Документы



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 16 апрелда 1793-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг icon

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 16 апрелда 1793-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг

НазваниеЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 16 апрелда 1793-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг
Дата19.02.2014
Размер47.15 Kb.
ТипДокументы
скачать



Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 16 апрелда 1793-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат патент идораси

директорининг

2008 йил 25 мартдаги

13-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Селекция ютуғига Ўзбекистон Республикаси

патентининг амал қилишини узайтириш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидаларга АВ 30.09.2011 й. 1793-1-сон билан рўйхатга олинган ИМА бош директорининг Буйруғига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган


Муқаддима

1-§. Умумий қоидалар

2-§. Илтимосномани бериш ва кўриб чиқиш

Илова. Илтимоснома


Селекция ютуғига Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг "Селекция ютуқлари тўғрисида"ги Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 йил, 17-18-сон, 127-модда) мувофиқ ўсимлик нави ва ҳайвон зотига Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш тартибини белгилайди.


^ 1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ селекция ютуғига патентнинг амал қилиш муддати селекция ютуғи тегишли давлат реестрида рўйхатга олинган санадан эътиборан йигирма йилга тенг. Ток, ёғочбоп, манзарали, мевали дарахтлар ва ўрмон дарахтларининг навлари, шу жумладан уларнинг пайвандтаглари учун, бу муддат йигирма беш йилни ташкил этади.

Патентнинг амал қилиш муддати патент эгасининг илтимосномасига биноан кўпи билан ўн йилга узайтирилиши мумкин.


2. Селекция ютуғига патентнинг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) патентнинг амал қилиши тугагунга қадар сўнгги уч ой ичида ёки патентнинг амал қилиши тугагандан кейин олти ой ичида қўшимча патент божини тўлаш шарти билан берилади.


3. Селекция ютуғига патентнинг амал қилишини узайтириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда патент божи тўланади.


4. Селекция ютуғига патентнинг (кейинги ўринларда патент деб юритилади) амал қилишини узайтиришга доир ишларни юритиш мустақил равишда патент эгаси томонидан, ваколати қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан тасдиқланадиган вакил ёки патент вакили орқали амалга оширилади.


2-§. ИЛТИМОСНОМАНИ

^ БЕРИШ ВА КЎРИБ ЧИҚИШ


5. Патентнинг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома мазкур Қоидаларга иловада келтирилган шакл бўйича тақдим этилади.

Илтимоснома патент эгаси ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Юридик шахс номидан илтимоснома лавозими кўрсатилган ҳолда раҳбар томонидан имзоланади. Имзо муҳр билан тасдиқланади.

6. Селекция ютуғига патентнинг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги илтимосномага патентнинг амал қилишини узайтириш учун белгиланган миқдорда патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

Белгиланган миқдорда патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаганида илтимосномани кўриб чиқишга доир юридик аҳамиятга эга ҳаракатлар амалга оширилмайди.

7. Зарурият бўлганида илтимосномага вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ишончнома, шунингдек ворислик ҳуқуқи ёки меросга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

8. Илтимоснома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентликка бевосита берилади ёки почта орқали юборилади.

9. Ишончнома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддат ичида барча керакли ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг ушбу Қоидаларнинг 1 - 8-бандларида белгиланган талабларга мос келиши текширилади.

10. Ушбу Қоидаларнинг 5 - 7-бандларида кўрсатиб ўтилган керакли ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ва/ёки нотўғри расмийлаштирилган тақдирда, патент эгасига мавжуд бўлмаган ва/ёки тузатилган ҳужжатларни сўровнома жўнатилган санадан бошлаб уч ой ичида тақдим этиш зарурлиги тўғрисида сўровнома юборилади. Бунда ишончномани кўриб чиқишнинг белгиланган муддатининг ўтиши етишмаётган ёки тузатилган ҳужжатларнинг охиргиси келиб тушгунга қадар тўхтатиб турилади.

11. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг талабларига мос келганида патентнинг амал қилиши узайтирилади.

Патентнинг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги маълумотлар тегишли Давлат реестрига киритилади ва Агентликнинг расмий бюллетенида эълон қилинади. Патент эгасига патентнинг амал қилиши узайтирилганлиги тўғрисидаги ёзувли "Патентга илова" юборилади.

12. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг талабларига мос келмаганида, шунингдек тузатилган ёки етишмаётган ҳужжатлар белгиланган муддатда тақдим этилмаган тақдирда Агентлик патент эгасига илтимосномани қаноатлантириш рад этилганлиги тўғрисидаги рад этиш асослари кўрсатилган билдиришномани юборади.


Қоидаларга

ИЛОВА





Ўзбекистон Республикаси

Интеллектуал мулк агентлиги,

100000, Тошкент шаҳри,

Мустақиллик хиёбони, 59-уй

(АВ 30.09.2011 й. 1793-1-сон

билан рўйхатга олинган ИМА

бош директорининг Буйруғи

таҳриридаги хатбоши)

___________________________________

(Ф.И.О., ёки юридик шахснинг номи)

Манзил ___________________________

Телефон ___________________________




И Л Т И М О С Н О М А





-

ўсимлик навига









-

ҳайвон зотига



_____ - рақамли патентнинг амал қилишини узайтириб беришингизни сўрайман.


Илова қилинаётган ҳужжатлар (кераклиси [X] билан қайд этилсин)





-

патентнинг амал қилишини узайтириш учун патент божи





тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;









-

меросга бўлган ҳуқуқни ёки ворислик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;









-

ишларни юритиш учун ишончнома.



Патент эгаси ___________________________________

(лавозими, Ф.И.О., имзо)


Сана ______________ (М.Ў.)


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 16-сон, 123-модда.



Похожие:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 16 апрелда 1793-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 7 апрелда 1937-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг
...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 16 апрелда 1793-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2007 йил 5 майда 1678-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг
...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 16 апрелда 1793-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг icon2009 йил 29 июлда 1988-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2009 йил 24 июндаги
Ав 30. 09. 2011 й. 1988-1-сон билан рўйхатга олинган има бош директорининг Буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 16 апрелда 1793-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 24 апрелда 1946-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг
Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52-сон) мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 16 апрелда 1793-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 7 апрелда 1335-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 16 апрелда 1793-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 8 майда 2359-сон билан рўйхатга олинган
Республикаси єонун іужжатлари тўплами, 2008 й., 18-сон, 145-модда мувофиє Ўзбекистон Республикасидаги баіолаш фаолиятининг норматив...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 16 апрелда 1793-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 14 январда 1297-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Мазкур Низом “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 16 апрелда 1793-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 22 мартда 2439-сон билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 16 апрелда 1793-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 22 мартда 2439-сон билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 16 апрелда 1793-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 22 мартда 2439-сон билан рўйхатга олинган

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации