Документы



Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги навоий давлат педагогика институти тарих факультети icon

Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги навоий давлат педагогика институти тарих факультети

НазваниеЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги навоий давлат педагогика институти тарих факультети
Дата31.08.2013
Размер274.51 Kb.
ТипДокументы
скачать
1. /АВЕСТО refarat.docЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги навоий давлат педагогика институти тарих факультети


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

НАВОИЙ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ


ТАРИХ ФАКУЛЬТЕТИ

Ўзбекистон тарихи” кафедраси




МАВЗУ: «АВЕСТО» ИЛМИЙ, МАДАНИЙ МАНБА СИФАТИДА


БАЖАРДИ: Қўчқоров Шаҳбоз Тарих йўналиши

II курс талабаси

ИЛМИЙ РАҲБАР: катта ўқит. Э.Дўсматов


Навоий 2010


МАВЗУ: «АВЕСТО» ИЛМИЙ, МАДАНИЙ МАНБА СИФАТИДА


РЕЖА:


КИРИШ


1. Зардуштийликнинг пайдо бўлиши.

2. Авестонинг муқаддас ёзуви.

3. Авестодаги реал, дунёвий қадриятлар.

4. "Авесто" ва қадимий деҳқончилик анъаналари

хусусида айрим мулоҳазалар.


ХУЛОСА

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:




“Авесто” айни замонда бу қадим ўлкада буюк

давлат, буюк маънавият, буюк маданият бўлганлигидан

гувоҳлик берувчи тарихий ҳужжатдирки, уни ҳеч ким инкор

эта олмайди1.

Ислом Каримов

КИРИШ

"Авесто" – жаҳон маданиятининг, жумладан, Марказий Осиё ва Эрон халқлари тарихининг қадимги ноёб ёдгорлигидир. Зардуштлик эътиқодига амал қилувчиларнинг муқаддас китоби сифатида Ягона Тангрига топиниш шу таълимотдан бошланган. Бу китоб таркиби, ифода услуби ва тимсоллар тизими билан адабий манбаларга яқин туради. "Авесто"да тилга олинган жой номлари (Варахша, Вахш)дан келиб чиқиб, унинг Амударё соҳилларида яратилгани аниқланган. Шу асосда унинг ватани Хоразмдир деган қараш мавжуд.
"Авесто" оромий ва паҳлавий ёзувлари асосида яратилган махсус алифбода дацлаб тўққиз ҳўкиз терисига ёзилган. Илк нусхалари асосида сосонийлар (мил. ол. 7-3 аср) даврида 21 китоб ҳолида йиғилган, бизгача уларнинг чорак қисми етиб келган. Тикланган матнга "Занд" номи билан шарҳлар битилган. "Авесто" тўрт қисмдан иборат: Ясна ("Диний маросимлар"), Яшт (ма’но жиҳатдан Яснага яқин), Виспарад ("Барча илоҳлар ҳақидаги китоб"), Вендидад ("Ёвуз руҳларга қарши қонунлар мажмуаси"). Ясна таркибига кирган мадҳлар "Гатлар" (айрим манбаларда "гоҳлар") деб номланиб, уларни Зардуцнинг ўзи ёзган деб тахмин қилинади. Гатлар таркибида Жамшид (Йима), Гершасп, Афросиёб (Алп Эр Тўнга) каби афсонавий қаҳрамонлар ҳаёти лавҳалари учрайди. "Авесто" инсоният цивилизатция тарихининг илк саҳифаларини ташкил этгани учун жаҳон олимларининг э’тиборини тортган. У ҳақда Ф.Нитцше, Ф. Шпигел, А. Майллет, В. Бартолд, Э. Бертелс, Ян Рипка, О.Маковелский, И. Брагинский в.б. хорижий олимларнинг тадқиқотлари мавжуд.Ўзбекистонда "Авесто"ни ўрганиш қадимдан бошланган. Абу Райҳон Беруний, Абу Жафар Табарий, Абу Бахр Наршахий асарларида "Авесто" таълимотига ва унда тилга олинган тимсолларга мурожаат мавжуд. Бу нодир илмий асарларнинг қўлёзма ва босма нусхалари ЎР ФА ШИ жамғармасида сақланади. Ҳозирги ўзбек олимлари А.Қаюмов, Ҳ. Ҳомидов, М. Исоқов, Н. Раҳмонов в.б.нинг илмий тадқиқот ва мақолалари эътиборли. Ўзбекистон Республикаси ҳукуматнинг қарори билан 2001 йилда "Авесто"нинг 2700 йиллиги нишонланди. "Авесто" ватани Хоразмда боғ барпо қилинди, асарнинг ўзбек тилидаги таржималари чоп этилди, у ҳақда янги тадқиқотлар юзага чиқди.

1. ЗАРДУШТИЙЛИКНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ.

Зардуштийлик энг қадимги динлардан бўлиб, бу дин эр.аввал VII-VI асрларда даставвал Ўрта Осиёда-Хоразм воҳасида пайдо бўлган. Унинг пайғамбари Зардушт тарихий шахс эди. У маздакийлик динини ислоҳ қилиб, унинг асосида янги якка худолик динини ижод этган.

Зардуштийлик пайдо бўлган давр биринчи синфий жамият, яъни қулдорлик даври энди пайдо бўлаётган давр эди. У уруғ-қабилачилик тузуми емирилиб аҳоли қуллар ва қулдорларга, золим ва мазлумларга бўлинаётган давр бўлган. Бу дин энг аввал Ўрта Осиё, сўнг Эрон, Озарбайжонда қарор топган эди.

И.А.Каримов «Ўз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурмоқдамиз» деган асарида биз ўзбек халқи мансуб бўлган халқнинг тарихи ғоят узун, беқиёс, бетакрор эканини таъкидлаб. бундай деган эдилар: «Биз жаҳон майдонида куни кеча пайдо бўлган халқ эмасмиз, бизнинг миллатимиз халқимиз кўҳна Хоразм заминида «Авесто» пайдо бўлган замонлардан бери ўз ҳаёти, ўз маданияти, ўз тарихи билан яшаб келади»2

Бутун Ўрта Осиё моддий ва маънавий маданиятининг бешиги Хоразм воҳаси ва у ерда яшаган туркий элатлар бўлган, шулардан ўзбек элати ташкил топган.

И.А.Каримов жуда ўринли қайд қилганидек, «Хоразм давлати тарихини биз 2700 йиллик тарих деб биламиз». Бу ўринда биринчи давлат ташкил топгандан кейинги «ёзма тарих» назарда тутилган. Юнон, Хитой тарихчи сайёҳлари ўз хотираларида ёзиб қолдирган кейин Зардуштийлик ёзувларида берилган тарих назарда тутилган.

Хоразмда ўтроқ ҳаёт ундан ҳам бирмунча олдин юзага келган, давлат унинг маҳсули тарзида ташкил топган. Бу ҳақда бундан таҳминан 3 минг йил аввал яратилган «Авесто»нинг қўлёзмаси бинобарин ёзма тарихнинг илк дебочаси ишончли далолат берган. «Бу нодир китоб, деб ёзган эдилар, И.А.Каримов, бундан ХХХ асрлар муқаддам иккидарё оралиғида мана шу муқаддас замин умргузорлик қилган аждодларимизни биз авлодларга қолдирган маънавий, тарихий меросидир»3. Юртбошимиз «Авесто» Хоразмдек қадимий ўлкада буюк давлат, бой маънавият қимматли маданият бўлганлигини ҳеч ким инкор эта олмаслигини ҳам таъкидлаган.

Хулоса шуки, Зардуштийлик эрадан аввалги 7-6 асрларга хос бўлган дин сифатида ундан олдинги уруғ қабилачилик динлари негизида пайдо бўлган якка худолик дини бўлган. У то 7-9 асрларгача турли шаклда давом этиб, сўнг ўрнини ислом эгаллади. У даставвал Хоразм воҳасида шаклланиб, яқин ва ўрта Шарққача тарқалиб, айрим қолдиқлари ҳалигача сақланиб келмоқда.

Вужудга келиши. Зардуштийлик мил. ав. III-II минг йилликларда Марказий Осиёда вужудга келган диндир. Зардуштийлик ваҳй орқали эълон қилинган жаҳон динларининг энг қадимийсидир. У инсониятга бошқа барча динларга нисбатан бевосита ва билвосита энг кўп таъсир ўтказган диндир. Инсоният тарихида ҳар бир киши уцидан илоҳий ҳукм амалга оширилиши, жаннат ва жаҳаннам, қиёмат-қойим, унда таналарнинг қайта тирилиши, тана ва руҳ қайта бирлашиб мангу яшаши ҳақида биринчи бор шу дин доирасида фикр юритилди. Кейинги асрларда бу ғоялар яҳудийлик, хрицианлик ва бошқа динлар тарафидан ўзлаштирилди. Айтиб ўтиш жоизки, ушбу дин пайдо бўлган давр ва унинг ватани – ҳали фанда охиригача тўлиқ ечилган масалалар эмас. Зардуштийлик дини пайғамбар Зардушт номига нисбат берилиб, шартли равишда шундай атаб келинади. Аслида эса у мазкур диннинг муқаддас китоби ҳисобланмиш Авестода «Маздаясна» дини деб аталган. Бу сўзни «Маздага сиғинмоқ» деб таржима қилиш мумкин. «Мазда» сўзи «дониш, донишманд, оқил» каби талқин этилади. Зардуштийлик яна «Беҳдин», яъни «Энг яхши дин» деб ҳам улуғланган. Унинг таълимотига кўра, барча эзгу борлиқ Мазданинг иродаси билан яратилган. «Мазда» сўзи олдига улуғлаш маъносини англатувчи «Ахура» қўшилиб, зардуштийликнинг илоҳияти – Ахура-Мазда номи пайдо бўлган. Бу – «Жаноб Мазда» ёки «Илоҳ» демакдир. Зардушт номи тадқиқотларда Заратуштра, Зардуц, Зороацр кўринишларида ҳам ишлатилади. Тадқиқотчилар ўртасида Зардуштнинг тарихда бўлган ёки бўлмаганлиги борасида турли фикрлар мавжуд. Баъзилар уни тарихий шахс деб билсалар, бошқалар афсонавий шахс деб ҳисоблайдилар. Манбаларнинг хабар беришича, у тахминан мил. ав. 1200-570 йиллар орасида яшаган илоҳиётчи, файласуф, шоирдир. Тадқиқотчи М. Бойс таъкидлашича, у мил. ав. 1500-1200 йиллар орасида яшаган. Зардушт Марказий Осиё ҳудудида мавжуд бўлган кўпхудоликка негизланган қадимий диний тасаввур ва эътиқодларни ислоҳ қилиб, янги динга асос солди. Зардуштнинг туғилган ва илк диний фаолиятини бошлаган жойи хусусида икки хил қараш бор. Биринчиси – «Ғарб назарияси» бўлиб, унга кўра Мидия (ҳозирги Эрон ҳудудида) Зардуштнинг ватани ва зардуштийликнинг илк тарқалган жойи ҳисобланади. Бу фикр тарафдорларининг далили шуки, биринчидан, зардуштийликнинг қадимий Эрон ҳудудларида кенг тарқалганлиги бўлса, иккинчидан, зардуштийликнинг муқаддас китоби саналмиш Авестога кейин ёзилган шарҳларнинг қадимий эрон-паҳлавий тилида бўлганлигидир. Эътибордан чиқармаслик керакки, зардуштийлик уч буюк Эрон империяси – Аҳамонийлар, Аршакийлар ва Сосонийлар даврларида, яъни мил. ав. XI асрдан то мил. XII асригача кетма-кет айнан Яқин ва Ўрта Шарқда давлат дини мақомида бўлган. Иккинчиси, «Шарқ назарияси» бўлиб, унга кўра, Зардушт ватани ва зардуштийликнинг илк тарқалган жойи Хоразм ҳисобланади. Кўпчилик манбашунослар иккинчи назария тарафдорларидирлар. Хоразм зардуштийликнинг муқаддас олови Озархурра биринчи бор ёқилган ва энг буюк худо – Ахура-Мазданинг Зардушт билан боғланган жойи ҳисобланади. Зардуштийликнинг асосий манбаси Авестода: «Биринчи бор муқаддас олов – «Озархурра» «Аирянем-Ваежа» (баъзи манбаларда – «Еран-веж»)да ёқилди», ­ дейилади. «Аирянем-Ваежа»нинг географик ва иқлимий тавсифи Хоразмникига тўғри келади. Авестода Ахура-Мазда томонидан яратилган «Баракот ва нажот» соҳиби бўлган бир қатор мамлакатлар зикр этилади ва уларнинг энг биринчиси, «дунёда ҳеч нарса чиройига тенг кела олмас Аирянем-Ваежа», кейин эса «одамлар ва чорва подаларига мўл» Суғд (Сўғд), «қудратли ва муқаддас» Моуру (Марв), «баланд кўтарилган байроқлар мамлакати» Бахди (Бақтрия) зикр этилади.

Зардуштийлик таълимоти. Зардуштийлик таълимоти Марказий Осиёда ибтидоий даврда мавжуд бўлган табиат кучларини илоҳийлаштирувчи эътиқодларга (Марказий Осиё қадимги аҳолисининг «ески дини»га) нисбатан монотеицик таълимотдир. У беҳуда қон тўкувчи қурбонликлар, ҳарбий тўқнашувлар, босқинчилик урушларини қоралаб, ўтроқ, осойишта ҳаёт кечиришга, меҳнатга, деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланишга даъват этади. Моддий ҳаётни яхшилашга уринишни ёвузликка қарши кураш деб ҳисоблайди. Зардуштийлик динида қўриқ ер очиб, уни боғу роғга айлантирган одам илоҳиёт раҳматига учрайди. Аксинча, боғлар, экинзорларни, суғориш иншоотларини бузганлар катта гуноҳга қоладилар. Зардушт инсонларга тинч-тотув яшашни, ҳалол меҳнат қилишни ўргатмоқчи бўлади. Бунга кўра инсоннинг бу дунёдаги ҳаётига яраша нариги дунёдаги тақдири ҳам бўлажак, ҳар бир инсон ўлгандан сўнг ўзининг бу дунёдаги қилмишига яраша абадий роҳат – жаннатга, ёки ёмон ишлари кўп бўлса на хурсандлик ва на хафалик кўрмайдиган аросат жой – мисвонгатуга тушади. Зардуштийлик негизида оламнинг қарама-қаршиликлар кураши асосига қурилгани туради: яхшилик ва ёмонлик, ёруғлик ва қоронғулик, ҳаёт ва ўлим ўртасида абадий кураш давом этади. Барча яхшиликларни Ахура-Мазда ва барча ёмонликларни Анхрамайнью (ёки Ахриман) ифодалайди. Ахура-Мазда инсонларга эзгу ишларни баён этиб уларга амал қилишни буюради, ёмон ишлардан сақланишга чақиради. Зардуштийликда имон учта нарсага асосланади: фикрлар софлиги, сўзнинг собитлиги, амалларнинг инсонийлиги. Ҳар бир зардуштий кунига беш марта ювиниб, покланиб, қуёшга қараб, уни олқишлаб, сиғиниши шарт. Зардуштийлик ибодатхоналарида доимий равишда олов ёниб туради. Уларда дунёдаги тўрт унсур – сув, олов, ер ва ҳаво улуғланади. Зардуштийлик дафн маросими ўзига хос бўлиб, ўлганлар бир неча пац, баланд «сукут миноралари» – дахмаларга солинади, у ерда мурдаларнинг гўштларини қушлар еб, суякларини тозалайди. Гўштдан тозаланган суяклар махсус сопол идишларга солиниб минора ўртасидаги қудуққа сочиб юборилади. Бунда поклик билан нопокликнинг бир-бирига яқинлашмаслигига эришилади. Зардуштийлик дини дунёдаги энг қадимий динлардан бири ҳисобланиб, мил. ав. ХII-XI асрларда Марказий Осиё, Озарбайжон, Эрон ва Кичик Осиё халқлари унга эътиқод қилганлар. Эронда Сосонийлар сулоласи ҳукмронлиги даврида унинг муқаддас китоби Авесто руҳонийлар томонидан оғзаки ривоятдан йиғилиб, биринчи марта китоб шаклига келтирилган. Айрим қисмларига, айниқса «Видевдат» бўлимига ўзгартиришлар киритилиб, қайта ишланган. VIII асрда Ўрта Осиёга ислом дини кириб келиб, кенг тарқалгунига қадар зардуштийлик маҳаллий халқларнинг асосий дини ҳисобланган. Буни, жумладан, археологик тадқиқотлар исботлайди. Ҳозирги кунда зардуштийликка эътиқод қилувчи диний жамоалар мавжуд. Улар Ҳиндицоннинг Мумбай (Бомбей, Ғужарот штатларида; 115 минг кишига яқин), Покицон, Шри Ланка, Буюк Британия, Канада, АҚШ, Авцралия ва Эроннинг (Теҳронда 19 минг кишидан ортиқ) баъзи чекка вилоятларида сақланиб қолган. Эрон Ислом Республикасида зардуштийлик динига эътиқод қилиш қонун томонидан рухсат этилган. Мумбайда зардуштийларнинг маданий маркази Кома номидаги инцитут фаолият олиб боради. Ундан ташқари Мумбайда ҳомий Дхалла раислигида дунё зардуштийлари маданияти фонди ишлаб турибди. 1960 йилда зардуштийларнинг И умумжаҳон конгресси Теҳронда ўтказилди. Кейинги конгресслар Бойбейда ўтказилди.

2. АВЕСТОНИНГ МУҚАДДАС ЁЗУВИ.

Авесто дингина эмас, дунёвий билимлар, тарихий воқеалар, ўзи тарқалган ўлкалар, элатларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, маданий ва маънавий қарашлари, диний эътиқодлари, урф-одатлари ҳақидаги манбалардандир. Унда баён этилган асосий ғоя диний эътиқоднинг илк содда билимлари Зардушт номли пайғамбар номи билан боғланган. У Авестонинг энг қадимий қисми «Гат» (хат – нома)ни ижод этган. Авесто таркибига кирган билим, маълумотлар қарийиб 2000 йил милоддан аввал 3000 йиллик оҳирлари 2000 йиллик бошларидан то милоднинг бошларигача ўтган даврда юзага келиб, авлоддан-авлодга оғзаки кўчириб олинган, унинг кўп қисми йўқолган, еттидан бир қисми сақланган. Милоддан аввалги 3 асрда Аршакийлар сулоласи даврида тўпланган.

Диншуносликда Авесто уч тарихий қатламга ажратилган: 1. Энг қадимий қисми милоддан аввалги 3 минг йилликда вужудга келган Яштлардир; уларда уруғчилик тузумидаги эътиқодлар, кўп худолик тасаввурлари тасвирланган; 2. Гатлар деб аталган қисмидир. Бунда Аҳурамазда номли худо ҳақида уйдирмалар ёзилган. Уни зардушт ёзган деб таҳмин қилинади. 3. Қадимий кўпхудолик ва кейинги яккахудолик ғоялари орасидаги кураш шароитларида эрамиздан аввалги V-асрда ҳар иккисини келиштирган Маздакийлик дини шаклланган. Авесто бу диннинг охирги ва асосий қисмини ташкил этди.

Ҳозирги диншуносликка хос бўлган Авестонинг 6 асрларда Эронда ҳукмронлик қилган Сосонийлар сулоласи шоҳи Хисрав I ҳукмронлиги даврида ёзиб тугатилган, кейинчалик паҳлавий тилига таржима қилиниб асосий текстига кўплаб шарҳлар берилган. Булар «Зенд» номи билан маълум.

Авесто олдин 12 минг мол терисига ёзилиб, хажми ғоят катта бўлгани учун ундан фойдаланиш осонлаштириш ниятида «кичик авесто» яратилди. (Беруний).

7 асрда Сосонийлар давлати парчаланиб, араб босқинчилари, Эрон ва Ўрта Осиёни босиб олгач, Зардуштийлик ҳам зарбаларга учраб, унга ишонувчилар қувғин ва таъқиб остига олингач Авестонинг аксарият бешдан уч қисми йўқолган ва унитилган. Авестода бу диннинг диний- фалсафий тизимининг қоида дастурлари баён этилган. У қадимий аждодларимизни дунёқараш, ҳуқуқий, ахлоқий, тамойил қоидаларини ўз доирасига олган. Унда табиат фалсафаси, космогония, тарих, этика, медиöинага доир материаллар, билимлар ёзилган. Яна унда шоҳ, олий табақа, қулдор, қул, диндорлар ва диний урф-одатлар катта ўрин олган. Ҳоким ва золимлар улуғланган; руҳонийлар муқаддас одамларни ҳамма ҳурмат қилиши керак деб даъво қилинган.

Хулоса шуки, Авесто Зардуштийликнинг муқаддас ёзуви ҳисобланган, 2000 йил давомида яратилган 5 дан 3 қисми йўқолиб кетган у якка ҳудоликни тарғиб этган, оловга сиғинмаслик, фақат уни асраш ва эъзозлашни тавсия этган.

Авесто зардуштийликнинг асосий манбаси ва муқаддас китоби ҳисобланади. У Апацак, Овицо, Овуцо, Авесто, Авацо каби шаклларда ҳам ишлатиб келинган. Авесто Ўрта Осиё, Эрон, Озарбайжон халқларининг исломгача даврдаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, диний қарашлари, олам тўғрисидаги тасаввурлари, урф-одатлари, маънавий маданиятини ўрганишда муҳим ва ягона манбадир. Унинг таркибидаги материаллар қарийб икки минг йил давомида вужудга келиб, авлоддан-авлодга оғзаки тарзда узатилиб келинган. Зардуштийлик дини расмий тус олгунига қадар Авестонинг бўлаклари Турон ва Эрон замини халқлари орасида тарқалган. Ушбу – Ахура-Мазданинг Зардушт орқали юборилган илоҳий хабарлари деб ҳисобланган бўлаклар турли диний дуолар, мадҳиялар сифатида йиғила бошланган. Булар Зардуштнинг ўлимидан кейин китоб ҳолида жамланган ва «Авесто» – «Ўрнатилган, қатъий қилиб белгиланган қонун-қоидалар» деб ном олган. Бу қадимий ёзма манба бизгача тўлиқ ҳолда етиб келмаган. Авесто ҳақида Абу Райҳон Беруний (в. 1048 й.) шундай ёзади: «Йилнома китобларида бундай дейилган: подшоҳ Доро ибн Доро хазинасида [Авестонинг] 12 минг қорамол терисига тилло билан битилган бир нусхаси бор эди. Искандар оташхоналарни вайрон қилиб, уларда хизмат этувчиларни ўлдирган вақтда уни куйдириб юборди. Шунинг учун ўша вақтда Авестонинг бешдан учи ёъқолиб кетди». Авестонинг Александр Македонский томонидан Гретсияга олиб кетилгани, зарур жойларини таржима эттириб, қолганини куйдиртириб юборгани, 12 минг қорамол терисидаги тилло матн ҳақида (ат-Табарийда – 12000 пергамент) кейинги даврларда яратилган зардуштийлик адабиётида («Бундаҳишн», «Шаҳриҳои Эрон», «Динкард»; ИХ аср, «Арда Вираф-намак»; ИХ аср, «Тансар хатлари», ал-Масъудийнинг «Муруж аз-заҳаб», «Форс-нома» ва бошқаларда) маълумотлар бор. Бу асарларда юнонлар оташхоналарни вайрон қилганлари, ибодатхоналар бойликларини талон-тарож этганлари, дин арбобларини ўлдириб, асир олиб кетганликлари ҳақида ёзилади. Ҳозир бизгача етиб келган Авесто, Берунийнинг ёзишича, аслининг бешдан икки қисми холос. У «Авесто 30 «наск» эди, мажусийлар (зардуштийлар) қўлида 12 наск чамаси қолди» деб ёзган. Ёзма манбаларга кўра, ҳақиқатан ҳам Авестони мўбадлар авлоддан-авлодга, оғиздан-оғизга олиб ўтиб, асрлар оша сақлаганлар. Бунинг сабаби мўбадлар мағлуб халқлар (Яқин ва Шарқ халқлари) ёзувини ҳаром ҳисоблаб, муқаддасхабарни унда ифодалашга узоқ вақт журъат этмаганлар. Даставвал (мил. II ёки III асрларида), Аршакийлар даврида Авесто қисмларини тўплаш бошланган. Кейинчалик, Сосоний Ардашер Попакон (227-243) даврида, айниқса, Шопур (243-273) даврида ацрология, табобат, риёзиёт ва фалсафага оид қисмлари ёзиб олиниб, ҳамма қисмлари тартибга келтирилган, сўнг бу асосий матн тўлдириб борилган. Авестонинг ана шу тўлдирилган нусхасининг икки тўлиқ қўлёзмаси Ҳиндицонда сақланади – бири Мумбайда, зардуштийларнинг маданий маркази бўлмиш Кома номидаги инцитутда, иккинчиси – Калькуттадаги давлат кутубхонасида. Авестонинг энг қадимий қисмларида Зардушт туғилган ва ўз фаолиятини бошлаган юрт ҳақида маълумот берилган. Унда айтилишича, «бу мамлакатнинг кўп сонли лашкарларини ботир саркардалар бошқарадилар, баланд тоғлари бор, яйлов ва сувлари билан гўзал, чорвачилик учун барча нарса муҳайё, сувга мўл, чуқур кўллари, кенг қирғоқли ва кема юрар дарёлари ўз тўлқинларини Иската (Скифия), Паурута, Моуру (Марв), Харайва (Арея), Гава (сўғдлар яшайдиган юрт), Хваразм (Хоразм) мамлакатлари томон элтувчи дарёлари бор». Шубҳасиз, «кенг қирғоқли, кема юрар дарёлар» бу Амударё ва Сирдарё бўлиб, Авесто тасвирлаган мазкур шаҳарлар Ўрта Осиё шаҳарларининг бу икки дарё қирғоқларида жойлашганларидир. Шунга асосланиб, биз Зардуштнинг ватани, зардуштийликнинг илк макони ва Авестонинг келиб чиқиш жойи деб – Хоразм, тарқалиш ёъналиши деб – Хоразм-Марғиёна-Бақтрияни айта оламиз. Авестонинг «Ясна» китобида баён этилишича, Зардуштнинг ватандошлари унга ишонмай, унинг таълимотини қабул қилмаганлар. Зардушт ватанни тарк этиб, қўшни давлатга кетади, у ернинг маликаси Хутаоса ва шоҳ Кави Виштаспанинг хайрихоҳлигига эришади. Улар Зардушт таълимотини қабул қиладилар. Натижада қўшни давлат билан уруш бошланиб, Виштаспа ғалаба қозонади. Шундан сўнг бу таълимот халқлар ўртасида кенг тарқала бошлаган. Кейинги давр ривоятига кўра, Шоҳ Кави Виштаспа фармонига билан Авесто китоби ўн икки минг мол терисига ёзиб олиниб, оташкадага топширилган.

Авестонинг таркибий қисмлари. Авесто зардуштийлик муқаддас китобларининг мажмуидир. У – мураккаб тўплам. Авестонинг сақланиб қолган тўртта китобидан биринчисининг номи «Видевдат» (ви-даеводатам – «Девларга қарши қонун») деб аталади. Ушбу китоб Авестонинг сақланиб қолган китоблари орасида энг мукаммали ҳисобланади. У йигирма икки боб бўлиб, боблари фрагард деб номланган. Фрагардларнинг маъноси, вазифаси, услубий тузилиши турлича: биринчи фрагард – одамлар яшайдиган барча юртларни Ахура-Мазда қандай яратгани тўғрисида бўлиб, улар орасида Хоразм, Сўғд, Марғиёна, Бахди (Балх) ва бошқалар бор; иккинчи фрагардда Жамшид подшолиги – касаллик, ўлим, азоб-уқубатлар бўлмаган замон ҳақида, яъни инсониятнинг олтин асри ҳақида гап боради; учинчи фрагард деҳқончиликнинг савобли шарофатлари ва ҳ.к. ҳақида. Шунингдек, Видевдатнинг бошқа фрагардларидан Зардушт билан Ахура-Мазданинг савол-жавоблари ва мулоқотлари ҳам ўрин олган. Иккинчи китоб «Ясна» деб аталиб, Авестонинг эътиборли бўлими саналади. Ясна – яз ўзагидан бўлиб, «сажда, топинч, намоз» маъноларини ифодалайди. Ясна 72 бобдан иборат бўлган. Боблари ҳа, ҳаитий деб аталган. Ҳар бир ҳа зарур ўрнига қараб маросимларда, ибодатларда коҳинлар томонидан ўқилган, қавмлар унга эргашиб ибодат қилганлар. Ясна китоби (наск) таркибига Зардушт ўзи ижод қилган тарғибот шеърлари ҳам кирган. Улар Яснанинг 28-34, 43-46, 47-50, 51, 53 – жами бўлиб, 17 та ҳасини ташкил қилади. Зардушт шеърлари илмий адабиётда гаталар деб атаб келинади. Ҳа «башорат» демакдир. Яснанинг 35-42-ҳалари айниқса, юксак қадрланган. Бу етти ҳаҲаптанхати Ясна – «Етти боб Ясна» деб номланган. Улар орасида оловнинг муқаддаслиги ҳақида боб бўлиб, зардуштийлик урф-одатлари орасида оловга эътиқод қилиш, диннинг эса «оташпарацлик» деб аталиши шунга боғлиқ. Бинобарин, олов Ахура-Мазда нурининг қуёшда намоёнлиги ва унинг ердаги зарраси деб ҳисобланган. Олий ҳақиқат Арта ҳам оловда ўз ифодасини топган. Олов ҳақни ноҳақдан, энг олий гуноҳ ҳисобланмиш ёлғонни роцдан ажратиб берган. Ёлғон эса чин эътиқодга хиёнат деб қораланган. Арта сўзи фонетик ўзгариб, дацлаб атар, ҳозир эса оташ шаклида ишлатилиб келмоқда. Учинчи китоб «Висперед» деб номланган. У 24 бобдан ташкил топган ва ҳар бир боб алоҳида карде деб аталиб, маъбудлар шаънига ўқилган дуолар ва ибодат уцида уларга мурожаатлар ҳамда оламни билишга доир панд-насиҳатлардан иборатдир. Уни ибодат намозлари йиғиндиси ҳам дейишади. Айни пайтда у Яснага қўшимча ҳисобланади. Тўртинчи китоб «Яшт» (гимн) деб аталади. У Авестонинг энг қадимий қатлами бўлиб, 22 бобдан иборат. Ҳар бир боб Ахура-Маздадан бошлаб, у яратган ва унинг маълум вазифаларини бажарувчи маъбудлар шаънига айтилган мадҳиялардан иборат. Авестонинг бизгача етиб келмаган китобларидан баъзи қисмлари унинг йиғма парчалар тўплами «Хўрдак Авесто» китобида жамланган. Масалан, Эхрпатацан китобидан мўбадлар (коҳинлар) учун қонун-қоидалар, диний бошқарув тизимига хос маълумотларга оид қисмлари, Нирангацан – диний-мавсумий, ижтимоий маросимлар тартиб-қоидалари қисми, 20-наскда жоннинг у дунёдаги аҳволи ҳақидаги қисми ва бошқалар шу китобда сақланган. Авесто ҳақида энг муҳим манба ИХ асрга оид «Динкард» (дин амаллари) асаридир. Унда Авестонинг 21 китоби тўла таърифлаб берилган. Бу таърифлар савобли ишлар ёъриқномаси, диний маросимлар ва расм-русумлар қоидаси; зардуштийлик таълимоти асослари; дунёнинг Ахура-Мазда томонидан яратилиши; охират куни ва ундаги ҳисоб-китоб; фалакиёт; ижтимоий-ҳуқуқий қонун-қоидалар; Зардуштнинг туғилиши ва болалиги; ҳақ ёълини тутиш; жамият аъзоларининг ҳақ-ҳуқуқлари; девлар, жинлар каби ёвуз кучларга қарши ўқиладиган дуолар, амаллар ва бошқалардан иборатдир. Зардуштийлик дини ҳақида франтсуз олими Анкетиль-Дюперрон жуда қимматли маълумотлар қолдирган. Масалан, Анкетиль-Дюперрон 1755 йилда Ҳиндицонга илмий сафар қилиб, у ердаги зардуштийлар орасида уч йил яшаган, уларнинг ибодатлари, урф-одатларини яхши ўрганган ва Авестони франтсуз тилига таржима қилган. Уч жилдлик таржима 1771 йилда нашр этилган. Айни пайтда, шуни ҳам таъкидлаш жоизки, олимларимизнинг фикрича, Авесто Ғарбий Европа, Эрон ва Ҳиндицон тиллари орқали бизга етиб келгани учун ундаги номлар, атамалар аксарият ҳолларда аслига тўғри келмайди. Авестода туркона жиҳатлар кам қолган. Зартуштийликни ўрганиш ҳозирги кунларда ҳам фаол олиб борилаяпти. Таъкидлаш керакки, бу соҳадаги тадқиқотлар Ўзбекистон учун алоҳида аҳамият касб этади. Чунки миллий қадриятлар ва кўп қатламли диний тажрибада мазкур диннинг тутган ўрни беқиёсдир.


3. АВЕСТОДАГИ РЕАЛ, ДУНЁВИЙ ҚАДРИЯТЛАР.


Бу китобда жуда кўп ғоя, фикр, тавсия, ўгитлар бор бўлгани учун биз фақат реал, ҳақиқий ҳаётга дунёвий муносабатларга тегишли ҳозир ҳам талабалар учун ўз аҳамиятини йўқотмаган масалалар устида тўхтаймиз.

Авестонинг асосий ғоялари оламдаги барча тартиблар, эзгулик (яхшилик) ва ёмонликдаги, зиё ва зулмат, ҳаёт ва ўлим ўртасидаги курашга боғлиқ; дунёдаги барча эзгуликларни Аҳурамазда, ёмонликларни Аҳриман ифодалайди; бу курашда одам олий кучлар иҳтиёридаги ўйинчоқ эмас, у танлаш эркинлигига эга, у ўз ғайрати билан бу дунёда адолат топишига таъсир эта оладиган кишидир. Демак, ҳозир ҳам кимки, ўзини илоҳий куч қўлидаги қўғирчоқ ҳисобламаса, ўзига бирор касбни танлаб олса, ғайратли бўлса, адолатсизликка дуч келса унга қарши кураша оладиган инсон бўлиб етишишлари шарт.

Авестода у замонларда кенг тарқалган кўчманчилик қораланиб, деҳқончилик эзгулик сифатида рағбатлантирилган. Бундан хулоса чиқариб, ҳозир ҳам ҳар бир одам ҳеч бўлмаса бир туп мевали дарахт, гул, сабзавот эксин, ўзига меваси насиб этмаса фарзандларига, бечораларга насиб этади, савоб бўлади. Эл раҳматлар айтади.

Авестода тўрт элемент сув, олов, тупроқ, ҳаво ғоят улуғланган; буларни асраш, авайлашга даъват этилган. Унинг тарбиявий аҳамияти ҳозир ҳам катта. Бунга амал қилиб, ҳар бир онгли, ақлли ватанпарвар, халқпарвар, ёшу-қари томчи сувни ҳам исроф қилмаслиги, энергия, ҳаёт манбаи оловини, демак газни, кўмирни, нефтни, ўтинни асраши; тупроқни ифлос қилмаслиги, эррозияга яъни нураш, шўрланишга йўл қўймаслиги; ҳавони эса покиза сақлаши, экологик халокатга учратмаслиги ҳам қарз, ҳам фарз.

4. "АВЕСТО" ВА ҚАДИМИЙ ДЕҲҚОНЧИЛИК АНЪАНАЛАРИ ХУСУСИДА АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР.

Тарихдан маълумки, инсоният цивилизациясининг қадимги марказлари пайдо булиши ва ривожланишида деҳқончилик маданияти муҳим омил бўлган. Дунё цивилизациясининг қадимий марказларидан бири бўлган Шарқда деҳқончилик маданиятининг шаклланиши ва ривожланиши суғорма деҳқончиликка асосланганлиги билан ажралиб туради. Бу борада айтиш жоизки Ўрта Осиё заминидаги энг қадимги деҳқончилик маданияти Жойтун маданияти бўлиб мелодгача бўлган 6-4 минг йилликларда шаклланганлигидан далолат беради.

Деҳқончилик тарихини ўрганиш тарихнинг турли боскичларида ҳалқларнинг ижтимоий-иктисодий тизимини ва ишлаб чикариш кучлари ривожланишини хужалик-маданий типлар тарихи муаммоларини илмий таҳлил қилишда роят муҳимдир. Қадимга деҳқончилик маданияти, анъанавий деҳқончилик хужалиги ва у билан боғлиқ маросимлар ҳамда аграр культлар тарихчи, археолог ва этнолог олимлар учун доимо долзарб ва қизиқарли муаммолардан бири бўлиб келган ва бу борада мутахассисларнинг олиб борган илмий тадқиқотлари натижасида маълум амалий натижаларга ҳам эришилган.

Айниқса бу борада Ўзбекистон худудидаги дехқончилик ва деҳқончилик маданияти тарихи, суғорма дехқончиликнинг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари ҳамда у билан борлиқ бўлган урбанистик жараёнлар доимо долзарб муаммолардан хисобланган. Инчунун Ватанимиз худудидаги энг қадимги дсхқончилик маданияти тарихи, дехқончилик маросимлари ва уларнинг генезисини тадқиқ қилишда ўтмиш аждодларимиз турмуш тарзини ўрганихда, тарихий жараёнларни реконструкция килишда ҳамда ҳалқимизнинг қадимги давлатчилик анъаналари ва минтакадаги қадимги урбанистик жараёнларни илмий-асосли тарзда ўрганихда муҳим аҳамиятга эга.

Бу борада жахон фанида бой тажриба тупланган бўлиб немис фольклоршуноси В. Маннхардт томонидан илк бора деҳқончилик билан турли афсоналар ва образларда усимликлар оламининг жонланииш сирлари намоён булиши муаммоси илгари сурилган. В. Маннхардтнинг таъкидлашича, маросимлар ва культлар асосида инсон табиатдаги барча бошка мавжудотлар каби усимликларда яшайди деган қараш мужассамлашган. Олимнинг фикрича, рухнинг усимликка эврилиши туғрисидаги мифология қуйи мифология юкори илохдар туғрисидаги мифологияга асос бўлган ва айнан қуйи мифология ўзига хос яшовчан бўлган ҳамда унинг излари деҳқончилик маросимларида яхши сақланиб қолган.

Машхур инглиз тадкикотчиси Ж. Фрэзер Маннхардт материалларига суянган холда қадимий аграр диний дунёқарашга оид манзарани қайта тиклаган ва унинг ривожланиш боскичларини курсатган ҳамда антик культлар маданиятнинг турли ривожланиш боскичларида оралик буғин тарзида аҳамиятта эга деб таъкидлаган. Қолаверса этнолог олим тарихий-таққослаш усули асосида илк мифологик қарашлар ва ритуаллар билан Европа ҳалқларининг деҳқончилик маросимларининг ўзаро боғлиқлигини курсатиб беришга харакат килган .

Дарҳақиқат деҳқончилик анъаналари қадимий илдизларга боғланиши билан бирга ўзига хос маросимларга ҳам эга бўлган. Ҳар бир деҳқончилик мавсумида айнан бир вакт такрорланувчи иш жараёни турли анъана ва урф-одатларни шаклланишига сабаб бўлган.

Биз қуйида минтакамиздаги деҳкончилик маданиятининг илк кўринишлари ва расм-русумларини ёзма манбалар, жумладан, зардуштийларнинг мукаддас китоби "Авесто" маьлумотлари асосида тахлил килишга ҳамда уларнинг ўзбек ҳалқи анъанавий деҳқончилик маросимлари билан уйрунлигини курсатишга харакат киламиз4.

Маълумки, "Авесто"да илк деҳкончилик ва чорвачилик маданияти билан боғлиқ ижтимоий тартиб қоидаларга оид қарашлар ва турли-туман маросимларга ҳам кенг урин берилган. Жумладан, мазкур манбада деҳқончилик билан чорвачиликни яратган зот Ахура Мазда наздида энг маъкул иш тарзида мадх килинади. Айникса, деҳқончиликка оид мехнатни хурмат килиш, севиш ва кадрлаш таъкидланган. Шундан келиб чикиб зардуштийлик ахлокий қарашлари бевосита деҳқончилик деҳқонлар ва чорвадорлар ахлокий дунёқарашини акс эттиради.

Деҳқончиликнинг яхши томонлари Зардуштнинг иккинчи фарзанди Арвататнара образида мужассамлашган. Унга хос хусусиятларга конунга ва ижтимоий тартибга итоат килишлик ҳамда сабр-бардошлилик кирган. Шунингдеқ маздапарастлар тасаввурига кура оламдаги биринчи деҳқон Арвататнара хисобланади. "Вендидод"нинг 2-фаргард, 42-бандида қайд этилишича, Йимахшайати (Жамшид) бунёд этган вар ахли орасида Зардушт ва Арвататнара энг буюк ва энг донодир. "Бундахишн"да келади: "Арвататнара деҳқонларнинг улуғи эди, энди Жамшид бунёд килган варнинг буюгига айланди5. Шу уринда айтиб утиш жоизки, зардуштийлик анъанасига кура Арвататнара абадий зотлар сирасига кирган.

"Авесто"нинг жуда куп уринларида хосилдорликни оширишдаги асосий омиллардан бири ернинг захини қочириш, шурини ювиш деб маслахат берилади. Зардуштийларда яхлит бир агромаданият яратиш учун махсус ирригация тизими ва ер майдонларини жамоа аъзолари ўртасида тартибли таксимланишига амал килинган. Шу уринда айтиб угиш керакки жиноят учун одамларга бериладиган жазо турлари ичида сув иншоотлари куришда мажбуран ишлатиш чораси ҳам бўлган (бу оғир жисмоний мехнат хисобланган). Бу даврда ер жамоа мулки бўлган булса-да чорва хусусий мулк бўлганлигини "Авесто"дан куришимиз мумкин.

"Авесто"да деҳқонларни вастриофишуянт дейилган. Бу сўзнинг этимологиясига назар ташласак зардуштийлар аждодларининг анъанавий кучманчи машғулоти — чорвачилик билан боғлик жуда қизиқ бир манзаранинг гувохи буламиз. Авестошунос олим А. О. Маковельскийнинг ёзишича, "вастриофишуянт" ибораси ясалишига кура мураккаб сўз бўлиб унинг биринчи таркибий кисми йирик шохли корамол чупони, иккинчи қисми эса майда шохли чорва чупони маъноларини билдирган. Ушбу икки сўзнинг кушилишидан кейинчалик деҳқон сўзи пайдо бўлган"6.

"Вендидод" ва "Висперад"нинг алохида қисмларида ерга ишлов бериш, экин экиш, ернинг мелиоратив холатини яхшилашга оид қатор йул-йурикдар баён қилинган. Жумладан, "Вандидод"нинг учинчи фаргарди, 4-бандида Зардуштнинг Ахура Маздага қарата "замини ҳаммадан кура бахтиёррок бўлган дунёдаги учинчи жой қайр?" — деган саволига жавоб тариқасида Ахура Мазда: "Эй Сипийтмон Зардушт! Бундай жой бир Ашаван ҳаммадан кура купрок буғдой, ёғ ва мевали дарахтлар эккан, одамлар курук ерларга сув чикарган, сувли ерларни шудгор килган заминдир"7 деб жавоб берган. Шунингдек "Вендидод"да таъкидланишича, ўзок вакт экилмаган ва омоч тегмаган замин бахтсиздир. У омочни орзу килади. Бундай замин балоғат палласига кирган соҳибжамол қиздир. Бу оила куриш, киз фарзанд куришни хохлагани сингари, хайдалмаган ер ҳам кушчини кутади"8.

Ҳалқимиз дунёқараши ва деҳқончиликка оид анъанавий хужалик машғулотида хозиргача ушбу қарашлар билан боғлиқ айрим кўринишлар сақланиб қолган бўлиб буни бевосита этнографик маълумотлар ҳам тасдиклайди. Жумладан, ўзбекларда ерни хайдаш, уни экишга тайёрлаш, сув келтириш, замин бағрида етиштирилган хосилни йигиб олиш савоб, деҳқончилик энг шарафли машғулот ҳисобланади. Айникса, деҳқончилик мавсумини бошланиши ўзига хос тантана тарзда нишонланган бўлиб, XX асрнинг биринчи чорагигача республикамизнинг катор минтакаларида бахорги шудгор олдидан "ис чикариш" маросими утказилган. Хар бир оилада аёллар буғирсоқ чўзма ("ис") пиширишган. Қозонда мой яхши кизитилиб, сунгра унга ҳамир ташланган. Гуёки, мархумлар шу мой кизишини эшитиб, рухдари шод булишиб, кариндош-уруғларга омад тилашади. Ерни хайдашдан олдин хукизларнинг шохлари ва буйнтуриғини ёғ билан мойлаганлар15.

Хукизларни ёмон кўздан асрасин, деб туморлар тақилган. Кексаларнинг таъкидлашларича, мазкур одат заминида унинг шохлари мойланиб, бакувват бўлган хукиз йил буйи хормай-толмай ишласин, - деган магик ният мужассамлашган. Дастлабки эгат олиш ёки уруғ сепишни оила ёки қишлоқдаги хурматли кексалар бошлаб беришган.

"Авесто"да ёзилишича, "кимда-ким буғдой экса, у Ашахни (Ҳақиқат) экади. У Мазда динини яна ва яна кукартиради. У Мазда динини юзлаб ҳамду сано, назру ниёз ва ўн минглаб курбонликлар кувватлантиргандек кудратли килади. Қачонки эгатларда уруғ етилса, девлар уринларидан кўчадилар. Қачонки буғдой гуркираб кукарса девлар даҳшатлардан титрай бошлайдилар. Қачонки буғдой ун булса, девлар нола чекадилар. Қачонки буғдой хирмонга уюлса, девлар нобуд буладилар. Қай бир хонадонда буғдой бош чикарса у хонадонга девлар якинлаша олмайдилар. Қай бир хонадонда буғдой омбори булса гуё қиздирилган темир девлар буйнини чирмаб ташлайди"9. Кўринадики, "Авесто" пайдо бўлган даврда ғалла экиш, дон етиштириш, умуман, деҳқончилик маданияти етарли даражада ривожланган экан.

Биз ўзбек ҳалқининг анъанавий турмуш тарзи билан боғлиқ қарашлар ва маросимларни кўзатар эканмиз, ер, дон ва нонга бўлган ўзига хос хурмат-эхтиромни турли-туман удумлар ва маросимларда ҳозиргача сакланиб келаётганлигини куришимиз мумкин. Фарғона водийси ўзбеклари орасидаги ҳалқона қарашга кура буғдой, олма, ковун, анжир ва райхон дастлаб жаннатда ўсган. Шу боис ушбу усимликлар ва мевалар доимо эъзозланган. Айникса ҳалқ орасида ерга буғдой сепиш энг хайрли амаллардан бири саналган ва буғдой экилган майдонларни оёқ ости килиш гуноҳ хисобланган. Колаверса буғдойдан тайёрланадиган таомлар ҳам алохида кадрланган. Жумладан, бахорда иликўзилди пайтида аёллар томонидан намланган буғдойни куклатиб сумалак тайёрлаш ва қолаверса бир марта сумалак тайёрланган уйда етти йил мобайнида хар йили бир марта сумалак пишириш удумлари хозиргача давом этиб келмокда. Шу уринда ҳалқимизнинг нонга бўлган хурмат эътиборини алохида таъкидлаб утишимиз лозим. Асосий хужалик машғулотларидан бири деҳқончилик бўлган ўзбек ҳалқида нон азалдан асосий ва тансик истеъмол маҳсулотларидан булиши билан бирга нон билан боғлиқ катор маросимлар ва урф-одатлар шаклланган. Жумладан, нон ҳеч қачон оёк остига ташланмаган. Нонни босиш оғир гунох хисобланган. Бундан ташкари келинни куёвникига кўзатишда бошига нон қуйиш одати бўлган. Фарғона водийси ўзбеклари қадимий одатга кура ғалла сомонини хеч қачон ўчоқ ва тандирга ёқишмаган. Чунки донни-нонни ёкиш оғир гуноҳ дейилади 10. Ахборотчиларимизнинг таъкидлашларича, нон бор жойга турли инс-жинслар ва ёвўз кучлар якинлашмас экан. Шу боис ёмон кўздан, ёвуз кучлардан асровчи восита сифатида, янги туғилган чакалокни ёки хатна килинган боланинг ёстиги остига бошка катор магик хусусиятга эга буюмлар билан бирга нон қуйилган. Хоразмда нон булакларини тумор килиб тақилган ва нон учун ҳамир тайёрлаб қуйилган ерга (масалан, тандир олдига) жин, парилар якинлашмайди дейилади.

XX аср бошларида ўзбекларда баъзан экинлар ривожи паст бўлиб, хосил кам булса ва бу ходиса икки-уч бора қайтарилса, бундай ерларга одамлар салбий назар билан қарашган. Гиёх унмайдиган ёки кам хосилли пайкалларни «ит теккан ер» (инс-жинс теккан маьносида), "худо қарғаган ер" деб номлашган. Хоразмда улган одамнинг жасади теккан ерни нопок ер дейилган. Агар экин экиладиган ерда одам жасади ёки унинг суяклари топилса, бу жой харом хисобланган. Бундай ерни беш марта сугоргандан кейингина экин экишган. Айрим жойларда эса бундай срларнииг атрофини жуяк олиб ураб қуйишган ва икки-уч йил давомида суғормаганлар, экин экмаганлар. Биз бу удумга айнан ухшаш кўринишни "Авесто" китобида учратамиз. Зардуштийларнинг "мурданинг нопоклиги" концепциясига кура зардуштийлик пайдо бўлган дастлабки пайтларда тупрокнинг холатини бўзмаслик максадида ва мурдани "маросимий макрух" хисоблангани боис ўлик ерга кумилган. Мурда одамлар назаридан йироққа-баланд тепаликларга элтиб махсус супаларга қуйилган. "Веидидод"нинг 7-фаргарди, 7-булимида Зардуштниниг Ахура Маздага карата "офтоб остида ётган одам жасади ерга тушиб кетса, ер неча вактдан сунг ўзининг покизалик холатига қайтади? — деган саволига жавоб тарикасида "офтоб остида ётган одам жасади ерга тушиб кетган лахзадан бир йил утгач, замин ўзининг поклик холига қайтади" — деб жавоб берган. Бошка уринда Ахура Мазда Зардуштга карата "одам жисми тупрокка топширилган лахзадан эллик йил утганидан сунг замин ўзининг поклик холига қайтади" — деб таъкидлаган11. Демак биз бундан ҳалқимизнинг деҳқончилик билан боғлиқ катор урф-одатлари кеча ёки бугун уйлаб топилмаган, балки ўзининг купминг йиллик тарихига эга эканлигига яна бир бор амин буламиз. Фаргона водийси ўзбекларида ерга дастлабки ишлов бериш, яьни йил бошидаги дастлабки деҳқончилик юмушлари Наврўз тантаналари билан бир вактда бошланган. Наврўз айёми деҳқонлар учун айникса аҳамиятли бўлган. Чунки юкорида айтганимиздеқ бу кунларда экин экиш, дала, бор юмушлари бошланган. Деҳконлар, боғбонлар ва чорвадорлар аёзли кунлардан омон-эсон чикиб, бахорнинг иссик кунларини интиклик билан кутиб, катта деҳқончилик ишларига жиддий тайёргарлик кўрганлар, омоч-буйинтурикларни, молаларни созлаб, тахт килишган, отлар совутилган, аравалар тўзатилиб ишга ярокли холга келтириб қуйилган. Асосий ишчи кучи бўлган хукизларни яхши парваришлаб, уларни ер хайдашга олиб чикишган. Шу боис ҳам ўрта асрларда Бухорода бу деҳқончилик байрами "Наврўзи кишаворзон" – “деҳқонлар байрами" дейилган12. Захматкаш деҳқонлар айнан ушбу кун қўш чикариб уруғни ерга қадаганлар.


ХУЛОСА

Хулоса килиб айтганда, ўзбек ҳалқининг деҳқончилик анъаналари қадимий тарихга эга бўлиб бундан 3000 йил мукаддам Ўрта Осиё заминида деҳқончилик гуллаб-яшнаган ва аждодларнинг асосий машғулотларидан бири бўлган. "Авесто"да таърифланган ва тарғиб этилган энг улуғ касб дехқончиликка оид урф-одат ва маросимлар ўзининг хаётийлиги ва ҳалқчиллиги билан алохида дикқатга сазовордир. Уларда ижтимоий табақавий чекланиш аломатлари йўқ бўлиб табиий эҳтиёжлар заминида пайдо бўлган ва умумхалқ манфаатларига

хизмат қилган. Бу урф-одат ва маросимлар табиат билан ўзвий боглиқ мехнат жараёни ҳамда турмушнинг муҳим воқеаларига бағишлаб нишонланган ва халқнинг орзу-умидларини ифода этган.

Авестонинг ҳозирги давр кишилари учун аҳамияти шундаки, унда одамлар доим покиза юришга, баданни тоза тутишга ёмон кирдикорлар қилмасликка; ҳар қандай ёвуз ният ва ҳақоратли асаббузар сўзларни айтмасликка, аёлларни, жумладан қизларни севишга ҳамма соҳада мўътадил (оптимал) бўлишга даъват этувчи қоида даъват, ўгитлар баён этилган.

Авестонинг Гат қисмида одамлар ҳалол меҳнат қилишга ўз қўли ҳунари билан моддий неъматни яратишга, тайёрга айёр, ўроқда йўқ, машоқда йўқ хирмонда ҳозир, боқиманда, текинхўр бўлмасликка, буларга йўл қўймай, биноанан яшашга даъват этилган. Бу даъватларни ҳозир ҳам фойдаси катта.

Хулоса шуки, Авестода диний кўрсатмалар ҳақидаги ғоялар билан бирга реал, дунёвий ҳозир ҳам фойдали, насиҳат, тавсия, чеклаш, таъқиқлаш, рағбатлантиришга доир ўгит ва даъватлар кўп бўлган.

Хулоса шуки, зардуштийликнинг ўзидан кейинги барча динларга салбий таъсиридан кўра ижобий таъсири устун бўлган. Деярли барча динларга хос хусусият бўлган инсонларни етукликка, маънавияти бой, ахлоқ-одобли бўлиб тарбиялашга интилиш зардуштийлик динининг ҳам асосини ташкил қилади. Бу устунлик мусулмонлар ҳаёти ва фаолиятида айниқса эътиборга лойиқдир.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

  1. Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т., Шарқ, 1998.

  2. Сулаймонова Ф. Шарқ ва Ғарб.—Тошкент. Фан, 1997.

  3. Авесто. Ўзбекча таржима (Асқар Маҳкам тарж.) Т.:2001.

4. "Авесто"дан (тарж. М. Исоқов) Ўзбек тили ва адабиёти журнали, 1999. №2-4

5.Абу Райҳон Беруний. Ал-осорул-боқия ан-ал қарунул-ҳолия.Т.: 1969

6.Ҳ. Ҳомидов. "Авесто" файзлари. – Т.: 2001

7.Н.Раҳмонов. "Авесто"нинг пайдо бўлиши. "Ўзбекистон овози" 2001, 26.

8. Н. Раҳмонов. "Авесто": Замин, ватан демакдир. - "Ўзбекистон овози" 2001, 25 сентябр.



1 Каримов И. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т., “Шарқ”, 1998. 10-бет

2 Каримов .И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. 7-жилд Т.Ўзбекистон 1999 йил, 45-бет

3 Каримов И. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т., “Шарқ”, 1998. 10-бет

4 Баьзи муаллифлар томонидан “Авесто”да дехқончилик аньаналарини ёритишга оид айрим ишлар эьлон қилинган. Қаранг: Аболниёзов Б. “Авесто” ва қишлоқ хўжалиги. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги газетаси. 2000 й. 6-сон. 18-19 бетлар; Йўлдошева Қ. Буғдойли уйдан девлар қочгай... Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. 2002 й. 4-сон. 61-бет.

5 Авесто. Тарихий-адабий ёдгорлик. Асқар Махкам таржимаси. Тошкент, 2001 й. 338-бет.

6 Ўзбекистонда ижтимоий фанлар журнали. 2005 й. 1-2 сонлар. 114 бет

7 Авесто. Асқар Махкамов таржимаси. 113 бет.

8 Ўша жойда. 114-бет.

9 Юқоридаги асар.115-бет.

10 Ўзбекистонда ижтимоий фанлар журнали. 2005 й. 1-2 сонлар. 115 бет

11 Авесто. Асқар Махкамов таржимаси. 135-бет.

12 Қаранг. Наршахий. “Бухоро тарихи”. Тошкент.. 1996 й. 24-бет.



Похожие:

Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги навоий давлат педагогика институти тарих факультети iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Навоий давлат педагогика институти амир темурнинг миллий давлатчилик сиёсати: тарих ва ҳозирги замон
Мазкур тўплам Навоий давлат педагогика институти Илмий кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги навоий давлат педагогика институти тарих факультети icon«фан» Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги навоий давлат педагогика институти
Ушбу услубий луғат бозор иқтисодиётининг атамалари ва тушунчаларига изоҳ беришга бағишланган
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги навоий давлат педагогика институти тарих факультети iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги навоий давлат педагогика институти тарих факультети iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси ҳАЛҚ таълими вазирлиги жиззах давлат педагогика институти жиззах – 2013
Президентимиз ўзининг “Замонавий кадрлар тайёрлаш – ислоҳотлар муваффақиятининг асоси” номли маърузасида
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги навоий давлат педагогика институти тарих факультети iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги навоий давлат педагогика институти тарих факультети iconO‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi
Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Давлат педагогика ва малака ошириш институтлари...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги навоий давлат педагогика институти тарих факультети iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435
Давлат бюджети параметрлари тўғрисида ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда)...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги навоий давлат педагогика институти тарих факультети iconЎзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси
Збекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Манказий Кенгаши, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамғармаси Республика бошқаруви
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги навоий давлат педагогика институти тарих факультети iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги А. Авлоний номидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказий институти
А. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти Илмий кенгашининг 2013 йил “...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги навоий давлат педагогика институти тарих факультети iconБўйруғи билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаси
Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоят халқ таълими бошқармалари ҳузурида Методика (Таълим) маркази фаолият...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги навоий давлат педагогика институти тарих факультети iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 05. 07. 2011 й. №198 электрон кутубхона
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации