Документы



Тиббий фаолият билан шуғулланиш учун берилган рақамли Лицензияга icon

Тиббий фаолият билан шуғулланиш учун берилган рақамли Лицензияга

НазваниеТиббий фаолият билан шуғулланиш учун берилган рақамли Лицензияга
Дата09.07.2013
Размер132.57 Kb.
ТипДокументы
скачать




Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2008 йил “2” июль 287- сонли

буйруғига 3-илова


Р/Р: ____

Тиббий фаолият билан шуғулланиш учун берилган _________ рақамли Лицензияга

______ - рақамли ЛИЦЕНЗИЯ БИТИМИ

(юридик шахслар учун)


Тошкент шаҳри “______” _______________ 20___ йил


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги - тиббий фаолият билан шуғулланиш учун лицензия беришни амалга оширувчи орган (кейинчалик матнда «Лицензияловчи орган» деб юритилади) номидан Вазирнинг биринчи ўринбосари, лицензиялаш Кенгаши раисининг ўринбосари А.И.Икрамов бир томондан ва иккинчи томондан юридик шахснинг номи, мулк шакли, раҳбари___________ __________ ___________ ___________ _________ __________ ___________кейинчалик матнда «Лицензиат» деб (фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими)

юритилувчи, ушбу лицензия битимини тузиб, қуйидагиларга келишдилар:


^ I. БИТИМНИНГ МОҲИЯТИ


Лицензияловчи орган, ўзининг ______ йил ___ ______даги «___»-сон мажлис қарори асосида Лицензиатга лицензия бериш билан унга қуйидаги тиббий ихтисослик турлари бўйича ва кўрсатилган ҳажмда тиббий фаолият билан шуғулланиш учун хуқуқ беради:


Тиббий ихтисослик турлари, тиббий хизмат ҳажми:





^ II. ЛИЦЕНЗИАТНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ:


2.1. Лицензиат Лицензияловчи орган томонидан рухсат берилган тиббий хизмат ҳажми (тури) ва ихтисослик йўналишлари доирасида ўз фаолиятини мазкур битимнинг 2.2-2.10. бандларида келтирилган лицензия талаблари ва шартларига риоя этган холда амалга оширади.


2.2. Қуйидагилар тиббий фаолиятни амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларидир:


-фаолиятни қонун ҳужжатларига қатъий мувофиқ равишда амалга ошириш;

- раҳбарнинг олий тиббий маълумотга ва мутахассислиги бўйича камида 5 йил иш стажига, тегишли мутахассислик бўйича малака тоифасига, шунингдек бошқа мутахассис врачларнинг олий тиббий маълумотга ва тегишли мутахассислик бўйича малака тоифасига эга бўлиши;


- тиббиёт муассасасида ишлаётган мутахассис врачларнинг камида 5 йилда бир марта малака оширишларини таъминлаш;


- Лицензиатда лицензияланаётган фаолият турини бажариш учун мўлжалланган, унга мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган, санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ бино ва хоналарнинг мавжуд бўлиши;


- тиббий фаолиятнинг лицензияланаётган тегишли турига ва/ёки ихтисосликка мувофиқ бўлган ташкилий-техник шарт-шароитлар ва моддий-техника жиҳозларининг, шу жумладан:

а) Лицензиатга мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган, метрология нормаларига ва техника хавфсизлиги нормаларига мувофиқ бўлган замонавий диагностика ва даволаш асбоб-ускуналарининг мавжуд бўлиши;

б) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қўллашга рухсат берилган тиббий технологиялардан фойдаланишни таъминлайдиган асбоблар, қаттиқ ва юмшоқ махсус инвентарлар, транспорт воситалари ва ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши;


-Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган намуналар ва шакллар бўйича бирламчи тиббий ҳужжатларни юритиш;


- статистика маълумотларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда статистика органларига тақдим этиш;


-санитария-гигиена нормалари ва қоидаларига риоя қилиш;


-Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рухсат этилган диагностика, профилактика ва даволаш методларини, зарарсизлантириш воситалари, реактивлар ва дори-дармонларни қўллаш;


-фаолиятни лицензияда кўрсатилган тур ва/ёки ихтисослик доирасида, шунингдек лицензия битимига мувофиқ манзил (манзиллар) бўйича амалга ошириш.


2.3. Муассаса раҳбари тиббий муассаса фаолиятини ташкил этишда қуйидаги талабларга риоя этиши шарт:


- тиббиёт муассасаси раҳбари ўзгарган тақдирда ўн кунлик муддат ичида Лицензияловчи органга янги раҳбарнинг олий тиббий маълумот тўғрисидаги дипломнинг, меҳнат дафтарчасининг, малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификатнинг, кейинги 5 йилда малака оширганлик ва/ёки ихтисослашувдан ўтганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган нусхаларини топшириш;


- фақат мазкур лицензия ва лицензия битимида рухсат этилган ихтисослик(лар) бўйича бирламчи истисосликка эга бўлган, малака оширган ва малака тоифасига эга бўлган врач-мутахассисларни ишга қабул қилиш;


- ишга қабул қилинган ўрта тиббиёт ходимларининг ўрнатилган тартибда зарур йўналиш бўйича ихтисослашувдан ўтишларини таъминлаш;


- муассасада фаолият кўрсатаётган врач-мутахассислар, олий ҳамширалик иши мутахассислари ва ўрта тиббиёт ходимларининг мунтазам равишда, камида беш йилда бир марта малака оширишларини ва ўз вақтида тегишли малака тоифасини олишларини таъминлаш;


- тиббиёт муассасасининг қабулхонасида, муассасага мурожаат этган аҳолига кўринарли жойда Соғлиқни сақлаш вазирлигида ва Соғлиқни сақлашнинг худудий бошқарув органларида ташкил этилган “ишонч телефонлари” рақамларини маълумот учун кўрсатиб қўйиш;


- фаолиятда қўлланилувчи дори-дармонлар, реактивлар, зарарсизлантириш воситалари сифатини таъминлаш, тиббий буюмларни қўлланиш ва сақланиш қоидаларига риоя қилиш, уларнинг амал қилиш муддатини назорат қилиш;


- мавжуд тегишли тиббий асбоб-ускуналарни даврий метрология кўригидан белгиланган муддатларда (ҳар йилда бир марта) ўтказишни назорат қилиш, техника хавфсизлиги меъёрларига мувофиқ келадиган тиббий аппаратура ва техникадан фойдаланишни таъминлаш;


- муассаса фаолиятини унинг биноси ва хоналаридаги шароитнинг Санитария қоидалари ва меъёрлари ҳамда тегишли йўриқномалар талабларига риоя этган ҳолда ташкил этиш;


- шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган холатларда тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган дори-дармонларнинг тўпламини таъминлаш;


- Лицензиат ўз хоҳишига мувофиқ тиббий фаолиятини маълум муддатга тўхтатиши тўғрисида Лицензияловчи органга камида ўн кун олдин хабар бериши шарт.


2.4. Муассаса раҳбари ва тиббий муассасада ишловчи ходимлар тиббий фаолиятни амалга ошириш жараёнида аҳоли орасида юқумли касалликларнинг, қон орқали юқувчи касалликларнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида қуйидаги талабларга доимий равишда қатъий риоя этишлари шарт:


- тиббий фаолияти инвазив даволаш муолажаларини ва/ёки диагностика усулларини қўллаш (қон билан контакт) билан боғлиқ тиббиёт муассасасининг ўзида стерилизация бўлими фаолиятини мавжуд талаблар асосида мунтазам юритиш, ўрнатилган тартибда зарарсизлантириш ишларини амалга ошириш, стерилизация ва дезинфекция ишларини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича тегишли қоида ва меъёрларга амал қилиш;


- тиббиёт ходимларини ишга киришдан олдин дастлабки ва кейинчалик даврий тиббий кўрикдан белгиланган муддатларда ўз вақтида ўтказишни таъминлаш ва назорат қилиш;


- бир маротаба файдаланишга мўлжалланган муолажа воситалари, боғлов материаллари ва тиббий асбоб-ускуналарининг қайта ишлатишига йўл қўймаслик;


- тиббий ходимлар томонидан Санитария меъёрлари ва қоидаларига ҳамда тегишли йўриқномаларга риоя қилинишини таъминлаш ва назорат қилиш;


- беморлар орасида юқумли касалликларга гумон қилинганлар аниқланганда, ушбу касаллик ҳақидаги шошилинч хабарномани ўрнатилган тартибда худудий Давлат санитария-эпидемиология назорати марказига юборилишини таъминлаш.


2.5. Муассаса раҳбари ва/ёки тиббий муассасада ишловчи ходимлар йўл–транспорт ходисалари, совуқ қуроллар ва бошқа куч таъсирида шикаст олган беморлар мурожаат қилганлиги тўғрисида ва унинг оқибатларида содир бўлган ҳолатлар тўғрисида ички ишлар органларига хабар бермаган холатларида қонунчилик талаблари асосида жавобгарликка тортиладилар.


2.6. Лицензиатга тиббий фаолият билан шуғулланиш вақтида қуйидагилар мумкин эмас:


- ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтган, лицензияда ва лицензия битимида қайд этилган муассаса номини ўзбошимчалик билан ўзгартириш, унга қўшимча ва тузатишлар киритиш;


- лицензияда кўрсатилмаган фаолият турлари бўйича пештахтада эълон бериш ва реклама бериш;


- лицензия олиш учун топширилган тасдиқланган чизмада акс эттирилган муассаса тузилмасини, унинг хоналари таркиби, жойлашуви, шакли ва ўлчамларини ўрнатилган тартибда келишилмасдан ўзгартириш;


- лицензия олиш учун топширилган рўйхатда тасдиқланган ва қўллашга рухсат берилган даволаш-диагностика асбоб-ускуналари, қаттиқ ва юмшоқ махсус инвентарлар, транспорт воситаларининг мавжуд рўйхатини қисқартириш;


- ўрнатилган тартибда қайд этилмаган, яроқлилик муддати ўтган, сифатини тасдиқловчи хужжатлари бўлмаган ва қўллаш учун яроқсиз дори воситаларини ишлатиш;


- тиббий фаолият юритиш хуқуқини берувчи лицензиясини ва лицензия битимини бошқа юридик ёки жисмоний шахсга тиббий фаолият юритиш учун бериш;


2.7. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг бузилганлиги тасдиқланган ҳолатларда Лицензияловчи орган ёки хўжалик суди томонидан лицензиатга нисбатан жазо чоралари қўлланилган холларда муассаса раҳбари:


- лицензиянинг амал қилиши ўн кунгача бўлган муддатга тўхтатиб турилганда, аниқланган камчиликларни бартараф этиб, ушбу ҳақидаги ёзма маълумотномани Лицензияловчи органга ўз вақтида тақдим этиши;


- Лицензияловчи орган қарорига асосан лицензиянинг амал қилиши ўн кунгача бўлган муддатга тўхтатиб турилганда ёки суд органлари томонидан лицензиянинг амал қилиши маълум муддатга тўхтатиб турилганда тегишли қарорни олган кундан бошлаб тиббий фаолиятини тўхтатиб туриш;


- Лицензиянинг амал қилишини тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги суд органлари қарорини олгандан сўнг энг кўпи билан ўн кун муддатда лицензияни ва лицензия битимининг асл нусхаларини Лицензияловчи органга қайтариши шарт;


2.8. Лицензиат қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда Лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар Лицензиат унда кўрсатилган тиббий фаолият турини илгари берилган лицензия асосида амалга ошириши мумкин.


2.9. Юридик шахс сифатида ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда Лицензиат Лицензияловчи органни хабардор қилади ва лицензия ўн кун ичида Лицензияловчи органга қайтарилади.


2.10. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза Лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.


^ III. ЛИЦЕНЗИЯЛОВЧИ ОРГАННИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ:


3.1. Лицензияловчи орган Лицензиатнинг лицензияни қайта расмийлаштириш, амал қилишини тугатиш, бекор қилиш, тиббий фаолият турини ўзгартириш ёки кенгайтириш, филиаллар ташкил этиш тўғрисидаги аризаларини қонунчиликда белгиланган муддатларда кўриб чиқади ва қабул қилинган қарорлар тўғрисида Лицензиатни қонунчиликда белгиланган муддатларда хабардор қилади.


^ IV. ЛИЦЕНЗИАТНИНГ ХУҚУҚЛАРИ:


4.1. Лицензиат Лицензияловчи органдан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган бирламчи тиббий ҳужжатларнинг намуналари ва шаклларини олиш;

4.2. Лицензияловчи органга тиббий фаолиятини юритиш бўйича туғилган саволлар билан мурожаат этиш,

4.3. Лицензияловчи органдан тиббий фаолиятини ташкил этиш юзасидан ўрнатилган тартибда услубий-амалий ёрдам сўраш хуқуқига эга.


^ V. ЛИЦЕНЗИЯЛОВЧИ ОРГАННИНГ ХУҚУҚЛАРИ:


5.1. Лицензияловчи орган қонунчиликда белгиланган хуқуқларга эга.


VI. ЛИЦЕНЗИАТ ТОМОНИДАН ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБ ВА ШАРТЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИНИ

^ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


6.1. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.


6.2. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

-Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;

-Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг бузилганлигидан далолат берувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда Лицензиатнинг уларга риоя қилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;

-лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан Лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;

-текширишлар натижалари асосида, Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг бузилишларини аниқ кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

-Лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

- лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда Лицензияловчи орган ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси Лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси Лицензияловчи органда қолади.


6.3. Лицензияловчи орган шунингдек:

-аҳоли ўртасида, шу жумладан саволнома-сўровномалардан фойдаланган ҳолда сўров ўтказиш;

-фуқароларни белгиланган тартибда қабул қилиш ва уларнинг мурожаатларини ўрганиш;

-Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппаратида ва Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органларида ўрнатилган «ишонч телефонлари» бўйича ахборот олиш;

-бошқа назорат органлари томонидан нодавлат муассасаларида ўтказилган Лицензиатларни текширишлар якунлари бўйича тушадиган ахборотларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш йўли билан ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа усулларни қўллаган холда лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан мониторинг олиб бориш хуқуқига эга.


6.4. Лицензияловчи орган лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг бузилганлиги тасдиқланган ҳолатларда лицензиатга нисбатан қуйидаги чораларни кўриши мумкин:

- Лицензиянинг амал килишини ўн кун муддатгача тўхтатиб туриш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича лицензиатга кўрсатма бериш;

- Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарорлар чиқариш ва тақдимнома билан судга мурожаат қилиш;

- Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан лицензия олмасдан тиббий фаолиятни амалга ошириш аниқланган ҳолатлар тўғрисидаги материалларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўриш учун белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органларига юбориш.


^ VII. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


Лицензиатнинг жавобгарлиги:

7.1. Лицензиат ўзига юклатилган мажбуриятларни бажармаганлиги устидан қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгардир.

7.2. Лицензиат мазкур лицензия битимининг 2.1-2.11. бандларида қайд этилган лицензия талаблари ва шартларини бажармаган холда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик хужжатлари асосида жавобгардир.


Лицензияловчи органнинг жавобгарлиги:

7.3. Лицензияловчи орган ўзига юклатилган мажбуриятларни бажармаганлиги устидан қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгардир.

7.4. Лицензияловчи орган мазкур лицензия битимининг 3.1. бандида қайд этилган лицензия талаблари ва шартларини бажармаган холда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик хужжатлари асосида жавобгардир.


^ VIII. ТИББИЙ ФАОЛИЯТНИ АМАЛГА ОШИРИШ МАНЗИЛИ (МАНЗИЛЛАРИ):


Тиббий фаолият қуйидаги манзилда (ларда) амалга оширилади: ____________________________________________________________________________________________________________________

____________________________________________________________________________________________________________________


^ IХ. БИТИМНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ


9.1. Мазкур лицензия битими “Лицензияловчи орган” ва “Лицензиат” томонидан имзоланган кундан кучга киради, ҳамда лицензиянинг амал қилиш муддати тугаши, яъни ___ ____ _____ йилдан ўз кучини йўқотади.

9.2. Мазкур битим икки нусхада тузилган бўлиб, томонларда бир нусхадан сақланади.


Х. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


10.1. Битимни тузиш ва уни бажаришда юзага келадиган низолар белгиланган тартибда хўжалик суди томонидан ҳал қилинади.
^

XI. ЯКУНИЙ БИТИМ


11.1. Лицензия битимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ўзаро келишилган холда ёзма равишда амалга оширилади.

11.2. Ушбу лицензия битимнинг хуқуқ ва мажбуриятларига тегишли, лекин битим матнига кирмай қолган холатлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий фаолиятни ташкил этиш ва лицензиялаш жараёнига доир буйруқлари асосида амалга оширилади.


^ XII. ТОМОНЛАР МАНЗИЛИ ВА БАНКДАГИ ХИСОБ РАҚАМЛАРИ:


«ЛИЦЕНЗИЯЛОВЧИ ОРГАН»




«ЛИЦЕНЗИАТ»


Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги





Номи, мулк шакли

Манзил:

100011, Ташкент ш., Навоий кўчаси., 12.




Почта манзили: __________________________________________

Тел: 241-17-01, 241-18-01, Тел/факс: 241-82-40




Тел: ___________________________________________________







Факс: ___________________________________________________

Лицензиялаш Кенгаши раисининг ўринбосарлари:

__________________________ А.И.Икрамов

__________________________ Ф.О.Илҳомов

М.Ў.

Келишилди:


Бош адлия маслахатчиси:

__________________________И.П.Дудукина

Тайёрлади:

Кенгаш котиби:____________Д.Б.Маҳкамова





Х/р: ____________________________________________________


БММ: _____________________________________________


СТИР: _________________________


Муассаса раҳбари: _______________________________________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

________________________________________________________

(Имзо)

М.Ў.




Изоҳ: Лицензиатга рухсат этилаётган ихтисосликлар бўйича операциялар ўтказиш кўзда тутилган ҳолда қўшимча 2.11. банди қуйидаги мазмунда киритилсин:

2.11. Лицензиатга фақатгина мазкур лицензия битимига илова этилган тасдиқланган операция турларини амалга ошириш рухсат этилади.





Похожие:

Тиббий фаолият билан шуғулланиш учун берилган рақамли Лицензияга iconТиббий фаолият билан шуғулланиш учун берилган рақамли Лицензияга
Вазирнинг биринчи ўринбосари, лицензиялаш Кенгаши раисининг ўринбосари А. И. Икрамов бир томондан ва иккинчи томондан жисмоний шахснинг...
Тиббий фаолият билан шуғулланиш учун берилган рақамли Лицензияга icon¤збекистон Республикаси СоІлиіни саілаш вазирлиги томонидан тиббий фаолият билан шуІулланаётган хґжалик юритувчи субъектларнинг лицензия талаб ва шартларига
Республикаси СоІлиіни саілаш вазирлиги томонидан тиббий фаолият билан шуІулланаётган хґжалик юритувчи субъектларнинг лицензия талаб...
Тиббий фаолият билан шуғулланиш учун берилган рақамли Лицензияга iconЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббий фаолият билан шуғулланаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг лицензия талаб ва шартларига
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббий фаолият билан шуғулланаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг лицензия талаб...
Тиббий фаолият билан шуғулланиш учун берилган рақамли Лицензияга iconАриза
Сиздан 26. 07. 2005 йилдан 26. 07. 2010 йилгача берилган №0009445 рақамли юкларни шаҳарлараро ташиш хуқуқини берувчи лицензия ва...
Тиббий фаолият билан шуғулланиш учун берилган рақамли Лицензияга iconАриза лицензия варақаси дубликатини бериш учун
Сиздан йилдан йилгача берилган ат – рақамли автомобил транспортида юкларни шаҳарлараро йўналишларда ташиш хуқуқини берувчи лицензия...
Тиббий фаолият билан шуғулланиш учун берилган рақамли Лицензияга iconМасъул мухаррир: Педагогика фанлари номзоди Н. Маҳмудова Тақризчилар
Ушбу методик қўлланма мактаб амалиётчи психологлар фаолият давомида фойдаланиш учун тайёрланган. Унда психотренинг машғулотларининг...
Тиббий фаолият билан шуғулланиш учун берилган рақамли Лицензияга iconТиббий фаолиятни лицензиялаш схемаси
...
Тиббий фаолият билан шуғулланиш учун берилган рақамли Лицензияга icon2013 йилнинг 1 октябр холатига аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга аудиторлик ташкилотлари Реестри

Тиббий фаолият билан шуғулланиш учун берилган рақамли Лицензияга iconМактаб информатика хонасига жахон банкидан берилган жихозлар Ўқувчилар дарс жараёнида
Ота-оналар ва ўқувчилар жахон банкидан берилган жихозлар учун миннатдорчилик билдирдилар
Тиббий фаолият билан шуғулланиш учун берилган рақамли Лицензияга iconЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тиббий фаолиятни амалга ошириш учун лицензия талабгори томонидан топширилиши керак бўлган хужжатлар
Юридик шахсларга тиббий фаолиятни амалга ошириш хуқуқини берувчи лицензия олиш учун топширилиши керак бўлган хужжатлар рўйхати
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации