Документы



Тасдиқлайман ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги бош директори icon

Тасдиқлайман ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги бош директори

НазваниеТасдиқлайман ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги бош директори
Дата28.06.2013
Размер95.17 Kb.
ТипДокументы
скачать

ТАСДИҚЛАЙМАН

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги бош директори


________________ А.Х.Абдуллаев

____”_____________________ 2008 й.




Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлигида фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш

Т А Р Т И Б И


Тошкент–2008

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлигида фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш

Т А Р Т И Б И


I. Умумий қоидалар.

1. “Ўзархив” агентлигида фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талаблари ҳамда мазкур тартиб асосида амалга оширилади.

2. Мазкур тартиб қуйидаги мурожаат турларининг ижросини таъминлаш мақсадида қўлланади:

фуқароларнинг давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг фаолиятини яхшилашга қаратилган таклифлари;

фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш тўғрисида илтимос баён этилган аризалари;

давлат органларининг, жамоат бирлашмаларининг, мулкчилик шаклидан қатъий назар корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари ёхуд қарорлари туфайли фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини тиклаш талаб қилинган шикоятлари.

Архив маълумотномалари олиш юзасидан келиб тушган ижтимоий-ҳуқуқий ва мавзули сўровлар ижросини таъминлаш тегишли йўриқнома (инструкция) асосида амалга оширилади.

3. Мурожаатларда фуқаронинг фамилияси, исми (отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маьлумотлар кўрсатилган, ариза, таклиф ёки шикоятнинг моҳияти баён этилган бўлиши шарт.

Ёзма мурожаатларда мурожаат этувчи имзоси бўлиши лозим. Мурожаатга шахсий имзо қўйиш имкони бўлмаган тақдирда, бу мурожаатлар уни ёзиб берган шахснинг имзоси билан тасдиқланиб, унинг фамилияси, исми, отасининг исми ёзиб қўйилади.

Фуқаронинг фамилияси, исми (отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёки у хақда сохта маълумотлар кўрсатилган, шунингдек имзо қўйилмаган ёзма мурожаатлар аноним деб ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.

4. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда фуқароларнинг шахсий ҳаётига доир маълумотлар уларнинг розилигисиз, шунингдек давлат сири ёхуд қонун билан қўриқланадиган бошқа сир ҳисобланган маълумотлар ва агар фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини камситадиган бўлса, бошқа ахборотлар ошкор этлишига йўл қўйилмайди.

Мурожаатга таалуқли бўлмаган, фуқаронинг шахсига доир маълумотларни суриштириб билишга йўл қўйилмайди.

Фуқаронинг илтимосига биноан унинг шахсига доир бирон бир маълумот ошкор этилмаслиги керак.

^ II. Фуқароларнииг мурожаатларини рўйхатдан ўтказиш

5. “Ўзархив” агентлигига келган фуқароларнинг ариза, шикоят ва таклифлари шу куннинг ўзида иш юритиш бўйича масъул ходим томонидан агентликка келиб тушган ҳужжат сифатида умумий рўйхатга олинади ва агентлик бош директорига киритилади. Бош директор мурожаат келиб тушган кун ёки ундан кейинги иш кунидан кечикмаган ҳолда мурожаатнинг мазмунига қараб тегишли топшириқ, ижрога масъул ва ижро муддатини белгилайди. Мурожаат фуқаролар мурожаатлари журналида (1-илова) рўйхатдан ўтказилади Шу кундан кечикмаган холда:

агентликнинг ижро назоратига масъул ходими томондан 2 нусҳада назорат карточкаси тузилиб, унда бош директор томонидан берилган топшириқ, ижро муддати ҳамда ижрога масъул ходим аниқ кўрсатилади;

топшириқ ва назорат карточкасининг бир нусҳаси ижрочига юборилади.

Топшириқ ижросини тезлатиш нуқтаи-назаридан тегишли материаллар сканердан ўтказилиб, электрон шаклда ижрочига юборилиши мумкин.

Топшириқ ижрочига юборилганлиги тўғрисида мурожаат муаллифига билдирилади.

6. Агентликнинг иш юритишга масъул ходими мурожаат бўйича қуйидаги маълумотларни компьютер дастурига киритади:

- мурожаатнинг тартиб рақами ва рўйхатга олинган вақти;

- мурожаат муаллифининг фамилияси, исми ва отасининг исми;

- муаллифнинг яшаш ёки иш жойи манзили;

- мурожаатнинг қисқача мазмуни;

- бош директор томонидан мурожаатни кўриб чиқиш учун берилган кўрсатма;

-муржаатнинг ижро учун юборилган вақти;

-ижро муддати;

- бажарилишига оид маълумотлар.

Мурожаат назоратдан чиқарилгандан сўнг ким томонидан ва қачон чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумот компьютерга киритилади.

7. Ижрочи мурожаатни ва мурожаатни кўриб чиқиш бўйича кўрсатмани олганлиги тўғрисида фуқароларнинг мурожаатларини рўйхатга олиш бўйича шахсий журналига тегишли ёзувларни, имзосини ва олган санасини ёзиб қўяди.

8. Мурожаатни кўриб чиқиш бўйича бир неча масьул ходимларга топшириқлар берилган бўлса мурожаат ва у бўйича топшириқнииг асл нусхаси раҳбар резолюциясида биринчи ёзилган шахсга, нусхалари эса бошқа ижрочиларга етказилади.

Мурожаатни ўрганиш ва ижросини таъминлаш раҳбар топшириғида биринчи ёзилган масъул ходим томонидан ташкил этилади.

9. Юқори ташкилотлардан “Ўзархив” агентликка келиб тушган фуқароларнинг мурожаатлари юқорида белгиланган тартиб асосида рўйхатга олинади.

^ III. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш

10. Фуқароларнинг таклифлари тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддат ичида кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно ва бу ҳақда мурожаат қилган шахсга ўн кунлик муддат ичида маълум қилинади.

Ариза ёки шикоятлар “Ўзархив” агентлигига тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддат ичида, қўшимча ўрганишни ва текширишни талаб этмайдиган ариза ёки шикоятлар эса ўн беш кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.

Ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш учун текшириш, қўшимча материаллар талаб қилиб олиш ёки бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш муддати бош директор томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин ва бу ҳақда ариза ёки шикоят берган шахсга маълум қилинади.

11. Фуқароларнинг мурожаатларида қўйилган масалалар “Ўзархив” агентлигининг ваколатига кирмайдиган бўлса, узоғи билан беш кунлик муддат ичида тегишли органларга жўнатилади ва бу ҳақда фуқарога хабар қилинади.

Мурожаатларни кўриб чиқиши учун бошқа давлат органларига асоссиз равишда бериш ёки қарори ёхуд ҳаракати устидан шикоят қилинаётган давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ўзига жўнатиш ман этилади. Агар фуқароларнинг мурожаатларида уларни тегишли органларга жўнатиш учун зарур маълумотлар бўлмаса, бу мурожаатлар худди шу муддат мобайнида асослантирилган тушунтириш билан фуқаронинг ўзига қайтарилади.

Агар ариза, таклиф ёки шикоятда баён қилинган масалалар ҳал этилаётганда хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текшириш зарурияти юзага келса, 6у иш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

12. Фуқароларнинг назоратдаги мурожаатларини ўрганиш якунлари бўйича тегишли ижрочи томонидан бош директор номига ахборот тайёрланади. Ахборот бош директор томонидан кўриб чиқилиб, ёзма розилик билдирилгандан сўнг мурожаат муаллифига жавоб хати юборилади ва мурожаат назоратдан чиқарилади. Мурожаат муаллифига жавоб хати ушбу мурожаатни кўриб чиққан бош директор ўринбосари, жоиз холларда Агентлик марказий аппаратининг тегишли бўлинмалари раҳбарлари имзоси билан юборилади.

13. Ариза, шикоят ва таклифлар бир неча бўлимлар ва ваколатли масъул ходимларга ижро учун юборилган ҳолатда, улар бўйича умумлаштириш ишларини раҳбар резолюциясида биринчи кўрсатилган масьул ходим амалга оширади.

14. “Ўзархив” агентлигига келиб тушган шикоятларни кўриб чиқиш учун бош директорнинг фармойиши билан ишчи гуруҳларини тузиш ҳамда гуруҳ таркибига “Ўзархив” агентлиги аппаратининг масъул ходимлари, тегишли соҳа мутахассислари, жамоат ташкилотлари вакиллари ва бошқа мутахассислар киритилиши мумкин.

15. Асосий фаолиятга оид, шу жумладан бир хил мазмундаги такрорий мурожаатлар Агентликнинг ташкилий методик ишлар ва архив иши бўлими томонидан алоҳида назоратга олинади ва ижроси таъминланади.

Такрорий мурожаатлар алоҳида тарзда назоратга олинади. Бундай турдаги мурожаатларни кўриб чиқишда дастлабки мурожаатлар кўриб чиқилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар уларга қўшиб қўйилади.

Зарур ҳолларда мурожаатни бундан олдин кўриб чиққан раҳбар масалага тааллуқли мутахассис ходимлардан иборат ишчи гуруҳи тузиб, шахсан жойига чиқиб, жоиз бўлганда муаллиф иштирокида мурожаатда кўтарилган масалаларни атрофлича ўрганилишини ташкил этади, масала ечимини мантиқий якунига етказиб, фуқарога тегишли тушунтиришлар, ҳуқуқий тавсиялар беради ва амалга оширилган ишлар бўйича бош директорга ахборот киритади. Такрорий мурожаатга аввалги мурожаатнинг тартиб рақами қўйилади ва илгари мазкур ариза юзасидан асосли тушунтиришлар берилган бўлса, раҳбариятнинг рухсати билан мурожаат кўриб чиқилмаслиги мумкин ва бу ҳақда ариза муаллифига билдирилади.

16. Юқори ташкилотлар ва бошқарув органлари орқали келиб тушган фуқароларнинг мурожаатлари юқорида белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижалари ва қабул қилинган қарор тўғрисида мурожаатни юборган органга ва фуқарога жавоб хати юборилади.

17. Ариза ёки шикоят юзасидан қабул қилинган қарордан фуқаро рози бўлмаса, унга қабул қилинган қарор устидан шикоят бериш тартиби тушун-тирилиши шарт.

Фуқаронинг мурожаатини кўриб чиққан мансабдор шахс мурожаатни кўриб чиқиш натижалари юзасидан қабул қилинган қарор ижросини назорат қилиши, агар фуқарога унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилиши натижасида моддий зарар ёки маънавий зиён етказилган бўлса, қонунда белгиланган тартибда зарарнинг ўрнини қоплаш ёки маънавий зиённи компенсация қилишга доир чора-тадбирлар кўриши ҳам шарт.

18. Кўриб чиқиш ишлари тугалланган аризаларнинг ижрочида сақланиши таъқиқланади.

Аризани назоратдан чиқариш учун тегишли маълумотлар Агентликнинг ташкилий методик ишлар ва архив иши бўлими томонидан агентлик бош директорига киритилади.

Барча ҳужжатлар Агентликнинг жорий архивида 3 йил сақланади, уларнинг муддати ўтгач аризалар эксперт-текширув комиссияси қарори билан йўқ қилинади. Йўқ қилиш тўғрисидаги далолатномаларда аризаларнинг тартиб рақамлари, йиллар ва улар тўғрисидаги бошқа маълумотлар кўрсатилади.

19. Фуқароларни “Ўзархив” агентлиги раҳбарияти томонидан шахсан қабул қилиш бош директорнинг қарори ва тасдиқланган жадвал асосида амалга оширилади.

Шахсий қабул билан боғлиқ тегишли маълумотлар ҳар бир мансабдор раҳбар ходим учун алоҳида тузиладиган шахсий қабул журналига (2-илова) киритиб борилади.

^ IV. Мурожаатлар билан ишлаш якунларини чиқариш

20. Агентликнинг ташкилий методик ишлар ва архив иши бўлими бошлиғи ҳар ҳафтанинг охирги кунида фуқароларнинг мурожаатларини рўйхатдан ўтказиш ва улар билан олиб борилган ишларни кўриб чиқади ва доимий тарзда қонунчилик бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини кўради.

21. Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, шунингдек жамият ва давлат манфаатлари бузилишини юзага келтирувчи сабабларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида аризалар, таклифлар ва шикоятлар белгиланган тартибда Агентликнинг ташкилий методик ишлар ва архив иши бўлими бошлиғи томонидан ҳар ой якунлари бўйича умумлаштирилади ва таҳлилий маълумотлар тайёрланади. Маълумотларда мурожаатларнинг тушиши ва уларнинг кўпайиш сабаблари, мурожаатларнинг мазмуни, соҳалар ва йўналишлар бўйича тақсимоти, юқори органлар орқали юборилган мурожаатлар бўйича алоҳида таҳлил этилади.

22. Тайёрланган таҳлилий маълумотлар ва якуний ахборотлар ҳар чоракда бир мартадан кам бўлмаган ҳолда “Ўзархив” агентлиги аппарати йиғилишларида шу жумладан агентлик Хайъати йиғилишларида муҳокама этиб борилади.


Илова 1

^ Фуқаролар мурожаатлари журнали




^ Аризанинг келиб тушиш санаси

Фуқаронинг ФИШ ва ташкилот номи

Мурожаат этувчининг манзили

Мурожаат мазмуни

Ижрочи

Ижро этиш санаси

Натижа



























Илова 2

^ Шахсий қабул журнали




Мурожаат этилган сана

Фуқаронинг ФИШ

Мурожаат тури

Мурожаат мазмуни

Кимга юклатилган

Натижаси

Ижро этилган сана

Изоҳ






























Похожие:

Тасдиқлайман ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги бош директори iconЎзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси
Тасдиқлайман ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги бош директори iconСеминар пресс-релизи
Фанлар Академияси қошидаги “Ёш олимлар” Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни...
Тасдиқлайман ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги бош директори iconЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/2-сон қарорига илова фан доктори илмий даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низом
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/2-сон қарорига илова
Тасдиқлайман ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги бош директори iconЎзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг Бош директори Халмухамедов Уткур Ачилович Вазифалари: Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат»
Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва бошқа актлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари,...
Тасдиқлайман ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги бош директори iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги олий аттестация комиссияси
Тузувчи муаллифлар: тта тиббий-профилактика факультети эпидемиология кафедраси мудири, т ф д. Г. С. Матназарова
Тасдиқлайман ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги бош директори iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги олий аттестация комиссияси
Тузувчилар: тта даволаш ва тиббий-профилактика факультетлари“Патология” кафедраси мудири, профессор Р. И. Исроилов
Тасдиқлайман ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги бош директори iconЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг Қарори Фан доктори илмий даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Збекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 25 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2441]
Тасдиқлайман ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги бош директори iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг
Республикаси Президентининг “Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси тўғрисида” 1996 йил 4 декабрдаги...
Тасдиқлайман ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги бош директори iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 02. 02. 1998 й. N 52
Республикаси ҳудудида матбаа корхоналарини очиш ва фаолият кўрсатишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси Қарор қилади
Тасдиқлайман ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги бош директори iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги олий аттестация комиссияси
Ушбу дастурда суд тиббиёти фанининг асосий мавзулари, уларнинг мазмун-моҳияти ва асосий жиҳатлари баён қилинган. Дастур тадқиқотчилар...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации