Документы



Халқ таълими вазирлигининг icon

Халқ таълими вазирлигининг

НазваниеХалқ таълими вазирлигининг
Дата26.05.2013
Размер239.21 Kb.
ТипДокументы
скачать




Халқ таълими вазирлигининг

буйруғи. № 39. 05 март 2011 й.


БУЙРУҚ


Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора - тадбирлари тўғрисида



Ўсиб келаётган авлоднинг ижодий қобилиятларини аниқлаш ва ривожлантиришга, ўқувчиларга меҳнатсеварликни сингдиришга, шунингдек уларнинг бўш вақтдан оқилона фойдаланишига йўналтирилган мактабдан ташқари ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги “Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 50-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида


Б У Ю Р A M А Н:


  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги “Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 50-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Бугунги кунда фаолият кўрсатаётган мактабдан ташқари таълим муассасалари сони ва тузилмасини мувофиқлаштириш бўйича вазирлик ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ишчи гуруҳининг вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт, Молия вазирликлари ҳудудий бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли ташкилотлари билан биргаликда бугунги кунда фаолият кўрсатаётган мактабдан ташқари таълим муассасалари сони ва тузилмасини мувофиклаштириш;

Республика бўйича жами 215 та “Баркамол авлод” болалар марказларини ҳар бир туман (шаҳар)да биттадан “Баркамол авлод” болалар марказини, шунингдек ҳудудда биттадан вилоят болалар марказини ва Тошкент шаҳрида - техник, бадиий ижодиёт, ўлкашунослик ва экология бўйича учта республика болалар марказларини - улар тегишли равишда туманлар, шаҳарлар ва вилоятлар хокимликларига бўйсундирилган ҳолда шакллантиришда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

Бугунги кунда самарасиз фаолият юритаётган мактабдан ташқари таълим муассасаларини тугатишни тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда белгиланган тартибда амалга ошириш;

фаолияти тугатиладиган мактабдан ташқари таълим муассасаларининг мавжуд моддий-техника базасини инвентаризациядан ўтказиш;

инвентаризация натижаларига кўра яроқлилиги аниқланган инвентарларни эҳтиёжи мавжуд таълим муассасаларига ўрнатилган тартибда ўтказилишини таъминлаш;

жойлардаги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармалари билан биргаликда мактабдан ташқари таълим муассасаларининг бўшаб қоладиган ходимларини ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўриш;

фаолияти тугатиладиган мактабдан ташқари таълим муассасалари объектларини топширишни тегишли идоралар билан ҳамкорликда белгиланган тартибда амалга ошириш;

дастурни амалга ошириш даврида “Баркамол авлод” болалар марказларини мукаммал таъмир қилиш даврида ўкув жараёнини бошқа биноларда вақтинча ташкил этишнинг аниқ графигини ишлаб чиқиш;

дастурни амалга ошириш доирасида “Баркамол авлод” болалар марказларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш буйича ишларни молиялаштириш маҳаллий бюджетлар параметрларида самарасиз фаолият юритаётган мактабдан ташқари таълим муассасаларини тугатиш ҳисобига бўшаб қоладиган мактабдан ташқари таълим муассасаларини молиялаштиришга назарда тутилган маблағлар ва ходимлар сонини мақбуллаштириш ҳисобига амалга оширилишини кўзда тутиш;

дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг ўз муддатларида самарали ва сифатли бажарилишини таъминлаш.

4. “Баркамол авлод” туман (шаҳар) болалар марказлари, вилоят (Қорақалпоғистон Ресрубликасида республика маркази) ва Тошкент шаҳар болалар марказларининг, шунингдек учта “Баркамол авлод” республика болалар марказлари 2-, 3- ва 4-иловаларда келтирилган намунавий штат тузилмаларига мувофиқ ташкил этилсин.

5. Вазир ўринбосари (А.Холбеков), Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси (Х.Даминов) ва Ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатчи (У.Эрназаров)ларга “Баркамол авлод” болалар марказлари тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклатилсин.

6. Дастур ижросини таъминлаш бўйича 2011-2014 йилларда “Баркамол авлод” болалар марказларини шакллантириш ва уларнинг моддий-техник базасини ривожлантиришга қаратилган Халқ таълими вазирлигининг чора-тадбирлар режаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин;

2011-2014 йилларда “Баркамол авлод” болалар марказларни мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг тасдиқланган асосий параметрлари 6-иловага мувофик амалга оширилсин.

7. Вазир ўринбосари (О.Собиров), Таълим муассасаларини моддий-техник таъминотини ташкил этиш бошқармаси (Н.Муротов)га:

маҳаллий хокимликлар билан биргаликда “Баркамол авлод” болалар марказларини 2011-2014 йилларда мукаммал таъмирлаш учун зарур маблағларни, зарур асбоб-ускуналар ва инвентарлар билан жиҳозлаш ишларини молиялаштириш ҳажмларини белгилаган ҳолда мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг ҳар йилги аниқ манзилли дастурларини шакллантириш;

“Баркамол авлод” болалар марказларини мукаммал таъмирлаш даврида машғулот жараёнини бошқа яқин атрофдаги ижтимоий соҳа объектларига вақтинчалик кучириш бўйича аниқ жадваллар ишлаб чиқиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Ўзбекистан Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан “Баркамол авлод” болалар марказлари ташкил этиладиган бинолар ва иншоотларни мукаммал таъмирлаш ишларини олиб бориш мониторингини юритиш вазифалари юклатилсин.

“Баркамол авлод” болалар марказларининг мукаммал таъмирлаш, шунингдек уларни жиҳрзлаш бўйича буюртмачи функцияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматига юкланганлиги инобатга олинсин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига:

маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда умумтаълим мактаблари биноларининг алоҳида ўкув блокларида 78 та “Баркамол авлод” болалар маркази ташкил этилишини белгиланган муддатларда таъминлаш;

алоҳида кириш жойи мавжуд бўлишини ҳамда тўрттадан олтитагача тўгарак хоналарини ўқув жараёнига зарар етказмасдан зарур асбоб-ускуналар ва инвентарь билан тўлиқ жиҳозланишини қатъий назоратга олиш;

тўгарак машғулотларини ўтказишга асосан умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчиларини 0,5 ставка бўйича контракт асосида жалб этиш;

умумтаълим мактаблари биноларининг алоҳида ўқув биноларида ташкил этиладиган “Баркамол авлод” болалар марказларида электр энергиясини ҳисобга олишнинг алоҳида приборлари ўрнатилиши, қолган коммунал харажатларни эса улар томонидан умумтаълим мактабларига молия органлари билан келишув буйича қопланишини амалга ошириш вазифалари юклатилсин.

9. Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи (У.Дауланов) ҳамда Маънавий-аҳлоқий тарбия (Х.Даминов) бошқармаларига:

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда “Баркамол авлод” болалар марказларида таълим оладиган болалар учун ота-она тўловини ўндириш ва ундан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;

“Баркамол авлод” болалар марказларида таълим оладиган болалар учун вилоят марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳарларида ойига энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи микдорида ва республиканинг бошқа туман (шаҳар)ларда 5 фоизи миқдорида ота-она тўловини жорий этиш, тушган маблағлар тўгарак ишлари учун зарур бўлган материаллар ва хом ашё сотиб олишга ҳамда тўгарак раҳбарларини моддий рағбатлантиришга мақсадли йўналтиришни назорат қилиш вазифалари юклатилсин.

10. Ушбу буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари Б.Данияров зиммасига юклатилсин.


Вазир А.Марахимов


Халқ таълими вазирлигининг
2011 йил 5 мартдаги

39 - сонли буйруғига 1-илова


^ Фаолият кўрсатаётган мактабдан ташқари таълим муассасалари сони ва тузилмасини мувофиқлаштириш буйича вазирлик ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ


1.

А.Холбеков

-

Вазир ўринбосари, Раис

2.

О.Собиров

-

Вазир ўринбосари, Раис ўринбосари

3.

Л.Эшмурзаева

-

Мактабдан ташқари таълим шуъбаси мудири, котиб


АЪЗОЛАРИ


1.

Х.Даминов

-

Маънавий-аҳлокий тарбия бошқармаси бошлиғи

2.

У.Дауланов

-

Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бошлиғи

3.

Н.Муротов

-

Таълим муассасаларини моддий-техник таъминотини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи

4.

Б.Шамсиев

-

Кадрлар бошқармаси бошлиғи

5.

У.Эраназаров

-

Ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатчи

6.

Ф.Ахмедов

-

Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бош бошқармаси бошлиғи

7.

М.Юлдашев

-

Назорат ва таҳлил бошқармаси бошлиғи


8.

Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари










Халқ таълими вазирлигининг
2011 йил 5 мартдаги

39 - сонли буйруғига 2-илова


Баркамол авлод” туман (шаҳар) болалар марказларининг

^ НАМУНАВИЙ ШТАТ ТУЗИЛМАСИ



Директор






Бухгалтер (1 нафар)



Хўжалик мудири

(1 нафар)

Директорнинг ўқув ва маънавий - маърифий ишлар бўйича ўринбосари-гуруҳ раҳбари

(1 нафар)



Хужалик мудири (1 нафар)

Бухгалтер (1 нафар)



Ўқувчиларни ижодий камол топтириш, маданий-оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ахборот технологиялари гуруҳи

(1 -6 нафар)

Тўгараклар йуналишлари бўйича методистлар - 4 нафар Мониторинг бўйича мутахассис-маданий-оммавий тадбирлар ташкилотчиси - 1 нафар Ахборот-ресурс маркази мутахассиси - 1 нафар



Хизмат кўрсатувчи ходимлар**






Тўгарак раҳбарлари*


**


Ходимларнинг чекланган сони - 5-10 нафар.

Шу жумладан бошқарув ходимлари - 3 нафар.

*Тўгарак раҳбарларининг сони тўгарак машғулотлари ҳажмига қараб белгиланади.

**Хизмат кўрсатувчи ходимлар сони норматив бўйича белгиланади.



Халқ таълими вазирлигининг
2011 йил 5 мартдаги

39 - сонли буйруғига 3-илова



Баркамол авлод” вилоят, Қорақалпоғистон Республикасида республика ва

Тошкент шаҳар болалар марказларининг

^ НАМУНАВИЙ ШТАТ ТУЗИЛМАСИ



Директор






Бухгалтерия (2 нафар)

Бош бухгаптер - 1 нафар Кассир-1 нафар



Хўжалик мудири

(1 нафар)

Директорнинг маънавий - маърифий ишлар бўйича ўринбосари (1 нафар.)



Директорнинг ўқув ишлар бўйича ўринбосари

(1 нафар)






Кадрлар бўйича мутахассис

(1нафар)



Хизмат кўрсатувчи ходимлар**

Мониторинг ва маданий- оммавий тадбирларни ташкил этиш гуруҳи

(2 нафар)

Мониторинг бўйича мутахассис -1 нафар

Маданий-оммавий тадбирлар ташкилотчиси- 1 нафар.



Ўқувчиларни ижодий камол топтириш гуруҳи (3-4нафар)

Тўгарак йуналишлари буйича методистлар






Тўгарак раҳбарлари*



Ходимларнинг чекланган сони – 12-13 нафар.

^ Шу жумладан бошқарув ходимлари – 5 нафар.

*Тўгарак раҳбарларининг сони тўгарак машғулотлари ҳажмига қараб белгиланади.

**Хизмат кўрсатувчи ходимлар сони норматив бўйича белгиланади.


Халқ таълими вазирлигининг
2011 йил 5 мартдаги

39 - сонли буйруғига 4-илова



Уч йўналиш - техник ижодкорлик, бадиий ижодиёт, ўлкашунослик ва экология бўйича

Баркамол авлод” республика болалар марказларининг

^ НАМУНАВИЙ ШТАТ ТУЗИЛМАСИ



Директор






Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

(1 нафар)

Бухгалтерия (2 нафар)

Бош бухгаптер - 1 нафар Кассир-1 нафар



Директорнинг маънавий - маърифий ишлар бўйича ўринбосари (1 нафар.)



Директорнинг ўқув ишлар бўйича ўринбосари

(1 нафар)






Хизмат кўрсатувчи ходимлар**

Кадрлар бўйича мутахассис

(1нафар)



Ўқувчиларни ижодий камол топтириш гуруҳи

(9 нафар)

Тўгарак йуналишлари бўйича методистлар



Мониторинг ва маданий- оммавий тадбирларни ташкил этиш гуруҳи (9 нафар)

Мониторинг бўйича мутахассис -4 нафар

Маданий-оммавий тадбирлар ташкилотчиси- 5 нафар.






Тўгарак раҳбарлари*



Ахборот технологиялари ва халқаро алоқалар шўъбаси

(3 нафар)



^ Ходимларнинг чекланган сони – 28 нафар.

Шу жумладан бошқарув ходимлари – 6 нафар.

*Тўгарак раҳбарларининг сони тўгарак машғулотлари ҳажмига қараб белгиланади.

**Хизмат кўрсатувчи ходимлар сони норматив бўйича белгиланади.


Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 5 мартдаги 39-сонли буйруғига 5-илова



2011-2014-йилларда “Баркамол авлод” республика болалар марказларини шакллантириш ва моддий-техника базасини ривожлантиришга қаратилган Халқ таълими вазирлигининг чора-тадбирлари режаси




Тадбирлар

Муддати

Масъул бажарувчилар


1

“Баркамол авлод” болалар марказларини шакллантириш учун 215 та мактабдан ташқари муассасани аниқлаш, шу жумладан 137 таси фаолият кўрсатган муассасалардан ва 78 таси умумтаълим мактабларининг баноларидан фойдаланилган ҳолда ҳамда уларнинг тузилмаларини “Баркамол авлод” болалар марказларининг намунавий тузилмаларига мувофиқлаштириш.

2011 йил

10 мартгача

Н.Муротов, Ҳ.Даминов, Х.Дауланов, Қорақалпоғистон Республикаси ХТВ, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ХТБ, Молия вазирлиги билан ҳамкорликда

2

Фаолият кўрсатувчи республика мактабдан ташқари таълим муассасалари негизида техник, бадиий ижодиёт, ўлкашунослик ва экология бўйича 3 та республика “Баркамол авлод” болалар марказларини шакллантириш.

2011 йил сентябрь

Ҳ.Даминов, Х.Дауланов, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан ҳамкорликда

3

“Баркамол авлод” болалар марказлари тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2011 йил

1 чорак

Ҳ.Даминов, У.Эрназаров, Л.Ешмурзаева, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, “Камолот” ЁИҲ Маркахий кенгаши билан ҳамкорликда

4

Мактабдан ташқари таълим учун давлат талабларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2011 йил

1 чорак

Ҳ.Даминов, У.Эрназаров, Л.Ешмурзаева, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги билан ҳамкорликда

5

“Баркамол авлод” болалар марказининг намунавий Уставини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2011 йил

1 чорак

Ҳ.Даминов, У.Эрназаров, Л.Ешмурзаева, Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда

6

Болалар “Баркамол авлод” болалар марказларида ўқиганлиги учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2011 йил март

Ҳ.Даминов, У.Эрназаров, Л.Ешмурзаева, Молия вазирлиги билан ҳамкорликда

7

“Баркамол авлод” болалар марказларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг ҳар йилги аниқ йўналтирилган манзилли дастурларини шакллантирилиши ва тасдиқланишини ташкил этиш.

2011 йил март ва 2011-2014 йй. Июл-август

Н.Муратов, Р.Акрамов, Қоарақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Халқ таълими бошқармалари, Иқтисодиёт, Молия бошқармалари билан ҳамкорликда

8

Ҳудудий ҳокимликлар билан келишган ҳолда “Баркамол авлод” болалар марказларини мукаммал таъмирлаш даврида машғулотлар жараёнини бошқа биноларда вақтинчалик ташкил қилишнинг аниқ графигини ишлаб чиқиш.

2011-2014 йиллар

IV чорак

Н.Муратов, Р.Акрамов, Қоарақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Халқ таълими бошқармалари, Иқтисодиёт, Молия бошқармалари билан ҳамкорликда

9

Ҳудудий ҳокимликлар қошидаги ягона буюртмачи ва инжиниринг хизмати компаниялари томонидан “Баркамол авлод” болалар марказлари объектларида амалга оширилган мукаммал таъмирлаш ишларини назорат қилиш.

Доимо

Н.Муратов, Р.Акрамов, Ҳ.Даминов, Қоарақалпоғистон Республикаси ХТВ, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ХТБ, Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан ҳамкорликда

10

“Баркамол авлод” болалар марказларида тўгарак ишининг ҳар бир тури бўйича янги, замонавий ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

2011 йил сентябр

Ҳ.Даминов, И.Зокиров, Л.Ешмурзаева, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Бадиий академия, Халқ усталари, ҳунармандлари, мусаввирлари “Ҳунарманд” уюшмаси, “Камолот” ЁИҲ Маркахий кенгаши билан ҳамкорликда

11

Жойлардаги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармалари билан биргаликда мактабдан ташқари таълим муассасаларининг бўшаб қолган ходимларини ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўриш.

Белгилан-ган муддатлар-да

Б.Шамсиев, Қоарақалпоғистон Республикаси ХТВ, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ХТБ

12

“Баркамол авлод” болалар маркази фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича тўгаракларда машғулотлар олиб бориш учун умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлариўқитувчиларини ўриндошлик бўйича контракт асосида жалб этиш.

2011 йил-дан бошлаб

Ҳ.Даминов, Х.Дауланов, Б.Шамсиев, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда

13

“Баркамол авлод” Республика ва вилоят марказларида семинарлар ва қисқача муддатли тренинг курслар ташкил этиш орқали “Баркамол авлод” болалар марказлари ҳамда умумтаълим мактаблари методистлари ва раҳбарлари малакасини ошириш дастурини тасдиқлаш.

Ҳар йили

1 февралга-ча

Ш.Усанов, Б.Шамсиев, М.Алиев, И.Зокиров, Ҳ.Даминов, Қоарақалпоғистон Республикаси ХТВ, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ХТБ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бадиий академия, “Ҳунарманд” уюшмаси

13

Дастур доирасида бажариладиган тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ва Интернет термоғида мунтазам ёритиш, “Баркамол авлод” болалар марказлари қатнашчиларининг ютуқлари ва муваффақиятлари тўғрисидаги материалларни эълон қилиш.

Доимо

Ж.Мусаев, ҲДаминов, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан ҳамкорликда




Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 5 мартдаги 39-сонли қарорига 6-илова



^ 2011-2014 йилларда “Баркамол авлод” болалар марказларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий параметрлари


Оъбектлар сони



Минтақалар

Ҳаммаси

шу жумладан йиллар бўйича:

2011

2012

2013

2014




^ Республика бўйича ҳаммаси

215

30

51

64

70

1

Қорақалпоғистон Республикаси

17

2

4

5

6

2

Андижон вилояти

18

3

4

6

5

3

Бухоро вилояти

14

2

3

4

5

4

Жиззах вилояти

14

1

4

4

5

5

Қашқадарё вилояти

15

3

3

4

5

6

Навоий вилояти

11

2

3

3

3

7

Наманган вилояти

13

3

4

3

3

8

Самарқанд вилояти*

17

3

4

4

6

9

Сурхондарё вилояти

16

1

3

6

6

10

Сирдарё вилояти

12

1

3

4

4

11

Тошкент вилояти

21

3

6

5

7

12

Фарғона вилояти*

19

3

4

6

6

13

Хоразм вилояти

13

1

4

4

4

14

Тошкент шаҳри

12

2

2

4

4

15

Республика муассасалари

3

0

0

2

1


Изоҳ:

*Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидаги 20-мактаб ва Фарғона вилоятининг Бағдод туманидаги 2-мактаб Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига 2011 йилнинг мукаммал таъмирлаш дастурига киритилган. “Баркамол авлод” болалар марказларини мукаммал таъмирлаш бўйича ишлар ҳажми биноларнинг техник ҳолати бўйича нуқсонли далолатномалар асосила белгиланади.



Похожие:

Халқ таълими вазирлигининг iconИнститутининг регламент и
Республикаси халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 29 январдаги «Халқ таълими вазирлигининг янги таҳрирдаги Регламентини тасдиқлаш...
Халқ таълими вазирлигининг iconХалқ таълими вазирлигининг
Вазирликнинг 2010 йил 9 апрелдаги “Халқ таълими вазирлиги тизимидаги раҳбар ходимлар билаи ишлашни янада такомиллаштириш, уларни...
Халқ таълими вазирлигининг iconТошкент шаҳар сергели тумани халқ таълими бўлими
Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 17 январдаги 13-сонли қарори, халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 22 январдаги 8-сонли...
Халқ таълими вазирлигининг iconO‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi
Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими Бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига
Халқ таълими вазирлигининг iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
Халқ таълими вазирлигининг iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги
Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2013 йил “ ” даги сонли буйруғига 2-илова
Халқ таълими вазирлигининг iconБўйруғи билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаси
Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоят халқ таълими бошқармалари ҳузурида Методика (Таълим) маркази фаолият...
Халқ таълими вазирлигининг iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
Халқ таълими вазирлигининг iconСергели тумани халқ таълими бўлими аппаратида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича
Аълими вазирлигининг 2005 йил 7 январдаги 2 -сонли Ҳайъат қарори билан тасдиқланган йўриқномага мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, у Сергели...
Халқ таълими вазирлигининг iconСергели туман халқ таълими бўлимининг низоми
Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации