Документы



Қашқадарё вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси icon

Қашқадарё вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси

НазваниеҚашқадарё вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси
страница1/4
Дата24.05.2013
Размер0.56 Mb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3   4










Қашқадарё вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти


Миллий ғоя ва маънавият

асослари кафедраси





(Илмий-методик қўлланма)


Қарши – 2012


Миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан Амир Темур таваллудининг 676 йиллиги муносабати билан Амир Темурнинг маънавият ва маърифатга оид қарашларини ёритувчи мақолалардан тузилган ушбу илмий методик қўлланма умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчилари, малака ошириш курси тингловчилари учун мўлжалланган.


^ Масъул муҳаррир: И. Худойбердиев,ф .ф.д., проф.


Тақризчилар: Т.Қурбонов, ф.ф.н., доц,

Ф.Раҳмонов, т.ф.н.

П.Норбўтаев, т.ф.н., катта ўқитувчи


Мақолада келтирилган саналар аниқлиги ва мазмунтеранлиги учун муаллифлар масъулдир.

Мазкур илмий-методик қўлланма институтнинг 2012 йил ____ апрелдаги ___-сонли илмий кенгаши қарори билан нашрга тавсия этилган.


^ Ушбу илмий-методик қўлланма институтнинг Масофадан ўқитиш маркази томонидан нашр эттирилди. Адади 100 дона.

Нашр учун масъул: З. Раҳматова


К И Р И Ш


Амир Темур жаҳон пештоқидаги буюк тарихий шахс. У қисқа 35 йиллик ҳукмронлиги даврида маънавият ва маърифатга асосланган марказлашган буюк қудратли давлат барпо этиб, миллатнинг дардига дармон бўлди. Мамлакатда кўплаб ободончилик ишларини амалга оширди, Самарқандни ер юзининг сайқалига айлантирди. Авлодлари эса, унинг “Тузуклари” га амал қилиб, қарийб беш юз йил мобайнида бани башар учун кўплаб савобли ишларни қолдирди.

Соҳибқирони акбар (Улуғбек томонидан берилган нисбат) нинг кенг қамровли фаолияти ва жаҳон тарихида тутган ўрни беш асрким, мағрибу машриқда муаррихлар томонидан синчковлик билан ўрганиб келинмоқда.

Тарих Амир Темурни илм-фан ва маданият, адабиёт ва санъат ҳомийси, шаҳарсозликнинг бош меъмори, сиёсат ва ҳарбий соҳанинг беқиёс доно билимдони сифатида ҳам баҳолайди.

Мустақиллик йилларида Амир Темур тарихининг барча қирралари, хусусан, унинг маънавият ва маърифатга оид қарашлари маърифатга йўғрилган юртимизда кенг кўламда ўрганилмоқда. Шу борада Соҳибқирон бобомиз таваллудининг 676 йиллигига туҳфа сифатида маънавий-маърифий қарашларини ёритувчи мақолалар мажмуасидан иборат ушбу муъжаз тўплам тайёрланди. Тўпламга киритилган мақолалар Амир Темур маънавий-маърифий қарашларини қисман бўлса-да ёритганлиги билан илмий аҳамиятга моликдир.

Ушбу илмий-методик мақолалар зукко китобхоннинг улуғ бобомизнинг маънавият ва маърифатга оид қарашлари борасидаги билимларини бойитади деган умиддамиз.

И. Худойбердиев,ф .ф.д., профессор

С.Тошев, ф.ф.н., доцент

^ АМИР ТЕМУРНИНГ МАЪРИФАТПАРВАРЛИК ВА ИНСОНПАРВАРЛИК ФАЗИЛАТЛАРИ


Амир Темур инсоният тарихидаги буюк шахс бўлгани учун ҳам унинг шахсияти тўғрисида тириклиги ва вафотидан сўнг муаррихлар томонидан тарих саҳифасида турли хил баҳсли фикрлар ёзиб қолдирилган. Маълум бир давр, замона зайли туфайли юзага келган нохолис муносабатларга мамлакатимиз мустақилликка эришгач барҳам берилди. Бобомиз Амир Темур давлатчилигимиз асосчиси сифатида эъзозланди ва эътибор топди.

Биз ушбу мақоламизда Амир Темурнинг илм аҳлига, фуқароларга бўлган жиддий эътибори, инсонпарварлиги ҳақида сўз юритамиз. Чунончи, Амир Темур тарихини яхши билган Ибн Арабшоҳ «Ажоиб ал-мақдур фи тарихи Таймур» (“Амир Темур тарихи”) номли асарида унинг инсонларга бўлган муносабатда меҳрибонлиги, илм аҳлига нисбатан ғамхўрлиги ва одамохунлигини, ҳамиша суҳбатдошларининг ҳурматини жойига қўйганлигини “Темур олимларга меҳрибон, сайиду шарифларни ўзига яқин тутарди. Уламо ва фузалога тўла иззат-ҳурмат кўрсатиб, уларни ҳар қандай одамдан тамом муқаддам кўрарди. Уларнинг ҳар бирини ўз мартабасига қўйиб иззату икромини унга изҳор қиларди”, - деб баён қилади.

Муъиниддин Натанзийнинг “Мунтахаб-ут-таворихи Муиний” асарида ҳам Амир Темурнинг ахлоқий гўзаллиги, олиму фузалоларга бўлган ҳурмати, улар билан дўстлашгани далилий мисоллар воситасида келтирилади. Араб тарихчиси Ибн Холдун Шомда Амир Темур аскарлари қўлига асир тушгач, унинг илмли ва фозил инсонлигини билган сипоҳлар Соҳибқирон ҳузурига келтирадилар. Амир Темур у билан узоқ суҳбат қуриб, унинг теран билимли ва самимий муомаласини кўриб иззатини жойига қўяди. Жаҳонгирнинг мазмунли суҳбати, одамохунлиги ва шарқона меҳмонновозлигидан бениҳоя ҳурсанд бўлган Ибн Холдун “...қадримни биладурғон, хизматимни қадрлайдурғон ва иззат-ҳурматимни ўрнига қўядирғон бир кишини менга худо ато қилди”, - дея мамнуният билан эътироф этади.

1404 йилда Темур ҳузурида бўлган Испания элчиси Руи Гонсалес де Клавихо Амир Темурдан шарқона меҳмон кутиш удумини нечоғлик сермулозамат билан амалга оширганлигини кўриб ҳайратда қолади. Ҳатто элчилар тўйга етиб келмаса-да, улар учун Амир Темур улуш бериб юборганликларини алоҳида қониқиш ва самимият билан ўз сафар кундаликларида қайд этади.

Бу каби мисолларни Амир Темур ҳаётига оид тарихий манбалардан истаганча келтириш мумкин. У одамларга бўлган муносабатини ўз “Тузуклар”ида авлодларга ибратомуз руҳда баён этади, давлат ишларининг тўққиз улушини кенгаш, тадбир ва машварат, қолган бир улушини эса қилич билан бажо келтирганини тузукларида айтиб ўтади. Бобокалонимиз васиятларида 12 нарсани шиор қилиб, салтанат мартабасига эришганлигини алоҳида таъкидлайди. Бу шиорларнинг олтинчисида одамларни ўзидан рози қилганлиги, гуноҳкорга ҳам, бегуноҳга ҳам раҳм қилиб ҳаққоният юзасидан ҳукм чиқаргани, бош эгиб келган душманларига нисбатан ҳам меҳр-мурувват кўрсатганлиги айтилади. Одамохун бўлган Амир Темур дарвеш, фақир ва мискин кимсаларни ўзига яқин олади, уларнинг дилларини оғритмайди, талаблари ва сўровларини ниҳоясига етказганлиги билан ҳузур топади. “Мен камбағалларга кўп хайр-эҳсон қилдим...халойиққа раҳм қилдим, барчага наф еткурдим, бунда бировга ноҳақ озор етказмадим ва мендан ёрдам сўраб келганларни кўкрагидан итармадим”, - деб ёзади у ўз битикларида.

Ҳазрат Навоий ўз асарларида “Амир Темур қаерда фан, маданият ва санъат аҳлини учратса, уларни ўз ҳомийлигига олар, иззат-икром кўрсатар, тарбиясига аҳамият берар ҳамда бу зотлардан ўз олий мажлисида надим (маслаҳатчи) сифатида фойдаланарди” – дея таъриф беради.

Айниқса, Навоий келтирган қуйидаги эпизод ғоят таъсирлидир: Соҳибқирон Шерозни забт этгач, унинг ҳузурига Шамсиддин Муҳаммад Шерозийни келтирадилар. Бели букилган, бир кўзидан сув оқиб турган қари кишини унинг ҳузурига келтириб, Шерозий деган шоир шу киши бўлади, деб таништиришади. Амир Темур уни ҳурмат билан қабул қилади ва у билан шеърият хусусида суҳбатлашади, ҳатто уни Самарқандга боришликка таклиф этади. Бироқ шоир кексалигини, ўзининг гўзал Шерозидан узоққа бормаслигини айтиб бу таклифга унамайди. Соҳибқирон шоирнинг ҳурматини, иззатини жойига қўйиб, унга ўз шаҳрида тўкис ҳаёт кечирмоғи учун минг динор тилло беради. Бу маблағ Шерозийнинг қолган умрида тўкин турмуш кечириш учун етарли бўлган. Бу ҳам Амир Темурнинг юксак саховатпешалигидан бир нишонадир.

Амир Темур сиёсатда биринчи ўринда инсон ва унинг манфаатини устун кўради. Қайси бир мамлакатни забт этса, аввало раият аҳволини яхшилашга интилади. Раият истаган одамларни ҳоким қилиб тайинлайди. Жамиятга жабр-зулм ўтказган сипоҳ ва ҳакимларни адолату, инсоф юзасидан эъзозлаган. Яхшилик қилганларга, қадрини билганларга меҳр-мурувват билан иззат-икром кўрсатган. Майиб, мажруҳ, қаровсиз кишиларни иқтисодий таъминлаш учун хазинасидаги бойликнинг бешдан бирини ажратган. Дўсту душмани билан инсонийлик ҳурматини ўрнига қўйганлиги учун ҳам буюк империяга асос солган.

Темур ўз тузукларида деҳқонга деҳқончилик қилиши учун уруғ, асбоблар тайёрлаб берилишига, бева-бечоралар уйларининг қурилишига ёрдам беришликка фармон берганлигини, паноҳ истаб келган мискинларга хайр-эҳсонини дариғ тутмаганлигини, ранжитганларнинг кўнглини олганлигини, уни ўлдиришга қасд қилган кимсаларни ҳам совға-инъомлар бериб, уларни хижолат изнига ғарқ қилганлигини қайд қилиб ўтади ва фарзандларига ушбу тузукларга амал қилишларини уқтиради. Амир Темур тузукларида “содиқ ва вафодор дўст улким ўз дўстидан ранжимайди, дўстининг душманини ўз душмани деб билади. Агар керак бўлса, дўсти учун жонини ҳам аямайди. Чин дўст улдурки, дўстидан ҳеч қачон ранжимайди, агар ранжиса ҳам узрини қабул қилади”, - дея инсонийликнинг улуғ фазилати – дўстликни бениҳоя қадрлайди. Амир Темур бошқа фотиҳлардан фарқли ўлароқ, истило этган мамлакатлар раиятидан мол-хирож йиғишда уларни оғир аҳволга солиб қўйишга, мамлакатнинг қашшоқлик гирдобига тушиб қолишига асло йўл қўймаган. Ўтганларнинг молларини ворисларига етказишга, вориси бўлмаса хайрли ишларга сарф этишга амри фармонлар берган.

Отасининг “қариндош-уруғчиликни узма, бировга ёмонлик қилма, ҳар бир маҳлуққа раҳмдил бўл”, - деган пурҳикмат васиятга амал қилган Амир Темур инсонларга ёмонлик қилмаслик ва раҳмдил бўлишни ўзига шиор қилиб олади ва унга амал қилади. Шунинг учун ҳам қасос олиш унга мутлоқо бегона бўлган, у асир тушган сипоҳларни ўлдирмасдан, ўз тақдирини ўзлари белгилашини ихтиёрига ҳавола қилган. Асир сипоҳ истаса, Амир Темур қўшинида навкар бўлиб қолиши ёки озод бўлиши ҳам мумкин бўлган. Амир Темурнинг тантилиги, инсонпарварлигининг ниҳоятда юксаклиги шундаки, у асир тушган турк султони Боязидни ўлдирмасдан унга катта ҳурмат-эҳтиромлар кўрсатади, иззатини жойига қўяди, Боязид вафотидан сўнг ҳам унинг ворисларига беқиёс мурувватлар кўрсатади.

Амир Темур ҳарбий юришларининг мақсади инсон фаровонлиги ва мамлакат ободончилигига йўналтирилганлиги билан аҳамиятлидир. Қайси бир мамлакат забт этилса, аввало у ердаги гадоларни тўплаб, едириб, ичиртирган, кундалик емишларини бериб моддий аҳволини яхшилаган, иш билан таъминлаб, маошлар бердирган. Маош олиб ҳам гадоликни касб қилиб олганларини эса токи мамлакатда гадолик зоти бўлмаслиги учун аямасдан ўзга элларга соттириб юборган. У раият осойишталигини, тинчлигини юксак қадрлайди, уларнинг бехатар юришлари учун йўлларда соқчи ва кузатувчиларни кўпайтиради. Қароқчи ўғриларни жазолаш билан одамларнинг мол-мулкларини ҳимоя қилади, уларнинг омонлигини таъминлайди.

Инсонни муқаддас билган Амир Темур ўз даврида инсон шахсини улуғлади. Ўлими олдидан фарзандларига айтган “Миллатнинг дардларига дармон бўлмоқ вазифангиздир. Заифаларни қўринг, йўқсилларни бойлар зулмига ташламанг”,-деган муқаддас сўзлари барчамизга айтилгандай жаранглайди.

Бир сўз билан айтганда, Амир Темур жаҳон пештоқидаги машҳур тарихий шахс. Унинг фаолияти озодлик ва тараққиётнинг рамзидир. У ўзбек халқининг фахри ва ғурури. Президент Ислом Каримов сўзлари билан айтганимизда, “Кимки ўзбек номини, ўзбек миллатининг куч-қудратини, адолатпарварлигини, чексиз имкониятларини, унинг умумбашарият ривожига қўшган ҳиссасини, шу асосда келажакка ишончини англамоқчи бўлса, Амир Темур сиймосини эслаши керак”. (Ислом Каримов. Янгича фикрлаш ва ишлаш – давр талаби. 5-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 177-б).

Ф. Каримов, ўқитувчи

И.Батошев, катта ўқитувчи

^ РУИ ГОНСАЛЕС ДЕ КЛАВИХО АМИР ТЕМУР ҲАҚИДА


Соҳибқирони Акбар Амир Темур марказлашган қудратли давлат барпо этгач, қўшни давлатлар билан манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун элчилар юбориш ва хориж элчиларни қабул қилишни ҳам кенг кўламда йўлга қўйганлиги ҳақидаги маълумотлар тарихий манбаларда ёзиб қолдирилган. Буни биз Хитой, Ҳиндистон, Франция, Испания, Англия ва шу каби давлатлар билан олиб борган дипломатик алоқалари ҳамда улар томонидан юборилган элчиларнинг иззатини ўрнига қўйиб қабул қилганлигида кўрамиз.

Президент Ислом Каримов Амир Темурнинг бу борадаги хизматларини юксак баҳолаб «Амир Темур фаолиятидаги биз учун ибратли нуқталардан яна бири шундаки, у савдо-иқтисод муносабатлар орқали халқлар, мамлакатлар ўртасида ягона макон барпо этиш соҳасида шундай ютуқларга эришганки, бунга қойил қолмасдан иложимиз йўқ»,-деган эди. (Амир Темур – фахримиз. Т.: «Ўзбекистон», 1996, 63-б).

Фикримиз мисоллар билан ойдинлаштирилса, Амир Темурнинг дипломатик муносабатлари кенгроқ кўламда ёритилади. Манбаларда ёзилишича Амир Темур Кастилия ва Леон қироли Дон Энрике III (айрим манбаларда – Испания қироли Генрих III), Франция ҳукмдори Шарл VI (айрим манбаларда - Карли VI), Англия қироли Генрих IV саройларига элчилар юбориб, мутаносиб равишда испаниялик, франциялик, англиялик, хитойлик ва бошқа бир қатор – жами йигирмадан ортиқ хорижий давлатлар элчиларини ўз салтанатида қабул қилгани ҳақида атрофлича баён этилган кўплаб тарихий ва илмий асарлар бу фикрни яққол тасдиқлайди (Амир Темур Европа элчилари нигоҳида. Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2007, 4-б).

Амир Темурнинг Турк султони Боязид Йилдирим устидан 1402 йил 28 июлда Анқара шаҳри яқинидаги Чубуқ водийсида қозонилган ғалабадан сўнг унинг обрўи ва шуҳрати Европада янада ортиб кетади. Шундан сўнг Европа давлатларининг Амир Темур ҳузурига элчиларини юбориши ҳам анча тезлашади.

Жумладан, Кастилия қироли дон Энрике ўз ҳузурида бўлган Амир Темурнинг элчиси Муҳаммад Кеший билан бирга қўшиб, Руи Гонсалес де Клавихо бошчилигидаги ўз элчиларини ҳам совғалар билан Самарқандга юборади. Элчилар 1403 йил 22 майда йўлга чиқиб, 15 ойдан сўнг 1404 йилнинг август ойи охирларида Самарқандга етиб келган.

Клавихонинг Амир Темур шахси ва унинг салтанати ҳақидаги маълумотлар “Самарқандга, Темур саройига саёҳат кундалиги 1403-1406 йиллар” номли асари (кундаликлар)да баён этилган. Саёҳат хотираларини жамлаган кундалиги уни машҳурлик супасига олиб чиқди. Бу бебаҳо маълумотларга бой бўлган кундалик Марко Поло, Иоанн Галони Фонтибус, Афанасий Никитин, Барбаро ва Контаринини асарлари каби жаҳон адабиётининг олтин фондидан муносиб жой олди. Амир Темурни кўриб, у билан юзма-юз суҳбатда бўлиб, хатти-ҳаракатларини кузатиб хотира ёзганлар тарихда тўрт нафардир. Булар Ибн Араб Шоҳ, ибн Холдун, архиепископ Иоанн бўлса, уларнинг бири Клавиходир. Шунинг учун Клавихонинг хотираларини баён этган кундалиги юқоридаги муаллифлар хотиралари каби Амир Темур тарихи хусусидаги бирламчи манба сифатида жаҳон тарихида муҳим аҳамиятга моликдир.

Клавихо Самарқандга келгач, Амир Темур саройида бўлиб, сафар тафсилотини махсус “кундалик” сифатида батафсил ёзиб борган. Унда ўша вақтларда Амир Темур қўл остидаги мамлакатлар ва шаҳарларнинг умумий аҳволи, халқнинг туриш-турмуши, урф-одати, ҳазрат Соҳибқироннинг саъй-ҳаракати билан барпо этилган бинолар (қасрлар, масжидлар, мадрасалар, хонақолар, савдо расталари, дўконлар, устахоналар), шунингдек, Темур давлатининг Хитой, Ҳиндистон, Олтин Ўрда (Клавихо уни Татаристон деб атайди), Мўғулистон ва бошқа мамлакатлар билан олиб борган муносабатлари, Темур саройида амалда бўлган тартиб-қоидалар, ниҳоят, улуғ жаҳонгирнинг хотинлари, келинлари ва уларнинг мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида тутган ўрни ҳақида қимматли маълумотлар бор. (Амир Темур ва Улуғбек замондошлари хотирасида. Т.: «Ўқитувчи», 1996, 59-б).

Клавихонинг кундаликлари Амир Темур салтанати ва халқимиз тарихи ҳақидаги маълумотларни Европага етказганлиги билан муҳим аҳамиятга моликдир.

Президентимиз сўзлари билан айтганимизда «Тарих манбаларида қайд этилишича, испаниялик машҳур тарихчи Руи Гонсалес де Клавихо анча вақт давомида Амир Темур саройида яшаган. Ўша вақтда нафақат Испания, балки бутун Европа Клавихо асарлари орқали мамлакатимиз, бу заминда яшовчи халқларни таниган. Амир Темур давлатида юритилаётган сиёсат минтақамиздаги сиёсий жараён, халқимизнинг маданияти ва илм-фанда эришган ютуқларидан бохабар бўлган. (Иқтибос. Амир Темур Европа элчилари нигоҳида. Ғафур Ғулом номидаги нашриёт – матбаа ижодий уйи. Т.: 2007, 12-б.китобидан олинди). Клавихо хотираларидан баъзи эпизодларни келтириш билан Амир Темур шахсияти ва унинг томонидан ўрнатилган қатъий тартиб-интизом, ўша даврдаги этнологик маълумотлар ҳақида китобхонни бохабар қиламиз.

Соҳибқирон кастилиялик элчиларини дастлаб Дилкушо боғида 8 сентябр куни қабул қилади. Элчиларни қабул қилиш маросимида, аввало элчилар супада ўтирган кичик болалар ҳузурига келадилар ва уларга таъзим бажо қиладилар. Бу кичик болалар подшоҳнинг набиралари бўлиб, улар элчилар томонидан берилган мактубни шоҳ бобосига етказадилар.

Амир Темур эса шоҳсупа устида ўтирар эди. Клавихо Амир Темурнинг шоҳона ўтиришини қуйидагича тасвирлайди. «У шоҳсупа устида ўлтирарди. Унинг олдида фаввора ичида қизил олмалар сузиб юрарди. Улуғ амир лўла болишга ёнбошлаган ҳолда, шойи тўшакча устида ўлтирарди. Подшоҳнинг эгнида гулсиз силлиқ шоҳи яктак, бошида узун телпак, телпакнинг тепасида қизил ёқут, жавоҳир ва бошқа қимматбаҳо тошлар қадалган». (Амир Темур ва Улуғбек замондошлари хотирасида. Т.: «Ўқитувчи», 1996, 63-б). Бу тасвир орқали кўз ўнгимизда ҳақиқий ўзбекона удум орқали ўтирган улуғ инсон гавдаланади. Ушбу тасвир билан биз улуғ амирнинг буюклигини тасаввур этамиз. Айни паллада унинг устки кийим бошлари ҳам улуғлигини кўрсатишга хизмат қилганлигининг гувоҳи бўламиз.

Клавихо ёзишича Амир Темур ўрнидан туриб, элчиларни ўзига яқинроқ келишга таклиф этади. Бунда биз Соҳибқирони акбарнинг шарқона удумга содиқ қолиб, меҳмон иззатини жойига қўйганлигини кўрамиз.

Клавихо «Подшоҳ элчиларни яхшироқ кўриб олиш учун яқинроқ келишларини сўради, чунки подшоҳнинг кўзлари кексаликдан хиралашиб қолган эди»(келтирилган асар, 64-б), - деб ёзади. Бу эса бизни Амир Темурнинг кексалигида кўз нури бирмунча хира тортганлигидан огоҳ этади.

Амир Темурдаги улуғ инсонийлик, юксак дипломатик муносабатларни Испания қиролини ўғлим, Испан халқи буюк халқ, мен ўғлим қиролни шарафлайман деган самимий лутфларидан ҳам кўрамиз.

Соҳибқирон дўст, иззатини юксак қадрлаганлиги, испан элчиларининг Хитой элчисидан юқорига ўтиришга кўрсатма берганида яққол сезилади. Бу борада амирлардан бири хитой элчисига қарата «Улуғ амир ўз ўғли ва дўсти-Испания қироли элчисини, юқорига, сиз улуғ амирнинг душмани элчисини улардан қуйига ўлтирсин»(келтирилган асар, 65-б),-деб буюрди»,-дейди. Кўринадики, Амир Темур Хитойни ўзига душман деб билган, шунинг учун ҳам Хитойга уруш очмоқчи бўлиб йўлга тушган эди, бироқ Амир Темур вафоти билан режа амалга ошмагани тарихдан маълум.

Амир Темур элчилар билан ўтирар экан, уларни кўп бор овқат ейишга мулозамат қилади, илтифот юзасидан ўз олдига қўйилган икки идишдаги гўштларни элчилар олдига қўйишини буюради. Бу тасвирдан биз улуғ амирнинг ниҳоятда меҳмоннавозлиги ва камтарлигидан огоҳ бўламиз.

Амир Темур бу илтифот билан қаноатланмасдан элчиларга ғамхўрлик қилиш ва улар учун зарур бўлган барча нарсаларни муҳайё этишни алоҳида тайинлаганлигини Клавихо алоҳида қайд этади.

Улуғ амир элчилар неча кун Самарқандда турган бўлса, уларнинг яшаш ҳолатини ўз назоратига олганлигини Клавихо қуйидагича баён этади. Амир Темур Оврупаликларнинг ҳар куни шароб ичишлигини яхши билган ва шунинг учун ҳам уларга алоҳида базм уюштиришни мулозимларга алоҳида уқтиради. Амир Темурнинг бу хатти-ҳаракатидан унинг меҳмонни эъзозлашини, кўнглини ранжитмаслигини, ўзбекона удумга амал қилишлигини англаймиз.

Клавихо элчилар Самарқандда бўлган кунларида улуғ амир уларни ўз базмларига таклиф қилганини, ҳатто бир базмда устларидан кумуш тангалар, феруза кўзли юпқа олтин тўқалар сочганлигини ҳам ёзади. Демакки, Амир темур элчиларни ҳурматли меҳмон сифатида билиб, уларга бўлган ҳурматини «Танга сочди» удуми бўйича устидан тангалар сочтирган.

Клавихо кундалигида Темурбекнинг ҳарбий жасорати ва ҳарбий стратегик қудратини Ҳиндистон подшоси қўшини билан бўлган жанг эпизоди орқали баён этади. Ҳиндистон подшоси билан бўлган биринчи жангда Темурбек чекинади. Чунки Ҳинд подшоси жангга филларни киритган эди. “Эртаси куни яна жанг бошланди. Темурбек кўп туяларни олдириб келтириб, “устига хашак ортиб, филларга қарши қўйилсин”,-деб буюрди. Жанг бошланганда туялар устидаги хашаклар ёқиб юборилди. Ёнаётган туяларни кўрган филлар тумтарақай бўлиб қочади. Айтишларича, филлар кўзлари кичкина бўлгани учун оловдан қаттиқ қўрқади. Шундай қилиб, Ҳиндистон подшоси мағлубиятга учрайди” (Келтирилган асар, 83-б).

Клавихо кундалигида ҳар бир кунда ўзи кўрган, билган воқеаларни қайд этиб боради. Амир Темур ўтирган базмда эркагу аёл шароб ичишлигини ҳам қайд этиб ўтади. Улуғ амир никоҳ тўйида элчиларни ўз чодирига таклиф этади ва уларни шароб, ароқ ичишликка ундайди. Элчилар ўз қароргоҳларида ичишлиги учун уларга икки хум шароб олиб бориб беришликка буйруқ беради.

Кўринадики, улуғ амир элчиларнинг иззатини ниҳоятда ўринлатиш билан ушбу элчилар яшаган мамлакат халқининг ҳам ҳурматини жойига қўйган. Наинки, элчига бўлган ҳурмат унинг халқига бўлган ҳурмат рамзидир.

Клавихонинг маълумотига кўра, XIV аср охири ва XV асрда Самарқандда кўркам бинолардан ташқари, турли касбларни ўзида жамлаган ҳунарманд маҳаллалари ҳам бўлган. Амир Темур ҳунармандларнинг Мовароуннаҳрни ташлаб кетишларига асло йўл бермаган. Билъакс, забт этилган ўлкалардан турли ҳунармандлар Самарқандга келтирилган.

Ўша даврда Самарқандда турли дин ва мазҳабга эътиқод қилувчиларнинг тинч осойишта яшашлиги учун шароит яратилган. Клавихо ёзишича ўша даврда Самарқандда 150 мингдан зиёдроқ аҳоли истиқомат қилган. Шаҳар ҳудуди Испаниянинг Шибилия (Сивилья) шаҳридан кенгроқ бўлган. Унинг маълумотларида шаҳар арки билан қалъа, яъни ички шаҳар қисми кўзда тутилганлигини назарга олсак, Самарқанд майдони Сивильядан кенгроқ эканлиги маълум бўлади.

Клавихо 1404 йил 1-ноябр жума куни элчилар “подшоҳ ўз ваъдасига биноан бизни қабул қилиб, юртимизга қайтишга рухсат этар”,-деб унинг ҳузурига борганлигини, бироқ мирзолар Амир Темур бетоблиги ва ҳатто тилдан қолганлиги ва ўлим тўшагида ётганлиги сабабли қабул қилмаслигини айтганлигини ҳам кундалигида қайд этган. Бу эса Улуғ амир ҳаётининг сўнгги кунлари ҳақида бизларга зарурий маълумотларни беради.

Хуллас, Клавихонинг ушбу кундаликлари Темурни кўриб, билиб, юзма-юз суҳбатлари таъсирида ёзилганлиги билан ноёб тарихий илмий манбадир.

Клавихо кундаликлари унда келтирилган маълумотларни бир мақола ҳажмида ёритиш имконияти йўқлиги сабабли, юқорида келтирилган тасвирлар билан чекланилди. Темур шахси, сиймоси, хатти-ҳаракати, одамларга муносабати, ҳарбий юришлари, Самарқанд шаҳрининг Темур давридаги қиёфаси, маданияти, санъати ва этнологияга оид материалларни кўриб, билиб, гувоҳи бўлиб ёритилгани билан Темур даврини акс эттирган ишончли манба сифатида ҳали Соҳибқиронга бағишлаб ёзиладиган кўплаб илмий асарларга манба бўлиши шубҳасиз.

  1   2   3   4



Похожие:

Қашқадарё вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси iconТошкент шаҳар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти “ижтимоий фанлар ва маънавият асослари” кафедраси профессор-ўҚитувчиларининг илмий салоҳияти ва олиб борилаётган илмий тадқИҚот ишларининг т а ҳ л и л и
Тошкент шаҳар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти “ижтимоий фанлар ва маънавият асослари” кафедраси профессор-ўҚитувчиларининг...
Қашқадарё вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси iconТасдиқлайман” тшпкқтмои ректори п ф. д., проф. Ҳ.Қ. Йўлдошев
...
Қашқадарё вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси iconХоразм вилоятИ педагог кадрларИни Қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти
Вилоят педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти 2011 йил илмий кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилди ва нашрга...
Қашқадарё вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси iconБухоро вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти
Жисмоний тарбия, меҳнат таълими, тасвирий санъат, чизмачилик ва мусиқа маданияти” кафедраси ўқитувчиси
Қашқадарё вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси iconHaritasi
Фарғона вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти қошидаги Масофадан ўқитиш ҳудудий мувофиқлаштириш...
Қашқадарё вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси iconХоразм вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти «Тил ва адабиёт таълими» кафедраси
Моининг профессор-ўқитувчилари филология йўналишининг ислоҳотлари янгиликлари тўғрисида маълумотлар келтирганлар
Қашқадарё вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси iconХоразм вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти «Тил ва адабиёт таълими» кафедраси
Урганч шаҲар 8-сон мактабнинг рус тили ва адабиёти фани ЎҚитувчиси Машарипова С
Қашқадарё вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси iconФарғона вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтини Ziyonet тармоғига улаш ва уни схемаси

Қашқадарё вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси iconТошкент шаҳар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти “Тиллар ва адабиёт” кафедраси катта ўқитувчи
Халқ депутатлари, республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа
Қашқадарё вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси iconТошкент вилояти педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти профессор-ўқитувчиларининг «Инновацион технологиялар» курси бўйича малака ошириш дарс жадвали

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации