Документы



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2007 йил 5 майда 1678-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг icon

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2007 йил 5 майда 1678-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг

НазваниеЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2007 йил 5 майда 1678-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг
Дата19.02.2014
Размер82.53 Kb.
ТипДокументы
скачать



Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 5 майда 1678-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат патент идораси

директорининг

2007 йил 3 апрелдаги

25-сонли буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Фойдали моделга, саноат намунасига ҳамда

дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли

ихтирога Ўзбекистон Республикаси

патентининг амал қилишини узайтириш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидаларга АВ 30.09.2011 й. 1678-1-сон билан рўйхатга олинган ИМА бош директорининг Буйруғига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган


Муқаддима

1-§. Умумий қоидалар

2-§. Илтимосномани бериш ва кўриб чиқиш

1-илова. Илтимоснома

2-илова. Илтимоснома


Фойдали моделга, саноат намунасига ҳамда дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли ихтирога Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади) "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 йил 19-сон, 143-модда) мувофиқ фойдали моделга, саноат намунасига ҳамда дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли ихтирога Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш тартибини белгилайди.


^ 1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ патент бериш ҳақидаги талабнома Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) топширилган санадан эътиборан ихтиро патенти йигирма йил, саноат намунаси патенти ўн йил, фойдали модел патенти беш йил мобайнида амал қилади.

Фойдали модел патентининг, саноат намунаси патентининг амал қилиши тегишинча уч ва беш йилга узайтирилиши мумкин.

Ихтиро патентининг амал қилиши қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда беш йилдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.


2. Қўлланилиши учун белгиланган тартибда ваколатли органдан рухсатнома олиниши лозим бўлган дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли ихтиро патентининг (кейинги ўринларда ихтиро патенти деб юритилади) амал қилиши ихтирога талабнома бериш санасидан бошлаб маҳсулотни қўллаш учун биринчи рухсатнома олинган санага қадар ҳисобланадиган муддатга узайтирилади. Бунда ихтиро патентнинг амал қилишининг узайтириладиган муддати беш йилдан ошмаслиги керак.


3. Фойдали модел патентининг, саноат намунаси патентининг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома Агентликка патентнинг амал қилиши тугагунга қадар сўнгги уч ой ичида ёки патентнинг амал қилиши тугагандан кейин олти ой ичида қўшимча патент божини тўлаш шарти билан берилади.


4. Фойдали модел патентининг, саноат намунаси патентининг амал қилишини узайтириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда патент божи тўланади.


5. Ихтиро патентининг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома Агентликка патентнинг амал қилиши давомида маҳсулотни қўллаш учун биринчи рухсатнома олинган санадан олти ой ўтгунига қадар ёки патентни бериш санасидан, мазкур муддатларнинг қайси бири кечроқ тугашига боғлиқ ҳолда берилади.


6. Фойдали модел патентининг, саноат намунаси патентининг, ихтиро патентининг (кейинги ўринларда патент деб юритилади) амал қилишини узайтиришга доир ишларни юритиш мустақил равишда патент эгаси томонидан, ваколати қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан тасдиқланадиган вакил ёки патент вакили орқали амалга оширилади.


2-§. ИЛТИМОСНОМАНИ БЕРИШ

^ ВА КЎРИБ ЧИҚИШ


7. Патентнинг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома мазкур Қоидаларнинг 1 ва 2-иловаларда келтирилган шакл бўйича тақдим этилади.

Илтимоснома патент эгаси ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Юридик шахс номидан илтимоснома лавозими кўрсатилган ҳолда раҳбар томонидан имзоланади. Имзо муҳр билан тасдиқланади.


8. Фойдали модел патентининг, саноат намунаси патентининг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги илтимосномага патентнинг амал қилишини узайтириш учун белгиланган миқдорда патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

Белгиланган миқдорда патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаганида илтимосномани кўриб чиқишга доир юридик аҳамиятга эга ҳаракатлар амалга оширилмайди.


9. Ихтиро патентининг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги илтимосномага патентланган ихтиро формуласида тавсифланган маҳсулот билан идентификациялашга имкон берадиган маҳсулот тўғрисидаги маълумотларни, рўйхатдан ўтказилган рақами ва ваколатли органдан ушбу маҳсулотни қўллаш учун биринчи рухсатнома олинган санани ичига олган расмий ҳужжатнинг тасдиқланган нусхаси (расмий ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхалари) илова қилинади.


10. Зарурият бўлганида илтимосномага вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ишончнома, шунингдек ворислик ҳуқуқи ёки меросга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.


11. Илтимоснома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентликка бевосита берилади ёки почта орқали юборилади.


12. Ишончнома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддат ичида барча керакли ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг ушбу Қоидаларнинг 1 - 11-бандларида белгиланган талабларга мос келиши текширилади.


13. Ушбу Қоидаларнинг 7 - 10-бандларида кўрсатиб ўтилган керакли ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ва/ёки нотўғри расмийлаштирилган тақдирда, патент эгасига мавжуд бўлмаган ва/ёки тузатилган ҳужжатларни сўровнома жўнатилган санадан бошлаб уч ой ичида тақдим этиш зарурлиги тўғрисида сўровнома юборилади. Бунда ишончномани кўриб чиқишнинг белгиланган муддатининг ўтиши етишмаётган ёки тузатилган ҳужжатларнинг охиргиси келиб тушгунга қадар тўхтатиб турилади.


14. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг талабларига мос келганида патентнинг амал қилиши узайтирилади.

Патентнинг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги маълумотлар тегишли Давлат реестрига киритилади ва Агентликнинг расмий бюллетенида эълон қилинади. Патент эгасига патентнинг амал қилиши узайтирилганлиги тўғрисидаги ёзувли "Патентга илова" юборилади.


15. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг талабларига мос келмаганида, шунингдек тузатилган ёки етишмаётган ҳужжатлар белгиланган муддатда тақдим этилмаган тақдирда Агентлик патент эгасига илтимосномани қаноатлантириш рад этилганлиги тўғрисидаги рад этиш асослари кўрсатилган билдиришномани юборади.


Қоидаларига

1-ИЛОВА





Ўзбекистон Республикаси

Интеллектуал мулк агентлиги

100000, Тошкент шаҳри,

Мустақиллик хиёбони, 59-уй

(АВ 30.09.2011 й. 1678-1-сон

билан рўйхатга олинган ИМА

бош директорининг Буйруғи

таҳриридаги хатбоши)

______________________________

(Ф.И.О. ёки

______________________________

юридик шахснинг номи)


Манзил ______________________

Телефон ______________________



ИЛТИМОСНОМА







-

саноат намунаси





































-

фойдали модел















N _________________ рақамли патентининг амал қилишини узайтириб беришингизни сўрайман.


Патентнинг амал қилиши _____________________ да тугайди (тугаган).

(кун, ой, йил)


Илова қилинаётган ҳужжатлар (кераклиси [Х] билан қайд этилсин)







-

патентнинг амал қилишини узайтириш учун патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;















-

меросга бўлган ҳуқуқни ёки ворислик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;



























-

ишларни юритиш учун ишончнома.



Патент эгаси __________________________

(лавозими, Ф.И.О., имзо)


Сана _____________ (М.Ў.)


Қоидаларига

2-ИЛОВА





Ўзбекистон Республикаси

Интеллектуал мулк агентлиги

100000, Тошкент шаҳри,

Мустақиллик хиёбони, 59-уй

(АВ 30.09.2011 й. 1678-1-сон

билан рўйхатга олинган ИМА

бош директорининг Буйруғи

таҳриридаги хатбоши)

______________________________

(Ф.И.О. ёки

______________________________

юридик шахснинг номи)


Манзил ______________________

Телефон ______________________



ИЛТИМОСНОМА







-

дори воситасига





































-

пестицидга















тааллуқли ихтирога N _______ рақамли патентининг амал қилишини узайтириб беришингизни сўрайман.


Илова қилинаётган ҳужжатлар (кераклиси [Х] билан қайд этилсин)







-

Фойдали моделга, саноат намунасига ҳамда дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли ихтирога Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш қоидаларининг 10-бандида назарда тутилган расмий ҳужжатнинг тасдиқланган нусхаси;




























-

меросга бўлган ҳуқуқни ёки ворислик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;
















-

ишларни юритиш учун ишончнома.



Патент эгаси __________________________

(лавозими, Ф.И.О., имзо)


Сана _____________ (М.Ў.)


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 19-20-сон, 203-модда.



Похожие:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2007 йил 5 майда 1678-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 7 апрелда 1937-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг
...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2007 йил 5 майда 1678-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 16 апрелда 1793-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг
...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2007 йил 5 майда 1678-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг icon2009 йил 29 июлда 1988-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2009 йил 24 июндаги
Ав 30. 09. 2011 й. 1988-1-сон билан рўйхатга олинган има бош директорининг Буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2007 йил 5 майда 1678-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 8 майда 2359-сон билан рўйхатга олинган
Республикаси єонун іужжатлари тўплами, 2008 й., 18-сон, 145-модда мувофиє Ўзбекистон Республикасидаги баіолаш фаолиятининг норматив...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2007 йил 5 майда 1678-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 21 майда 1364-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2007 йил 5 майда 1678-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 24 апрелда 1946-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг
Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52-сон) мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2007 йил 5 майда 1678-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 14 январда 1297-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Мазкур Низом “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2007 йил 5 майда 1678-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 22 мартда 2439-сон билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2007 йил 5 майда 1678-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 22 мартда 2439-сон билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2007 йил 5 майда 1678-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 22 мартда 2439-сон билан рўйхатга олинган

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации