Документы



2009 йил 29 июлда 1988-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2009 йил 24 июндаги icon

2009 йил 29 июлда 1988-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2009 йил 24 июндаги

Название2009 йил 29 июлда 1988-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2009 йил 24 июндаги
страница1/4
Дата19.02.2014
Размер0.68 Mb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3   4



Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 29 июлда 1988-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат патент идораси

директорининг

2009 йил 24 июндаги

72-сон буйруғига

ИЛОВА


Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини

рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш,

топшириш ва кўриб чиқиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидаларга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган

АВ 30.09.2011 й. 1988-1-сон билан рўйхатга олинган ИМА бош директорининг Буйруғи,

АВ 12.09.2013 й. 1988-2-сон билан рўйхатга олинган ИМА бош директорининг Буйруғи


Муқаддима

I. Умумий қоидалар

II. Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини

рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш ва топшириш.

Талабнома топшириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар

III. Агентлик билан товар белгисини рўйхатдан

ўтказишда талабнома бўйича ишларни олиб бориш

IV. Талабномани кўриб чиқиш

1-илова. Ўзбекистон Республикасида товар белгиси (хизмат

кўрсатиш белгиси)ни рўйхатдан ўтказиш учун Талабнома

2-илова. Талабнома берувчининг номи ва/ёки манзилига

ўзгартиришлар киритиш ҳақида ариза

3-илова. Хатони (хатоларни) тузатиш ҳақида Ариза

4-илова. Талабнома берувчини ўзгартириш

тўғрисидаги ёзувларни киритиш ҳақида ариза

5-илова. Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун

талабномага ҳуқуқни топшириш ҳақидаги ҳужжат


"Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари" (бундан кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг "Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 178-модда; 2002 й., 9-сон, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 37-38-сон, 379-модда) мувофиқ товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш тартибини белгилайди.


^ I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги қисқартмалар қўлланилади:


Қонун - Ўзбекистон Республикасининг "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги Қонуни;


Агентлик - Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги;


^ Товар белгиси - товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси;


Талабнома - товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома;


^ Париж конвенцияси - Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенциясининг Ўзбекистон Республикаси учун амал қилаётган таҳрири;


ТХХК - товар ва хизматларнинг халқаро классификацияси;


БИМТ ХБ - Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти Халқаро бюроси;


^ Халқаро рўйхатдан ўтказиш - Белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Мадрид битимига доир Баённомага мувофиқ амалга оширилган товар белгисини рўйхатдан ўтказиш;


^ Халқаро реестр - белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги маълумотларнинг БИМТ ХБ олиб борадиган расмий тўплами;


Баённома - Белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Мадрид битимига доир Баённома (Мадрид, 1989 йил 27 июнь).


^ II. ТОВАР БЕЛГИСИ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

БЕЛГИСИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ УЧУН ТАЛАБНОМА

ТУЗИШ ВА ТОПШИРИШ. ТАЛАБНОМА ТОПШИРИШ

ҲУҚУҚИГА ЭГА БЎЛГАН ШАХСЛАР


1-§. Товар белгисини рўйхатдан ўтказишга талабнома

2-§. Талабноманинг таркиби

3-§. Ҳужжатларни расмийлаштириш

4-§. Талабномани топшириш


^ 1-§. Товар белгисини рўйхатдан ўтказишга талабнома


2. Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ товар белгиси - бу бир юридик ва жисмоний шахслар товарлари ва хизматларининг бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг шу турдаги товарларидан фарқлаш учун хизмат қиладиган белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган белгидир.

Юридик ва (ёки) жисмоний шахслар бирлашмасининг улар томонидан ишлаб чиқариладиган ва (ёки) реализация қилинадиган бир хил сифатга ёки бошқа умумий тавсифларга эга бўлган товарларини белгилаш учун мўлжалланган товар белгиси жамоавий белги ҳисобланади.


3. Қонуннинг 3-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ тасвирлар, сўзлар, муайян шакл тарзидаги белгилар ва бошқа белгилар ёки уларнинг исталган бир рангдаги ёки турли рангдаги жамлама ифодаси товар белгилари сифатида рўйхатдан ўтказилиши мумкин.

Сўзли белгиларга сўзлар, сўз кўринишига эга бўлган ҳарфий бирикмалар (хусусан, ҳар қандай кетма-кетликдаги унлилар ва ундош товушларнинг бўғин ҳосил қилувчи бирикмалари), сўз бирикмалари, гаплар, шунингдек уларнинг бирикмалари киради.

Тасвирий белгиларга жонли мавжудотлар, предметлар, табиий ва бошқа объектлар тасвирлари, ва шунингдек чизиқлар, доғлар, ҳар қандай фигураларнинг текисликдаги композициялари (ҳажмлиларидан ташқари) киради.

Ҳажмли белгиларга фазовий жойлашган уч ўлчамли объектлар, фигуралар ва чизиқлар ва фигураларнинг комбинациялари киради.

Жамлама белгиларга турли характердаги яъни, тасвирий, сўзли, муайян шаклдаги ҳажмли ва бошқа элементлар комбинацияси киради.

Бошқа белгиларга товушли, ёруғликдан иборат бўлган, голографик, ҳидли каби белгилар киради.


4. Қуйидагилар товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилмайди:

а) давлат герблари, байроқлари ва давлат мукофотларининг тасвири туширилган белгилар;

б) давлатларнинг расмий номлари, халқаро ёки ҳукуматлараро ташкилотларнинг қисқартирилган ёки тўлиқ номлари;

в) расмий назорат, кафолат тамғалари ва намуна йўсинидаги тамғалар, муҳрлар;

г) давлат хизматларининг Ўзбекистон Республикасида қўлланиладиган ажратиш ва фарқлаш белгилари тасвирлари.

Юқоридаги "а" - "г" кичик бандларда кўрсатилган белгилар, агар бунга тегишли давлат органининг ёки белги эгасининг розилиги бўлса, товар белгисига муҳофаза қилинмайдиган қисмлар сифатида киритилиши мумкин.

д) хусусан фарқлаш хусусиятига эга бўлмаган белгилар, хусусан:

ўзига хос график тасвирга эга бўлмаган алоҳида ҳарфлар, рақамлардан иборат бўлган белгилар, сўз кўринишига эга бўлмаган ҳарфлар бирикмалари;

чизиқлар, оддий геометрик фигуралар ва уларнинг таркибига кирган алоҳида элементларидан фарқли, сифат жиҳатдан бошқа қабул қилиш даражасини берадиган композициялар ҳосил қилмайдиган бирикмалари;

товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказишга топширилган талабномадаги товарларни белгилаш учун уларнинг ҳақиқий ёки схематик тасвирлари;

шакли фақат функционал вазифасидан келиб чиқадиган уч ўлчамли объектлар;

товарларнинг умумэътироф этилган оддий номлари шу товарларни белгилаш учун;

корхона, ташкилот, муассаса ва соҳаларнинг умумқабул қилинган қисқартирилган номлари ва аббревиатуралари;

е) муайян турдаги товарларнинг белгиси сифатида умумфойдаланишда бўлган белгилар. Бундай белгилар деб маълум бир товар ёки турли ишлаб чиқарувчиларнинг шунга ўхшаш товарлари учун узоқ вақт ишлатилганлиги туфайли тушунча бўлиб қолган белгилар тушунилади;

ж) умумэътироф этилган рамзлар ва атамалар ҳисобланган белгилар.

Умумэътироф этилган рамзларга одатда, товар белгисини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган товарлар рўйхатидаги товарларга оид бўлган хўжалик ёки фаолият соҳасини акс эттирувчи белгилар, шунингдек фан ва техникада қўлланиладиган шартли белгилар киради. Умумэътироф этилган атамаларга фан ва техниканинг аниқ бир соҳасига хос бўлган сўз бирликлари киради;

з) товарларни, шу жумладан, уларнинг тури, сифати, сони, хусусияти, қандай мақсадга мўлжалланганлиги ва қийматини, шунингдек уларнинг ишлаб чиқариладиган ёки ўтказиладиган жойи ва вақтини тавсифлаш учун фойдаланиладиган белгилар.

Мазкур "з" кичик бандда кўрсатилган белгиларга товарларнинг оддий номлари, товарлар сифат тоифасининг белгиси, товарларнинг хусусиятини кўрсатувчи (шу жумладан, мақтов характерига эга бўлган) белгилар, хом ашё материалини ва таркибини кўрсатувчи белгилар, товарларнинг оғирлиги, ҳажми, нархини, ишлаб чиқарилган санасини кўрсатувчи белгилар, умумий номлар, ишлаб чиқаришни яратиш тарихидан маълумотлар, корхоналарнинг номлари, товар тайёрловчиларнинг ва воситачи фирмаларнинг манзилгоҳлари, қисман ёки тўлиқ жуғрофий номдан иборат бўлиб, товар тайёрловчининг жойлашган жойи сифатида қабул қилиниши мумкин бўлган белгилар.

Юқоридаги "д" - "з" кичик бандларда кўрсатилган белгиларни рўйхатдан ўтказишга, башарти бу белгилар амалда улардан аниқ товарлар учун фойдаланиш натижасида фарқланиш хусусиятига эга бўлганлиги исботланган тақдирдагина йўл қўйилиши мумкин.

Исбот сифатида талабнома топширилган санагача талабномада кўрсатилган белгидан фойдаланилганлиги натижасида фарқланиш хусусиятига эга эканлигини тасдиқлайдиган қуйидаги маълумотлар тақдим этилади:

талабномада кўрсатилган белги билан белгиланган товарларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажми;

талабномада кўрсатилган белги билан белгиланган товарларнинг сотилиш ҳудудлари;

талабномада кўрсатилган товар(хизмат)ларни белгилаш учун берилган белгидан фойдаланиш муддати;

талабномада кўрсатилган белги билан белгиланган товар(хизмат)ларнинг рекламаси учун сарфланадиган харажатлар ҳажми;

талабномада кўрсатилган белги ва шу белги билан белгиланган товарларнинг ишлаб чиқарувчилари ҳақида истеъмолчиларнинг хабардорлик даражаси тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан, ижтимоий сўровларнинг натижалари;

талабномада кўрсатилган белги билан белгиланган товарлар ҳақидаги ахборот очиқ матбуотда нашр қилинганлиги тўғрисида маълумотлар;

талабномада кўрсатилган белги билан белгиланган товарлар Ўзбекистон Республикаси ёки чет мамлакатлардаги кўргазмаларда намойиш қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар ва бошқа маълумотлар.

и) товар ёки унинг тайёрловчиси хусусидаги ёлғон ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар, уларга хусусан, истеъмолчининг онгида товарнинг ҳақиқатга тўғри келмаган маълум бир сифати, унинг тайёрловчиси ёки келиб чиққан жойи ҳақида тасаввур ҳосил қиладиган белгилар киради. Белгининг камида битта элементи ёлғон ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлса, белги ёлғон ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин деб эътироф этилади;

к) товар келиб чиққан ҳақиқий жойни расман кўрсатувчи, лекин товар бошқа ҳудудда чиқарилаётганлиги ҳақида янглиш тасаввур берувчи белгилар;

л) маъданли сувлар, вино ёки кучли спиртли ичимликларнинг аслиятини акс эттирувчи жуғрофий номлар бўлган ёки шундай номларни ифодаловчи белгилар, мазкур жойда чиқарилмаган товарларни белгилаш учун ишлатилган белгилар, шунингдек башарти улар таржима қилиб ёки "кўринишдаги", "турдаги", "усулдаги" ва бошқа шунга ўхшаш сўзлар билан қўшилган ҳолда қўлланилса;

м) жамият манфаатларига, одамийлик ва ахлоқ қоидаларига зид бўлган белгилар, уларга хусусан, диний нишон ва рамзлар, ахлоқсиз мазмундаги сўз ва тасвирлар, инсон қадрини, диний ҳиссиётларни ҳақорат қиладиган инсонпарварликка зид характердаги шиорлар ва бошқалар;

н) қуйидаги белгилар билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга айнан ўхшаш бўлган белгилар:

илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берилган, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилмай ҳам муҳофаза қилинадиган ёки шу турдаги товарларга нисбатан анча илгарироқ устуворликка эга бўлган товар белгилари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга айнан ўхшаш бўлган белгилар;

ҳар қандай товарларга нисбатан бошқа шахсларнинг белгиланган тартибда умумэътироф этилган товар белгилари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга айнан ўхшаш бўлган белгилар;

Қонунга мувофиқ муҳофаза қилинадиган товар келиб чиққан жой номи бўлган белгилар билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга айнан ўхшаш бўлган белгилар, бу белгилар ҳар қандай товарларга нисбатан шундай номдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номига рўйхатдан ўтказиладиган товар белгисига муҳофаза қилинмайдиган қисм сифатида киритилган ҳоллар бундан мустасно;

белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган сертификатлаш белгилари.

Ушбу "н" кичик банднинг иккинчи, учинчи хатбошиларида кўрсатилган товар белгилари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга айнан ўхшаш бўлган белгиларни рўйхатдан ўтказишга товар белгиси эгасининг бу белгини рўйхатга олиш учун розилиги бўлган тақдирдагина йўл қўйилиши мумкин. Бу ҳолда розилик хатининг асли тақдим қилинади. Розилик хати "катта" белги эгаси бўлган корхонанинг фирма бланкасида расмийлаштирилади ва қуйидаги бандлардан иборат бўлади:

розилик берган товар белгиси эгасининг тўлиқ номи ва манзилгоҳи;

розилик олган шахснинг тўлиқ номи ва манзилгоҳи;

ўхшаш товар белгиси эгасининг имзоси, лавозими ва фамилияси;

эгаси розилик берган товар белгисининг тасвири;

розилик олиб талабнома топширилаётган белгининг тасвири;

розилик берилган товарлар ва/ёки хизматлар рўйхати;

розилик хати берилган сана, ушбу санасиз хат ҳақиқий эмас деб ҳисобланади;

о) қуйидаги белгилар:

ўзга шахсларга тегишли ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таниқли бўлган фирма номларини (ёки уларнинг бир қисмини), агар бу номга бўлган ҳуқуқ бир турдаги товарларни белгилаш учун товар белгисига доир талабнома келиб тушиш санасидан аввалроқ олинган бўлса, такрорловчи белгилар;

саноат намуналарини такрорловчи белгилар, агар уларга бўлган ҳуқуқ Ўзбекистон Республикасида ўзга шахсларга тегишли бўлса;

Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган илмий асарлар, адабиёт ва санъат асарларининг номларини, уларнинг қаҳрамонларини ёки ибораларини, санъат асарларини ёки улардан кўринишларни муаллифлик ҳуқуқига эга бўлган шахс ёки унинг ҳуқуқий ворислари (меросхўрлари) розилигини олмаган тарзда такрорловчи белгилар;

атоқли шахсларнинг фамилиялари, исмлари, тахаллуслари ва улардан ясалган сўзларни, бундай шахсларнинг портретларини ҳамда дастхатларини, башарти булар Ўзбекистон Республикасининг тарихий ва маданий бойлиги бўлса, ана шу атоқли шахслар, уларнинг меросхўрлари ёки давлат органи розилигини олмаган тарзда такрорловчи белгилар.

Ушбу банднинг "о" кичик бандида кўрсатилган маълум ва машҳурлик товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказишга тақдим этилган белгининг устуворлик санасига нисбатан аниқланади.


5. Қонуннинг 9-моддаси биринчи қисмига мувофиқ товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун бериладиган талабнома бир товар белгисига тааллуқли бўлиши лозим.


6. Талабномада қуйидагилар бўлиши керак:

а) товар белгиси сифатида белгини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома берувчининг унинг жойлашган жойи ёки яшаш манзили кўрсатилган аризаси (бундан кейинги ўринларда ариза деб юритилади);

б) талабномада кўрсатилган белгининг тасвири;

в) белгиларни рўйхатдан ўтказиш учун товарлар ва (ёки) хизматларнинг халқаро таснифига мувофиқ гуруҳланган, товар белгисини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган товарларнинг рўйхати.


7. Талабномага талабномани топшириш учун белгиланган тартибда патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилиниши лозим.


8. Агар талабнома жамоавий белгига оид бўлса, бундай ҳолда талабномага ҳуқуқий ва (ёки) жисмоний шахслар бирлашмаси қатнашчиларининг жамоавий белгидан фойдаланиш тўғрисидаги келишуви (бундан кейинги ўринларда Келишув деб юритилади) илова қилинади.

Келишувда қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:

а) жамоавий белгини ўзининг номига рўйхатдан ўтказишга ваколат берилган шахснинг номи;

б) ушбу белгидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати (тўлиқ расмий номи ва манзилгоҳини кўрсатган ҳолда);

в) жамоавий белгини рўйхатдан ўтказиш мақсади;

г) жамоавий белги билан белгиланадиган товарларнинг рўйхати ва ягона сифат ёки бошқа умумий кўрсаткичлари;

д) жамоавий белгидан фойдаланиш шартлари;

е) жамоавий белгидан фойдаланишни назорат қилиш тартиби ҳақидаги низом;

ж) келишувни бузганлик учун жавобгарлик ҳақидаги низом.

Келишув ушбу белгидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан имзоланади (ҳуқуқий шахслар учун муҳр билан тасдиқланади). Имзо чеккан шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилади.


9. Талабнома патент вакили орқали берилган бўлса, қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ва унинг ваколатларини тасдиқловчи ишончнома илова қилинади.

Ишончнома талабнома билан бир вақтнинг ўзида ёки талабнома топширилган санадан икки ойдан кечиктирилмай топширилади.


10. Конвенция устуворлиги сўраб берилган талабномага (бундан буён матнда - конвенция талабномаси деб юритилади) талабнома берувчи томонидан саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенцияси қатнашчиси бўлган давлатда берилган биринчи талабноманинг тасдиқланган нусхаси ва унинг ўзбек ёки рус тилига қилинган таржимаси илова қилинади, улар конвенция талабномаси Агентликка келиб тушган санадан бошлаб уч ой муддатдан кечиктирилмай топширилади. Биринчи талабнома нусхасининг таржимаси талабнома берувчи ёки патент вакили томонидан имзоланади.

Конвенция устуворлигини белгилаш тўғрисидаги илтимоснома, талабнома бериш пайтида (гувоҳнома бериш тўғрисидаги аризанинг тегишли графасида келтирилади) ёки Агентликка талабнома келиб тушган санадан бошлаб икки ой муддат давомида топширилиши мумкин.


11. Кўргазмага оид устуворлик сўраб берилган талабномага, бундай устуворлик сўрашнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжат илова этилади, у Агентликка талабнома келиб тушган санадан бошлаб уч ойдан кечиктирилмай топширилади.

Талабнома берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжат, саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенциясининг қатнашчиси бўлган давлатлардан бирининг ҳудудида ташкил этилган кўргазманинг мақомини, яъни расмий халқаро кўргазма ёки халқаро деб расман тан олинган кўргазмалигини тасдиқлаши ва товарларни намойиш этган шахснинг номини, белгини, шу белги қўйилган товарлар рўйхатини, шунингдек экспонатларни очиқ намойиш этиш бошланган санани ўз ичига олиши лозим. Ҳужжат тегишли кўргазма маъмуриятининг ваколатли шахси томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.

Кўргазмавий устуворликни белгилаш ҳақидаги илтимоснома талабномани топширишда (аризанинг тегишли графасида келтирилади) ёки талабнома Патент идорасига келиб тушган санадан сўнг икки ой мобайнида тақдим этилиши мумкин.


12. Талабномада кўрсатилган белгини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза ўзбек ёки рус тилида топширилади. Талабноманинг бошқа ҳужжатлари ўзбек, рус ёки бошқа тилда топширилади.

Агар талабнома ҳужжатлари бошқа тилда топширилган бўлса, талабномага уларнинг ўзбек ёки рус тилига талабнома берувчи ёки патент вакилининг имзоси билан тасдиқланган таржимаси илова қилинади.

Бошқа тилда топширилган ҳужжатлар, агар уларнинг таржималари бошқа тилда топширилган ҳужжатлар келиб тушган санадан бошлаб икки ой муддат ичида топширилса, Агентликка келиб тушган санадан бошлаб топширилган деб ҳисобланади, акс ҳолда ҳужжатлар, уларнинг таржималари келиб тушган санадан бошлаб топширилган деб ҳисобланади.


13. Талабнома (белгини рўйхатдан ўтказишга талаб этилаётган тасвирдан ташқари) икки нусхада топширилади.

Белгининг рўйхатдан ўтказиш учун талаб этилаётган тасвири 5 нусхада топширилади.

Талабномага илова этилаётган ҳужжатлар бир нусхада топширилади.


^ 2-§. Талабноманинг таркиби


14. Талабнома Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда топширилади.

Агар баъзи маълумотларни тегишли графаларда тўлиқ жойлаштириш мумкин бўлмаса, улар ўша шакл бўйича қўшимча варақда келтирилади, талабноманинг тегишли графасида "давомини қўшимча варақда қаранг" деб кўрсатилади.


15. "Ёзишмалар учун манзилгоҳ" графасида хат олувчининг почта индекси кўрсатилган ёзишма олиб бориш учун манзилгоҳи, исми ёки номи ва телефон, факс рақамлари, электрон почта манзили (агар улар мавжуд бўлса) кўрсатилади.

Ёзишма учун манзилгоҳ сифатида талабнома берувчи юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасида жойлашган жойи ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган талабнома берувчи жисмоний шахснинг манзилгоҳи ёхуд Агентликда рўйхатдан ўтказилган патент вакилининг манзилгоҳи ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бошқа манзилгоҳ кўрсатилган бўлиши мумкин.


16. "Талабнома берувчи" графасида талабнома берувчи тўғрисидаги маълумотлар келтирилади. Юридик шахснинг расмий номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми (агар у мавжуд бўлса) кўрсатилади. Талабнома берувчининг номи ўзбек ва рус тилларида кўрсатилади. Шунингдек талабнома берувчининг почта индекси кўрсатилган, мамлакатнинг расмий номини ҳам ўз ичига олган, телефон, факс рақамлари ва электрон почта манзили (агар улар мавжуд бўлса) кўрсатилган тўлиқ почта манзилгоҳи келтирилади.


17. Номларига товар белгисини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган Ўзбекистон Республикаси корхоналари, ташкилотлари, муассасалари учун агар у белгиланган бўлса, КТУТ коди кўрсатилади. Агар КТУТ коди белгиланган бўлмаса, тегишли жойда "белгиланмаган" деб кўрсатилади.

Номларига товар белгисини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган, Ўзбекистон Республикасининг чегарасидан ташқарида яшовчи чет эл юридик ёки жисмоний шахслари учун БИМТнинг ST.3 стандарти бўйича мамлакат коди кўрсатилади (агар у белгиланган бўлса).


18. Устуворликни белгилаш тўғрисидаги илтимоснома кўрсатилган графа, Агентликка талабнома келиб тушган санадан олдинроқ устуворлик сўралаётган ҳолдагина тўлдирилади. Бу ҳолда тегишли катакларга "X" белгиси қўйиб чиқилади.

"Биринчи талабнома рақами" графасида конвенция устуворлигини сўрашга асос бўлаётган биринчи талабноманинг рақами кўрсатилади.

"Дастлабки талабнома рақами" графасида ушбу талабнома ажратиб олинган дастлабки талабнома рақами кўрсатилади.

"Халқаро рўйхатдан ўтказиш рақами" графасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аввал муҳофаза қилинган товар белгисининг халқаро рўйхатдан ўтказилиш рақами кўрсатилади.

"Сўралаётган устуворлик санаси" графасида сўралаётган устуворлик санаси кўрсатилади.

"Талабнома берилган мамлакатнинг БИМТнинг ST.3 стандарти бўйича коди" графасида талабнома берилган мамлакатнинг БИМТнинг ST.3 стандарти бўйича коди кўрсатилади.


19. Талабнома берувчи томонидан иш олиб бориш патент вакили орқали амалга оширилган ҳолда тўлдириладиган "Патент вакили" графасида у тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар келтирилади: фамилияси, исми, отасининг исми (агар у мавжуд бўлса), Агентликда рўйхатдан ўтказилган рақами, жойлашган жойи, телефон, факс рақами ва электрон почта манзили (агар улар мавжуд бўлса).


20. "Талабномада кўрсатилган белгининг тасвири" графасида талабнома берилган белгининг фотосурати, типография оттискаси қалин, узоқ муддатга чидамли, формати 8х8 см бўлган қоғоздаги тасвири ёпиштириб қўйилади (белгининг турига қараб, унинг фотосурати ёки оттискасининг кенглиги 8x16 см ни ташкил этиши мумкин).

Агар рўйхатдан ўтказиш учун товар белгиси сифатида этикетка кўринишидаги белгига талабнома берилаётган бўлса, у ҳолда талабнома берилаётган белгининг тасвири сифатида этикетканинг ўзи топширилиши мумкин. Агар этикетканинг формати 8х16 см дан ортиқ бўлса, у ҳолда талабнома берилаётган белгининг тасвири кичрайтирилган ўлчамда топширилади.

Агар рўйхатдан ўтказиш учун товар белгиси сифатида муайян шаклга эга бўлган (уч ўлчамли) белгига талабнома берилаётган бўлса, у ҳолда "Талабномада кўрсатилган белгининг тасвири" графасида шу белгининг умумий кўринишининг тасвири жойлаштирилади. Шу билан бирга, талабномада кўрсатилган белги тўғрисида тўлиқ тасаввур ҳосил қилувчи барча зарур проекцияларнинг тасвири ҳам келтирилади.

Талабномада кўрсатилган белгининг тасвири товар белгисини қайси ранг ёки ранглар бирикмасида рўйхатдан ўтказиш сўралаётган бўлса, ўша ранг ва ранглар бирикмасида топширилади.

Белгининг тасвири ундан исталган миқдорда нусха олишга имкон берадиган қилиб, график жиҳатдан сифатли бажарилган бўлиши лозим.


21. Агар талабнома берилаётган белгининг тасвирини "Талабномада кўрсатилган белгининг тасвири" графасида келтириш имкони бўлмаса, бу ҳолда ушбу графада "Х" белгиси қўйилиб, талабнома берилаётган белги алоҳида электрон ташувчида тақдим этилаётгани айтилади ҳамда ушбу ташувчи тури кўрсатилади (компьютер диски, дискета, аудиотасма, видеотасма ва ҳ. к.).


22. "Белгининг турига тааллуқли кўрсатмалар" графаси тегишли катаклар "X" белгисини қўйиб чиқиш йўли билан тўлдирилади.


23. Агар сўз билан ифодаланган белги ўзбек тилида ҳам рус тилида ҳам тақдим этилмаган бўлса, бу ҳолда "Белги ёки унинг қисмларининг транслитерацияси" графасида унинг ўзбек ёки рус алифбоси ҳарфларидаги транслитерацияси ва агар белги маъно ифодаласа, унинг ўзбек ёки рус тилларига таржимаси келтирилади.


24. "Талабнома берилаётган белгининг тавсифи" графасида талабномада кўрсатилган белгининг тавсифи келтирилади: унинг кўриниши (сўзли, тасвирий, ҳажмий, ҳаракатланувчи, ҳидли, товушли, ва/ёки аралаш белги), таркибий элементлари, умуман белгининг ёки унинг айрим элементлари (қисмлари)нинг маъноси.

Агар сўзли белги ёки унинг бир қисми маънога эга бўлмаса, у ҳолда унинг вужудга келиш усули кўрсатилади: бир неча сўзларнинг бошланғич бўғинлари, аббревиатура, тўқиб чиқарилган сўз ва бошқалар.

Агар сўзли белги ўзбек ёки рус тилларида кам ишлатиладиган бўлса, (махсус атама, тарихий ном, эскирган сўз) у ҳолда унинг маъноси кўрсатилади.

Агар белги ёки унинг бир қисми тасвирий бўлса, у ҳолда унга кирувчи барча элементларнинг тавсифи келтирилади ва агар унинг маъноси бор бўлса, у ҳам кўрсатилади.

Ёруғлик, товушли, ҳидли ёки бошқа белгилар график кўринишида топширилади.

Агар товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун ёруғлик белгисига талабнома топширилган бўлса, у ҳолда ёруғлик рамзларининг (сигналларининг) характеристикаси, уларнинг кетма-кетлиги, ёритиш вақтининг узунлиги ва бошқа ўзига хос хусусияти келтирилади.

Агар товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун товушли белгига талабнома топширилган бўлса, бу ҳолда у таркиб топган товуш (товушлар) тавсифи, шунингдек нота ёзуви ёки частоталар диаграммаси келтирилади.

Агар товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун ҳидли белгига талабнома топширилган бўлса, композиция таркиби ва ҳидни тавсифловчи кимёвий бирикма формуласи келтирилади.


25. Агар рангли белгини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган бўлса, у ҳолда "Ранги ёки ранглар уйғунлиги" графасида унинг ранги ёки ранглар бирикмаси кўрсатилади.

Рангларнинг тавсифи белгида фойдаланиладиган ва кўчирма нусхада мавжуд рангларга мос келиши лозим. Агар оқ-қора рангдаги белгини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган бўлса, кўрсатилган графани тўлдириш талаб этилмайди.


26. Товарлар ва хизматларнинг рўйхати товар белгисини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган товарлар ва хизматларни аниқлаш учун мўлжалланади.

"Синфи" ва "Товарлар ва (ёки) хизматлар номи" графаларида ТХХК синфларининг рақамлари ва товар белгисини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган товарлар ва (ёки) хизматларнинг номлари кўрсатилади.

ТХХК синфлари бўйича гуруҳларга ажратилган товарлар ва (ёки) хизматлар, маҳсулот (хизмат)ни бирхиллаштириш имконини берувчи амалдаги ТХХК таҳририга киритилган номларга мос бўлиши лозим.


27. "Илова қилинган ҳужжатлар рўйхати" графаси тегишли катакларга "X" белгисини қўйиб чиқиш ва илова қилинадиган ҳужжатларнинг ҳар бир намунасида нусхалар ва варақлар сонини кўрсатиш йўли билан тўлдирилади. Тури талабноманинг шаклида кўзда тутилмаган илова қилинадиган ҳужжатлар учун ("бошқа ҳужжат") уларнинг мўлжалланганлиги аниқ кўрсатилади.

Агар талаб қилинаётган белги Қонуннинг 10-моддаси, биринчи қисми 1 - 4-бандларида санаб ўтилган элементларга эга бўлса, талабномага тегишли ваколатли органнинг товар белгисида қуйидаги тасвирлардан фойдаланишга розилигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади:

а) давлат герблари, байроқлари ва эмблемалар;

б) давлатларнинг расмий номлари, халқаро ёки ҳукуматлараро ташкилотларнинг қисқартирилган ёки тўлиқ номлари;

в) давлат мукофотлари ва бошқа фарқлаш белгилари;

г) расмий назорат, кафолат ёки намуна тамғалари ва муҳрлар.


28. Агар белги таркибида ишлаб чиқаришга асос солинган сана, талабнома берувчи томонидан ишлаб чиқилаётган товарлар ёки кўрсатилаётган хизматларга берилган мукофотлар тасвирига оид кўрсатмалар бўлса, талабномага асос солинган сана ва талабнома берувчининг мукофотларга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.


29. Талабноманинг охирги "Имзо" графасини имзо қўйилган санаси кўрсатилган ҳолда тўлдириш барча ҳолларда мажбурийдир.

Талабнома талабнома берувчи томонидан имзоланади. Юридик шахс номидан ташкилот раҳбари томонидан унинг лавозими кўрсатилган ҳолда имзоланади. Имзо муҳр билан тасдиқланади.

Талабнома патент вакили орқали берилганда, талабнома патент вакили томонидан имзоланади.

Имзо имзо қўювчи шахснинг фамилияси ва исми, отаси исмининг бош ҳарфлари кўрсатилган ҳолда изоҳланади. Талабномада қўшимча варақлар мавжуд бўлса, улар ҳам худди шу тартибда имзоланади.

  1   2   3   4



Похожие:

2009 йил 29 июлда 1988-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2009 йил 24 июндаги iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 7 апрелда 1937-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг
...
2009 йил 29 июлда 1988-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2009 йил 24 июндаги iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2007 йил 5 майда 1678-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг
...
2009 йил 29 июлда 1988-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2009 йил 24 июндаги iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 16 апрелда 1793-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг
...
2009 йил 29 июлда 1988-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2009 йил 24 июндаги iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 19 сентябрда 2009-сон билан рўйхатга олинган Низомга

2009 йил 29 июлда 1988-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2009 йил 24 июндаги iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 24 апрелда 1946-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг
Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52-сон) мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон...
2009 йил 29 июлда 1988-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2009 йил 24 июндаги iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 18 августда 1996-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
2009 йил 29 июлда 1988-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2009 йил 24 июндаги iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 31 мартда 1932-сон билан рўйхатга олинган Низомга 2-илова

2009 йил 29 июлда 1988-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2009 йил 24 июндаги iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 5 февралда 1897-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирлиги
Республикаси хўжалик юритувчи субъектлари томонидан 2009-2010 йиллар даври мобайнида асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича...
2009 йил 29 июлда 1988-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2009 йил 24 июндаги iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 17 июлда 1595-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси,...
2009 йил 29 июлда 1988-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2009 йил 24 июндаги iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 14 январда 1297-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Мазкур Низом “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации