Ўзбекистон Республикасининг Давлат рамзлари қуйидаги кетма-кетликда тасвирланади: Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси. Ўзбекистон Республикасининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини акс эттириган стендлар ташкил қилинали.
(Қорақалпоғистон Республикасида, Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат рамзлари ҳам тасвирланади)
^Фаоллар залининг чап томони
Фаоллар залининг тузилишини эътиборга олган ҳолда залнинг чап тарифида қуйилаги мавзудаги стендлар ташкил этилади:
“Ўзбекистон санъати ўтмишда ва бугунги кунда” санъат соҳасида юксак марраларга эришган шахсларнинг суръатлари ва улур ҳақида қисқача маълумотлар:
“Буюк алломалар” юртимизда етишиб чиққан буюк алломалар ва улар хақида қисқача маълумотлар:
^Фаоллар залининг орқа томони
“Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда халқ таълими” таълим соҳасида мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсат ва унинг натижаси, 12 йилик узлуксиз таълимнинг жорий этилганлиги, мамалкатимиз ёшларининг халқаро фан олимпиадаларида эришган ютуқлари ва ҳ.з. акс эттирилган стенд ташкил этилади.
^9. МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ ХОНАСИНИ БЕЗАТИЛИШИ
- Маънавият хонаси ёруғ ва ўқувчиларнинг доимий ташрифлари учун бинонинг қулай жойида (имконият бўлса, бинонинг биринчи қаватида) жойлашган бўлиши лозим.
- ММИБДЎ учун иш столи (ходимлар сонидан келиб чиқиб)
- Китоб жавонлари (эҳтиёжга қараб)
- Телевизор, ДВД, компьютер, 3/1 принтер учун мебеллар
- Проектор, экран, флепчат доска.
- Интернетга уланган бўлиши керак.
^Маънавият хонасининг кириш эшигида:
- “Маънавият ва маърифат хонаси”;
(Агар “Камолот” ЁИҲ ва Хотин қизлар қўмитасига бир хона ажратилган бўлса) “Камолот” ЁИХ ва “Камалак” болалар ташкилотининг бошланғич бўлими”
- “Хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилоти” каби ёзувилар бўлиши лозим.
- Хона эшигида яна Маънавият-маърифат хонасининг ҳафта кунларидаги бажарадиган ишлар графиги осилган бўлиши керак.
^Маънавият ва маърифат хонасининг юқори (тўрида)қисми.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг портрети жойлаштирилади. (Эслатма: Портрет хонада мунтазам ўтирган ходимнинг орқа тарафида бўлиб қолмаслиги лозим.)
^Маънавият ва маърифат хонасининг ўнг томони;
- Ўзбекистон Республикасининг Давлат рамзлари (Байроқ, Герб, Мадҳия) ва уларнинг тўлиқ таснифи берилади. Давлат рамзларини жойлаштиришда. Давлат рамзларига киритилган ўзгаритириш ва қўшимчалар эътиборга олиниши керак.
- Давлат рамзларига нисбатан пастроқ холатда рамзларнинг чап томонида давлат харитаси, ўнг томонида Ўзбекистон мустақиллигини акс эттирувчи (1991-2012 йиллар давомида юртимизда маънвий-маърифий соҳада амалга оширилган оламшумул воқеалар, муҳим ва унутилмас саналар акс эттирилади);
- “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва унинг қошидаги “Камалак” болалар ташкилоти сафига ўқувчиларни жалб этиш бўйича Ҳаракатнинг мақсад-вазифаларини тушунтириш, тарғиб қилишга қаратилган ташвиқот стандлари жойлаштирилади.
^Маънавият ва маърифат хонасининг чап томони
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида” ги 451-сонли қарорининг ижроси юзасидан олиб борилаётган ишларнинг кўргазмали (ишчи) стенди жойлаштирилади.
^Маънавият ва маърифат хонасининг китоб жавонида қуйидагича тақсимланади.
1-китоб жавонида:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари;
- Маънавият ва маърифат ишларини олиб бориш ва жонлантиришга қаратилган китоблар, услубий қўлланмалар;
- Бадиий адабиётлар, болалар шоирлари ва ёзувчилари асарлари;
^2-китоб жавонида:
- Ҳужжатлар учун алохида жой. Ҳужжатлар наменклатура асосида системалаштирилган холда жойлаштирилиши лозим;
- ҳар бир синф раҳбарининг маънвий-маърифий ишлари бўйича ҳужжатлар папкаси;
^3-китоб жавонида:
- “Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш” бурчак шунингдек, мавзуга оид ҳужжатлар;
- синф раҳбарларининг ушбу йўналишда амалга ошраётган ишларини акс эттирувчи фото лавҳалар акс эттирилган алъбомлар, намунавий дарс ишланмалари ва б.;
- Ўқувчилар қалбида миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини шакллантириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, паст савияли “оммавий маданият” ва миллий маънавиятимизга зид бўлган маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилишга қаратилган тарғибот ишлари юзасидан тайёрланган материаллар;
- Ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш, ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлашга қаратилган танловларнинг ташкил этилишига оид ҳужжатлар;
- Ўқувчилар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш, ички ишлар профилактикаси назоратида турган, тарбияси оғир ўқувчиларни билан ишлашга оид ҳужжатлар, йўриқномалар;
Мактаб маъмурияти билан ҳамкорликда таълим муассасаларидаги кам таъминланган, етим (чин етим), якка тартибда таълим олувчи ўқувчилар, тарбияси оғир болалар тўғрисидаги маълумотлар (мазкур хонада ўқувчиларнинг ҳам йиғилиш ўтказишларини эътиборга олган ҳолда ушбу маълумотлар ва тарбиясида нуқсон бўлган, нобоқобил оила фарзандлари, ИИБ назоратида турган ўқувчилар ҳақидаги маълумотлар ёпиқ (конфедициально) сақланиши лозим.);
- Ўқувчилар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, гиёҳвандлик, ОИТС, алкоголизм ва тамаки чекишга қарши тизимли тарғибот-ишларини амалга оширишга қаратилган тадбирлар дастурлари ва амалга оширилган ишларни акс эттирувчи фото альбомлар;