Документы



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 7 апрелда 1937-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг icon

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 7 апрелда 1937-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг

НазваниеЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 7 апрелда 1937-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг
Дата19.02.2014
Размер53.05 Kb.
ТипДокументы
скачать



Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 7 апрелда 1937-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат патент идораси

директорининг

2009 йил 11 мартдаги

33-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Саноат мулки объекти патентининг

амал қилишини тиклаш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидаларга АВ 30.09.2011 й. 1937-1-сон билан рўйхатга олинган ИМА бош директорининг Буйруғига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган


Муқаддима

1-§. Умумий қоидалар

2-§. Илтимосномани бериш ва кўриб чиқиш

Илова. Илтимоснома


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 йил, 19-сон, 143-модда) (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) мувофиқ саноат мулки объекти патентининг амал қилишини тиклаш тартибини белгилайди.


^ 1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Қонуннинг 28-1-моддасига мувофиқ патентни ўз кучида сақлаб турганлик учун патент божи белгиланган муддатда тўланмаганлиги сабабли амал қилиши тугатилган саноат мулки объекти патентининг (бундан буён матнда Патент деб юритилади) амал қилиши патент эгасининг илтимосномасига кўра тикланиши мумкин.


2. Саноат мулки объекти патентининг амал қилишини тиклаш тўғрисидаги илтимоснома Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) патентнинг амал қилиши тугатилган санадан эътиборан уч йил муддат ичида, бироқ патентнинг Қонунда назарда тутилган амал қилиш муддати тугагунга қадар топширилиши мумкин.


3. Патентнинг амал қилишини тиклаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда патент божи тўланади.


4. Патентнинг амал қилишини тиклашга доир ишларни юритиш мустақил равишда патент эгаси ёки патент вакили томонидан амалга оширилади.


2-§. ИЛТИМОСНОМАНИ

^ БЕРИШ ВА КЎРИБ ЧИҚИШ


5. Патентнинг амал қилишини тиклаш тўғрисидаги илтимоснома мазкур Қоидаларга иловада келтирилган шакл бўйича тақдим этилади.

Илтимоснома патент эгаси ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Юридик шахс номидан илтимоснома лавозими кўрсатилган ҳолда раҳбар томонидан имзоланади. Имзо муҳр билан тасдиқланади.

6. Патент эгасининг патентнинг амал қилишини тиклаш тўғрисидаги илтимосномасига патентнинг амал қилишини тиклаш учун белгиланган миқдорда патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

Қонуннинг 34-моддасига мувофиқ патент эгаси томонидан, шунингдек тегишли йилда патентни ўз кучида сақлаб туриш учун патент божи тўланиши ҳамда бу ҳақда ҳам илтимосномага тегишли ҳужжат илова қилиниши лозим.

Патентнинг амал қилишини тиклаш ва патентни ўз кучида сақлаб туриш учун бож тўланганлик ҳолати битта тўлов ҳужжати билан тасдиқланиши мумкин.

Белгиланган миқдорда патент божлари тўланганлигини тасдиқловчи юқорида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда, илтимосномани кўриб чиқишга доир юридик аҳамиятга эга ҳаракатлар амалга оширилмайди.

7. Зарурият бўлганида илтимосномага вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ишончнома, шунингдек ворислик ҳуқуқи ёки меросга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

8. Илтимоснома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентликка бевосита берилади ёки почта орқали юборилади.

9. Илтимоснома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддат ичида барча керакли ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларни ушбу Қоидаларнинг 1 - 8-бандларида белгиланган талабларга мос келиши текширилади.

10. Ушбу Қоидаларнинг 5 - 7-бандларида кўрсатиб ўтилган керакли ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ва/ёки нотўғри расмийлаштирилган тақдирда, патент эгасига ёки унинг вакилига мавжуд бўлмаган ва/ёки тузатилган ҳужжатларни сўровнома жўнатилган санадан бошлаб уч ой ичида тақдим этиш зарурлиги тўғрисида сўровнома юборилади. Бунда илтимосномани кўриб чиқишнинг белгиланган муддатининг ўтиши етишмаётган ёки тузатилган ҳужжатларнинг охиргиси келиб тушгунга қадар тўхтатиб турилади.

11. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг талабларига мос келганида патентнинг амал қилиши тикланади.

Патентнинг амал қилишини тиклаш тўғрисидаги маълумотлар тегишли Давлат реестрига киритилади ва Агентликнинг расмий ахборотномасида эълон қилинади. Патент эгасига ёки унинг вакилига патентнинг амал қилиши тикланганлиги тўғрисида билдиришнома юборилади.

12. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг талабларига мос келмаганида, шунингдек тузатилган ёки етишмаётган ҳужжатлар белгиланган муддатда тақдим этилмаган тақдирда Агентлик патент эгасига ёки унинг вакилига илтимосномани қаноатлантириш рад этилганлиги тўғрисида рад этиш асослари кўрсатилган билдиришнома юборади.


Қоидаларга

ИЛОВА





Ўзбекистон Республикаси

Интеллектуал мулк агентлиги

100000, Тошкент шаҳри,

Мустақиллик хиёбони, 59-уй

(АВ 30.09.2011 й. 1937-1-сон билан

рўйхатга олинган ИМА бош

директорининг Буйруғи

таҳриридаги хатбоши)

_____________________________

(Ф.И.О. ёки юридик шахснинг номи)

Манзил _____________________

Телефон _____________________




ИЛТИМОСНОМА









-

ихтирога



























-

фойдали моделга



























-

саноат намунасига (кераклиси [x] билан белгилансин)



________ - рақамли патентнинг амал қилишини тиклаб беришингизни сўрайман.


Патентнинг амал қилиши патентни ўз кучида сақлаб туриш учун патент божи тўланмаганлиги сабабли тугатилган.


Илова қилинаётган ҳужжатлар (кераклиси [x] билан белгилансин)










-

патентнинг амал қилишини тиклаш учун бож ҳамда тегишли йилда патентни ўз

кучида сақлаб туриш учун патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;



























-

меросга бўлган ҳуқуқни ёки ворислик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;



























-

ишларни юритиш учун ишончнома.



Патент эгаси _______________________________

(лавозими, Ф.И.О., имзо)


Сана _________ (М.Ў.)


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 15-сон, 193-модда.



Похожие:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 7 апрелда 1937-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 16 апрелда 1793-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг
...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 7 апрелда 1937-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2007 йил 5 майда 1678-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг
...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 7 апрелда 1937-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг icon2009 йил 29 июлда 1988-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2009 йил 24 июндаги
Ав 30. 09. 2011 й. 1988-1-сон билан рўйхатга олинган има бош директорининг Буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 7 апрелда 1937-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 24 апрелда 1946-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг
Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52-сон) мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 7 апрелда 1937-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 19 сентябрда 2009-сон билан рўйхатга олинган Низомга

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 7 апрелда 1937-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 31 мартда 1932-сон билан рўйхатга олинган Низомга 2-илова

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 7 апрелда 1937-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 7 апрелда 1335-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 7 апрелда 1937-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 14 январда 1297-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Мазкур Низом “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 7 апрелда 1937-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 18 августда 1996-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 7 апрелда 1937-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 22 мартда 2439-сон билан рўйхатга олинган

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации