Документы



Муаллифлар: О. Наржигитов icon

Муаллифлар: О. Наржигитов

НазваниеМуаллифлар: О. Наржигитов
страница1/4
Дата24.06.2013
Размер499.47 Kb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3   4


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

“БАРКАМОЛ АВЛОД” РЕСПУБЛИКА БОЛАЛАР

БАДИИЙ ИЖОДИЁТ МАРКАЗИ


“БАРКАМОЛ АВЛОД” БОЛАЛАР МАРКАЗЛАРИДА “ЎҚУВЛАРНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ” БЎЙИЧА МЕТОДИК ТАВСИЯ


ТОШКЕНТ - 2013

Мазкур тавсиянома мактаб ва мактабдан ташқари таълим

муассасасида фаолият олиб бораётган педагогларнинг фойдаланиши учун тавсия қилинади



Муаллифлар:

О.Наржигитов – “Баркамол авлод” Республика болалар бадиий ижодиёт маркази Ўқувчиларни ижодий камол топтириш гуруҳи раҳбари


Ф.Зиятов – “Баркамол авлод” Республика болалар бадиий ижодиёт маркази Ўқувчиларни ижодий камол топтириш гуруҳи услубчиси


М.Тиллабоева – Республика таълим маркази Табиий ва аниқ фанлар бўлими бошлиғи.


Тақризчилар:

Ж.Фозилов – А.Авлоний номидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти проректори, педагогика фанлари номзоди, доцент


З.Товбоев – “Баркамол авлод” Республика болалар бадиий ижодиёт маркази директори


Р.Бобоқулов – “Баркамол авлод” Республика болалар бадиий ижодиёт маркази Ўқувчиларни ижодий камол топтириш гуруҳи услубчиси



Ушбу тавсиянома Республика Талим маркази ҳузуридаги “маънавий-маърифий ишлар” йўналиши бўйича Илмий методик кенгашнинг 2013 йил 17 апрелдаги 2-сонли йиғилиши қарори билан фойдаланишга тавсия этилган.

КИРИШ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида мамлакатимиздаги мавжуд мактабдан ташқари таълим муассасалари ўрнида 211 та “Баркамол авлод” болалар марказлари ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2011 йил 11 майда тасдиқланган “Баркамол авлод болалар марказлари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 130-сонли қарори, Халқ таълими вазирлигининг “Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 39-сонли буйруғи каби ҳужжатлар барча марказлар фаолиятини ҳуқуқий-меъёрий жиҳатдан тартибга солади.

Мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бўйича янгидан қабул қилинган хуқуқий-меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳияти билан чуқур танишиб, амалга ошириладиган ишларни пухта режалаштириш эса муваффақиятлар гаровидир. Мазкур ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этилган марказларда техник ижодкорлик, бадиий ижодиёт, ўлкашунослик ва экология йўналишлари бўйича турли тўгараклар ташкил этилди.

Баркамол шахс тарбиясини ташкил этиш барча даврларда ҳам ижтимоий жамиятнинг муҳим талаби ва асосий мақсади бўлиб келган. Юртимизда таълим ислоҳотлари амалга оширилаётган ҳозирги шароитда баркамол шахс тарбиясига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда “Баркамол авлод” болалар марказларида олиб борилаётган таълим-тарбиянинг ўзига хос ўрни бор.

“Баркамол авлод” болалар марказларида техник ижодкорлик, бадиий ижодиёт, ўлкашунослик ва экология йўналишлари бўйича ташкил этилган тўгаракларга мактаб ёшидаги 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўқувчи ёшларимиз қизиқиши ва ҳоҳишларига кўра қабул қилинади, битирувчиларга эса тегишли гувоҳнома берилади.

Узлуксиз таълимнинг таркибий қисми ҳисобланган бундай марказларнинг асосий вазифаси болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг онгида умуминсоний, миллий қадриятларга ҳурмат, эҳтиром уйғотиш, уларнинг қизиқишлари ва иқтидорини аниқлаш, бу йўналишдаги изланишларини тўғри йўлга солишга, истъедодини ривожлантириш ҳамда рўёбга чиқаришга кўмаклашишдан иборат.

“Баркамол авлод” болалар марказларида ҳар йили янги ўқув йилига пухта тайёргарлик кўриш ва анъанавий август кенгашларини самарали ташкил этиш, йўналишлар бўйича кенгаш ишини интерфаол усуллардан фойдаланиб ўтказиш лозим.

Бунда мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талаблари асосида услубий ишларни ташкил этиш ва ривожлантириш, марказларнинг туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари билан узвий алоқада бўлиши муваффақият гарови эканлигини эътиборга олиш керак.

Ўқув йили мобайнида марказларда болалар эгаллаши зарур бўлган минимум билим-кўникма, малака меъёрлари юзасидан, шунингдек, ижро интизомини ташкил этиш, ёзма ва оғзаки мурожаатлар билан ишлаш, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ҳамда молиявий масалаларни ҳал этиш кабилар юзасида турли семинар-тренинглар, конференциялар, баҳс-мунозаралар, “Очиқ эшиклар куни” ва байрамларни нишонлаш, турли тадбирларни ташкил этиш мумкин.

Ўқувларни техник ижодкорлик, бадиий ижодиёт ҳамда ўлкашунослик ва экология йўналишлари бўйича фаолият олиб борадиган “Баркамол авлод” болалар марказлари раҳбарлари, бўлим бошлиқлари, услубчилар, тўгарак раҳбарлари, ҳозир нафақада бўлган устоз-мураббийлар ҳамда жойлардаги халқ таълими бошқарув органлари вакиллари иштирокида ўтказиш мумкин.

Шунингдек, уста-ҳунармандлар, тўгарак ўқув дастурларининг муаллифлари, “Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари” танлови ғолиблари, маҳалла қўмитаси вакиллари, жойлардаги турли давлат ва нодавлат жамоат ташкилотлари, ҳомий ташкилот вакиллари ҳамда таълим йўналишида узоқ йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келган устозлар билан ҳамкорликда ташкил этиш таълим самарадорлигини янада оширади.

Бундай тадбирларни ташкил этишда эса юқорида кўрсатиб ўтилган иштирокчиларнинг ҳамкорликдаги саъйи ҳаракатлари билан биргаликда ота-оналарнинг ҳам фаол иштирок этиши мақсадга мувофиқ.

Мазкур тавсияноманинг мақсади: ўқувларда иштирок этган иштирокчиларда семинар-тренингларда жамоа билан ишлаш, ўқув-услубий ишларни ташкил этиш ва бошқариш бўйича билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришга қаратилган.


Ўқувларда ўқув иштирокчилари:

  • Мактабдан ташқари таълим муассасаларида, хусусан, “Баркамол авлод” болалар марказларида ўқув-услубий ишларнинг мақсад ва вазифаларини;

  • Ўқув-услубий ишларни ташкил этиш ва бошқаришга қўйиладиган талабларни;

  • Ўқув-услубий ишларнинг шаклларини;

  • Жамоа шаклига тааллуқли услубий ишларни;

  • Якка тартибда бажариладиган услубий ишларни;

  • Семинар-тренинг дастурларини тузиш ва семинар-тренингларни ташкил этишни;

  • Ўқувларни ташкил этиш бўйича тавсиялар бера олиш ва ташкил этишни ўрганиб оладилар.

Ушбу тавсияномада ўқувларни семинар-тренинг шаклида олиб борилиши кўзда тутилган, назарий машғулотларни амалий машғулотлар билан биргаликда олиб борилиши эътиборга олинган.


ЎҚУВ СЕМИНАРЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ МАҚСАДИ ВА ЙЎНАЛИШЛАРИ


“Баркамол авлод” болалар марказларининг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, фарзандларимизни касбга қизиқтириш, ўз истеъдодларини тўла намоён этиш учун барча зарур шароитларни яратиш, бўш вақтларини қизиқарли ва мазмунли ташкил қилишга алоҳида эътибор берган ҳолда тўгарак машғулотларини ўтказиш мақсадга мувофиқ. Маълумки, асрлар давомида шаклланиб, миллий қадрият даражасига етган “Уста-шогирд” анъанаси турли соҳаларда малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича ўқитиш ва ўргатишнинг синалган ва самарали шакли ҳисобланади. Шунга кўра, ёш мутахассисларни тайёрлашга алоҳида эътибор бериш, касбига нисбатан иштиёқини ошириш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш, таълим сифати ва мазмунини янги босқичга кўтариш, тўгарак раҳбарларининг билими ва касбий маҳоратини ривожлантириш ҳамда амалий методик ёрдам беришни ташкил этиш лозим.

“Баркамол авлод” болалар марказларини ўқув-методик қўлланмалар, тавсиялар, зарур бўлган дидактик материаллар билан таъминлаш билан бирга маънавий-маърифий ишлар фаолиятини такомиллаштириш ҳамда олиб бориладиган фаолият кўламини кенгайтириш, шунингдек, тарбияси оғир болаларни тўгаракларга жалб этиш ҳақида ҳам тўхталиб ўтиш лозим.

“Баркамол авлод” болалар марказларида ёш авлодни маънавий етук, жисмонан соғлом қилиб тарбиялаш билан бирга, уларга келажакда ўз ўринларини топишлари учун имконият яратиш, қизиқишлари ва эҳтиёжлари асосида замонавий ва миллий йўналишдаги касб-ҳунар сирларидан бошланғич сабоқ беришга замин яратиш мақсадида таълим йўналишига доир янги қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар билан тўлиқ танишиш ва уларнинг асосида келиб чиқадиган зарур вазифаларни белгилаб олиш лозим.

“Баркамол авлод” болалар марказлари бўйича ўқишларни семинар-тренинглар шаклида турли йўналишларда ташкил этиш ва юқорида таъкидлаб ўтилганларни инобатга олиб, белгиланган долзарб мавзуларни атрофлича муҳокама қилиш, ўқишларни эса ялпи ва шўъбаларда ташкил этишни тавсия этилади.


Жумладан, шўъбаларда қуйидаги долзарб мавзуларни қамраб олиш тавсия этилади:

“Баркамол авлод” болалар марказларининг директорлари ва директор ўринбосарларини жалб этган ҳолда-:

  • “Баркамол авлод” болалар марказлари раҳбарларининг йил якунлари, таҳлиллари, истиқбол режалари ва иш фаолияти самарадорлигини ошириш;

  • Баркамол авлод” болалар марказлари фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш;

  • Тўгарак машғулотлари жадвали ва тўгарак раҳбарларининг ҳафталик юкламаларини тақсимлаш тартиби;

  • Тўгарак аъзоларига гувоҳномалари бериш тартиби тўғрисида;

  • “Баркамол авлод” болалар марказлари раҳбарларининг ташкилотчилик фаолияти;

  • Маркетинг хизматини такомиллаштириш ва ҳомийлар билан ишлашнинг самарали йўллари кабилар.

“Баркамол авлод” болалар марказларининг маданий-оммавий ташкилотчилари, мониторинг ишлари бўйича мутахассислари ва услубчилари учун-:

  • Мактабдан ташқари таълимга қўйилган Давлат талаблари асосида билим, кўникма ва малакалар бериш, болаларнинг билим даражаси, ижодий имкониятларини аниқлаш ва тўлақонли ривожлантириш орқали таълим дастурларининг ўзлаштирилишига эришиш;

  • Оммавий, маданий тадбирларни ташкил этиш усуллари ва уларнинг самарадорлигини ошириш;

  • Ўқув дастурлари асосида белгиланган тўгарак машғулотларни ташкил этиш учун намунавий тўгарак машғулотлари ишланма (режа, конспект) ларини тайёрлаш;

  • Таълим-тарбия самарадорлигини оширишда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш;

  • “Баркамол авлод” болалар марказлари фаолиятининг асосий кўрсаткичлари мониторингини олиб бориш;

  • Илғор иш тажрибаларни ўрганиш, умумлаштириш ва оммалаштиришнинг шакл ва услублари;

  • Услубий тавсияларни тайёрлаш ва тўгарак машғулотлари журналларини юритиш тартиби;

  • Тўгарак машғулотлари ўтказиладиган хоналарни ҳозирги замон талаблари даражасида жиҳозлаш ва улардан самарали фойдаланиш йўллари.

“Баркамол авлод” болалар марказларининг тўгарак раҳбарлари учун-:

  • Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни тўгараклар ва турли тадбирларга жалб қилиш;

  • “Баркамол авлод” болалар марказларида таълим-тарбия сифат-самарадорлигини ошириш;

  • Давлат талабларининг бажарилишини таъминлашда тўгарак машғулотларини самарали ташкил этиш;

  • Ўқув дастурлари асосида белгиланган тўгарак машғулотларини ташкил этиш учун тўгарак машғулотлари ишланма (режа конспект)ларини тайёрлаш;

  • Ўзаро тажриба алмашиш, илғор иш тажрибаларни ўрганиш;

  • “Очиқ тўгарак машғулотлари”ни ташкил этиш ва илғор иш тажрибаларини таҳлил қилиш ва оммалаштириш;

  • Тўгарак машғулотларини ташкил этишда оила, мактаб, маҳалла билан ҳамкорликда иш олиб бориш тажрибаларидан фойдаланиш;

  • Тўгарак машғулотларини ташкил этишда кўргазмали материаллар ва ахборот коммуникацион технологияларидан фойдаланиш каби мавзулар.

Шунингдек, “Баркамол авлод” марказларида ота-оналарни жалб этган ҳолда ташкил этиладиган йирик тадбирлардан бири “Очиқ эшиклар куни” ҳисобланади. Мазкур тадбирни ташкил этишда қуйидагиларни эътиборга олиш лозим:

  • “Очиқ эшиклар куни” муносабати билан ташкил этиладиган тадбирлар режасини тузиш;

  • Марказ жойлашган тумандаги халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлим мудирларини огоҳлантириш ва ҳудуд атрофидаги барча умумтаълим мактабларига хат тайёрлаш;

  • Марказ директори томонидан тасдиқланган хат ва марказ фаолияти ёритилган буклет ва календарлар билан мактабларга бириктирилган бўлим бошлиқлари, услубчилар, маданий ташкилотчилар ҳамда тўгарак раҳбарлари бориб тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш;

  • Иштирокчиларни ўқувчиларнинг ижодий ишлари билан таништириш мақсадида кўргазма намойишларни ташкил этиш;

  • Ҳар бир кўргазма намойишнинг мазмун моҳиятини тушунтириш ва ўқувчиларнинг қизиқишларини ошириш мақсадида алоҳида мутахассис (гид)ларни белгилаш;

  • Бу борада болаларнинг ёшини инобатга олиш, умумтаълим мактабларида эгаллаган билим-кўникмалари, қизиқиш ва эҳтиёжларига суяниш;

  • Марказда мактабдан ташқари таълимнинг-техник ижодкорлик, бадиий ижодиёт ҳамда ўлкашунослик ва экология каби асосий йўналишлари дастурларидан фойдаланган ҳолда тўгарак аъзолари эришадиган ютуқларни тушунтириб бериш;

  • Марказ тўгаракларига қатнаётган иқтидорли, тадбирларда фаол иштирок этиб юқори натижаларга эришиб келаётган тўгарак аъзолари билан суҳбатлар ташкил этиш;

  • “Очиқ эшиклар куни” муносабати билан Марказга келган ўқувчи-ёшларга, ота-оналарга тўгарак фаолияти жараёни бевосита кўрсатиш ва уларда қизиқиш уйғотиш мақсадида эсдалик учун тўгарак аъзолари томонидан тайёрланган қўл ишларидан совға қилиш.

Бу барчаси келган ўқувчи-ёшларда катта қизиқиш уйғотиб, касбнинг бошланғич сирларни ўрганишлари учун имконият яратиб беради.

Шунингдек, маънавий-маърифий тарбия муҳитини яратиш учун марказ имкониятларидан келиб чиқиб, спорт, болалар ташкилоти фаолият йўналишлари, болалар кутубхонаси, болалар мусиқа ва қўшиқлари, бадиий ижод (адабий, тасвирий-амалий тўгараклар), касб-ҳунарга йўналтирувчи тўгараклар ва болалар миллий ўйинларининг муштарак, мазмунан изчил ривожланиб борувчи тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш зарур.


ЎҚУВ СЕМИНАРЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ТАЙЁРГАРЛИК


“Баркамол авлод” болалар марказларининг турли йўналишлари фаолиятини самарали ташкил этишда юқорида таъкидланган вазифаларни инобатга олиб, таълим-тарбия жараёнида самарадорликка эришиш мақсадида марказлар раҳбарлари, бўлим бошлиқлари, услубчилар, тўгарак раҳбарларининг билими ва касбий маҳоратини ривожлантириш ҳамда амалий-методик ёрдамни ташкил этишда ўқишларни семинар-тренинглар шаклида ташкил қилишда қуйидагиларни эътиборга олиш тавсия қилинади:

  • Ўқув-семинарларни интерфаол усуллардан фойдаланиб ташкил этиш, режаларини олдиндан ишлаб чиқиш (1-илова);

  • Ўқув-семинарларини ташкил этишдан мақсади, мазмуни, кутилаётган натижалар, семинар-тренингларни ўтказиш босқичлари, тузилиши, вазифаларини белгилаб олиш;

  • Ўқув-семинарларни ўтказиш тартиби, машғулот жадвалини тузиш, машғулотларни лойиҳалаштириш;

  • Семинар-тренерларни, уларнинг фаолияти ва вазифаларини белгилаш, уларни самарали ўтказиш чораларини кўриш;

  • Ўқув-семинарининг ўқув жараёнини ташкил қилиш вақти, жойи, зарур жиҳозлари (ватман, экран, магнитли доска, проектор, магнитофон, видеоматераллар, фломастер, маркер кабилар), фаолият турларини белгилаш;

  • Ўқув-семинари иштирокчилари учун етарли миқдорда тарқатма материаллар тайёрлаш (блокнот, дафтар, ишлаш учун қоғозлар, қалам, маркер кабилар);

  • Ўқув-семинарида иштирок этадиган қатнашчиларнинг аниқ рўйхатини шакллантириш, ўқувларнинг ўтадиган жойи, вақти, мақсадини белгилаш;

  • Ўқув-семинарининг ўтказилиш жараёни босқичларини белгилаб олиш, масалан: иштирокчилар билан танишиш, машғулотларни ташкил қилиш, танаффуслар ва тушлик вақтини белгилаш, хоналарни ва аудиториянинг жойлашувини режалаштириш, баҳолаш вақтини белгилаш;

  • Ўқув-семинарининг ўтказилишидан олдин тайёргарликни яна бир бор кўриб чиқиш ва машқ қилиш;

  • Ўқув-семинари якунида иштирокчиларнинг янгиликларни қандай қабул қилганлиги, кейинги фаолиятини ташкил этишда режалар тузиб олганлиги, фикр-мулоҳазаларини сўровномалар асосида ўрганиш ва кейинги ўқувларни ташкил этиш режасини лойиҳалаштириш кабилар.


  1   2   3   4



Похожие:

Муаллифлар: О. Наржигитов iconМуаллифлар: О. Наржигитов
Баркамол авлод” болалар марказларида “ЎҚувларни ўтказиш тартиби” БЎйича методик тавсия
Муаллифлар: О. Наржигитов iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги олий аттестация комиссияси
Тузувчи муаллифлар: тта тиббий-профилактика факультети эпидемиология кафедраси мудири, т ф д. Г. С. Матназарова
Муаллифлар: О. Наржигитов icon2011 Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг иш юритиш бўйича меъёрий ҳужжатлари тўплами Муаллифлар жамоаси
Адолат” социал-демократик партиясининг иш юритиш бўйича меъёрий ҳужжатлари тўплами
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации