Документы



Ўзбекистон республикаси президентининг қарори 17. 08. 2006 й. N пқ-445 icon

Ўзбекистон республикаси президентининг қарори 17. 08. 2006 й. N пқ-445

НазваниеЎзбекистон республикаси президентининг қарори 17. 08. 2006 й. N пқ-445
Дата28.02.2014
Размер36.38 Kb.
ТипДокументы
скачать

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

17.08.2006 й.

N ПҚ-445


Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг


ЎЗБЕКИСТОН "ЎЗКОММУНХИЗМАТ" АГЕНТЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА

КОММУНАЛ ХЎЖАЛИК КОРХОНАЛАРИНИ

МОЛИЯВИЙ СОҒЛОМЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

(Кўчирма)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзтрансгаз" акционерлик компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 8 августдаги ПҚ-438-сонли қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарини молиявий соғломлаштиришни таъминлаш, коммунал хизматлар учун тарифларнинг асоссиз ўсишига йўл қўймаслик мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг Минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш Бош дирекциясини тугатиш ва унинг таркибига кирувчи минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаларини бевосита Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигига бўйсундириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

ходимларнинг умумий сони 37 бирлик, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 29 бирликдан иборат бўлган Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ташкилий тузилмаси ва марказий аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ;

минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, замонавий талабларга жавоб берадиган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш бўйича давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашиш, хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида рақобат муҳитини яратишга кўмаклашиш;

коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ягона техникавий сиёсатни ўтказиш, коммунал тармоқлар ва корхоналарни ривожлантириш, техник қайта жиҳозлаш ва модернизациялашга инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш, илғор замонавий технологиялар, машина ва ускуналарни татбиқ этиш, сув ва иссиқлик энергиясини сотиш ҳамда истеъмол қилиш бўйича ҳисоблагичлар ва назорат асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш;

минтақалараро сув қувурлари фаолиятини мувофиқлаштириш, улардан самарали фойдаланиш, ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш, коммунал хўжалик тизимида тармоқлар ҳамда асбоб-ускуналарни капитал ва жорий таъмирлашни ташкил этиш;

коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш.


4. 2007 йилнинг 1 январидан республиканинг иссиқлик ва сув таъминоти корхоналари уч йил муддатга асосий фондларни ҳар йили қайта баҳолашни ўтказишдан озод этилсин.


5. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг сув ва иссиқлик таъминоти корхоналаридан табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини, монополияга қарши ва солиқ қонун ҳужжатларини бузганлиги учун 5-6 иловаларга мувофиқ жарима санкциялари суммасини 2006 йил 1 апрель ҳолатига кўра ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги таклифи;

"Ўзбекэнерго" ДАК ва "Ўзбекнефтгаз" МХКнинг сув ва иссиқлик таъминоти корхоналарининг электр энергияси, табиий газ, мазут ва иссиқлик энергияси бўйича тўлаш муддати ўтган қарзлари пенясини 2006 йил 1 апрель ҳолатига кўра 7-8 иловаларга мувофиқ ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


7. Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилотлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, сув ва иссиқлик таъминоти корхоналари мазкур қарорда қабул қилинган молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари муносабати билан бўшаган маблағларни коммунал хўжалик тизимидаги тармоқлар ва асбоб-ускуналарни капитал ва жорий таъмирлашга йўналтирсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

вазирлик ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов


-------------------------

*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 34-35-сон, 340-модда.



Похожие:

Ўзбекистон республикаси президентининг қарори 17. 08. 2006 й. N пқ-445 iconЎзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий малакали илмий
Пф-4456-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари...
Ўзбекистон республикаси президентининг қарори 17. 08. 2006 й. N пқ-445 iconСамарқанд вилояти ҳокимининг қарори Ўзбекистон республикаси президентининг 2013 йил 20 мартдаги ф
Збекистон республикаси президентининг 2013 йил 20 мартдаги ф-3987-сонли “давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги...
Ўзбекистон республикаси президентининг қарори 17. 08. 2006 й. N пқ-445 iconЎзбекистон республикаси президентининг єарори 20. 06. 2006 й. N пє-381
Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халє таълими вазирлиги, Ўзбекистон Алоєа ва...
Ўзбекистон республикаси президентининг қарори 17. 08. 2006 й. N пқ-445 iconАхборот ресурс марказининг низоми
Ахборот-ресурс маркази (кейинги ўринларда арм деб аталади) таълим муассасаси ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика...
Ўзбекистон республикаси президентининг қарори 17. 08. 2006 й. N пқ-445 iconЎзбекистон республикаси президентининг фармони 19. 12. 2000 й. N пф-2791
Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигини қайта ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 ноябрдаги 429-сон қарори...
Ўзбекистон республикаси президентининг қарори 17. 08. 2006 й. N пқ-445 iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 21. 07. 2005 й. N 164
Республикаси Президентининг "Тошкент тиббиёт академиясини ташкил этиш тўғрисида" 2005 йил 19 июлдаги пф-3629-сон Фармонининг бажарилишини...
Ўзбекистон республикаси президентининг қарори 17. 08. 2006 й. N пқ-445 iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 21. 12. 2000 й. N 493
Республикаси Президентининг “Коммунал хизматни бошқариш тизимини янада ислоҳ қилиш тўғрисида” 2000 йил 19 декабрдаги пф-2791-сон...
Ўзбекистон республикаси президентининг қарори 17. 08. 2006 й. N пқ-445 iconНавоий вилояти ҳокими қарори вилоятда миллий ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини шакллантиришни ривожлантириш ҳамда электрон ҳужжат айланиши тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида
Збекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш...
Ўзбекистон республикаси президентининг қарори 17. 08. 2006 й. N пқ-445 iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 23. 11. 2006 й. N 243
Оммавий ахборот воситалари тўғрисида", "Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига...
Ўзбекистон республикаси президентининг қарори 17. 08. 2006 й. N пқ-445 iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 4 июлдаги 144 -сонли буйруғига 1-илова
Узлуксиз методик хизмат Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор, фармон...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации