Документы



Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти Исроилжон ПЎлатов, Ҳикматхон АҲмедова нутқ маданиятини шакллантириш усуллари Тошкент 2008 icon

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти Исроилжон ПЎлатов, Ҳикматхон АҲмедова нутқ маданиятини шакллантириш усуллари Тошкент 2008

НазваниеЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти Исроилжон ПЎлатов, Ҳикматхон АҲмедова нутқ маданиятини шакллантириш усуллари Тошкент 2008
страница1/5
Дата31.08.2013
Размер0.76 Mb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3   4   5
1. /НУТ? МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ.docЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти Исроилжон ПЎлатов, Ҳикматхон АҲмедова нутқ маданиятини шакллантириш усуллари Тошкент 2008


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги


Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти


Исроилжон ПЎЛАТОВ, Ҳикматхон АҲМЕДОВА


Нутқ маданиятини

шакллантириш

усуллари


Тошкент - 2008


И. Пўлатов, Ҳ. Аҳмедова. Нутқ маданиятини шакллантириш усуллари. Т., “Fan va texnologiya”, 2008, 64 бет.


Давлат таълим стандартларига умумтаълим фанларидан бири сифатида “Нутқ маданияти ва давлат тилида иш юритиш” предме-тининг ҳам киритилиши талабаларда нутқий саводхонлик ва нутқ маданияти асосларини шакллантиришни тақозо этади. Мазкур қўл-ланмада нутқнинг асосий хусусиятлари, нутқ одоби, нутқий муома-ла шакллари ҳақида маълумотлар берилган. Нутқ маданиятини шакллантириш бўйича замонавий педагогик технологиялар асосида дарс ишланмалари илова қилинган. Муаллифлар тавсия этган усул-лардан таълим жараёнида нутқ маданиятини шакллантириш бўйича барча ўқув юртларида фойдаланиш мумкин.


Масъул муҳаррир:

Антик дунё халқаро илмий академиясининг академиги

Рашидхон ШУКУРОВ


Тақризчилар:

педагогика фанлари доктори Нигорахон ЭРКАБОЕВА,

филология фанлари номзоди Одинахон ТЎХТАСИНОВА


ISBN 978-9943-10-159-3


© “Fan va texnologiya” нашриёти, 2008;

© Махпират номидаги Ўрта Осиё

халқлари тарихи институти, 2008;

© И. Пўлатов, Ҳ. Аҳмедова, 2008.





КИРИШ


Ҳар бир фан ўзининг узлуксиз тараққий этиб бориш босқичлари- га эгадир. Фан ривожига салмоқли таъсир кўрсатадиган янги тари-хий босқич арафаси одатда кенг кўламдаги баҳслар, кескин муно-заралардан ҳоли бўлмайди. Буларда, шубҳасиз, олдинги ва навбат-даги босқичларнинг ўзаро муносабати, янги тараққиёт босқичи олдида турган муаммо ва масалалар, уларни тадқиқ этиш йўллари юзасидан илгари сурилган фикрлар (қарашлар) илм аҳлининг диққат марказида туради.

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” ҳамда уларнинг ҳаётга татбиқ этишни таъминловчи ҳукумат қарорлари шаклидаги меъёрий ҳуж-жатлар асосида республикамизда услуксиз таълим тизимининг пой-девори яратилди. Узлуксиз таълимнинг барча бўғинларини бошқа-риш, жаҳон андозалари ва замон талаблари даражасида йўлга қў-йиш, уларнинг ҳар бири учун хос бўлган хусусиятлар ва имкони-ятларни ҳисобга олган ҳолда, таълим-тарбиянинг янгича тизимини шакллантириш мустақил Ўзбекистон тараққиётининг негизи сифа-тида кун тартибига қўйилди.

Маълумки, фикрни баён этиш ва тафаккур қилиш нутқ орқали амалга ошади. Ўқувчида тафаккур қанчалик ривожлантирилса, унинг фикр баён қилиш маҳорати шунчалик юқори бўлади.

Давримиз ҳозирги ёш авлоддан фикрлаш ва фикр маҳсулотини тўғри ифодалашни талаб қилар экан, талабаларда бу кўникмаларни ривожлантириш учун янгидан-янги усул ва методлардан фойдала-нишимиз керак.

Таълим-тарбия жараёнининг барча жиҳатларини қамраб олувчи давлат таълим стандартлари бугунги кунда ёш авлоднинг Ватанга садоқат, юксак ахлоқ, маънавият ва маърифат, меҳнатга виждонан муносабатда бўлиш ҳамда ўзи севган касбини мукаммал эгаллаш йўлида қунт билан билим олишлари учун кафолат бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим тизими учун яратилган Дав-лат таълим стандартларига умумтаълим фанларидан бири сифатида “Нутқ маданияти ва давлат тилида иш юритиш” предметининг ҳам киритилиши, талабаларнинг ўқув юртларини битиргач, иш фаолия-тида фойдаланиши мумкинлигини кўзда тутиб, қолаверса, кўпчи-ликнинг манфаатини ўйлаган ҳолда, амалга оширилган вазифадир.

Мазкур услубий қўлланмада касб-ҳунар коллежлари талабалари- га “Нутқ маданияти” фанини ўқитиш учун янги педагогик техно-логия асосидаги инновацион методлардан фойдаланиш бўйича ме-тодик тавсиялар берилган. Хусусан, “Нутқ маданияти” фанини касб-ҳунар коллежларида ўрганишга бағишланган дарсларда “Ақ-лий ҳужум”, “Кичик гуруҳлар билан ишлаш”, баҳс-мунозара, мусо-бақа-ўйин, маъруза дарс усулларидан фойдаланишнинг аҳамияти ёритилди. Тадқиқотда дидактик иш турлари талабаларнинг рецеп-тив (қабул қилиш), репродуктив (ўзлаштириш, қайта ишлаш) ва ижодий фаолиятлари кўзда тутилган ҳамда ана шу 3 босқичли фаолиятни мақсадга мувофиқ тарзда уюштириш ҳисобга олинган. Бу ҳол ўқитувчининг ижодий имкониятларигина эмас, балки ҳар бир ўқувчининг ҳам яратувчилик салоҳиятини уйғотиш ва ишга со-лишга хизмат қилади.

Юртбошимиз И. А. Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 29 августида бўлиб ўтган сессиясида қуйидагиларни айтган эди: “Биз шошилмасдан, асосий мақсаддан оғишмай, изчиллик билан миллий дастурни амалга оширишимиз лозим. Шундагина у умумий маданиятни юксалтиришга, фарзанд-ларимизнинг жамиятда ўз муносиб ўрнини топишларига хизмат қилади.

Уларнинг касбий ва таълимий дастурларни онгли равишда танлаш ва эгаллашлари учун ҳуқуқий меъёрларни, ташкилий ру-ҳий-педагогик шарт-шароитларни таъминлашга кўмаклашади. Йи-гит-қизларимизни жамият, давлат, оила олдида ўз масъулиятини чуқур англаб етувчи шахслар этиб тарбиялашга замин бўлиб хизмат қилади”1. Шундан сўнг Президентимиз кадрлар тайёрлаш тизими-нинг шаклланиши ва фаолият кўрсатишининг асосий тамойиллари хусусида сўз юритиб, Давлат таълим стандартларини жорий этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш механизмини ишлаб чиқиш лозим-лигини уқтирган эди. Миллий дастурни амалга оширишнинг би-ринчи босқичидаёқ ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимида бу вазифа бажарилди. Бу соҳадаги ислоҳотларни амалга оширишнинг назарий ва ҳуқуқий негизлари яратилди.

Таълим-тарбия соҳасини ислоҳ қилишнинг асосий омилларидан бири – таълим-тарбия жараёнини янги педагогик технологиялар би-лан таъминлаш, таълим тизимининг илғор тажрибаларини ўрганиш

ва уларни дарс жараёнига татбиқ этишдан иборатдир.

Бугунги педагогик технология ўқувчида ташаббускорликни, мустақилликни, билимларни пухта ва чуқур ўзлаштиришни, куза-тувчанликни, хотира ва ижодий тасаввурни тарбияловчи усулларни қўллашни талаб этади.

Педагогик технология таълим тизими маълум босқичини бити-рувчиси шахсига хос бўлган хусусиятларни юзага келтириш ва ри-вожлантиришга хизмат қилади.

Ҳозирги кунда фидойи ўқитувчиларнинг ижодий изланишлари орқали бир қанча замонавий таълим усуллари ишлаб чиқилди. Бун-дай усуллардан самарали фойдаланиш учун, авваламбор, ўқитувчи ўз фанини пухта билиши, илғор замонавий ўқитиш усулларидан яхши хабардор бўлиб, улардан самарали фойдаланиш йўлларини кашф эта олиши лозим. Шундагина ўқитиш сифати ҳам, талабалар- нинг фанни ўзлаштириш даражаси ҳам юқори бўлади.

Ушбу қўлланмада инновацион методлардан фойдаланган ҳолда, турли хил дарс ишланмалари берилди. Гарчи мавзулар маъруза усу-лида баён этилган бўлса-да, дарснинг мустаҳкамлаш қисмида “Му-собақа-ўйин” тарзида ва шу билан бирга турли дидактик ўйинлар – “Ўйла, изла, топ!”, “Гул сайри”, “Сўздан сўз”, “Истеъдод”, “Тезкор-лик”, “Ўз ўрнингни топ!”, “Муқаддима биздан, хотима сиздан”, “Менинг гулим”, “Муштни очиш”, “Видеотопишмоқ”, “Инсерт”, “Қарорлар шажараси” кабилардан фойдаланилди. “Маънавият” ва “Дам олиш дақиқалари” талабаларнинг билим олишга қизиқишла- рини орттиради ва дарснинг фаол иштирокчиси бўлишларини таъ-минлайди. Зеро, янги педагогик технологиянинг асл мазмуни ҳам мана шунда.

Янгиланган ижтимоий, бадиий ва педагогик тафаккурга хос ху-сусиятларни ҳисобга олиб яратилган мазкур услубий қўлланма нутқ маданияти билан қизиқувчиларга энг яқин кўмакчига айланади, деган умиддамиз.





ТИЛ ВА НУТҚ


I машғулот. ТИЛНИНГ ИЖТИМОИЙ МОҲИЯТИ


Дарснинг мақсади: а) таълимий мақсад. Талабаларга тил-нинг ижтимоий ҳодиса эканлиги, тил ва тафаккур бирлиги ҳақида билим ва кўникмалар бериш;

б) тарбиявий мақсад. Талабаларда она тилига бўлган меҳр-муҳаббатни уйғотиш;

в) ривожлантирувчи мақсад. Келажакда талабалардан саводхон шахсни тарбиялаш.

Дарснинг жиҳози: дарслик, қўшимча адабиётлар, маъруза мат-ни, тарқатма материаллар, кўргазмали восита.

Дарснинг бориши: Ташкилий қисм. Саломлашиш, Давлат мадҳиясини айтиш, навбатчи ахбороти.

Ўқитувчи: Ҳурматли талабалар. Бугунги дарсимиз биринчи дарс бўлганлиги учун бу дарсимизни Ватанимиз ҳақидаги суҳбат билан бошлаймиз.

Азиз талабалар, биз Ўзбекистон дея аталмиш жаннатмакон юрт-да яшаймиз. Жаннатмакон ўлкамизнинг ҳар бир куни байрам, ҳар бир куни шодиёна. Келинг, фурсатдан фойдаланиб, мустақил Ўзбе-кистонимиз ҳақида суҳбат қурайлик.

– Ўзбекистон қачон мустақилликни қўлга киритган?

– Ўзбекистон 1991 йил 31 августда ўз мустақиллигини эълон қилган, 1 сентябр кунини байрам қилиб нишонлаймиз.

– Давлатимиз рамзлари ҳақида нималар биласиз?

– Давлат рамзлари Ўзбекистон Республикасининг Конституция-сида белгиланган бўлиб, байроқ, герб ва мадҳия ҳисобланади.

– Қандай миллий байрамларимизни биласиз?

– Рўза ҳайит, Қурбон ҳайит, Янги йил, Наврўз, Мустақиллик байрамлари юртимизда кенг миқёсда нишонланади.

– Талабалар, куни кеча республикамизда қайси байрамни

нишонладик?

– Мустақиллик байрамини нишонладик.

– Демак, Ўзбекистон мустақилликка эришган экан, у биз санаб ўтган рамзлардан ташқари яна нималарига эга?

– Ўз Давлат тилига, Миллий валютасига.

– Тўғри. Қани, айтинглар-чи, Ўзбек тилига қачон Давлат тили мақоми берилган?

  • Ўзбек тилига Давлат тили мақоми 1989 йил 21 октябрда бе-

рилган.

– Азиз талабалар, биз бугунги дарсимизда ана шу тилнинг иж-тимоий моҳияти ҳақида суҳбатлашамиз.

Янги мавзу баёни. Режа асосида маъруза усулида олиб борила-ди

Р Е Ж А:

  1. Тилнинг ижтимоий ҳодиса эканлиги.

  2. Тил ва тафаккур бирлиги.

  3. Тил ва нутқ.

  4. Фикр ва нутқнинг ўзаро боғлиқлиги.

  5. Тил ва жамият.

  6. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни.


Табиийки, инсон табиат ва жамият маҳсули сифатида уларнинг қуршовида яшайди. Айни пайтда, уларнинг олий маҳсули ҳам сана-либ, ана шу қуршовни нарса ва предмет шаклида, воқеа ва ҳодиса тарзида миясида акс эттиради, идрок қилади, фикрлайди. Бу жи-ҳатдан тилнинг аҳамиятини ҳеч нарсага қиёслаб бўлмайди. Шунинг учун ҳам тил тафаккур қуроли деб бежиз айтилмайди.

Академик В. В. Виноградовнинг муҳим бир фикрини эсламаслик асло мумкин эмас. У тилнинг учта энг муҳим вазифаси мавжудли- гини таъкидлаган эди: алоқа, хабар, таъсир этиш1.

Тил инсонлар ўртасида алоқа воситаси бўлиши табиат ва жами-ятдаги нарса ва ҳодисалар тўғрисида хабар беришидан ташқари суҳбатдош ёки тингловчига маълум таъсир ўтказиш, ҳиссиётини қўзғатиш кучига ҳам эга.

Тилнинг ҳеч бир имконияти нутқсиз, нутқий жараёнсиз амалга ошмаслиги, юзага келмаслигига амин бўламиз. “Тил ва тафаккур-нинг бирлиги нутқда ўз ифодасини топади. Нутқ оғзаки ва ёзма ҳолда мавжуд бўлиб, унда фикримиз моддий шаклга, яъни ҳиссий идрок этадиган шаклга киради ва шу тариқа у энди бир шахсга


эмас, балки жамиятга тегишли бўлиб қолади”1.

Маълум бўладики, тил нутқнинг ўта муҳим унсури сифатида алоқа, хабар, таъсир этиш, шу билан бирга имкониятлари ниҳоятда кенгайиб бориши натижасида кишилик жамияти тўплаган тажриба ва билимларни келажак авлодларга етказишдек улуғвор ижтимоий

вазифани бажаради.

Тил ва нутқ тизимида меъёр ҳам ўз ўрнига эга. Бинобарин, тил материал сифатида нутқ жараёнида хизмат қила бошлаган лаҳза-ларданоқ уни меъёрлаштириш жамоа, жамият эҳтиёжига айланган, меъёрий муаммолар кун тартибига қўйилган.

Жамият тараққиёти билан баб-баравар аҳоли сони, бинобарин уларнинг тилга бўлган эҳтиёжи ҳам ўсиб бораверади. Бу эҳтиёж-ларни қондириш зарурияти эса ўз навбатида тилнинг ижтимоий ҳодиса сифатида табиатни, моҳиятини, вазифасини ўрганишни та-қозо қилади, нутқ жараёнидаги истеъмолда бўлиш хусусиятларини кузатиш заруриятини келтириб чиқаради.

Агар мана шу айтилганларни бошқачароқ тарзда изоҳлаш мум-кин бўлса, тил ва нутқ меъёрини ўрганиш, таҳлил қилиш кузатув-чиларнинг асосий муддаосига айланиб қолади.

1989 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг дав-лат тили ҳақида”ги Қонунини катта қувонч билан кутиб олдик ва уни амалда татбиқ этишга иштиёқ билан киришдик. Аммо унинг ҳамма моддаларини бирданига ва тезликда бажаришнинг имкони бўлмади. Тўғрисини айтганда, орадан вақт ўтса ҳам бу нуқсонлар-дан тўлалигича қутила олган эмасмиз. Ўзбек тилидан фойдаланиш-даги қийинчиликларнинг кўплари бартараф этилганлигини, тил амалиётига оид масалаларнинг босқичма-босқич ҳал бўлиб борила-ётганини ҳам кузатамиз. Бунинг объектив ва субъектив омиллари ҳам бор, албатта. Ҳарқалай ўтган вақт мобайнидаги тилдан фой-даланиш жараёни бир нарсани исботлади – тил меъёрий муаммола-рининг талқин этилиши ва ижобий ҳал қилишни вақт деган ҳа-камга ҳам боғлиқлиги маълум бўлди.

“Давлат тили ҳақида”ги Қонун ўзбек тилининг амалда бўлиши учун янги истиқболларни очиб берди. Она тилимиз қўлланиш кўла-мининг, таълим-тарбия жараёнидаги мавқеининг кенгайиб бориши ана шу истиқбол йўлидаги имкониятлардир.

Дарсни мустаҳкамлаш. “Кичик гуруҳлар билан ишлаш”.

– Бугунги дарсимизни ноанъанавий усулда ўтказмоқчиман.

Шунинг учун биз кичик гуруҳларга бўлиниб ўтирибмиз. Бугун ҳар бир гуруҳнинг жавобини қолган гуруҳлар баҳолайди. Бунинг учун “Гуруҳни баҳолаш мезонлари”ни тузиб келганман. Ҳар бир гуруҳ ўзига ном танлайди. (Ҳар бир гуруҳга жадвал ва рангли жетонлар тарқатилади).

Иш турлари қўлланилади.

ТЕСТЛАР ОЛАМИГА САЁҲАТ


1. Ўзбек тилига Давлат тили мақоми қачон берилган?

А) 1991 йил 1 сентябрь

В) 1992 йил 2 март

С) 1992 йил 8 декабрь

*Д) 1989 йил 21 октябрь

Е) 1990 йил 3 май


2. Тилнинг асосий бирликлари қайсилар?

А) товуш

В) сўз

С) қўшимча

Д) гаплар

*Е) барча жавоблар тўғри


3. “Давлат тили ҳақида”ги Қонун неча моддадан иборат?

А) 20 моддадан

В) 15 моддадан

*С) 24 моддадан

Д) 26 моддадан

Е) 32 моддадан


4. Ўзбекистон Республикасининг “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Қонун қачон қабул қилинган?

А) 1940 йил 8 май

*В) 1993 йил 2 сентябрь

С) 1995 йил 21 август

Д) 1995 йил 6 май

Е) 1995 йил 21 декабрь

ТЕЗКОРЛИК” МУСОБАҚАСИ


Мусобақа шарти: ҳар бир гуруҳ аъзолари тил тўғрисидаги мақол ва ҳикматли сўзларни бирин-кетин айтишлари, такрорга йўл қўймасликлари керак. Қайси гуруҳ мақол ва ҳикматли сўзларидан кўп билиб, тезкорлик билан жавоб бериб турса, ўша гуруҳ ғолиб

саналади.

1-гуруҳ: – “Она тилим – жон-у дилим”.

2-гуруҳ: – “Она тилим – қалбим қуёши”.

3-гуруҳ: – “Тил – миллат кўзгуси”.

4-гуруҳ: – “Тилга ихтиёрсиз – элга эътиборсиз”.

Дарсни якунлаш.

– Талабалар, бугун биз сизлар билан тилнинг ижтимоий моҳияти ҳақида суҳбатлашдик.

Демак, тил инсоният томонидан, яратилган, унга хизмат қила-диган ва ҳар қайси миллатнинг ижтимоий-маданий тараққиётига мос тарзда ривожланиб борадиган ижтимоий ҳодисадир.

Уйга вазифа. Алишер Навоийнинг тил, сўз ҳақидаги ҳикматла-рини дафтарингизга кўчириб, уларнинг мазмунини ўз сўзларингиз билан изоҳлайсиз ва ҳикматлардан ёд оласиз.

Гуруҳлар баҳоланиб, ғолиб гуруҳ аниқланади.

Баҳолаш. Иштирок этган талабалар рағбатлантирилади ва баҳо-ланади.

******

II машғулот. НУТҚИЙ САВОДХОНЛИК ВА НУТҚ

МАДАНИЯТИ АСОСЛАРИ


Дарснинг мақсади: а) таълимий мақсад: талабаларга нутқ ма-данияти тушунчаси, нутқий саводхонлик ҳақида маълумот бериш;

б) тарбиявий мақсад: талабаларда нутқий одоб, нутқий саводхон- ликни шакллантириш;

в) ривожлантирувчи мақсад: талабаларда нотиқлик маданиятини шакллантириш.

Дарснинг жиҳози: дарслик, қўшимча адабиётлар, маъруза мат-ни, грамматик ўйин, тарқатма материалар.

Дарснинг бориши. Ташкилий қисм:

Саломлашиш. Давлат мадҳиясини айтиш. Навбатчи ахбороти. Синф озодилигини ва талабаларнинг дарсга тайёргарлигини кўздан кечириш.

Ўтилган мавзу: Тилнинг ижтимоий моҳияти.

Мавзу юзасидан қуйидагича саволли карточкалар тарқатилади:


1. Тил ижтимоий ҳодиса сифатида жамият тараққиётида қандай ўрин тутади?


2. Тил ва маданият тушунчалари ўртасидаги боғлиқлик нимадан иборат?

3. “Тил робитаи воситаи оламиёндур” (А. Ўтар) жумласини изоҳланг.


4. Билим эгаллашда тил қандай вазифани бажаради?


5. Фикрлаш ва сўзлаш ўртасидаги боғлиқлик ва фарқни тушунтиринг.

Талабалардан саволларга жавоб олингач, зарур ўринлари тўлди-рилади ва хулосаланади. Шундан сўнг уйга берилган вазифа кўриб чиқилади ва қандай бажарилганлиги айрим талабаларга ўқитиб кў-риш орқали текшириб борилади.


Янги мавзу эълон қилиниб, синф ёзув тахтасига ёзилади. Мавзу маъруза усулида режа асосида олиб борилади.


Р Е Ж А:

  1. Нутқ маданияти тушунчаси.

  2. Нутқий маданиятни шакллантирувчи омиллар.

  3. Нутқий саводхонлик ўлчовлари.

  4. Ўзбек нутқидаги камчиликлар ва уларни тузатиш йўллари.


Нутқ маданияти – тилнинг туганмас бойлигини эгаллашдир. Нутқ маданиятини эгаллаш орқали киши етуклик сари бир қадам ташлаган бўлади. Инсоният умуммаданиятининг катта таркибий қисмини нутқ маданияти ташкил этади1.

Нутқ маданияти – тор маънода – тил меъёрларини эгалламоқ, яъни тафаккур, урғу, сўз ишлатиш, гап тузиш қонунларини яхши билмоқ, шунингдек, тилнинг тасвирий воситаларидан ҳар хил шароитларга мос ва мақсадга мувофиқ фойдалана олиш, ифодали ўқиш маданиятини эгаллаш демакдир.

Нутқ маданияти атамаси адабиётларда асосан икки хил маънода

ишлатилади: Биринчидан, нутқ маданияти дейилганда, нутқнинг фазилатлари (сифатлари) йиғиндиси, бу фазилатларнинг тизими тушунилади; иккинчидан нутқ маданияти атамаси намунавий нутқ сирларини эгаллаш ҳақидаги таълимотни англатади2.

Нутқ маданияти тушунчаси бу, аввало, тўғри ва шу билан бирга яхши сўзлаш, яъни маданий-нутқий процесс демакдир. Аммо маданий гапириш учун нутқда хизмат қилувчи маданий воситалар, яъни аниқроғи маданий тил воситалари лозим бўлади. Шунга кўра айтиш мумкинки, маданий нутқ икки омил асосидагина юзасига чиқа олади: а) маданий тил (адабий тил) воситаларининг мавжуд- лиги; б) ушбу маданий тил воситаларидан гапирганда ёки ёзганда мақсадга мувофиқ равишда фойдалана олиш.

Келтирилган икки омил асосида нутқ маданияти ҳодисаси ҳам, бизнингча, икки хил талқин қилиниши ва номланиши лозим бўла-ди.

1. Тил маданияти.

2. Нутқ маданияти ёки сўзлашув маданияти.

Тилшуносликда нутқ маданияти тушунчасини тил маданияти ва сўзлаш маданияти тушунчасига ажратиш изчилликка эга эмас. Умуман, бу икки тушунча, асосан, бирга ёки қориштирилган ҳолда, нутқ маданияти ёки тил маданияти атамаси билан юритилмоқда.

Нутқ маданияти тилда маълум меъёрда келтирилган тил бирлик- ларининг нутқда, қўлланиш шарт-шароитларини, қонуниятларини назарий жиҳатдан асослайди ҳамда бу меъёрга амал қилишни маъ-лум маънода назорат ҳам қилиб боради. Нутқдаги нутқ ва камчи-ликлар ташкил қилиниб, камчиликларни тугатишнинг энг маъқул йўллари кўрсатиб турилади.

Тилнинг ҳақиқий ижодкори, яратувчиси халқ ҳисобланса ҳам, унинг тараққиётида олимларимизнинг, шоир ва ёзувчиларимиз-нинг, давлат ва жамоат арбобларининг, педагоглар ва матбуот хо-димларининг ҳамма журналистларнинг хизматларини қайд қилиш лозим. Айниқса, мустақиллик даврида тилшунос олимларимиз, шо-ир-ёзувчиларимиз ва журналистларимизнинг хизматлари катта бўлди. Уларнинг самарали меҳнатлари туфайли тилшуносликнинг кўпгина йўналишлари бўйича қатъий меъёрлар белгиланди, она тилимиз ривожига оид янги қоидалар ва қарорлар инобатга олиниб ўтган ҳолда тил бирликларининг ёзув ва муомала жараёнидаги намунавий вариантлари тавсия этилди, тил тизимидаги кўпгина мунозарали масалалар ўзларининг назарий асосига қўйилди.

Тилдаги бирликлар ва ҳодисаларнинг реаллашуви, мустаҳкамла- нуви ҳамда меъёрлашувида ёзувнинг хизмати катта бўлиб келаёт-ганлиги шубҳасиз. Нафақат тилнинг меъёрлашуви, балки дунё халқлари тараққиётида ҳам ёзувнинг ўрнини четлаб ўтиб бўлмай-ди. Зеро, ҳар бир халқ, миллат цивилизацияси у яратган ёки фой-даланган ёзувга ҳам боғлиқ.

Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ҳамда халқимизнинг дунё фани ва маданиятида, бинобарин, тил ва нутқ маданиятида тутган ўрни, эгаллаган мавқеи ҳақида сўз юритганда бу халқнинг неча минг йиллар давомида фойдаланиб келган оромий, юнон, ҳарошта, суғд, хоразм, кушон, эфталит, паҳлавий, сурия, ҳинд, урхун (ру-ник), уйғур, араб, лотин, рус (кириллца) ёзувларини ва яна лотин ёзуви асосидаги ўзбек алифбосига ўтаётганлигимизни эслаш кифоя. Шундай экан, ўзбек адабий тилининг шаклланиши, шубҳасиз, ўзбек халқи асрлар давомида фойдаланиб келган ёзув маданиятининг такомили ҳамдир.

Шундай қилиб, ўзбек адабий тилининг қанчалик меъёрга келти-рилганлиги ва унга қай даражада амал қилиниши умуммиллий ўз-бек маданиятининг тараққиёт даражасини белгиловчи омиллардан саналар экан, бу муаммо билан шуғуланиш зиёлилар, хусусан тил-шуносларнинг бундан кейин шуғулланиши ва ҳал қилиши лозим бўлган долзарб вазифаси бўлиб қолаверади.

Ақлий ҳужум учун саволлар:

  1. “Нутқ маданияти” деганда нимани тушунасиз?

  2. Нутқий маданиятни шакллантирувчи омиллар қайсилар?

  3. Нутқ маданиятида меъёрнинг ўрни қандай?

Талабалар бу саволларга жавоб беришга ҳаракат қиладилар. Ўқитувчи бу жавоблардан уларнинг мавзуни қай даражада тушун-ганликларини текшириб кўради.

  1   2   3   4   5



Похожие:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти Исроилжон ПЎлатов, Ҳикматхон АҲмедова нутқ маданиятини шакллантириш усуллари Тошкент 2008 iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти Исроилжон ПЎлатов, Ҳикматхон АҲмедова нутқ маданиятини шакллантириш усуллари Тошкент 2008 iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Навоий давлат педагогика институти амир темурнинг миллий давлатчилик сиёсати: тарих ва ҳозирги замон
Мазкур тўплам Навоий давлат педагогика институти Илмий кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти Исроилжон ПЎлатов, Ҳикматхон АҲмедова нутқ маданиятини шакллантириш усуллари Тошкент 2008 iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги А. Авлоний номидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказий институти
А. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти Илмий кенгашининг 2013 йил “...
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти Исроилжон ПЎлатов, Ҳикматхон АҲмедова нутқ маданиятини шакллантириш усуллари Тошкент 2008 icon«фан» Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги навоий давлат педагогика институти
Ушбу услубий луғат бозор иқтисодиётининг атамалари ва тушунчаларига изоҳ беришга бағишланган
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти Исроилжон ПЎлатов, Ҳикматхон АҲмедова нутқ маданиятини шакллантириш усуллари Тошкент 2008 iconO‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi
Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Давлат педагогика ва малака ошириш институтлари...
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти Исроилжон ПЎлатов, Ҳикматхон АҲмедова нутқ маданиятини шакллантириш усуллари Тошкент 2008 iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти Исроилжон ПЎлатов, Ҳикматхон АҲмедова нутқ маданиятини шакллантириш усуллари Тошкент 2008 iconБўйруғи билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаси
Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоят халқ таълими бошқармалари ҳузурида Методика (Таълим) маркази фаолият...
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти Исроилжон ПЎлатов, Ҳикматхон АҲмедова нутқ маданиятини шакллантириш усуллари Тошкент 2008 iconУзлуксиз таълим. Таълим мазмунини шакллантириш. Таълимнинг принциплари, функциялари, методлари ва воситалари. (2 соат маъруза) Мавзуга қўйилган давлат талаблари; «Таълим тўғрисида»
Шарҳ: А. Авлоний номидаги Халқ таълими раҳбар ходимлар малакасини ошириш Марказий институти «Педагогика психология» кафедраси катта...
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти Исроилжон ПЎлатов, Ҳикматхон АҲмедова нутқ маданиятини шакллантириш усуллари Тошкент 2008 iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси ҳАЛҚ таълими вазирлиги жиззах давлат педагогика институти жиззах – 2013
Президентимиз ўзининг “Замонавий кадрлар тайёрлаш – ислоҳотлар муваффақиятининг асоси” номли маърузасида
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти Исроилжон ПЎлатов, Ҳикматхон АҲмедова нутқ маданиятини шакллантириш усуллари Тошкент 2008 iconА. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти
А. Авлоний номидаги хтхқтмомининг 2013 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими муассасалари раҳбар...
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти Исроилжон ПЎлатов, Ҳикматхон АҲмедова нутқ маданиятини шакллантириш усуллари Тошкент 2008 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435
Давлат бюджети параметрлари тўғрисида ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда)...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации