ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ
2012 ЙИЛ 29-ФЕВРАЛДАГИ 54-СОНЛИ БУЙРУҒИ
“БАРКАМОЛ АВЛОД” БОЛАЛАР МАРКАЗЛАРИГА АМАЛИЙ-УСЛУБИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Макамасининг 2011 йил 28 февралдаги “Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 50-сонли қарори асосида ташкил этилган “Баркамол авлод” болалар марказларига уларнинг фаолияти, марказлардаги услубчилар ва тўгарак раҳбарларига ўқув-тарбия ишларини ташкил этиш ҳҳамда таълим самарадорлигини ошириш, ўқувчи-ёшларга мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талаблари асосида қўшимча таълим-тарбия бериш, уларнинг қизиқиш ва эҳтиёжларига мувофиқ турли хил касб-ҳунар сирларидан бошланғич кўникмалар ҳосил қилишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш мақсадида
БУЮРАМАН:
1. Худудларга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика “Баркамол авлод” болалар марказлари ходимларидан хизмат сафарига юбориладиган ишчи гуруҳ таркиби ҳҳамда хизмат сафарлари жадвали 1-иловага, услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. “Баркамол авлод” болалар марказлари фаолиятини ташкил этиш шўбаси (Қ.Мовлянов) ва Республика “Баркамол авлод” болалар марказлари (З.Товбоев, Ш.Бердиева, Х.Зокирова)га:
2.1. Ишчи гуруҳ аъзоларига малакали соҳа мутахассисларини киритсин ва уларнинг белгиланган муддатларда хизмат сафарига юборилишини таъминлансин;
2.2. Хизмат сафарига юборилган ходимларнинг жойларда самарали фаолият олиб боришини ва амалий-услубий ёрдам кўрсатишини мунтазам назоратга олсин;
3.3. Хизмат сафарлари якуни бўйича маълумотномаларни умумлаштириб, вазирлик раҳбариятига тақдим этиб борсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва барча вилоят “Баркамол авлод” болалар марказлари раҳбарларига:
3.1. Хизмат сафарига борувчиларнинг ишлашлари учун шарт- шароитлар яратсин;
3.2. Ишчи гуруҳ томонидан “Баркамол авлод” болалар марказлари иш фаолиятини ўрганиш, уларга услубий ёрдам кўрсатиш жараёнида таълим муассасаларида ўқув-тарбия ишларини ҳҳамда методик ишларни яхшилаш юзасидан билдирилган таклифлар асосида тегишли чора-тадбирлар белгиласин ва уларнинг ижросини назоратга олсин.
4. Хизмат сафари харажатлари ходимларнинг асосий иш жойларидан ўрнатилган тартибда тўланиши белгилаб қўйилсин.
5. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазир ўринбосари А.Холбеков зиммасига юклатилсин.
“Баркамол авлод” Республика болалар бадиий ижодиёт маркази
Март
Август
Июн
Декабр
2
Андижон, Наманган ва Фарона вилоятлари
“Баркамол авлод” Республика болалар техник ижодиёт маркази
Апрел
Октябр
Декабр
Июн
3
Жиззах ва Сирдарё вилоятлари
“Баркамол авлод” Республика болалар техник ижодиёт маркази
Июн
Декабр
Апрел
Октябр
4
Бухоро, Навоий ва Самаранд вилоятлари
“Баркамол авлод” Республика болалар бадиий ижодиёт маркази
Август
Феврал
Октябр
Апрел
5
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари
“Баркамол авлод” Республика болалар ўлкашунослик ва экология маркази
Октябр
Апрел
Август
Феврал
6
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятлари
“Баркамол авлод” Республика болалар ўлкашунослик ва экология маркази
Декабр
Июн
Феврал
Август
Изоҳ: 1. Хизмат сафарига Республика “Баркамол авлод” болалар марказларининг директор ўринбосарлари ёки тажрибали методистларидан жалб этилиши, хизмат сафарининг аниқ кунлари муддати ўзаро келишув асосида белгиланади ва у бир ҳафтадан ошмаслиги лозим.
2. Ишчи гуруҳ белгиланган ҳудудга бир вақтнинг ўзида ҳар 3 йўналиш бўйича амалий ва методик ёрдам кўрсатиши мумкин.
^Муассасани бошқариш ва ички назоратининг ташкил этилиши.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги 50-сонли, 2011 йил 11 майдаги 130-сонли қарорлари, Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 5 мартдаги 39-сонли, 2011 йил 31 мартдаги 69-сонли буйруқларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар:
- муассасанинг паспортининг мавжудлиги, унинг янгиланганлиги;
- ўқув жараёнига янги педагогик теналогияларнинг жорий этилиши ва уни ташкиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар;
- тўгарак машғулотлари жараёнига давлат талабларининг жорий этилиши ҳамда тўгарак аъзолари томонидан чораклар якунида давлат талабларини бажарилиш таҳлили;
- тўгаракларда ўтказилган тадбирлар ва уларнинг самарадорлиги;
- тўгарак хоналарининг жиҳозланиши, кўргазмали қуроллар ва техник воситалар, амалий машғулотларни ўтказиш учун зарурий асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги, уларнинг ишлатилиши ва сақланиши;
- кутубхона фаолияти, унинг услубий қўлланмалар, бадиий-сиёсий адабиётлар билан таъминланганлиги;
- компьютер хоналарининг мавжудлиги, жихозланиши ва улардан фойдаланиш самарадорлиги;
- сармоядан ташқари маблағ топиш, ёрдамчи хўжалик ва улардан олинган даромадлар (ижарага берилган хона, либослар, транспорт хизмати), даромадларнинг ишлатилиши;
- “Баркамол авлод” болалар марказларида ўқиганлиги учун ота-оналар билан тузилган шартнома асосида тўловларнинг амалга оширилиши ва унинг ўрнатилган тартибда ишлатилиш аҳволи;
Институтининг регламент и Республикаси халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 29 январдаги «Халқ таълими вазирлигининг янги таҳрирдаги Регламентини тасдиқлаш...
А. А. Хайдаров 2012 йил Республикаси қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, ҳукумат қарорлари. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта...