“Баркамол авлод” болалар марказларида ташкил этиладиган тўгаракларнинг янги таҳрирдаги ўқув дастурларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги “Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 50-сонли ҳамда 2011 йил 11 майдаги “Баркамол авлод” болалар марказлари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 130-сонли қарорларида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, 2012-2013 ўқув йилидан бошлаб “Баркамол авлод” болалар марказларида янги таҳрирдаги ўқув дастурларни жорий этиш ҳамда “Баркамол авлод” болалар марказларида таълим-тарбия самарадорлигини ошириш мақсадида
б у ю р а м а н:
1. Вазирликнинг 2011 йил 31 мартдаги 69-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган Давлат талаблари” асосида “Баркамол авлод” болалар марказларида ташкил этиладиган тўгараклар учун ишлаб чикилган янги таҳрирдаги ўқув дастурлари 2012 йилнинг 30 август куни бўлиб ўтган Республика таълим маркази ҳузуридаги Маънавий-маърифий ишлар йуналиши бўйича Илмий методик кенгашнинг 7-сон йиғилишида тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қлинсин.
2. “Баркамол авлод” болалар марказларида ташкил этиладиган тўгараклар учун ишлаб чиқилган янги таҳрирдаги ўқув дастурлари иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2012-2013 ўқув йилидан бошлаб барча “Баркамол авлод” болалар марказларида жорий этилсин.
3. Маънавий-аҳлоқий тарбия бошқармаси (Х.Даминов), “Баркамол авлод” Республика болалар марказлари (Ш.Бердиева, Х.Зокирова, З.Товбоев)га:
2012 йил 15 сентябрга қадар мазкур ўқув дастурларига асосан тўгарак машғулотлари ишланмаларини тайёрлаш ва жойларга етказиш;
барча “Баркамол авлод” болалар марказларида тўгаракларнинг 2012-2013 ўқув йили режалари мазкур янги таҳрирдаги тўгараклар ўқув дастурлари асосида тайёрланиши ва тўгарак машғулотлари тасдиқланган ўқув режалар асосида олиб борилишини таъминлаш вазифалари топширилсин.
5. Мазкур буйруқнинг қабул қилиниши муносабати билан вазирликнинг 2011 йил 4 июлдаги “Баркамол авлод” болалар марказларида ташкил этиладиган тўгараклар ўқув дастурларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 143-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин,
6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А.Холбеков зиммасига юклатилсин.
Пресс-релиз тошкент шаҳри 2012 йил 16 август Халқ таълими вазирлиги томонидан “Янги ўқув йилида таълимни сифат босқичига кўтаришнинг долзарб масалалари” мавзусида матбуот анжумани...
Сергели туман халқ таълими бўлимининг низоми Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими...