинганида ҳам давлат барпо этилиши учун ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиш даражасини етарли қила олмайди"–дейди. Бошқа муаллифлар фикрича, чорвачилик ҳар доим ҳам деҳқончиликдан олдин ривожланмаган ва чорвачилик асосида давлат барпо бўла олмайди.

А.А.Раҳимовнинг (53, 18} фикрича, одамзот мезолит давриданоқ, моллардан фақат озуқавий мақсаддагина фойдаланилмаслигини билди, шунинг учун ҳам уларни қўлга ўргата бошлади.

Хонакилаштириш, уни такомиллаштириш давомида моллар табиий ва сунъий танлаш натижасида ўзининг маҳсулдорлигини ошира бориб янги яшаш шароитига мослашдилар. Ўргатилгандан сўнг бу молларда янги фойдали хусусиятлар пайдо бўлди. Ҳозирги замон қишлоқ хўжалик моллари шундай хусусиятларга эгадирки, масалан, корамол зотларининг маҳсулдорлиги сут бериш даврида 15000 –20000 кг ва ундан ҳам зиёд миқдорига етди. Қорамолнинг ёввойи турлари эса сут бериш давомида атиги 500 – 600 кг, яъни ўзининг бузоғига етадиган миқдордагина сут берарди. Қўйлардан

1–1, 5 килограммга яқин дағал жун қирқиб олинган бўлса, ҳозирги вақтда ставропол зотига мансуб қўчқордан 30 килограммдан зиёдроқ жун қирқиб олинади. Шунинг билан бирга хонакилаштириш молларнинг туси, тери сифати ва бошқа биологик хусусиятларининг ўзгаришига ҳам сабаб бўлди.

Қайд қилиш керакки, эндиликда одамнинг маҳсулот ишлаб чиқаришга талаби ўзгармоқда. Агар кўп асрлар давомида корамол уловбоп мол сифатида, аввало ерларни ҳайдаш чиғирларда сув чиқаришда фойдаланилган бўлса, ҳозирги вақтда уларга нисбатан биринчи галда серсутлик ва гўштдорлик талаби қўйилади. Шунинг билан бирга илк содда усулли деҳқончилик ҳам вужудга кела бошлайди. Меҳнат қуроллари ўзгарди, тошдан қилинган қуроллар ўрнини мисдан ва бронзадан ясалган қуроллар эгаллай бошлайди. Кулолчилик чархи, пайдо бўлди қўл тегирмони ясалди, капалар ўрнига девори лойдан қурилган уйлар купайди.

Шуни таъкидлаш лозимки, Анау маданияти, эҳтимол, қадимги Хоразмдагидан бирмунча юксақооқ ривож топган даражаси билан ажралса керак Бунга шу ҳолат келтирадики, Анаунинг ҳаттоки пастки қатламларида ҳам уй моллари – қўй ва сигир қолдиқлари, ёввойи ҳайвонлар –буғу, ёввойи чўчқа суяклари учрайди.

Ўзбекистоннинг тоғли қисмларидаги археологик қазишмаларда ёввойи ҳайвонлар билан бир қаторда уй моллари, кўпинча, эчки суяклари ҳам учрайди. Топилган суяклар бу ерда уй моллариники: 80% –сигир ва қўйникидир (балким эчкиникидир), қолганлари эса ёввойи от - жегетойники.

Милоддан олдинги II минг йилликнинг иккинчи ярми –Сувёрган маданияти даврида Хоразмга, жанубдан янги этник элемент кириб келган. Ўша ўлкаларда милоддан IV минг йил олдинроқ ўтроқ деҳқон ва чорвадорлар маданияти ривожланган эди. Шундай қилиб, Қуйи Амударёнинг кенг воҳаси неолит ва энеолит даврларида жанубнинг қадимги деҳқончилик анъаналари ва юксак маданияти билан шимолнинг ўзига хос ибтидоий овчилар ва балиқчилар жойлашган ҳудудлари ўртасидаги алоқа минтақаси шаклланди. (49, 70).

Хоразм тарихида бундан кейинги давр–Тозабоғёб – чўл бронза маданияти даври бўлди. У мамлакатнинг дашт –саҳро кенгликларида милоддан олдинги II минг йилликнинг иккинчи чорагидан милоддан олдинги биринчи минг йилликкача бўлган вақтда кенг тарқалган.

Уларнинг хўжалиги чорвачилик–деҳқончиликка мос бўлган. Кават–3 манзилида яшовчилар аллақачон деҳқончилик билан шуғулланганлар (уларнинг маконидаги дон янчадиган асбоб, оддий суғориш тармоғининг қолдиқлари бундан далолат беради). Шу даврда чорвачилик катта аҳамиятга эга бўлган: ҳўкиз, қўй, от суяклари, уларнинг лойдан ясалган ҳайкаллари топилган.

Кадимги Хоразм давлатининг ташкил қилиниши арафасида бу ерда Амиробод маданияти ривожланган, Милоддан олдинги IX–VIII асрларда Амиробод мулклар асосан деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланганлар.

Шуни ҳам қайд қилиш керакки, милоддан 10 аср олдин Хоразмда ибтидоий суғориш пайдо бўлди. (Ғуломов, 20, 54) ва шу даврдан бошлаб қадимги хоразмликлар хўжалигида деҳқончилик ривожланиши ҳукмронлик қила бошлаган.

Бронза даврида Жанубий Окчадарё тармоғида деҳқончилик аллақачон маълум аҳамиятга эга бўлган.

Милоддан аввалги биринчи минг йиллик бошларида Хоразмда темир асри бошланди, бу омочли дехқончилик ривожланишига ва янги ерларни ўзлаштиришга имкон берди. Чорвачиликнинг аҳволи тўғрисида бу ерларда топилган корамол, қўй, отларнинг суякларига қараб фикр юритса бўлади.

С.П.Толстов (63, 205) бу ҳудудда бронза даврида чорвачилик ривожланишида гўштбоп ва сутбоп йуналишлар бўлганлигини фараз қилади. Шунинг билан бирга шимолий Оқчадарё тармоғида турувчилар овчилик балиқ тутиш, чорвачилик билан шуғулланганлар, эҳтимол, ибтидоий деҳқончилик ҳам бўлган бўлиши мумкин.

Шуни ҳам қайд қилиш керакки, чўпончилик-яйлов чорвачилигининг ривожланиши хўжаликнинг бошқа турлар билан бир қаторда, Ўрта Осиё ҳудудида хом – ашё манбаларининг нотекис тақсимланганлиги айрим қабилалар орасида ўзаро алмашув ва маданий муносабатларнинг ривожланишига имкон берди. Жанубий Орол ёнидаги аҳолининг Волга дарёси яқинидаги, Урал атрофлари, Кавказ, Ўрта Осиё ва Қозоғистоннинг жанубий вилоятлари аҳолиси билан маданий алоқалари бўлганлиги тасдиқланган, (Очерклар, 49, 131}, Милоддан аввалги иккинчи минг йиллик Амударё ва Сирдарё суви билан суғориладиган Каспий орти Оролбўйи ҳамда Урал ёнидаги ерларда қадимда ўз даври учун юксак маданият яратган кўп сонли халқлар яшаганлар чорва билан бирга суғорма деҳқончилик бўлганлиги ҳақида ҳам маълумотлар бор. Лекин, кўпинча улар корамол, туя, от боққан ўтроқ чорвадорлар бўлганлар. Пул маълум бўлмаган ва алмашувда мол асосий ўлчов бўлиб хизмат қилган.

В.И.Цалкин (73, 244) Хоразмнинг этник ва илк ўрта аср фаунасини таҳлил қилиб, шу давр хўжалигида овчиликнинг умумий иқтисодий аҳамияти унчалик катта бўлмаган деб ҳисоблайди. Аҳоли хўжалигининг асосини овчилик эмас, деҳқончилик ва чорвачилик ташкил қилган. Бизнингча, бундай даъво асоссиз бўлур эди. Эҳтимол, деҳқончилик ва чорвачилик барпо бўлишдан олдин овчилик ва балиқчилик қадимги хоразмликлар хўжалигида, айниқса, Амударёнинг қуйи қисмида муҳим роль уйнаган. Кейинчалик бу қадимги хоразмликлар хўжалигида катта иқтисодий самара бермаган ва кескин пасайган.

Юқорида тилга олинган ёзма маълумотларга кўра, Ўрта Осиё кенгликларида ўша вақтларда саклар, массагетлар ,ва бошқа қабилалар яшаганлар. Хоразмликлар сакларга яқин бўлганлар. Тахминан милоддан олдин IV асрдан – милоднинг I асригача Хоразмга шимолий – шарқдан турклар билан қоришган Сирдарё бўйидаги қабилаларнинг вакиллари кириб кела бошлади. Шу вақтларда Каспий орти ва Орол яқинида яшаган қабилалар хўжалигида иккита йўналиш кўзга ташланар эди. Ўтроқ суғорма деҳқончилик воҳанинг марказий туманларида, Амударёнинг қуйи қисми юқорисида, яъни қадимги Хоразм ҳудудида аҳолининг асосий машғулоти, тирикчилик манбаи бўлган.

Хоразм ҳудуди чеккаларида–Окчадарёнинг тармоқланган пастки қисмида, Сариқамиш дельтаси ва Жанадарё қирғоқларидаги хўжаликларда чорвачилик устувор, уйғун бирликни ташкил этган. Бундан ташқари молни қишда, ем – хашак билан таъминлайдиган содда деҳқончилик билан ҳам шуғулланганлар. Кейинчалик чўл аҳолиси илк деҳқончилик ва чўпонлар хўжалиги чорвачилигини ривожлантиришга ихтисослашиб, маҳсулотни воҳа аҳолисининг деҳқончилик ва ҳунармадчилик маҳсулотига алмашлаган.

Бу даврга келиб, суғориш тизими ва темирчилик янада ривож топган ва хўжаликда катта роль уйнаган.

Тахминан милоддан олдин VII – VI асрларда Хоразмда йирик давлат тузилган. Бу давлат суғориш тизимини ривожлантиришга катта эътибор берган. Лекин тезда Хоразм аҳамонийлар Эрон давлати томонидан босиб олинди. Натижада деҳқончилик ва чорвачилик тажрибаси билан ўзаро алмашиш имкони туғилди. Чорвачиликнинг янада юксалиши айни шу даврга тўғри келади.

Милоддан олдин IV–V асрларда Хоразмнинг ижтимоий ҳаётида муҳим ўзгаришлар рўй берди. Ибтидоий жамият тузилмасида инқироз бошланиб, йирик патриархал давлат барпо этилди. Бу даврда давлат иқтисодини анча мустаҳкамлаган бир| неча муҳим тадбирлар ўтказилди. Улардан бири йирик каналлар қурилиши бўлди. Амударёнинг ўнг қирғоғида узунлиги 70 км. бўлган Говхора канали, чап томонида - Полвонёп ва Чарманёп шулар жумласидандир, (Ғуломов, 20, 56).

Амударёнинг икки қирғоғида ҳам экин майдонлари анча кенгайди, хоразмликлар қумлардан катта ер майдонларини ўзлаштириб олдилар ва уларни гуллаган далаларга айлантирдилар. Бу далаларда жўхори, тариқ; буғдой, полиз экинлари ўстириб, парваришланарди. Мевали дарахтлардан шафтоли, ўрик дарахтлари экиларди, узум етиштириларди.

Хоразм иқтисодиётининг ўсиши ҳарбий соҳанинг кучайишига имкон туғдирди. Милоддан олдинги VI асрда Хоразм давлати ўз ҳудудларини кенгайтириш мақсадида катор босқинчилик урушларини олиб борди.

Антик давр тарихчиси Геродот кўрсатганидек Хоразм давлати ўша даврда ўзига Жанубий Туркманистон ерларини бўйсундирди. Аммо Хоразмнинг қудратли давлат бўлиб бориши Эрон хукмронларига тинчлик бермасди. Милоддан олдинги IV асрнинг ўзида .Хоразм тўла мустақил давлатга айланди. Милоддан олдинги II асрдан милодий IV асргача Хоразм тарихида "Кангюй" даври дейилди. Биринчи марта "юксак ва муқаддас" Канха диёри Авестада, кейинчалик "Кангюй" –Хитой солномаларида эслатилади.

Кангюй – бу Амударёнинг қуйи, Сирдарёнинг ўрта оқимларидаги, Зарафшон ҳавзасидаги қадимги Ўрта Осиё давлатидир.

Бу даврда (милоддан олдин VII–V асрлар), Хоразмда юксак ривожланган чорвачилик мавжуд бўлган, В.И.Цалкиннинг (74, 150) фикрича, "бу даврда маҳаллий чорвадорларга қишлоқ хўжалик моллари: қорамол (ҳам ўркачсиз, ҳам ўркачлиси) қўй, эчки, чўчқа, от, эшак туя маълум бўлган. Энг қадимги Хоразм ёдгорликларида таъкидланишича, Амударёнинг чап қирғоғида, Туркманистоннинг Тошҳовуз вилоятидаги Кўҳна – Урганч шаҳридан ғарбдаги Кўзалиқирда қорамол, эчки ва қўй (82% дан кўпроқ) муҳим моллар ҳисобланган. Бошқа турлардан от бор, чўчқа жуда кам (3, 4%), маҳаллий чорвачиликда эшак ва туялар жуда муъталил ўринга эга бўлган. Бу ерда туб аҳолининг ўтроқ хўжалигида чорвачилик деҳқончиликка нисбатан муҳим аҳамиятга эга эди. "Мол аҳолининг асосий бойлиги бўлган", – деб ёзади С.П.Толстов, (63, 294).

Кейинчалик деҳқончилик хўжаликнинг етакчи турига айлана бошлайди. деҳқончиликка қараганда чорвачиликнинг салмоғи бироз камаяди. Милоддан олдинги VII–VI асрларда шаҳарда молхона қилиб фойдаланилган майдонларда турар жойлар қурила бошланди. Мана шунинг ўзи милоддан олдинги IV асрга келиб, хўжаликда чорвачилик роли бирмунча пасайганини кўрсатади. Поданинг таркиби ўзгаради, архаик даврга қорамол, от, туянинг чорвадаги салмоғи кўп. Кангюй даврида эса подада майда шохли мол устунлик қилади, чўчқалар сони деярлик 5 марта ошади.

Архаик даврда Суғдиёна, Бактриялар билан маданий алоқалар бузилди ва милоддан олдинги IV асрдан II асрнинг охиригача Хоразм ўзига хос маданий тараққиёт йўлида бўлди. Бундай махдудлик Искандар Зулқарнайн мустамлакалари таркибига Хоразмнинг қўшилмагани туфайли рўй берган. Чиндан ҳам Хоразм шу давр Александр салтанатига тобе бўлмаган ягона давлат эди. (Очерклар, 49, 131).

Хоразм ҳунармандчилик ва савдони муваффақиятли ривожлантириш учун ташқи савдо алоқаларига, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг доимий, алмашувига муҳтож эди. Ажралганлик ҳолатидан чиқиш фақат шимолга, шимолий– шарққа ва шимолий – ғарбга боғлиқ бўлиши мумкин эди. Айнан шу томонга Хоразм хукмронларининг ҳаракати йўналтирилган эди.

Ён – атрофдаги саҳройи қабилалар антик даврлардан бери деярли бутун тарих мобайнида Хоразмдаги ижтимоий – сиёсий тузумга таъсир қилганлар.

Бароқтом – антик даврнинг охирига хос ёдгорликлардан биридир. Бу ердан кўп рангли, пахмоқ, жунли гиламнинг парчаси топилган. Чўлда топилган, ўзига хос ёғочсиз, лекин кобирғаси лойдан бўлган ўтов айнан шу даврга тўғри келади. Бу манзилгохда яшаган одамларнинг ҳаётида чорвачилик етакчи роль ўйнаган. Бу борада қурилишда қўлланилган усул ғиштлар усти сопол билан эмас, балки корамол, от ва туя суяклари қопланганидан далолат беради. Милоднинг I асри охиридан Хоразм Кушонларнинг Хиндистон – Ўрта Осиё империяси таркибига кирган.

Тери ва ёғочдаги ёзувларнинг ривожланиши ўша даврга тўғри келади. Шарқий Орол ёнида яшаган аҳолида шу вақтда чорвачилик муҳим роль уйнаган, Шу билан бирга корамолнинг анча қисми кўчманчи бўлмай, яйловда боқиладиган бўлиши мумкин, (Очерклар, 49, 131). Милоднинг IV–V асрларида Хоразм инкирозни ўз бошидан кечирди, экиладиган ерлар, серўт яйловлар қисқарди. Шунга ўхшаш ҳолат деярли бутун Ўрта Осиёда рўй берди.

Жамият ичида ер эгалиги билан боғлиқ янги ижтимоий қатлам пайдо бўла бошлади. Бу даврда жаҳон миқёсида буюк кўчиш ҳодисаси рўй берди. Кўчманчи ва ярим ўтроқ қабилаларнинг ўгроқ, деҳқончилик вилоятларига ҳужуми кучайди. Ялпи босқинчиликлар умуман хўжаликка, хусусан чорвага салбий таъсир кўрсатди. Шунга қармай хоразмликлар қўшнилари билан савдо алоқаларини давом эттирганлар. "Тан сулоласи тарихида" (Хитой манбаси “Тан сулоласи” даври) араблар босиб олган даврдаги хоразмликлар ҳақида қуйидаги таъриф учрайди: "Бутун ғарб ёввойиларининг орасида бу ягона халқдир, улар буқаларни аравага қўшади, савдогарлар уларда узоқ юртларга борадилар" (Толстов, 63, 14).

712 йили Хоразм араблар томонидан босиб олинди. Улар анча ривожланган юртни бешафқат вайрон қилдилар, олимларни қувғин қилдилар, китобларни ёқдилар. Шунинг учун ҳам бу даврдаги Хоразм ҳаёти қўлёзмаларда жуда бўш ёритилган.

Хоразм иқтисодида VIII асрдан жонланиш бошланган, IV–VIII асрларда қўшни юртлар билан алоқа фаол бўла бошлади. Атрофдаги қабилалар воҳага кира бошладилар. Савдо кўпинча шимолий кўчманчи халқлар билан олиб борилди.

IX –Х асрларда Хоразмда жиддий ижтимоий – иқтисодий, сиёсий воқеалар рўй берди. Араб географ – сайёҳи Абу– Исҳоқ ал–Истахрий "Китоб ал – масолик вал–мамолик" ёзади: "Земм, (ҳозир Керки шаҳри, Туркманистон) – Амударёнинг чап қирғоғидаги йирик шаҳар. Қўйчиликнинг йирик маркази бўлган".

Қайд қилиш керакки, Керки ҳамма вақт ҳам бирдан-бир қоракўлчилик тумани ҳисобланган, бу ердан қоракўл терилари Бухоро бозорига келтирилган. У Хоразм чап қирғоғининг жанубий атрофидаги йирик аҳоли манзили кучли қалъа бўлган.

Дарғон номи билан аталадиган шаҳар Амударёдан ўтадиган муҳим кечув жойида жойлашган. Бухородан, Марвдан Хоразмга борадиган йўлдаги Омул (Чоржўй) шаҳри ҳам муҳим чорраҳа бўлган.

Ал – Истахрий Гурганж ва унинг савдо алоқаларини ҳам қайд қилади; "У (Гурганж) – ғузлар билан бўлган савдо ўрни ва бу ердан карвонлар Журжонга (Каспий денгиз қирғоғидаги вилоят), Хазарларга ва Хуросонга жўнаганлар". Араб тарихчиси Ибн – Хавкал (X аср), унинг даврида қоракўл терилари Ўрта Осиё бозорларида доимий ва муҳим савдо товари эди, деб ёзади.

"Хоразм X–XII асрларда бир томондан халифа давлатлари, иккинчидан – Шарқий Оврўпо ва Ғарбий Сибирнинг бепоён кенглиги ўртасидаги муҳим иқтисодий алоқалар маркази бўлган" –деб ёзади С. П. Толстов. –Хоразм шаҳарлари, айниқса, Гурганж, бош пойтахт, савдо иқтисодий ва маъданий марказ бўлган"{63, 205).

X асрда Кат шаҳри {ҳозирги Беруний шаҳри ёнида, Қорақалпоғистон ҳудуди), "Ғузлар Туркистоннинг дарвозаси", "савдогарлар йиғиладиган жойи, туркларнинг Туркистон, Мовароуннаҳр ва хазарлар вилоятидаги келтирган товарлари учун омборхона жойи бўлган", (Очерклар, 49, 131).

Ал–Муқаддасий (44, 305) Хоразмдан бошқа давлатларга юборилган молларнинг рўйхатини келтиради. "Хоразмдан кул ранг олмахон, оқсичкон, чўл тулкиси, сувсар тулки, сув қундузи мўйналари, бўялган қуён, эчки терилари, мум, ўқ-ёй, теракнинг оқ пўстлоғи, қалпоқлар, балиқ елими ва балиқ тишлари, сув қундузининг маҳсулоти, анбар (муаттар ҳид), кимухт (тери тури), асал, ўрмон ёнғоғи, сополлар, мочилар, совутлар, қайин, славян қуллар, қўй ва сигирлар – буларнинг ҳаммаси булғорлардан. "Унда (Хоразмда) узум, мўйна, пишириқлар, кунжут, йўл–йўл кийимлар, гиламлар, кўрпалар, гўзал кимхоб, "мулхам" чойшаби, қулфлар, рангли кийимлар, энг кучли кишиларгина таранг торта оладиган камонлар, махсус сир, зардоб, балиқ етиштирилади, бу ерда кемалар қурилиб, пардозланади". (Толстов, 63, 14).

Бу ерда ал–Муқаддасий Хоразмда етиштириладиган товарлар билан бир қаторда, фақат тўппа–тўғри ўтказиладиган транзит товарлар номларини ҳам келтиради. Бу маълумотлар Хоразмнинг Шарқий Оврўпо ва Қозоғистон чўллари аҳолиси билан кенг савдо алоқалари бўлганлигини кўрсатади.

Хоразм учун айниқса мамлакатга сўйилган ва юк моли, терилар, мўйналар ва қўйларни келтирадиган қўшни кўчманчилар билан савдо катта аҳамиятга эга бўлган.

Шу ўринда ал – Истахрийнинг катта эътиборга лойиқ маълумотларини келтирамиз: "Уларнинг юртида олтин ва кумуш конлар ва ҳеч қандай қимматбаҳо тошлар йўқ, уларнинг бойликларининг кўп қисми турклар билан қилинадиган савдодан ва мол боқишдан". Ушбу манбада Хоразмда ривожланган чорвачилик бўлганлиги ва у шубҳасиз хўжаликда катта иқтисодий аҳамиятга эга эканлиги тўғрисида гапирилади. Ўша даврнинг ёзма манбаларидан, фақат “Ҳудуд ал–олам" муаллифининг мулоҳазалари мавжуд, холос.

Бунда у "Кердерда кўп тери бор"–деб ёзади. Бу шаҳарнинг жойлашишини олимлар ҳозирги Чимбой {Қорақалпоғистон) шаҳри билан айнан бир деб қарайдилар. Араб географи Ёкут сўзлари бўйича Кердерда, "Мол–мулк ва мол, ишёқмаслардан ташқари, ҳаммада бор", Эҳтимол, қоракўл териларининг ҳаммаси ўша вақтда Бухорога келтирилиб сотилган, у ердан эса бошқа юртларга олиб кетилган.

Ўрта асрдаги Хоразмнинг сиёсий ҳаётида Хазария ва дают қабилалари билан алоқалар катта аҳамиятга эга бўлган. X асрнинг бошларида Хоразмнинг отлиқ қўшинлари шубҳасиз отлар ҳам Хоразмдан бўлган – А. Б. ), 10 минг аскарлик корпус – хазар армиясининг ўзагини ташкил қилган" (49, 148).

VIII аср ўрталарида Ўрта Осиё ва Қозоғистоннинг кенг даштларида кўчманчи ва ярим кўчманчи турк қабилаларининг йирик сиёсий бирлашмалари вужудга келди. Уларнинг асосий қисми VIII – X асрлар мобайнида Етти дарё ва Сирдарё бўйлаб жойлашган.

Шарқий Туркистондаги кенг даштларни чорвачилик, деҳқончилик ва овчилик Билан шуғулланган қарлуқлар эгаллаганлар.

Иккинчи турк қабиласи – чигиллар Иссиқкўлдан шимолий – шарқда яшаганлар. Бу халқ қорамол, от .ва қўйларнинг катта подаларига эга бўлган,

Иссиқкўлдан жанубда турк қабилалари – яғмолар яшаган, уларнинг хўжалигида овчилик ва чорвадан от ва қўйларни боқиш устунлик қилган.

Чўлдаги туркий қабилалар бирлашмасининг энг ғарбдагилари – ўғуз ва бижанаклардан иборат қабилалар уюшмаси бўлган. Ҳозирги замон тадқиқотчилари Орол яқинидаги дашт қабилалар бирлашмалари асли қорақалпоқ элатлари шаклланишининг бошланиши бўлган деб фараз қиладилар. Бу қабилалар Хоразмнинг кучли сиёсий ва маданий таъсирида бўлганлари ҳолда ўзларига хос комплекс чорвачилик–деҳқончилик маданиятининг анъаналари ва ярим кўчманчи ҳаётий урф – одатларини сақлаганлар.

X асрда ўғузлар давлати айниқса кенг ҳудудга эга бўлган. Қайд қилиш керакки, араб олими Ибн –Фадлан фикри бўйича, Устюрт шимолидаги ўғузлар ўтроқликни ва деҳқончиликни билмаган, кўчманчи чорвадор бўлганлар. Сирдарёнинг қуйи қисмидаги ўғузлар ярим ўтроқ халқ, улар фақат чорвачилик эмас, балки деҳқончилик билан ҳам таниш бўлганлар. Улар тариқ, буғдой-, беда экканлар. Уларнинг уйларида уй моли учун молхона албатта бўлган,

Унинг маълумоти бўйича "бой ғузларнинг" ўн минг бош оти ва юз минг бош қўйлари бўлган; ғузлар берган қалин таркибида туя, от ёки шуларга ўхшашлар бўлган. Ўғузлар Хоразм, Хазария, Русия билан яқин савдо алоқаси ўрнатганлар.

Кўпгина адабий манбаларни ўрганиш шуни кўрсатадики, деҳқончиликнинг ривожланишини ирригациясиз тасаввур қилиб бўлмайди. Сув муаммоси бу ерда ҳар доим жуда ўткир бўлган. Шунинг учун ҳам унинг аҳолиси ўтроқ ҳолат бошланишидан суғориш иншоотларини қуришни бошлаганлар, яъни Хоразм воҳаси шароитида сув муаммосининг нисбий ечилиши деҳқончилик маданиятининг ривожланишига олиб келиши мумкин эди. Лекин Амударёдан сув олинишидан деҳқонларнинг далаларига боришигача уловбоп кучнинг мадад бериши керак эди, бунга туя, от, ҳўкизлар хизмат қилганлар.

Далаларга ишлов бериш, уларни гўнг билан бойитиш учун ҳам албатта чорвачиликнинг ривож топиши муҳим. Далани ўғитлаш масаласи Авесто китобида алоҳида таъкидланган.

Шундай қилиб, қадимги хоразмликлар деҳқончиликда юксак маданиятга эришганликлари билан баробар чорвачиликда ҳам катта мувоффақиятга эришганлар. Деҳқончилик ўтроқ хоразмликларнинг хўжаликларида иқтисодий жиҳатдан муҳим роль ўйнаганлиги шубҳасиз. Чунки етарли ривожланган чорвачилик деҳқоннинг озиқ рациони учун муҳим манба эди. Шунинг учун бу вилоятнинг деҳқончилик ва чорвачилик хўжалиги, бир-бирини тўлдириб, ўзаро бир-бирини тақазо этган тизим эди. Амударё қуйи қисмида эса балиқчилик ҳам комплекс хўжалик бўлган деб қарашимиз мумкин. Хоразм воҳасининг бу қисмидаги аҳоли, чўл қабилалари ва халқлари билан доимий алоқада бўлганлар табиий шароитларга мослашиб ярим ўтроқ ҳолатда, деҳқончиликни чорвачилик балиқчилик ҳунармандчилик билан боғлаб олиб борганлар.

  1   2   3   4   5   6



Похожие:

Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconУстоз-мураббий Б. Сафаров
Тошкент молия институти “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факультети уи-60,64 академгуруҳ мураббийси Бахтиёр Сафаровнинг 2009-2010 ўқув...
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconДокументы
1. /Бахтиёр.doc
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconДокументы
1. /АВТОРЕФЕРАТ БАХТИЁР-13.01.pdf
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconДокументы
1. /Бахтиёр Абду шукуров.doc
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconДокументы
1. /Бахтиёр Абду шукуров.doc
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconПмг гэф краткая Информация о проекте
Шерматов Бахтиёр Эшболтаевич, председатель Сурхандарьинского областного филиала Ассоциации фермерских хозяйств Узбекистана
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconПресс-релиз 2011 йил 23 июль куни Хоразм вилояти Гурлан туманида Ўзбекистон "Адолат" сдп сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти партия фаоллари учун
Манзил: 100043, Тошкент шахри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-77-12, 230-56-07
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconУрганч- 2006 Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб (баённома № ) ва Тошкент тибиёт Академияси Урганч филиали илмий Кенгаши томонидан тасдикланди (баённома № ) мух раиси,
Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб...
Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconТошкент Тиббиёт Академияси 2010-2011 йил қабул режаси

Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconТошкент тиббиёт академияси Урганч филиали 2010-2011 йил қабул режаси

Бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва қадимги чорвачилик тошкент –2008 хоразм маъмун академияси бахтиёр абдолниёзов мирсодиқ исҳОҚов авеста ва iconЎзбекистон Республикаси фанлар академияси
Тадқиқот Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Ҳозирги ўзбек адабиёти кафедрасида бажарилган
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации