Документы



Ўзбекистон республикаси президентининг фармони 19. 07. 2005 й. N пф-3629 icon

Ўзбекистон республикаси президентининг фармони 19. 07. 2005 й. N пф-3629

НазваниеЎзбекистон республикаси президентининг фармони 19. 07. 2005 й. N пф-3629
Дата19.02.2014
Размер34.89 Kb.
ТипДокументы
скачать

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

19.07.2005 й.

N ПФ-3629


Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг


ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Юқори малакали тиббиёт кадрлари тайёрлашни ташкил этишни такомиллаштириш ва сифатини ошириш, ўқиш жараёнини ташкил қилишнинг замонавий талабларига мос келадиган зарур ўқув ва моддий-техника базасини яратиш, илғор таълим технологияларини кенг жорий этиш асосида ўқиш жараёнини янги мазмун билан бойитиш, бўлғуси мутахассисларнинг таълими улар томонидан аниқ даволаш амалиёти малакаларини эгаллаш билан чамбарчас боғлаб олиб борилишини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тугатилаётган Биринчи ва Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институтлари негизида Тошкент тиббиёт академиясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, Тошкент тиббиёт академияси Республикада юқори малакали тиббиёт кадрлари тайёрлайдиган етакчи ўқув муассасаси ҳисобланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2005/2006 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида" 2005 йил 2 июндаги ПҚ-92-сонли қарорига мувофиқ 2005/2006 ўқув йилига бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш бўйича Биринчи ва Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институтлари учун белгиланган қабул квоталари Тошкент тиббиёт академиясида сақлаб қолинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Тошкент тиббиёт академияси ректорати билан биргаликда илгари тасдиқланган қабул комиссиялари фаолиятининг аниқ пухта ташкил этилишини ва улар узлуксиз ишлашини, Академияга қабул қилиш чоғида тест танлови ўтказилиши ҳамда тест синовларидан муваффақиятли ўтганлар қабул қилинишини таъминласин.

Биринчи ва Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институтларига ҳужжат топширган ва тест синовларида муваффақиятли ўтган абитуриентлар Тошкент тиббиёт академиясининг талабалари этиб қабул қилиниши белгилаб қўйилсин.


5. Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда Тошкент тиббиёт академиясини ташкил қилиш ва унинг фаолияти билан боғлиқ барча ташкилий масалалар юзасидан қарор қабул қилсин.


Қаранг: ВМ* 2005 йил 21 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент тиббиёт академиясини ташкил этиш тўғрисида" 2005 йил 19 июлдаги ПФ-3629-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги 164-сон қарори; ВМ 2005 йил 29 июлдаги "Тошкент тиббиёт академияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 178-сон қарори


Қарорда қуйидагилар назарда тутилсин:

ҳозир фаолият кўрсатаётган бешта факультет - даволаш, тиббий-педагогика, стоматология, тиббий-профилактика ҳамда "Олий ҳамширалик иши" факультетларини сақлаб қолиш;

даволаш факультети ҳамда "Олий ҳамширалик иши" факультетини тугатилган Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институти корпусларида, стоматология, тиббий-профилактика ва тиббий-педагогика факультетларини эса - собиқ Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институти корпусларида жойлаштириш;

Тошкент тиббиёт академиясининг янги ташкилий тузилмаси, кафедралар, ўқув, лаборатория ҳамда ёрдамчи тузилмаларнинг сони, таркиби ва номини қайта кўриб чиқиш, уларнинг такрорланиши ва параллел ҳолда олиб борилишига барҳам беришни кўзда тутиш. Айни вақтда профессор-ўқитувчилар таркибининг умумий сони сақлаб қолинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тугатилаётган Биринчи ва Иккинчи Тошкент тиббиёт институтларининг биноси, иншоотлари ҳамда бошқа мулки ва активларини Тошкент тиббиёт академияси балансига бепул ўтказсин.


7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 28-29-сон, 205-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2005 йил, 7-сон, 245-модда



Похожие:

Ўзбекистон республикаси президентининг фармони 19. 07. 2005 й. N пф-3629 iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 21. 07. 2005 й. N 164
Республикаси Президентининг "Тошкент тиббиёт академиясини ташкил этиш тўғрисида" 2005 йил 19 июлдаги пф-3629-сон Фармонининг бажарилишини...
Ўзбекистон республикаси президентининг фармони 19. 07. 2005 й. N пф-3629 iconЎзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий малакали илмий
Пф-4456-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари...
Ўзбекистон республикаси президентининг фармони 19. 07. 2005 й. N пф-3629 iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 29. 07. 2005 й. N 178
Республикаси Президентининг "Тошкент тиббиёт академиясини ташкил этиш тўғрисида" 2005 йил 19 июлдаги пф-3629-сон Фармонини бажариш...
Ўзбекистон республикаси президентининг фармони 19. 07. 2005 й. N пф-3629 iconЎзбекистон республикаси президентининг фармони 02. 12. 2008 й. N пф-4059
Навоий вилоятининг саноат салоҳиятини, ишлаб чиқариш, транспорт-транзит ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида
Ўзбекистон республикаси президентининг фармони 19. 07. 2005 й. N пф-3629 iconЎзбекистон республикаси президентининг фармони 19. 12. 2000 й. N пф-2791
Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигини қайта ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 ноябрдаги 429-сон қарори...
Ўзбекистон республикаси президентининг фармони 19. 07. 2005 й. N пф-3629 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 29. 07. 2005 й. №1500
Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги "Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш...
Ўзбекистон республикаси президентининг фармони 19. 07. 2005 й. N пф-3629 iconЎзбекистон республикаси президентининг фармони 16. 07. 2012 й. N пф-4453 статистик, солиқ, молиявий
Тадбиркорлик субъектларининг 78 фоиздан кўпроғи солиқ ҳисоботини электрон кўринишда тақдим этмоқдалар. Сўнгги йилнинг ўзидагина 65...
Ўзбекистон республикаси президентининг фармони 19. 07. 2005 й. N пф-3629 iconЎзбекистон республикаси президентининг єарори 08. 08. 2005 й. N пє-149
Республикаси іудудида замонавий ахборот технологияларига бўлган талаб-эітиёжларини єондириш, акциядорлик компаниясини хусусийлаштириш...
Ўзбекистон республикаси президентининг фармони 19. 07. 2005 й. N пф-3629 icon28. 12. 2005 й. N 282 "ziyonet" ахборот тармојини янада ривожлантириш тўЈрисида
Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг жамоат таълим ахборот тармојини ташкил этиш тўјрисида" 2005 йил 28 сентябрдаги...
Ўзбекистон республикаси президентининг фармони 19. 07. 2005 й. N пф-3629 iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 4 июлдаги 144 -сонли буйруғига 1-илова
Узлуксиз методик хизмат Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор, фармон...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации