“Баркамол авлод” болалар марказларининг Педагогик ва Услубий кенгашлари тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида
“Баркамол авлод” болалар марказларида ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш ва ташкилий масалаларни мувофиқлаштириш, педагогик ходимларнинг касбий маҳоратларини ва ижодий ўсишларини кучайтириш мақсадида
Б У Ю Р А М А Н :
1. “Баркамол авлод” болалар марказларининг Педагогик кенгаши тўғрисидаги Низом 1-иловага, Услубий кенгаши тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари ҳамда “Баркамол авлод” Республика болалар марказлари директорларига:
бир ҳафта муддатда мазкур Низомларни барча “Баркамол авлод” болалар марказларига етказилишини таъминлаш;
“Баркамол авлод” болалар марказларида ишларнинг ушбу Низомларга амал қилган ҳолда ташкил этилишини назорат қилиш;
Низомларни татбиқ этишда “Баркамол авлод” болалар марказларига услубий-амалий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш вазифалари юклатилсин.
3. “Баркамол авлод” болалар марказлари фаолиятини ташкил этиш шўъбаси (Қ.Мовлянов) марказларда ўқув-тарбия жараёнининг ушбу Низомларга асосан ташкил этилишини мувофиқлаштирсин.
Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А.Холбеков зиммасига юклатилсин.
“Баркамол авлод” болалар марказларида (кейинги ўринларда “Марказ” деб юритилади) ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш, Марказ фаолияти билан боғлиқ ташкилий масалаларни мувофиқлаштириш, педагогларнинг касбий маҳорати ва ижодкорлигини ўстириш мақсадида Марказнинг юқори органи ҳисобланган Педагогик кенгаши ташкил этилади.
Педагогик кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги ва “Болалар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор, фармон ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг таълимга тегишли қарор ва фармойишлари, “Баркамол авлод” болалар марказлари тўғрисида”ги Низом, Халқ таълими вазирлигининг буйруқ ва фармойишлари, Марказ Устави ҳамда ушбу Низомга амал қилган ҳолда амалга оширади.
Педагогик кенгаш (кейинги ўринда “Кенгаш” деб юритилади) қарорини бажариш ҳар бир марказ ходими учун мажбурийдир.
^II. Педагогик кенгашнинг асосий вазифалари
4. Кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Марказ фаолиятини такомиллаштириш, унинг фаолияти сифат ва самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишларини белгилаш;
“Баркамол авлод” болалар марказлари учун мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат талаблари асосида ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишида Марказ педагогик жамоасини бирлаштириш, таълим-тарбия сифатини ривожлантириш бўйича аниқ тадбирлар белгилаш;
педагогик ходимларнинг касбий маҳорати, обрўси ва жавобгарлигини оширишга йўналтирилган мақсадли ишларни олиб бориш, уларнинг илмий-услубий малакаларини ошириш, ижодий ташаббусларини ривожлантириш;
Марказ педагогик жамоа фаолиятини, тўгарак аъзоларининг давлат талаблари асосида таълим-тарбия олишларига педагогик жамоа фаолиятини йўналтириш, давлат талабларини бажаришни таъминлаш, тўгарак аъзоларига таълим-тарбия бериш сифатини кўтариш чора-тадбирларини белгилаш;
таълим жараёнига янги педагогик технологияларни ва техник-ахборот воситаларини татбик этиш;
тўгарак аъзоларини маънавий юксак, умуминсоний ва миллий руҳда, ўз Ватани, халқини ардоқловчи, тинчлик ва барқарорликка қаратилган миллий қадриятлар асосида тарбиялаш юзасидан таклифлар бериш;
Марказнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда уни ривожлантиришнинг истиқбол йўналишларини белгилаш;
Марказда таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда ва таълим самарадорлигини оширишда мақбул шарт-шароитлар яратишга қаратилган қарорларни қабул қилиш;
педагогик жамоанинг маълум йўналишлардаги фаолиятини таҳлил қилиш ва якуний хулоса бериш.
Педагогик кенгаш фаолиятини ташкил этиш
Марказ директори Кенгашнинг раиси ҳисобланади ва унинг фаолиятини бошқаради.
Марказнинг педагогик жамоаси тўғридан-тўғри овоз бериш йўли билан Кенгаш таркибини сайлайди, уларнинг ваколатлари ва муддатини белгилайди. Кенгаш таркибига Марказ касаба қўмитасининг раиси аъзо бўлади.
Кенгаш таркибидан бир йил муддатга котиб сайланади.
7. Кенгаш йиғилиши йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади. Зарур ҳолларда навбатдан ташқари йиғилишлар ўтказилиши мумкин.
8. Кенгашда педагогик жамоанинг камида учдан икки кисми қатнашиб, улардан кўпчилиги ёқлаб овоз берсалар, қарор қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Кенгаш раиси қарори ҳал қилувчи ҳисобланади.
9. Кенгашнинг навбатдан ташқари чақирилган йиғилишида эса педагогик жамоанинг камида учдан бир қисми иштирок этишлари лозим.
10. Қарорларга овоз бериш тартиби Кенгаш йиғилишида очиқ овоз бериш йўли билан белгиланади.
11. Кенгашни ўтказиш вақти, жойи ва кун тартиби камида ўн беш кун олдин эълон қилинади.
12. Кенгашда муҳокама қилинадиган масалалар Марказ маъмурияти топшириғи билан белгиланган педагоглар томонидан тайёрланади.
13. Кенгашда Марказнинг иш режаси, Марказ гуруҳ (бўлим)лари ходимларининг ҳисоботлари, тўгарак аъзолари томонидан давлат талабларининг ўзлаштириш якунлари, Марказнинг санитария-гигиена режимига риоя этиши ва Марказ ҳаётига доир бошқа масалалар муҳокама қилинади.
14. Кенгаш ўқитишнинг илғор усулларини жорий этиш бўйича тажриба-синов ишларини олиб бориш, Марказнинг давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш йўналишларини аниқлайди.
15. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда ва таълим самарадорлигини оширишда мақбул шарт-шароитлар яратишга оид қарорлар қабул қилади, педагогик жамоанинг маълум йўналишлардаги фаолиятини таҳлил қилади ва якуний хулоса чиқаради. Малака ошириш курсидан қайтган педагогларнингҳисоботларини тинглайди.
1. “Баркамол авлод” болалар марказларида (кейинги ўринларда “Марказ” деб юритилади) ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш, педагогик ходимларнинг касбий маҳоратларини ва ижодий ўсишларини кучайтириш мақсадида Услубий кенгаш тузилади.
2. Услубий кенгаш (кейинги ўринларда “Кенгаш” деб юритилади) жамоа органи бўлиб, Марказ ходимларининг услубий фаолиятини мувофиқлаштиради.
3. Кенгаш Марказда услубий ишларни ташкиллаштиришда йўриқнома берувчи орган ҳисобланади.
4. Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги ва “Болалар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор, фармон ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг таълимга тегишли карор ва фармойишлари, “Баркамол авлод” болалар марказлари тўғрисида”ги Низом, Халқ таълими вазирлигининг буйруқ ва фармойишлари, Марказ Устави ҳамда ушбу Низомга амал қилган ҳолда амалга оширади.
^II. Услубий кенгашнинг асосий вазифалари
Кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
тўгаракларнинг ўқув режалари, дастурлари, ўқув қўлланмаларини янги педагогик технологиялар асосида жорий этиш йўлларини муҳокама қилиш, педагог ходимларнинг ижодий ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ишларини ташкил қилиш юзасидан қарорлар қабул қилиш;
Марказда илғор педагогик технологияларни жорий этишга қаратилган изланишларни ташкил этиш;
ижодий изланаётган илғор иш тажрибага эга бўлган педагогларни аниқлаш ва уларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш;
тўгарак машғулотлари жараёнига янги ўқув услубий ва дидактик материалларни татбиқ этиш ҳамда замонавий ахборот технологиялари, ресурс марказларидан фойдаланишни жорий этиш;
ёш мутахассисларга илғор педагогик тажрибага эга бўлган педагог ходимларни бириктириш;
педагог ходимлар ва тўгарак раҳбарларининг педагогик ҳамда услубий маҳоратларини оширишга доир ишларни амалга ошириш;
педагогларнинг малака ошириш курсларидан кейинги фаолиятларини таҳлил қилиш ва уларни ўз устида ишлаш режаси бўйича ижодий ҳисоботларини мунтазам эшитиб бориш;
давлат талабларини бажарилишида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаш ва бажарилишини назорат қилиш;
педагог ходимларни ички аттестациядан ўтказиш бўйича материалларни тайёрлаш.
^III. Услубий кенгаш фаолиятининг асосий йўналишлари
Кенгаш фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
тўгаракларда машғулотлар натижаларини таҳлил қилиб бориш;
ўкув дастурига ўзгартириш киритишда иштирок этиш;
тўгарак ўкув режасини муҳокама қилиш ва тасдиқлаш;
тажриба алмашиш мақсадида тўгарак раҳбарларининг тўгарак машғулотларини кузатиш ва таҳлил қилиш;
тўгараклар бўйича танлов, мусобақалар ўтказиш бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
“Ўрган-ўргат” методи бўйича ишларни узлуксиз амалга ошириш юзасидан ҳисоботларни эшитиш ва хулосалар тайёрлаш.
^IV. Услубий кенгаш ишини ташкил этиш
7. Кенгаш раиси педагогик ходимлар жамоаси томонидан сайланади.
8. Кенгаш таркиби марказ директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Кенгаш таркибига илғор педагоглар, тўгарак раҳбарлари, методистлар ҳамда директор ўринбосарлари киради.
9. Кенгаш йиллик иш режа асосида фаолият кўрсатади. Иш режа педагоглар таклифлари асосида кенгаш раиси томонидан тузилиб, кенгашда кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
10. Кенгаш йиғилиши йилнинг ҳар чорагида бир марта ўтказилади.
11. Кенгаш баённомасини кенгаш раиси ва котиби имзолайди. Кенгашда қабул қилинган карорларнинг ижросини кенгаш раиси назорат қилади.
^V. Услубий кенгаш ҳуқуқлари
12. Кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:
тўгарак раҳбарлари ва педагог ходимларнинг малакавий тоифасини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар тайёрлаш;
Марказда ўқув жараёнини яхшилаш бўйича таклифлар бериш;
Марказда аниқланган илғор педагогларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш;
Марказ раҳбарияти олдига тажриба - синов ишларида, илмий-услубий изланишларда фаол иштирок этган ходимларни моддий рағбатлантириш тўғрисида масала қўйиш;
тўгарак раҳбарлари ва педагог ходимларга малака ошириш бўйича тавсиялар бериш;
“Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари” кўрик танловида қатнашиши учун педагоглар номзодларини тавсия этади.
13. Кенгаш ўз фаолияти доирасида Марказ Педагогик кенгашига ҳисобот беради.
14. Кенгаш иш фаолиятини Марказ директори (ёки у тайинлаган шахс) назорат қилади.
VI. Услубий кенгаш ҳужжатлари
15. Кенгаш фаолиятига доир қуйидаги ҳужжатлар бўлиши лозим:
кенгаш аъзолари ҳақида маълумот;
иш режа;
ҳисоботлар;
йиғилиш баённомалари;
кенгаш томонидан тақдим этилган материаллар ва берилган тавсиялар.
16. Кенгаш баённомаси ҳар ўқув йили бошида янгидан рақамланади.
Пресс-релиз тошкент шаҳри 2012 йил 16 август Халқ таълими вазирлиги томонидан “Янги ўқув йилида таълимни сифат босқичига кўтаришнинг долзарб масалалари” мавзусида матбуот анжумани...
Сергели туман халқ таълими бўлимининг низоми Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими...