Документы



Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 2-мартдаги 59-сонли буйруғИ icon

Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 2-мартдаги 59-сонли буйруғИ

НазваниеЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 2-мартдаги 59-сонли буйруғИ
Дата26.05.2013
Размер52.89 Kb.
ТипДокументы
скачать

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 2012 ЙИЛ 2-МАРТДАГИ 59-СОНЛИ БУЙРУҒИ


“БАРКАМОЛ АВЛОД” БОЛАЛАР МАРКАЗЛАРИДА МАКТАБДАН ТАШҚАРИ ТАЪЛИМ ҲАҚИДА ГУВОҲНОМАНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ТОПШИРИШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 майдаги 130-сонли қарори билан тасдиқланган “Баркамол авлод” болалар марказлари тўғрисидаги Низом асосида “Баркамол авлод” болалар марказлари томонидан ўқувчларга қўшимча таълим олганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг тайёрланишини ва топширилишини тартибга солиш мақсадида

БУЮРАМАН

1. “Баркамол авлод” болалар марказларида мактабдан ташқари таълим ҳақида гувоҳномани тайёрлаш ва уни топшириш тартиби 1-иловага, мактабдан ташқари таълим олган ўқувчилар тўғрисида маълумот шакли 2-иловага, мактабдан ташқари таълим олганлиги учун ўқувчиларга бериладиган гувоҳнома намунаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2 “Баркамол авлод” болалар марказлар фаолиятини ташкил этиш шўбаси (Қ.Мовлянов) мазкур тартибга мувофиқ “Баркамол авлод” болалар марказларида мактабдан ташқари таълим ҳақида гувоҳномани ўрнатилган тартибда тайёрланишини ва топширилишини назоратга олсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқларига:

бир ҳафта муддатда мазкур тартибнинг барча “Баркамол авлод” болалар марказларига етказилишини таъминлаш;

мазкур тартибга қатъий амал қилган ҳолда “Баркамол авлод” болалар марказларида гувоҳнома топширилишини ташкил этиш вазифалари топширилсин.

4. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А.Холбеков зиммасига юклатилсин.


Вазир Т.Ширинов


Халқ таълими вазирлигининг

2012 йил 2 мартдаги 59-сонли

буйруғига 1-илова


^ БАРКАМОЛ АВЛОД” БОЛАЛАР МАРКАЗЛАРИДА МАКТАБДАН ТАШҚАРИ ТАЪЛИМ ҲАҚИДА ГУВОҲНОМАНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ТОПШИРИШ

ТАРТИБИ


1. Ушбу тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 майдаги ““Баркамол авлод” болалар марказлари тўрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 130-сонли қарори асосида “Баркамол авлод” болалар марказининг (кейинги ўринларда “Марказ” деб аталади) таълим олувчиларига мактабдан ташқари таълим ҳақида гувоҳномани тайёрлаш ва топшириш тартибини белгилайди.

2. Мактабдан ташқари таълим ҳақида гувоҳнома тегишли ҳудуддаги Марказлар директорларининг буюртмаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан белгиланган (Мазкур тартибнинг 3 банди ва 3-иловага асосан) шаклда тайёрланиб берилади. Республика “Баркамол авлод” болалар марказлари томонидан бериладиган мактабдан ташқари таълим ҳақида гувоҳномалар ўрнатилган тартибда мазкур Марказлар томонидан тайёрланади.

3. Мактабдан ташқари таълим ҳақида гувоҳнома қуйидаги тафсифга асосан тайёрланади.

“Баркамол авлод” болалар марказларида мактабдан ташқари таълим ҳақида гувоҳнома А 4 форматли қалин оқ қоғозга тўрт хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун-қора рангда, расмлар тасвири учун-яшил, кўк, қизил рангларда чиқарилади.

Варақнинг юқори қисмидан 20 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 46 мм бўлган Давлат герби жойлашган. Варақнинг икки ён тарафидан 15 мм ва қуйи қисмидан 15 мм чекинган тасманинг эни 6 мм ни ташкил этади.

Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида “O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI ” “Баркамол авлод” болалар марказида мактабдан ташқари таълим ҳақида ГУВОҲНОМА” сўзлари босилади. Гувоҳномага икки лотин ҳарфи – МТ ва тартиб рақами қўйилади.

4. “Баркамол авлод” болалар марказларида мактабдан ташқари таълим ҳақида гувоҳнома тўгарак ўқув режасини якунлаган ўқувчиларга, шунингдек Марказда ўрнатилган тартибда камида бир ой таълим олган ўқувчиларга берилади. Гувоҳномада қайд рақами, ўқувчининг исми-шарифи, тўгаракка қатнашган муддати, Марказ номи, гувоҳноманинг берилган вақти ҳамда тўгарак номи тўлиқ кўрсатилади.

Тўгарак ўқув режасини якунлаган ўқувчиларга 1 ҳафта ичида, камида бир ой таълим олган ва мазкур тўгарак машғулотларида давом эттиришни хоҳламаган ўқувчиларга эса 3 кун ичида гувоҳнома берилади.

5. Гувоҳномалар ўқувчиларга бепул равишда тарқатилади.

6. Марказда гувоҳномаларни тарқатиш ва расмийлаштириш бўйича Комиссия тузилади. Комиссия таркиби Марказ директорлари томонидан тасдиқланади.

Комиссия таркибига марказнинг жами 3 нафар ходимлари яъни марказ директори, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва 1 нафар тажрибали педагог ходим киритилади. Марказ директори комиссия раиси ҳисобланади.

Гувоҳномалар тўгарак аъзоларига мазкур комиссия томонидан тарқатилади.

7. Марказда қуйидаги намунавий шаклдаги “Мактабдан ташқари таълим ҳақида гувоҳномаларни ҳисобга олиш ва ўқувчиларга тарқатилишини қайд қилиш дафтари” юритилади.

8. Марказда “Мактабдан ташқари таълим ҳақида гувоҳномаларни ҳисобга олиш ва ўқувчиларга тарқатилишини қайд қилиш дафтари” ва тегишли ҳужжатларнингўрнатилган тартибда сақланиши учун Марказ директори жавобгар ҳисобланади.


Намунавий шакл

_________вилоят ____________туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли

“Баркамол авлод ” болалар марказида 201__- 201__ўқув йилида мактабдан ташқари таълим ҳақида гувоҳномаларни ҳисобга олиш ва ўқувчиларга тарқатилишини қайд этиш

ДАФТАРИ


т/р

Гувоҳнома берилган ўқувчининг Ф.И.Ш

Туғилган йили ва санаси

Қатнашган тўгарак номи

Тўгаракга қатнашган вақти

Гувоҳнома қайд рақами

Гувоҳнома берилган сана

Ўқувчининг имзоси

1

Фармонова Бахтигул Сулаймон қизи

1998 й.

22 феврал

Моҳир қўллар

2012 йил 2 январ – 2012 йил

2 март

МТ № 001

2012 йил

5 март




2
























Халқ таълими вазирлигининг

2012 йил 2 мартдаги 59-сонли

буйруғига 2-илова


_________вилоят ____________туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли “Баркамол авлод ” болалар марказида 201__- 201__ўқув йилида мактабдан ташқари таълим олган ўқувчилар тўғрисида

^ МАЪЛУМОТ ШАКЛИ


т/р

Фамилияси, исми, отасининг исми

Туғилган йили ва санаси

Қатнашган тўгарак номи

Тўгаракга қатнашган вақти

1

Фармонова Бахтигул Сулаймон қизи

1998 й. 22 феврал

Моҳир қўллар

2012 йил 2 январ – 2012 йил 2 март

2















“Баркамол авлод” болалар

маркази директори (имзо) Ф.И.Ш


Директорнинг ўқув ва маънавий-

маърифий ишлар бўйича

ўринбосари (имзо) Ф.И.Ш



Похожие:

Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 2-мартдаги 59-сонли буйруғИ iconТошкент шаҳар сергели тумани халқ таълими бўлими
Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 17 январдаги 13-сонли қарори, халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 22 январдаги 8-сонли...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 2-мартдаги 59-сонли буйруғИ iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 29-февралдаги 54-сонли буйруғИ
Баркамол авлод” болалар марказларига амалий-услубий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш тўрисида
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 2-мартдаги 59-сонли буйруғИ iconИнститутининг регламент и
Республикаси халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 29 январдаги «Халқ таълими вазирлигининг янги таҳрирдаги Регламентини тасдиқлаш...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 2-мартдаги 59-сонли буйруғИ iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги
Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2013 йил “ ” даги сонли буйруғига 2-илова
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 2-мартдаги 59-сонли буйруғИ iconХалқ таълими вазирлигининг буйруғи №139. 25 июнь 2011й буйру қ
Республикаси Вазирлар Маҳкамасииипг 2011 йил 20 нюндаги 183- ва 184-сонли Қарорлари ижросини таьминлаш тўғрисида
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 2-мартдаги 59-сонли буйруғИ iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 4 июлдаги 144 -сонли буйруғига 1-илова
Узлуксиз методик хизмат Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор, фармон...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 2-мартдаги 59-сонли буйруғИ iconХалқ таълими вазирлигининг буйруғи №103. 14 май 2011 йил буйру қ
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги “Баркамол авлод” болалар марказлари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 2-мартдаги 59-сонли буйруғИ iconА. А. Хайдаров 2012 йил
Республикаси қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, ҳукумат қарорлари. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 2-мартдаги 59-сонли буйруғИ iconЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2008 йил даги № сонли буйруғи билан тасдиқланган
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2008 йил даги № сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 2-мартдаги 59-сонли буйруғИ iconЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2008 йил даги № сонли буйруғи билан тасдиқланган
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2008 йил даги № сонли буйруғи билан тасдиқланган
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации