Документы



Халқ таълими вазирлигининг icon

Халқ таълими вазирлигининг

НазваниеХалқ таълими вазирлигининг
Дата26.05.2013
Размер437.83 Kb.
ТипДокументы
скачать

Халқ таълими вазирлигининг

буйруғи. № 68. 30 март 2011 й


Б У Й Р У Қ



Вазирликнинг 2010 йил 9 апрелдаги “Халқ таълими вазирлиги тизимидаги раҳбар ходимлар билаи ишлашни янада такомиллаштириш, уларни заҳирасини яратиш ҳамда вазирлик лавозимлар номенклатурасининг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисидаги 72-сонли буйруғига қўшимча ва ўзгаргиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2011 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сонли, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 мартдаги “Халқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида”ги 52-сонли қарорлари ҳамда вазирликнинг 2011 йил 5 мартдаги 41-сонли ҳамда 2011 йил 22 мартдаги “Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари намунавий Низоми ва ходимларнинг лавозим мажбуриятларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 60-сонли буйруғида белгиланган вазифалар ижросини бажариш мақсадида


Б У Ю Р А М А Н:


1. Халқ таълими вазири буйруғи билан тайинланадиган ва бўшатиладиган ходимлар лавозимлари 1-иловага, вазирликнинг ҳисоб назорат номенклатурасига кирувчи лавозимлар рўйхати 2-иловага, Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари ҳамда Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими мудирлари буйруғи билан тайинланадиган ва бўшатиладиган ходимлар лавозимлари номенклатураси 3-иловага, жамоатчилик кенгашининг таркиби 4-иловага, ходимларни тайинлаш ва бўшатиш тартиби тўғрисидаги янги таҳрирдаги йўриқнома 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Халқ таълими вазирлигининг 2010 йил 9 апрелдаги 72-сонли буйруғининг иловаларидаги “Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари” сўзлари “Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Кадрлар бошқармаси, вазирлик тасарруфидаги ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари раҳбарлари вазирлик номенклатурасидаги лавозимларга ходимларни тайинлаш ва бўшатишни Ўзбекистон Республикасининг меҳнат қонунчилиги талабларига риоя қилган ҳолда, мазкур номенклатура ва янги таҳрирдаги йўриқнома асосида амалга оширсин.

4. Кадрлар бошқармаси (Б.Шамсиев) Қорақалпоғистон Республикаси
халқ таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқарма бошлиқлари, давлат педагогика институтлари ректорлари ҳамда тасарруфдаги ташкилотлар раҳбарлари:

раҳбарлик лавозимларига бошқарувнинг узлуксизлигини таъминлай оладиган, биринчи навбатда ички кадрлар базасидан заҳирани шакллантириш, унда ходимнинг ташаббускорлиги, фидоийлиги, масъулиятлиги ва бошқа сифатларига қўйиладиган талабларга жавоб бера оладиган кадрларни заҳирага киритишни таъминласин.

5. Вазирлик тасарруфидаги Республика ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари раҳбарларига:

бир ҳафта муддат ичида “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги номенклатурасидаги лавозимларга номзодлар тавсия этиш, ходимларни тайинлаш ва бўшатиш тартиби тўғрисидаги янги таҳрирдаги йўриқнома” асосида ва вазирлик номенклатурасига кирган раҳбар ходимлар рўйхатига асосан мазкур масалага тегишли ўз ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш;

вазирлик номенклатурасига кирувчи раҳбарлик лавозимларига номзодлар заҳираси маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ва тасдиқланган ҳолда шакллантириш, заҳира номзодлар тўғрисида электрон маълумотлар банкини яратиш ҳамда вазирликнинг Кадрлар бошқармасига тақдим этиш;

барча умумтаълим муассасаларидаги директорлик жамғармалари имкониятларидан таълим ва тарбия самарадорлигини ошириш борасида оқилона фаолият юритадиган, мактабнинг ҳақиқий эгаси бўлган, бошқарувнинг барча жабҳаларини мукаммал эгаллаган, ўз лавозим ва вазифаларига нисбатан ўта масъулиятли, ўқитувчилар ва ўқувчиларга талабчан директорлар корпусини шакллантириш ишларини самарали ташкил қилиш;

туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари мудирларининг меҳнат дафтарчаларини ҳудудий бошқармаларнинг Кадрлар бўлимида сақлаш ва бошқарма бошлиғи томонидан вазирлик розилиги билан меҳнат таътилига чиқишни расмийлаштириш;

вазирлик номенклатурасига кирган раҳбар ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш масаласини қатъиян фақат вазирлик раҳбарияти розилиги асосида амалга ошириш вазифалари юклатилсин.

Белгилаб қўйилсинки:

Мазкур буйруқнинг 2-иловасида кўрсатилган лавозимларга тавсия этилган номзодлар ўрнатилган тартибда, вазирликда суҳбатдан ўтгандан сўнг, вазирликнинг розилик хати асосида педагогика институтлари ректорлари, тасарруф ташкилотлари раҳбарлари ва ҳудудий бошқарма бошлиқларининг буйруғи билан лавозимга тайинланади.

6. Ушбу буйруқ қабул қилиниши муносабати билан Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 9 апрелдаги 72-сонли буйруғи билан тасдиқланган 4-илова 6-илова деб, 5-илова 7-илова деб, 6-илова 8-илова деб ўзгартирилсин ҳамда 1-, 2-, 3-, 7- ва 8-иловалари ўз кучини йўкотган деб ҳисоблансин.

7. Мазкур буйруқ ижроси назоратини ўз зиммамда қолдираман.


^ Вазир А.Марахимов



Халқ таълими вазирлиги

2011 йил “30” мартдаги 68-сонли

буйруғига 1-илова



Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири буйруғи билан тайинланадиган ва бўшатиладиган ходимлар лавозимлари

НОМЕНКЛАТУРАСИ


^ 1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги марказий аппарати бўйича:


Бош бошқарма бошлиғи, бошқарма бошлиғи;

Ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатчи, Вазир ёрдамчиси, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи ва шўъба мудири, барча мутахассис ва ходимлар.


^ 2. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ташкилот (муассаса)лар бўйича:


Республика таълим маркази директори, ўринбосарлари;

Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази директори, ўринбосарлари;

Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти директори, ўринбосарлари;

А.Авлоний номидаги Халқ таълими раҳбар ходимлари малакасини ошириш марказий институти ректори, проректорлари;

Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича Республика ўқув методика маркази директори;

Педагогика институтлари проректорлари;

Республика “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши раиси ўринбосарлари;

Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази директори, ўринбосарлари;

Р.Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи директори, ўринбосарлари;

В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи директори, ўринбосарлари;

Республика ўсмирлар спорт маҳорати олий мактаби директори;

Ихтисослаштирилган олимпия резерви Республика мактаби директори;

Республика мусиқа ва санъатга ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори;

Аниқ фанларга ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактаби директори;

Филология фанларига ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактаби директори;

Хорижий тилларга ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактаби директори;

Профилли меҳнат таълимига ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактаби директори;

Техник ижодкорлик йўналиши бўйича “Баркамол авлод” республика болалар маркази директори, ўринбосарлари;

Бадиий ижодиёт йўналиши бўйича “Баркамол авлод” республика болалар маркази директори, ўринбосарлари;

Ўлкашунослик ва экология йўналиши бўйича “Баркамол авлод” республика болалар маркази директори, ўринбосарлари;

Республика илмий-педагогик кутубхонаси директори;

Республика болалар кутубхонаси директори;

Республика “Меҳрибонлик” оромгоҳи директори;

А.Хлебушкина номидаги 22 - Меҳрибонлик уйи директори;

“Маърифат”-“Учитель-Узбекистана” газеталарининг бош муҳаррири, ўринбосарлари;

“Халқ таълими” журналининг бош муҳаррири, ўринбосарлари;

“Бошланғич таълим” журналининг бош муҳаррири, ўринбосарлари;

“Соғлом авлод учун” журналининг бош муҳаррири, ўринбосарлари;

“Тил ва адабиёт таълими”, “Преподование языка и литературы” журналининг бош муҳаррири, ўринбосарлари;

“Узлуксиз таълим” журналининг бош муҳаррири;

“Мактаб ва ҳаёт” журналининг бош муҳаррири;

“Таълим тараққиёти” журналининг бош муҳаррири;

“Физика, математика, информатика” журналининг бош мухаррири;

“Ўқув-таълим-таъминот” давлат унитар корхонаси раҳбари, ўринбосарлари;

“Ўқув-таълим-таъминот” давлат унитар корхонасининг “Таълим-таъминот-жиҳоз” Республика филиали бошқарувчиси;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят “Ўқув таълим-таъминот” давлат унитар корхонасининг филиал бошқарувчилари;


^ 3. Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари бўйича;


Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, ўринбосари;

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, ўринбосарлари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар халқ таълими педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ректорлари, проректорлари;

халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари мудирлари.



Халқ таълими вазирлиги

2011 йил “30” мартдаги 68-сонли

буйруғига 2-илова


Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ҳисоб-назорат номенклатурасига кирувчи лавозимлар


Р Ў Й Х А Т И


^ 1. Педагогика институтлари бўйича:


Факультет декани.


2. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ташкилот (муассаса)лар бўйича:


юрисконсультлар (ҳуқуқ маслаҳатчилари).


^ 3. Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бўйича:


Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, манзилли рўйхатини шакллантириш ва мониторингини олиб бориш шўъбаси ходимлари;

Меҳрибонлик уйлари директорлари;

умумтаълим мактаблари директорлари;

Болалар мусиқа ва санъат мактаб директорлари;

мактабгача таълим муассасалари мудиралари;

вилоят, туман (шаҳар) “Баркамол авлод” болалар марказлари директорлари;

Мудир ўринбосари – методик таъминлаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва давлат таълим стандартлари мониторинги гуруҳи раҳбари;

Ўқувчиларни касбга йўналтиришни ва педагогик психологик диагностикасини методик таъминлаш кичик гуруҳи раҳбари;

Кадрлар бўйича инспектор;

Биноларнинг техник ҳолати, таълим муассасаларининг инфратузилмаси ва жиҳозланлиги масалалари бўйича мутахассис (муҳандис);

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлари шўъбаси катта ҳисобчиси.



Халқ таълими вазирлиги

2011 йил “30” мартдаги 68-сонли

буйруғига 3-илова


Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари буйруғи билан тайинланадиган ва бўшатиладиган ходимлар лавозимлари


Н О М Е Н К Л А Т У Р А С И


1. Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари марказий аппарати ва тасарруфидаги ташкилотлари бўйича:


-бўлим бошлиқлари, шўъба раҳбари, барча мутахассис ва ходимлар;

вилоят таълим маркази раҳбари;

-вилоят спорт мактаблари директорлари;

-вилоят “Баркамол авлод” болалар маркази директори, ўринбосари;

-туман (шаҳар) “Баркамол авлод” болалар маркази директорлари;

-меҳрибонлик уйлари директорлари;

-барча турдаги умумий ўрта таълим мактаблари директорлари;

-барча турдаги мактабгача таълим муассасалари мудиралари;

-халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари мудир ўринбосари – методик таъминлаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва давлат таълим стандартлари мониторинги гуруҳи раҳбари;

-халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари Ўқувчиларни касбга йўналтиришни ва педагогик психологик диагностикасини методик таъминлаш кичик гуруҳи раҳбари;

-халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари кадрлар бўйича инспектор;

-халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари биноларнинг техник ҳолати, таълим муассасаларининг инфратузилмаси ва жиҳозланлиги масалалари бўйича мутахассис (муҳандис);

-халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлари шўъбаси катта ҳисобчиси.


Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари мудирлари буйруғи билан тайинланадиган ва бўшатиладиган ходимлар лавозимлари

Н О М Е Н К Л А Т У Р А С И


халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари, методистлари;

умумий ўрта таълим мактаблари директорлари ўринбосарлари;

туман (шаҳар) “Баркамол авлод” болалар маркази директор ўринбосарлари;

спорт мактаблари директор ўринбосарлари.



Халқ таълими вазирлиги

2011 йил “30” мартдаги 68-сонли

буйруғига 4-илова



Халқ таълими вазирлиги тизимида раҳбар кадрлар захирасини яхлит тизимли базасини яратиш ва таълим муассасаларига раҳбарлик лавозимларга тавсия этилган номзодларни суҳбатдан ўтказиш ҳамда якуний хулоса бериш бўйича жамоатчилик кенгаши

ТАРКИБИ


Б.Данияров

-

Вазирнинг биринчи ўринбосари, Кенгаши раиси;

А.Холбеков

-

Вазирнинг ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари;

О.Собиров

-

Вазирнинг ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари;

А.Ачилов

-

Вазирнинг ўринбосари, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори, Кенгаш раиси ўринбосари;

Б.Шамсиев

-

Вазирлик Кадрлар бошқармаси бошлиғи, Кенгаш котиби.


^ Жамоатчилик Кенгаши аъзолари:


У.Эрназаров

-

Ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатчи;

Й.Асадов



-

Умумтаълим мактабларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи;

Ф.Ахмедов

-

Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бош бошқармаси бошлиғи;

М.Юлдашев

-

Назорат ва таҳлил бошқармаси бошлиғи;

Х.Даминов

-

Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи;

Н.Муротов

-

Таълим муассасалари моддий техника-таъминотини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи;

У.Дауланов

-

Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бошлиғи;

И.Турсунбоев

-

Мусиқа ва санъат таълим муассасалари бошқармаси бошлиғи;

Ў.Рашидов

-

Болалар спортини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи;

Ш.Усанов

-

Кадрлар тайёрлаш уларнинг малакасини ошириш ҳамда илмий-тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи


^ Изоҳ: Мазкур кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтганда уларнинг ўрнига янги тайинланган шахс кенгаш аъзоси ҳисобланади.



Халқ таълими вазирлиги

2011 йил “30” мартдаги 68-сонли

буйруғига 5-илова


Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги

номенклатураси лавозимларига ходимларни тайинлаш ва

бўшатиш тартиби тўғрисида


Й Ў Р И Қ Н О М А


1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ҳайъатининг
2005 йил 22 мартдаги 15-сонли қарорининг 1-иловаси 1-бандида кўрсатилган Бош бошқарма бошлиғи, бошқарма бошлиғи, ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатчи, Вазирнинг молиявий ва ташкилий назорат масалалари бўйича маслаҳатчиси, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи ва шўъба мудири, барча мутахассис ва ходимлар ҳамда 2-бандида кўрсатилган вазирлик тасарруфидаги Республика ташкилот (муассаса) раҳбарлари лавозимларига ходимларни тайинлаш масаласини кўриб чиқиш учун, ушбу бошқарма (бўлим) ёки ташкилот (муассаса)ни фаолиятини мувофиқлаштирувчи вазир ўринбосари томонидан вазирга асосланган тавсиянома киритилади ва номзод вазир билан келишилгач, Кадрлар бошқармасига тегишли лавозимга тавсия этилган номзоднинг зарур ҳужжатлари тақдим этилади.

1-илованинг 3-бандида кўрсатилган лавозимларга ходимларни тайинлаш масаласини келишиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари номзоднинг фаолиятини маҳаллий ҳуқуқий органлари билан атрофлича ўрганиб чиқиб, Халқ таълими вазирлигига тавсиянома ва номзоднинг зарур ҳужжатларини тақдим этадилар.

Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирининг ўринбосари, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиғи ўринбосари, педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ректори, туман (шаҳар) Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари мудирлари, лавозимларига ходимларни тайинлаш масаласини келишиш учун эса Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, вилоят (Тошкент шаҳар) халқ таълими бошқармалари маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, зарур ҳужжатларини Кадрлар бошқармасига тақдим этадилар.

Педагогика институтининг проректори лавозимига ходимни тайинлаш масаласини кўриб чиқиш учун институт раҳбарияти томонидан Кадрлар бошқармасига тавсиянома ва номзоднинг зарур ҳужжатлари киритилади.

1-илованинг 3-бандида кўрсатилган ҳар бир лавозимга узлуксиз таълим тизимида камида 5 йил ишлаган, тегишли олий маълумот, раҳбарлик тажрибаси ва лаёқатига эга бўлган ташаббускор, ишбилармон ходимлар сафидан 3 та номзод маҳаллий ҳокимликлар билан келишиб, тавсия хати орқали тақдим этилади.

Тавсия этилган номзод вазирлик раҳбарияти томонидан мақуллангандан сўнг меҳнат шартномаси асосида вазирликнинг буйруғи қабул қилинади. Вазирлик буйруғи номзодни тавсия этган ташкилот раҳбарига етказилади ва ходим Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, вилоят (Тошкент шаҳар) халқ таълими бошқармалари томонидан, меҳнат қонунчилиги талаблари асосида, лавозимга тайинланади.

Меҳнат шартномасини ходимнинг ёки иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш масаласи ходимнинг аризаси ёки иш берувчи томонидан меҳнат қонунчилиги талаблари асосида тайёрланган ва шартномани бекор қилиш учун асос бўлувчи ҳужжатга мувофиқ вазирлик раҳбарияти томонидан кўриб чиқилади ва буйруқ билан расмийлаштирилади.

Тавсия этилган номзоднинг ҳужжатларини ўрганиш жараёнида унинг иш тажрибаси, сиёсий-иқтисодий билимлари кўлами, раҳбарлик ишига лаёқати етарли даражада эмаслиги аниқланса, бу ҳақда вазирлик раҳбариятига маълум этилади ва номзод қайтариб юборилади. Номзоднинг тавсия этилаётган лавозимга нолойиқлиги тўғрисида тавсия этган ташкилот раҳбариятига, белгиланган тартибда, маълум қилинади ҳамда унинг шахсий ҳужжатлари қайтарилади.

2. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги номенклатурасидаги барча лавозимларга номзодларни тайинлаш учун Кадрлар бошқармасига ходимни ҳисобга олувчи ва тавсифловчи қуйидаги ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилиши лозим:

- ходимни тавсифловчи, уни лавозимга тайинлашнинг мақсадга мувофиқлиги, маҳаллий ҳокимлик билан келишилганлиги ва уларнинг розилиги (қайси ва ким билан) баён қилинган тавсиянома;

- юқори ўнг бурчагига фотосурати киритилган маълумотнома;

- сўровнома /шахсий варақа/ (намунаси илова қилиняпти);

-тўрт дона 4х6 ўлчамдаги, 2 дона 3х4 ўлчамдаги рангли фотосуратлар;

- таржимаи ҳол;

- маълумоти, илмий даражаси ва унвони тўғрисидаги ҳужжатларнинг тасдиқланган ксеронусхаси; маълумот олгандан сўнг номзоднинг фамилияси ўзгарган бўлса, уни тасдиқловчи ҳужжатнинг ксеронусхаси;

- паспортининг ксеронусхаси;

- белгиланган шаклдаги ва тасдиқланган илмий ишлари рўйхати.

- иш жойидан 3 та фикрнома.

Маълумотнома компpютерда тўлдирилиб, тавсия этган ташкилот томонидан тасдиқланади, сўровнома /шахсий варақа/ ва таржимаи ҳол эса номзоднинг ўз қўли билан ёзилади.

3. Мазкур буйруқнинг 1 иловасида кўрсатилган лавозимларга тайинланаётган ходимлар вазирликнинг Кадрлар бошқармасига йўриқноманинг 2-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан бир қаторда паспорти, маълумоти, илмий даражаси ва унвони тўғрисидаги ҳужжатлар, меҳнат дафтарчасини ҳамда ҳарбий хизматга мажбурлар эса ҳарбий билетини кўриб чиқиш учун асл нусхасини тақдим этадилар.

4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳисоб-назорат номенклатураси лавозимларига кирувчи лавозимларга раҳбарларини ишга тайинлаш масаласини кўриб чиқиш учун, вакант лавозимларга Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари олий маълумотли, узлуксиз таълим тизимида камида
5 йил педагогик стажга, раҳбарлик тажрибаси ва лаёқатига эга бўлган ташаббускор, янгиликка интилувчан, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фаол иштирок этаётган, юксак инсоний фазилатларга эга бўлган фидойи ёш кадрлардан 3 та номзод атрофлича ўрганиб чиқилиб, маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси ҳузуридаги жамотчилик Кенгашига, тавсия этилаётган номзодларни зарур ҳужжатларини тавсия хати орқали тақдим этадилар.

Тавсия этилаётган номзодлардан бири жамоатчилик Кенгаши суҳбатидан ўтиб, лавозимга тайинланиши мақбул деб топилган бўлса, вазирликка келишиш учун тавсия хати орқали тақдим этилади ва розилик хати олингандан сўнг ҳудудий халқ таълими бошқармаси томонидан тегишли лавозимга меҳнат қонунчилиги асосида буйруқ билан расмийлаштирилади.

Суҳбат якунида ҳар бир Кенгаш аъзоси номзод хусусидаги фикрларини суҳбат варақасида акс эттиради.

Меҳнат шартномасини ходимнинг ёки иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш масаласи ходимнинг аризаси ёки иш берувчи томонидан меҳнат қонунчилиги талаблари асосида тайёрланган ва шартномани бекор қилиш учун асос бўлувчи ҳужжатга мувофиқ бошқарма ҳайъатида кўриб чиқилади ва буйруқ билан расмийлаштирилади.

Тавсия этилган номзоднинг ҳужжатларини ўрганиш ва сухбатдан ўтказиш жараёнида унинг иш тажрибаси, сиёсий-иқтисодий билимлари кўлами, раҳбарлик ишига лаёқати етарли даражада эмаслиги аниқланса, бу ҳақида бошқарма раҳбариятига маълум этилади ва номзод қайтариб юборилади. Номзоднинг тавсия этилаётган лавозимга нолойиқлиги тўғрисида тавсия этган туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига белгиланган тартибда маълум қилинади ҳамда унинг шахсий ҳужжатлари қайтарилади.



Халқ таълими вазирлиги

2011 йил “30” мартдаги 68-сонли

буйруғига 6-илова


^ Халқ таълими вазирлиги бошқарув тизимида кадрлар захирасини

тайёрлаш ва раҳбар лавозимларга тавсия этиш ишларини такомиллаштириш

ДАСТУРИ


I. Кириш


Ўзбекистон Республикасида инсон хуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишини, жамиятнинг маънавий янгиланишини, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришни таъминлайдиган демократик хуқуқий ва очиқ фуқаролик жамияти қурилмоқда. Республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади ва ҳаракатлантирувчи кучи инсонни ҳар томонлама уйғун камол топиши ва фаровонлиги, замонавий маданият, иқтисодиёт, фан, техника ва технологияларнинг ютуқлари асосида кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини шакллантиришдир.

Ушбу Дастур Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури тўғрисида” ва “Таълим тўғрисида”ги Қонунларининг қоидаларига мувофиқ равишда ишлаб чиқилган бўлиб, юксак умумий ва касб-ҳунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаолликка, ижтимоий-сиёсий ҳаётда мустақил равишда кадрларни тўғри қабул қила олиш маҳоратига эга бўлган, истиқбол вазифаларини илгари суриш ва ҳал этишга қодир, ҳар томонлама камол топган жамият, давлат ва оила олдида ўз жавобгарлигини ҳис этадиган кадрларни шакллантиришга йўналтирилган.


^ II. Дастурнинг мақсади ва вазифалари


Мазкур Дастурнинг асосий мақсади - раҳбар кадрларни тайёрлаш, тайинлаш ва жой-жойига қўйиш, раҳбар учун хос бўлган сифат ва фазилатларга эга иқтидорли ёш кадрлар захирасини яратиш, уларнинг қобилияти ва истеъдодини ўстириш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш механизмини ривожлантиришдир.

Ушбу мақсадни руёбга чиқариш учун Дастур қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:

вазирликнинг кадрлар билан ишлаш, уларни тайинлаш, кадрлар захирасини шакллантириш ва шу йўналишдаги барча фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор, фармон ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва баённомалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Давлат маслаҳатчиси хизмати ва вазирнинг топшириқларига асосан амалга оширилади.

вазирликда Бошқарув лавозимлари рўйхатидаги кадрлар ҳисоби кадрлар бошқармасида юритилади.

кадрлар сиёсатини тўғри ва аниқ юритилишига, номзод кадрларни ўрганиш, вазирлик раҳбариятига таклиф киритиш бўйича кадрлар бошқармаси бошлиғи шахсан масъулдир.

вазирлик Бошқарув лавозимлари рўйхатидаги кадрлар ҳисобини юритишда ишлатиладиган хужжатлар:

бошқарув лавозимлари рўйхати;

кадрларнинг шахсий йиғма жилди ва компьютердаги рақами;

тасдиқланган амалдаги ва истиқболли кадрлар захираси рўйхати;

кадрларни мўлжалланган лавозимларга босқичма-босқич тайёрлаб бориш схемалари.


^ III. Бошқарув лавозимлари рўйхати


Бошқарув лавозимлари рўйхатига вазирлик буйруғи ва вазир томонидан тайинланадиган (тасдиқланадиган) ҳамда келишиладиган лавозимлар киради.

Ушбу рўйхат вазир томонидан юқори раҳбар идораларининг Бошқарув лавозимлари рўйхати ҳисобга олинган ҳолда тузилади.


^ IV. Кадрнинг шахсий йиғма жилди


Кадрнинг шахсий йиғма жилди Бошқарув лавозимлари рўйхатидаги ҳар бир кадрга алоҳида юритилади ва маҳфий ҳужжатлар қаторида сақланади. Шахсий йиғма жилдлар билан танишиш учун вазир ёки вазир ўринбосарлари рухсати бўлиши лозим. Шахсий йиғма жилд ҳужжатларини бошқа тартибда олиш ёки улардан нусха кўчиришга рухсат этилмайди. Шахсий йиғма жилдлардаги ҳамма ҳужжатларни сақлаш ва улардаги маълумотларни тарқатмаслик масъулияти кадрлар билан ишлайдиган масъул ходимларга юклатилади.

Кадрларнинг шахсий йиғма жилдларига оид хужжатларни тайёрлаш ва тўплаш вазирликнинг тегишли масъул ходимлари томонидан амалга оширилади.

Бошқарув лавозимлари рўйхатидаги кадр бошқа лавозимга ўтаётганда янги ҳужжатлар (тавсиянома, фикрнома, тавсифнома, қарор ва ҳоказо) кадрнинг шахсий йиғма жилдида йил тартибига кўра жойлаштирилади.

Бошқарув лавозимлари рўйхатидаги кадрнинг шахсий йиғма жилди бўйича тайёрланган ҳужжатлар кадрлар бошқармасига топширилади.

Кадрнинг шахсий йиғма жилди лавозимидан қатъий назар тегишли вазирликда сақланади. Ҳар битта шахсий йиғма жилд махсус папкага тартиб рақами билан жойланади. Бошқарув лавозимлари рўйхатидаги кадр Бошқарув лавозимлари рўйхатига кирмайдиган бошқа ишга ўтса, унинг шахсий йиғма жилди архивга топширилади. Рақам қўйилган жилдга янги кадрнинг шахсий йиғма жилди солинади.

Йиғма жилднинг рақами компьютердаги маълумотнома рақами билан мос келиши лозим.


^ V. Кадрлар захираси


Вазирлик тасарруфидаги Республика Бошқарув идораларида кадрлар захирасини яратиш вазирлик томонидан амалга оширилади. Республика Бошқарув идораларида кадрлар захирасини яратиш ишларига ўз йўналишлари бўйича вазир ўринбосарлари шахсан жавобгардир.

Улар томонидан кадрлар захирасини амалий тизимини шакллантириш борасида қуйидаги вазифалар бажарилади:

тегишли даражадаги Бошқарув лавозимлари рўйхатидаги раҳбар лавозимлар захирасига номзодлар танлаш;

захирада турган номзодларни бўшаган лавозимларга тайинлаш;

жойларда кадрларга эҳтиёж бўйича доимий мониторингини амалга ошира бориб, кадрлар захирасини яратиш, зарур ҳолатларда захирадаги кадрлар алмашинувини (ротация) амалга ошириш;

захирадаги кадрларни мўлжалланган лавозимларга босқичма-босқич тайёрлаб бориш;

захирадаги кадрларни қайта ўқитиш, малакасини ошириш ;

жойларда кадрларни давлат Бошқаруви органларига жалб этиш бўйича олиб борилаётган ишларнинг таҳлилини амалга ошириш;

таълим муассасалари ва ўқув юртлари билан кадрларга нисбатан эҳтиёжни тўлдириб бориш юзасидан алоқа ўрнатиш;

жойларда компьютер воситасида раҳбар кадрлар ҳамда захира номзодларининг ягона Маълумотлар банкини ташкил этиш.

^

VI. Захирани шакллантириш



Захирани шакллантириш борасида вазирлик кадрлар бошқармаси томонидан қуйидагилар амалга оширилади:

давлат органлари, ҳудудда жойлашган мулкий шакли ҳамда идоравий мансублигидан қатъий назар барча корхона, ташкилот, муассаса, ўқув юртларида захирага танланган номзод ҳаёти ва фаолияти бўйича Қонунга зид келмайдиган барча хужжатларни сўраб олиш;

ҳуқуқ-тартибот органларидан номзод тўғрисида тезкор ва бошқа турдаги маълумотларни сўраб олиш;

Вазирлик кадрлар бошқармаси томонидан Бошқарув лавозимлари рўйхатига олинган раҳбар кадрларнинг амалдаги ва истиқболли захиралари яратилади. Захира жойларда тасдиқланган Бошқарув лавозимлари рўйхатида жой бўшаши билан ушбу захирадаги номзодлардан бирининг лавозимга қўйилишини таъминлайди. Захира устидан доимий мониторинг ўрнатилади.

Истиқболли захира жойларда тасдиқланган Бошқарув лавозимлари рўйхати асосида ишлаб чиқилган режага биноан 5-10 йил ичида ёш кадрларни босқичма-босқич тайёрлаб, уларнинг ушбу лавозимларга тайинланишини таъминлайди. Ёш кадрларни босқичма-босқич тайёрлаб бориш режаси вазир томонидан тасдиқланади.

Захирадаги кадрлар алмашинуви (ротация) раҳбар лавозим бўшаганида, ўша лавозимга белгиланган захирада турган номзодни баъзи сабабларга кўра ушбу лавозимга тайинлаш имкони бўлмаган ҳолларда амалга оширилади.

Захирани шакллантириш учун вазирликнинг кадрлар бошқармасида кадрлар бўйича Маълумотлар банки тузилиб, унга лавозимдаги раҳбар кадрлар ва захирага кирган номзодлар бўйича маълумотлар киритилади.

Раҳбар кадрларни захирага танлашда қуйидаги йуналишлар бўйича (компьютер воситасида) маълумотлар тўпланади:

маҳаллий давлат Бошқарув органлари;

қурилиш;

молия;

таълим;

соғлиқни сақлаш;

маданият;

спорт;

олий ўқув юртлари;

малака ошириш, илмий-тадқиқот ва лойиҳа-тадқиқот муассасалари;

жамоат ташкилотлари.

Вилоятлар халқ таълими бошқарув органлари кадрлар масалалари бўйича бўлимининг Маълумотлар банки юқори турувчи ташкилот билан модем алоқаси орқали боғланган бўлади.

^

VII. Захирадаги номзодларга қўйиладиган талаблар



Захирага ватанпарвар, фидоий, ўз касбини чуқур биладиган, бозор иқтисодиёти тамойилларини англаган, сиёсий онги юксак, мустақил фикрга эга, маънавий тоза, соғлиги тўғри келган, қатъиятли, изланувчан, ўз устида тинмай ишлайдиган, таҳлил этиш қобилиятига эга бўлган номзод киритилади.

Амалдаги захира одатда 45 ёшгача бўлган кишилардан шакллантирилади. Истисно тариқасида ёши катта бўлган номзодлар ҳам захирага киритилиши мумкин.

Судланганлар ҳамда тиббий кўрикдан ўтмаганлар захира таркибига киритилмайди.

^

VIII. Захирага киритиш тартиби



Захирага номзод Маълумотлар банки асосида вазирлик кадрлар бошқармаси томонидан киритилади ва рўйхатлар вазир ўринбосарлари билан келишилиб, вазирга тақдим этилади. Захиралар рўйхати ва унга ўзгартиришлар вазирнинг буйруғи асосида расмийлаштирилади ва кадрлар бошқармасида сақланади. Заруратга қараб керак ҳолларда ушбу рўйхатлар юқори турувчи ташкилотга тақдим этилади.


^ IX. Захирага мўлжалланган номзод билан суҳбатлар ўтказиш


Захирага мўлжалланган номзоднинг ҳар бири билан вазирликда ташкил этилган ишчи гуруҳи аъзолари томонидан суҳбат ўтказилади. Агар номзод мезонларга жавоб берса ва таклифга нисбатан эътирози бўлмаса, захирага киритилади.

Захирага кирган номзод билан вазирликнинг кадрлар бошқармаси ходимлари 6 ойда бир маротаба ёки зарурат туғилганда суҳбатлар ўтказиб турадилар.


^ XI. Захирадаги номзоднинг шахсий йиғма жилди таркибига кирувчи ҳужжатлар


Захирага кирган ҳар бир номзод учун шахсий йиғма жилди очилади.

Жилдда қуйидаги хужжатлар бўлиши шарт:

Маълумотнома.

Суровнома (шахсий варақа).

Таржимаи хол.

Қариндошлари тўғрисида маълумот.

Охирги иш жойидан тавсифнома.

Маълумоти тўғрисидаги диплом ва паспорт нусхаси (нотариус томонидан тасдиқланган).

Тўрт дона 4х6 см хажмдаги рангли фотосурат.

Иш жойи, яшаётган маҳалласидан тавсифномалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидан маълумотномалар зарурат юзасидан қайтадан сўраб олиниши мумкин.


^ XII. Захира умумий рўйхатини янгиланиб борилиши ва қайта тасдиқланиши


Захираларнинг умумий рўйхати қуйидаги ҳолларда янгиланади ва қайта тасдиқланади:

Захира вазирликнинг кадрлар бошқармаси бошлиғи тақдимига кўра вазир томонидан бир йилда бир марта февраль ойининг 20-кунига қадар қайта тасдиқланади.

Кадрлар захираси мониторинг хулосаси асосида ҳам янгиланиши мумкин.

Шу давр ичида Вазирлик Бошқарув лавозимлари рўйхатидаги лавозимга кадр тайёрлаш лозим бўлса, аввал тасдиқланган захирадан, зарур бўлган ҳолларда белгиланган тартибда юқори турувчи органлар билан келишилган ҳолда захирадан ташқари бошқа номзодни тайинлаш тўғрисида таклиф киритиши мумкин.

^

XIII. Захирадан номзодни чиқариш тартиби



Вазир вазир ўринбосарлари, тегишли бошқарма бошлиқлари тақдимидан сўнг номзодни захирадан чиқаради.

Номзодни захирадан чиқариш учун қуйидагилар асос бўлади:

Суд ҳукмига асосан айбдор деб топилганда.

Жамиятнинг маънавий-руҳий муҳитига зид хатти-ҳаракатлар содир қилганда ёки яшаб турган маҳалласидан салбий тавсифлар тушганда.

Хизмат вазифасини бажариши жараёнида сурункали равишда хато ва камчиликларга йўл қўйганда.

Ёши ва соғлигининг тўғри келмаслиги оқибатида.

Хизмат вазифасини уддалашга ожизлик қилганда ҳамда касбий маҳорати сусайганда.

Захирадаги номзодлар билан ўтказилган аттестация якунига кўра қониқарсиз баҳоланганда.

Ўз ҳоҳишига асосан.

^

XIV. Шаклланган захирага янги номзод киритиш



Шаклланган захирага янги номзод қуйидаги ҳолларда киритилади:

Захирадаги рўйхатдан чиққан номзоднинг ўрнига.

Бошқа лавозимга ишга ўтган захирадаги номзоднинг ўрнига.

Ишдан бўшаган ёки нафақага чиққан захирадаги номзоднинг ўрнига.

Захирадаги номзоднинг касаллиги ёки вафоти муносабати билан бўшаган ўринга.

Тегишли раҳбарнинг юқори турувчи ташкилот билан келишилган ҳолда қўшимча номзод киритиш тўғрисида қабул қилган қарорига кўра.


^ XV. Бошқарув лавозимлари рўйхатидаги бўш (вакант) лавозимлар

тўғрисида маълумотларни тайёрлаш тартиби


Вазирлик бошқарма ва бўлимлари ҳамда ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари томонидан ҳар ойнинг 28-кунидан кечиктирмай Бошқарув лавозимлари рўйхатидаги бўш лавозимлар бўйича маълумот кадрлар бошқармасига берилади.

Ушбу ахборотлар асосида келгуси ойнинг биринчи кунидан кечиктирилмай бўш лавозимлар рўйхати тайёрланиб, вазирга тақдим этилади.


^ XVI. Кадрларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимга тайёрлаб бориш схемалари


Вазирлик томонидан амалдаги ва истиқболли захирадаги кадрларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимга тайёрлаб бориш схемалари тузилади. Мазкур схемалар ҳар бир кадр бўйича алоҳида тузилади. Схемаларда кадрларни ўқитиш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, стажировка ва аттестациядан ўтказиш, лавозимлар бўйича ўстиришнинг тахминий муддатлари кўрсатилиши шарт.

Кадрларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимга тайёрлаб бориш схемаларининг муддатлари ва белгиланган лавозимлари даражасида бажарилишига Кадрлар бошқармаси масъулдир.

^ XVII. Бошқарув лавозимлари рўйхатидаги номзодларни танлаш,

тавсия этиш, уларни суҳбатдан ўтказиш, розилик билдириш, тайинлаш ва тасдиқлаш тартиби


Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Бошқарув лавозимлари рўйхатига олинган лавозимларга номзод кадрларнинг ҳужжатлари вазирлик кадрлар бошқармаси томонидан расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига жўнатилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Бошқарув лавозимлари рўйхатидаги лавозимларга, шунингдек вазирлик номенклатурасидаги республика муассасалари раҳбарлигига тавсия этилаётганда номзодларнинг тавсифномаси ва тақдимномасига вазир имзо қўяди.

Вазирлик кадрлар бошқармаси номзод кадрнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Вазирлар Маҳкамасига ва бошқа республика ташкилотларига суҳбатга боришини таъминлайди.

Бошқарув лавозимлари рўйхатидаги лавозимларга номзодлар аввало, кадрлар захирасига кўра, зарурат туғилганда эса меҳнат жамоаларининг, маҳалла фаолларининг ва бошқаларнинг фикрларини ўрганиш асосида тадбиркор ва ишбилармон, ўз устида ишлайдиган, ёш, истеъдодли, янгиликка интилувчан, изланувчан, ташаббускорлик қобилиятига эга бўлган, маънавий пок кадрлар орасидан танланади.

Вазирликнинг кадрлар бошқармаси томонидан Бошқарув лавозимлари рўйхатидаги кадрларнинг таркиби, уларнинг фаолияти мунтазам ўрганиб борилади. Шунингдек, кадрлар қўнимсизлиги сабаблари, кадрларни танлаш ва лавозимга тайинлашда захирага олинган кадрлар таркибидан фойдаланишнинг аҳволи таҳлил этиб борилади.

Бошқарув лавозимлари рўйхатидаги кадрлар томонидан мансабни суистеъмол қилиш ҳоллари аниқланганда, фаолиятида бошқа салбий холатларга йўл қўйилганда тегишли чора-тадбирлар белгиланади ва амалга оширилади. Бундай вазиятда вазирлик кадрлар бошқармаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг ва бошқа ташкилотларнинг маълумотларига таянади.

Раҳбар ходимнинг бошқа ишга ўтганлиги, ишдан озод қилинганлиги ёки бошқа сабаблар билан вакант лавозимлар пайдо бўлган ҳолларда бошқарма томонидан ушбу лавозимга кадрлар захирасидан 3 нафар номзод кўриб чиқилади. Ушбу номзодлар бўйича бирга ишлайдиган кишиларнинг фикри ва юқори идоралар раҳбарларининг тавсифномалари олинади.

Вакант лавозимга номзод бўлган кадрларнинг маълумотномалари вазирга танишиш ва танлаш учун киритилади. Бошқарма ходимлари томонидан танланган номзоднинг зарур хужжатлари тайёрланади ва номзод кадрнинг вазирлик бошқарма бошлиқлари, вазир ўринбосарлари ва вазир билан бўладиган суҳбатга келишини таъминлайди. Номзод учун тавсиянома вазир номига ёзилиб, тавсия қилинаётган кадр қисқача таърифланади ҳамда қайси лавозимга тавсия этилгани ҳақида маълум қилиниб, илгари шу лавозимда ишлаган шахс нима учун вазифасидан бўшатилганлиги кўрсатилади.

Бошқарма томонидан заруратга қараб вазирлик бошқарма ва бўлимлари, ташкилот ва муассасаларида ўрни бўшаб қолган лавозимларга номзодлар ҳақида вазирнинг ўринбосарлари билан дастлабки тарзда маслаҳатлашиб олишлари мумкин. Вазирлик тасарруфидаги бошқа соҳалар фаолияти йўналишига дахлдор кадрлар билан тегишли бошқарма бошлиқлари ва вазирнинг ўринбосарлари суҳбатлашиб, вазирнинг суҳбатига киритишга тайёрлайдилар.

Номзоднинг ҳужжатлари вазирга расмий равишда кадрлар бошқармаси бошлиғи томонидан тақдим этилади. Кадрни суҳбатга олиб кириш учун суҳбат варағи ва охирги иш жойидан меҳнат фаолиятига доир иш кўрсатгичлари ҳамда унинг шахсий йиғма жилдига доир хужжатлар тайёрланади. Номзод билан ўтказилган суҳбатларнинг натижасига кўра кадрлар бошқармаси ушбу кадрни тайинлаш тўғрисидаги вазир буйруғининг лойиҳасини тайёрлайди.

Буйруқ лойиҳасига вазир ўринбосарлари, кадрлар бошқармаси бошлиғи ва ҳуқуқшунос имзо қўйгандан сўнг вазирга киритилади.

Вазирнинг буйруғи билан тайинланмайдиган, лекин вазирлик Бошқарув лавозимлари рўйхатига олинган лавозимларга номзодлар вазирлик бошқарма бошлиқлари, вазир ўринбосарлари ва вазир суҳбатидан ўтганидан сўнг, вазирликнинг тегишли бошқарма, муассаса ёки бошқа ташкилотларига суҳбатнинг натижаси расмий равишда хабар қилинади, кадрни тайинлашга розилик берилади.

Тегишли бошқарма, муассаса ёки бошқа ташкилотлар номзод кадрнинг тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқни (қарорни) вазирликнинг кадрлар бошқармасига тақдим этадилар.

Вазирлик Бошқарув лавозимлари рўйхатига олинган кадрларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини, сиёсий ва ҳуқуқий онгини оширишга, маънавиятини юксалтиришга оид ишларни ҳам амалга оширади. Қабул қилинган Қонунлар, Президент фармонлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари, бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларни оғишмай амалга оширишни ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар кўришни тавсия этади. Вазирлик Бошқарув лавозимлари рўйхатига киритилган лавозимларга номзодларни танлаш ва тайинлаш амалдаги Қонунлар билан ҳам тартибга солинади.



Халқ таълими вазирлиги

2011 йил “30” мартдаги 68-сонли

буйруғига 7-илова



Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг марказий аппарати, вилоят ва туман (шаҳар) Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари,
таълим муассасалари раҳбар кадрлар билан ишлаш ва
уларни захирасини шакллантириш


ТАРТИБИ


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 372-сонли ва 2009 йил 19 мартдаги 76-сонли “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорлари ҳамда Халқ таълими вазирлиги Низомига биноан вазир ўз ваколатлари доирасида халқ таълими тизимидаги қуйи бошқарув органларига раҳбарликни амалга ошириш мақсадида вазирликнинг кадрлар номенклатурасини ташкил этади.

Вазирлик номенклатурасига олинган лавозимларга кадрларни танлаш, тайинлаш, (сайлаш, тасдиқлаш) лавозимдан озод қилиш, ва уларни захирасини яратиш ушбу Тартиб асосида олиб борилади.

1.Вазирлик марказий аппаратидаги кадрларни танлаш, тайинлаш, вазифасидан озод қилиш ва бошқа ишга ўтказиш вазир буйруғи билан меҳнат қонунчилиги асосида амалга оширилади.

2.Вазирликнинг Кадрлар бошқармаси вазирлик марказий аппаратида кадрлар иши масаласини мувофиқлаштириб боради, номеклатурага олинган лавозимларга кадрларни тайинлаш, бошқа ишга ўтказиш ёки лавозимдан озод қилиш ҳамда кадрлар заҳирасини яратиш ҳақидаги таклифларни вазирнинг тегишли ўринбосарлари билан келишган ҳолда вазирга таклиф киритади.

3.Вазирлик номеклатурасига олинган лавозимлардаги барча ходимларга шахсий жилд расмийлаштирилади.

Шахсий жилдда қуйидаги ҳужжатлар бўлиши шарт:

тавсиянома;

ходим учун тўлдирилган Т-2 карточка;

шахсий варақа;

таржимаи ҳол;

маълумотнома (справка - объективка);

тавсифнома (характеристика);

фикрномалар (отзыв);

маълумоти (илмий даражаси, унвони) ҳақидаги диплом нусхаси;

фуқаролик паспорти нусхаси;

4х6 см ўлчамдаги 6 дона фотосурат;

меҳнат шартномаси;

агар моддий жавобгар шахс бўлса, моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома;

суҳбат варағи;

лавозимга тайинлангани (тасдиқлангани ёки сайлангани) тўғрисидаги вазир, ҳудудий бошқармалар буйруғидан кўчирма.

4. Заруратга қараб ходимнинг бошқа ишга ўтгани, ишдан озод қилинганлиги ёки бошқа сабаблар билан вакант лавозимлари пайдо бўлган ҳолларда вазирликнинг тегишли бошқармалари, ҳудудий бошқармалар ушбу соҳага раҳбарлик қилувчи вазир ўринбосари билан биргаликда вакант лавозимига 3 нафар номзодни айнан мазкур номзодга захирага олинган номзодлар ичидан ҳар тамонлама ўрганиб, бирга ишлайдиган ходимларнинг ва маҳаллий ҳокимият раҳбарлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларнинг номзодларга бўлган муносабатини аниқлайди, ҳамда ушбу кадрларнинг маълумотномаларини кадрлар бошқармасига тақдим этади.

5. Кадрлар бошқармаси вакант лавозимга номзод бўлган кадрларнинг маълумотномаларини айнан заҳирага олинган кадрлар ичидан олинганлигини аниқлаб уларни вазирга танлаш учун киритади, вазир томонидан танланган номзоднинг ҳужжатларини тайёрлайди ва номзод кадрнинг вазир ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари билан бўладиган суҳбатга келишини таъминлайди.

Номзод кадрлар билан суҳбат ҳафтанинг жума куни ўтказилади.

6. Номзод билан ўтказилган суҳбатларнинг натижасига кўра Кадрлар бошқармаси ушбу кадрни тайинлаш тўғрисидаги вазир буйруғи, лойиҳасини тайёрлайди.

Буйруқ, лойиҳаси бошқарма бошлиқлари, ҳуқуқий маслаҳатчи, вазир ўринбосарлари билан келишилгандан сўнг кадрлар бошқармаси томонидан вазирга киритилади.

7. Вазир буйруғи билан тайинланмайдиган, лекин вазирликнинг ҳисоб-назорат номенклатурасига олинган лавозимларга номзодлар вазирликнинг бошқарув тизимида раҳбар лавозимларга тавсия этиш ва кадрлар заҳирасини шакллантириш ишчи гуруҳининг суҳбатидан ўтганидан сўнг тегишли республика ташкилотлари ва ҳудудий халқ таълими бошқармаларига суҳбат натижаси хабар қилиниб, кадрни тайинлашга розилик берилади.

Республика ташкилотлари ва ҳудудий халқ таълими бошқармалари номзод кадрнинг тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирмани Кадрлар бошқармасига тақдим этади.

^ 8. Кўрсатилган номзод узил-кесил тайилангандан сўнг унинг шахсий жилди Кадрлар бошқармаси томонидан расмийлаштирилади.

9.Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ҳамда Вазирлар Маҳкамаси номеклатурасига олинган лавозимларга номзод заҳирага олинган кадрларнинг ҳужжатлари вазир топшириғига асосан Кадрлар бошқармаси томонидан тайёрланади ва ўрнатилган тартибда жўнатилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ва Вазирлар Маҳкамасининг номенклатурасидаги лавозимларга номзодлар тавсия этилаётганда номзод кадрнинг тавсифномаси ва тақдимномасига вазир имзо қўяди.

Кадрлар бошқармаси номзод кадрни Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ва Вазирлар Маҳкамасига суҳбатга боришини таъминлайди.

10. Вазирлик номенклатурасига олинган лавозимлар учун кадрлар заҳираси банкини шакиллантиради.

Кадрлар бошқармаси вазир ўринбосарлари билан келишилган ҳолда тегишли бўлган йўналишлардаги раҳбар кадрлар ўрнига 3 нафардан кадрлар заҳираси ташкил қилиб, уларнинг маълумотномаларини умумлаштиради.

Номенклатурага олинган лавозимлар учун кадрлар заҳираси вазир ўринбосарларининг имзолари билан вазир тасдиғига киритилади.

Кадрлар заҳираси заруратга қараб янгилаб борилади.

11. Раҳбар кадрларни танлаш, раҳбарликка номзодлар орасидан муносибларини саралашда эътиборга олинадиган мезонлар: ёши, маълумоти, мутахассислиги, касби, оилавий аҳволи, маънавий қиёфаси, соғлиғи, феъл-атвори, фикрномалар (номзод ишлаётган ташкилот раҳбаридан, номзод раҳбарлигида ишлаётган ҳодимлардан, номзоднинг олдинги иш жойидаги ҳамкасбларидан, турар жойидаги фаоллардан), тест сўрови натижалари (маънавият-маърифат йўналиши бўйича, сиёсий-иқтисодий соҳа бўйича, касбий соҳаси бўйича), суҳбат натижалари.



Халқ таълими вазирлиги

2011 йил “30” мартдаги 68-сонли

буйруғига 8-илова



^ Раҳбар кадрлар заҳирасини шакллантириш маҳаллий ҳокимлик,

халқ таълими бошқарув идорлари, тажрибали педагоглар, жамоа ташкилотлари ва касаба уюшмалари вакилларидан

иборат жамоатчилик кенгаши

ТАРТИБИ


^ I.Умумий қоидалар


1.1. Халқ таълими вазирлиги бошқарув тизимида раҳбар лавозимларга тавсия этиш ва кадрлар заҳирасини шакллантириш Жамоатчилик Кенгаши (кейинчалик Кенгаш) вазир томонидан тасдиқланади ва ўз фаолиятида вазирлик ҳайъат Кенгашига ва вазирга бўйсунади.

1.2. Кенгашнинг асосий вазифалари:

ижтимоий-иқтисодий ислоҳатларни амалга ошириш жараёнида вазирлик бошқарув тизимида кадрлар сиёсатини доимий равишда олиб бориш. Жумладан, вазирлик номенклатурасини яратиш ва янгилаб бориш;

раҳбар лавозимларга истеъдодли, истиқболли, мустақиллик ғояларига содиқ, фидоий ёш кадрлар заҳирасини яратиш, уларни ўқитиш, тарбиялаш, малакасини ошириш ва пировард натижада замонавий раҳбар қилиб тарбиялаш;

раҳбар ходимларнинг алмашинуви (ротация) масаласи юзасидан таклифлар тайёрлаш ва уни амалга ошириш;

вазирнинг буйруғи билан тасдиқланган кадрлар номенклатураси устидан доимий равишда иш олиб бориш, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича вазирга таклифлар киритиш, вазирлик номенклатурасидаги барча раҳбар кадрларнинг ҳисобини олиш, бу ҳақида раҳбариятга ахборотлар тайёрлаш, барча зарур масалалар бўйича йиғилишлар, семинарлар ташкил этиш;

вазирнинг биринчи ва йўналишлар бўйича ўринбосарлари тасарруфидаги барча муассасалар ҳамда вазирлик аппаратидаги раҳбар ва ходимларни вазифага тайинлаш ва озод этиш бўйича таклифларини вазир ва вазирлик ҳайъат Кенгаши тасдиғига киритади;

вазирлик аппарати ва унинг тассарруфидаги муассасаларда кадрлар билан ишлаш фаолиятларини ўрганади ва умумлаштиради, уларга ишларни ташкил қилиш ва такомиллаштириш юзасидан услубий, ташкилий ёрдам беради;

ҳудудий халқ таълими бошқарув органларига методик раҳбарликни амалга ошириш, уларнинг ахборотларини эшитиш, ташкилий-кадрлар иши бўйича улар билан консультациялар ўтказади.

1.3. Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси қарор, фармон ва фармойишлари, Олий Мажлис, вазирлик ҳайъат Кенгаши қарорлари ҳамда вазирнинг буйруқлари асосида олиб боради.

^ 1.4. Вазирлик аппаратига ходимларни танлаш бўйича вазирга таклифлар киритади.

1.5. Кенгаш ваколатига қарашли масалалар бўйича зарур бўлганда вазирлик бошқарма ва бўлимлари, тассарруфидаги муассасалар, ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари раҳбарлари ва масъул ходимларини таклиф этади ва уларнинг фикрларини эшитади.


^ II. Жамоатчилик Кенгашининг тузилиши ва ишнинг ташкил этилиши


2.1. Кенгашнинг тузилмасига: ишчи гуруҳ раиси, ўринбосарлари, котиб ва аъзолар киради. Кенгаш ходимлари юқори малакали давлат ва маҳаллий бошқарув органларида ишлаган тажрибали мутахассислар бўлишлари керак.

^ 2.2. Кенгаш ўз фаолиятини ойлик ва истиқболга мўлжалланган иш режалари асосида олиб боради.

2.3. Кенгаш ҳар ойда йиғилишлар ўтказиб, берилган топшириқлар, режаларнинг бажарилиши назорат этиб, янги мўлжалланган ишлар ва топшириқларни белгилаб олади.


III. Жамоатчилик Кенгашининг ходимларининг вазифалари


^ 3.1. Кенгаш раиси:

Кенгашнинг умумий фаолиятига раҳбарлик қилади, Кенгаш ваколатига кирадиган вазифаларни ҳал этиш чора-тадбирларини белгилайди;

Кенгашга келган ҳужжатларнинг кўриб чиқилишини таъминлайди ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

Кенгаш котиби ва аъзоларига керакли топшириқларни беради ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;

вазирга кенгаш ходимларини, ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари раҳбарларини рағбатлантириш ёки ишдан четлатиш тўғрисида таклифлар киритади.


^ 3.2.Кенгаш котиби:

кенгаш аъзоларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси ўқишларига кадрларни танлаш, қуйи ташкилот органлари раҳбарларини ўқитиш, малакасини ошириш, қайта тайёрлаш бўйича фаолиятини олиб боради;

истиқболли ва кундалик масалаларни ҳал этишнинг усуллари ва услубларини аниқлайди ҳамда уларни бажариш учун тайёргарликни ташкил этади ва ўз таклифини киритади;

кенгашда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси қарор, фармон ва фармойишлари, Олий Мажлис, вазирлик ҳайъат Кенгаши қарорлари ҳамда вазирнинг буйруқлари ва топшириқларини бажарилишининг назорат этилишини таъминлайди, ишчи гуруҳ раисини гуруҳдаги ижро тартиби ҳолати тўғрисида хабардор этиб боради.


^ 3.3.Кенгаш аъзолари:

ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари ишларини мувофиқлаштириб, уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатади, назорат қилиб, ўрганиб боради, вазир ва Кенгаш раисига зарур маълумотномаларни тайёрлаб беради;

Кенгаш назоратида бўлган меъёрий ҳужжатларнинг бажарилишини жойларга бориб ўрганади;

Кенгаш ваколатига кирадиган ва тайёрланган қарор, баённомалар лойиҳаларини ва бошқа меъёрий ҳужжат ҳамда материалларни ўрганади ва ўз таклифларини киритади;

Кенгаш раҳбарига, зарур бўлганда вазирга ўз назоратида бўлган ҳудуддаги халқ таълими тизими фаолияти тўғрисида маълумотлар киритади ҳамда бошқарув органларининг ташкилий ишини яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлайди.


  1. Жамоатчилик Кенгаши таркибининг ҳуқуқлари


4.1.Кадрларни раҳбарлик лавозимларига тайёрлаш, уларни жой-жойига қўйиш тизимини мувофиқлаштириш.

4.2.Ҳудудларда мунтазам равишда кадрлар билан ишлашнинг аҳволини таҳлил қилиш, натижалари тўғрисида вазирлик раҳбариятига ахборот ва таклифлар бериб бориш.

4.3.Таълим муассасалари ва ўқув юртлари билан кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш юзасидан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйилганлигини назорат қилиш.

4.4.Вазирликнинг ҳудудий бошқарув тизимидаги раҳбар кадрларнинг сифат таркибини таҳлил қилиб бориш ва уни яхшилаш юзасидан вазирга амалий таклифлар тайёрлаш.

4.5.Вазирликнинг ҳудудий бошқарув тизимидаги кадрлар танлаш, тайинлаш ва жой-жойига қўйиш, кадрлар заҳирасини яратиш ва шакллантириш юзасидан амалга оширган ишлари, шунингдек, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ходимларни ижтимоий ҳимоялаш ва ваколатлари доирасида бошқа ишларни аҳволини ўрганиш.

4.6.Давлат мукофотларига тавсия этиш юзасидан тегишли ҳужжатларни вазирликнинг бошқарма ва бўлимлари, тасарруфидаги муассасалар, ҳудудий бошқармаларнинг таклифларини олиш, уларни ишчи гуруҳ билан биргаликда ўрганиб чиқиб, вазирга таклиф киритиш.

4.7.Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академиясига номзодларни танлаш, ўрганиш ва вазирга таклифлар киритиш.

4.8.Вазирлик аппаратида, тасарруфидаги муассасаларда, бошқарувнинг ҳудудий тармоқ органларида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижросини ташкил этиш ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилишни асосий қоидалари” асосида иш юритишни ташкил этилишини назорат қилиш ва бу борадаги ишларни мувофиқлаштириб бориш.

4.9.Жойларда ўтказилган мақсадли ўрганишлар жараёнида аниқланган камчиликлар юзасидан вазирга маълумотномалар ҳамда уларни бартараф этиш ҳақида таклифлар киритиш, чора-тадбирлар белгилаш.



Похожие:

Халқ таълими вазирлигининг iconИнститутининг регламент и
Республикаси халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 29 январдаги «Халқ таълими вазирлигининг янги таҳрирдаги Регламентини тасдиқлаш...
Халқ таълими вазирлигининг iconТошкент шаҳар сергели тумани халқ таълими бўлими
Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 17 январдаги 13-сонли қарори, халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 22 январдаги 8-сонли...
Халқ таълими вазирлигининг iconO‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi
Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими Бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига
Халқ таълими вазирлигининг iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
Халқ таълими вазирлигининг iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги
Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2013 йил “ ” даги сонли буйруғига 2-илова
Халқ таълими вазирлигининг iconБўйруғи билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаси
Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоят халқ таълими бошқармалари ҳузурида Методика (Таълим) маркази фаолият...
Халқ таълими вазирлигининг iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
Халқ таълими вазирлигининг iconСергели тумани халқ таълими бўлими аппаратида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича
Аълими вазирлигининг 2005 йил 7 январдаги 2 -сонли Ҳайъат қарори билан тасдиқланган йўриқномага мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, у Сергели...
Халқ таълими вазирлигининг iconХалқ таълими вазирлигининг
Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида
Халқ таълими вазирлигининг iconСергели туман халқ таълими бўлимининг низоми
Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации