Документы



Қарши -2011 Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги icon

Қарши -2011 Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги

НазваниеҚарши -2011 Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Дата24.05.2013
Размер0.49 Mb.
ТипДокументы
скачать


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ



Қашқадарё вилояти педагог кадрларни қайта

тайёрлаш ва малакасини ошириш институти


ДАРСЛАРНИ КУЗАТИШ

ВА ТАҲЛИЛ ЭТИШ



Қарши -2011


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ


Қашқадарё вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти


^ ДАРСЛАРНИ КУЗАТИШ

ВА ТАҲЛИЛ ЭТИШ


Қарши -2011


Маъсул муҳаррир: И.Худойбердиев, фалсафа фанлари доктори, профессор.


Тузувчи: Ж.Жиловов-мактабгача ва бошланғич таълим кафедраси катта ўқитувчиси


Тақризчи: С.Тошев - миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси мудири, фалсафа фанлари номзоди, доцент.Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими


Методик тавсия Қашқадарё ВПКҚТМОИ илмий кенгашининг 2011йил_19 февралдаги 2/1-сонли қарори билан нашрга тавсия этилган.


Халқимизнинг эртанги куни қандай

бўлиши фарзандларимизнинг бугун

қандай таълим ва тарбия олишига

боғлиқ”

И.Каримов

К И Р И Ш


Инсон борки, ўз фарзандининг ҳеч кимдан кам бўлмаслигини орзу қилади.Шу йўлда мавжуд шарт-шароитлардан самарали фойдаланади.

Ўзбекистон Республикасида “Таълим тўғрисида”ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури, Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури асосида амалга оширилаётган ишлар ҳар бир бола шахсининг баркамол инсон бўлишига кенг имкониятлар яратиб бермоқда.

Ёш авлоднинг вояга етиши кўп жиҳатдан унга қандай дарс берилишига боғлиқ.

Педагогик манбаларда дарс-аниқ мақсад, тугал маънога эга,ўзидан олдинги ва кейинги дарслар билан моҳиятан, узвий боғланган, ўқитувчи ва ўқувчи орасидан назарий ва амалий мулоқотдан иборат бўлган педагогик жараён деб таърифланади.

Бугунги кунда эса дарснинг замонавий шаклларидан ҳам фойдаланилаяпти. Дарс ўқувчининг ижод маҳсулига айланиб бормоқда.

Ушбу қўлланмада педагогик жараёндаги муҳим бўғин ҳисобланган дарс, уни ташкил этиш, кузатиш ва таҳлил этишга доир баъзи мулоҳазалар билдирилмоқда.

Қўлланма билан танишган касбдошларимизнинг ўз фикр-мулоҳазаларини қуйидаги манзилга юборишларини сўраймиз.


Қарши шаҳри, Қ Ўлжабоев кўчаси 2-уй, ВПКҚТМОИ


Ўқув жараёнини ташкил этиш

Дарсга тайёргарлик кўриш.


Дарс жараёни самарадорлиги ўқитувчининг дарсга пухта тайёрланиш билан белгиланади. Эътиборсизлик билан режалаштирилган ва пухта тайёрланмаган, ўқувчилар имкониятлари билан уйғунлашмаган дарс самарасиз бўлиши мумкин. Шунинг учун биринчи навбатда ҳар қандай ўқитувчи дарсга пухта тайёргарлик кўриши лозим.

Дарсга тайёрланиш бу бир бутун дарс лойиҳасининг тизимли кетма-кетлигини ишлаб чиқиш бўлиб, айни пайтда пировард натижани таъминлайдиган ўқув-тарбия жараёнидир.

Ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги қуйидагича олиб борилади:

1.Ўқитувчининг ўз фани юзасидан умумий тайёргарлиги.

2.Ўқитувчининг ҳар бир дарсга кундалик тайёргарлиги.

Ўқитувчининг умумий тайёргарлиги ўқув йили бошланиши олдидан ва йиллар давомида амалга оширилади. Тайёргарлик кўришда қуйидагиларга эътибор қаратилади:

-ўқув йили бошланишига қадар ўқув дастурини ўрганиш, тушунтириш хатини қайтадан ўқиб чиқиш, мавзу бўйича қўйилган Давлат таълим стандарти талабларини ўрганиб чиқиш, ўқувчилар ўзлаштириши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларни аниқлаш каби вазифаларини белгилаб олиш;

-фанига оид илмий-методик ва илмий оммабоп адабиётларнинг мазмуни билан танишиш;

-фанига оид янги нашр қилинган кўргазма материалларни, ўқув тажриба жиҳозларини ўрганиш;

-илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва ўз устида ишлаш орқали билимини кенгайтириш;

-ўз фани соҳасида энг янги маълумотларни тўплаш, муаммоли масала ва топшириқларни, тест материалларини жамлаш.

Ўқитувчининг умумий тайёргарлиги унинг фан бўйича тузган тақвим-мавзу режасида акс этади.

Тақвим-мавзу режа фан ўқитувчиси томонидан тузилиб, метод бирлашма йиғилишида муҳокама қилинади, маъқуллангандан сўнг маъмурият томонидан тасдиқланади.

Ўқитувчининг ҳар бир дарсга кундалик тайёргарлиги. Ўқитувчининг ҳар бир дарсга сифатли тайёрланиши дарсни ташкил этиш, ўқувчиларга бериладиган билим, кўникма ва малакаларни қай даражада ўзлаштирилишини таъминлайди. Дарсга тайёрланиш алгоритми (қоидалар мажмуи)барча омиллар, ҳолатларни ҳисобга олиш ва кафолатлайдиган изчил тадбир бўлиши зарур. Шунинг учун ҳар бир дарсга тайёрланишда қуйидаги тавсияларга риоя қилиши лозим.

Дарсда ўқувчи шахсини ривожлантириш учун аввало, унинг идрокини, хотирасини кучайтириш асосида ўқув материалининг хотирада сақланишини таъминлаш зарур. Дарснинг мақсадига эришиш учун ўқув материалларини тўғри танлаш, бунда ўқувчиларнинг билим савиясини ҳисобга олиш ва дарсни жиҳозлашга жиддий эътибор бериш, ўқув материаллари ўқувчиларга тушунарли бўлиши учун таълимнинг метод ва усулларини ўринли қўллаш ҳам муҳимдир. Дарс ўқитувчига жуда катта масъулият юклайди. Шунга кўра, атрофлича тайёрланиш, тажрибали ўқитувчи учун ҳам, ёш ўқитувчи учун ҳам зарур. Ўқитувчи ўз вазифасини сифатли бажара олиши учун ўқувчилар шахсини ҳар томонлама ўрганиши шарт. Ўқувчи шахсини ўрганиш оддийгина тадбир эмас, балки таълим-тарбияда кўзланган мақсадга эришишнинг энг муҳим йўлидир.

Шунинг учун биринчи навбатда синф жамоасининг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиш лозим:

-ўқувчиларнинг билими ва ўзлаштириш савияси;

-ўқувчиларнинг фанга бўлган муносабати;

-синфнинг ишлаш тезлиги;

-билим, кўникма ва малакаларнинг шаклланганлиги;

-ҳар хил турдаги ўқув жараёнига муносабати;

-ўқувчиларнинг интизоми.

^ Иккинчи навбатда эса ҳар бир ўқувчининг индивидуал хусусиятларини эътиборга олиш зарур:

-нерв тизими турларининг шаклланганлик даражаси;

-ўзаро фикр алмашуви;

-ҳиссиётга берилувчанлик;

-янги материалларни ўқувчилар томонидан қабул қилинишини

бошқариш;

-ёмон кайфият тарқатиш йўлларини билиш;

-ўзининг билим ва қобилиятига ишониш;

-ҳар хил таълим воситалари (ўқув техника воситалари,

ахборот-коммуникация технологиялар)дан фойдаланишни билиш;

Ўқитувчи олдида турган вазифалардан бири ўқувчиларга бериладиган таълим ва тарбия сифатини ошириш, уни янада ривожлантириш ва юқори босқичга кўтариш ҳисобланади. Демак, ўқитувчи ҳар бир дарсни режалаштирганда дарсни пухта ўтказилишини таъминлаш учун керакли даражада дарс ишланмасини батафсил тузиши, аниқ вазиятни эътиборга олиб, дарсларни турли хил шаклда ўтказиши лозим.

Ўқитувчи томонидан кундалик дарсга тайёргарлик қуйидаги босқичларда амалга оширилиши зарур:

-тақвим–мавзу режа асосида дарс мавзусини, мақсад ва вазифаларини, дарс шакли ва турларини тарбиявий имкониятларни аниқлаш;

-ўқувчи дарсда билиб олиши ва эслаб қолиши зарур бўлган асосий мазмунни ажратиб олиш;

-дарснинг структураси, тури, методлари ва ўқитиш усулларини белгилаб олиш;

-фанлараро боғланишни аниқлаш ва ундан дарсда фойдаланиш йўлларини белгилаб олиш;

-ўқитувчи ва ўқувчилариниг дарсдаги фаолиятларини режалаштириш;

-дарснинг дидактик воситаларини танлаш (расмлар, тарқатма материаллар, жадваллар, чизмалар ва бошқалар);

-ўқувчиларнинг дарсдаги мустақил фаолиятлари ҳажмини белгилаб олиш;

-дарсда олинган билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш усул ва шаклларини белгилаб олиш;

-уй вазифасининг ҳажмини белгилаб олиш;

-дарсни якунлаш шаклларини белгилаб олиш;

-белгиланган талаблар асосида дарснинг ишланмасини ёзиш

Ҳар бир дарс:

-маълум бир мақсаднинг амалга оширилишига қаратилиши ва пухта режалаштирилган бўлиши;

-маънавий-маърифий жиҳатдан тарбиявий йўналишга эга бўлиши;

-турмуш ва амалиёт билан боғланган бўлиши;

-хилма-хил метод ва усуллардан, воситалардан кенг ва унумли, ўринли фойдаланган ҳолда олиб борилиши;

-ўқувчиларнинг қунт билан ишлашларини таъминлайдиган бўлиши;

-машғулотлар бутун синф билан ёппасига олиб борилиши ва ўқувчилар билан якка тартибда ишлашни ҳисобга олган ҳолда амалга ошириладиган ишлар режалаштирилган бўлиши лозим.

Машғулотларнинг муваффақиятли ўтиши таълим жараёнини тўғри режалаштиришни ташкил этиш ва уни амалга оширишга боғлиқдир.

Ўқув жараёнини режалаштиришда:

-дарс мавзусини, мақсад ва вазифаларни, дарс турини, тарбиявий имкониятларни аниқлаш;

-дарс учун керакли кўргазмали қуроллар, дидактик материаллар ва зарур жиҳозларни тайёрлаши;

-дарснинг вазифаси асосида унинг ҳар бир қисми учун зарур бўлган материаллар, фактлар,мисоллар,машқлар кабиларни танлаш.

-таълимнинг метод ва усулларини танлаши;

-ўқувчилар учун мустақил ва уйда бажарадиган вазифаларни белгилаши;

-кўникма ва малакаларни баҳолашнинг аниқ мезонларини олдиндан ишлаб чиқиш, машғулотга ажратилган вақт ичида уларни тўғри амалга ошириш ва бир-бири билан уйғунлашувига эътиборини қаратиши лозим.

Буларнинг барчаси дарс ишланмасида ёки дарснинг технологик харитасида ўз ифодасини топади.

Дарс ишланмаси (дарснинг технологик харитаси) ўқитувчи учун тузилиши мажбурий бўлган ҳужжатдир. Уни тузишдан кўзланган асосий мақсад-ўқитувчининг ва ўқувчининг дарс жараёнидаги фаолиятини режалаштириш, дарс мазмунини ёритиб бориш, таълим самарадорлигини оширишдан иборат.

Дарс ишланмалари учун тайёр қолип йўқ, чунки жонли дарс жараёнини ҳеч қандай қолипга солиб бўлмайди. Дарс маълум бир мақсадга қаратилган, ДТС талаблари асосида ўқувчиларга билим, кўникма ва малака бериш, натижани аниқ белгилаб олган ҳолда ўқитувчининг маҳорати, ўқувчиларнинг тайёргарлиги даражаси асосида режалаштирилади.

Республика Халқ таълим вазирлигининг 2010 йил 24 майдаги 122-сонли буйруғи билан Халқ таълими тизимида умумтаълим муассасаларида дарсларни кузатиш ва таҳлил қилиш бўйича тартиб жорий этилди.

Ушбу тартиб қуйидагиларни ўз ичига олади.


^ 1.Умумий қоидала


1.Ушбу тартиб «Таълим тўғрисида»ги қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ умумтаълим мактабларида ўқитувчиларнинг дарсга тайёргарлигини ошириш, таълим тизими раҳбарларининг масъуллигини оширишга қаратилган.

Мазкур тартиб барча турдаги бошланғич ва умумтаълим муассасалари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларнинг дарсларга тайёргарлигини ташкил этишга қўйилган талаблар бўлиб, республика бўйича таълим муассасалари учун умумтаълим беришни такомиллаштиришга қаратилган ва бажарилиши мажбурийдир.

^ 2.Дарс кузатиш ва таҳлил қилишнинг асосий мақсади ва вазифалари

Мақсад: ўқитувчига амалий – методик ёрдам бериш, ўқитувчи масъулиятини ошириш, дарс самарадорлигига эришиш.

Вазифалар:

- дарс кузатувчилар томонидан мактабда ўқитувчи ишига баҳо бериш;

- дарс жараёнининг дарс ўтиш этапларига мослигини кузатиш, кузатувчилар томонидан дарс ўтаётган ўқитувчига амалий – методик ёрдамлар беришга эришиш;

- илғор тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштириш;

-ўқитувчилар назарий билимларининг амалиётга мутаносиблигини таҳлил қилиш;

- ўқитувчиларни ўзаро бир – бирларининг педагогик усул ва услубларини ўрганишга даъват қилиш орқали таълим самарадорлигини ошириш.

^ 3. Ўқитувчиларнинг дарсларга тайёргарлиги бўйича тавсиялар

Ўқитувчининг дарсга тайёргарлик даражаси тегишли фан метод бирлашмаларида кўриб чиқилиб, таклиф ва тавсиялар асосида мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари томонидан тасдиқланади.

Ўқитувчи дарсга тайёргарлик кўришида қуйидагиларга эътибор қаратиши лозим:

  1. дарсга тайёргарлик кўриш жараёнида ўқитувчи мавзувий режалаштириш, дарс ишланмаси, турли дидактик тарқатма материаллар ва кўргазмали қуролларни тайёрлаш;

  2. дарсга Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига мос равишда аниқ мақсад қўйиш;

  3. дарс ўтадиган хонани тайёрлаш, досканинг тозалиги, бўр, латта ёки маркерларни тайёрлаш, АКТ тайёрлигига эътибор қаратиш;

  4. мавзунинг илмийлиги ва изчиллиги, оддийдан мураккабга томон йўналтирилиши, кўргазмалилик ва берилаётган билим, янги ахборотларнинг ҳаётийлигига, жонли ва равон тилда очиб берилишига эътибор қаратиш;

  5. ўқув дастури асосида мавзуга ажратилган соатларнинг мослиги, ўқувчининг ёши ва шахсий-психологик хусусиятини ҳисобга олиб, уларни ўйлашга, изланишга ундаши, ижодкорлик, услубий маҳорат, илғор педагогик ва новаторлик тажрибаларидан фойдаланиш.


^ ДАРСЛАРНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


1.Дарсларнинг кундалик режалари, баённомалари мактабнинг ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосарлари томонидан тасдиқланади.

2.Дарснинг кундалик режалари ҳамда дарс таҳлиллари учун алоҳида дафтар юритилиб, саҳифаланади ва шнурланиб, таълимнинг бошқарув идораси раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланади.

3.Ўқув йили давомида ҳар ҳафтада ўқитувчилар томонидан камида бир соат, мактаб раҳбарлари ва ўринбосарлари, туман халқ таълими бўлими методистлари томонидан камида 4 соат, халқ таълими бошқаруви идоралари раҳбарлари томонидан камида 2 соат дарс таҳлил қилиниши лозим.

4.Дарс таҳлиллари дафтарлари ҳар ойда камида бир марта таълимнинг бошқарув идоралари раҳбарлари томонидан ўрганилиб, ишлаб чиқариш йиғилишларида муҳокама қилинади ҳамда тегишли таклиф ва мулоҳазалар қайд қилиб борилади.

5.Дарснинг кундалик режалари ва дарс таҳлиллари дафтарлари тегишли мактаб ва таълимнинг бошқарув идоралари архивида 3 йилгача сақланади.

^ Дарс кузатиш ва таҳлил қилиш кетма-кетлиги

1) дарс кузатувчининг мақсади;

2) дарс жараёнини кузатиш ва таҳлил қилиш;

3)дарс жараёнида ўқитувчиниг дарс ўтиш этапларига амал қилиш;

4)дарс самарадорлиги ва ўқитувчининг иш фаолиятини янада яхшилашга оид дарс кузатувчининг таҳлиллари ҳамда таклиф ва мулоҳазалари.

Дарснинг таҳлилини қуйидаги турларга бўлиш мумкин:

  1. Илмий таҳлил.

  2. Методик таҳлил.

  3. Дидактик таҳлил.

  4. Умумпедагогик таҳлил.

  5. Психологик таҳлил.

Илмий таҳлил - берилаётган билимларнинг илмий-назарий жиҳатини, ўқувчи бажараётган мустақил ишнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш демакдир.

Дарс кузатувчи, ҳар бир раҳбар дарснинг илмий таҳлилида қуйидагиларга эътибор бериши мақсадга мувофиқ:

1.Ўқитувчининг илмий жиҳатдан (ўзи мутахассис бўлган фанни илмий асосда чуқур билиши ) қуролланганлиги.

2. Шу кунги дарсга илмий жиҳатдан тайёргарлик ҳолати.

3.Ўз мутахассислигига оид энг янги илмий-назарий ахборотлар билан қуролланиб бориши.

4. Дарс жараёнида илмий қоида ва таърифларнинг тўғри баён этилиши ҳамда илмий атамаларнинг ўқувчиларга сингдириб борилиши.

5. Дарсда таълимнинг ўзига хос хусусиятларининг ҳисобга олиниши.

6. Дарслик материалларининг қўшимча адабиёт материаллари билан бойитилиши.

7. Ўқувчи бажараётган лаборатория, амалий ҳамда мустақил ишларнинг илмий йўналиш бўйича мақсадга мувофиқлиги.

  1. Ўқувчилар хулосасининг илмий жиҳатдан тўғри, қисқа ва мукаммал баён этилиши ҳамда уни ўқитувчи томонидан назорат қилиниши.

  2. Дарс давомида, янги мавзуни баён этиш жараёнида таълим- тарбия билан боғланиши.

10.Ўқитувчи ва ўқувчилар нутқининг илмийлиги.

^ Методик таҳлил - ўқитувчининг дарс жараёнида қўллаган усулларининг мақсадга мувофиқ эканлиги таълимнинг турига ва ўзига хос хусусиятларига қараб белгиланади. Ўқув материалларини ўқувчиларга баён қилиш ва тушунтириш жараёнида қўлланилган усулларнинг шу материалга мослиги ёки мос эмаслиги методик таҳлил давомида аниқланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ўқитувчи дарсда қўллаган усулларнинг самарадорлиги, ранг-баранглиги, намунавийлиги унинг ўтган, янги мавзу материалини ўқувчиларнинг қай даражада ўзлаштириб олганликлари билан белгиланади. Шу боисдан ҳар бир дарс кузатувчи (ўқитувчи, директор, ўқув ишлари буйича директор ўринбосари, назоратчи ёки методист) дарс таҳлилининг бу турига алоҳида эътибор билан қараши лозим.

Дарс методларини таҳлил қилишда қуйидагиларни ҳисобга олиш мақсадга мувофикдир:

1.Дарс жараёнидаги ўқитувчи ва ўқувчилар фаолиятининг ташкилий шаклларига кўра:

а) ҳикоя усули;

б) оғзаки баён усули;

в) суҳбат усули.

2. Ўқувчилариинг ўзлаштиришига кўра:

а) ўқитувчиларнинг сўзлаш усули;

б) кўрсатмали қуроллардан фойдаланиш усули;

в) дарслик, контурли карта, диаграмма ёки жадваллар билан ишлаш усули;

г) лабаротория асбоблари билан ишлаш усули;

д) техника воситаларидан (информатика, электрон ҳисоблаш техникаси, кинофильм, диафильм, радио, телевизор кабилар) фойдаланиш усули;

с) синф доскасидан, география, тарих ёки зоологияга тегишли бўлган турли карталардан фойдаланиш усули кабилар.

^ Дидактик таҳлил - таълим турлари самарадорлиги, уни белгиловчи қонунлар ва қоидаларнинг дарсда қанчалик тўғри ҳамда мукаммал бажарилганлигини таҳлил қилиш демакдир.

Дарсни дидактик жиҳатдан таҳлил килишда қуйидагиларга эътибор бериш ўринли бўлади:

  1. Ўқитувчи баёнининг синф ўқувчилари жамоасига тўла тушунарли бўлиши ва бу баённинг изчил равишда ўқувчи онгига етиб бориши.

  2. Ўқитувчи фикрининг маънавий-маърифий тарбия талабига мос бўлганлиги.

3.Барча ўқувчиларни ўқитувчининг бераётган материалини онгли равишда ўзлаштиришлари.

4.Ўқитувчи баёнида ривожлантирувчи ва муаммоли таълимнинг мавжудлиги.

5.Ўқитувчи фикрининг изчиллиги.

  1. Дарс жараёнида ёки янги мавзуни баён қилишда кўргазмали қуроллардан, тарқатма материаллар ва техника воситаларидан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки номувофиқлиги.

  2. Экскурсия, тажриба, лаборатория ва амалий ишларнинг мақсадга йўналтирилганлиги.

  1. Дарслик билан ишлашнинг тўғрилиги.

  2. Мисолларнинг таълим-тарбия бирлигига мослиги.

  3. Дарснинг маълум бир тизимда олиб борилиши кабилар.

Педагогик таҳлил - дарсдаги ҳамма жиҳатларнинг қисқа ва енгил кўринишидаги таҳлилидир.

Дарсни умумий педагогик жиҳатдан таҳлил қилганда қуйидагиларни ҳисобга олиш мақсадга мувофикдир:

  1. Ўқув ёки синф хонасининг дарс ўтишга тайёргарлик ҳолати (дарс жиҳозлари).

  1. Ўқув ёки синф хонасининг санитария- гигиена ҳолати.

  2. Дарс мавзуси ва унинг таълимий, тарбиявий мақсади.

4.Ўқитувчининг мазкур дарсга илмий-методик ва педагогик жиҳатдан тайёрланганлик даражаси.

5.Ўқитувчининг дарсни ташкил этиш ва дарс босқичларидан тўғри фойдаланиши.

6.Ўқитувчининг ўқувчилар олдида (таълим-тарбия беришида) педагогик жиҳатдан намунали шахс даражасига кўтарила олганлиги.

7.Ўқувчилар билимига қўйиладиган баҳонинг адолатли ва изоҳли бўлиши.

8.Ўқувчиларнинг дарсдаги фаоллиги, интизоми, мустақил фикр юритиши ҳамда мазкур фан асосларини ўзлаштириб олганлик даражаси.

9. Ўқувчиларнинг дарсга муносабати ва ҳурмат билан қараганлиги.

10.Ўқитувчининг дарсдаги бошқарувчилик роли ва иш услуби.

11. Ўқитувчининг дарс мавзусини таълим- тарбияга боғлаши.

12.Дарс жараёнида ёки янги мавзуни баён қилишда ўлкашунослик
материалларидан фойдаланиши.

13. Дарсда ўқувчиларнинг сифат ўзлаштириши.

  1. Ўқитувчининг дарсдаги таълимий ва тарбиявий мақсадига тўлиқ эриша олганлиги

  2. Ўқитувчининг илмий, методик ва умумпедагогик жиҳатдан ёрдамга эҳтиёжи кабилар.

^ Психологик таҳлилда:

I.Дарснинг аниқ максад ва вазифаларга боғлиқ равишда тузилишига психологик баҳо бериш.

а) дарснинг мавзуси, мақсади ва вазифалари;

б) дарснинг тузилиши ва унинг психологик жиҳатдан мақсадга
мувофиқлиги.

П. Дарснинг мазмунига психологик жиҳатдан баҳо бериш:

а) ўқув материалларининг сифати (тасвирловчи, тушунтирувчи,
кўргазмалилик, аниқлик, мавҳумлик ва умумлашганлик даражаси);

б) ўқувчининг билиш фаолиятини ривожлантириш, ўқув ахборотини идрок этиши;

в) мазкур материал ўқувчилар билиш фаолиятининг ёш хусусият-
ларига, уларнинг ҳаётий тажрибаси ва билимлари даражасига мос келиши;

г) ўқитувчининг мураккаб ўқув материалини мазкур ёшдаги
ўқувчилариинг идрок этиши учун қулай, тушунарли ва қизиқарли уюштириш (баён қилишнинг равшанлиги ва оддийлиги, ёрқин мисоллар, ўхшатишлар, қиёслашларнинг мавжудлиги, кўргазмали материаллардан фойдаланиши, ҳаёт билан боғлаши);

д) ўрганилаётган материалнинг тарбиявий таъсири (ахлоқий, эстетик ва ҳ-к.). Ўқитувчи унинг тарбиявий имкониятларини қай даражада амалга оширади.

^ Дарс таҳлиллари усуллари

Дарс кузатиш ва таҳлил қилиш орқали ўқувчиларнинг умумий тайёргарлиги, билим олишдаги фаолияти, ўқув фанига бўлган қизиқиши, диққат билан ишлаши, матн, харита, жадвал, асбоблар билан мустақил ишлай билиши, ўқувчига бўлган муносабати аниқланади. Шу билан бирга ўқитувчининг фаолияти ҳам таҳлил қилинади. Чунончи, ўқитувчининг ўқув дастури материалларини билиш даражаси, янги мавзуни тушунтириш жараёнида асосий фикрни ажратиб олиши, илмийлик ва соддалик, кўргазмалилик тамойилларига риоя қилиши, дарс мақсадини тўғри қўйиши, дарс жараёнини тўғри режалаштириши, дарсда ҳамкорликка эриша олиши, билим ва кўникмаларни ўзлаштиришни назорат этиши, ўқувчилар билан якка ва жамоада ишлашни ташкил эта билиши. дарс мобайнида вақтдан унумли фойдаланиши ва педагогик муомала маданиятини эгаллаганлик даражаси каби жиҳатлар инобатга олинади.

Ўқитувчининг дарсини бир неча марта кузатиш ва таҳлил қилиш, унинг педагогик маҳорати, иш тизими, ўқувчиларининг ўзлаштириши, билим даражаси каби соҳавий ва касбий лаёқати юзасидан хулоса чиқариш имконини беради.

Таъкидлаш жоизки, умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиларининг дарсларини таҳлил қилишда кўпинча кузатувчилар дарсга яхлит тизим сифатида қарамай кўпроқ ташқи жиҳатларига баҳо берадилар, дарснинг мазмун-моҳияти хусусида юзаки мулоҳаза юритадилар. Шунингдек, дарс таҳлилида ўқитувчининг кўргазмали қўлланмадан фойдаланиши, дидактик карточкалар билан ишлаши ва ҳоказолар айтилади-ю, аммо улардан нима максадда, қайси вазиятда фойдаланилгани, қанчалик самара берганлиги, вақт тақсимотига тўғри амал қилинганлиги, ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олган-олмаганлиги каби масалалар тўғрисида фикр юритилмайди. Бундан ташқари яна бир жиддий камчилик ўқитувчининг ўзини-ўзи таҳлил қилишига эътибор қаратмасликдир. Ўзини-ўзи таҳлил қилиш тамойили ўқитувчининг ўз фаолиятидаги ютуқ ва камчиликларини аниқлаш ва бартараф этишга оид мақсадли йўлни белгилаб олишига асос бўлади. Ўқитувчилар аксарият ҳолларда дарс жараёнида қуйидаги хато ва камчиликларга йўл қўядилар. Жумладан бу:

  • дарс мақсади билан ўқувчиларни таништирмаслик;

  • интерфаол методлардан самарасиз фойдаланиш;

-дарс жараёнида барча ўқувчиларнинг иштирокини таъминлай олмаслик;

  • ўқувчилар билан якка ва жамоа тартибда ишлашга эриша олмаслик;

  • ўқувчиларнинг мустақил ишлашини таъминламаслик:

  • ўқувчилар бажарган ишларини вақтида баҳоламаслик;

  • ўқитувчи нутқининг равон, таъсирчан эмаслиги;

  • мавзуни амалиёт билан боғлаб тушунтирмаслик;




  • мавзуни илмий ва амалий нуқтаи-назардан тушунтиришга эътибор бермаслик;

  • синф доскаси, дарслик, ўқувчи дафтари, қўшимча адабиётлардан фойдаланишнинг тизимли йўлга қўйилмаганлиги;

  • ўқувчиларга бериладиган саволларнинг муаммоли тарзда тузилмаганлиги кабилар.

Дарслар аниқ мақсад асосида кузатилиши ва таҳлил қилиниши лозим. Шундагина натижа самарали бўлади ва ўқув жараёни юзасидан аниқ хулоса чиқариш имконини беради. Дарс таҳлилида изчилликнинг, аниқ бир мақсаднинг йўқлиги, дарсга тасодифан қатнашиш, дарсни чуқур таҳлил қила олмаслик, ўқитувчига амалий ёрдам кўрсата олмаслик каби жиҳатлар дарслар сифатининг ва савиясининг пасайиб кетишига олиб келади.

Дарсларни таҳлил қилиш фақатгина методик аҳамиятга эгa бўлмай, балки мактабда ўқув-тарбия жараёнига раҳбарлик ва назоратнинг муҳим шаклларидан биридир. Ўқитувчи дарсини кузатиш ва таҳлил қилиш амалиётининг тизимли амалга оширилиши дарсларни қиёслаш ва йўл қўйилган хатоларнинг бартараф этилганлигини аниқлаш имкониятини беради. Ўқитувчиларнинг ўзаро дарс кузатиши тажриба алмашинув жараёни бўлиб, дарс ўтаётган ўқитувчи бор маҳоратини ишга солиб, юқори ишчанлик билан фаолият кўрсатса, таҳлил қилувчи ўқитувчи эса таклиф ва мулоҳазалар бериш орқали тажрибасини бойитади, методик малакасини оширади.

Дарс таҳлили ўқув машғулотини кузатиш, ўрганиш шаклида олиб борилади. Шу ўринда савол туғилади. Ўқитувчининг дарси ким томонидан кузатилиши лозим. Қандай мақсад билан кузатилади ва таҳлил қилинади. Ўқитувчининг дарси вилоят ХТБ, туман халқ таълими бўлими, таълим муассасалари раҳбарлари, ходимлари, методистлар ва ўқитувчилар томонидан кузатилади ва таҳлил килинади.


^ ДАРСНИ КУЗАТУВЧИ ҚАНДАЙ ДАРС ТУРЛАРИ БОРЛИГИНИ БИЛИШИ ЛОЗИМ


Улар қу йидагилар:

  1. Аралаш дарс.

  2. Янги билимларни ўзлаштириш дарси.

  3. Ўзлаштирган билимларни мустаҳкамлаш дарси.

  4. Умумлаштириш ва системалаштириш дарси.

  5. Амалий кўникма ва малакаларини шакллантириш дарси.

  6. Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини текшириш дарслари.

  7. Янги педагогик технологияларни ўзлаштириш ва амалиётга қўллаш дарси.

Дарс-ўқув жараёнининг жуда кўп таълим-тарбия қирраларини ҳал қилувчи асос ҳисобланади. Шунга кўра дарсни кузатувчи ва таҳлил қилувчилардан махсус тайёргарлик кўриш талаб этилади.

Дарсни таҳлил қилиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади.

  1. Дарсни кузатишга тайёргарлик.

  2. Дарснинг боришини кузатиш.

3.Ўз-ўзини таҳлил қилишни таъминлаш.

  1. Дарс таҳлили ва таклифлар бериш.

Дарсни таҳлил қилишда қуйидагиларга эътибор қаратиш тавсия этилади.

^ 1.Дарсни кузатишдан олдинги тайёргарлик:

  • дарсни кузатишдан кўзланаётган мақсад ва вазифаларни шакллантириш;

  • кузатиладиган дарсни аниқ белгилаб олиш;

  • дарс кузатиш тузилмасини тайёрлаш;

  • керакли материалларни тайёрлаш, ўқитувчи билан суҳбатлашиш.

^ 2. Дарснинг мақсадларини таҳлил қилишда:

- ўқув фани ва мавзунинг ўзига хос томонлари, ўқувчилар ёши ва билим даражасини эътиборга олинган ҳолда таълим-тарбия мақсадининг ўринли ва асосли қўйилганлиги;

- ўқувчиларнинг тайёргарлиги ўрганилаётган мавзу бўйича дарслар тизимидаги айнан шу дарсни ўрганилиши ҳисобга олган ҳолда мақсад қўйилишининг тўғрилиги ва асосланиши;

- дарс асосий ғоясининг тўғри қўйилиши ва ўқувчиларга дарс мақсадининг етказилиши, мақсадга эришиш даражаси.

^ 3. Дарс тузилмаси ва дарснинг ташкил қилинишини таҳлил қилишда:

- дарс тузилмасининг дарс мақсадларига мослиги;

- дарс тўғри ва структурасининг пухта ўйланганлиги;

- дарс босқичларининг мантиқий кетма-кетлиги ва бир-бири билан боғлиқлиги;

- ўқитиш шаклларининг тўғри танланганлиги;

- дарс режасининг мавжудлиги ва унинг ўқитувчи томонидан бажарилишини ташкил қилиши;

- дарс жиҳозлари.

^ ДАРСЛАР ҚУЙИДАГИ БОСҚИЧЛАРДА ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ МУМКИН.


1.Дарснинг мавзусини таърифлаш.

2.Дарснинг мақсадини тушунтириш.

3.Ўтган дарсда уйга берилган вазифаларни текшириш.

4.Янги материални баён қилиш ва ўқувчиларнинг мустақил ишлашини таъминлаш.

5.Ўтилган ўқув материалларини такрорлаш ва уни машқ ёки амалий ишлар билан мустаҳкамлаш.

6. Ўрганилган материалларни суҳбат тарзида такрорлаш.

7. Ўқувчилар билимини текшириш ва баҳолаш (дарс давомида такрорлаш ёки уй вазифасини текшириш пайтида ҳам амалга ошириш мумкин).

8.Дарсни якунлаш.

9.Уйга вазифани бериш ва уни тушунтириш.

Дарс мазмунини таҳлил қилишда:

  • дарс мазмунининг Давлат таълим стандарти талабларига мослиги;

  • материалларнинг тўлиқлиги ва тушунарлиги;

  • баён қилинаётган материалнинг илмий даражаси;

  • дарснинг тарбиявий йўналиши, тарбиявий таъсир даражаси;

  • дарснинг ҳаёт, меҳнат тарбияси ва касбга йўналтириш билан боғланиши;

  • ўқувчилар томонидан янги билимларни қабул қилишдаги қийинчиликларни бартараф этиш;

  • янги материалнинг асосий ғоясини ажратиш. Янги тушунчаларни шакллантириш. Таянч билимларнинг муҳимлигини кўрсатиш.

Ўқувчиларнинг мустақил ишларини таҳлил қилишда:

- машқ ва топшириқларнинг хусусиятлари, мустақил ишларнинг турлари, мураккаблик даражаси. ўқувчилар тайёргарлик даражасининг ҳисобга олинганлиги;

- ўқитувчи томонидан тушунтириш ишларининг олиб борилиши,

ўқитувчинииг ёрдами. Янги материалнинг ўзлаштирилганлик

даражаси;

- янги мавзуни олдинги мавзулар билан боғланганлиги. Такрорлаш (ташкил қилиш шакллари. усуллари, ҳажми).

^ Дарс ўтиш методикасини таҳлил қилишда:

- ўқитишнинг метод, восита ва усулларини танлашда ўқув материалининг мазмуни, дарс мақсадлари, синфнинг имкониятларига мос танланганлиги ва асосланганлиги;

-ўқитувчи томонидан дарснинг ҳар бир босқичида метод, усулларни тўғри қўллаганлиги, ишлатилаётган метод ва усулларнинг хилма-хиллиги;

-кўргазмали қуроллар, тарқатма материаллар, техника воситаларидан самарали фойдаланганлиги;

-ўқитувчининг методик қуролланганлиги ва педагогик маҳоратини баҳолаш.

Ўқувчилариинг дарсдаги интизоми ва иш фаолиятини таҳлил қилишда:

-синфга умумий баҳо бериш. Синф ўқувчиларининг диққати ва фаоллиги. Фанга бўлган қизиқиши, уларнинг дарс босқичларидаги лаёқати;

-ўқувчилариинг мустақил ўқув фаолиятини ташкил қилиш. Ўқув фаолияти шаклларидан фойдаланишнинг самарадорлиги ва мақсадга мувофиқлигини баҳолаш;

-умумтаълим ва махсус кўникма ҳамда малакаларни шакллантириш. Ягона талабларнинг бажарилиши;

-иқтидорли ва бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар билан якка тартибда ишлаш. Умумий ва якка ишлаш фаолиятини биргаликда олиб бориш;

-синфнинг интизоми ва интизомни сақлаш усуллари.

Ўқитувчинииг ўқувчилар билан мулоқотини таҳлил қилишда:

педагогик этикаси, нутқи, ахлоқий ва психологик иқлимнинг ташкил этилиши.

Ўқувчилар билимини баҳолаш

-ўқувчиларга берилган билим, кўникма ва малаканинг сифати;

-мустаҳкам ва чуқур билим берилиши ва материалларнинг асосий томонларини кўрсата олиши, амалий кўникмаларни эгаллаганлик даражаси;

текшириш турлари. Баҳоларнинг жамланганлиги.

^ Уй вазифасини таҳлил қилишда:

-уй вазифасини беришдан мақсад ва ҳажми;

-синфда бажарилган иш билан уйга берилган вазифанинг ҳажми;

-уйга берилган вазифанинг хусусияти (ижодий, такрорлаш, мустаҳкамлаш, ривожлантириш);

- уй вазифасини беришда ўқитувчининг изоҳи.


Вилоятдаги илғор педагогик тажрибаларга асосланган ҳолда дарсларни баҳолашнинг қуйидаги мезонлари тавсия этилади.


^ ДАРСНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНИ



Дарсни баҳолаш мезони

Белгиланган

балл

Қўйилган баллнинг изоҳи


Ўқитувчиларнинг дарсга тайёргарлиги




1.

Дарс ишланмаси, кўргазмалари ва унинг сифати

4




2.

Ишланмада мавзунинг ДТС талаблари ва тарбиявий мақсадларини кенг ёритилиши

4




3.

Ўқитувчининг дарс мавзусини илмий-услубий ва педагогик жиҳатдан ўзлаштирганлиги

4




4.

Ўз мутахассислигига доир янги илмий, назарий, ахборотлар билан қуролланганлиги

4




5.

Дарсда компьютер ёки техника воситаларидан фойдаланиш

3




6.

Дарслик материалларидан ташқари қўшимча адабиётлардан фойдаланиш

4







Ўқитувчининг дарсни ташкил этиши

1.

Дарсда вақтни тўғри тақсимлаш

4




2.

Дарсда кўргазмали қуроллардан ўринли фойдаланиш ва унинг самарадорлиги

4




3.

Дарс жараёнида ўқувчиларни Ватанга муҳаббат,садоқат,миллий қадриятларимизга ҳурмат билан қараш руҳида тарбиялаш

4




4.

Ўқитувчининг дарсда янги материалнинг ўқувчилар томонидан тўлиқ ўзлаштирилишига эришиши

4




5.

Дарсларда методлардан фойдаланиш самарадорлиги

4




6.

Ўқитувчининг турли услублардан самарали фойдаланиши

4




7.

Ўқувчиларнинг мустақил ишлари ва эркин фикрлаш қобилиятини ўстиришини ташкил эта билиши

4




8.

Дарсда дарслик ва қўшимча адабиётлардан фойдаланиши

4




9.

Ўқувчи билан ўқитувчи ўртасида муомала маданияти

4




10.

Ҳар бир ўқувчига дифференциал ёндошуви

3




11

Ўқувчилар билимини рейтинг асосида тўғри баҳолаши

4




12

Уй вазифаларининг бажарилишини назорат қилиш аҳволи

4




13

Дарсда муаммоларнинг қўйилиши ва ҳал қилиниши

3




14

Ўқувчининг нутқ маданияти ва уни ривожлантирилиши

4




15

Ўтилган мавзуларни такрорланиши ва янги мавзу билан боғлиқ олиб борилишининг мақсадга мувофиқлиги

3




16

Бутун дарс давомида ўқувчиларнинг билим эгаллаш фаолиятини тўғри ташкил этилиши

4




17

Дарсда ўқувчилар дафтарлари билан ишлашнинг аҳволи

3




18

Ўқувчиларнинг назарий билимларини амалиётга қўллай билишига эътибор қаратилишининг ўргатилиши

3




19

Синф ўқувчиларининг фаолияти

3




20

Фанлараро боғланиш ва уни қўллай олиш услуби

3




21

Ўқувчиларда ўқиш учун масъулият ҳиссини тарбиялашга эришганлиги

4




Изоҳ

100-85 балл бўлса «5»баҳо, 84-75балл бўлса «4» баҳо,74-60 балл бўлса «3» баҳо,60 баллдан кам бўлса «2» бахо билан баҳоланиши ҳам мумкин.











Дарс таҳлилининг балл орқали ифодаланиш намунаси:


Она тили ва адабиёт, ўзбск тили, рус тили,тожик тили, бошланғич таълим, тарих, ҳуқуқ, иқтисод, география, математика, миллий ғоя ва маънавият асослари, хорижий тиллар (инглиз, нсмис, француз) фанларидан намунавий дарсларни баҳолаш мезони


^ Дарс босқичлари бўйича амалга ошириладиган ишлар

Бериладиган балл


Дарс мақсади ва вазифаларини белгилаш усули. Дарс жараёнида тарбиявий мақсадларнинг амалга оширилиши ва унинг дарс мавзуси билан узвийлиги

2 баллгача

Синф хонаси, дарс жихозлари, дарс мавзусига мос, тегишли кўргазмали қуролларнинг тайёрлиги. психологик ва гигиеник талабларнинг бажарилиши

2 баллгача

Дарсда техник, АКТ ва кўргазмали қуроллар, дидактик материаллардан фойдаланиши, уларнинг дарс самарадорлигини ошириши

2 баллгача

Дарсда билим олишга онгли равишда ёндашишини оширувчи усуллардан фойдаланиш, дарснинг қўшимча манбалардан фойдаланишга йўналтирилиши

3 баллгача

Дарсда ўқувчилар хотирасини мустаҳкамлашга қаратилган усуллардан фойдаланилиши ва унинг натижада билим олиш жараёнини мустаҳкамлаши. Дарслик билан дарс жараёнида ўқувчиларни ишлатиши.

3 баллгача

Ўтилган мавзуни текшириши ва такрорлашни қайта алоқалар оркали тўғри ташкил этилганлиги. Ўқувчилар билимини текширишда уларнинг саводхонлигига ва нутқига эътибор қаратиши.

2 баллгача

Янги мавзуни ифодалашда педагогнинг нутқ маданияти, илмийлиги, тизимлилиги. тушунарли бўлиши, мавзуни очиб бериши,ўз фанини билиш даражаси

6 баллгача

Дарс жараёнида методик ва педагогик усул ва методлардан фойдаланиш маҳорати.

4 баллгача

Янги мавзуни мустаҳкамлаш усулларининг самарадорлиги

2 баллгача

Ўқувчилариинг дарс жараёнида мустақил ишлашларини ташкил этилиши ва билим олишда фаолликнинг ташкил этилиши

3 баллгача

Дарс вақтидан тўғри фойдаланиши ва дарсни олиб боришнинг оптималлиги

2 баллгача

Дарсни якунлаш усулларидан тўғри фойдаланиши, дарснинг мақсад ва вазифаларини ўқувчилар онгига етказиши.

2 баллгача

Уй вазифасини бериш услуби. Ўқувчилариинг баҳосини таҳлил этиб, ифодалаб бериши

2 баллгача

Жами:

35 балл.

Кимё, биология, физика фанлари бўйича намунавий дарсни баҳолаш мезони


^ Дарс босқичлари бўйича амалга ошириладиган ишлари

Бериладиган балл


Дарс мақсади ва вазифаларини белгилаш усули. Дарс жараёнида тарбиявий мақсадларнинг амалга оширилиши ва унинг дарс мавзуси билан узвийлиги

2 баллгача

Синф хонаси, дарс жиҳозлари, дарс мавзусига тегишли кўргазмали қуролларнинг тайёрлиги. психологик ва гигиеник талабларнинг бажарилиши

2 баллгача

Дарсда техник, АКТ ва кўргазмали қуроллар, дидактик материаллардан фойдаланиши, уларнинг дарс самарадорлигини оширишдаги аҳамияти

2 баллгача

Дарсда билим олишга онгли равишда ёндошишини оширувчи усуллардан фойдаланиши, дарснинг қўшимча манбалардан фойдаланишга йўналтирилиши

2 баллгача

Дарсда ўқувчилар хотирасини мустаҳкамлашга қаратилган усуллардан фойдаланилиши ва унинг натижада билим олиш жараёнини мустаҳкамлаши. Дарслик билан дарс жараёнида ўқувчиларни ишлатиши.

2 баллгача

Ўтилган мавзуни текшириши ва такрорлашни қайта алоқалар орқали тўғри ташкил этилганлиги. Ўқувчилар билимини текширишда уларнинг саводхонлигига ва нутқига эътибор қаратиши.

2 баллгача

Янги мавзуни ифодалашда педагогнинг нутқ маданияти, илмийлиги, тизимлилиги. тушунарли бўлиши, мавзуни очиб бериши, ўз фанини билиш даражаси

3 баллгача

Дарс давомида реакция, тош лампалар ва формулаларнинг тўғри талқин қилиниши

2 баллгача

Дарс мавзусини ва ўтказиладиган лаборатория машғулотини аниқ, равон ва содда тушунтирилиши

2 баллгача

Ўқувчилариинг дарс жараёнида мустақил ишлашларини ташкил этилиши ва билим олишда фаолликнинг ташкил этилиши.Лаборатория ёки амалий машғулотнинг бажарилишида ўқувчиларнинг ўзлари бажаришларини ташкил этиш қобилияти

2 баллгача

Дарс жараёнида методик, педагогик усул ва методлардан фойдаланиш маҳорати

2 баллгача

Дарсни якунлаш усулларидан тўғри фойдаланиши, дарснинг мақсад ва вазифаларини ўқувчилар онгига етказиши.

2 баллгача

Уй вазифасини бериш услуби. Ўқувчилариинг баҳосини таҳлил этиб, ифодалаб бериши

2 баллгача

Хавфсизлик чораларининг кўрилганлиги (қуруқ ва суюқ моддаларнинг сақланишига амал қилинганлиги,биринчи ёрдам кўрсатишнинг тайёрлиги ) Ўқитувчи томонидан дарс давомида хавфсизлик қоидаларига амал қилиниши

2 баллгача

Машғулотни бажариш учун асбоб схемасининг тушунтирилиши

2баллгача

Ишни хулосалаш ва ишлатилган асбоблар, реактивларнинг ҳолатига аҳамият берилиши

2 баллгача

Уй вазифасини бериш услуби, дарсни якунлаш усулларидан тўғри фойдаланиши, бажарилган лаборатория ёки ёки амалий машғулотларнинг бажарилиши ва жараённинг реакция тенгламаларини ёзилишидаги хато, камчиликларни тўғри таҳлил қилиш ҳамда дарснинг мақсад, вазифаларини ўқувчилар онгига етказилиши

2 баллгача

ЖАМИ:

35 балл


Жисмоний тарбия фанидан намунавий дарсларни бахолаш мсзони


^ Дарс боскичлари буйича амалга ошириладиган ишлар

Бериладиган балл


Дарс мақсади ва вазифаларини белгилаш усули. Дарс жараёнида тарбиявий мақсадларнинг амалга оширилиши ва унинг дарс мавзуси билан узвийлиги

2 баллгача

Спорт жихозларининг тайёрлиги, спорт ускуналаринипг тайёрлиги, психологик ва гигиеник талабларга риоя қилиниши. Дарс йўналишига боғлиқ бўлган спорт анжомлари, жиҳозлари ва тренажёрлардан фойдаланиш даражаси

2 баллгача

Дарснинг кириш кисмини ташкил этиш методикаси (сафга туриш, рапорт)

2 баллгача

Хронометражга риоя қилиниши (10-12 дақиқа) ва фаоллаштирувчи машқларини ўтказиш методикаси

5 баллгача

Хронометражга риоя қилиниши (25-27 дақиқа) ва дарснинг асосий қисмини ўтказиш методикаси

5 баллгача

Дарснинг ривожланиш динамикаси ва жипслик даражаси

2 баллгача

Жисмоний юкламаларни дарс жараёнида тўғри тақсимланганлиги (пульсометрия ва визуал кузатув)

2 баллгача

Дарсни ўқувчилариинг шахсий (индивидуал) жисмоний қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилиши.

2 баллгача

Жисмоний тарбия дарсларида мақсадли. йўналтирилган тизим мавжудлигини намоён этувчи элементлардан фойдаланганлиги

2 баллгача

Дарс вақтидан тўғри фойдаланиш ва дарсни ўтказиш суръати

2 баллгача

Ўқувчиларнинг дарс жараёнидаги фаоллигини оширилиши. Ўқитувчининг спорт машқларини намойиш қилиш методикасини ва бажариш техникасини билиш даражаси

3 баллгача

Дарс жараёнида тарбиявий мақсадларнинг амалга оширилиши ва унинг дарс мавзуси билан узвийлиги

2 баллгача

Янги билимларининг олдинги билимлар билан узвийлиги. Дарсда хавфсизлик элементларига риоя қилиниши ва травматизмнинг олдини олишга қаратилган ишлар

2 баллгача

Жисмоний тарбия дарсларида мақсадли, йўналтирилган тизим мавжудлигини намоён этувчи элементлардан фойдаланганлиги


2 баллгача




Жами:

35 балл



^ ДАРС ТАҲЛИЛИГА РАҲБАР ҚАНДАЙ

ЁНДОШМОҒИ КЕРАК


1. Давлат дастурларининг амалда бажарилишини назорат қилиш.

2. Дарс жараёнида Давлат таълим стандартлари талабларининг бажарилишини амалда кўриш.

3. Мавзуларнинг тушунарли баён қилинишини кузатиш.

4. Дарсда йўл қўйиладиган хато ва камчиликларни тузатиш бўйича ўқитувчига аниқ маслаҳатлар бериш.

5. Ўқитувчининг яхши тажрибаларини ўрганиб, мактабдаги бошқа муаллимларга тавсия этиш.

6. Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва маҳорат даражаларини назорат қилиш.

7. Дарсни кузатишда мактаб раҳбариятида аниқ режанинг, тизимлиликнинг йўқлиги, дарс кузатишга тайёр бўлмаслик, аниқ кузатиш дастурининг бўлмаслиги, дарсни назорат қилишда, аниқ хулосалар чиқаришда ва таклифлар беришда кўпгина қийинчиликлар туғдиради. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида режаларни тўғри тузишга эришиш лозим.

8. Сабоқни кузатгандан кейин атрофлича хулосалар чиқариш ва ўқитувчига зарурий йўналишлар бериш.

9. Тажрибали ўқитувчиларнинг бир неча дарсларини кузатгандан кейин, умумлаштириб таҳлил қилиш зарур.

10. Ўқувчилардан назорат ишлари олинганда, кузатувчи томонидан унинг натижаларини билган ҳолда, дарс таҳлили бир кундан кейин ўтказилса ҳам бўлади.

11. Дарсни кузатиш ва уни тўғри таҳлил қилиш ўқитувчининг ўз хатоларини кузатиш имкониятини берибгина қолмай, дарсга тайёргарликлик кўришдаги масъулиятини ҳам оширади.

12. Ўқитувчининг дарсни хулосалашда сабоқни ташкил этишдаги қўйилган балларга асосан якуний баҳо берилса ҳам мақсадга мувофиқдир.

13. Ўқитувчиларнинг ўзаро дарсларга киришини ташкил қилиш учун мониторинг хонасида «Экран-жадвал» ташкил этиш ва ҳар ойда ўқитувчиларнинг дарсларга кириш сони ва сифатини йиғилишларда якунлаб бориш тавсия этилади.

14. Мактаб раҳбарлари, албатта дарс таҳлили дафтарига қачон, қайси ўқитувчиларнинг дарсларига кирганликларини қайд этиб боради.

Дарсларни таҳлил этиш дафтарларининг нусхалари Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳам тавсия этилган.


Шунингдек, қўйидаги шаклда таҳлил дафтарларини юритиш ҳам мумкин.

_________ туман(шаҳар) мактаби рақами_______________________________________________________

Фан______________________________________________

Синф ______________________________________________

Дарс ўтаётган ўқитувчининг исми, шарифи __________________

Педагогик иш стажи ______________________________________

Тоифаси _________________________________________________

Қачон, қаерда ўз малакасини оширган __________________________


Дарс жараёнининг бориши

Дарснинг ютуқлари

Ўқитувчи фаолиятидаги бўшлиқлар

Хулоса ва методик маслаҳатлар











































































^ Фойдаланилган адабиётлар


1. «Баркамол авлод –Ўзбекистон тарақиётининг пойдевори» Т. «Шарқ» нашриёт матбаа концернининг Бош таҳририяти. 1997

2. Каримов И. “Юксак маънавият – енгилмас куч”. “Маънавият” 2008

3..Халқ таълими вазирлигининг 2010 й 24 майдаги 122-сонли буйруғи.

4.Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги, Республика Таълим Маркази.Устоз ва шигирдга эслатма.Т. 2010.

5.Зокиров И, Маннонов И, Асронова У «Таълим муассасаларида метод бирлашмалар фаолияти» Т.2006

6.Муқимов С. «Таҳлил ва муомала илми».Т 2003

7.Умумтаълим мактаблари директор ўринбосарлари учун тавсиялар. Тошкент 2005.

8. «Маърифат» газетаси 2002 й. 24 август, 2008 й 16 январь, 17 декабрь, 2009 й.25 июнь

9. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, А. Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ “Замонавий дарс” Т. 2007.




Похожие:

Қарши -2011 Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
Қарши -2011 Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 05. 07. 2011 й. №198 электрон кутубхона
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,...
Қарши -2011 Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
Қарши -2011 Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси
Збекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Манказий Кенгаши, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамғармаси Республика бошқаруви
Қарши -2011 Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconБўйруғи билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаси
Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоят халқ таълими бошқармалари ҳузурида Методика (Таълим) маркази фаолият...
Қарши -2011 Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги icon2011 йил 23 сентябрь 2267-сон Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Баркамол авлод” болалар марказларида болалар ўҚиганлиги учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўҒрисидаги
Қарши -2011 Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435
Давлат бюджети параметрлари тўғрисида ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда)...
Қарши -2011 Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconСергели туман халқ таълими бўлимининг низоми
Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими...
Қарши -2011 Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconO‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi
Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими Бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига
Қарши -2011 Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги
Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2013 йил “ ” даги сонли буйруғига 2-илова
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации