Документы



Халқ таълими вазирлигининг буйруғи №103. 14 май 2011 йил буйру қ icon

Халқ таълими вазирлигининг буйруғи №103. 14 май 2011 йил буйру қ

НазваниеХалқ таълими вазирлигининг буйруғи №103. 14 май 2011 йил буйру қ
Дата26.05.2013
Размер220.88 Kb.
ТипДокументы
скачать


Халқ таълими вазирлигининг

буйруғи № 103. 14 май 2011 йил


Б У Й Р У Қ


“Баркамол авлод” болалар марказининг намунавий Уставини тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги “Баркамол авлод” болалар марказлари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 130-сонли қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида


Б У Ю Р А М А Н :


  1. “Баркамол авлод” болалар марказининг намунавий Устави иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  2. Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси (Ҳ.Даминов), Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқларига:

уч кун муддатда намунавий Уставни янги ташкил этиладиган барча “Баркамол авлод” болалар марказларига етказиш;

икки ҳафта муддатда намунавий Устав асосида барча “Баркамол авлод” болалар марказлари уставларининг ишлаб чиқилишини, уларнинг тегишли таълим бошқаруви органлари томонидан ўрнатилган тартибда тасдиқланишини ҳамда маҳаллий ҳокимликлардан рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш;

барча “Баркамол авлод” болалар марказларининг “Баркамол авлод” болалар марказлари тўғрисидаги Низомга ва ўз уставига қатъий амал қилган ҳолда фаолият кўрсатишларини ташкил этиш вазифалари юклатилсин.

  1. Мазкур буйруқ қабул қилиниши муносабати билан вазирликнинг 2009 йил 4 мартдаги 50-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

  2. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А.Холбеков зиммасига юклатилсин.



Вазир А.Мараҳимов


Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 14 майдаги 103-сонли буйруғига илова



^ Баркамол авлод” болалар марказининг

Намунавий Устави


I. Умумий коидалар

1. “Баркамол авлод” болалар маркази (кейинги ўринларда “Марказ” деб юритилади)___________________________________________________

(қарор, фармойиш, таъсисчининг буйруғи)

асосида ташкил топган.

2. Марказнинг тўлиқ номи: ____________________________________

3. Марказнинг қисқартирилган номи:____________________________

4. Таълим тури: ______________________________________________

5. Таълим фаолияти йўналиши:_________________________________

6. Мулкчилик шакли: _________________________________________

7. Марказнинг юридик манзили:________________________________

8. Марказ муассиси:___________________________________________

9. Муассиснинг юридик манзили:_______________________________

10. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (матн кейинги ўринларида “Вазирлик” деб юритилади) ва унинг ҳудудий органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, буйруқлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги “Баркамол авлод” болалар марказлари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисидаги 130-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга ҳамда ушбу намунавий Уставга амал қилади.

11. Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўз уставига, банк ҳисоб рақамига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, юридик манзили кўрсатилган штампга ва бланкаларга эга бўлади.

12. Марказ Ўзбекистон Республикасида жорий этилган узлуксиз таълим тизимининг таркибий қисми бўлган давлат мактабдан ташқари таълим муассасаси ҳисобланади, ўқувчиларга қўшимча таълим-тарбия беришга мўлжалланган.


^ II. Марказнинг мақсад ва вазифалари

13. Марказнинг асосий мақсади ўқувчи-ёшларнинг мактабдан ташқари таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш, уларга мактабдан ташқари таълимга қўйилган Давлат талаблари асосида билим, кўникма ва малакалар бериш, ҳар бир боланинг билим даражасини, ижодий имкониятларини аниқлаш ва тўлақонли ривожлантириш орқали таълим дастурларини ўзлаштиришга эришиш, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишдан иборатдир.

14. Марказнинг асосий вазифалари:

болаларнинг эҳтиёжлари ва қизиқишларига мувофиқ уларнинг ижодий ва бадиий қобилиятини ривожлантириш ҳамда фойдали дам олишини ташкил этиш;

меҳнатсеварликни, касб тайёргарлигининг дастлабки ўқув ва кўникмаларини сингдириш, фан ва техникани ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларига мувофиқ техник воситалар ва компьютер технологиялари ишини ўрганишни ташкил этган ҳолда болалар техник ижодкорлигини ривожлантириш;

болалар томонидан жонажон ўлка тарихи, археологик ва маданий мерос чуқур ўрганилиши, мамлакатимизнинг табиий бойликлари билан таништириш ҳамда экология ва атроф муҳит муҳофазаси соҳасидаги асосий билимларни эгаллаб олиш;

мактабдан ташқари таълим тизимига илғор педагогик усуллар ва методлардан, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг янги шаклларини кенг жорий этиш;

маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга оид чора-тадбирларни амалга ошириш;

ўқувчиларнинг қизиқишларига кўра бошланғич касб-ҳунар сирларини пухта эгаллашлари ва таълимнинг кейинги босқичини тўғри танлашларига кўмаклашиш ҳамда ижодий меҳнат қилишларига шарт-шароитлар яратиш;

болалар қобилиятини ривожлантиришга қаратилган техник ижодкорлик, бадиий ижодиёт, ўлкашунослик ва экология йўналишларидаги тадбирларни ўтказиш.

15. Марказнинг мажбуриятлари:

Халқ таълии органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, кўрсатмаларини бажариш;

ўз Уставида назарда тутилган вазифаларни ижро этиш;

мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талаблари, ўрнатилган тартибда тасдиқланган ўқув қўлланмалари ва дастурлари асосида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш;

ўқувчиларнинг мактабдан ташқари таълимга бўлган эҳтиёжини ўрганиш, назарда тутилаётган тўгарак аъзолари контингентини аниқлаш;

ўқув режасини тегишли халқ таълими органлари билан келишиш;

таълим-тарбия жараёнини ўрнатилган тартибда санитария-гигиена нормаларига ва хавфсизлик қоидаларига мувофиқ ташкил этиш;

Марказнинг моддий-техник таъминоти ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш;

давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлардан тўғри фойдаланишни таъминлаш юзасидан бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини амалдаги қоидаларга мувофиқ олиб бориш;

давлат ташкилотлари учун белгиланган тартибда маънавий эскирган, фойдаланиш муддатлари ўтган, яроқсиз бўлиб қолган жиҳозларни, транспорт воситалари ва асбоб – ускуналарни ҳисобдан чиқариш;

тўгаракларни ташкил этишда тўгарак аъзоларининг ёши, руҳий-физиологик ҳолати, лаёқати ва қизиқишларини инобатга олиш.

16. Марказ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

марказ ходимлари ва тўгарак аъзоларидан муассасанинг Устави ва ички тартиб қоидаларига риоя этилишини талаб қилиш;

тўгарак ашғулотларини ўтказишни такомиллаштириш ва таълим жараёнини методик таъминлаш бўйича таклифлар киритиш;

молиялаштиришнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган турли манбалари ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни шакллантириш.

17. Марказ қонунчиликда белгиланган тартибда мактабдан ташқари таълим бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкин.


III. Таълим олувчилар

18. Марказда ташкил этиладиган тўгаракларга 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар жалб этилади.

19. Тўгарак аъзоларининг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:

Марказда ихтиёрий равишда мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талаблари асосида таълим олиш;

қизиқишларига кўра тўгарак турини танлаш;

бир неча тўгаракларда қатнашиш, йил давомида қизиқиш ва истакларига қараб, бўш ўринлар мавжуд бўлса бошқа тўгаракларга ўтиш;

инсоний қадр-қимматининг ҳурмат қилиниши, виждон эркинлиги, ахборот эркинлиги, ўз қарашлари ва эътиқодини ифодалаш;

Марказнинг жамоатчилик органларини сайлаш ва уларга сайланиш;

турли хил семинар, конференциялар, кўргазма ва кўрик-танловларда иштирок этиш;

Марказнинг иш фаолиятини такомиллаштиришга оид таклифлар киритиш.

20. Тўгарак аъзоларининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

қонун ҳужжатларига риоя қилиш;

Марказнинг моддий-техника базасидан самарали фойдаланиш ва уни асраб-авайлаш;

Марказ Устави, ички тартиб-қоидаларига, ахлоқий ва маънавий нораларига риоя қилиш;

сабабсиз машғулот қолдирмаслик, тўгарак раҳбарлари томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида сифатли бажариш;

21. Ота-оналар (ёки улар ўрнини босувчи шахслар) қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз фарзандлари учун тўгарак турини танлаш;

Марказ маъмуриятидан мазкур муассаса Уставига мувофиқ зарур шарт-шароитларни яратишни талаб қилиш;

фарзандига ҳурмат билан муносабатда бўлишни талаб қилиш;

Марказни жамоатчилик асосида бошқаришда иштирок этиш;

маъмуриятнинг рухсати билан машғулотлар ишида тўгарак аъзолари билан бирга тўгарак раҳбарининг розилиги билан қатнашиш;

ўз фарзандларининг  марказдаги таълим олиш жараёнида ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этилишида фаол қатнашиш.

22. Ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) мажбуриятлари:

фарзандининг жисмоний ва руҳий соғлом бўлиши учун ғамхўрлик қилиш;

бола шахсига ҳурмат билан қараш, уни меҳнатсеварлик, эзгулик, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш;

фарзандида қонунларга итоаткорлик, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат туйғусини тарбиялаш;

фарзандига тўгарак машғулотларида иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

фарзандини Марказда таълим олиши учун олиб келиш ва олиб кетиш;

ота-она тўловларини белгиланган тартибда ўз вақтида тўлаб бориш.


^ IV. Ўқув-тарбиявий ва илмий-услубий иш

23. Марказ кўп тармоқли бўлиб, фаолият юритадиган ҳудудининг хусусияти, ўқувчиларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларига кўра уларнинг ижодий имкониятларини янада ривожлантиришга қаратилган техник ижодкорлик, бадиий ижодиёт, ўлкашунослик ва экология йўналишларидаги тўгараклар ташкил этади.

Тўгараклар ўз фаолиятини ўқув дастурлари асосида амалга оширади. Ўқув дастурлари Вазирлик тасарруфидаги Республика таълим маркази қошидаги тегишли илмий-методик кенгашда тасдиқланади ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг буйруғи билан амалиётга тадбиқ этилади.

24. Марказда таълим-тарбия ишлари давлат тилида, шунингдек, маҳаллий хусусиятдан келиб чиққан ҳолда рус тилида олиб борилади.

25. Марказда ташкил этиладиган тўгарак машғулотлари мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларига мувофиқ биринчи, иккинчи ва кейинги ўқув йилларида тегишли ўқув дастурлари асосида, хусусан, техник ижодкорлик, бадиий ижодиёт, ўлкашунослик ва экология йўналишлари бўйича гуруҳларга бўлиб ўтказилади.

Тўгарак машғулотлари ўқув дастурлари талабларига кўра бутун ўқув йили учун ҳамда қисқароқ муддатларга ҳам ташкил этилади.

Тўгарак машғулотлари ўқув йилининг 15 сентябридан кечикмаган ҳолда бошланиб 25 майда якунланади. Ёзги таътил кунлари учун алоҳида мавсумий режалар тузилади.

Марказнинг тўгарак машғулотлари жадвали тўгарак аъзолари учун қулай тартибда, уларнинг ёши, психофизиологик хусусиятлари ва санитария-гигиена нормалари инобатга олинган ҳолда педагогик ходимларнинг тақдимномасига кўра маъмурият томонидан тузилади ва тасдиқланади.

26. Марказда тўгарак машғулотларининг ташкил этилиши учун ҳафтада 6 академик соат ажратилади. 6 ёшли болалар учун олиб бориладиган тўгарак машғулотлари вақти 35 дақиқа этиб белгиланади ва у ҳафтада 2 академик соатдан ошмаслиги лозим.

Марказда ҳар бир гуруҳдаги тўгарак аъзоларининг сони биринчи ўқув йилида 10 нафардан, иккинчи ва ундан кейинги ўқув йилларида эса 8 нафардан кам бўлмаслиги лозим.

Тўгараклар ўзига хос хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, махсус ўқув дастурлари асосида биринчи ва иккинчи ўқув йилларидан кейинги ўқув йиллари учун ҳам ташкил этилиши мумкин.

27. Марказ таътил пайтларида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, дам олишларини тўлақонли амалга ошириш мақсадида муассасалар ва маҳаллаларда (овулларда) ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан ҳамкорликда турли йўналишдаги оммавий тадбирларни ташкил этиши мумкин.

28. Марказ томонидан ўқувчиларга қўшимча таълим олганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги “Баркамол авлод” болалар марказлари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисидаги 130-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга илова қилинган намунадаги шаклда гувоҳнома берилади.

29.  Марказ тегишли халқ таълими органлари билан келишган ҳолда ўз йўналишлари бўйича умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этиладиган тўгараклар фаолиятига амалий-услубий ёрдам кўрсатади.

30. Марказ Вазирлик тизимидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари билан ҳамкорликда ходимларнинг малакасини оширишни таъминлайди, илғор тажрибалар асосида тўгарак ўқув дастурларини тузиш ва такомиллаштиришга оид ишларни олиб боради.

Марказ ўқув йили натижалари бўйича тўгарак аъзолари билим, кўникма ва малакаларининг мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларига мослигини оғзаки, ёзма, тест синовлари ва амалий иш натижалари асосида мунтазам қилиб боради.

Марказ ўрнатилган тартибда вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, ижодий уюшмалар, жамғармалар, бошқа ташкилотлар, маҳаллалар (овуллар), ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан узвий ҳамкорликда иш олиб боради.

31. Марказ тасарруфида сайёҳлик базалари ва ўқув тажриба-синов майдончалари ташкил этилиши мумкин.


  1. Таълим муассасасининг тузилиши

(Мазкур бўлимга таълим муассасасининг таркибий бўлинмалари, уларнинг фаолият кўрсатиш тартиби ва шартлари киритилади).


^ VI. Педагог ходимлар


32. Марказнинг педагог ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз касбий шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш;

Марказни бошқаришда иштирок этиш;

Марказ маъмуриятига тўгараклар фаолиятини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;

касб фаолияти учун шароитлар билан таъминланиш, малакасини ошириш, қайта тайёргарликдан ўтиш, таълим шакли, услуби ва воситаларини танлашда ташаббус кўрсатиш;

тўгарак аъзоларини ўқитиш ва тарбиялашнинг воситалари ва усулларини мустақил белгилаш;

тўгарак машғулотларининг ўзига хос, ижодий дастурларини ишлаб чиқиш;

педагог ходимлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

33.  Марказнинг педагог ходимлари қуйидаги мажбуриятларга эга:

мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талаблари ҳамда ўрнатилган тартибда тасдиқланган ўқув дастурлари ва қўлланмалари асосида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш;

педагог ахлоқ-одобига қатъий риоя қилиш;

ўқув-тарбиявий ишларни юқори савияда олиб бориш, таълим мазмунини такомиллаштириш, ўқитиш воситаларини яратишда фаол қатнашиш;

боланинг қадр-қимматига ҳурмат билан муносабатда бўлиш, уларда меҳнатсеварлик, эзгулик, меҳр-шафқат каби фазилатларни шакллантириш, она Ватанига садоқат, давлат тилига, миллий ва умуминсоний, тарихий ва маданий қадриятларга, ота-онага ва ўзидан катта ёшдагиларга ҳурмат, атроф-муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш;

ўзининг назарий билим даражасини, педагогик маҳорати ва касб малакасини узлуксиз равишда ошириб бориш ва ўз устида мунтазам ишлаш;

ўқув-тарбиявий ва услубий ишларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

ўқувчиларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

жисмонан бақувват, маънавий пок, фидойи, изланувчан, ташаббускор, соғлом ва баркамол авлодни шакллантириш;

Марказда, жамоат орасида ўз обрўси, маънавий-аҳлоқий фаолиятлари билан бошқаларга ўрнак бўлиши;

34. Олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларининг тегишли маълумотига ҳамда касбий тайёргарликка, юксак ахлоқий фазилатларга эга шахслар марказда педагогик фаолият билан шуғулланишга ҳақли.

Шунингдек, зарур ҳолларда, тегишли педагогик маълумотга эга бўлмаган, аммо касбий тайёргарликка ва юксак ахлоқий сифатларга ҳамда “Уста”, техник ва сайёҳлик соҳаси бўйича “Спорт устаси” ёки “Спорт усталигига номзод” мақомига эга бўлган шахслар ҳам Марказда педагогик фаолият билан шуғулланишга жалб қилиниши мумкин.

35. Марказга ходимларни ишга қабул қилиш ва бўшатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Марказда тўгарак машғулотларини ўтказишга асосан умутаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчилари 0,5 ставка бўйича ҳисоб-китобдан келиб чиқиб контракт асосида қабул этилади.

36. Суд ҳукми билан ёки тиббий хулосага кўра педагогик фаолият билан шуғулланиши тақиқланган шахсларнинг Марказда ушбу фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди.

Марказ педагог ходимларининг фаолияти ўқувчилар шахсини, уларнинг маданий савиясини, фаоллигини, мустақиллигини, масъулиятлилигини, онгли, интизомли, уюшқоқ ва тартибли бўлишини ривожлантиришга йўналтирилган бўлиши лозим.

37. Марказ тўгарак раҳбарларининг ҳафталик иш юкламаси 18 соатни ташкил этади.

38. Марказ педагог ходимларига қўйиладиган малака талаблари Вазирлик томонидан белгиланади.

VII. Марказга раҳбарлик қилиш


39. Марказўрнатилган тартибда муассис томонидан тайинланадиган директор раҳбарлик қилади.

Марказ директорини ишга қабул қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда вазирлик билан келишган ҳолда амалга оширилади.

Шунингдек, Марказ директори лавозимига қўйиладиган малака талаблари Вазирлик томонидан белгиланади.

40. Марказ директори:

Марказ номидан фаолият кўрсатади, барча муассаса ва ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди;

Марказ мол-мулкини белгиланган тартибда тасарруф этади;

ўрнатилган тартибда ишончномалар беради;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида, унинг ҳудудий бўлимларида ва банк муассасаларида Марказ ҳисоб рақамларини очади;

Марказ ходимларини ишга қабул қилиш ва жой-жойига қўйишни амалга оширади, рағбатлантиради, интизомий жазо чораларини кўради ва улар билан тузилган меҳнат шартномаларини тўхтатади;

ўз ваколатлари доирасида буйруқлар чиқаради;

Марказнинг ишларини такомиллаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларнинг ижтимоий муҳофаза қилинишини таъминлаш бўйича халқ таълимининг юқори бошқарув органларига таклифлар киритади;

ўқувчилар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишнинг самарали ташкил этилиши, ўқув-тарбия жараёни, молия-хўжалик фаолияти аҳволи, моддий-техник базанинг мустаҳкамланиши ва моддий бойликларнинг сақланиши учун жавоб беради.

41. Марказ тизимида сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг ташкил этилишига ва фаолият кўрсатишига йўл қўйилмайди.

42. Педагогик кенгаш Марказда ўзини-ўзи бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.

Марказнинг педагогик жамоаси тўғридан-тўғри яширин овоз бериш йўли билан Педагогик кенгаш таркибини сайлайди, уларнинг ваколатлари ва муддатини белгилайди.

43. Педагогик кенгаш ваколати қўйидагилардан иборат:

Марказ фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш, унинг фаолияти сифат ва самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишларини белгилаш;

мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талаблари асосида ўқувчиларга керакли бўлган билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишида Марказ педагогик жамоасининг ҳаракатини бирлаштириш, таълим-тарбия сифатини ривожлантириш бўйича аниқ тадбирлар белгилаш;

таълим жараёнига янги педагогик технологияларни ва техник-ахборот воситаларини татбиқ этиш;

педагогик ходимларнинг касбий маҳорати, обрўси ва жавобгарлигини оширишга йўналтирилган мақсадли ишларни олиб бориш, уларнинг илмий-услубий малакаларини ошириш, ижодий ташаббусларини ривожлантириш.

44. Педагогик кенгаш йиғилиши йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади.

45. Ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш ва такомиллаштириш, педагогик ходимларнинг касб маҳоратларини ва ижодий ўсишларини кучайтириш мақсадида марказда педагогик ходимларни бирлаштирувчи жамоавий орган – услубий кенгаш тузилади.

Услубий кенгаш раиси педагогик ходимлар жамоаси томонидан сайланади.

Услубий кенгаш ўқув режалари, дастурлари, ўқув қўлланмаларини янги педагогик технологиялар асосида жорий этиш йўлларини муҳокама қилади, педагогик ходимларнинг ижодий ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ишларини ташкил қилиш юзасидан қарорлар қабул қилади.

46. Марказнинг Устави умумий йиғилишда қабул қилиниди. Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳамда халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъмилаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тасдиқланади, тегишли ҳокимият рўйхатидан ўтказилади.


^ VIII. Марказнинг мол-мулки ва маблағлари


47. Муассис ёки ваколатли давлат органи Марказга мол-мулкни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бириктиради.

Марказ ўзига бириктирилган мол-мулкни ва харажатлар сметаси бўйича ўзига ажратилган маблағлар ҳисобига сотиб олинган мол-мулкни қонун ҳужжатларига мувофиқ тасарруф этади.

Марказ ўз мажбуриятлари бўйича ўз тасарруфидаги пул маблағларига жавоб беради.

48. Муассаса фаолияти давлат бюджети ва бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

49. Қуйидагилар марказнинг мол-мулкини ва молиявий ресурсларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар;

ота-оналар тўловлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

50. Марказ аҳолига, турли ташкилотларга пуллик таълим хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатишга, шунингдек, қонун билан тақиқланмаган, муассасанинг асосий фаолиятига салбий таъсир кўрсатмайдиган бошқа тегишли фаолият турлари билан шуғулланишга ҳақли.

51. Қуйидагилар марказ маблағларининг қўшимча манбалари ҳисобланади:

ўқувчилар ва педагог ходимлар томонидан ўқув жараёнида тайёрланган буюм ва маҳсулотларни белгиланган тартибда сотишдан тушган маблағлар;

асосий машғулотлардан ташқари пайтда, таълим-тарбия жараёнига таъсир этмаган ҳолда, бўш турган бино ва иншоотлар, ўқув жиҳози ва асбоб-ускуналарини белгиланган тартибда ижарага беришдан тушган маблағлар;

эскирган ва яроқсиз ҳолга келган ускуналарни белгиланган тартибда рўйхатдан чиқариш орқали тушган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

бошқа тушумлар.

52. Педагог ходимларни мукофотлаш белгиланган тартибга кўра амалга оширилади.

53. Марказнинг моддий-техника базаси ерларни, биноларни, кутубхоналарни, спорт залларини, коммуникация, машина ва ускуналарни, транспорт воситалари ҳамда таълим ва тарбия жараёнида фойдаланиладиган бошқа анжомларни ўз ичига олади.


IX. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш


54. Марказ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилиши ва тугатилиши мумкин.





Похожие:

Халқ таълими вазирлигининг буйруғи №103. 14 май 2011 йил буйру қ iconТошкент шаҳар сергели тумани халқ таълими бўлими
Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 17 январдаги 13-сонли қарори, халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 22 январдаги 8-сонли...
Халқ таълими вазирлигининг буйруғи №103. 14 май 2011 йил буйру қ iconХалқ таълими вазирлигининг буйруғи №139. 25 июнь 2011й буйру қ
Республикаси Вазирлар Маҳкамасииипг 2011 йил 20 нюндаги 183- ва 184-сонли Қарорлари ижросини таьминлаш тўғрисида
Халқ таълими вазирлигининг буйруғи №103. 14 май 2011 йил буйру қ iconИнститутининг регламент и
Республикаси халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 29 январдаги «Халқ таълими вазирлигининг янги таҳрирдаги Регламентини тасдиқлаш...
Халқ таълими вазирлигининг буйруғи №103. 14 май 2011 йил буйру қ iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 29-февралдаги 54-сонли буйруғИ
Баркамол авлод” болалар марказларига амалий-услубий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш тўрисида
Халқ таълими вазирлигининг буйруғи №103. 14 май 2011 йил буйру қ iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 2-мартдаги 59-сонли буйруғИ
...
Халқ таълими вазирлигининг буйруғи №103. 14 май 2011 йил буйру қ iconТошкент шаҳар сергели тумани халқ таълими бўлими
Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 26 январдаги Ўзбекистонда бмтнинг минг йиллик ривожланиш Мақсадларини амалга ошириш...
Халқ таълими вазирлигининг буйруғи №103. 14 май 2011 йил буйру қ iconХалқ таълими вазирлиги буйруғи №343. 30 ноябрь 2012 й. Буйру қ
Баркамол авлод” болалар марказларининг Педагогик ва Услубий кенгашлари тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида
Халқ таълими вазирлигининг буйруғи №103. 14 май 2011 йил буйру қ iconТошкент шаҳар сергели тумани халқ таълими бўлими
...
Халқ таълими вазирлигининг буйруғи №103. 14 май 2011 йил буйру қ iconБўйруғи билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаси
Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоят халқ таълими бошқармалари ҳузурида Методика (Таълим) маркази фаолият...
Халқ таълими вазирлигининг буйруғи №103. 14 май 2011 йил буйру қ iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти табиий фанлар кафедраси
Сизни 2011 йил май куни соат 1000 да Бухоро вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикасининг 20 йиллигига бағишланган “...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации