Документы



Баркамол авлод тарбиясида мактаб кутубхоналарининг ўрни icon

Баркамол авлод тарбиясида мактаб кутубхоналарининг ўрни

НазваниеБаркамол авлод тарбиясида мактаб кутубхоналарининг ўрни
Дата19.02.2014
Размер29.98 Kb.
ТипДокументы
скачать

Баркамол авлод тарбиясида мактаб кутубхоналарининг ўрни



Мамлакатимиздаги ижтимоий, иқтисодий ўзгаришлар янги таълим стратегиясини амалга оширишнинг муҳим шартларини белгилаб берди. Бу борада «Таълим тўғрисида» ги қонун, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ва Президентимиз И. А. Каримовнинг маънавий-маърифий ишларни кенг йўлга қўйишга доир фармонлари муҳим аҳамият касб этади. Унда халқ таълими тизими ходимлари қаторида мактаб кутубхона-чилари олдига ҳам муҳим вазифаларни амалга ошириш каби масъулиятли вазифалар қўйилган.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июндаги «Республика аҳолисини ахборот кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-381-сонли қарори «Миллий, маънавий-ахлоқий қадриятлар ва миллий ғояни кенг кўламда тарғиб қилиш, халқнинг маданий-тарихий меросидан баҳраманд бўлишини таъминлаш, маънавий бой ва уйғун камол топган шахснинг ижодий ўсиши учун имкониятлар яратиб бериш»ни мақсад қилиб берди. Албатта, бу мақсад ва вазифа-ларни амалга оширишда аввалом бор, Республикамиздаги кутубхоналар тармоғига янги инновацион ахборот технология-ларни олиб кириш муҳимдир. Чунки бусиз кутубхоналарда замонавий библиографик хизматларни амалга ошириб бўлмайди.
    Ўқувчи ёшлар тарбиясида мактаб кутубхонасининг ўрни беқиёсдир. Кутубхоначиларнинг меҳнати туфайли ёшлар-да ахборот олиш маданияти, мутолаа қилиш, илм-фан, тарих, миллий ғоя тарғиботи ва Ватанга бўлган муҳаббат туйғулари шакллантириб борилади. Буларнинг барчаси болалар ва ўсмир-ларда интеллектуал салоҳиятни оширишда кенг имкониятлар яратади.
    Ўзбек халқи қадимдан жаҳонда китобсевар, донишманд халқлардан бири сифатида тан олиниб келинган. Китобга муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ халқимизнинг қон қонига сингиб кетган. Бунинг исботи учун халқимизнинг меросидан, кундалик ҳаётидан, оғзаки ижоди асарларидан ҳамда анъанавий тарбия усулларидан жуда кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Дарҳақиқат, жаҳон халқлари, шу жумладан, ўзбек халқи томонидан яратилган бетакрор моддий ва маънавий бойликларни кўздан кечирар эканмиз, бахт ва қудратли истиқбол йўлида одамзот яратган, эҳтимол, энг мураккаб ва буюк мўъжизалардан бири бўлган китоб инсонларга зиё ва маърифат таратишда ўзига хос фахрли юксак ўринни эгаллаб турганлигининг шоҳиди бўламиз.
    Халқимиз илм-фан, адабиёт ва санъатга оид нодир қўлёзма –китоблари ҳамда, ислом дини ва маданиятини мадҳ этувчи адабиётлари билан ҳақли равишда фахрланса арзийди. Дунёнинг қайси бир машҳур кутубхонасида бўлмайлик, халқимизнинг улуғ алломалари, тафаккур хазинасини яратган донишмандларнинг қўлёзмаларини китоб ҳолига келтириб, боқий умр бағишлаган ҳаттотлар, мусаввирлар, музаҳҳибалар, лавоҳлар, саҳҳофлар, мужаллидларнинг мўъжизакор меҳнатини кўриш имкониятига эга бўламиз.
    Бугунги кунда ўсиб келаётган ёш авлодни китобга бўлган қизиқишини янада оттириш мақсадида мактаб кутубхо-налари ҳамда ўқувчилар ўртасида маънавий-маърифий тадбир-лар амалга оширилмоқда Ушбу тадбирларда Президентимиз И.А.Каримовнинг мамлакатимиз истиқболи ва маънавияти равнақига бағишланган ўнлаб асарлари ва жаҳон адабиёти ривожига ўз ҳиссасини қўшган қомусий олимларимизнинг ҳаёти ва ижодини ёритишга бағишланган китобхонлар конференцияларини ташкил этиш ва китоб тақдимотларини ўтказиш яхши самара бермоқда.
    Бу тадбирларни ўтказишдан мақсад ўқувчиларда ватанпарварлик, юртга садоқат, мардлик, жасурлик ва пок инсонийлик фазилатларини шакллантириш орқали, уларни баркамол ва комил инсон қилиб тарбиялашдан иборатдир.
    Мактаб кутубхоначилари олдида турган асосий вазифалардан яна бири мактаб ўқувчиларида янгича тарихий онгни шакллантириш, миллий қадриятларни тиклаш бўйича олиб борилаётган тарбиявий ишларни такомиллаштириш, кутубхо начилик – библиографияга доир билимларни, педагогикага оид энг яхши адабиётларни ҳамда маънавият, ахлоқ-одоб асосла-рини ўргатувчи, шунингдек, ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий билимлар берувчи нашрларни тарғиб этиш лозимдир.
    Айниқса, истиқлол мафкурасини ёшларимиз онгига сингдиришда маданий ва маърифий муассасалар қаторида мус-таҳкам ўрин олган кутубхоналарнинг фаолияти аҳамиятлидир. Юқорида таъкидлаганимиздек, бу даргоҳда ўтказиладиган давра суҳбатлари, баҳс-мунозаралар, учрашувлар ва турли анжуманлар ёшларимизни чинаккам бадиий гўзаллик руҳида тарбиялашда муҳим маскан сифатида хизмат қилади.
    Кутубхона фаолиятини ташкил этишда ғоявий-бадиий жиҳатдан саёз, миллий қадриятларимизга ёт бўлган асарларнинг етакчи ўрин эгаллаб олишига йўл қўймаслик муҳимдир. Чунки кутубхона комил инсон тарбиясини шакллантиришдаги асосий устувор масканлардан биридир, бу масканда дунё адабиёти ва санъатининг асл дурдоналари мужассам бўлмоғи лозим.



Похожие:

Баркамол авлод тарбиясида мактаб кутубхоналарининг ўрни iconДокументы
1. /Баркамол авлод тарбиясида ислом динининг чрни ва роли.doc
Баркамол авлод тарбиясида мактаб кутубхоналарининг ўрни iconДокументы
1. /Баркамол авлод тарбиясида ислом динининг чрни ва роли.doc
Баркамол авлод тарбиясида мактаб кутубхоналарининг ўрни iconЁш пазанда” ТЎгараги ўҚув дастури (қайта ишланган ва такомиллаштирилган) тошкент-2012
...
Баркамол авлод тарбиясида мактаб кутубхоналарининг ўрни iconБаркамол авлод йили” Давлат дастури тўғрисида
Республикасида 2010 йилнинг “Баркамол авлод йили” деб эълон қилингани муносабати билан
Баркамол авлод тарбиясида мактаб кутубхоналарининг ўрни iconЁш қандолатчи” ТЎгараги ўҚув дастури (қайта ишланган ва такомиллаштирилган) тошкент-2012
...
Баркамол авлод тарбиясида мактаб кутубхоналарининг ўрни iconХалқ таълими вазирлиги буйруғи №259. 3 сентябрь 2012 й
Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 130-сонли қарорларида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, 2012-2013 ўқув йилидан бошлаб “Баркамол...
Баркамол авлод тарбиясида мактаб кутубхоналарининг ўрни iconДокументы
1. /Баркмол авлод тарбиясида халк мусика ижодиётидан фойдаланиш.doc
Баркамол авлод тарбиясида мактаб кутубхоналарининг ўрни iconДокументы
1. /"Ёш авлод тарбиясида миллий исти?лол ?ояси тамойилларининг устиворлиги.doc
Баркамол авлод тарбиясида мактаб кутубхоналарининг ўрни iconДокументы
1. /Баркамол авлод маъруза.doc
Баркамол авлод тарбиясида мактаб кутубхоналарининг ўрни iconДокументы
1. /Баркамол авлод ма?ола.doc
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации