Документы



Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги icon

Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги

НазваниеЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
страница1/2
Дата04.06.2013
Размер468.5 Kb.
ТипДокументы
скачать
  1   2





ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

БАРКАМОЛ АВЛОД” РЕСПУБЛИКА БОЛАЛАР БАДИИЙ ИЖОДИЁТ МАРКАЗИ





ТОШКЕНТ-2012


Мазкур қўлланма ёз мавсумида болалар дам олиш оромгоҳларида фаолият кўрсатадиган тўгарак раҳбарлари учун мўлжалланган бўлиб, ёзги оромгоҳларда олиб бориладиган таълим-тарбия ишлари ҳамда ўқувчиларнинг бўш вақтларини сермазмун ўтказиш бўйича тўгарак раҳбарларига амалий-услубий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган.


МАЗКУР ҚЎЛЛАНМА РЕСПУБЛИКА ТАЪЛИМ МАРКАЗИ ҲУЗУРИДАГИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА ИЛМИЙ-МЕТОДИК КЕНГАШИНИНГ 2012 ЙИЛ 7 МАЙДАГИ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ 3-СОНЛИ ЙИҒИЛИШ ҚАРОРИ БИЛАН ФОЙДАЛАНИШГА ТАВСИЯ ЭТИЛДИ.


Муаллиф: Д. С. Расулова - “Баркамол авлод” Республика болалар бадиий ижодиёт маркази Ўқувчиларни ижодий камол топтириш гуруҳи методисти


Тақризчилар: Д. Эрматов - “Баркамол авлод” Республика болалар бадиий ижодиёт маркази директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари


У. Парпиев - Ўқувчиларни ижодий камол топтириш гуруҳи раҳбари




^ ЁЗ-2012” УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА


Кириш

Ҳар қандай истеъдод эгаси ўзига хос бир олам, шу сабабли ижодкор аҳлини бошқаришга уриниш мумкин эмас. Лекин бу ҳаётда уларни бирлаштирадиган, янги ижодий марралар сари илҳомлантирадиган муқаддас тушунчалар борки, улар ватан ва халқ манфаати, эзгулик ва инсонийлик тамойиллари билан узвий боғлиқдир. Агарки ҳар қайси ижодкор ўз асарларида ана шу ўлмас ғояларни бош мақсад қилиб қўйса, уларни бадиий маҳорат билан ифода эта олса, ҳеч шубҳасизки, адабиёт ҳам, маданият ва санъат ҳам том маънода маънавий юксалишга ҳизмат қилади.

Маънавий ва жисмоний баркамол авлодни вояга етказиш масаласи мустақил давлатимиз учун умуммиллий, умумдавлат миқиёсидаги вазифа бўлиб, бу эзгу мақсад йўлида амалга оширилаётган ишларни изчиллик ва қатъиятлилик билан давом эттириш бугунги куннинг ўта муҳим ва долзарб масалаларидан бири эканлиги айни ҳақиқатдир. Ўзбекистон Республикаси мустақиллика эришгач, ҳар соҳада бўлгани каби, униб-ўсиб келаётган ёш авлодга, ёш истеъдод эгаларига бўлган муносабат ҳам ўзгарди, истеъдодли ёшларни излаб топиш, уларнинг ижодий салоҳиятларини юртимиз мустақиллиги ва халқимиз маънавиятини бойитишга йўналтириш, уларга ғамхўрлик қилиш ва ижодий изланишлар олиб боришлари учун шароитлар яратиб бериш кенг жамоатчилик ҳамда педагогларнинг олдида турган асосий вазифалардан биридир.

Юртимизда яшаётган ҳар бир боланинг ўзига хос қобилиятини ва истеъдодини ўз вақтида пайқаш, тарбиялаш ва рўёбга чиқариш ўта муҳим вазифаларни талаб этади. Шундай экан, болалар соғломлаштириш оромгоҳларида бир қатор ижобий ишларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун оромгоҳ фаолиятини режалаштиришда барча педагогик жамоа иштирок этиши шарт. Ушбу жараёнда оромгоҳнинг 3 сменага мўлжалланган иш режаси тузилади.

Шунингдек, оромгоҳ анъаналари ва ҳусусиятларини ҳисобга олган ҳолда “Мустаҳкам оила” йили муносабати билан турли байрам, адабий кечалар ўтказиш ва уларни режаларини тузиш билан тўлдирилади. Оромгоҳда бош етакчилар, гуруҳ тарбиячиларининг, тўгарак раҳбарларининг шахсий иш режалари, бир мавсумга мўлжалланган 18 кунлик иш режалари тузилади. Болалар жамоасининг ойлик иш режаси гуруҳлардан тушган таклифлар асосида тузилиб, оромгоҳ иш режасидан ўрин олган тадбирлар, кечалар, спорт мусобақалари, байрамлар билан тўлдирилади. Режалаштириладиган ишлар ҳаддан ташқари кўп бўлмай, айни ёз хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда тузилади. Бундай ишлар кўлами 5 ёки 6 тадан ошмаслиги керак.

Қолган ишлар эса болаларнинг ёш ҳусусиятларини ҳисобга олган ҳолда гуруҳларда ўтказилади. Гуруҳларнинг 18 кунлик иш режалари унинг аъзолари, сардорлари ва ташкилотчилари ҳамкорлигида тузилади. Бундай иш режаларни ишлаб чиқишда тўгарак раҳбарлардан катта маҳорат талаб этилади.

Тўгарак раҳбарлари болаларни ётоқхоналарга жойлаштириш, тушликка чиқиш, улар билан ўзаро мулоқот ва суҳбатлар жараёнида ҳам тарбияланувчиларнинг фикр-мулоҳазалари, қизиқишлари ҳамда интилишларини билиб олишга ҳаракат қилишлари лозим. Иш режа асосида тадбирлар сценарияларини тузаётганда интилувчан, қизуқувчан болаларнинг фикр-мулоҳазаларидан фойдаланиб тузиш керак. Бундай тарзда ташкил этилган тадбирлар болалар ҳордиқли дам олишлари, таътил кунларининг мазмунли ўтишида муҳим ўрин тутади. Тузилган тадбирлар режаси чиройли, ёрқин бўёқлар орқали тасвирлаш ва кўринарли жойда, болалар ўқишига қулай тарзда жойлаштириш ҳам уларнинг маданий ҳордиқ олишларига амалий ёрдам беради.

^ Оромгоҳлардаги гуруҳлар учун шиор ва гуруҳ номлари

Гуруҳ номлари: “Баркамол авлод”, ”Истиқлол ёшлари”, ”Ёш зукколар”, “Келажак авлод”, “Заковат учқунлари”, “Қувноқ болалар”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Фидоий ёшлар”, “Тенгдошлар”, “Умид учқунлари”, “Қуёшча”, “Нурли келажак ёшлари” ва ҳ.к.

^ Гуруҳ шиорлари: “Элим деб, юртим деб, ёниб яшаш керак”, “Ватан, дўстлик ва халқпарварлик учун”, “Ватанга муҳаббат, истиқлолга садоқат”, “Келажакка интилиб яшаймиз”, “Билим чўққилари сари самоларга парвоз қиламиз”, “Бизга ёрдир саодат, бизникидир келажак!”, “Оромгоҳда сардормиз, ҳар бир ишда фаолмиз”, “Осмонда қушлар қилганда парвоз, оромгоҳда дам оламиз соз”, “Ватанни асраймиз, бўламиз қалқон, мангу бахтга тўлсин, ҳур Ўзбекистон” ва ҳ.к.


^ Оромгоҳда болаларнинг 18-кунлик мароқли ҳордиқ олишлари давомида қуйидаги ишларни амалга ошириш мумкин:


Т/р

Ўтказиладиган тадбирлар ва кечалар

Кунлар

1

Оромгоҳ мавсумининг очилиш маросимига тайёргарлик кўриш ва ўтказишни ташкиллаштириш. Болаларни қабул қилиш, ётоқхонага жойлаштириш. “Келинг танишайлик”, “Менинг севимли машғулотим”, “Ўз ҳақимда” мавзуларида ташкилий йиғинларда гуруҳларни номи, шиори ва “Рақс ва қўшиқ” кечаларини ўтказиш.

1-кун

2

Гуруҳнинг ташкилий йиғинига тайёргарлик кўриш. Оромгоҳда ташкил этилган тўгараклар фаолияти билан танишув ва уларга аъзо бўлиш. “Китоблар яхшиликка етаклар”, “Биз баркамол авлод ёшлари” мавзуларида болалар ёзувчиларининг асарлари бўйича ижодий мулоқотлар олиб бориш.

2-кун


3

Гуруҳларнинг номи, қўшиғи, шиорларини танлаш, гуруҳ бурчакларини жиҳозлаш. “Гуруҳ аъзоларининг вазифалари”, “Гуруҳ аъзоларига эслатма”, “Ўзбекистон Республикаси харитасини ўрганамиз”, “Соғ танда –соғлом ақл” мавзусида ҳаракатли ўйинлар ва суҳбатлар ташкил этиш. “Соғ танда – соғлом ақллом турмуш тарзи – баркамол ёшларни камол топтириш гарови” мавзусида маърифий бурчагини ташкил этиш, ёшлар ўртасида тамаки чекиш, алкоголли ичимликлар истеъмол қилиш, гиёҳвандлик, ахлоқсизликнинг зарарли оқибатлари тўғрисидаги энг яхши роликлар намойишини ташкил этиш; “Ёшлар соғлом турмуш тарзини танламоқда” шиори остида ёш ижодкорлар иштирокида шоу-концертини ташкил этиш.

3-кун

4

“Салом менинг оромгоҳим, жонажон ўлкам”, “Қўшиқ менинг доимий ҳамроҳим”, “Мен юртимнинг баркамол фарзандиман”, “Дунё халқлари тили ва миллий урф-одатлари”, “Шарқ алломалари ижодларини ўрганамиз” мавзуларида ижодий кечалари ва суҳбатлар ўтказиш. “Тоза ва озодалик” кунини ўтказиш.

4-кун

5

Спорт мусобақалари, “Баскетбол ва қўл тўпи”, “Сиҳат саломатлик”, “Қувноқлар ва зукколар”, “Нима?,Қачон?, Қаерда?”викторина ва мусобақаларни ташкил этиш ва болалар иштирокини таъминлаш.

5-кун


6

Шарқ миниатюра мактабининг асосчилари Камолиддин Беҳзод асарлари бўйича расмлар кўргазмасини ташкил этиш. “Дўст билан обод уйинг”, “Ўйла, изла, топ” топқирлик ва билимдонлик мусобақасини ўтказиш. “Буюк ва муқаддасан, мустақил Ватан!” шиори остида тадбирлар ташкил этиш.

6-кун

7

Қадимий қадамжолар, тарихий обидалар “Мозийдан сўзлагай- Самарқанд, Бухоро, Хива” шаҳарларидаги тарихий асори-атиқалар ҳақида суҳбатлар ташкил этиш. “Халқ амалий санъати” ижодидан кечалар ҳамда “Билимлар беллашуви”ни ўтказиш.

7-кун

8

“Истиқлолим-истиқболим”, “Кониституция оламига саёҳат”, “Ўзбек халқининг урф-одатлари, маросим ва байрамлари, миллий халқ ўйинлари”ни ўрганиш ва мусиқа кечасини ташкил этиш.

8-кун

9

Табиат қўйнига саёҳат ва “Ёш муссавир” расм чизиш мусобақасини ўтказиш. Доривор гиёҳлар ва ўсимликларни ўрганиш ва йиғиш. Спорт мусобақаларини ҳамда “Ватаним тақдири – менинг тақдирим” каби мавзуларда маданий-маърифий тадбирлар ва кечаларини ташкил этиш.

9-кун

10

“Ёш ҳунармандлар мамлакатига саёҳат” мавзусида мусиқали ва театрлаштирилган кечалар ташкил қилиш. Сузиш ва футбол спорт мусобақаларини ўтказиш. “Ўзбекистон ватаним менинг” қўшиқ кечасини ўтказиш. “Миллий либосларимиз – миллий қадриятларимиз”, “Ёшларнинг маънавий қиёфаси: ахлоқ-одоб ва кийиниш маданияти” мавзуларида ёшлар иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар туркумини ўтказиш.

10-кун

11

Ўсиб келаётган ёш авлод қалбида узоқ тарихимиз ва бой ўтмишимизга нисбатан муҳаббат туйғуларини шакллантириш ҳамда ёшларнинг дам олиш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Тарихнинг улуғворлиги – келажакнинг пойдевори”, “Тарихсиз келажак йўқ”, “Мозийга назар”,мавзуларида тарихчи олимлар, археологлар ва фан арбоблари билан учрашувлар ташкил этиш ва тарихий ёдгорликлар, маданият масканларига ташрифлар уюштириш.

11-кун

12

“Ватаним келажагини қандай тасаввур этаман?”, “Юртим жамоли”, “Ким кўп китоб ўқийди?”мавзуларида ҳикоялар, шеърлар танловларини ташкил этиш. “Мустаҳкам оила” йили муносабати билан оромгоҳларда дам олаётган болалар ўртасида Ватанга муҳаббат, мустақиллик неъматларига ҳурмат ҳиссини шакллантириш мақсадида “Биз аҳил оила фарзандларимиз” мавзусида маданий-маърифий тадбирлар уюштириш.

12-кун

13

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 21 йиллиги муносабати билан болаларни маънавий соғлом ва баркамол қилиб тарбиялаш мақсадида “Фарзандлар қувончи – Ватан қувончи” шиори остида “Биз – Ўзбекистон фарзандларимиз”, “Мустақиллик – энг улуғ неъмат”, “Мустақиллик – бизнинг борлиғимиз, шону шуҳратимиз, эркин ва фаровон келажагимиз гаровидир” мавзуларида суҳбатлар ва кечалар ўтказиш.

13-кун

14

Соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантиришга, ўз соғлиқига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишга, шунингдек, ҳар бир оромгоҳда гиёҳвандликка қарши курашиш кунлари “Биз-гиёҳвандликка қаршимиз”расмлар кўргазмасини ўтказиш, махсус таълим-маърифат бурчагини ташкил этиш ва ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи кўргазмали воситалар тайёрлаш бўйича танлов ўтказиш, ёшлар ўртасида тамаки чекиш, алкоголли ичимликлар истеъмол қилиш, гиёҳвандлик, уяли алоқа воситаларида тасвирга олинган ахлоқсизликнинг зарарли оқибатлари тўғрисидаги энг яхши роликлар намойишини ташкил этиш.

14-кун

15

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун муносабати билан “Давлат герби – ифтихоримиз тимсоли” мавзусида сиёсий-маърифий тадбирлар туркумини уюштириш ва болаларда ватанпарварлик, миллий ўзликни англаш, ифтихор, ғурур туйғуларини, Ватанга садоқат бурчини адо этишга тайёрлик, миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга содиқлик ҳиссини тарбиялаш, анъанавий миллий халқ ҳунармандчилиги соҳалари устахоналарига саёҳатлар ташкил этиш.

15-кун

16

“Баркамол авлод – Ўзбекистон келажагининг пойдевори”, “Оила – эл-юрт таянчи”, “Ёшлар ва соғлом турмуш тарзи” мавзуларида туркум учрашувлар ташкил этиш

16-кун

17

“Мен нечун севаман Ўзбекистонни?”, “Улуғимсан, Ватаним” шиорлари остида учрашувлар, шеърхонлик кечалари ўтказиш. Турли хил спорт мусобақалар, “Қувноқ стартлар” эстафеталарини ташкил этиш, “Ёшлар соғлом турмуш тарзини танламоқда” шиори остида ёш ижодкорлар иштирокида шоу-концертини ташкил этиш.

17-кун

18

“Хайр оромгоҳим, дам олиш масканим” хайрлашув йиғилишини ўтказиш.

18-кун



^ Оромгоҳларда болаларнинг қизиқишлари бўйича тўгараклар ташкил этиш услуби ва режаси

Оромгоҳ болалар учун янги дўстлар орттириш, ўзлари учун янгиликлар яратиш, маданий ҳордиқ чиқариш, ёқтирган ва севимли машғулотлари билан машғул бўлиш, расм чизиш, мусиқа санъати, спорт билан шуғулланиш, ўсимликлар ва табиат қўйнида маданий ҳордиқ чиқаришлари учун тўгараклар, клублар, турли секцияларни ташкил этиш мумкин. Тўгарак раҳбарлари оромгоҳларда тўгарак ишларини шундай ташкил этишлари керакки, мазкур тўгаракларда болалар касб-ҳунар малакаларини эгалаб, ўз ижодий қобилиятларини намоён этишлари, эгаламоқчи бўлган касбларни маҳорат билан ўрганишга интилишларига замин яратиб беришни тақозо этади.

Тўгарак раҳбарлари машғулотлар, турли байрамлар, кўргазмалар, концертлар, “Мустаҳкам оила йили”га бағишланган турли кечалар, спорт мусобақаларини ўтказиш дастурини тузади, хонани жиҳозлайди, кўргазмали воситаларни тайёрлайди. Тўгарак раҳбарлари болаларни ўз-ўзини бошқариш, дўстона муносабат, ота-онага, катталарга, устозларга бўлган меҳр-муҳаббатни ривожлантиришда катта рол ўйнайди. Мавсум охирида тўгарак раҳбарлари ҳисобот тайёрлаб, тарбиячиларга болаларнинг эришаётган ютуқлари ҳақида мунтазам ахборот бериб боради ҳамда билимдон, ташабускор, интилувчан болалар орасидан етакчиларни тайёрлайди. Ҳужжатларни юритади, мавсум учун ҳисоботлар тайёрлаб, ўз устида ишлайди. Жамоа ишларида фаол иштирок этади, иш режадан келиб чиққан ҳолда тўгаракларнинг ўқув-тарбиявий ишлар режасини тузади. Мазкур иш режада тўгаракларнинг мақсад, вазифаси ва амалий ишларини аниқ кўрсатиб беради.

Тўгарак раҳбари машғулотлар ўтказиладиган хонани жиҳозлайди. Буишларни у тўгарак аъзоларини жалб қилган ҳолда олиб боради. Машғулот ўтказиладиган хонада тўгарак бурчаклари, тўгаракноми, шиори, машғулотлар жадвали, иш режасини жойлаштиради. Иш жараёнида ёз мавсумидаги ишларни ривожлантирибгина қолмай, балки уларни давом эттириш учун мактабларда бажарилиши керак бўлган ишларни вазифа тариқасида тўгарак аъзоларига бериб боради.

Оромгоҳда ўз-ўзини бошқаришнинг кенг усулларидан бири клублар фаолиятини тўғри ташкил қилишдан иборатдир. Тўгарак раҳбари аъзолари орасида ўзини моҳир, уста педагог, ижодкор, жонкуяр, турли тадбирлар ташкилотчиси сифатида намоён этиш қобилиятига эга бўлмоғи лозим. У тарбиячилар жамоаси, изланувчан-интилувчан, қобилиятли ва ҳар томонлама фаол болалар билан бутун оромгоҳ жамоасини она юртига меҳр-муҳаббатли, садоқатли, юксак маънавий-аҳлоқий фазилатларни камол топтиришда, иш режада белгиланган вазифаларни бажаришда, болаларни ўз қизиқишларини ривожлантиришда, баркамол шахс сифатида тарбияланишларида ўзининг муносиб ҳиссасани қўшади. Тўгарак ишларини тўғри, фойдали ташкил этишда дастурлар тузишнинг аҳамияти каттадир. Оромгоҳ дастурларини шундай тузиш керакки, ҳар бир тўгарак аъзолари ўзи танлаган тўгарагини мунтазам аъзосига айлансин, яхши кўриб машғулотларга қатнашсин. Шундагина бола мавсум давомида олган билим ва кўникмаларини ўқиш даврида ҳам давом эттиришига пойдевор вазифасини ўтайди.


^ Тўқиш” тўгараги ўқув режаси

“Тўқиш” тўгарагида ўқувчи-ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, улар онгига миллий маданиятимиз, миллий қадриятлар руҳини сингдириш, тўқиш ҳунарини эгаллаши учун кенг имкониятлар яратиш, шу ҳунарга қизиқишларини орттиришдан иборат. Айниқса қиз болаларни мактабдан ва синфдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, балоғат ёшидаги қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, момоларимиз меросини чукур ўрганишлари, аждодларимиз анъаналарини давом эттириш ва ривожлантириш, анъанавий ва замонавий буюмлар тўқиш ҳунарини эгаллаши учун кенг имкониятлар яратишдан иборат.

Бундан ташқари тўгарак болаларга меҳнатсеварликни сингдириш, бошланғич касб-ҳунар сирларини эгаллаб, тегишли касб-ҳунар коллежларини танлаш ва кейинчалик шу соҳанинг етук мутахассиси бўлиб чиқишлари учун имкониятлар яратади.



Т\р

Машғулотлар мавзуси

Назарий

Амалий

Жами

1

Бадиий тўқиш санъати ва техника хавфсизлиги қоидалари ҳақида маълумот

1

-

1

2

Халқалар турлари, ўнг, терс, чалишма, хонаки кўчирилган, қамровчи халқалар (петлалар) ва улар асосида чоклар тўқиш

1

3

4

3

Нақшларни тўқиш. Бўйинбоғ (шарф тўқиш)

-

6

6

4

Пайпоқ, панжасиз қўлқоплар ва панжали қўлқоплар тўқиш

-

6

6

5

Тўқилган буюмлар кўргазмаси




1

1

Жами

2

16

18
  1   2



Похожие:

Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси
Збекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Манказий Кенгаши, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамғармаси Республика бошқаруви
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconБўйруғи билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаси
Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоят халқ таълими бошқармалари ҳузурида Методика (Таълим) маркази фаолият...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 05. 07. 2011 й. №198 электрон кутубхона
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435
Давлат бюджети параметрлари тўғрисида ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда)...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconҚарши -2011 Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Тақризчи: С. Тошев миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси мудири, фалсафа фанлари номзоди, доцент.Ўзбекистон Республикасида хизмат...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconСергели туман халқ таълими бўлимининг низоми
Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconO‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi
Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими Бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги
Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2013 йил “ ” даги сонли буйруғига 2-илова
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconТуман (шаҳар) халқ таълими бўлими тўғрисида низом I. Умумий қоидалар
Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации