Документы



Бўйруғи билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаси icon

Бўйруғи билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаси

НазваниеБўйруғи билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаси
Дата19.02.2014
Размер61.39 Kb.
ТипДокументы
скачать

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими

вазирлигининг 2002 йил 8 июл 109-сонли

бўйруғи билан тасдиқланган


Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги,

Тошкент шахар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаси

ҳузуридаги Методика (Таълим) маркази тўғрисида


Н И З О М


1. Умумий қоидалар



    1. Мактабгача, умумий ўрта таълим ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида методик хизматни ташкил этиш ва мувофиқлаштириб бориш, уларнинг ўқув режа, дастур, дарслик билан таъминланиш аҳволини ўрганиш ва тахлил қилиш, таклифлар тайёрлаш, илғор педагогик технологияларни дарс жараёнида қуллаётган ўқитувчи ва тарбиячиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, оммалаштириш хамда таълим-тарбия йўналишида тадбирларни ташкил этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоят халқ таълими бошқармалари ҳузурида Методика (Таълим) маркази фаолият кўрсатади.

    2. Методика (Таълим) маркази ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури, халқ таълими вазирлиги, вилоят халқ таълими бошқармаси (Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар халқ таълими бош бошқармаси)нинг қарор, бўйруқ ва кўрсатмалари ҳамда ушбу Низомга амал қилади.


^ 2. Марказнинг асосий вазифалари


2.1. Вилоят миқёсида халқ таълими тизимидаги таълим-тарбия муассасаларининг методик таъминотга бўлган эҳтиёжини аниқлайди, тахлил қилади ва таъминланишини мувофиқлаштириб боради.

2.2. Вилоят худудидаги умумий ўрта таълим ва барча мактабгача анъанавий ва ноанъанавий таълим муассасаларида давлат таълим стандартлари (давлат талаблари)ни бажаришга йўналтирилган истиқбол дастурини ишлаб чиқади, Халқ таълими бошқармаси тасдиғига киритади, унинг асосида ўз фаолиятини режалаштиради.

2.3. Мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ва уларга катнамайдиган болалар ота-оналари учун методик қулланмалар, тавсиялар, машғулот тўпламлари ва бошқа методик ишларни тайёрлайди хамда жойларга етказади.

2.4. Республика таълим маркази томонидан тайёрланган методик қулланма, тавсия ва бошқа методик ишларни туман Методика кабинетларига етказади.

2.5. Умумий ўрта таълим муассасаларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида методик қулланма, тавсия ва бошқа методик ишларни тайёрлайди ва жойларга етказишни ташкил этади.

2.6. Туман (шахар) миқёсида оммалаштирилган ва юқори самара берган илғор педагогик тажрибаларни излайди, танлайди, ўрганади ва оммалаштиради.

2.7. Марказ қошидаги Ўқув-методик кенгашнинг қарори билан вилоят бўйича оммалаштирилган илғор иш тажрибаларни Республика таълим марказига Республика бўйича оммалаштирилишига тавсия қилади.

2.8. Таълим-тарбия ишларининг самарадорлигини ошириш, илғор иш тажрибаларини ўрганиш, оммалаштириш, илғор педагогик технологияларни жорий этишга йўналтирилган амалий тадбирларни ташкил этади ва ўтказади.

2.9. Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида давлат таълим стандартлари (давлат талаблари)нинг бажарилишини ўрганади, тахлил қилади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади, амалиётга жорий этилишини таъминлайди.

2.10. Фан йўналишлари бўйича Ўқув-методик кенгашларни шакиллантиради, халқ таълими бошқармаси тасдиғидан ўтказади хамда уларнинг самарали фаолиятини таъминлайди.

2.11.Илғор педагогик тажрибалар хамда ижодкор педагоглар банкини яратади, Республика таълим маркази билан ҳамкорликда илғор тажрибаларни республика миқёсида оммалаштиришни ташкил қилади ва эътироф этилганларини моддий ва маънавий тақдирлашга тавсия этади.

2.12. Мактабгача таълим, бошланғич таълим ва ўқув фанлари бўйича ижодкор ўқитувчилар (тарбиячилар)нинг уюшмасини ташкил этади ва улар фаолиятини мувофиқлаштиради.

2.13. Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ижросини таъминлашда, таълим самарадорлигини оширишда ўқитувчиларга методик ёрдам кўрсатиш мақсадида методик тавсия, машғулот ишланмалари, видео, аудио ўқув материаллар, тест ва бошқа назорат топшириқлари тўпламини тайёрлайди хамда худуддаги методика кабинетлари орқали таълим муассасаларига етказади.

2.15. Мактаб ва туман миқёсидаги фан олимпиадаларини тайёрлаш ва ўтказишга ёрдам беради, олимпиаданинг вилоят босқичини ташкил қилиш ва ўтказишда фаоли иштирок этади, олимпиада ғолибларига республика босқичида иштирок этиш учун амалий ёрдам кўрсатади.

2.16. Туман (шахар) халқ таълими қошидаги методика кабинетларининг фаолиятларини мувофиқлаштириб боради ва уларга амалий ёрдам кўрсатади.

2.17. Умумий ўрта таълим муассасаларида якуний аттестация (битирув имтихонлари)ни Республика таълим маркази томонидан ишлаб чиқилган материаллар (билетлар, тест топшириқлари, иншо мавзулари, баён матнлари) ва тавсиялар асосида ўтказилишини таъмитнлайди ва назорат қилади.

2.18. вилоят оммавий ахборот воситалари билан хамкорликда таълим-тарбиянинг турли муаммоларига оид ўқув, илмий-оммабоп кўрсатув ва эшиттиришлар, давра суҳбатларини ташкил этади ва матбуотда ёритиб боради.

2.19. Таълим тизимини такомиллаштиришга оид муаммоларни хал этиш, ўқув муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш бўйича тегишли идоралар ва ташкилотларга ўз таклиф, фикр-мулоҳазаларини бериб боради.

2.20. Юқори идора ва ташкилотларга зарурий ҳужжатлар, ахборотлар, маълумотлар, таклифлар тайёрлайди.

2.21. Ташкилот, муассаса ва фуқаролардан марказ фаолиятига доир тушган таклиф, ариза ва шикоятларни белгиланган муддат ичида кўриб чиқади, уларнинг ижросини таъминлайди.


^ 3. Марказнинг ҳуқуқлари


Методика таълим маркази.


3.1. Ўқув методик зиматни ташкил этишга вилоят ўқув юрти профессор ўқитувчилари, методист-олимларни, эксперт ҳамда тақризчи сифатида жалб қилиш.

3.2. Марказ ўз ваколатига тегишли масалаларнинг таълим муассасаларида ижросини ўрганиш, тахлил қилиш мақсадида ўз мутахассислари ва мактаб ўқитувчиларини вилоят халқ таълими бошқармаси билан келишилган холда жойларга хизмат сафарларини ташкил этиш ва амалий ёрдам уюштириш.

3.3. Марказ ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун белгиланган тартибда ўқув муассасаларидан зарур ахборотларни олиб туриш.

3.4. Таълим-тарбия сохасидаги илғор иш тажрибаларни ўрганиш мақсадида ўзаро тажриба алмашиш, мутахассислар малакасини ошириш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси билан келишилган холда, режа асосида марказ ходимларини стажировкага юбориш.

3.5. Директор изланувчан ва ижодкор ходимларни рағбатлантириш мақсадида Марказ қошида бюджетдан ташқари маблағ топиш учун педагогик сервис йўналиши бўйича ишларни ташкил этиш.

3.6. Марказ ходимлари вилоят, туман методика кенгаши, фан методика уюшмалари, мактаб методика кенгашлари, мактаб фан методика бирлашмалари йиғилишларида, шунингдек улар томонидан ўтказиладиган турли амалий машғулотларда қатнашиш.

3.7. Вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасаларида давлат таълим стандартлари (давлат талаблари)нинг бажарилиши юзасидан таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини аниқлашга доир назорат ишларини ўтказиш.

3.8. Таълим муассасалари рахбар ходимларининг методик хизматга оид масалаларни хал этиш мақсадида таклиф этиш, улардан тегишли ахборот ва маълумотлар олиш, марказ кенгашида мухокама қилиш хамда хулоса бериш ҳуқуқига эга.


^ 4. Марказнинг таркибий тузилиши.


4.1. Марказнинг таркибий тузилиши Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ташкил қилинади.

4.2. Марказ таркиби ўз мақсад ва вазифаларини бажариш учун фаолият кўрсатувчи бўлимлардан иборат.

4.3. Марказ таркибига кирган бўлимлар ушбу Низом хамда директор томонидан тасдиқланган иш тақсимоти асосида фаолият кўрсатади.

4.4. Марказ қошида ўқув фанлари ва йўналишлар бўйича ўқув методик кенгаш ташкил этилади. Кенгаш Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган Низом асосида фаолият кўрсатади.


^ 5. Марказни бошқариш.


5.1. Марказга вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан тайинланган директор рахбарлик қилади. Марказ директори лавозимига камида 10 йиллик педагогик иш тажрибага эга бўлган ташаббускор мутахассис халқ таълими вазирлиги билан келишилган холда тайинланади. Марказ директори лавозимига кўра Халқ таълими вазирлигининг номенкулатурасига киритилади. Директор марказ зиммасига юклатилган барча вазифаларнинг бажарилишига масъулдир.

5.2. Директор ўринбосари марказ директори тавсиясига биноан вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан тайинланади.

5.3. Директор камида 5 йиллик педагогик иш фаолиятига эга бўлган мутахассислардан бўлим бошлиғи ва методист лавозимларига ишга қабул қилади.

5.4. Марказ ходимлари директор томонидан тасдиқланган иш тақсимоти асосида фаолият кўрсатади.

5.5. Марказда тажрибали методистлардан иборат кенгаш таркиби тўзилади. Кенгаш марказ низоми ва йиллик иш режаси асосида фаолият кўрсатади.

6. Молиявий таъминоти


Марказ маблағи вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ажратилган маблағ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги “Бюджет ташкилотларини молиялаштириш таркибини такомиллаштириш ҳақида”ги 414-сонли қарорига асосан хужалик хисобидаги ишлаб чиқариш ижара хақлари, педагогик сервис фаолияти, тижорат, китоб савдосидан жамғарилган ҳамда хомий ташкилотлар томонидан ажратилган маблағлар хисобига фаолият кўрсатади.



Похожие:

Бўйруғи билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаси iconO‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi
Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими Бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига
Бўйруғи билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаси iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
Бўйруғи билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаси iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
Бўйруғи билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаси iconСергели тхтб халқ таълими бўлимининг 2010 йил 1 апрелдаги
Президент фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими...
Бўйруғи билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаси iconO‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi
Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Давлат педагогика ва малака ошириш институтлари...
Бўйруғи билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаси iconҚарори 20. 06. 2006 й. № ПҚ-381 республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўҒрисида
Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Алоқа ва...
Бўйруғи билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаси iconА. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти
А. Авлоний номидаги хтхқтмомининг 2013 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими муассасалари раҳбар...
Бўйруғи билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаси iconТошкент шаҳар сергели тумани халқ таълими бўлими
Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 17 январдаги 13-сонли қарори, халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 22 январдаги 8-сонли...
Бўйруғи билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаси iconСергели туман халқ таълими бўлимининг низоми
Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими...
Бўйруғи билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаси iconТасди қ лайма н” Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи А. Азаматов “ ” 2011 йил тошкент вилояти халқ таълими бошқармасининг
Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи А. Азаматов “ ” 2011 йил
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации