Документы



Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг icon

Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг

НазваниеЎзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг
Дата09.07.2013
Размер69.03 Kb.
ТипДокументы
скачать


Ўзбекистон Республикаси

Соғликни сақлаш вазирлигининг

2008 йил “___”_______ ___-сонли

буйруғиға 5-илова


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасаларнинг ташкилий тузилмасини ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари туғрисида” 2008 йил 18 мартдаги 48-сонли Қарори билан тасдиқланган

Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази тўғрисида

Н И З О М




^ I.Умумий қоидалар


1. Ушбу Низом вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.


Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармонига мувофиқ фаолият кўрсатиб турган вилоят болалар касалхоналари базасида ташкил этилади ҳамда болаларга юқори малакали ихтисослаштирилган стационар, амбулатория консультатив-диагностика хизмати кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасаси ҳисобланади.


2. Марказ давлат муассасаси шаклида ташкил этилади, мустақил юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, ўз номи ёзилган муҳрга, шунингдек ўзининг фаолияти учун зарур бўлган бошқа атрибутларга эга бўлади.


Марказ тиббиёт ва фармацевтика кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун клиник, ўқув базаси ҳисобланади.


3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


4. Марказ фаолиятнинг барча соҳаларидаги ўз муносабатларини Марказнинг мақсади ва фаолиятига мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган шартномалар асосида амалга оширади.


5. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига ҳам татбиқ этилади.


^ II. Марказнинг мақсади ва вазифалари


6. Қуйидагилар марказни ташкил этиш ва унинг фаолияти мақсади ҳисобланади:


болаларнинг касалликларнинг асосий йўналишлари (режали хирургия, педиатрия, кардиоревматология, отоларингология ва бошқалар) бўйича ихтисослаштирилган, юқори технологияли диагностика, даволаш ва профилактика тиббий ёрдами кўрсатишга бўлган эҳтиёжини қондириш;


вилоят болалар тиббиёт муассасаларида тиббий хизматлар кўрсатишнинг замонавий методлари ва технологиялари жорий этилишини методик таъминлаш.


7. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:


болаларни текшириш, уларга юқори малакали тиббий-консультатив ёрдам кўрсатиш;


болаларга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандартларга мувофиқ юқори малакали ихтисослаштирилган стационар ёрдам кўрсатиш;


туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари мутахассисларига консультатив ва ташкилий-методик ёрдам кўрсатиш;


маъмурий ҳудуд даволаш-профилактика муассасалари амалиётига замонавий тиббий технологияларни ва бошқаришнинг иқтисодий методларини жорий этиш;


тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда қатнашиш;


тиббиёт муассасаларида даволаш-профилактика жараёни сифатини экспертизадан ўтказиш;


аҳолининг умумий касалланиши ва ўлимини, меҳнатга қобилиятини йўқотган ҳолда касалланишини, ногиронлигини ўрганиш;


тиббий ёрдамни ривожлантириш мақсадли дастурларини шартнома асосида ишлаб чиқиш ва бажариш.


^ III. Марказнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


8. Белгиланган мақсадларга эришиш ва юкланган вазифаларни бажариш учун Марказ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга:


ўзининг балансига берилган давлат мулкидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;


асосий воситаларни ижарага олиш ёки ижарага бериш, кредитларни, қарз маблағларни, грантларни ва бошқа молиявий ёрдамни жалб қилиш;


бюджет маблағлари ва пулли тиббий хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар доирасида Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш миқдорларини қонун ҳужжатларига мувофиқ мустақил равишда белгилаш;


болалар касалликлари бўйича илмий тадқиқотлар ўтказишга Давлат бюджетидан грантлар олиш учун танловларда қатнашиш;


хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида яратилган интеллектуал мулк объектларига муаллифлик ҳуқуқларини олиш ва улардан фойдаланиш;


қонун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ хорижий юридик шахслар билан илмий ва илмий-техникавий ҳамкорликни амалга ошириш;


қонун ҳужжатларига, Марказ мақсадларига ва фаолияти предметига зид бўлмаган фаолиятнинг бошқа турларини амалга ошириш.


9. Марказ кўрсатиладиган пулли тиббий хизматларнинг, амалга ошириладиган ишларнинг барча турларига тарифлар ва нархларни мустақил равишда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тегишли молия органлари билан келишган ҳолда белгилашга ҳақли.


10. Марказ:


текин асосда - болаларга юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиши;


пулли асосда (қонунда белгиланган ҳолларда – текин асосда) – хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиши;


диагностика ва даволашнинг тасдиқланган стандартларига мувофиқ тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаши;


Марказ ходимларини ҳамда вилоят даволаш-профилактика муассасалари тиббиёт ходимларини мунтазам равишда қайта тайёрлаши ва уларнинг малакасини ошириши;


илғор тиббиёт муассасаларининг иш тажрибасини ўрганиши, умумлаштириши ва оммалаштириши;


Марказ ходимларига қонун ҳужжатларида назарда тутилган меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳақ тўлаш, техника хавфсизлиги, ижтимоий таъминот ва муайян ижтимоий муҳофаза шартларини кафолатлаши;


Марказнинг моддий-техника базасини замонавий тиббиёт техникаси ва технологиялари билан мустаҳкамлаши ва ривожлантириши;


мол-мулкдан белгиланган мақсадларда фойдаланиши, уларнинг сақланишини таъминлаши;


қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ва статистика ҳисобини, ҳисоботни юритиши шарт.


^ IV. Марказ тузилмаси ва унинг фаолиятини бошқариш


11. Марказнинг тузилмаси илова қилинади.*


12. Марказга раҳбарликни тегишли маъмурий ҳудуд ҳокимининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бош врач амалга оширади.


13. Бош врач ўринбосарларга эга бўлади. Марказ бош врачининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири билан келишган ҳолда Марказ бош врачи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


14. Марказ бош врачи белгиланган тартибда Марказ фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, ишларни ташкиллаштиради, Марказ номидан ишончномасиз иш кўради, барча ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди, Марказ мол-мулкини тасарруф этади, шатномалар, шу жумладан меҳнат шартномалари тузади, ишончномалар беради, банкларда ҳисоб рақамлари очади, молиявий маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқидан фойдаланади, штатларни тасдиқлайди, буйруқлар чиқаради ва Марказ фаолиятининг натижалари учун шахсан жавоб беради.


15. Марказ бош врачи бўлмаган ҳолларда унинг вазифаларини соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органи билан келишган ҳолда унинг ўринбосарларидан бири бажаради.


^ V. Марказнинг молия-хўжалик фаолияти


16. Марказнинг молия-хўжалик фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


17. Марказ фаолиятининг мақсадларига мувофиқ ўз мол-мулкига эгалик қилади, улардан фойдаланади ва уларни тасарруф этади, бунда бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлардан самарали фойдаланилишини таъминлайди.


18. Марказнинг мол-мулки асосий воситалар, шунингдек бошқа моддий бойликлар ва молиявий ресурслардан иборат бўлади.


19. Марказ вақтинча фойдаланилмаётган биноларни шартнома асосида, тушган маблағлардан Марказни ривожлантириш учун фойдаланган ҳолда ижарага бериш, шунингдек асбоб-ускуналарни ва мол-мулкни қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда балансдан чиқариш ҳуқуқига эга.


20. Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Марказни молиялаштириш манбалари ҳисобланади.


21. Марказни молиялаштириш тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат бюджети маблағлари ҳисобига, унинг харажатларига ҳақ тўлаш эса Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмалари орқали амалга оширилади.


^ VI. Ҳисоб ва ҳисобот


22. Марказ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритади, уларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳамда Давлат статистика қўмитасига тақдим этади, ҳужжатларнинг сақланиши ва келишилган рўйхат бўйича уларнинг давлат томонидан сақлашга берилиши учун жавоб беради.


23. Марказнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш ва текшириш соғлиқни сақлаш, солиқ ва молия органлари, ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат органлари, шунингдек аудиторлик ташкилотлари томонидан, улар билан тузилган шартномалар асосида қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


VII. Якунловчи қоидалар


24. Марказ давлат тасарруфидан чиқарилмайди ва хусусийлаштирилмайди.


25. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


* Зарурият бўлганда Марказ раҳбари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тасдиқлаш учун Марказнинг тузилмасига ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.




Похожие:

Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг iconЎзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасаларнинг ташкилий тузилмасини ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари...
Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг iconЎзбекистон Республикаси Соғликни Сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси кардиологлари Ассоциацияси
Республиканской кардиологической научно-практической конференции с международным участием «Кардиология Узбекистана: десять лет реальных...
Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг iconЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасаларнинг ташкилий тузилмасини ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари...
Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг iconЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасаларнинг ташкилий тузилмасини ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари...
Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги олий ва ўрта тиббиёт бўйича ўҚув-услуб идораси
Бухоро Давлат Тиббиет Институтининг “факультет ва госпитал хирургия” кафедраси томонидан тузилган
Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг iconЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосий вазифалари
Дорихоналарнинг қурилишини ташкил этишда қандай хоналар бўлишига эътибор берилади?
Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг iconЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2008 йил даги № сонли буйруғи билан тасдиқланган
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2008 йил даги № сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг iconЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2008 йил даги № сонли буйруғи билан тасдиқланган
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2008 йил даги № сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 4 июлдаги 144 -сонли буйруғига 1-илова
Узлуксиз методик хизмат Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор, фармон...
Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг iconЎзбекистон республикаси президентининг фармони 19. 07. 2005 й. N пф-3629
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тугатилаётган Биринчи ва Иккинчи Тошкент давлат...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации