Документы



Ўзбекистон Республикасида наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида icon

Ўзбекистон Республикасида наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

НазваниеЎзбекистон Республикасида наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Дата09.07.2013
Размер222.78 Kb.
ТипДокументы
скачать

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛар МаҲкамАСИНИНГ
Қарори


Ўзбекистон Республикасида наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

«Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикасида наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,
2009 йил 8 январь,
6-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2009 йил 8 январдаги 6-сон қарорига
ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан
боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддасига мувофиқ наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишга лицензияси мавжуд бўлган юридик шахслар томонидан наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар юритиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом таркибида наркотик моддалар бўлган ўсимликларни етиштиришга татбиқ этилмайди.

2. Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишга лицензияси мавжуд бўлган юридик шахслар чораклик ва йиллик ҳисоботлар тақдим этадилар.

Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишга лицензияси мавжуд бўлган юридик шахслар ўз фаолияти тўғрисида (ишлаб чиқарилган, тайёрланган, олиб келинган (олиб кетилган), сотилган, фойдаланилган наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар миқдори тўғрисида) ушбу Низомга 1 — 6-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича чораклик ҳисоботни ҳисобот даврдан кейинги ойнинг 25-кунидан кечикмасдан, йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25-январигача бўлган муддатда тақдим этадилар.

Ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий техникалар сифатини назорат қилиш бош бошқармасининг Наркотик воситаларни назорат қилиш қўмитасига бевосита ёки почта алоқа воситаси орқали буюртма хат билан тақдим этилади. Ушбу ҳолатда почта штемпелида қўйилган сана ҳисоботни тақдим этиш санаси ҳисобланади.

Юридик шахслар чораклик ва йиллик ҳисоботлари нусхаларини ўзининг юқори ташкилотига тақдим қилишлари лозим.

II. Юридик шахслар томонидан ҳисоботларни тақдим
этиш тартиби

3. Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар сотиш (бериш)га лицензияси мавжуд бўлган юридик шахслар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича сотилган (берилган) ҳар бир наркотик восита, психотроп модда ва прекурсор миқдори ва уларнинг ҳисобот даври охиридаги ҳолатига кўра қолдиғи тўғрисида чораклик ва йиллик ҳисоботлар тақдим этадилар.

4. Наркотик воситалар ва психотроп моддалар ишлаб чиқарувчилар, тайёрловчилар ҳисобланган ҳамда уларни сотишга лицензияси бўлган юридик шахслар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳар бир сотилган наркотик восита ва психотроп модда миқдори ва уларнинг ҳисобот даври охиридаги ҳолатига кўра қолдиғи тўғрисида чораклик ва йиллик ҳисоботлар тақдим этадилар.

5. Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлардан фойдаланган ҳолда комбинацияланган дори-дармонлар ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва сотишга лицензияси мавжуд бўлган юридик шахслар ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботлар тақдим этадилар.

6. Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлардан тиббиётда ва ветеринарияда фойдаланишга лицензияси мавжуд бўлган юридик шахслар ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича фойдаланилган ҳар бир наркотик восита, психотроп модда ва прекурсор миқдори ва уларнинг ҳисобот даври охиридаги ҳолатига кўра қолдиғи тўғрисида чораклик ва йиллик ҳисоботлар тақдим этадилар.

7. Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлардан илмий ва ўқув мақсадларида фойдаланишга лицензияси мавжуд бўлган юридик шахслар ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича фойдаланилган ҳар бир наркотик восита, психотроп модда ва прекурсор миқдори ва уларнинг ҳисобот йил якуни ҳолатига кўра қолдиғи тўғрисида йиллик ҳисобот тақдим этадилар.

8. Прекурсорлар ишлаб чиқаришга, шунингдек улардан ишлаб чиқариш эҳтиёжи учун фойдаланишга лицензияси мавжуд бўлган юридик шахслар ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича прекурсорларнинг муомалада бўлиши бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботлар тақдим этадилар.

9. Юридик шахслар улар қайта ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда охирги ҳисоботлар тақдим қилинган вақтдан бошлаб ва қайта ташкил этилган ёки тугатилган вақтгача бўлган давр учун ҳисоботларни, шу жумладан қайта ташкил этилган ва тугатилган кундаги ҳолатига кўра наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг захиралари тўғрисида маълумотлар тақдим этадилар.

10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий техникалар сифатини назорат қилиш бош бошқармасининг Наркотик воситаларни назорат қилиш қўмитаси киритилган ҳисоботлар асосида йиғма ҳисобот тузади ва уни илова қилинаётган шакллар бўйича Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясига ва Давлат комиссияси билан келишган ҳолда БМТ Наркотик моддалар устидан назорат қилиш Халқаро қўмитаси томонидан белгиланган тартибда ва шакл бўйича Халқаро қўмитага тақдим этади.

III. Якуний қоидалар

11. Мазкур Низомда назарда тутилган маълумотлар тақдим этмаганлиги ва тақдим этиш муддатларини бузганлиги, шунингдек нотўғри ҳисобот маълумотлари берганлиги учун юридик шахслар раҳбарлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий техникалар сифатини назорат қилиш бош бошқармасининг Наркотик воситаларни назорат қилиш қўмитасига тақдим этиладиган маълумотлар махфий ҳисобланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


Ўзбекистон Республикасида наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА


20___й. ___________ да наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар
сотилиши (берилиши) тўғрисида ҳисобот
__________________________________________________________________________________
(юридик шахснинг номи, СТИР коди)

^ Наркотик восита, психотроп модда, прекурсор номи, дори шакли, дозировкаси

Ўлчов бирлиги

Ҳисобот даври бошидаги қолдиқ

Кирим

Ҳисобот даврида сотилгани (берилгани)

Ҳисобот даври охиридаги ҳолатига кўра қолдиқ

1

2

3

4

5

6




























































































Изоҳ:

Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар сотиш (бериш) бўйича ҳисобот шакли ҳар бир тур бўйича алоҳида тўлдирилади.

Ўлчов бирлиги: ампулалар, флаконлар, шприц-тюбиклар, таблеткалар, шамдорилар, трансдермал пластирлар, прекурсорлар учун — г (мл).

Юқори ташкилоти бўлган юридик шахслар ҳисоботни ўзларининг юқори ташкилотлари орқали тақдим этишлари мумкин.


20___й. «___»_________ М.Ў.


Ижрочининг фамилияси, исми, отасининг

исми ва телефон рақами __________________________


Ташкилот ___________________ ___________

раҳбари (Ф.И.О.) (имзо)


Моддий жавобгар шахс

____________________________ __________

(Ф.И.О.) (имзо)



Ўзбекистон Республикасида наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

20___й. ___________ да наркотик воситалар ва психотроп моддалар ишлаб чиқарувчи, тайёрловчи корхоналар ҳисоботи
____________________________________________________________________________
(юридик шахснинг номи, СТИР коди)

^ Наркотик восита ва психотроп модда субстанцияси номи

Тайёр маҳсулотнинг номи, дори шакли, дозировкаси

Тайёр маҳсулотнинг ўлчов бирлиги

Ҳисобот даври бошидаги қолдиқ

Ҳисобот давридаги субстанция кирими

Ҳисобот даврида ишлаб чиқариш учун фойдаланилган субстанция

^ Субстанциянинг табиий камайиши

Ҳисобот даврида сотилган тайёр маҳсулот

Ҳисобот даври охиридаги субстанция қолдиғи

Ҳисобот даври охиридаги тайёр маҳсулот қолдиғи

субстанция

тайёр маҳсулот

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11







































































































































































Изоҳ:

Наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг муомалада бўлиши бўйича ҳисобот шакллари ҳар бир тур бўйича алоҳида тўлдирилади.

Юқори ташкилоти бўлган юридик шахслар ҳисоботни ўзларининг юқори ташкилотлари орқали тақдим этишлари мумкин.


20___й. «___»_________ М.Ў.


Ижрочининг фамилияси, исми, отасининг

исми ва телефон рақами __________________________


Ташкилот ___________________ ___________

раҳбари (Ф.И.О.) (имзо)


Моддий жавобгар шахс

____________________________ __________

(Ф.И.О.) (имзо)


Ўзбекистон Республикасида наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

20___й. ___________ да наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлардан фойдаланган ҳолда комбинацияланган дори-дармонлар ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва
сотиш тўғрисида ҳисобот
________________________________________________________________________
(юридик шахснинг номи, СТИР коди)

^ Наркотик восита, психотроп модда ва прекурсор субстанцияси номи

Тайёр маҳсулотнинг номи, дори шакли, дозировкаси

^ Тайёр маҳсулотнинг ўлчов бирлиги

Ҳисобот даври бошидаги қолдиқ

Ҳисобот давридаги субстанция кирими

Ҳисобот даврида ишлаб чиқариш, тайёрлаш учун фойдаланилган субстанция

^ Субстанциянинг табиий камайиши

Ҳисобот даврида сотилган тайёр маҳсулот

Ҳисобот даври охиридаги субстанция қолдиғи

Ҳисобот даври охиридаги тайёр маҳсулот қолдиғи

субстанция

тайёр маҳсулот

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11






































































































































Изоҳ:

Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлардан фойдаланган ҳолда комбинацияланган дори-дармонлар ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва сотиш тўғрисидаги ҳисобот шакллари дори-дармоннинг ҳар бир тури бўйича алоҳида тўлдирилади.

Юқори ташкилоти бўлган юридик шахслар ҳисоботни ўзларининг юқори ташкилотлари орқали тақдим этишлари мумкин.


20___й. «___»_________ М.Ў.


Ижрочининг фамилияси, исми, отасининг

исми ва телефон рақами __________________________


Ташкилот ___________________ ___________

раҳбари (Ф.И.О.) (имзо)


Моддий жавобгар шахс

____________________________ __________

(Ф.И.О.) (имзо)


Ўзбекистон Республикасида наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

20___й. ___________да наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлардан тиббиётда ва ветеринарияда фойдаланиш тўғрисида ҳисобот
_______________________________________________________________________
(юридик шахснинг номи, СТИР коди)

^ Наркотик восита, психотроп модда ва прекурсор номи, дори шакли дозировкаси

Ўлчов бирлиги

Алоҳида ҳар бир тур бўйича йиллик эҳтиёж

Ҳисобот даври бошидаги қолдиқ

Кирим

Чиқим

Ҳисобот даври охиридаги қолдиқ

1

2

3

4

5

6

7











































































































Изоҳ:

Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлардан фойдаланиш бўйича ҳисобот шакллари ҳар бир тур бўйича алоҳида тўлдирилади.

Юқори ташкилоти бўлган юридик шахслар ҳисоботни ўзларининг юқори ташкилотлари орқали тақдим этишлари мумкин, хусусий даволаш-профилактика муассасалар ва дорихоналар ҳисоботларни вилоятлар соғлиқни сақлаш бўлимларининг Доимий фаолият кўрсатувчи комиссиялари орқали тақдим этадилар.


20___й. «___»_________ М.Ў.


Ижрочининг фамилияси, исми, отасининг

исми ва телефон рақами __________________________


Ташкилот ___________________ ___________

раҳбари (Ф.И.О.) (имзо)


Моддий жавобгар шахс

____________________________ __________

(Ф.И.О.) (имзо)


Ўзбекистон Республикасида наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

20___й. ___________ да наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлардан илмий ва ўқув мақсадларида фойдаланиш тўғрисида ҳисобот
_____________________________________________________________________
(юридик шахснинг номи, СТИР коди)

^ Наркотик восита, психотроп модда ва прекурсор номи, дори шакли дозировкаси

Ўлчов бирлиги

Алоҳида ҳар бир тур бўйича йиллик эҳтиёж

Ҳисобот даври бошидаги қолдиқ

Кирим

Чиқим

Ҳисобот даври охиридаги қолдиқ

1

2

3

4

5

6

7











































































































Изоҳ:

Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлардан фойдаланиш бўйича ҳисобот шакллари ҳар бир тури бўйича алоҳида тўлдирилади.

Юқори турувчи ташкилоти бўлган юридик шахслар ҳисоботни ўзларининг юқори турувчи ташкилотлари орқали тақдим этишлари мумкин.


20___й. «___»_________ М.Ў.


Ижрочининг фамилияси, исми, отасининг

исми ва телефон рақами __________________________


Ташкилот ___________________ ___________

раҳбари (Ф.И.О.) (имзо)


Моддий жавобгар шахс

____________________________ __________

(Ф.И.О.) (имзо)


Ўзбекистон Республикасида наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА

20___й. ___________ да прекурсорларнинг муомалада бўлиши бўйича ҳисобот
___________________________________________________________________
(юридик шахснинг номи, СТИР коди)

Т/р

Прекурсор номи

Ўлчов бирлиги

^ Ишлаб чиқарилган ва олиб келинган

Истеъмолчиларга жўнатилгани (сотилгани)

Ўз эҳтиёжи учун сарфлангани

Табиий

камайиши

Ишлаб чиқариш жараёнидаги йўқотиш

Ҳисобот даври охиридаги қолдиқ

ҳисобот даври бошидаги қолдиқ

ҳисобот даврида ишлаб чиқарилгани

импорт

республика ичида сотиб олингани

қолдиқ билан бирга давр мобайнида жами кирим

шу жумладан

ички бозорга

экспортга




1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

1.


















































































2.








































3.








































4.








































5.









































Изоҳ:

Юқори ташкилоти бўлган юридик шахслар ҳисоботни ўзининг юқори ташкилотлари орқали тақдим этадилар.


20___й. «___»_________ М.Ў.


Ижрочининг фамилияси, исми, отасининг

исми ва телефон рақами __________________________


Ташкилот ___________________ ___________

раҳбари (Ф.И.О.) (имзо)


Моддий жавобгар шахс

____________________________ __________

(Ф.И.О.) (имзо)



Похожие:

Ўзбекистон Республикасида наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги 2009 йил 23 январь
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 январдаги “Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни...
Ўзбекистон Республикасида наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида iconЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг Қарори Фан доктори илмий даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Збекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 25 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2441]
Ўзбекистон Республикасида наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида iconЎзбекистон республикаси молия вазирининг буйруғи ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш...
Ўзбекистон Республикасида наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида iconЧет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Збекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 31 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2520]
Ўзбекистон Республикасида наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида iconНаркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг 2011 йил 08. 06даги 11/11 сонли қарори Наркотик моддаларни суистеъмол
...
Ўзбекистон Республикасида наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида iconМатбаа корхоналарини рўйхатга олиш ва ҳисобга қЎйиш тартиби тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида
Збекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 24-сон, 199-модда; 2009 й., 10-11-сон, 115-модда; 2011 й., 45-46-сон, 470-модда;...
Ўзбекистон Республикасида наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида iconЎзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2006 йил 15 мартдаги
Матбаа корхоналарини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш тўғрисида”ги низомни тасдиқлаш ҳақида” 454-сон қарорларига мувофиқ фаолият кўрсатиб...
Ўзбекистон Республикасида наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида iconБюджет ташкилотлари даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисоби тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида
Збекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 13 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2400]
Ўзбекистон Республикасида наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида iconФармация ва касбий таълим йўналиши 5 курс талабалари учун
Наркотик моддалар таҳлили фанининг асосий вазифалари ва фан ўрганадиган умумий масалалар. Унинг фармация фанлари билан боғлиқлиги....
Ўзбекистон Республикасида наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида iconБолаларни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб-интернатларга) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
Збекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 24 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2519]
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации