Документы



Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори ахборот-кутубхоналар ва архив фондларига тақдим этиш учун зарур бўлган ахборот материалларини саралаш ва инвентаризация қилиш соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўҒрисида icon

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори ахборот-кутубхоналар ва архив фондларига тақдим этиш учун зарур бўлган ахборот материалларини саралаш ва инвентаризация қилиш соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўҒрисида

НазваниеСамарқанд вилояти ҳокимининг қарори ахборот-кутубхоналар ва архив фондларига тақдим этиш учун зарур бўлган ахборот материалларини саралаш ва инвентаризация қилиш соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўҒрисида
Дата29.06.2013
Размер140.12 Kb.
ТипДокументы
скачать

2013 йил 3 май

№ 99-Қ


Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори


АХБОРОТ-КУТУБХОНАЛАР ВА АРХИВ ФОНДЛАРИГА ТАҚДИМ ЭТИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН АХБОРОТ МАТЕРИАЛЛАРИНИ САРАЛАШ ВА ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ ҚИЛИШ СОҲАСИДАГИ ИШЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартдаги
Ф-3987-сонли “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги Фармойиши ижросини ҳамда ахборот-кутубхона ва архив фондларида бўлган Самарқанд вилояти (ҳуқуқий эксперимент субъекти) давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг фаолияти ҳақидаги ҳужжатлардан юридик ва жисмоний шахслар фойдаланишларини таъминлаш мақсадида

^ ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Самарқанд вилоятида ҳуқуқий эксперимент ўтказиш субъектлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-таҳлил ва архив фондлари орқали ахборот тақдим этишнинг Вақтинчалик тартиби 1-иловага, Ахборот-кутубхоналар ва архив фондларига тақдим этиш учун зарур бўлган ахборот материалларини саралаш ва инвентаризация қилиш бўйича доимий амалдаги Комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Комиссиянинг ишчи органи сифатида вилоят ҳокимлиги “Компьютерлаштириш маркази” ДУК белгилансин.

3. Комиссиянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

ҳуқуқий эксперимент ўтказилиши доирасида Самарқанд вилояти давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан тақдим этиладиган ахборот материалларини тўплаш, тизимлаштириш ва тегишли ахборот-кутубхона ва архив фондларига ўтказиш;

ҳар чоракда ҳуқуқий эксперимент ўтказилиши доирасида Самарқанд вилояти давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан тақдим этилган ахборот-кутубхона ва архив фондларига ўтказилган тезкор маълумотларни статистик ва ҳисобот маълумотлари билан мутаносиблигини солиштириш;

ҳар чоракда ахборот-кутубхона ва архив фондларида сақланаётган, ҳуқуқий эксперимент ўтказилиши доирасида тақдим этилган ахборот ресурсларнинг тўлиқлиги, аниқлиги, мувофиқлиги ва сифатлилигини инвентаризация қилиш;

вилоят ҳокимлиги “Компьютерлаштириш маркази” ДУК билан биргаликда ҳар хил тур ва асосдаги электрон ахборот ҳужжатларини ягона электрон форматга ўтказиш.

4. Қуйидагилар электрон ахборот ресурсларининг ягона формати деб белгилансин:

pdf - электрон графикада қоғоз ҳужжатлар учун;

mр3 - аудиотасма ҳужжатлари учун;

avi - видеотасвирдаги ҳужжатлар учун.

5. Самарқанд вилояти ахборот-кутубхона ва архив муассасалари ахборотдан фойдаланувчилар учун ахборот-кутубхона ва архив фондлари ахборотини шакллантириш ва улардан фойдаланишни ҳамда ҳар чоракда ҳуқуқий эксперимент интернет-сайтида тегишли шаклларни тўлдиришни таъминласинлар.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари В.Рахимов зиммасига юклатилсин.


^ Вилоят ҳокими З.Мирзаев


Вилоят ҳокимининг 2013 йил 3 майдаги 99-Қ сонли қарорига 1-илова

Самарқанд вилоятида ҳуқуқий эксперимент ўтказиш субъектлари

томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-таҳлил ва архив фондлари орқали ахборот тақдим этишнинг

^ ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБИ

I. Умумий қоидалар

1. Жисмоний ва юридик шахсларга Самарқанд вилоятида ҳуқуқий эксперимент ўтказиш субъектлари томонидан ахборот-таҳлил ва архив фондлари орқали ахборот тақдим этишнинг Вақтинчалик тартиби (кейинги ўринларда - Вақтинчалик тартиб), ахборот-кутубхона ва архив фондлари орқали Самарқанд вилоятида ҳуқуқий эксперимент ўтказиш субъектлари - давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари (кейинги ўринларда - Ҳуқуқий эксперимент субъектлари) фаолиятига оид расмий ахборот-таҳлил маълумотлари ва ҳужжатлаштирилган ахборотлардан (кейинги ўринларда - ахборот материаллари) жисмоний ва юридик шахслар фойдаланишига рухсат бериш тартибини белгилайди.

2. Ҳуқуқий эксперимент доирасида жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-кутубхона ва архив фондларидан фойдаланишга рухсат бериш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартдаги Ф-3987-сонли “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги Фармойишига мувофиқ давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти ҳақида жамиятни кенг хабардор қилиш мақсадида амалга оширилади.

3. Вақтинчалик тартиб - Самарқанд вилоятида ҳуқуқий эксперимент ўтказиш мобайнида амалда бўлади.

^ II. Асосий тушунчалар

4. Мазкур Тартибда қуйидаги асосий атамалар ва тушунчалар қўлланилган:

архив фонди - юридик ёки жисмоний шахслар фаолияти натижасида яратилган, тарихий ёки мантиқий жиҳатдан ўзаро алоқадор архив ҳужжатлари мажмуи. Ташкилотнинг архив фонди, йиғмажилдлар номенклатурасига мувофиқ, иш юритиш босқичи тугаб, кейинги сақлови идоравий архивда (идоравий сақлов) ва тегишли архивда (архив сақлови) қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда таъминланадиган ҳужжатлардан шакллантирилади;

идоравий архив - юридик шахснинг архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни амалга оширувчи таркибий бўлинмаси;

ҳужжатлаштирилган ахборот - идентификация қилиш имконини берувчи реквизитлар билан моддий асосга жойлаштирилган ахборот;

ҳужжатнинг ҳаётий даври - ҳужжат билан ишлашда яратилганидан бошлаб, жисмонан йўқ қилингунгача бўлган босқичлар кетма - кетлигининг мажмуи;

иш юритиш - юридик шахснинг ҳужжатлаштириш ва расмий ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш бўйича фаолиятини таъминлаб берувчи жараён.

^ III. Ахборот-кутубхона ва архив фондлари орқали фойдаланишни таъминлашнинг асосий вазифа ва тамойиллари

5. Ахборот-кутубхона ва архив фондлари орқали фойдаланишни таъминлашнинг асосий вазифаси, ҳуқуқий эксперимент субъектлари фаолиятига оид иш юритиш жараёнида яратилган, шунингдек улар фаолиятини тартибга солиб турувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, аввало фуқароларнинг ҳуқуқий ва қонуний манфаатларига тааллуқли ахборот материаллари билан аҳоли, нодавлат-нотижорат ташкилотлари, ОАВ ва бошқаларнинг кенг фойдаланишини таъминлашдан иборат.

6. Ҳуқуқий эксперимент субъектлари фаолияти тўғрисидаги ахборотлардан фойдаланишни таъминлашнинг асосий тамойиллари:

қонунда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, уларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотнинг очиқлиги ва ошкоралиги;

улар фаолияти тўғрисида ахборотнинг долзарблиги ва аниқлиги;

улар фаолияти тўғрисида ахборотнинг қидируви, олиниши, ўтказилиши ва тарқатилиши эркинлиги;

фуқароларнинг фаолияти тўғрисида ахборот беришда уларнинг хусусий ҳаёти, шахсий ва оилавий сирлари дахлсизлиги ҳуқуқлари, ғурури ва иш мавқеининг ҳимояси, юридик шахсларнинг хизматига оид мавқеининг ҳимояси сақланиб қолиниши.

7. Кўрсатилган ахборот қонун билан ўрнатилган тартибда давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа маълумотлардан ташкил топган ҳолатларда ҳуқуқий эксперимент субъектлари фаолияти тўғрисидаги ахборотнинг ошкор этилиши чекланади.


^ IV. Ахборот-кутубхона ва архив фондлари орқали фойдаланишни ташкил этиш учун ахборотни саралаш ва тақдим этишнинг тартиби

8. Ҳуқуқий эксперимент субъекти ҳар чоракда - ҳисобот давридан сўнг 1 ой давомида, ахборот-кутубхона ва архив фондларига ўтказиш учун зарур ахборот материалларини инвентаризация қилиб, саралаб олади.

9. Ахборот-кутубхона ва архив фонларига қуйидагилар киради:

Самарқанд вилояти ахборот-кутубхона марказининг кутубхона фонди;

Самарқанд вилоят ҳокимлиги идоравий архивининг архив фонди;

Самарқанд вилояти Давлат архивининг архив фонди.

10. Зарур ахборот материалларини саралашни эксперимент субъекти қошида давлат органлари раҳбарлари, ҳокимият ахборот (матбуот) ва ахборот-таҳлил хизмати вакиллари, шунингдек молиявий ва иқтисодий бўлинмалар, статистика, архив иши бошқармалари ва ахборот-кутубхона маркази вакилларидан таркиб топган комиссия амалга оширади.

11. Қуйидагилар ўтказиладиган ахборот материаллари ҳисобланади:

эксперимент субъектларининг ваколатли мансабдор шахсларнинг чиқишлари ва мурожаатлари матнлари;

эксперимент субъектларининг ахборот хизмати ёки ваколатли бўлинмалари хабарлари;

оммавий ахборот воситаларида нашр этилган ахборотлар, хабарлар ва чиқишлар;

эксперимент субъектларининг йиғилишлар стенограммаларини, чиқишлар матнларини ўз таркибига олган очиқ коллегиал йиғилишлар материаллари ва ўтказилган йиғилишнинг ахборот материаллари ҳамда ушбу йиғилишларда қабул қилинган қарорлар нусхалари;

эксперимент субъектлари фаолияти тўғрисида ҳар чораклик таҳлилий маърузалар, ахборот мазмунидаги маълумотлар;

эксперимент субъекти томонидан ва унинг ваколатига тааллуқли давлат дастурлари ва бошқа дастурларнинг амалга оширилиши ҳақида ахборотлар;

эксперимент субъектларига келиб тушган сўровлар ва мурожаатларнинг кўриб чиқилиши натижалари ҳақидаги маълумотлар.

12. Ахборот материаллари ахборот-кутубхона ва архив фондларига қоғоз ва/ёки электрон кўринишида ўтказилади.

Қуйидагиларни ўз таркибига олган қоғоз асосдаги ахборот материаллари фақат Самарқанд вилояти ҳокимиятининг идоравий архивига ўтказилади:

иш юритиш жараёни тугамаган ва йиғмажилдлар номенклатураси шаклланиши босқичидаги ахборот материалларининг тасдиқланган нусхалари;

идоравий архивга ўрнатилган тартибда ўтказилиши лозим бўлган, иш юритиш жараёни тугаган, ахборот материалларининг асл нусхалари.

Қуйидаги ахборот материаллари электрон кўринишда ўтказилади:

иш юритиш жараёни тугалланмаган ахборот материаллари нусхалари;

иш юритиш жараёни тугалланган, лекин календар йили охиригача шаклланиш босқичи тугамаган йиғмажилдлар номенклатурасида бўлган ахборот материаллари нусхалари;

электрон ҳужжатлар нусхалари.

Ҳуқуқий эксперимент муддатининг тугаши билан йиғмажилдлар номенклатураси шаклланиши бўйича календар йили тугаши мувофиқлигидан келиб чиқиб, ҳуқуқий эксперимент субъектлари, улар фаолиятининг очиқлиги билан боғлиқ бўлган Самарқанд вилояти Ахборот-кутубхона маркази ва Давлат архивига ўтказиладиган ахборот материалларини электрон форматга ўтказилишини таъминлайди.

13. Тегишли ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига ўтказилиши лозим бўлган ахборот материаллари:

биринчи ва иккинчи чорак якунлари бўйича - 2013 йил 15 июлгача;

учинчи чорак якунлари бўйича- 2013 йил 15 октябргача ўтказилади.

14. Ҳуқуқий экспериментнинг амалга оширилиши доирасида ўтказилган материаллар ҳақида ахборот белгиланган муддатларда, шунингдек вилоят ҳокимлиги “Компьютерлаштириш Маркази” ДУК га иловага мувофиқ, ўрнатилган электрон кўриниш форматида тақдим этилади.

^ V. Ахборот-кутубхона ва архив муассасалари орқали фойдаланиш хизматларини тақдим этиш

15. Ахборот-кутубхона ва архив муассасалари ўз фондларини давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг улар фаолияти ҳақида ахборотдан аҳолини кенг фойдаланишини таъминлаш мақсадида ишларини акс эттирган расмий ҳужжатлар (босма ва уларнинг рақамлаштирилган нусхалари) билан жамлайдилар.

16. Ахборот-кутубхона ва архив муассасалари қуйидагиларни амалга оширишлари шарт:

ҳуқуқий экспериментни амалга ошириш доирасида олинган барча ҳужжатларнинг ҳисобини олиб бориш ва уларни тезкор қидирувини амалга ошириш учун тўлиқ маълумотларни акс эттирган маълумотлар базасини тизимлаштириш;

босма ҳужжатларни pdf форматдаги рақамлаштирилган нусхасини яратилишини, заруратга кўра сканер қилиш йўли билан таъминлаш;

Pdf форматидаги электрон шаклдаги ҳужжатлардан фойдаланишни таъминлаш учун рақамли муҳитдаги (электрон каталоглар ёки маълумотлар базасидаги) ҳужжатлардан бевосита фойдаланишни таъминлаш;

фойдаланувчиларга ўрнатилган тартибда танишиш учун вақтинча фойдаланишга ҳужжатларни бериш мақсадида барча олинган ҳужжатларнинг сақловини таъминлаш.

17. Ахборот-кутубхона ва архив муассасалари фойдаланувчиларга ҳужжатларни босма кўринишдаги нусхасини ва электрон ҳужжатлар нашрини тақдим этишда ахборот-кутубхона ва архив муассасасининг раҳбари томонидан тасдиқланган пулли хизматлар ички нархномасига асосан хизмат кўрсатади.

18. Эксперимент ўтказиладиган субъектларнинг ахборот-таҳлил ва архив фондларидан фойдаланиш юридик шахсларнинг мавзу ва муддати кўрсатилган мурожаат хатлари ва жисмоний шахсларнинг сўровлари асосида амалга оширилади.

^ VI. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборот-таҳлил ва архив фондларидан фойдаланиш ҳуқуқи

19. Юридик ёки жисмоний шахслар, эксперимент ўтказиш субъектлари ҳақидаги маълумотларни қидиришни амалга ошириш жараёнида, ахборот- кутубхона хизмати кўрсатиш қоидаларига, шунингдек архив ўқув заллари ишига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

эксперимент ўтказиш субъектлари фаолияти ҳақидаги ахборот ресурсларини тўлиқ ёки қисман қоғоз нусхасини олиш;

эксперимент ўтказиш субъектлари фаолияти ҳақидаги электрон ахборот ресурслари нусхаларини тўлиқ ва қисман нусхасини олиш;

эксперимент ўтказиш субъекти томонидан тақдим этилган аудиотасмаларни монтаж қилиш, қайта ёзиб олиш, қисқартириш, таҳрир қилиш ҳуқуқисиз эшитиш имконини эга, ахборот ресурси мулк эгасининг ёзма келишуви бундан мустасно;

эксперимент ўтказиш субъекти томонидан тақдим этилган видеотасмалардан монтаж қилиш, қайта ёзиб олиш, қисқартириш ёки таҳрир қилиш ҳуқуқисиз нусха олиш ва кўриш, ахборот ресурси мулк эгасининг ёзма келишуви бундан мустасно.

20. Эксперимент ўтказиш субъектлари фаолияти ҳақида ахборот излашни амалга оширадиган юридик ва жисмоний шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадирлар.


Вақтичалик тартибга

Илова


^ ҲИСОБОТ ВА МОНИТОРИНГ ШАКЛИ


Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг номлари



т/р

Ташкилот номлари (ёзма мурожаатлар реквизитлари)

Ф.И.Ш. (жисмоний шахслар учун

+ паспорт маълумотлар)

Расмий сўровлар мавзуси

^ Расмий сўров маълумоти (вақти, ҳажми, давомийлиги - мин, ва б.)

Эслатма





















Вилоят ҳокимининг 2013 йил 3 майдаги 99-Қ сонли қарорига 2-илова

^ Ахборот-кутубхоналар ва архив фондларига тақдим этиш учун зарур бўлган ахборот материалларини саралаш ва инвентаризация қилиш бўйича доимий амалдаги Комиссия

ТАРКИБИ

1. В.Рахимов - вилоят ҳокимининг ўринбосари, комиссия раиси


2. М.Восеев - вилоят ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари

3. М.Ибодуллаев - вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари,

комиссия котиби


Аъзолари:

4. А.Шукуров - вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси

бошлиғининг биринчи ўринбосари


5. Ф.Мажидов - вилоят Иқтисодиёт Бош бошқармаси

бошлиғининг биринчи ўринбосари


6. Ш.Абдиев - вилоят Статистика бошқармаси бошлиғининг

биринчи ўринбосари


7. М.Дўстмуродов - вилоят Давлат архиви директори


8. Р.Амиров - вилоят ахборот-кутубхона марказининг

Ахборот технология бўлими мудири

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда мазкур

лавозимга тайинланган шахс комиссия аъзоси

ҳисобланади.



Похожие:

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори ахборот-кутубхоналар ва архив фондларига тақдим этиш учун зарур бўлган ахборот материалларини саралаш ва инвентаризация қилиш соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўҒрисида iconНавоий вилоят ҳокимининг қарори 2012 йил 26 октябрдан кучга кирган
Вилоятда географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори ахборот-кутубхоналар ва архив фондларига тақдим этиш учун зарур бўлган ахборот материалларини саралаш ва инвентаризация қилиш соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўҒрисида iconНавоий вилояти ҳокими қарори вилоятда миллий ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини шакллантиришни ривожлантириш ҳамда электрон ҳужжат айланиши тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида
Збекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш...
Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори ахборот-кутубхоналар ва архив фондларига тақдим этиш учун зарур бўлган ахборот материалларини саралаш ва инвентаризация қилиш соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўҒрисида iconСамарқанд вилояти ҳокимининг қарори Ўзбекистон республикаси президентининг 2013 йил 20 мартдаги ф
Збекистон республикаси президентининг 2013 йил 20 мартдаги ф-3987-сонли “давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги...
Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори ахборот-кутубхоналар ва архив фондларига тақдим этиш учун зарур бўлган ахборот материалларини саралаш ва инвентаризация қилиш соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўҒрисида iconНавоий вилояти ҳокими қарори
...
Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори ахборот-кутубхоналар ва архив фондларига тақдим этиш учун зарур бўлган ахборот материалларини саралаш ва инвентаризация қилиш соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўҒрисида iconЎзбекистон республикасининг қонуни 13. 04. 2011 й. N ўРҚ-280 ахборот-кутубхона фаолияти тўҒрисида
Ушбу Қонуннинг мақсади ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат
Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори ахборот-кутубхоналар ва архив фондларига тақдим этиш учун зарур бўлган ахборот материалларини саралаш ва инвентаризация қилиш соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўҒрисида iconЎзбекистон республикасининг қонуни 26. 12. 1997 й. N 541-i оммавий ахборот воситалари тўҒрисида
Ушбу Қонуннинг мақсади оммавий ахборот воситаларининг ташкил этилиши, фаолият кўрсатиши ва фаолиятининг тугатилиши соҳасидаги муносабатларни...
Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори ахборот-кутубхоналар ва архив фондларига тақдим этиш учун зарур бўлган ахборот материалларини саралаш ва инвентаризация қилиш соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўҒрисида icon06. 06. 2002 й. N 200 компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари
Пф-3080-сон Фармонини бажариш юзасидан ва ахборот-коммуникация технологиялари соіасида стратегик устуворликларни амалга оширишга...
Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори ахборот-кутубхоналар ва архив фондларига тақдим этиш учун зарур бўлган ахборот материалларини саралаш ва инвентаризация қилиш соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўҒрисида iconВилоят ҳокимининг 2011 йил 11 апрелдаги Қ 82 сонли қарорига
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги “Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги...
Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори ахборот-кутубхоналар ва архив фондларига тақдим этиш учун зарур бўлган ахборот материалларини саралаш ва инвентаризация қилиш соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўҒрисида iconҚОҒозсиз ахборот
Нашр кутубхоналар, акм, арм мутахассислари, шунингдек фаолияти ҳужжатларни янги ахборот ташувчиларда сақлаш билан боғлиқ бўлган ташкилотлар...
Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори ахборот-кутубхоналар ва архив фондларига тақдим этиш учун зарур бўлган ахборот материалларини саралаш ва инвентаризация қилиш соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўҒрисида iconЎзархив” агентлиги Марказий эксперт-текширув комиссияси (мэтк)нинг 2012 йил 1 июндаги
Архив ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди таркибига киритилган архив фондлари мулкдорлари учун ўз архив фондларининг...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации