Документы



Керак ҳар илмдин бўлмоқ хабардор icon

Керак ҳар илмдин бўлмоқ хабардор

НазваниеКерак ҳар илмдин бўлмоқ хабардор
Дата28.06.2013
Размер188.7 Kb.
ТипДокументы
скачать

Аҳмад ал-Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази

Илмий услубият бўлими





Керак ҳар илмдин бўлмоқ хабардор

Атоқли шоир ва ўзбек адабиёти намояндаси

Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат

таваллудининг 150 йиллигига


Фарғона -2009


Ватаннинг иштиёқин тортарам ғурбат ғами бирла,

Турубдурман қутулмай ғуссаи ранжу инолардин...

Фурқат


Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат – ўзбек миллий маънавияти тарихида чуқур из қолдирган серқирра истеъдод соҳиби. Ўз замонида ижодий салоҳият жиҳатидан ҳам, ижтимоий муҳитда тутган ўрни нуқтаи назаридан ҳам ўзига тенг келадиган бошқа бир зиёлини учратиш қийин. Унинг назмий мероси бир асрдан кўпроқ муддат ўтган бўлса-да, ўзининг юксак бадиияти, теран мазмун-моҳияти билан шеърият муҳибларини ҳайратга солиб келмоқда.

Рафиқо, не эди мақсад жаҳона келмагингдинким,

Кетарда на аён моҳиятингни, на ниҳон қилдинг.

Худди шундай абадий мавзуларга бағишланганлиги учун ҳам шоир шеърияти абадиятга дахлдордир. Унинг ҳар бир мисраси, ҳар бир сўзи инсонни тафаккурга, юксак

эътиқодга ва маънавий покликка даъват этади. Шунинг учун ҳам миллат фарзандларининг маънавий камолотида бу шеъриятнинг тутган ўрни беқиёсдир.

Бу йил Фурқат таваллудига 150 йил тўлди. Она-Ватанни жонидан ортиқ севса-да, ундан йироқда, ғурбатда яшашга маҳкум бўлган улуғ шоир хотираси ҳар бир ватанпарварнинг қалбида абадий яшайди.

Маънавий ҳаётимизнинг хазинаси бўлган кутубхоналар зиммасига унинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш, кенг китобхонлар ўртасида тарғиб қилишда бир қатор тадбирлар ўтказишдек масъулиятли вазифа турибди.

Бу ишда кутубхоналар тарғиботнинг китоб тақдимоти, китобхонлар конференцияси, савол-жавоб кечаси, давра суҳбати, мавзули ва мунозара кечалари, оғзаки журнал, хотира кечаси, китоб кўргазмаси сингари турли-туман шакл ва усулларидан фойдаланишлари мумкин.

Бундай тадбирлар туркумини ташкил этиш учун кутубхоналарда мавзунинг асосий мазмунини етказиб бера оладиган файласуфлар, адабиётшунослар, тарихчилар, ёзувчи ва шоирларни ҳам жалб қилиш лозим.

Кутубхоналарда: “Маънавият ва маърифат” марказларининг жойлардаги бўлимлари, “Олтин мерос”, “Нуроний” жамғармалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, ёзувчилар уюшмаси вакиллари, маҳаллалар, хотин-қизлар уюшмаси, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш мақсадга мувофиқдир.

Ушбу методик қўлланмада шоир таваллудининг 150 йиллигига бағишланган тадбирларни ўтказишда кутубхоначиларга ёрдам бериш мақсадида китобхонлар билан ишлашнинг айрим шакллари кўриб чиқилган. Қўлланманинг мақсади Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат тўғрисидаги маълумотларни, ахборот материалларни кенг китобхонлар оммасига етказиш, уларни тарғиб қилишда кутубхона ходимларига методик ёрдам беришдир.


^ Зокиржон Фурқат ҳаёти ва ижоди


XIX аср иккинчи ярми ва XX аср бошларидаги ўзбек халқчил адабиётининг йирик намояндаси, янгича маърифатпарварлик йўналишининг асосчиларидан бири, машҳур лирик шоир, оташин публицист Зокиржон Фурқат Қўқон шаҳрида Мулло Холмуҳаммад оиласида дунёга келган. Бўлажак шоирнинг отаси замонасининг илғор фикрли вакилларидан бири сифатида турли билимлардан яхшигина хабардор бўлган. Мулло Холмуҳаммад хусусан бадиий адабиёт мухлиси бўлиб, ўзи ҳам шеърий иқтидор соҳиби эди. Зокиржон маҳалласидаги мактабда таҳсил кўради, айни замонда отаси ёрдамида мустақил мутолаа орқали ўзбек ва форс адабиётининг буюк намояндалари меросини, айниқса, Алишер Навоий ижодини чуқур ўрганади, форсий тилни мукаммал ўзлаштиради. Ёш Зокиржон Навоий асарларини шу даражада берилиб мутолаа қиладики, ўзининг гувоҳлигига кўра, буюк шоир ҳатто унинг тушига ҳам киради ва суҳбат асносида шеъриятдан имтиҳон қилиб, ижодий иш учун “оқ фотиҳа” беради. Шу йўсин у Навоий дуосидан руҳланиб болалик йилларидаёқ қўлига қалам олади ва умрининг охиригача ижод билан шуғулланади. Зокиржон ўзи ёзган таржимаи ҳолида қайд этганидек, тўққиз ёшидаёқ қоғоз саҳифасига қуйидаги мисраларни битиб, муаллимининг олқишларига сазовор бўлган:

Менинг мактаб аро булдур муродим,

Хатимдек чиқса имлою саводим.

Хушнавис котиблар ва мударрислардан ҳаттотлик санъати ва араб тилидан сабоқлар олган Зокиржон 1873 йилда мадрасага киради. 1875-76 йилларда Қўқон хонлигида юз берган қонли, сиёсий воқеалар муносабати билан мадраса ёпилгач, яна мустақил мутолаа ва ижодий иш билан шуғулланади. Янги Марғилонда савдо ишларини йўлга қўйган тоғасининг қистовига кўра, у ерга бориб ёрдамлашади, кейинчалик ўзи ҳам “чой ва дигар ашёлар савдосиға дўкон” очади, самоварчилик, мирзолик қилади. Бундан ижтимоий фаолият оддий халқ вакиллари ҳаёти ва орзу-интилишлари билан бевосита танишиш, мустамлака тузуми иллатларини чуқурроқ ҳис этиш имкониятини беради.

Зокиржон Янги Марғилонда ижодкор сифатида тўла шаклланди, ўз ғазалларига “Фурқат” – “айрилиқ” тахаллусини қўйиб, шуҳрат қозона бошлади. Мустамлакачи чор маъмурияти жойлашган худди шу ерда у илк бор европача ҳаёт тарзи, замонавий фан-техника янгиликлари билан танишади.

Саксонинчи йиллар бошларида Қўқонга қайтиб, оила қуради ва асосан ижодий иш билан шуғулланади. Муқимий ва Муҳйи етакчи бўлган Завқий, Нодим, Нисбат, Муҳаййир каби ижодкорлар билан бевосита мулоқотга киришади, улар мунтазам равишда уюштирадиган адабий мажлисларининг, шеърият кечаларининг фаол иштирокчиларидан бирига айланади. Бу йирик қалам соҳиблари ижодида кейинчалик камол топган ғоявий ва адабий бирлик, улар дунёқарашидаги умумийлик худди шу адабий анжуманларда шакллана борган.

Фурқатнинг Қўқондаги ижоди тур ва мавзу, мазмун ва шакл ранг-баранглиги жиҳатидан ҳам, сермаҳсуллиги жиҳатидан ҳам диққатга сазовор. У мумтоз шеъриятимиз анъаналари руҳида кўплаб ишқий ғазаллар, мухаммаслар, Навоий асарларига гўзал назира ва тақлидлар яратди, чуқур халқчиллик ва замонавийлик унинг шеърларида тобора кенг ўрин эгаллай бошлади. Унинг “Бўлди” радифли мухаммасида мавжуд мустамлака тузумининг иллатлари, тобора кенг қулоч отаётган капиталистик муносабатларнинг салбий оқибатлари бадиий ифодасини топган. Халқнинг сиёсий ҳуқуқсиз ва иқтисодий ночор аҳволидан қайғурган, ўзини “жафоға ҳамнишину ғам билан кулфатга хизматкор ҳис қилган шоир худди шу муҳаммасда:

Не журм ўттики биздин бунчалик Фарғона танг бўлди? - дея нидо чекади.

Қўқон хонлигининг узил-кесил тугатилиб, батамом мустамлакага айлантирилиш воқеаси билан боғлиқ яратилган: Демиш хон бир куниким, давру давронлар қаён қолди? Мисраси билан бошланувчи муҳаммас ҳам Фурқатнинг шу давр ижодининг маҳсулидир. Тожу тахтдан, шон – шавкат ва аёнлардан маҳрум бўлган Худоёрхон номидан битилган бу асар шоир ижодида замонавий ижтимоий тангликни исботловчи далиллардандир.

Ўзининг гувоҳлик беришича, Фурқат шу йилларда “Ҳаммоми хаёл” рисоласини назм силкина чекади”, “Чор дарвеш” ҳикоясини форсчадан “зебо иборалар била” таржима қилади. “Нуҳ манзар” номли шеърий китоб яратади.

“Булардин бўлак ҳар хил ғазалиётим Фарғона музофотига (яъни, ён-атроф қишлоқ-шаҳарларига) ва дитар мамлакатларга мунташир (машҳур) бўлди”, деб ёзади шоирнинг ўзи ғурур билан. Худди шу йилларда Фурқат илк бор шеърларини тўплаб, мажмуа ҳолига ҳам келтирдики, бу ҳақда у “ғазал ва мухаммасларим авроқини ( варақларини) дафтар шерозасига боғлаб, жамъ қилдим”, деб таъкидлайди. Афсуски, шоирнинг ўзи қайд этган бу рисола, манзума ва таржималари каби шу кунга қадар топилган эмас.

Фурқат тахминан 1886-87 йилларда Марғилонга бориб, у ердаги Масжиди Жомеъ ҳужрасида истиқомат қилиб, ёру биродарлари кўмагида кичик дўкон очган бўлса-да, асосан шеърият билан банд бўлади, шаҳарнинг зиёлилари, жумладан, Хўжажон Рожий, Муҳаммад Умар Ҳавоий, Мулла Тошболту Ройиқ каби ижодкорлар билан танишиб, адабий суҳбатлар қуради. Шу ерда у илк бор газета билан танишади. Янгиликка чанқоқ, тараққийпарвар шоирда ижтимоий ҳаётда юз берган ўзгаришларга, аста-секин ёйила бораётган фан ва техника намуналарига, чет эл маданияти ва ҳаёти тарзига қизиқиш уйғонади. Унда янгиликлар билан бевосита танишиш, уларни ўз кўзи билан кўриш иштиёқи зўраяди.

Шу боис Фурқат 1889 йилнинг бошларида Тошкент сафарига чиқиб, Қўқон орқали Хўжандга келади. Бу қадимий маданий шаҳарда Тошхўжа Асирий бошлиқ маҳаллий ижодкорлар, адабиёт мухлислари билан қатор учрашувлар, мушоиралар уюштирган Фурқат айни замонда шаҳар аҳолисининг яшаш шароити, кундалик ҳаёти, расм-русумлари билан ҳам яқиндан танишади. Кейинчалик Фурқатнинг Асирийга, Асирийнинг эса унга йўллаган самимий шеърий мактублари Хўжанддаги учрашувлар туфайли дўстлик ришталарининг мустаҳкам боғланганлигидан гувоҳлик беради.

1889 йилнинг ўрталари (ҳижрий 1306 йил шаввол (июн) ойида Фурқат Тошкентга келиб, Кўкалдош мадрасаси ҳужраларидан бирига жойлашади. Одатига кўра, бу ерда ҳам маҳаллий зиёлилар билан мулоқотга киришади, адабий ҳаётда кўринарли мавқега кўтарила боради. Ўзининг таъкидлашича, таниқли зиёли Шарифхўжа Эшон тавсиясига кўра “Фархат” тахаллусини қабул қилиб, маълум муддат шеърларига шу тахаллусни қўяди, аммо кўп ўтмай яна эски тахаллусини тиклайди.

Фурқатнинг ғазал ва мухаммасларида ижтимоий оҳанглар ҳам кўринарли ўрин тутади. Мустамлака тузумининг иллатларини қоралаш, жорий адолатсизлик ва зўравонликдан, ҳуқуқсизлик ва ночор ҳаётдан, нодонларнинг замонада эътибор топиб, доноларнинг, ҳалол кишиларнинг хор-зор этилишидан норозилик бадиий бўёқларда қатъий жаранглайди.

Фурқат ҳаётининг Тошкент даври унинг дунёқараши такомилида катта аҳамият касб этди. Чор мустамлакачилик маъмуриятининг марказига айлантирилган Тошкентда шоир кундан-кунга кириб келаётган европача ҳаёт тарзи билан бевосита танишиш имкониятига эга бўлди. Янги тарихий шароитда моддий-маданий ҳаёт ва ижтимоий онгда юз берган сезиларли ўзгаришларни мушоҳада этиш, яқин ўтган давр билан таққослаш натижасида Фурқат дунёқарашида жиддий сифат ўзгариши юз беради. Энг муҳими шундаки, бу ҳол унинг ижодида ўз бадиий ифодасини топди – маърифатпарварлик, европача илм-маданият, фан-техникага хайрихоҳлик шоир асарларининг ғоявий моҳиятига айлана борди. Бу эса Фурқатнинг кўп асрлик адабиётимизга янги мавзулар, янги ғоявий оҳанглар олиб киришига, чин маънода новатор ижодкор сифатида қалам тебратишига замин бўлди. Шоир ниҳоят фаоллашди, илғор ғояларнинг тарғиботида газетадан унумли фойдаланиш мумкинлигини яхши тушунди ва тез орада “Туркистон вилоятининг газети” ҳайъатига расман ишга жойлашди.

1890 йилнинг май, июл ва сентябр ойларида “Илм хосияти”, “Акт мажлиси хусусида”, “Тошкент шаҳрида бўлғон нағма базми хусусида”, шунингдек, уч қисмдан иборат “Виставка хусусида” каби давр адабиётидаги маърифатпарварлик йўналишининг етук намуналари даражасида бўлган асарлари шу газета саҳифаларида дунё юзини кўрди.

Зокиржон Фурқат ҳақли равишда ўзбек публицистикасининг асосчиларидан бири ҳисобланади. Унинг оташин публицист сифатидаги фаолияти 1890 йилдан бошланади. “Туркистон вилоятининг газети” ходими сифатида у бир йилдан кўпроқ вақт давомида Сатторхон каби илғор маърифатпарварлар билан ҳамкорликда газетани тайёрлашда бевосита қатнашиб, газета саҳифаларида ўз мақолаларини эълон қилади.

Фурқатнинг Тошкентдаги фаолияти узоққа чўзилмади. У 1891 йил майида Самарқандга жўнайди, шаҳар фозилларидан Мирзо Бухорий ҳовлисида яшаб, қадимий обидалар билан танишади, газетага хабарлар йўллайди. Сўнгра Бухорога ўтади. Июл ойи охирларида эса чет эл сафарига чиқиб, Марв-Ашхабод-Боку-Ботуми орқали ноябр ойида Истамбулга боради. Шу тариқа шоир ҳаёти, дунёқараши ва ижодида чуқур из қолдирган ватанжудолик бошланади. Истамбулдан Тошкентга йўллаган машҳур “Сабоға хитоб” шеърий мактуби Ватан иштиёқи, соғинчи, айрилиқ азоблари ва ёлғизлик оҳанглари шоир ижодида эндиликда олдинги ўринга кўтарилганини кўрсатади. Фурқат Истамбулдан Булғория ва Юнонистонга қисқа муддатли саёҳат уюштириб, Болқон ярим оролининг қатор шаҳарларида бўлади. Шу кезларда яратилган “Румолик қиз ҳикояти” (“Юнон мулкида бир афсона”да ватанни қўмсаш, унга талпиниш мавзуи романтик-саргузашт бўёқларида жуда таъсирчан ифодаланган.

Фурқат 1892 йил мартида Истамбулдан Ўрта ер денгизи орқали Арабистонга ўтиб, Маккада ҳаж зиёратини бажо айлаб, Жидда, Мадина шаҳарларида бўлди. Худди шу зиёрат муносабати билан унинг “Ҳажнома” асари майдонга келади. Макка зиёратини тугатгач, Бомбейга келиб, Ҳиндистоннинг қатор қишлоқ-шаҳарларига саёҳатлар уюштиради.Шоирнинг бу даврда яратган барча асарларида насрий ва назмий мактубларида она-юрт соғинчи ва ватанпарварлик ғоялари етакчилик қилди. Бу жиҳатдан, айниқса, “Адашганман” радифли лирик шеърлар туркуми алоҳида ажралиб туради. Фурқат 1893 йил мартида Кашмир-Тибет орқали уйғур ўлкасига келади. Ёркентда турғун бўлиб қолади.

Фурқат Ёркентга келгандан кейин Кичик Кўлбоши маҳалласида Ҳаким Охун исмли кишининг ҳовлисида яшаган. Шаҳар растасидаги Сўгат саройи меҳмонхонаси олдида Ҳиндистондан олиб келган дорилари билан савдо қилган ва дурадгорлик дўконини очган. Лекин халқнинг турмуш савияси жуда паст эди. Бозор касодлигидан дориларини сотолмай, унинг турмуши қийин кечган. Ўша пайтда адабий базмларда танишиб қолган Азизбек деган кишининг таклифига биноан Қирғалиққа бориб тижорат ишлари билан шуғулланади. Азизбек Фурқатга сармоя учун 200 сар кумуш қарз бериб туради. Шундан сўнг Фурқатнинг турмуши ҳийла яхшиланади. У хўтанлик Супурги Охун деган табибнинг Раънохон исмли қизига уйланади ва бу жойда икки йил туриб қолади.

Фурқат доимо Ватанга қайтиш умиди билан яшадики, бу интилиш унинг қатор бадиий асарларида, хат-хабарларида ҳам у ёки бу даражада ўз ифодасини топган. “Ватаннинг иштиёқини тортарам ғурбат ғами бирлан”, деб ёзган шоир умрининг сўнгги кунларига қадар ўз юртига қайтиш илинжида яшади, шу боис унинг фуқаролигидан чиқмади.

Фурқат Ёркентда доривор ўсимликлар билан савдо қилувчи кичик дўкон очади. Асосан эса ижодий иш ва ҳаттотлик билан шуғулланади. Шоирнинг ўз маълумотларига кўра, чет эл саёҳатига чиққани ҳамоноқ ёзишга киришган “Саёҳатнома” асари устида кўп ишлаган. Аммо ҳажман каттагина деб тахмин этилувчи бу асар ҳанузгача топилмаган. Фурқат Ёркентда кўплаб лирик ғазал ва мухаммаслар қаторида ижтимоий-сиёсий мавзуларда ҳам қатор маснавийлар яратди. “Масарратнома”, “Қасида” асарлари, шунингдек, рус-япон уруши муносабати билан ёзган маснавийси худди шу туркум жумласига киради.

Шоир она юрти билан, Фарғона ва Тошкентдаги ёру дўстлари билан алоқани канда қилмади. Завқий, Тошболта каби ижодкор дўстларига шеърий мактублар, “Туркистон вилоятининг газети”га хат ва мақола-хабарлар юбориб турди. У худди шу йилларда миллий адабиётимизда памфлет ва фельетон каби жанговар турларнинг илк намуналарини яратиб, газета саҳифаларида эълон этди. Фурқатнинг адабиётимиз тарихида икки тиллик ижодкор сифатида ҳам ўз ўрни бор. Унинг форсий тилда битилган ишқий ва ижтимоий мазмундаги кўплаб ғазаллари ўзининг юксак бадиийлиги билан ўқувчилар дилидан мустаҳкам ўрин олган.

Мазмунан ҳаётий ва бадиий баркамол лирикаси, маърифатпарварлик йўналишидаги етук асарлари билан, жозибали насри ва жанговар публицистикаси билан XIX аср охири ва XX аср бошларидаги миллий адабиётимиз ривожига улкан ҳисса қўшган Зокиржон Фурқат 1909 йили куз фаслида 51 ёшида бўғиз касали билан вафот этди. Унинг жасади Ёркентнинг Донгдор маҳалласидаги қабристонга қўйилган. Бу вақтда айтишларича “Дебочаи аввал” деган тўпламни вафотидан бирор ой илгари “Жон бор ерда, қазо бор, болаларим кичик бўлганлигидан шеърларимнинг қадрига етмайди. Бу шеърларни сиз сақлаб қўйинг”, деб дўсти Бобожон Ҳожимга берган экан. Фурқат вафот этганида катта ўғли Нозимжон ўн икки ёш, ўртанчиси Ҳакимжон тўққиз ёш, кичиги Нодиржон олти ёшда қолган экан.


^ Шарқий Туркистонда” мавзусида Зокиржон Фурқат таваллудининг 150

йиллигига бағишланган китобхонлар конференциясини

ўтказиш бўйича услубий тавсиялар

Ушбу конференцияни ўтказиш учун кутубхона ходимлари жиддий тайёргарлик кўрмоқлари лозим. Тадбир ўтказиладиган жойда Фурқатнинг турли йиллар ва турли тилларда нашр этилган асарлари кўргазмаси ҳамда Фурқат ижоди ва ҳаёти ҳақида чоп этилган адабиётлар, мақола ва рисолалар кўргазмаси ташкил этилади. Саҳнада Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат портрети.

Фурқат таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган конференция иштирокчиларига олдиндан таклифномалар юборилади, эълонлар берилади. Конференцияга таклиф этиладиган адабиётшунос олимлар, адабиёт ўқитувчилари, талабалар, маънавият марказлари ходимлари, ёзувчилар ва шоирлар билан улар маърузаларининг мавзулари олдиндан келишиб олингани мақсадга мувофиқдир.

Конференция қатнашчилари жойларини эгаллагач, олиб борувчи қуйидаги сўзлар билан конференцияни очиши мумкин:

“Ассалому алайкум, ҳурматли конференция қатнашчилари, азиз меҳмонлар! Ўзбек халқининг атоқли шоири, XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошларидаги ўзбек адабиётининг машҳур вакилларидан бири бўлган Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат – ўзбек миллий маънавияти тарихида чуқур из қолдирган серқирра истеъдод соҳибидир. Фурқат ҳаёти ва ижодий фаолиятига оид манбаларда қайд қилинишича, шоир жуда кўп хорижий мамлакатларда бўлган. Жумладан, у 1892 йил март ойида Истамбулдан Ўрта ер денгизи орқали Арабистонга ўтиб, Маккада ҳаж зиёратини бажо айлаб, Жидда, Мадина шаҳарларида бўлди. Худди шу зиёрат муносабати билан унинг “Ҳажнома” асари майдонга келади. Макка зиёратини тугатгач, Бомбейга келиб, Ҳиндистоннинг қатор қишлоқ-шаҳарларига саёҳатлар уюштиради.Шоирнинг бу даврда яратган барча асарларида насрий ва назмий мактубларида она-юрт соғинчи ва ватанпарварлик ғоялари етакчилик қилди. Бу жиҳатдан, айниқса, “Адашганман” радифли лирик шеърлар туркуми алоҳида ажралиб туради. Фурқат 1893 йил мартида Кашмир-Тибет орқали уйғур ўлкасига келади. Ёркентда турғун бўлиб қолади.

Фурқат ўз ҳаётининг охирги ўн олти йилини Шарқий Туркистонда ўтказган, шундан Қирғалиқда икки йил турган. 14 йил ичида Ёркентда ижод билан шуғулланган. Ундан бой адабий мерос қолган.

Бугун биз Фурқатнинг Шарқий Туркистондаги ҳаёти ва ижодий фаолиятидаги айрим ўринлар устида тўхталамиз. Ҳозир сўзни адабиётшунос олим------------га берсак. Марҳамат.

Адабиётшунос: Ёркент вилоятига қарашли Пўском районининг Қизил масжид деган қишлоғида Саъдулла исмли киши бўлиб, у ўз замонасидаги мактабда билим олгани туфайли мулла номини олган эди. Мулла Саъдулла шеъриятга ҳавас қўйган киши бўлиб, ўзи ҳам халқ орасида ҳар хил иллатларни қоралаб, ҳажвий шеърлар битади. Солиқлар борган сари оғирлашиб, турмуш кечиришга имконият қолмаганлиги учун Саъдулла ўзининг уй-жойини ташлаб Кашмирга қочади. Кўп мамлакатларда бўлиб, ниҳоят Ҳиндистонга келиб қолган Фурқат Кашмирда ана шу мулла Саъдулла билан учрашиб қолади.

Мусофирлик қисмати иккаласини яқинлаштиради ва улар яқин дўст бўлиб қоладилар. Адабиёт мухлиси бўлган мулла Саъдулла Фурқатнинг шоирлик иқтидорига катта ҳурмат билан қарайди. Шоирнинг Кашмирдан Шарқий Туркистонга бормоқчи эканлигини эшитгач, хурсандлик билан унга йўлбошчилик қилади. Уни Лодах йўли орқали Хўтан территориясидаги Сонжў, Қўшшоғ районларидан олиб ўтиб, Қирғалиққа олиб келади. Қирғалиқда улар дам олиб, ҳордиғини чиқаргач, Пўскомга келиб, мулла Саъдулланинг қариндошлариникида бир неча кун меҳмон бўлишади. Сўнг иккови биргаликда Ёркентга келади.

Мулла Саъдулла Фурқатни Ёркентга бошлаб келиб, шаҳардаги баъзи одамлар билан таништириб қўйгач, яна Пўскомга қайтади. Шундан кейин у ҳар йили бир неча бор Ёркентга келиб Фурқат билан учрашиб, ёзган асарларини кўрсатиб, маслаҳатлар олиб туради.

Фурқат Ёркентга келгандан кейин шаҳар ичида, Жоме олдидаги Кичик Кўлбоши маҳалласида Ҳаким Охун исмли кишининг ҳовлисида яшаган. Шаҳар растасидаги Сўгат саройи меҳмонхонаси олдида Ҳиндистондан олиб келган дорилари билан савдо қилган ва дурадгорлик дўконини очган. Лекин халқнинг турмуш савияси жуда паст эди. Бозор касодлигидан дориларини сотолмай, унинг турмуши қийин кечган. Ўша пайтда адабий базмларда танишиб қолган Азизбек деган кишининг таклифига биноан Қирғалиққа бориб тижорат ишлари билан шуғулланади. Азизбек Фурқатга сармоя учун 200 сар кумуш қарз бериб туради. Шундан сўнг Фурқатнинг турмуши ҳийла яхшиланади. У хўтанлик Супурги Охун деган табибнинг Раънохон исмли қизига уйланади ва бу жойда икки йил туриб қолади.

^ Олиб борувчи: Қизиқарли суҳбатингиз учун раҳмат. Фурқат Ёркентда самарали ижод қилди. Унинг Шингжонгга келганидан кейин ижод қилган асарлари ҳозир бор бўлган асарларининг 75 фоизини ташкил қилади. Шоирнинг Ёркентдаги ижоди ҳақида сўзлаб бериш учун сўз навбатини адабиёт фани ўқитувчиси -------------га берсак. Марҳамат.

Ўқитувчи: Фурқат бу ерда баракали ижод қилади ва асарларининг баъзиларини мактублар орқали Тошкентда нашр этилган “Туркистон вилоятининг газетаси”га жўнатиб эълон қилдирган. Баъзилари асримизнинг бошларида “Баёз Мавлоно Муқимий ва Фурқат”, “Баёз гулшани ашъор”, “Баёз Маҳалло”, “Баёз янги”, “Туҳфатул Обидин”, “Армуғони Хислат”, “БаёзҲазиний”, “Баёз Маъий” каби тош матбаада босилган тўпламларда чиққан. Фурқатнинг охирги йилларда ёзган асарлари қўлёзма ҳолида Бобожон Ҳожим ва Фурқатнинг фарзандлари қўлида сақланган.

Фурқат Ёркентдалигида турли давлатларда чиқадиган ҳар хил газета ва журналларни ўқиб турган. 1904 йил январдан бошланган рус-япон уруши тўғрисидаги хабарни ўша газеталардан билган. Фурқат Англия мустамлакачиларининг Япониянинг тажовузкорлик сиёсатини оқлаб ёзган уйдирма хабарларига раддия билдириб, ғазал битиб, Россияга тажовуз қилган япон босқинчиларини ғазаб билан айблайди. 1905 йили ёзилган бу ғазал Фурқатнинг Шарқий Туркистонда ёзган бирдан-бир сиёсий мавзудаги асари эди.

Фурқат Ёркентда баракали ижод қилади. “Соғиниш”, “Баҳор кунларида”, “Ҳайит”, “Айланай”, “Чиройли”, “Нозик”, “Гул”, “Ул паридек” каби ғазалларини, “Адашганман”, “Бири”, “Истар кўнгил”, “Ўзунгсан” каби мухаммасларини ёзди ва Навоийнинг “Кўриб”, “Дўст” радифли ғазалларига мухаммас боғлади. Ҳаётининг охирги йилларида у “Дебочаи аввал” деган бир тўплам туза бошлайди. Вафотидан бирор ой илгари “Жон бор ерда, қазо бор, болаларим кичик бўлганлигидан шеърларимнинг қадрига етмайди. Бу шеърларни сиз сақлаб қўйинг”, деб дўсти Бобожон Ҳожимга берган экан. Фурқат вафот этганида катта ўғли Нозимжон ўн икки ёш, ўртанчиси Ҳакимжон тўққиз ёш, кичиги Нодиржон олти ёшда қолган экан.

Фурқатнинг ҳаётлигида эълон қилинган асарларидан 846 ғазал, 2 мурабба, 25 мухаммас, 4 мусаддас, 1 мусаба, 1 таржибанд, 4 шеърий мактуб, 1 мустазод, битта достонни ўз ичига олган маснавий қасида ва бошқа жанрлардаги ижодидан жами бўлиб, 7806 мисрали адабий мерос бор. Лекин бу адабий мерос Ёркентдаги табиб ва шоир Неъматулло Убайдуллаев қўлида эди. Бу киши ҳам вафот этганлиги сабабли Фурқатнинг юқоридаги қўлёзмалари унинг оиласида сақланаётган бўлиши мумкин.

^ Олиб борувчи: Раҳмат, домла. Фурқат бир шоир сифатида миллатнинг ғамини ўз ғами, ўз мусибати деб билди. Комил шахс сифатида она-Туркистонда кечаётган фожиали воқеаларга бўлган муросасиз муносабатини шеърлари орқали баён қилди.

Сояи Тангри насиб этгай санинг бошингга ҳам,

Зоил ўлмас бобақо давлат хумосидин бегим, -

деб Она-Туркистон ҳаққига дуо қилади.

Не бахтки, шоирнинг дуолари мустажоб бўлди. Гарчанд миллатнинг истиқлолга эришган саодатли кунларини кўриш шоирга насиб этмаган бўлса-да, бугун ўзбекнинг бошидаги давлат хумоси миллатнинг буюк келажагидан дарак бериб турибди. Бу улуғ неъматнинг қадрига етиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.


“Зокиржон Фурқат ҳаёти ва фаолиятини биласизми?”

мавзусида билимдонлар беллашувини ташкил қилишга тавсиялар

Билимдонлар беллашувини ташкил этишдан мақсад атоқли шоир ва ўзбек адабиёти намояндаси Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқатнинг ижодини ўрганиш ҳамда кенг китобхонлар оммасига тарғиб қилишдан иборатдир.

Билимдонлар беллашувини ўтказишдан олдин фаол китобхонлардан 8-10 кишидан иборат бўлган 2 та гуруҳ тузилади. Беллашув ўтказиладиган ахборот ресурс маркази, кутубхоналарда Зокиржон Фурқат ҳаёти ва фаолиятини ёритиб берувчи китоб кўргазмаси ташкил этишни тавсия қиламиз.

Қуйида беллашувга қўйиладиган саволлардан намуналар келтирамиз:


1. Зокиржон Фурқат қачон, қаерда таваллуд топган?

- Зокиржон Фурқат 1859 йили Қўқон шаҳрида Мулло Ҳолмуҳаммад оиласида дунёга келган.

2. Бўлажак шоирга тушида ким “оқ фотиҳа” берган?

- Ёш Зокиржон Навоий асарларини шу даражада берилиб мутолаа қиладики, ўзининг гувоҳлигига кўра, буюк шоир ҳатто унинг тушига ҳам киради ва суҳбат асносида шеъриятдан имтиҳон қилиб, ижодий иш учун “оқ фотиҳа” беради.

3. Ушбу мисраларни битганда шоир неча ёшда эди?

Менинг мактаб аро булдур муродим,

Хатимдек чиқса имлою саводим.

  • Бу вақтда шоир тўққиз ёшда эди.

4. Ашур Муҳаммад қоридан қироат илмини ўрганганида неча ёшда эди?

- Фурқат 12 ёшида қироат илмини ўрганди.

5. Ҳаттотлик таълимини кимдан олади?

– Мулла Қамбар Али номли хушнавис кишидан

6. Шоир қайси шеърида

Не журм ўттики биздин бунчалик Фарғона танг бўлди? - дея нидо чекади.

- “Бўлди” радифли мухаммасида мавжуд мустамлака тузумининг иллатлари, тобора кенг қулоч отаётган капиталистик муносабатларнинг салбий оқибатлари бадиий ифодасини топган.

7. “Ҳўқандлик шоир Зокиржон Фурқатнинг аҳволоти. Ўзи ёзғони” насрий асари қачон нашр этилган?

– “Туркистон вилоятининг газети”да 1891 йилнинг январ-июн сонларида

8. Фурқат табиб сифатида қандай номга сазовор бўлган?

-“Зубдат ул-ҳукамо” (Ҳакимларнинг сараси”)

9. Қайси асарлар таҳлили араб тилини мукаммал ўрганишига олиб келди?

- “Бидон”, “Авомил”, “Ҳаракот”, “Кофия” асарлари.

10. Шоир вафот этганда фарзандлари неча ёшда эди?

- Фурқат вафот этганида катта ўғли Нозимжон ўн икки ёш, ўртанчиси Ҳакимжон тўққиз ёш, кичиги Нодиржон олти ёшда қолган экан.

11. Шоир “Дебочаи аввал” деган тўпламни кимга қолдирган?

- Ушбу тўпламни шиор вафотидан бирор ой илгари “Жон бор ерда, қазо бор, болаларим кичик бўлганлигидан шеърларимнинг қадрига етмайди. Бу шеърларни сиз сақлаб қўйинг”, деб дўсти Бобожон Ҳожимга берган экан.

12. Шоирдан қандай адабий мерос қолган?

- Фурқатнинг ҳаётлигида эълон қилинган асарларидан 846 ғазал, 2 мурабба, 25 мухаммас, 4 мусаддас, 1 мусаба, 1 таржибанд, 4 шеърий мактуб, 1 мустазод, битта достонни ўз ичига олган маснавий қасида ва бошқа жанрлардаги ижодидан жами бўлиб, 7806 мисрали адабий мерос бор.

13. Муқимий вафотини эшитиб, Тошкентдаги дўстларига қандай мактуб ёзади?

- 1903 йили 5 –ойда Тошкентдаги дўсти Мулла Тошболтага “Ёркент шаҳридан Мулла Тошболтага мактуб”ини ёзади.

14. Фурқат қачон, қаерда вафот этди?

- Зокиржон Фурқат 1909 йили куз фаслида 51 ёшида бўғиз касали билан вафот этди. Унинг жасади Ёркентнинг Донгдор маҳалласидаги қабристонга қўйилган.

Беллашув якунини ҳакамлар маълум балл қўйиш билан якунлайдилар. Бунда жавобларнинг тўғрилиги, батафсиллиги ҳам эътиборга олинади. Ғолибларни совғалар билан тақдирлаш тавсия этилади. Совға тариқасида Зокиржон Фурқатнинг шеърлар тўпламини, гуллар, эсдаликлар топшириш мумкин.


^ Кутубхоналарда, ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларида

ўтказиш мумкин бўлган тадбирлар туркуми


Китобхонлар конференцияси

1. Бу шеъримни сақланг”

2. “Ҳамиша уйғоқ адиб”

3. ”Фурқат абадияти” каби мавзуларда;

“Буюк шоир ва эзгулик куйчиси” каби мавзуда китоб кўргазмаси ва

кўргазмадаги адабиётлар обзори.


Савол-жавоб кечаси

  1. “Фурқат ҳаёти ва ижодига бир назар”

2. ”Керак ҳар илмдин бўлмоқ хабардор”

  1. “Миллат фарзанди” каби мавзуларда;

”Маърифат байроқдори” каби мавзуда китоб кўргазмаси ва кўргазмадаги

адабиётлар обзори.


Билимдонлар беллашуви

  1. “Фурқат публицистикасини биласизми?”

  2. “ Фурқат ҳаёти ва ижодий фаолияти” каби мавзуларда;

“Вафо ва садоқат куйчиси” каби мавзуда китоб кўргазмаси ва кўргазмадаги

адабиётлар обзори.


Давра суҳбати

  1. “Навоий адабий меросининг Фурқат ижодий фаолиятига таъсири”

2. “Камолот касб этиш йўлида”

“Фурқат – маърифатпарвар шоир” каби мавзуда китоб кўргазмаси ва

кўргазмадаги адабиётлар обзори.


Хотира ва қадрлаш соати

  1. “Фурқат хотираси барҳаёт”

  2. “Шоир ёққан чироқ”

“Фурқати шуъласидан лек жаҳон ўртанди”

каби мавзуда китоб кўргазмаси ва кўргазмадаги адабиётлар обзори.


^ Миллат фарзанди” мавзусида картотека ташкил этиш ва картотекани Зокиржон Фурқат асарларининг алоҳида нашрлари, у ҳақидаги материаллар билан бойитиб бориш. Шунингдек мавзули папкалар ташкил қилиш ва расмларининг альбомларини ташкил қилиш ҳам мақсадга мувофиқдир.


Фойдаланилган адабиётлар


Абдул Ҳаким Н. Миллат фарзанди // Халқ сўзи.-1999.-26 март.

Абдул Ҳаким Н. “Керак ҳар илмдин бўлмоқ хабардор” // Соғлом авлод учун.-2001.-№3.-б.30-33.

Абдуғафуров А. Зокиржон Фурқат // Тил ва адабиёт таълими.-1998.-№3.-б.62-69.

“Зоил ўлмас бебақо давлат ҳумосидин бегим”... //Қалб садоси.-2004.-№11.

Солиҳова Ҳ. Шарқий Туркистонда // Қалб садоси.-2009.-№ 43.-12 б.

Солиҳова Ҳ. Шарқий Туркистонда // Қалб садоси.-2009.- №44.-12-14 б.

Тожибоев Р. Фурқат абадияти: Фурқатнинг 150 йиллиги олдидан //Қалб садоси.- 2008.-№6 март.

Фозил А. Фурқат. Баллада: Зокиржон Фурқат таваллудининг 150 йиллигига // Навбаҳор.-2009.-№7.

Фурқат // Постда.-2006.-30 сентябр.

Фурқат// Маънавият юлдузлари: (Марказий Осиёлик машҳур сиймолар, алломалар, адиблар).- Т.: А. Қодирий номидаги халқ мероси нашр.,2001.-Б.360-365

Ҳошимова М. Фурқат - маърифат ва севги куйчиси // Қалб садоси.-2009.- №46.- б.12-14.


Тузувчи: Ш. Юнусова



Похожие:

Керак ҳар илмдин бўлмоқ хабардор iconБаркамол авлод тарбиясининг мақсад ва вазифалари (2С) Режа
Бу муқаддас ғоялар, миллати ва эътиқодидан қатъи назар, шу юртда, шу заминда яшаётган ҳар бир инсон, ҳар бир фуқаронинг ҳаётига,...
Керак ҳар илмдин бўлмоқ хабардор iconМуяссар Абдугаппаровна Абдуллаевага Тошкент шахри-2011
Элимиз фаровонлигини ошириш учун ҳар томонлама ривожланган жисмонан ва ақлан етук инсонлар керак, уларни тарбиялаш ва билим беришни...
Керак ҳар илмдин бўлмоқ хабардор icon3 Меркантилизм, мутлок (абсолют) устунлик назарияси. Нисбий устунлик назариси
Бу турдаги назария хеч кандай тусиклар булмаган шароитда кайси бир давлат билан савдо килиш керак, кайси турдаги махсулотни ва кандай...
Керак ҳар илмдин бўлмоқ хабардор iconЁшлар тарбиясида китоб ва китобхонликнинг аҳамияти ёшларимиз китобхон бўлишлари керак. Чинакам китобхонлик бор жойдагина юксак тараққиётга эришиш мумкин
Билим манбаи бўлган китобни севиш, уни ўқиш ва кўз қорачиғидек сақлай билиш, ўқиш учун уни танлай олиш ва ўқиш маданиятини билиш...
Керак ҳар илмдин бўлмоқ хабардор iconПресс-релиз «Ҳар бир фарзандга меҳр, эътибор!»
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майда баёнига мувофиқ юртимизда жорий йилнинг 26 май – 2 июнь кунлари “Ҳар бир болага...
Керак ҳар илмдин бўлмоқ хабардор iconХалқаро савдо назарияси ва амалиёти элементлари. Меркантилизм, мутлоқ (абсолют) устунлик назарияси. Нисбий устунлик назариси
Бу турдаги назария ҳеч қандай тусиқлар бўлмаган шароитда қайси бир давлат билан савдо қилиш керак, қайси турдаги махсулотни ва қандай...
Керак ҳар илмдин бўлмоқ хабардор iconЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тиббий фаолиятни амалга ошириш учун лицензия талабгори томонидан топширилиши керак бўлган хужжатлар
Юридик шахсларга тиббий фаолиятни амалга ошириш хуқуқини берувчи лицензия олиш учун топширилиши керак бўлган хужжатлар рўйхати
Керак ҳар илмдин бўлмоқ хабардор iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 11 январда 2312-сон билан рўйхатга олинган Низомга
Пф-3594-сон "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги...
Керак ҳар илмдин бўлмоқ хабардор iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 11 январда 2312-сон билан рўйхатга олинган Низомга
Пф-3594-сон "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги...
Керак ҳар илмдин бўлмоқ хабардор iconДокументы
1. /ЙОД ТАНКИСЛИГИ ВА БУКОК КАСАЛЛИГИ ХАКИДА НИМАНИ БИЛИШ КЕРАК..doc
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации