Документы



Халқ таълими вазирлигининг icon

Халқ таълими вазирлигининг

НазваниеХалқ таълими вазирлигининг
Дата19.05.2013
Размер236.68 Kb.
ТипДокументы
скачать


Халқ таълими вазирлигининг

буйруғи. № 69. 31 март 2011 й.


БУЙРУҚ



Мактабдан ташқари таълимга

қўйиладиган Давлат талабларини

тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги “Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 50-сонли қарорининг ижросини таъминлаш ва “Баркамол авлод” болалар марказларида сифатли таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш мақсадида


Б У Ю Р А М А Н:


1. “Баркамол авлод” болалар марказлари учун мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган Давлат талаблари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси (Х.Даминов), Республика таълим маркази (И.Зокиров), Республика “Баркамол авлод” болалар марказлари раҳбарларига:

мазкур Давлат талабларини ташкил этилаётган барча “Баркамол авлод” болалар марказларига етказилишини таъминлаш;

2011 йил 1 июнга қадар тасдиқланган Давлат талаблари асосида “Баркамол авлод” болалар марказларида ташкил этиладиган ҳар бир тўгарак тури бўйича янги, замонавий ўқув дастурларини ишлаб чиқиш;

жорий йилнинг 20 августигача “Баркамол авлод” болалар марказларида илғор педагогик усуллар ва методлардан, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг янги шаклларини жорий этиш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш ва амалиётда фойдаланиш учун жойларга етказиш вазифалари юклатилсин.

3. Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бош бошқармаси (Ф.Аҳмедов), Авлоний номли ХТХҚТМОМИ, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва барча вилоятлардаги ПХҚТМОИ ректорлари 2011 йил 25 августга қадар мактабдан ташқари таълимга қўйилган Давлат талаблари ва ўқув дастурларини амалиётга жорий этиш юзасидан жойларда “Баркамол авлод” болалар марказлари педагог ходимлари ва тўгарак раҳбарлари учун махсус ўқув семинарларини ташкил этсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, Республика “Баркамол авлод” болалар марказлари директорлари:

2011 йил 15 сентябрдан эътиборан барча “Баркамол авлод” болалар марказларида таълим жараёнини мазкур мактабдан ташқари таълимга қўйилган Давлат талаблари ва улар асосида ишлаб чиқилган ўқув дастурларига кўра ташкил этилишини таъминласин;

жорий йилда ўтказиладиган халқ таълими ходимларининг анъанавий Август кенгашлари шўъба йиғилишларида “Баркамол авлод” болалар марказлари учун мактабдан ташқари таълимга қўйилган Давлат талаблари ва янги ўқув дастурларини кенг ўқитувчилар оммасига етказсин.

5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А.Холбеков зиммасига юклатилсин.


Вазир А.Марахимов



Халқ таълими вазирлигининг

2011 йил 31 мартдаги

69 - сонли буйруғига илова



БАРКАМОЛ АВЛОД” БОЛАЛАР МАРКАЗЛАРИ УЧУН

МАКТАБДАН ТАШҚАРИ ТАЪЛИМГА ҚЎЙИЛАДИГАН
^
ДАВЛАТ ТАЛАБЛАРИ
Баркамол авлод” болалар марказлари мактабдан ташқари таълим муассасаси бўлиб, уларнинг фаолияти ўқувчиларга қўшимча таълим бериш, уларнинг мактабдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар онгида миллий ва умумбашарий қадриятларга асосланган юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни тарбиялаш, ўз Ватани ва халқига садоқат, атроф муҳитга онгли муносабатда бўлиш туйғусини ривожлантириш, аждодларимизнинг бой тарихи, маданий мерослари ва миллий қадриятларини ёш авлодга етказиш, шунингдек ўқувчиларда бошланғич касб-ҳунар ва меҳнат кўникмаларини ҳосил қилишга йўналтирилган бўлиши лозим.

“Баркамол авлод” болалар марказлари “техник ижодкорлик”, “бадиий ижодиёт” ҳамда “ўлкашунослик ва экология” йўналишларида фаолият кўрсатади.


^ БАРКАМОЛ АВЛОД” БОЛАЛАР МАРКАЗЛАРИДА

ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН ТЎГАРАКЛАР


Техник ижодкорлик йўналиши:

1. Бошланғич техник моделлаштириш ва конструкциялаш туркумига кирувчи тўгараклар: бошланғич техник моделлаштириш; ёш конструктор - ихтирочи (автомодел; авиамодел; ракетамодел; кемасозлик).

2. Автоматика ва электроника туркумига кирувчи тўгараклар: радиотехника, электроника ва алоқа; робототехника ва электрон ўйинчоқлар.

3. Техник воситалар ва компьютер технологиялари туркумига кирувчи тўгараклар: компьютер дизайни ва графика; ёш дастурчи; компьютер сервис хизмати; ёш фото - киноҳаваскор.


^ Бадиий ижодиёт йўналиши:

1. Халқ амалий безак санъати туркумига кирувчи тўгараклар: кулолчилик; кандакорлик; дурадгорлик; ёш мусаввир; майда пластика; заргарлик; моҳир қўллар (бичиш-тикиш, тўқиш; мунчоқли безак); юмшоқ ўйинчоқлар; дўппидўзлик; гиламдўзлик.

2. Дизайн туркумига кирувчи тўгараклар: либослар дизайни; фотодизайн; ландшафт дизайни; ёш архитектор.

3. Бадиий нафосат туркумига кирувчи тўгараклар: фольклор; қўғирчоқ театри; ёш журналист ва нотиқ.

4. Озиқ-овқат технологиялари туркумига кирувчи тўгараклар: ёш пазанда; ёш қандолатчи.

Ўлкашунослик ва экология йўналиши:

1. Ўлкашунослик ва сайёҳлик туркумига кирувчи тўгараклар: ёш ўлкашунос; ёш музейшунос; ёш сайёҳ; ёш экскурсовод.

2. Экология ва саломатлик туркумига кирувчи тўгараклар: ёш эколог; ёш табиатшунос; оила ва саломатлик.

3. Флора ва фауна туркумига кирувчи тўгараклар: ёш ўсимликшунос (мевачилик, гулчилик, сабзавотчилик); ёш зоолог (асаларичилик, қушчилик ва паррандачилик, чорвачилик, аквариум балиқчилиги).

^
БАРКАМОЛ АВЛОД” БОЛАЛАР МАРКАЗЛАРИ УЧУН
МАКТАБДАН ТАШҚАРИ ТАЪЛИМГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ДАВЛАТ ТАЛАБЛАРИ


“Баркамол авлод” болалар марказлари учун мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат талаблари тўгарак машғулотларида ўқувчилар эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг минимум меъёрларини белгилаб беради.

Ушбу Давлат талаблари Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги “Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 50-сонли қарори асосида ишлаб чиқилган.


^ I. ТЕХНИК ИЖОДКОРЛИК ЙЎНАЛИШИ


1. Бошланғич техник моделлаштириш ва конструкциялаш туркумидаги тўгарак қатнашчилари:

Қуйидагиларни билиши лозим:

физика қонунларини, техника хавфсизлиги қоидаларини;

техниканинг яратилиш тарихи, намоёндалари, мактаблари ва уларнинг иш услубларини;

ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хом-ашёлар ва асбоб-ускуналарни;

чизмачиликнинг бошланғич асослари ва бошланғич элементларини;

ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган дастгоҳлар ва уларнинг турларини;

дастгоҳларнинг вазифалари ва улардан фойдаланиш усулларини;

модел ва макет тушунчаларини;

техника соҳасидаги кашфиётлар ва уларнинг тарихини.

Қуйидаги кўникмаларга эга бўлиши лозим:

қоғоз, картон ва фанера билан ишлаш;

техник асбоб-ускуналар ва дастгоҳлар билан ишлай олиш;

турли хил моделларни ясаш;

техник моделларни ярата олиш;

яратилаётган техник қурилма ва мосламаларнинг инсон ҳаётидаги ўрнини;

моделларни конструкциялаш жараёнида уни қўллашни;

модел ва макетларни ясашда ишлатиладиган хом-ашёларни ва улардан фойдаланишни билиш;

техник моделлар ва макетларнинг бошланғич элементларини чизиш;

техник модел ва макетларнинг шаблонини тайёрлаш;

картон, фанералардан модел ва макетларни ясаш;

модел ва макетларга безак бериш;

физика қонунларини макет ва моделларни ясашда қўллай олиш;

компьютер техникаларидан фойдалана олиш.

Қуйидаги малакаларни эгаллаши лозим:

техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш;

модел ва макетларни ясашда ишлатиладиган хом-ашёларни танлай олиш ва асбоб-ускуналардан мустақил фойдаланиш;

модел ва макетларни ясашда чизмадан фойдалана олиш;

модел ва макетларни яратиш;

ўзи кашф этган ихтиронинг ғоясини асослаб бериш;

турли хил техник воситалардан андоза олиш, уларни ясаш ва амалиётга мустақил тадбиқ этиш.


^ 2. Автоматика ва электроника туркумидаги тўгарак қатнашчилари:

Қуйидагиларни билиши лозим:

физика қонунларини, техника хавфсизлиги қоидаларини;

радиотехника, электроника, электротехника воситаларини, алоқанинг тарихи ва кашфиётларини, унинг инсон ҳаёти ва халқ хўжалигида тутган ўрнини;

автоматика ва электрон ҳисоблаш техникалари билан ишлаш, электрон ва радиомонтаж ускуналаридан фойдалана билиш, радиотехник мосламалар схемасини ўқий олишни;

электр қаршилиги, ток кучи ва ток кучланишини, ток ўлчайдиган асбобларни;

резисторларнинг турлари ва тавсифини;

ярим ўтказувчанлик хоссасига эга бўлган элементларни, юмшоқ ва қаттиқ магнит материаллар ҳақидаги маълумотларни;

техник ўйинчоқларнинг ривожланиш тарихи ва унинг муваффақиятлари ҳақидаги умумий тушунчаларни;

робототехника тушунчасини, хом ашёлар турларини ва улардан тўғри фойдаланишни.

Қуйидаги кўникмаларга эга бўлиши лозим:

қисқа ва ультрақисқа тўлқинларда эфирга чиқиш;

робототехникани моделлаштириш турлари ва техник асбоб-ускуналар ҳамда дастгоҳларни ишлатиш;

ярим ўтказувчанлик хоссасига эга бўлган элементлар, юмшоқ ва қаттиқ магнит материаллар билан ишлаш;

ток кучи ва ток кучланишини ўлчаш асбоблари билан ўлчай олиш;

механик, техник ва энг содда электрон ўйинчоқларни ясай олиш.


Қуйидаги малакаларни эгаллаши лозим:

техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш;

робототехника турларини моделлаштиришда техник асбоб-ускуналар ҳамда дастгоҳлардан тўғри фойдаланиш;

хом ашё турларидан тўғри фойдаланиш;

турли хил ўйинчоқ роботларни ясаш;

эфирга чиқиш усулларидан амалда фойдаланиш;

қисқа ва ультрақисқа тўлқин алоқаларининг замонавий турларидан амалда фойдалана олиш;

техник ўйинчоқларни тайёрлашда ишлатиладиган асбоб-ускуналар, дастгоҳлар ва кимёвий ашёлардан фойдаланиш;

ранг танлаш ва уларнинг ўзаро уйғунлиги фарқлаш;

фотодизайн ва уни яратишда қўлланиладиган компьютер дастурларини ишлатиш.


^ 3. Техник воситалар ва компьютер технологиялари туркумидаги тўгарак қатнашчилари:

Қуйидагиларни билиши лозим:

физика қонунларини, техника хавфсизлиги қоидаларини;

компьютер ва компьютер тармоқлари ҳақидаги бошланғич билимларни;

операцион тизимлар ҳақидаги тушунчаларни;

компьютерда дастурлаш тилларини, дастурларнинг вужудга келиши ва ривожланиш омилларини;

компьютерларга операцион тизимларни ва бошқа дастурий таъминотларни ўрнатишни;

компьютерларнинг техник қисмларини алмаштириш бўйича бошланғич билимларни;

дизайн ҳамда графика бўйича бошланғич билимларни;

кинофотография тарихи ва унинг ихтирочиларини;

видеоаппаратура ва видеокамераларнинг турларини;

сўзловчи ва куйловчи жонли образларни видеотасвирда акс эттириш усулларини.

Қуйидаги кўникмаларга эга бўлиши лозим:

компьютер техникаларидан фойдалана олиш ва дастурлар тузиш;

кўчма хотирали воситалар (флешка, диск ва ҳ.)дан фойдаланиш;

компьютер техникасига дастурий таъминотларни ўрнатиш;

компьютерларни тармоққа улаш;

видеоаппаратура ва видеокамералардан фойдаланиш;

сўзловчи ва куйловчи жонли образларни видеотасвирда акс эттириш.

Қуйидаги малакаларни эгаллаши лозим:

техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни;

компьютер графикаси ва дизайн дастурида ишлашни;

операцион тизимларда ишлашни;

компьютер қисмларини алмаштира олишни;

компьютер тармоқларида ишлай олишни;

кино ва фото тасвирга олишни;

сўзловчи ва куйловчи жонли образларни кино ва видео тасвирга олиш.


^ II. БАДИИЙ ИЖОДИЁТ ЙЎНАЛИШИ


  1. Халқ амалий безак санъати туркумидаги тўгарак қатнашчилари:

Қуйидагиларни билиши лозим:

халқ амалий безак санъати тарихи, намоёндалари, мактаблари ва уларнинг иш услубларини;

халқ амалий санъатида ишлатиладиган хом-ашёлар, асбоб-ускуналарни;

халқ амалий санъатида ишлатиладиган нақшнинг бошланғич элементларини;

амалий безак турларини;

халқ амалий санъатида фойдаланиладиган дастгоҳлар ва уларнинг турларини;

тикув машиналари вазифалари, турларини, тикиш ва андоза олиш усулларини;

лой ва пластилиндан ясаладиган турли кўринишдаги ўйинчоқ, ҳайкалча ва буюмларни;

халқ амалий безак санъатининг қадимий ва замонавий усулларини замонавий услублар билан уйғунлаштиришнинг бошланғич тартибларини;

бадиий безалган буюмларнинг сифатини;

миниатюра ва уларнинг услубини;

халқ амалий безак санъатида фойдаланиладиган рангларни.

Қуйидаги кўникмаларга эга бўлиши лозим:

халқ амалий безак санъати мактабларининг иш услубларидаги фарқларни ажратиш;

халқ амалий санъатида ишлатиладиган хом-ашёларни ва асбоб-ускуналардан фойдалана билиш;

амалий безак турларини бир-биридан ажрата олиш;

халқ амалий санъатида ишлатиладиган дастгоҳларнинг вазифаларини фарқлай олиш ва улардан фойдаланиш;

тикув машиналарида ва қўл чокларини тикиш, турли хил либосларга андоза олиш;

лой ва пластилиндан турли кўринишдаги ўйинчоқ, ҳайкалча ва буюмларни ясаш;

бадиий безалган буюмларга ишлов бериш ва уларни сифатларга ажрата олиш;

шарқ миниатюрасидаги ранг ва чизиқларни фарқлай олиш ҳамда уларни ўз ижодий фаолиятига татбиқ эта олиш;

халқ амалий безак санъати йўналишида фойдаланиладиган рангларни ишлатиш.

Қуйидаги малакани эгаллаши лозим:

халқ амалий санъатида ишлатиладиган хом-ашёлар ва асбоб-ускуналардан мустақил фойдаланиш;

амалий безак турларини чизишни ҳамда ўйиш;

халқ амалий санъатида ишлатиладиган дастгоҳлардан турли буюмларни ясаш;

турли хил либосларга андоза олиш ва уларни тикиш;

лой ва пластилиндан турли кўринишдаги ўйинчоқ, ҳайкалча ва буюмларни мустақил ясаш;

бадиий безалган буюмларни сифатларга ажратиш;

шарқ миниатюраси, ундаги ранг ва чизиқларни фарқлаш, уларни амалиётга мустақил татбиқ этиш;

халқ амалий безак санъати йўналишида фойдаланиладиган рангларни турли усулларда ишлатиш.


  1. ^ Дизайн туркумидаги тўгарак қатнашчилари:

Қуйидагиларни билиши лозим:

матолар турини, уларнинг хусусиятларини;

либослар ва уларнинг турларини;

либослар дизайнини яратишда рангларнинг аҳамиятини;

либослар дизайни ва унинг шакллари;

фотодизайн ва уни яратишда қўлланиладиган компьютер дастурларини;

тасвирлар ва уларнинг ўзаро уйғунлигини;

ландшафт дизайни тушунчаси ва манзарали ўсимликлар хилларини;

экологик, антропоген ва бошқа омилларнинг ландшафт дизайнига таъсирини;

ландшафт дизайнини яратиш усулларини;

турли ўлчам ва кўринишдаги бино, иншоотлар ҳақидаги маълумотларни;

қурилиш дизайни ва миллий архитектура тарихи ҳақидаги маълумотларни;

архитектура ва қурилишда ишлатиладиган хом ашёларни ва техник воситаларни.

Қуйидаги кўникмаларга эга бўлиши лозим:

дизайн яратишда мавсумий либосларни фарқлай олиш;

либосларнинг миллий ва замонавий дизайнлари лойиҳасини яратиш;

матолар тури ва уларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб либос дизайнига мос матоларни танлаш;

либослар дизайнини яратишда мос ранг танлаш;

фотодизайнни яратишда қўлланиладиган компьютер дастурлари асосида турли фотоларга дизайн бериш;

турли фототасвирларга дизайн беришда рангларни танлай олиш;

рангларнинг ўзаро уйғунлиги асосида дизайнлар ярата олиш;

манзарали ўсимликлар хилларини бир-биридан ажрата олиш ва уларни турли усулларда парваришлаш;

ландшафт дизайнини яратиш тартиби;

турли ўлчамдаги бино ва иншоотлар лойиҳаларини яратиш.

Қуйидаги малакаларни эгаллаши лозим:

дизайн яратишда мавсумий либосларни фарқлаш;

либосларнинг миллий ва замонавий дизайнларини яратиш;

мавсумий либослар дизайнини яратиш;

матоларнинг хусусиятлари ва рангларни уйғунлаштириш асосида либослар дизайнини яратиш;

компьютер технологиясининг махсус дастурлари асосида фотолар дизайнини яратиш;

турли фототасвирларга дизайн беришда рангларни танлаш;

рангларнинг ўзаро уйғунлиги асосида дизайнлар яратиш;

жойнинг тупроқ иқлим шароитларига мослашган ўсимлик турларини танлаш;

жойнинг тузилиши ва ундаги асосий биноларнинг кўринишига мос равишда мустақил ландшафт дизайнини яратиш;

турли ўлчамдаги бино ва иншоотлар лойиҳаларини мустақил чизиш.


  1. ^ Бадиий нафосат туркумидаги тўгарак қатнашчилари:

Қуйидагиларни билиши лозим:

фoльклoр қўшиқлaри ва уларнинг яратилиш тарихини;

фoльклoр қўшиқлaрининг турлари, услублари, намоёндаларини;

фoльклoр xaлқ oғзaки ижoдига хос бўлган либослар турлари ва улaр oрaсидaги фaрқларни;

фольклорга хос бўлган миллий рақс йўналишларини;

фольклор қўшиқларида фойдаланиладиган миллий халқ чолғу асбоблари ҳақидаги маълумотларни;

фольклор қўшиқларида фойдаланиладиган миллий халқ чолғу асбобларини чалиш усулларини;

ўзбек миллий драматурглари яратган асарлар, хусусан, саҳна маданиятини;

қўғирчоқлар ва уларни ўйнатиш усулларини;

ўзбек ва жаҳон халқ эртаклари намуналарини;

журналистикага хос бўлган хусусиятларни;

бадиий ўқиш ва нотиқликнинг бошланғич сирларини.

Қуйидаги кўникмаларга эга бўлиши лозим:

фольклорга оид мавсумий ва маросим қўшиқлaрини ижро эта олиш;

фoльклoр xaлқ oғзaки ижoдига хос бўлган либослар турларини фaрқлаш;

фольклорга хос бўлган турли мавсумий ва маросим қўшиқларига хос рақсларни фарқлаш;

фольклор қўшиқларида фойдаланиладиган миллий халқ чолғу асбобларини турли усулларда чала олиш;

ўзбек миллий драматурглари яратган асарлар асосида турли образларга кира олиш;

турли қўғирчоқларни танланган сценарий бўйича турли усулларда ўйната олиш;

ўзбек халқ ва жаҳон эртаклари намуналари асосида саҳна асарини ярата олиш;

сўз бойликларига эга бўлиш;

нутқ жараёнида овозни қоидаларга мувофиқ сақлай олиш;

матнларни тўғри, тез, ифодали ва бадиий ўқий олиш.

Қуйидаги малакаларни эгаллаши лозим:

турли мавсум ва миллий маросимларда фольклор қўшиқларини ижро этиш;

фольклор қўшиқларида унга хос бўлган либосларни танлаш;

фольклорга хос бўлган турли мавсумий ва маросим қўшиқларига хос рақсларини ижро этиш;

фольклор қўшиқларида фойдаланиладиган миллий халқ чолғу асбобларини турли усулларда қўшиқларга мос равишда чалиш;

ўзбек миллий драматурглари яратган асарлар асосида турли образларга яратиш;

қўғирчоқларни танланган сценарий бўйича турли усулларда ҳаракатга келтира олиш;

ўзбек халқ ва жаҳон эртакларидан намуналари асосида кичик саҳна асарларини ярата олиш;

овоз қоидаларига мувофиқ нутқ қилиш;

мустақил ижодий матн ва мақолалар тайёрлаш.


^ 4. Озиқ-овқат технологиялари туркумига кирувчи тўгарак қатнашчилари:

Қуйидагиларни билиши лозим:

миллий ва европа таомлари турларини;

таомлар тайёрлашда ишлатиладиган маҳсулотлар турларини;

озиқ-овқат маҳсулотлари таркибини;

озиқ-овқат техникаси ва уларни тайёрлаш технологияларининг қолиплари ҳақидаги маълумотларни;

таомларни тайёрлашда ва қандолатчиликда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар (уй-рўзғор буюмлари) ва жиҳозларни;

қандолатчилик маҳсулотлари тури ва таркибини;

қандолатчилик маҳсулотларини тайёрлаш ва пишириш тартибини;

уларни безаш усулларини.

Қуйидаги кўникмаларга эга бўлиши лозим:

миллий ва европа таомлари турларини бир-биридан ажратиш;

миллий ва европа таомларини тайёрлаш;

қандолатчилик маҳсулотлари турларини бир-биридан ажратиш;

қандолатчилик маҳсулотларини тайёрлаш;

тайёрланган таомларни турли усулларда безаш;

қандолатчилик маҳсулотлари ва таомлар пиширишда фойдаланиладиган асбоб-ускана ва жиҳозлардан фойдаланиш.

Қуйидаги малакаларга эга бўлиши лозим:

турли миллий ва европа таомларини мустақил тайёрлаш;

турли қандолатчилик маҳсулотларини мустақил пишириш;

қандолатчилик маҳсулотлари ва таомлар тайёрлашда фойдаланиладиган асбоб-ускана ва жиҳозларни мустақил ишлата олиш;

қандолатчилик маҳсулотларини мустақил безаш.


^ III. ЎЛКАШУНОСЛИК ВА ЭКОЛОГИЯ ЙЎНАЛИШИ


  1. Ўлкашунослик ва сайёҳлик туркумидаги тўгарак қатнашчилари:

Қуйидагиларни билиши лозим:

ўлкашуносликнинг вужудга келиши, ривожланиш босқичлари, йўналишлари ва аҳамиятини;

ўлканинг ижтимоий-иқтисодий географияси (табиий ресурслари, саноати, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш тармоқлари, транспорт географияси)ни;

ўлканинг йирик географ, тарихчи, биолог, археолог, музейшунос, адабиёт намоёндалари ва бошқа тарихий шахсларини;

ўлканинг жой номлари, қадимги ва айни пайтдаги табиий географик шароити (геологик тузилиши, рельефи, иқлими, сув ресурслари, ўсимлик ва ҳайвонот олами, тупроқлари)ни;

сайёҳлик тушунчаси ва шаклларини;

ўлкага оид тарихий ва географик хариталарни;

сайёҳликка оид спорт меъёрлари, машғулотлари ва уларнинг турларини;

об-ҳавонинг ўзгариш хусусиятларини;

фавқулодда вазиятлар ва уларнинг хусусиятларини;

рельеф шакллари, тоғ тушунчаси ва уларнинг таснифланиши ҳамда ўз ўлкасидаги тоғ тизмалари ва чўққиларини;

замонавий ахборот коммуникация технологияларини.

Қуйидаги кўникмаларга эга бўлиши лозим:

ўлка топонимлари, уларнинг вужудга келиш сабаблари, топонимларнинг таснифланиши, ўз халқининг шаклланиши ва ривожланиши, ўлкадаги тарихий шахсларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида рефератлар, ҳикоялар ёза олиш;

археологик манба ва топилмаларнинг аҳамиятини, археологик сана ва даврлаштириш ҳамда уларнинг хронологиясини тузиш;

макон ва манбалар, ёдгорликлар, археологик топилма ва ашёларни таснифларга ажрата олиш;

харитадан географик, геологик ва археологик объектларнинг географик координатлари, белгиланган йўналишларни, масофаларни аниқлаш;

маълум жой-ўлкани ўрганиш бўйича режа ва йўналишларни ишлаб чиқиш;

об-ҳавонинг ўзгариши тўғрисида кузатув ишларини олиб бориш;

фавқулодда вазиятларда аҳолини ҳаракатланишга тайёрлаш ҳамда умумий ва якка тартибда муҳофазаланиш чораларини кўра олиш;

ўз ўлкаси (тумани ва вилояти)даги мавжуд сайёҳлик обьектларига тўла тавсиф бера олиш.

Қуйидаги малакаларга эга бўлиши лозим:

археологик қазиш (шурф)ни, археологик қидирув усуллари ҳамда илк археологик экспедиция ва қидирув ишларини олиб бориш;

музейлар ва музейшунослик ишларини ташкил этиш ва олиб боришни;

географик ва геологик, археологик аслаҳа-анжомлардан фойдаланиш;

экскурсия ва саёҳатларни ташкил этиш ва ўтказиш;

саёҳатни ташкил этиш;

сайёҳлик анжомларидан фойдаланиш;

хариталардан фойдаланиш;

биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш;

саёҳат вақтида об-ҳаво ҳолатини аниқлай олиш;

ўз ўлкаси (тумани ва вилояти)да мавжуд сайёҳлик обьектларига тўлиқ тавсиф бера олиш;

замонавий ахборот коммуникацион технологияларидан фойдаланиш.


  1. ^ Экология ва саломатлик туркумидаги тўгарак қатнашчилари:

Қуйидагиларни билиши лозим:

баҳор, ёз, куз ва қиш фаслларининг характерли белгилари, мавсумий ўзгаришларнинг организмга таъсирини;

иқлим ва об-ҳавонинг ўзгариши тўғрисидаги дастлабки тушунчаларни;

ер, сув, тупроқ, ҳарорат, намлик, ўсимлик ва ҳайвонлар ҳақидаги умумий маълумотларни;

жонли ва жонсиз табиат, уларнинг бир-бири билан ўзаро боғлиқлигини;

экологик омилларнинг бир-биридан фарқлари ва организмга таъсирини;

соғлом турмуш тарзининг асосий меъёрлари ва уларнинг инсон ҳаётидаги ўрнини;

соғлиқни сақлаш гигиеник қоидалари ҳақидаги тушунчаларни.

Қуйидаги кўникмаларга эга бўлиши лозим:

табиатдаги мавсумий ўзгаришларни кузата олиш ва унинг натижаларини қайд этиб бориш;

инсонга хизмат қиладиган табиат инъомлари ва уларга хавф туғдираётган сабабларни фарқлай олиш;

атроф-муҳит: ер сув, ҳаво, ўсимлик ва ҳайвонларни муҳофаза қилиш;

атроф-муҳитнинг ифлосланиш оқибатларини;

чиқинди турларини ва уларнинг зарарли хусусиятларини фарқлаш;

маданий ўсимликлардан экибаналар ва гербарийлар тайёрлаш;

соғлом турмуш тарзига ва соғлиқни сақлаш гигиеник қоидаларига амал қилишни.


Қуйидаги малакаларни эгаллаши лозим:

экология ва саломатлик тушунчаларининг уйғунлиги ва уларнинг фарқини тушунтириш;

ўз организми тузилишини таърифлаш;

соғлом турмуш тарзининг асосий меъёрлари ва уларнинг инсон ҳаётидаги ўрнини тушунтириш;

озиқ-овқатларнинг сақланишига қўйиладиган санитария-гигиена талабларини ўз ҳаётига тадбиқ этиш;

турли хил касалликлар ва уларга сабаб бўлувчи зарарли одатлар ҳамда уларнинг олдини олиш усуллари ҳақидаги маълумотларни тушунтириш;

меҳнат ва дам олишни тўғри ташкил этиш ва уларга амал қилиш;

табиатда учрайдиган заҳарли ўсимлик ва ҳайвонот турларини ажратиш;

фавқулодда ҳолатларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш.


  1. ^ Флора ва фауна туркумидаги тўгарак қатнашчилари:

Қуйидагиларни билиши лозим:

ўсимликлар, уларнинг оилалари, турлари, биологияси, тарқалиши ва уларнинг халқ хўжалигидаги аҳамиятини;

сабзавот, полиз ва манзарали ўсимликлар турларини, уларни кўпайтириш ҳамда парвариш қилиш усулларини;

мевали дарахтлар, уларнинг аҳамияти ва парвариш қилиш усулларини;

чорва, парранда, мўйнали ҳайвонлар, уларни парваришлаш усулларини;

қўлга ўргатиладиган турли қушларни парваришлаш усулларини;

асалари, уларнинг аҳамияти ва парваришлаш усулларини;

аквариум балиқлари, уларнининг аҳамияти ва парваришлаш усулларини;

доривор ўсимликларнинг турлари ва фойдали хусусиятларини.

Қуйидаги кўникмаларга эга бўлиши лозим:

доривор ўсимликларнинг хилма-хиллиги ва фойдали хусусиятларини фарқлай олиш;

табиатдаги муҳофазага молик ўсимликларни муҳофаза қилиш;

чорва, парранда, мўйнали ҳайвонларни парваришлай олиш;

мевали дарахтларни парвариш қилиш;

аквариум балиқлари ва асалариларни парваришлаш;

маҳаллий ўрмон, дала, ўтлоқ, сув ҳавзаларидаги кенг тарқалган, шунингдек қишлоқ хўжалиги ўсимликлари ва ҳайвонларини фарқлай олиш.

Қуйидаги малакаларни эгаллаши лозим:

мевали ва манзарали, ўрмон экинларини парваришлаш ва кўпайтириш;

сабзавот-полиз, гулли ва доривор ўсимликларни парваришлаш ва кўпайтира олиш;

чорва, мўйнали ҳайвонлар, балиқ, асалари, қушлар ва парранда зотларини парваришлаш ва кўпайтириш;

доривор ўсимликлардан шифобахш дамламалар тайёрлаш;

иссиқхона шароитида қишлоқ хўжалик ўсимликларини кўпайтириш ва парваришлаш.



Изоҳ: “Баркамол авлод” болалар марказларида ташкил этиладиган ҳар бир тўгарак учун ўқув дастурлари, ўқув режалари ва методик тавсиялар ушбу давлат талаблари асосида ишлаб чиқилади.



^ БАРКАМОЛ АВЛОД” БОЛАЛАР МАРКАЗЛАРИ

ТЎГАРАК АЪЗОЛАРИНИНГ БИЛИМ САМАРАДОРЛИГИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВА БАҲОЛАШ


“Баркамол авлод” болалар марказлари учун мактабдан ташқари таълимга қўйилган Давлат талабларининг тўгарак аъзолари томонидан ўзлаштириш самарадорлигини аниқлаш Ички назорат шаклида амалга оширилади.

^ Ички назорат тўгарак раҳбари томонидан белгиланиб, ҳар чоракда ва ўқув йили якуни асосида тўгарак аъзоларининг эгаллаган билим, кўникма ва малакалари оғзаки, ёзма, тест синовлари ва амалий иш натижалари асосида аниқланиб, уларнинг мониторинги олиб борилади.

Тўгарак аъзоларининг билим, кўникма ва малакаларини аниқлашнинг намунавий шакли қуйидагича:


____________________________ тўгараги аъзоларининг

Баркамол авлод” болалар марказлари учун мактабдан ташқари таълимга қўйилган Давлат талабларини ўзлаштириш қайдномаси





Тўгарак аъзоларининг исми шарифи

Синов тури

Ўзлаштириш натижалари

фоизи

бали

1.

Нишонов Шерзод

амалий

86

5

2.













...













жами














Баҳолаш мезони қуйидагича белгиланади:

5 балл (85-100 фоиз), 4 балл (71-84 фоиз), 3 балл (63-70 фоиз), 2 балл (0-62 фоиз).



Похожие:

Халқ таълими вазирлигининг iconИнститутининг регламент и
Республикаси халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 29 январдаги «Халқ таълими вазирлигининг янги таҳрирдаги Регламентини тасдиқлаш...
Халқ таълими вазирлигининг iconХалқ таълими вазирлигининг
Вазирликнинг 2010 йил 9 апрелдаги “Халқ таълими вазирлиги тизимидаги раҳбар ходимлар билаи ишлашни янада такомиллаштириш, уларни...
Халқ таълими вазирлигининг iconТошкент шаҳар сергели тумани халқ таълими бўлими
Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 17 январдаги 13-сонли қарори, халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 22 январдаги 8-сонли...
Халқ таълими вазирлигининг iconO‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi
Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими Бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига
Халқ таълими вазирлигининг iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
Халқ таълими вазирлигининг iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги
Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2013 йил “ ” даги сонли буйруғига 2-илова
Халқ таълими вазирлигининг iconБўйруғи билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаси
Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоят халқ таълими бошқармалари ҳузурида Методика (Таълим) маркази фаолият...
Халқ таълими вазирлигининг iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
Халқ таълими вазирлигининг iconСергели тумани халқ таълими бўлими аппаратида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича
Аълими вазирлигининг 2005 йил 7 январдаги 2 -сонли Ҳайъат қарори билан тасдиқланган йўриқномага мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, у Сергели...
Халқ таълими вазирлигининг iconХалқ таълими вазирлигининг
Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида
Халқ таълими вазирлигининг iconСергели туман халқ таълими бўлимининг низоми
Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации