Документы



2011 йил 23 сентябрь 2267-сон Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги icon

2011 йил 23 сентябрь 2267-сон Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги

Название2011 йил 23 сентябрь 2267-сон Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Дата19.05.2013
Размер76.49 Kb.
ТипДокументы
скачать



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛДИ


2011 йил 23 сентябрь


2267-сон


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ


““БАРКАМОЛ АВЛОД” БОЛАЛАР МАРКАЗЛАРИДА БОЛАЛАР ЎҚИГАНЛИГИ УЧУН ОТА-ОНАЛАР ТЎЛОВИНИ УНДИРИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА”ГИ


ҚАРОР


2011 йил 3 октябрдан кучга киради


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси




^ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

ҚАРОРИ


Баркамол авлод” болалар марказларида болалар ўқиганлиги учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги

^ Низомни тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги 50-сон “Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 9-сон, 89-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги қарор қилади:

  1. Баркамол авлод” болалар марказларида болалар ўқиганлиги учун ота-оналар тўловини йиғиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан ўн кундан сўнг кучга киради.









Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг

2011 йил 10 августдаги 48-23-сонли

қарорига илова


^ Баркамол авлод” болалар марказларида ўқиганлиги учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида

Низом


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги 50-сон “Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 9-сон, 89-бет) қарорига мувофиқ “Баркамол авлод” болалар марказларида ўқиганлиги учун ота-оналар тўловини (кейинги ўринларда – тўлов) ундириш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.


  1. ^ Умумий қоидалар




  1. Тўлов вилоят марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳарларида ойига энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида ва республиканинг бошқа туманлари (шаҳарларида) 5 фоиз миқдорида ундирилади.




  1. ^ Тўловни амалга ошириш тартиби




  1. Тўлов ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ва “Баркамол авлод” болалар маркази ўртасида тузилган шартномага асосан тўланади. Ушбу шартномада тўлов белгиланган миқдорда ва узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда боланинг таълим олишини тўхтатиш ва бекор қилиш шартлари кўрсатилиши шарт.

  2. Ҳар ойда жорий ой учун тўлов мазкур ойнинг 10-санасидан кечикмасдан тўланади.

  3. Мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган муддатдан сўнг тўлов икки ҳафта мобайнида белгиланган миқдорда ва узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда, боланинг ўқиши тўхтатилади, агар тўлов бўйича қарздорлик ушбу қарздорлик юзага келган кундан бошлаб 30 календарь куни мобайнида тўланган бўлса, боланинг ўқиши қайта тикланади.

  4. Тўлов бўйича қарздорлик у юзага келган кундан бошлаб 30 календарь куни мобайнида қопланмаса, бола белгиланган тартибда “Баркамол авлод” болалар марказида таълим олувчилар сафидан чиқарилади. Бу ҳолда боланинг “Баркамол авлод” болалар марказида ўқишини қайта тиклаш янги қабул қилинадиган болалар учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

  5. Тўлов банк муассасаларига тўланади. Бунда тўловни тасдиқлайдиган ҳужжат (квитанция) нусхаси “Баркамол авлод” болалар марказига тақдим этилади.

Тўлов нақд пулсиз шаклда амалга оширилган ҳолда (пластик карточкалардан тўлашдан ташқари) “Баркамол авлод” болалар марказига тўлов топшириқномаси нусхаси (тўлов тўланганлик тўғрисидаги банк белгиси қўйилган ҳолда) тақдим этилади.

  1. Тўлов “Баркамол авлод” болалар марказига хизмат кўрсатувчи тегишли Ғазначилик бўлимининг ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади ва тегишли “Баркамол авлод” болалар марказининг шахсий ғазначилик ҳисоб рақамида ундан кейинчалик фойдаланиш учун ҳисобга олинади.

  2. Боланинг “Баркамол авлод” болалар марказига қатнаши бекор қилинганда жорий ой тўлови ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг бола “Баркамол авлод” болалар марказига қатнаши бекор қилингунига қадар камида уч кун олдин берган ёзма аризасига асосан тўлиқ бўлмаган ой учун (яъни қатнаши бекор қилинган кунга қадар) тўланиши мумкин. Бундай ариза мавжуд бўлмаганида тўлов тўлиқ ой учун тўланиши шарт.

Бунда боланинг “Баркамол авлод” болалар марказига қатнашига ушбу ой учун тўловнинг қолган қисми тўланмагунича рухсат берилмайди.


  1. ^ Тўлов ҳисоб-китоби




  1. Бир кунлик тўлов миқдорини аниқлаш учун ойлик тўлов миқдори “Баркамол авлод” болалар марказининг бола жорий ойда қатнайдиган тўгараги иш кунларининг режадаги сонига бўлинади.

Бунда бола “Баркамол авлод” болалар марказидаги биттадан ортиқ тўгаракда ўқийдиган бўлса, тўлов ҳар бир тўгаракда ўқиганлик учун белгиланган миқдорда алоҳида ундирилади.

  1. Боланинг “Баркамол авлод” болалар марказига ўзи ёки оила аъзоларининг касаллиги (карантин) оқибатида, шунингдек, ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг меҳнат таътили пайтида уч кундан ортиқ кетма-кет келмаганлиги даври учун тўлов кейинги ойлар учун тўлов ҳисобига ҳисобланади. Бунда “Баркамол авлод” болалар марказининг тегишли иш кунлари сони ҳисобга олинади.

Боланинг “Баркамол авлод” болалар марказига ўзининг ёки оила аъзоларининг касаллиги(карантин) оқибатида узрли сабабга кўра келмаслиги тегишли даволаш муассасаси томонидан берилган маълумотнома билан тасдиқланиши шарт.

  1. Боланинг “Баркамол авлод” болалар марказига келмаган бошқа барча ҳолларида тўлов умумий асосларда ундирилади.




  1. Тўловдан озод қилиш тартиби




  1. “Баркамол авлод” болалар марказларида таълим олувчиларнинг тегишли контингенти умумий сонининг 15 фоизи доирасида кам таъминланган оила болалари тўловдан озод қилинади.

Бунда биринчи навбатда ота-онаси (биттаси ёки иккаласи) I ёки II гуруҳ ногирони бўлган кам таъминланган оила болалари, шунингдек, ҳар бир оила аъзоси учун ҳисоблаганда ўртача ойлик даромади энг паст даражада бўлган кам таъминланган оила болалари тўловдан озод қилинади.

  1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан оиланинг кам таъминланганлиги тўғрисида “Баркамол авлод” болалар марказига тақдим этилган маълумотнома болани тўловдан озод қилиш учун асос бўлади.

  2. Тўловдан озод қилинадиган кам таъминланган оила фарзандлари рўйхати (кейинги ўринларда Рўйхат деб юритилади) молиявий йил бошлангунига қадар “Баркамол авлод” болалар маркази раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.

  3. Болалар “Баркамол авлод” болалар марказида таълим олувчилар сафидан чиқарилиши оқибатида Рўйхат ўзгарган тақдирда илгари Рўйхатга кирмаган кам таъминланган оила болаларидан шакллантириладиган заҳира ҳисобига тўлдирилади. Рўйхатни тўлдиришда ушбу Низомнинг 12-бандининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган биринчи навбатлилик талабларига риоя қилинади.

  4. Болалар “Меҳрибонлик” уйлари, болалар шаҳарчалари, “SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари” уюшмаси тарбия муассасалари тарбияланувчилари (кейинги ўринларда тарбияланувчилар деб юритилади) “Баркамол авлод” болалар марказларида тўловдан озод қилинади.

Тўловдан озод қилинган тарбияланувчилар рўйхати “Меҳрибонлик” уйлари, болалар шаҳарчалари, “SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари” уюшмаси тарбия муассасалари, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари молия бўлими раҳбарлари билан келишилган ҳолда “Баркамол авлод” болалар маркази раҳбари томонидан тасдиқланади.


  1. ^ Тўловлардан тушадиган маблағлардан фойдаланиш тартиби




  1. Тўлов сифатида тушган маблағлар “Баркамол авлод” болалар марказларига тўгарак ишлари учун зарур материаллар ва хом ашё сотиб олишга мақсадли йўналтирилади.




  1. Бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботи




  1. Бухгалтерлик ҳисобини юритиш, шунингдек, тўловлардан тушадиган маблағларнинг кирим қилиниши ва сарфланиши ҳисоботларини тузиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.




  1. ^ Якуний қоидалар




  1. Тўловларнинг ўз вақтида тушиши ва тўғри ҳисобланиши, ҳисоб ва ҳисобот юритилиши, шунингдек, тушган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг жойлардаги ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.

  2. Ушбу Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

  3. Ушбу Низом “SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари” уюшмаси билан келишилган.






Похожие:

2011 йил 23 сентябрь 2267-сон Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435
Давлат бюджети параметрлари тўғрисида ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда)...
2011 йил 23 сентябрь 2267-сон Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 05. 07. 2011 й. №198 электрон кутубхона
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,...
2011 йил 23 сентябрь 2267-сон Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси
Збекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Манказий Кенгаши, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамғармаси Республика бошқаруви
2011 йил 23 сентябрь 2267-сон Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рҳйхатга олинган 04. 12. 2002 й. №1192
Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва 2002 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида” 490-сон...
2011 йил 23 сентябрь 2267-сон Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
2011 йил 23 сентябрь 2267-сон Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
2011 йил 23 сентябрь 2267-сон Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 14 январда 1297-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Мазкур Низом “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
2011 йил 23 сентябрь 2267-сон Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги
Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2013 йил “ ” даги сонли буйруғига 2-илова
2011 йил 23 сентябрь 2267-сон Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconҚарши -2011 Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Тақризчи: С. Тошев миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси мудири, фалсафа фанлари номзоди, доцент.Ўзбекистон Республикасида хизмат...
2011 йил 23 сентябрь 2267-сон Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон республикаси президентининг єарори 20. 06. 2006 й. N пє-381
Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халє таълими вазирлиги, Ўзбекистон Алоєа ва...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации