Документы



Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги фаргона давлат университети в. 310300-Социология йуналиши учун маданият социологияси фанидан маърузалар матни фаргона 2000 йил icon

Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги фаргона давлат университети в. 310300-Социология йуналиши учун маданият социологияси фанидан маърузалар матни фаргона 2000 йил

НазваниеУзбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги фаргона давлат университети в. 310300-Социология йуналиши учун маданият социологияси фанидан маърузалар матни фаргона 2000 йил
Дата30.08.2013
Размер309.17 Kb.
ТипДокументы
скачать
1. /МАДАНИЯТ СОЦИОЛОГИЯСИ.docУзбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги фаргона давлат университети в. 310300-Социология йуналиши учун маданият социологияси фанидан маърузалар матни фаргона 2000 йил



УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ


ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ФАРГОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


В. 310300-Социология йуналиши учун


МАДАНИЯТ СОЦИОЛОГИЯСИ

фанидан маърузалар

МАТНИ


ФАРГОНА 2000 ЙИЛ.


ТУЗУВЧИ: профессор. Т.У.Абдуллаев.

ТАКРИЗЧИ: профессор. Т.Хамидов.


АУДИТОРИЯ СОАТЛАРИ:

УМУМИЙ СОАТ -36 СОАТ

НАЗАРИЙ МАШГУЛОТ -16 СОАТ.

АМАЛИЙ МАШГУЛОТ -12 СОАТ.

МУСТАКИЛ ТАЪЛИМ -8 СОАТ.


Маъруза матини миллий гоя ва

миллий мафкура асосида кайта

ишланган, кафедранинг 2000 йил 25

июндаги йигилишида мухокама

килинган ва маъкулланган.


КАФЕДРА МУДИРИ: профессор. Т.У. АБДУЛЛАЕВ.


М А В З У : №1


МАДАНИЯТ ЖАМИЯТИНИНГ СОЦИАЛ МУНОСАБАТ ШАКЛИ СИФАТИДА

Р Е Ж А:





  1. Социологияда маданият тушунчаси




  1. Социал маданиятнинг асосий таркибий кисмлари




  1. Мустакиллик шароитида маданиятнинг ривожланиши ва унинг инсон маънавий-ахлокий камолотидаги ахамияти.

СОЦИОЛОГИЯДА МАДАНИЯТ ТУШУНЧАСИ



Маданият – энг умумий тарзда инсон ва жамиятнинг узгарувчанлик фаолиятининг турлари хамда шу фаолият натижаларининг мажмуидир.

Социал маданичт жамият ва инсон тарихий тараккиётининг турли куринишларида, шунингдек, улар яратадиган моддий ва маънавий бойликларида ифодаланади. Маданият тушунчаси муайян тарихий даврлар, ижтимоий-иктисодий тузумлар, муайян жамиятлар, элат ва миллат тараккиёти , моддий ва маънавий хаёт даражасини, шунингдек, инсон фаолияти ёки турмушини изохлаш учун кулланилади.

Социал маданият жуда мураккаб ва куп киррали ижтимоий ходиса булиб, ижтимоий хаётнинг моддий техник, иктисодий, ижтимоий,сиёсий ва бошка сохаларни, инсон мехнат фаолиятининг барча самараларини узида камраб олади. Халк оммаси томонидан яратилган хаммаси моддий ва маънавий бойликлар маданияларига тааллуклидир.

Социал маданият, аввало, жамиятнинг ижтимоий тараккиётитурли куринишларини улар яратадиган моддий ва маънавий бойликларини ифодалайди. Социал маданият тушунчаси муайян тарихий, ижтимоий-иктисодий даврлар, миллатлар тараккиёти, моддий ва маънавий хаёт даражаси, инсон фаолияти ва турмушнинг узига хос сохаларини изохлаш учун кулланилади. У одамзот акл-идрокининг энг юксак чуккиларигача булган туйгуларнинг хаммасини камраб олади. Социал маданият муайян тарихий даврда жамият тараккиётининг маънавий савиясини ифода этувчи, кишиларнинг моддий ва маънавий бойликлар ищлаб чикаришдаги бутун ижодий фаолиятини акс эттирувчи куп киррали ижтимоий ходисадир. Социлл маданият тушунчаси билан ижтимоий хаёт тушунчаси бир хил эмас. Ижтимоий хаёт маданият тушунчасидан анча кенг. Ижтимоий хаёт тушунчасиги социал маданиятдан ташкари ишлаб чикарувчи кучлар, ишлаб чикариш муносабатлари, синфий ва миллий муносабатлар, жаимятнинг сиёсий тащкилотлари, тил ва тафаккур сингарилар хам кирадилар. Маданият инсон фаолиятининг факат моддий натижаларигагина эмас, шу билан бирга кишиларнинг мехнат жараёнида жамланган билим бойликлари, тажрибалари, кобилиятлари, ишлаб чикариш ва касб малакалари, узаро муносабатларини хам уз ичига олади.

Социал маънавий маданиятнинг камрови бехад кенг булиб, у инсонлар томонидан яратилган маънавий бойликларни, ижтимоий онгини илмий бадиий, хукукий , диний, фалсафий ва бошка шаклларини, тафаккурнинг барча шакллари ва дунёкарашнинг бутун сохасини, жамиятдаги гоялар ва таълимотларни, бадиий асарлар, эстетик карашларни хам камраб олади, яна маълумот бериш, таълим-тарбия, фалсафа, дин, хукук, этика, эстетика, санъат, адабиёт сингарилар хам киради. Маънавий ишлаб чикариш жараёнида сиёсий ва хукукий мафкура, фалсафа , ахлок, санъат сохасидаги ва бошка бойликлар яраилади. Маънавий бойликлар олимлар, мусовирлар, бастакорлар, шоир ва ёзувчилар, халк оммаси томонидан яратилади ва истеъмол килади. Маънавий бойликлар авлоддан-авлодга бир тузумлан иккинчи тузумга мерос сифатида утади ва жамият тараккиётига катта таъсир курсатади.

Маориф, фан, ахлок, театр ва кино томошалари, тасвирий санъат асарлари, маколалар, маталлар, мусика ва болетлар ва ракслар, умуман халк ижодиёти маънавий фаолиятнинг мухим булакларидир. Мактаб ва олий укув юртлари, кутубхона ва музейлар ва бошкалар хакида хам шу фикрни айтиш мумкин.

Социал маданиятнинг пайдо булиши ва ривожланиши кишилик жамиятининг энг кадимий боскичларига бориб такалади. Бошкача айтганда, маданият инсоннинг келиб чикиши билан узвий алокадордир.


СОЦИАЛ МАДАНИЯТНИНГ ТАРКИБИЙ КИСМЛАРИ.


Хар кандай социал маданият мураккаб тизимдан иборат булади. Социал маданият ички томондан узаро таъсир этадиган бир канча унсурлар, муносабатлар уртасидаги алокаларни мужассам этиб, уларнинг бирлиги муайян жамиятда унинг мавжуд булиб яшаб туришини таъмин этади. Социал маданиятнинг мохияти ва ижтимоий хаётдаги урнини тугри тушуниш учун таркибий кисимлардан караб чикиш мухимдир. Умумий максад инсрнинг шакиллантириш ва унинг комиликка эришувининг таъминлада маданиятнинг хар бир унсури узига хос вазифани бажаради. Жамиятда мехнат маданиятини ривожлантириш, кишиларнинг сиёсий онгини оштириш, ахлкий ва эстетик комилигини баркарорлаштириш ва хоказоларда куриш мумкин. Муракаб ижтимоий тузилма сифатида социал маданият илмий билимларни, дунё карашни, ахлокий ва эстетик кадриятларни тарихан таркиб топган, анъаналар ва рамзий холатларни уз ичига олади.Шу асосда маданият моддий ва маънавий бойликларни купайтиради ва тарбия жараёнидва мухим маънавий роль уйнайди.

Сиёсий маданият. Сиёсий социал маданият маънавий кадриятларни алохида тизиминми ташкил килиб, кишиларнинг сиёсий онги, манфатлари, эътикодлари, максадларини ифодалайдиган сиёсий ва хукукий гоялар мажмуидан иборатдир.

Жамият сиёсий социал маданияти таркибида сиёсий тузилмалар, сиёсий анъана ва сиёсий фаолияти усуллари хам алохида урин тутади. Сиёсий маданиятни таркиб топтиришнинг мухим воситаларидан бири сиёсий ахборот хисобланади.

Сиёсий маданиятнинг яна бир мухим унсири сиёсий анъаналардир. Мустакиллик йилларда узига хос миллий сиёсий анъаналар таркиб топди ва тпопмокда. Мустакиллик куни Узбекистон Республикаси Конституцияси куни, Навруз байрами карам Республикалар кунининг нишонлаш нафакат маданий. Балки сиёсий анъана тусига хам кириб бормокда.

Сиёсий маданиятни социал даражаларда номаён булиши шакли жихатдан олиб карайдиган булсак, жамиятнинг сиёсий маданияти социал гурухларнинг сиёсий маданияти, шахс сиёсий маданияти кабиларни ажратиб курсатиш мумкин.Жамиятнинг сиёсий маданияти ижтимоий таракиёти конкрет боскичига хос сиёсий ижтимоий-психологик кадриятлпар, сиёсий тузилмалар, сиёсий фаолияти усуллари кабиларни йигиндисидир.

Шахснинг сиёсий маданияти – бу индивид томонидан жамиятнинг сиёсий, мафкуравий, социвл психологик кадриятларни ва усулларини узлаштирилиши , амалга ошириш тизимидир.Шахс сиёсий фаолиятида икки хил даража мавжуд, сиёсий маданиятни билиш даражаси ва сиёсий маданиятни амалий фаолиятда куллаш даражаси. Сиёсий маданият хар иккала даражанинг узаро богликлиги, яхлит бирлигидан таркиб топади.

Шундай килиб, миллиймустакилликка эришган мамлакатимизда сиёсий маданият таркиб топтириш истиклол берган буюк неъматларнинг мохиятини тушунишга, кадрлашга ва химоя килишга даъват этади. Миллий мустакил жамиятимиз сиёсий маданиятининг олий максади ва тарихий вазифаси кишиларимизнинг сиёсий миданияти, онгини шакиллантириш, фаол сиёсий пазисияга эга булиш таъминлаш, истиклол йулидан бораётган давлатимизнинг куч кудратини яна оширишга каратилган.

Иктисодий маданият. Бозор муносабатларини таркиб топшириш шароитида иктисодий билимлар, эътикодлар, фикрлар услубий билан ишлаб чикариш, иктисодий фаолият уртасидаги узаро алокадорлик мухим омил хисобланади. Бу нарса иктисодий маданият тушунчасида уз ифодасини топади.

Одатда маданиятни жамиятнинг хотираси деб атайдилар. Бунинг маъноси шуки, у бугунги иктисодиёт (хизматчилар, ишчилар, иктисодий тузилмалар, муносабатлар ва шунга ухшашларни) мамлакат утмишида кулга киритилган тараккиётининг мезонлари билан боглайди, утмиш тажрибаларини амалий фаолият таркибига олиб киради. Чунки, маданият тизимида хунармандларнинг илгор анъаналари оклаб кулинади, муайян жамоалар уртасида амал килган узаро иктисодий хамкорлик ва ёрдам иктисодий жихатдан бакувват ижтимоий катламлар уртасидаги баркарор муносабатлар, расмий когозлар ва курсатмаларга анъанавий хурмат рухида муносабатда булиш сингари масалалар таргиб килинади.

Иктисодий маданиятни ташувчи куч инсондир, унинг иктисодий фаолияти оркали инсон иктисодий муносабатлар доирасига киради. Иктисодий маданият таркибан уз ичига иктисодий онг, иктисодий фаолият ва иктисодий муносабатларни олади.

Иктисодий маданиятда билимлар ва иктисодий карашларни урни хакида гап кетганда иктисодий мафкура тушунчаси келиб чикади.

Иктисодий мафкура уз ичига иктисодий дастурни олиб, объектив иктисодий муносабатларнинг сиёсий маданият ва хукукий онгга таъсир этишида мухим омил хисобланади. Иктисодий мафкуранинг негизида кишилар, жамиятлар, синфлар, табакаларнинг уз иктисодий манфаатларнинг англаб етишни ифодалайдиган гоялар ва карашлар мажмуаси ётади.


ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:


Маданият мураккаб ва серкирра ходисадир.Маданиятнинг ривожланиши, маданият ва жамият, маданият, унинг ривожланиши конуниятлари, моддий маданиятнинг мухим элементлари маданиятнинг регулятив функциялари, ахлокий, эстетик, диний сиёсий, хукукий, нормалар , маданиятнинг фаосафий тахлили.


НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР:


1.Маданият сузининг келиб чикиши

2.Маданиятнинг социал муаммолари

3.Маданият ривожланишининг социологик омиллари.

4Маданият архиологик ва этнографияни алокаси

5.Маданиятни инсон фаолиятини таъсири

6.Маданий анъаналар деганда нимани тушунаси

7.Маданиятни диний томонлама тадкик этиш

8.Маданиятни ахброт функцияси

9.Маданиятни мулокот оркали мавжудлиги

10.Социал маданиятни хозирги кундаги муамолари


АДАБИЁТЛАР



  1. И. А. Каримов «Биздан озод ва обод ватан колсин» Узбекистон 1994 йил.

  2. Ж. Туланов, З. Гафуров «Фалсафа» Тошкент 1991

  3. М. Абдуллаев «Маданиятшунослик асослари»Фаргона 1998

  4. Ю. Юсупов «Фалсафа» тошкент 1998

  5. К. Юнусов «Социология» Андижон 1997



Мавзу: №2 Маданият ва маърифатнинг узаро муносабати.


Режа:

1.Маданият куп киррали ва мураккаб ходиса

2. Маориф ва фан маънавий фаолиятининг мухим булаги.

3.Урта Осиё Буюк намоёндаларнинг жахон фани ва маданиятига кушган хиссалари

4.Миллий маданиятимиз куёши минг йилликлар каридан нур сочади.


Комил инсон дунё карашни шакилантиришда маданият ва маърифат катта ахамият касб этади.

Маданият жамият ва инсон тарихий таракиётининг муаян бир даражаси, кишилар хаёти ва фаолитининг турли куринишларида, шунингдек улар яратидиган моддий ва маънавий бойликларида ифодаланади маданият тушунчаси муаян тарихий даврлар, ижтимоий иктисодиёт тизимлар, муайян жамиятлар, элат ва миллатлар таракиёти, моддий ва маънавий хаёт даражасини, шунингдек, инсон фаолиятини ёки турмушни изохлаш учун куланилади.

Маданият жуда мураккаб ва куп киррали ижтимоий ходиса булиб, ижтимоий хаётнинг моддий техник иктисодий, ижтимоий, сиёсий ва бошка сохаларни инсон мехнат фаолиятнинг барча самараларни узида камраб олади. Халк омммаси томонидан яратилган хамма моддий ва маънавий бойликлар маданиятга таълуклидур.

Маданият тушунчаси билан ижтимоий хаёт тушунчаси айнан бир хил эмас. Ижтимоий хаёт тушунчасига маданиятдан ташкари ишлаб чикарувчи кучлар ишлаб чикариш муносабатлари синифий ва миллий муносабатлар, жамиятнинг сиёсий ташкилотлари тил ва таффакур сингарлари хам киради. Маданият инсон фаолитининг факат моддий натижаларигина эмас шу билан бирга кишиларнинг мехнат жараёнида жамланган билим бойликларни тажрибалари, кобилятлар ишлаб чикариш ва касб малакалари, узаро муносабатлари хам уз ичига олади.

Маданият 2 йирик турга булинади:

Моддий ва маънавий маданият. Маданиятнинг бу турлари узининг мазмун ва мохиятига кура бирбиридан узаро фарк килади. Моддий маданият деганда мехнат куролларини, мехнат куникмаоларни, шунингдек ишлаб чикариш жараёнида яратилган ва моддий хаёт учун хизмат киладиган барча бойликларни англаймиз.

Маънавий маданиятнинг камрови бехат кенг булиб, бу инсонлар томонидан яратилган маънавий бойликларни, ижтимоий онгининг илмий , бадий, хукукий, диний ва бошка шакилларни тафаккурининг барча шакилларига дунё карашнинг бутун сохасининг, жамиятдаги гоялар ва таълимотларини, бадий асарлар, эстетика карашларини хам камраб олади.

Маънавий ишлаб чикариш жараёнида сиёсий ва хукукий мафкура фалсафа, ахлок, саънат сохасидаги ва бошка бойликлар яратилади, Маънавий бойликлар, олимлар, мусавирлар, бастакорлар, шоир ва ёзувчилар томонидан яратилади.

Маънавий бойликлар авлодан авлодга бир тузумдан иккинчи тузумга мерос сифатида утади ва жамият таракиётига катта таъсир курсатади.

Маориф, фан, ахлок,кино ва театр тамошалари тасвирий саънат асарлари маколалар, мусика, аруз ва юбайтлар, лапар, ракслар, умуман халк ижодиёти – маънавий фаолиятининг мухим булакларидир.Мактаб ва олий укув юртлари, кутубхона ва музейлар, матбуот, радио, телевидение ва бошкалар хам шунга киради.

Масаланинг яна бир мухим томони шундан иборатки, моддийлик билан маънавийликни узаро ажратиш хам карама-карши куйиш хам, бирини мухим хисоблаб, иккинчисининг ахамиятини пасайтириш хам жойиздир. Иктисодиёт маънавиятисиз, маънавият эса иктисодсиз булмайди, ривожлана олмайди. Узбекистон Президенти И.А.Каримов айтганидек: Маънавият ва иктисод бир-бирини инкор этмайди, балки бир-бирини кувватлаб, узаро таъсирланибборади.Моддий камолот йули мангу»

Маданиятнинг пайдо булиши ва ривожланиши кишилик жамиятининг энг кадимий боскичларига бориб такалади. Бошкача айтганда, маданият инсоннинг келиб чикиши билан узвий алокадордир. Маданият тарихи жамият тарихининг ажралмас бир кисмидир. Шунинг учун хам унинг вужудга келиши ва ривожланиши жамият тарихида, жамиятдаги ижтимоий-иктисодий маносабатлардан, моддий бойликлар ишлаб чикариш усулидан ажратиб олиш мумкин эмас.

Маданий тараккиётнинг умумий конунларидан бири- унинг тухтовсиз равишда бойиб бориши ва ривожланишидан иборатдир. Маданият тараккиётидамоддий ишлаб чикаришнинг ривожи асос булади.

Ижтимоий-иктисодий тузимларнинг ишлаб чикариш усулларининг алмашувига караб маданият сифат жихатидан узгарибтуради.

Жамиятнинг тараккий этиш маданиятининг узгаришни талабб килади, маданиятнинг янгиланиши эса уз навбатида жамиятнинг тараккий килишига сабаб булади.

Барча моддий ва маънавий маданият дурдоналари-инсон акл-идроки, истеъдоди ва мехнат махсулидир. Халк оммаси маданият ижодкоригина эмас. Балки уни тухтовсиз равишда бойитувчи, ривожлантирувчи, авлоддан-авлодга етказиб турувчи хамдир.

Ижтимоий-иктисодий тузумлар умумсоциология конунлар асосида бир-бири билан узвий богланишда булганидек, маданиятнинг тарихий куринишлари хам диалектик алокадорлик ва узаро богланишдадир. Маданиятнинг бир тарихий туридан иккинчисига утишда эришилган маданий ютукларнинг барча кимматли томонларини улоктириб ташлаш, деган суз эмас. Хар бир авлод узи учун махсус янги моддий негиз ташкил этмайди, илм-фан ва маданиятни янгидан яратмайди, балки узидан олниги авлодлар томонидан яратилган манбадан, ишлаб чикариш кучларидан, моддий ва маънавий маданият ютукларидан фойдаланади. Олдинги авлодлардан колган ишлаб чикарувчи кучлар ва ишлаб чикариш муносабатлари, маданий бойликлар кейинги авлодларнинг яшаши ва тараккий этиши учун моддий ва маънавий асос булиб хизмат килади. Кадимги юнон маданиятнинг Гомер ва Геродот, Демокрит ва Софокл, Плотон ва Арасту сингари мутафаккирлар тарих ва фалсафа,адабиёт ва саънат, астрономия ва математика, меъморчилик ва хайкалтарошлик каби илм-фан ва маданиятнинг турли сохаларига доир асарлари инсониятнинг энг катта маданий бойлигидир.Улар уз ахамиятини асло йукотмайди

Марказий Осиё халкларининг маданияти жуда кадимий булиб, унинг тарихи бир неча йилларни уз ичига олади. Халкимиз маданияти хам жахон маданиятидан бакамти, ёнма-ён юзага келган ва ривожланган биронта халк маданияти, уз мамлакати доирасидаги тор миллий бикикликда эмас, балки бошка халклар маданияти билан узаро алокадорликда, узаро богликликда, узаро таъсир этиш ва акс этиш асосида ривожланади.

Тарихдан маълумки, узбек халки маданияти факат миллий асосда эмас, шу билан бирга умуминсонийлик маданиятлари таъсири остида хам усди, ривожланди.

Марказий Осиё халклари хам бошка халклар маданиятининг юксалишига, умумжахон маданияти тараккиётига узининг фаол таъсирини курсатди. Урта ер маданиятининг буюк номоёндалари Хоразмий, Абу Наср Фаробий, Абу Али Ибн Сино, Абу Райхон Беруний, Улугбек, Али Кушчи, Козизода Румий, Алишер Навоий ва бошка алломалар таълимотлари жахон маданиятининг ажралмас кисми эканлиги бунга мисол була олади

Узбек халки узининг 3 минг йиллик бой тарихи билан хар канча фахрланса арзийди. У жахон фани ва маданиятини тараккиётига шу кадар куп хисса кушганки, буни дунё аллакачон тан олган. Мавороуннахр халклари дунёга Абу Наср Фаробий, Ал-Хоразмий,Абу Райхон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Ал-Фаргоний,Мирзо Улугбек,Алишер Навоий, бобур сингари алломаларни етиштириб берган. Ахмад Яссавий, Исмоил Бухорий, Бахоуддин Накшбанд, Термизий, Хужа Ахрор каби уламолар халкимиз гуруридир.

Жахонгир Амир Темур барпо этган кудратли марказлашган давлат туркий миллатнинг бирлашиши ва жипслашишини таянчи булиб хизмат килди, миллатнинг равнак топишига, илмий туйгунинг уйгонишига ёрдам берди, унинг маданият юксалишида мислсиз ахамият касб этди. Бу даврда туркий халклар тарихига доир Низомиддин Жомийнинг «Зафарнома», Абдураззок Самаркандийни «Матлан саъдайн ва мажмои бахрайн», Давлатшох Самаркандийнинг «Тазкиратуш шуаро» Шарофиддин Али Яздийнинг «Зафарнома», Ибн Арабшохнинг «Амир Темур тарихи» каби машхур асарлари ёзилди, Мирзо Улугбекнинг астрономи мактаби иш олиб борди ва «Зижи жадиди Курагоний»си дунёга келди.

Мустакиллик бизга маънавий мулкимизнинг, тарихимизни улуг боболаримиз рухини шод этиш имкониятини кайтариб берди.

Истиколо туфайли утмиш тарихимизга муносабат ижобий томонга узгарди. Аллома боболаримиз меросларини Имом Ал-Бухорий,Имом Ат Термизий, Хожа Ахмад Яссавий, Хожа Баховаддин Накшбанд,Нажмиддин Кубронинг инсонни маънавий етукликка чорловчи , ахлокий ва фалсафий хикматлари кайтадан жаранглай бошлади.

Бугунги кунда авлод-аждодларимиз тарихи тикланаётганлиги мустакиллигимизнинг ажойиб самарасидир. Узбек халкининг бир неча минг йиллик тарихига оид дарсликлар яратилмокда. Халкимизнинг кечмиш тарихи ва хаётини узида мукаммал акс эттирган асарларининг уз она тилимизда илк нашр этилаётганлиги кувончимизга кувонч кушмокда.

Шарофиддин Али Яздийнинг «Зафарнома», Гулбаданбегимнинг «Хумоюннома» китобларини зур кизикиш билан кутардик. Абу Тохир хожа Самаркандийнинг каламига мансуб булган «Самария», Нархажийнинг» Бухоро тарихи»,Мухаммад Юсуф Баёнийнинг «Шажараи муталла» килиш имкониятига эга булганимиз сабабли халкимизнинг узок утмиш хаёти хакида кимматли маълумотлар, кизикарли вокеалар, тарихий хакикатни билиб олмокдамиз.

Мустакиллик шарофати ила тикланиб каддини ростлаётган, тухтовсиз ривожланиб бораётган илмий маданиятимизнинг жамиятимиз тараккиётини тезлаштириш, инсонни маънавий, ахлокий жихатдан тарбиялаш камол топтиришда ахамияти бенихоят катта.

Халкимизнинг каддини ростлаб олиш, уз-узини англаш, тарихни харакатга келтирадиган буюк кучга айланиши маданий-маънавий тараккиётга , жумладан, инсоннинг маънавий ахлокий камолотига хам маълум даражада боглик эканлигини уз-узидан тушунтиришдир.

Инсонда маданият уз-узидан шаклланмайди. У жамиятда оилада, жамоятчилик уртасида таълим-тарбия натижасида шаклланади. Ёшларда мданиятни шакллантириш ва ривожлантиришда умумтаълим мактаблари, техникумлар, олий укув юртларида амалга оширилаётган таълим –тарбия ишларининг ахамияти катта.

Миллий онг, миллий манфаатларни ахамияти катта, узида ифодалаган маънавиятдир. Миллий онг миллий манфаатнинг чуккисидир.Миллий онг миллий маданиятнинг миллат манфаати билан, миллат истикболи билан,тараккиёт билан боглик булган муаммоларини инсон онгидаги ифодасидир. Миллий онгнинг шаклланиши анча мураккаб жараён. У миллий маданият заминида шаклланиши учун ривожланиши мумкин. Миллий маданият миллий онгнинг асосий негизини ташкил этади. Миллий маданият канчалик юксак булса, миллий онгнинг шаклланиши учун имкониятлар шу кадар кенг булади.

Миллий маданиятнинг таркибий кисми булган миллий онг уз навбатида миллий маданият тараккиётига катта таъсир курсатади. Миллий онгнинг ривожланиши миллий маданиятни туларок тушунишга, унинг истикболи билан боглик булган янги имкониятларни топишга имкон беради.

Агар халкларда юксак миллий онг булмаса миллий манфаатларни англаш, химоя килиш кийинлашади.

Миллий онгни етарли даражада ривожланмаган, миллий бирлик, миллий бирдамлик ва миллий хамкорлик туйгулари заиф булган халкларда ижтимоий-иктисодий, сиёсий тараккиёт жуда сустланиб кетади.

Миллий маданиятнинг бирлик ва хамкорликда, миллий тарихини холисона англашга, миллий тил ва маданиятни кадрлашга, миллий одоб-ахлок ва бошка маънавий хислатларни саклашга хизмат килувчи томонларни миллий онгни узагини ташкил килади.


Т А Я Н Ч И Б О Р А Л А Р :


Маданият куп киррали ва мураккаб ходиса сифатида, маориф ва фан маънавий фаолиятининг мухимлиги, Урта Осиёлик буюк номоёндаларнинг жахон фани ва маданиятига кушган хиссалари, миллий маданиятимизнинг ривожланиши, ижтимоий хаёт тушунчаси, маданият инсон фаолиятининг синфий ва миллий муносабатлари сифатида.

Н А З О Р А Т У Ч У Н С А В О Л Л А Р :


1.Моддий ва маънавий маданият нима ?

2. Урта Осиё буюк намоёндаларининг жахон фан маданиятида тутган урни.

3 . Инсон эхтиёжларини шаклланиши.

4.Моддий эхтиёжларнинг мохияти.

5.Ахоли фаолиятида маданий жараёнлар.

6.Эхтиёжларни бошкариш масаласи.

7.Маданият ва инсон омили.

8.Маданиятни мехнат билан богликлиги.

9. Эхтиёжларни тахлили.

10. Эхтиёжларнинг функциялари.


А Д А Б И Ё Т Л А Р:

  1. И.А.Каримов « Баркамол авлод орзуси» Т., 1998

  2. И.А.Каримов «Узбекистон XXI аср бусагасида» Т., 1997

  3. К.Юнусов «Социология» Андижон 1997

  4. Т.Абдуллаев «Турмуш социологияси» 1995

  5. М.Абдуллаев «Маданиятшунослик асослари» 1998


М А В З У : № 3

МАДАНИЯТ РИВОЖЛАНИШИНИНГ СОЦИАЛ КОНУНЛАРИ


Р Е Ж А :


  1. Маданият ижтимоий ходиса

  2. Социал маданиятнинг ривожланиши.

  3. Маданият ва жамият.

  4. Маданият, унинг ривожланиш конуниятлари.


Маданият мураккаб ва серкирра ходисадир. Уни археология ва этнография , тарих ва социология каби турли фанлар хам урганади. Бу фанларнинг хар бири маданият аталмиш улкан ижтимоий ходисани узига хос тарзда, узвазифаси ва максадларидан келиб чиккан холда тадкик этади. масалан: археология фани учун маданият тушунчаси бизгача етиб келган, утмишда яшаган кишилар фаолиятининг моддийлашуви натижасида вужудга келган предметлар, ёдгорликлар, асори атикалар билан боглик.

Шунинг узидан хам куриниб турибдики, хар бир фан узига хос тарзда маданиятнинг турли томонларини урганади. Маданият тушунчасига турлича мазмун бериш, айни пайтда тадкикотчиларнинг кайси дунёкараш заминида турганига хам боглик. Шуни алохида таъкидламок лозимки, маълум бир дунёкараш позициясида турган тадкикотчилар хам купгина холларда маданият тушунчасига турлича мазмун берадилар. Бундай холатда масалага ёндошишдаги фарк намоён булади. Фалсафа маданиятни алохида, якка-якка куринишларида эмас, балки яхлит, бир бутун ижтимоий ходиса сифатида урганади. Маданият сузи арабча « мадина» ва «ият» суз ясовчи кушимчасининг кушилишидан хосил булган булиб, айнан « шахарга оид» деган маънони англатади. Лекин, бу суз кириб борган бошка халклар тилларида шу жумладан, узбек тилида хам , билимлилик, тарбия курганлик маъноларида ишлатила бошлаган. Купгина халкларда маданият тушунчаси урнида лотин тилидан кабул килинган КУЛТУРА термини ишлатилади. Аммо шуни таъкидлаш лозимки, лотинча терминни кабул килиган халкларда хам кейинги даврларда бу тушунчага кенгрок мазмун берилиб, у маърифатлилик, билимлилик, тарбия курганлик маъноларида ишлатила бошлаган. XIX аср урталарида келиб, маданият тушунчаси кенгрок маънода инсон фаолияти натижасида юзага келган барча нарсаларга нисбатан ишлатила бошланди. Бундай холатда маданият инсон томонидан яратилган, бокира табиат устига курилган « иккинчи табиат» маъносини касб этади. Демак, маданиятга таъриф бераётганда маданият инсоннинг ижтимоий мавжудот сифатида камолотининг, инсонда инсонийлик ривожланишининг меъёрини тавсифловчи ходиса эканлигидан хам келиб чикмок лозим. Маданиятнинг юкорида сифатий хусусиятларининг тахлилидан келиб чиккан холда унга куйидагича таъриф бериш мумкин.

Маданият инсоннинг фаолияти жараёни, унинг окибатида яратилган моддий ва маънавий кадриятлар булиб, шахсни шакллантириш ва камолотида мухим омил булган ижтимоий ходисадир. Маданият тушунчасида хаётнинг биологик шаклларидан фаркли уларок, инсон фаолиятининг узига хос хусусиятлари билан бир каторда бу фаолиятнинг тарихий тараккиётининг маълум боскичларидаги, маълум бир тарихий даврдаги, миллий ва этник ривожланишдаги сифатий узига хослик хам уз ифодасини топади. Илмий адабиётларда маданиятни моддий ва маънавий маданиятга булиш расм булган. Маданиятни моддий ва маънавий маданиятга булиш инсон фаолиятининг 2 асосий сохаси- моддий ва маънавий ишлаб чикариш билан бевосита богликдир. Моддиймаънавият моддий фаолиятнинг барча сохаларини ва натижаларини уз ичига олади. Моддий маданиятнинг мухим элементлари ишлаб чикариш, транспорт, алока воситаларидир. Моддий маданиятга уй-жой, уй-рузгор буюмлари, истеъмол воситалари деб аталадиган ходисалар хам киради. Маънавий маданият эса маънавий ишлаб чикариш, ижтимоий онг шаклларини яратиш билан боглик булган фаолиятининг барча сохалариникамраб олади. Маънавий маданият намоён булишининг турли шакллари хар-хил тасаввурлар ва гоялар, назариялар ва таъдлимотлар, илмий билимлар ва саънат асарлари ва х.к ана шундай фаолият натижасидир. Буларнинг барчаси уз-узидан пайдо булмайди, балки, тарихий тараккиётнинг маълум боскичида турган ва узаро муайян муносабатларга киришган кишилар томонидан яратилади.

Икки жараён-эскилик билан янгилик уртасида объектив зарурий богланиш ворислик деб аталади.

Маданий анаъаналар деганда купчилик маросимлар ва урф-одатларни тушунишади. Бу унчалик тугри эмас. Биринчидан, кишилик жамият рифожланиши давомида юзага келган хар кандай маросимлар, урф-одатлар хам узок яшамаслиги, демакки, анъанага айланмаслиги мумкин. Иккинчидан , маданий анъаналар тушунчаси маросимлар, урф-одатлар каби ходисаларни хам уз ичига олган холда уларга нисбатан кенгрок мазмун касб этади. Чунки, маданий анъаналар улардан ташкари авлоддан авлодга утиб борадиган, тарихан карор топган ва ижтимоий онгнинг таркибий кисмига айланган гоялар ва билимлар кадриятлар, карашлар, тасаввурлар, хулк ва дид нормалари ва х.к. каби жараёнларни хам уз ичига олади. Маданиятнинг хар бир сохасида анъанага, узига хос куринишга эга булади. Масалан: ишлаб чикариш, фан, санъат сохаларидаги анъаналар бир-биридан узнинг такрорланмас буёклари билан ажралиб туради.

Диний рухда ёзилганлиги учунгина урганилмай келган Имом Бухорий, Ат-Термизий, Шайх Нажмиддин Кубро, Баховуддин Накшбанд,Ахмад Яссавийларнинг сермазмун диний-фалсафий асарларининг, « хукмрон синф» вакиллари булганлиги учун урганилиши ман килинган Амир Темур, Хусайн Бойкаро, Бобур каби буюк аждодларимизнинг адабий-бадиий, фалсафий , ижтимоий-сиёсий карашларини эндиликда хар томонлама тадкик этилаёганлиги ана шу буюк узгаришлардан нишонадир. Бундан хам хозирда ер юзида кучаяётган жараёнлар билан хамо-ханглик касб этилмокда.


Т А Я Н Ч И Б О Р А Л А Р :


Маданият мураккаб ходиса сифатида, маданият тузилиши, маданият функциялари, маданият шакллари, маданиятни инсон онгига таъсири.


Н А З О Р А Т С А В О Л Л А Р И :


  1. Маданиятнинг функциялари.

  2. Маданият функциялари.

  3. Инсон фаолиятини даражалари.

  4. Маданият тушунчаси.

  5. Моддий маданият.

  6. Маънавий маданият.

  7. Маданиятни диний ривожланиши.

  8. Маданиятни жамият билан богликлиги.

  9. Маданиятга таъсир курсатган социал муаммолар.

  10. Сиёсий маданият.



А Д А Б И Ё Т Л А Р:



  1. И.А.Каримов. «Баркамол авлод орзуси» Тош. 1998й

  2. И.А Каримов. «Узбекистон 21 аср бусагасида» Тош 1997й

  3. Т.Абдуллаев. «Турмуш социологияси» 1995 й

  4. К.Юнусов. «Социология». Андижон. 1997й

  5. М.Абдуллаев. «Маданиятшунослик асослари» 1998й



М А В З У : № 4

МАДАНИЯТ ИЖТИМОИЙ ИНСТИТУТ СИФАТИДА.


Р Е Ж А :


  1. Ижтимоий институтлар хакида.

  2. Узбекистонда маданият ижтимоий институт сифатида кандай ахамиятга эга.

  3. Демократик давлат куришда маданиятнинг роли.

  4. Маданият – жамият тарихида.


Ижтимоий институтлар хакида ёзишдан олдин институт узи нима, кандай маънога эгалик хакида тушунчага эга булмогимиз керак.

Институт – «инстетутум» сузидан олинган булиб, икки хил маънони билдиради. Биринчидан, низом, коидалар ёки уларнинг тупламини, иккинчидан, махкама, муассасаларни билдиради.

Ижтимоий институтларга давлат, оила, гурухлар…киради.

Институтлар иктисодий, сиёсий, маънавий, хукукий ва бошка сохаларга булинади. Шу уринда маданият хам ижтимоий институт сифатида мухим ахамиятга эгалигини таъкидлаб утамиз. Хуш, Узбекистонда бу кандай ахамиятга эга. Биз танлаб олган йул узбек халкининг асрий ананаларига, одатларига, маданияти ва тилига, шунингдек жахон цивилизациясига ютукларига асосланган холда мазкур тузилмани янги мафкуравий негизга утказиш, мослаштиришдан иборат эди. Шуни яна таъкидлаб утамизки, маданият одамлар калби ва онгига, келажакка ишонч туйгусини олиб кириш, ватанга мухаббат, инсонпарварлик, мардлик ва адолат хиссини тарбиялашга хизмат килиши лозим. Бир карашда ушбу фикрлар ананавий булиб куриниши мумкин. Хуш, ананавийлик шу кадар ёмонми?! Хакикатдан хам халкимизнинг минг йиллар давомида карор топиб келган ва биз саклаб колишга интилаётган ананавий шаркона маданияти Гарб маданиятидан куп жихатдан фарк килади. Бунда асосий масала- ананвий маданият хозирги вактда канчалар бошка вактда канчалар бошка кадриятларни кабул килишга канчалар кодир эканлигимиздадир. Факат узига хос маданиятгина эмас, балки, биринчи навбатда, бир-бирини бойитадиган маданиятгина яшашга кодирдир.

Ананавий маданият билан котиб колган маданиятни чакаштириб юбормаслик керак. Ананавий маданият иккита узаро карама-карши булган, лекин бир-бирини тулдирадиган тамойилни маълум даражада мавжудликни ташкаридан буладиган янги таъсирларга каршилик курсатишни ва шу билан бирга, маълум даражада очикликни узида уйгунлаштириб, келажакда ривжлантириш учун катта-катта имкониятларга эгадир. Узбек маданиятининг ривожланиш хусусиятларини чукур билиш ёки давлатни маънавий жихатдан кайта тиклаш сохасидаги бутун сиёсатнинг асоси булмоги лозим. Чунончи, миллий давлатчиликнинг карор топтиришнинг дастлабки йилларида биз Узбекистон танла олган йул якинланиш ва тараккиёт йулида узбек халкини маънавий кайта тиклаш жараёнларни хусусиятлдарини мукаррар хисобга олдик.

Хакикатдан хам демократия- факат назарий ёки сиёсий жараёнгина булиб колмай, шу билан бирга халкнинг турмуш тарзи ва унинг бутун рухияти , анъаналари маданияти, психиологиясининг хусусиятлари хамдир. Халкнинг маданиятидан жой ололмаган демократия турмуш тарзининг таркибий кисми хам була олмайди.

Бахтимизга Узбекистон ана шундай демократик ривожланиш анъаналарига эга. Шу сабабли демократияга боскичма-боскич, мумкин кадар киска муддатда утиш гоясининг стратегик гояси, ахамияти , бизнингча факат жамиятда баркарорликни саклаб колишдагина эмас. У фукаролик жамиятининг хаётбахш куртакларини авайлаб саклаш, устиришдан хам иборатдир. Шу билан бирга биз анъанавий маданиятимизни ва халкимизнинг хусусиятлари, унинг ахвол рухияти ва ижтимоий ташкил булиш шарт-шароитлари Узбекистон Республикасида демократияни шакллантиришнинг фукаролик жамиятини карор топтиришнинг энг самарали омиллари булишини чукур тушунамиз.

Маълумки, мафкура сохасида бушлик вакуум булмайди. Узбекистон халкларининг дунёкараши, маънавий ва сиёсий маданиятининг энг илгор анъаналари асосида ишлаб чикилаётган миллий мустакиллик мафкураси индивидуализмнинг ваёрон килувчи таъсирига каршилик курсатишга кодир. Мафкуравий иш мустакиллик, юксак маънавият, ахлокийлик, маданият гояларини таргиб килиш уткинчи холга айланиб кетмаслиги керак, ахлок ва маънавият мавхум категорияларга айланмаслги, факат ташвикотчи ва тарбиячиларнинг иши булиб колмаслиги керак.

Жахон цивилизацияси хазинасига улкан хисса кушган бой тарихимиз, буюк маданиятимиз куп авлодлар хаёти давомида вужудга келган бекиёс табиий ва акл – заковат имкониятларимиз , халкимизнинг юксак маънавияти ва ахлокий кадриятлари заминимизда яшаётган одамларнинг мехнатсеварлиги, саховатлиги, багрикенглиги, ва жахон хамжамиятида узига муносиб муносиб уринни эгаллашга булган истаги бунинг гаровидир.

Хозирги кунда маданият ва маънавият уз халкининг тарихини чукур билиш ва тушуниб етишга суянгандагина кудратли кучга айланади.

Маданият жуда мураккаб ва куп киррали ижтимоий ходиса булиб , ижтимоий хаётнинг моддий техник , иктисодий, ижтимоий. сиёсий, ва бошка сохаларини, инсон мехнат фаолиятини барча самараларини узида камраб олади. Халк оммаси томонидан яратилган хамма моддий ва маънавий бойликлар маданиятга таалуклидир. Маданият, аввало, жамиятнинг ижтимоий тараккиёти турли куринишларини улар яратадиган моддий ва маънавий бойликларни ифодалайди. Маданият тушунчаси муайян тарихий ижтимоий иктисодий даврлар, миллатлар тараккиёти , моддий ав маънавий хаёт даражаси, инсон фаолияти ва турмушининг узига хос сохаларини изохлаш учун кулланилади. У одамзод акл-идрокининг энг юксак чуккиларигача булган туйгуларининг хаммасини камраб олади.

Мданият тушщунчаси билан ижтимоий хаёт тушунчаси айнан бир хил эмас. Ижтимоий хаёт маданият тушунчасидан анча кенг. Ижтимоий хаёт тушунчасига маданиятдан ташкари ишлаб чикарувчи кучлар , ишлаб чикариш муносабатлари синфий ва миллий муносабатлар, жамиятни сиёсий ташкилотлари, тил ва тафаккур сингарилар хам киради. Маданият инсон фаолиятининг факат моддий натижаларинигина эмас , шу билан бирга кишиларни мехнат жараёнида жамланган билим тажрибалари, кобилиятлари, ишлаб чикариш ва касб малакалари, узаро муносабатларини хам уз ичига олади.

Куриб турганингиздек маданият кенг киррали булиб, унинг мазмун мохияти хам жуда кенгдир.

Шу уринда бир савол тугилади: маданиятни тарихи кайси даврларга бориб такалади. Тарихда хам маданият ижтимоий институт сифатида ахамиятга эга булганми?

Маданиятнинг пайдо булиши ва ривожланиши кишилик жамиятининг энг кадимий боскичларига бориб такалади. Бошкача килиб айтганда маданият асосини келиб чикиши билан узвий богликдир. Маданият тарихи жамият тарихининг ажралмас бир кисмидир.шунинг учун хам унинг вужудга келиши ва ривожланишини жамият тарихидан, жамиятдаги ижтимоий-иктисодий муносабатлардан , моддий бойликлар ишлаб чикариш усулидан ажратиб олиш мукин эмас.

Маданий тараккиётнинг умумий конунларидан бири- унинг тухтовсиз равишда бойиб бориши ва ривожланишидан иборатдир.


Т А Я Н Ч И Б О Р А Л А Р:


Маданият ижтимоий институт сифатида, демократик давлат куришда маданиятнинг роли. Ижтимоий институтлар давлат ва оила, гурухлар киради, институтлар иктисодий, сиёсий, маънавий, хукукий, ижтимоий хаёт тушунчаси , маданий тараккиётларнинг умумий конуниятлари, ижтимоий иктисодий тузумлари, илм-фан ва маданиятни ривожланиши .


Н А З О Р А Т У Ч У Н С А В О Л Л А Р :


  1. Маданиятни социологик тахлили

  2. Маданиятни социал муаммолари.

  3. Муаммоларни аниклаш масаласи

  4. Муаммони турлари.

  5. Гепотезани купайиши.

  6. Жамият тизимида маданият.

  7. Маданиятнинг омиллари.

  8. Инсон фаоллиги.

  9. Маданиятнинг илмий асослари.

  10. Маданият категориялари.


А Д А Б И Ё Т Л А Р :


  1. И.А.Каримов «Биздан озод ва обод ватан колсин» Узбекистон 1994й

  2. И.А.Каримов «Узбекистон 21 аср бусагасида» Тошкент. 1995й

  3. Ж.Туланов, З.Гофуров «Фалсафа» Тошкент. 1991й

  4. М.Абдуллаев «Маданиятшунослик асослари» Фаргона 1998й

  5. Ю.Юсуповнинг тарихи асосида. Тошкент. «Шарк» 1999й



М А В З У : № 5-6

МАДАНИЯТ РИВОЖЛАНИШИНИНГ СОЦИАЛ КОНУНЛАРИ


Р Е Ж А :


  1. Маданият ижтимоий ходиса

  2. Социал маданиятнинг ривожланиши.

  3. Маданият ва жамият.

  4. Маданият, унинг ривожланиш конуниятлари.


Маданият мураккаб ва серкирра ходисадир. Уни археология ва этнография , тарих ва социология каби турли фанлар хам урганади. Бу фанларнинг хар бири маданият аталмиш улкан ижтимоий ходисани узига хос тарзда, узвазифаси ва максадларидан келиб чиккан холда тадкик этади. масалан: археология фани учун маданият тушунчаси бизгача етиб келган, утмишда яшаган кишилар фаолиятининг моддийлашуви натижасида вужудга келган предметлар, ёдгорликлар, асори атикалар билан боглик.

Шунинг узидан хам куриниб турибдики, хар бир фан узига хос тарзда маданиятнинг турли томонларини урганади. Маданият тушунчасига турлича мазмун бериш, айни пайтда тадкикотчиларнинг кайси дунёкараш заминида турганига хам боглик. Шуни алохида таъкидламок лозимки, маълум бир дунёкараш позициясида турган тадкикотчилар хам купгина холларда маданият тушунчасига турлича мазмун берадилар. Бундай холатда масалага ёндошишдаги фарк намоён булади. Фалсафа маданиятни алохида, якка-якка куринишларида эмас, балки яхлит, бир бутун ижтимоий ходиса сифатида урганади. Маданият сузи арабча « мадина» ва «ият» суз ясовчи кушимчасининг кушилишидан хосил булган булиб, айнан « шахарга оид» деган маънони англатади. Лекин, бу суз кириб борган бошка халклар тилларида шу жумладан, узбек тилида хам , билимлилик, тарбия курганлик маъноларида ишлатила бошлаган. Купгина халкларда маданият тушунчаси урнида лотин тилидан кабул килинган КУЛТУРА термини ишлатилади. Аммо шуни таъкидлаш лозимки, лотинча терминни кабул килиган халкларда хам кейинги даврларда бу тушунчага кенгрок мазмун берилиб, у маърифатлилик, билимлилик, тарбия курганлик маъноларида ишлатила бошлаган. XIX аср урталарида келиб, маданият тушунчаси кенгрок маънода инсон фаолияти натижасида юзага келган барча нарсаларга нисбатан ишлатила бошланди. Бундай холатда маданият инсон томонидан яратилган, бокира табиат устига курилган « иккинчи табиат» маъносини касб этади. Демак, маданиятга таъриф бераётганда маданият инсоннинг ижтимоий мавжудот сифатида камолотининг, инсонда инсонийлик ривожланишининг меъёрини тавсифловчи ходиса эканлигидан хам келиб чикмок лозим. Маданиятнинг юкорида сифатий хусусиятларининг тахлилидан келиб чиккан холда унга куйидагича таъриф бериш мумкин.

Маданият инсоннинг фаолияти жараёни, унинг окибатида яратилган моддий ва маънавий кадриятлар булиб, шахсни шакллантириш ва камолотида мухим омил булган ижтимоий ходисадир. Маданият тушунчасида хаётнинг биологик шаклларидан фаркли уларок, инсон фаолиятининг узига хос хусусиятлари билан бир каторда бу фаолиятнинг тарихий тараккиётининг маълум боскичларидаги, маълум бир тарихий даврдаги, миллий ва этник ривожланишдаги сифатий узига хослик хам уз ифодасини топади. Илмий адабиётларда маданиятни моддий ва маънавий маданиятга булиш расм булган. Маданиятни моддий ва маънавий маданиятга булиш инсон фаолиятининг 2 асосий сохаси- моддий ва маънавий ишлаб чикариш билан бевосита богликдир. Моддиймаънавият моддий фаолиятнинг барча сохаларини ва натижаларини уз ичига олади. Моддий маданиятнинг мухим элементлари ишлаб чикариш, транспорт, алока воситаларидир. Моддий маданиятга уй-жой, уй-рузгор буюмлари, истеъмол воситалари деб аталадиган ходисалар хам киради. Маънавий маданият эса маънавий ишлаб чикариш, ижтимоий онг шаклларини яратиш билан боглик булган фаолиятининг барча сохалариникамраб олади. Маънавий маданият намоён булишининг турли шакллари хар-хил тасаввурлар ва гоялар, назариялар ва таъдлимотлар, илмий билимлар ва саънат асарлари ва х.к ана шундай фаолият натижасидир. Буларнинг барчаси уз-узидан пайдо булмайди, балки, тарихий тараккиётнинг маълум боскичида турган ва узаро муайян муносабатларга киришган кишилар томонидан яратилади.

Икки жараён-эскилик билан янгилик уртасида объектив зарурий богланиш ворислик деб аталади.

Маданий анаъаналар деганда купчилик маросимлар ва урф-одатларни тушунишади. Бу унчалик тугри эмас. Биринчидан, кишилик жамият рифожланиши давомида юзага келган хар кандай маросимлар, урф-одатлар хам узок яшамаслиги, демакки, анъанага айланмаслиги мумкин. Иккинчидан, маданий анъаналар тушунчаси маросимлар, урф-одатлар каби ходисаларни хам уз ичига олган холда уларга нисбатан кенгрок мазмун касб этади. Чунки, маданий анъаналар улардан ташкари авлоддан авлодга утиб борадиган, тарихан карор топган ва ижтимоий онгнинг таркибий кисмига айланган гоялар ва билимлар кадриятлар, карашлар, тасаввурлар, хулк ва дид нормалари ва х.к. каби жараёнларни хам уз ичига олади. Маданиятнинг хар бир сохасида анъанага, узига хос куринишга эга булади. Масалан: ишлаб чикариш, фан, санъат сохаларидаги анъаналар бир-биридан узнинг такрорланмас буёклари билан ажралиб туради.

Диний рухда ёзилганлиги учунгина урганилмай келган Имом Бухорий, Ат-Термизий, Шайх Нажмиддин Кубро, Баховуддин Накшбанд,Ахмад Яссавийларнинг сермазмун диний-фалсафий асарларининг, « хукмрон синф» вакиллари булганлиги учун урганилиши ман килинган Амир Темур, Хусайн Бойкаро, Бобур каби буюк аждодларимизнинг адабий-бадиий, фалсафий , ижтимоий-сиёсий карашларини эндиликда хар томонлама тадкик этилаёганлиги ана шу буюк узгаришлардан нишонадир. Бундан хам хозирда ер юзида кучаяётган жараёнлар билан хамо-ханглик касб этилмокда. Хозирги пайтда бутун дунёда маданиятга умуминсоний кадриятлар нуктаи назаридан туриб бахо бериш хар бир маданиятга , маданий ходисага, унинг диний , синфий шакллана бошлаганлигини таъкидламок лозим. Бу узига хосликларнинг манбаини маданиятлар шаклланишининг тарихий шарт-шароитларидан босиб утган йулидан кидирмок керак. Бу узига хосликларда маълум маънода маданиятлар шаклланган худудидаги жугрофий мухитнинг таъсири катта булишини хам назардан кочирмаслик керак. Айни пайтда турли уруг, кабилалар,элатлар, миллатлар маданияти хеч качон бир-биридан мутлок ажралган холда мавжуд булмаганлигини хам унутиб булмайди. Маданиятлар уртасидаги узаро таъсир жараёнида хар бир миллий маданиятга узга маданият элементлари хам кириб келади. Миллий маданиятдаги узига хосликлар миллий маданиятдаги умуминсоний мазмуннинг бойиши демакдир. Айнан шу маънода маданиятларнинг байнал миналлашуви хам шунчалик объектив, зарурий, конуний ва табиийдир.Маданиятлардаги узига хосликлар тарихий жараён хилма хиллигининг манбаларидан биридир.


Т А Я Н Ч И Б О Р А Л А Р :


Маданият жамият ва инсон тарихий тараккиётининг муайян бир даражаси, социал маданият аввало жамиятнинг ижтимоий тараккиёт тури, моддий ва маънавий хаёт даражаси, социал маданият тушунчаси, социал маънавий маданиятнинг камрови кенг булиб у инсонлар томонидан яратилган бойликларни, ижтимоий онгини, илмий, бадиий, хукукий, диний, ахлокий, фалсафий ва бошка шакллари, социал маданиятнинг таркибий кисмлари.


Н А З О Р А Т У Ч У Н С А В О Л Л А Р :


  1. Социологик маданият тушунчаси.

  2. Социал маданиятнинг асосий таркибий кисмлари кайсилар.

  3. Сиёсий маданиятни тушунтиринг.

  4. Маданиятнинг пайдо булиши.

  5. Маданиятни инсон фаолиятига таъсири.

  6. Моддий ва маънавий маданият тушунчаси.

  7. Ахлокий ва эстетик маданият тушунчаси.

  8. Иктисодий маданиятни ташувчи куч кисмлар.

  9. Иктисодий маданиятни таркиби.

  10. Жамият сиёсий социал маданияти таркиби.


А Д А Б И Ё Т Л А Р :



  1. И.А.Каримов. «Узбекистон буюк келажак сари». 1998й

  2. Э.Ю.Юсупов. «Фалсафа» Тошкент. «Шарк» 1998й

  3. М.Абдуллаев «Маданиятшунослик асослари» 1998й

  4. К. Юнусов «Социология» Андижон. 1997й



М А В З У: № 7-8

СИЁСИЙ ОНГ ВА МАДАНИЯТ СОЦИОЛОГИЯСИ.


Р Е Ж А :

1. Сиёсий онгнинг умумий тузилиши.

  1. 2. Инсон сиёсий онгининг жамиятда тутган урни ва роли.

3. Сиёсий маданият хакида тушунча.



  1. СИЁСИЙ ОНГНИНГ УМУМИЙ ТУЗИЛИШИ.


Сиёсий онг, ижтимоий онг мавжудот ва мохият булган инсон маънавий-ахлокий фаолиятининг олий даражасини англатади. Мазкур сиёсий, маънавий-ахлокий фаолликнинг хусусияти вокеликнинш хис туйгу ва тафаккур киёфалари оркали инсон амалий фаолиятидан олдинрок акс этишидадир, бошкача килиб айтганда, инсоннинг сиёсий рухияси йуналиши, сиёсий хулк-атвори, сиёсий мафкураси унинг онгида шаклланиб бир колибга тушганидан кейин улар инсоннинг сиёсий хатти харакатларига айланиб, уз ифодасини топади, унинг амалий фаолияти рамзи важи сифатида намоён булади.

Объектив вокелик киши онгига таъсир курсатиб, унда турли ва хилма-хил тасаввурлар. Фикр мулохазалар, гоялар хосил килади хамда онг мазмунини вужудга келтиради. Мана шу онг мазмунини катта бир кисмини инсоннинг сиёсий жараёнлар хакидаги тасаввурлари, сиёсий карашлари, сиёсий гоялар ташкил килиб, унинг сиёсий рухияси ва сиёсий хулк атворида амалий ифода топади.

Инсонинг сиесй онги жамият ишлаб чиккан ва одамлар одамлар томонидан узлаштирилган асосий ва кадриятли йуналишга хос сиесий муоммолар мажмуасига хамда сиесий жароенлар окимига муносабат воситасида номоен булади . Сиёсий таркибида илмий, сиёсий фалсафий, ахлокий, эстетик, диний кадриятлар хам алохида урин тутади.



  1. ИНСОН СИЁСИЙ ОНГИНИНГ ЖАМИЯТДА ТУТГАН УРНИ ВА РОЛИ.


Инсон сиёсий онгининг фаоллиги унинг жамиятда содир булаётган сиёсий вокеа ва ходисалар орасидан узига маъкул ва макбул булганларни, уз шахсий манфаатларига хос ва мос келадиганларни танлаб, ажратиб олиб, онг фаолияти максадлари уша нарсаларга йуналтиришга намоён булади.

Инсон сиёсий фаолиятини унинг узи узлаштирган сиёсий эътикоди ва маънавий ахлокий кадриятлари заминида бошкарилишнинг энг олий даражасини сиёсий онглилик ташкил этади. Бу сиёсий онглилик инсон шахсига сингиб кетган конун коидаларга айланган холдагина сиёсий хаёт ва сиёсий муносабатлар уйгунлигига, сиёсий фаолият изчинлигига эришилади.

Сиёсий онг ва унинг барча турлари жамият сиёсий хаётида содир булаётган вокеа ва ходисалар, хатти-харакатлар, сиёсий жараёнлар ортирган бой амалий тажриба заминида карор топиб шаклланади, хамда уз навбатида сиёсий хаёт окимига тадбик этилиши жараёнида унинг узига хам чукур ва кенг куламда таъсир утказиб, янада бойитади.


  1. СИЁСИЙ МАДАНИЯТ ХАКИДА ТУШУНЧА.


Сиёсий маданият-бу кенг маънода фукароларнинг сиёисий билимлари, мулжал бахолари, хатти-харакатларининг даражаси ва табиатини англатиб , сиёсий муносабатларни йуналтириб туриш жараёнларининг ижтимоий кадриятлар мазмуни ва сифати, анъаналари ва конун коидаларини уз ичига олади. Тор маънода эса сиёсий маданият сиёсий муносабатлар мазмуни ва сифатини даражасини белгилаб турадиган узаро мулокат тарзини англатади.

Жамият аъзоларининг куп томонли ва куп киррали хаёт фаолиятларининг сиёсий окимини ташкил этган сиёсий маданият асосида узок утмишдан тортиб, то хозирги кунгача ижтимоий тараккиёти натижасида жамланган олам шумул, тарихий тажрибанинг мохияти, магзи эканлигини алохида таъкидлаб утиш зарур. Сиёсий маданиятда айрим шахслар уртасида ижтимоий бирликлар уртасида сиёсий муносабатлар жараёнида эришилган энг омилкор ва самарадор амалий сиёсий тажрибалар, куникмалар, коидалар, анъаналар, хамда урф-одатлар мужассамланган булиб, жамиятдан жамиятга авлоддан авлодга мерос булиб утиш хусусиятига эга.

Шахс , ижтимоий гурух жамият сиёсий хаётининг барча тукималарига чукур кириб борган ва мустахкам урин олган сиёсий маданият уларнинг хар бир кадамида , хулк атворида, хатти- харакатида хар доим намоён булиб туриши хам утмиш жамиятларининг маданий меросига , хам мазкур жамиятда эришилган маънавий кадриятларга асосланади.


Т А Я Н Ч И Б О Р А Л А Р :


Сиёсий онгнинг умумий тузилиши ижтимоий онг, инсон маънавий ахлокий фаолиятининг олий даражасини англатади, инсон сиёсий онгининг жамиятда тутган урни ва роли, сиёсий маданият хакида тушунча, шахс ижтимоий гурух жамият сиёсий хаётининг барча туркумларига кириб борган.


НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР


  1. Инсон ва шахс тушунчалари

  2. Маданият тизимида инсон фаолияти

  3. Комил инсон муаммоси

  4. Маънавий мероснинг тахлили

  5. Маданиятни тарбиявий ахамияти

  6. Маданият ва инсон тафаккури

  7. Маданиятнинг илмий ахамияти.

  8. Инсон фаолиятининг тахлили

  9. Буш вакт маданияти.

  10. Мехнат маданияти.



А Д А Б И Ё Т Л А Р


  1. И.А.Каримов. « Биздан озод ва обод ватан колсин». Узбекистон., 1994

  2. Ж.Туланов, З.Гофуров, « Фалсафа» Тошкент –1991

  3. М.Абдуллаев «Маданиятшунослик асослари» Фаргона-1998

  4. К.Юнусов, « Социология» 1997й

  5. Ё.Тоиров , К.Рузматзода «Социология асослари» Фаргона-1998



Похожие:

Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги фаргона давлат университети в. 310300-Социология йуналиши учун маданият социологияси фанидан маърузалар матни фаргона 2000 йил iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 05. 07. 2011 й. №198 электрон кутубхона
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,...
Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги фаргона давлат университети в. 310300-Социология йуналиши учун маданият социологияси фанидан маърузалар матни фаргона 2000 йил iconБажарди: Эрматов н текширди: Мирзахаджаев А
Узбекистон Республикаси Олий ва Урта-Махсус Таълим Вазирлиги Самарканд Давлат Университети
Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги фаргона давлат университети в. 310300-Социология йуналиши учун маданият социологияси фанидан маърузалар матни фаргона 2000 йил iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги фаргона давлат университети в. 310300-Социология йуналиши учун маданият социологияси фанидан маърузалар матни фаргона 2000 йил iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги фаргона давлат университети в. 310300-Социология йуналиши учун маданият социологияси фанидан маърузалар матни фаргона 2000 йил iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги фаргона давлат университети в. 310300-Социология йуналиши учун маданият социологияси фанидан маърузалар матни фаргона 2000 йил iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги фаргона давлат университети в. 310300-Социология йуналиши учун маданият социологияси фанидан маърузалар матни фаргона 2000 йил iconЎзбекистон республикаси президентининг єарори 20. 06. 2006 й. N пє-381
Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халє таълими вазирлиги, Ўзбекистон Алоєа ва...
Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги фаргона давлат университети в. 310300-Социология йуналиши учун маданият социологияси фанидан маърузалар матни фаргона 2000 йил iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги олий ва ўрта тиббиёт бўйича ўҚув-услуб идораси
Бухоро Давлат Тиббиет Институтининг “факультет ва госпитал хирургия” кафедраси томонидан тузилган
Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги фаргона давлат университети в. 310300-Социология йуналиши учун маданият социологияси фанидан маърузалар матни фаргона 2000 йил iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Француз тили грамматикаси ва тарихи кафедрасида муҳокама қилинди ва ҳимояга тавсия қилинди
Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги фаргона давлат университети в. 310300-Социология йуналиши учун маданият социологияси фанидан маърузалар матни фаргона 2000 йил iconИқтисодиёт” Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
«Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари»
Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги фаргона давлат университети в. 310300-Социология йуналиши учун маданият социологияси фанидан маърузалар матни фаргона 2000 йил iconЎзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Француз филологияси факултети малакавий битирув иши

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации