Документы



Мавзу: Ғоя ва мафкура тушунчалари, уларнинг моҳияти. Бунёдкор ва вайронкор ғоялар. Махаллийчилик, миллатчилик, диний экстремизм, диний фундаментализм, буюк давлатчилик шовинизми. Давлат талаблари icon

Мавзу: Ғоя ва мафкура тушунчалари, уларнинг моҳияти. Бунёдкор ва вайронкор ғоялар. Махаллийчилик, миллатчилик, диний экстремизм, диний фундаментализм, буюк давлатчилик шовинизми. Давлат талаблари

НазваниеМавзу: Ғоя ва мафкура тушунчалари, уларнинг моҳияти. Бунёдкор ва вайронкор ғоялар. Махаллийчилик, миллатчилик, диний экстремизм, диний фундаментализм, буюк давлатчилик шовинизми. Давлат талаблари
Дата19.02.2014
Размер231.54 Kb.
ТипДокументы
скачать


Мавзу: Ғоя ва мафкура тушунчалари, уларнинг моҳияти. Бунёдкор ва вайронкор ғоялар. Махаллийчилик, миллатчилик, диний экстремизм, диний фундаментализм, буюк давлатчилик шовинизми.


Давлат талаблари: Тингловчилар қуйидаги тушунчаларга эга бўлишлари лозим.

-Ғоя, мафкура тушунчалари, уларнинг моҳиятини билиш;

-Бунёдкор ва вайронкор ғоялар, маҳаллийчилик, миллатчилик;

-Диний экстремизм, диний фундаментализм, буюк давлатчилик шовинизми ҳақида тасаввурга эга бўлиш;

-Ғоя ва мафкураларнинг тарихий шакллари;

Дарс режаси:

  1. Ғоя ва мафкура тушунчаларининг мазмун моҳияти.

  2. Бунёдкор ва вайронкор ғоялар.

3. Диний экстремизм, диний фундаментализм, буюк давлатчилик шовинизми ҳақида тасаввурга эга бўлиш;

4. Мафкурани халқлар ва давлатлар тақдирига таъсири.

5. Маҳаллийчилик, миллатчилик;

6. Инсоният тарихида мафкурадан кўзланган мақсадлар.

Дарснинг жихози:

  1. И.Каримов “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида” хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари, тараққиёт кафолотлари.

  2. И.Каримов Жамиятимиз мафкураси халқни-халқ, миллатни-миллат қилишга хизмат этсин.

  3. Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар рисоласи.

  4. Миллий ғоя ва маънавият асослари бўйича чизмалар. (техника воситалари орқали).

  5. Ўзбекистон Республикасининг сиёсий харитаси.

  6. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.


Дарснинг асосий тушунчалари.

- Ғоя, мафкура, бунёдкор ва вайронкор ғоялар, диний экстремизм, диний фундаментализм, шовинизм, махаллийчилик, миллатчилик.

^ Дарснинг босқичлари:



I

Ташкилий қисм

2

II

Суҳбат усулидан фойдаланган ҳолда тушунтириш

28

III

Савол-жавоб ўтказиш

15

IV

Умумлаштириш

5

V

Гурухларда ишлаш

15

VI

Гурух иштирокчиларини фикрини тинглаш

10

VII

Дарс режаси бўйича ўқитувчини маърузаси

10

VIII

Дарс якунларини чиқарамиз

5


Дарснинг бориши:


^ I.Ташкилий қисм: Тингловчиларни режа билан таништириш.

II. Дарс ноанъанавий усулда олиб борилади.

Маъруза бошлашдан аввал, тингловчиларни дунё янгиликлари билан таништириб ўтилади. Сўнг қуйидаги саволлар билан тингловчилар билими аниқланади.

  1. Ғоя деганда нимани тушунасиз?

  2. Мафкура нима?

  3. Нима учун ҳар бир давлатнинг ўзига хос мафкураси бўлиши керак?

Жавоблар умумлаштирилади ва тўлдирилади.

Ўқитувчи маърузаси:

1. Ғоя- инсон тафаккури маҳсули, миллий ғоя эса миллат тафаккурининг маҳсулидир. (2-илова). Миллий ғоя инсон ва жамият ҳаётига маъно мазмун бахш этадиган, уни эзгу мақсад сари етаклайдиган фикрлар мажмуидир. Ғоя сафарбар этувчи улуғвор фикр бўлса мафкура эса мана шундай улуғвор ғояларни бир бутун яхлит куч қилиб, бирлаштирувчи, уюштирувчи харакатга келтирувчи бошқарувчи ғоялар тизимидир.

Инсоният тарихи ғоялар тарихидир. Жамиятда яшаётган ҳар бир шахсни ўз тушунчаси, фикри бўлади. Маълум бир масалага ёки муаммога ҳар ким ҳам ўз фикрини билдириши мумкин. Бироқ, ҳар қандай фикр, ҳам ғоя бўла олмайди. Агар бирор инсон томонидан айтилган фикр кўпчилик эътиборига тушиб, ўзининг ижобий томонлари билан жамиятни ривожланишига, халқни фаровонлигига сабаб бўлса, минглаб, миллионлаб кишилар қалбидан жой олиб уларни олға етакласа миллий ғояга айланади.

“Ғоялар миллионлар онгига жо бўлгач, у моддий кучга айланади”- деган экан бир донишманд.

Илғор фикр ёки маълум бир ғоя дастлаб бир шахсни онгида пайдо бўлади. Айни пайтда у юксак ижтимоий мазмунга эга бўлса, жамиятнинг тараққиёт йўлидаги эзгу интилишларини акс эттирса умуминсоний хақиқатга айланади.

Инсоният пайдо бўлибдики (кимдадир) доимо жамият ривожига хисса қўшадиган илғор фикрлар бўлган. Ёки янги назария, таълимот ва мафкураларни яратиш учун тарихнитурли даврларида улкан ақл заковат, истеъдод ва теран тафаккур эгалари яшаб ўтганлар.

Улар жамиятда илмий билимлар ривож топмаганлигидан, шу даврнинг юқори мартабали кишилари мафкурасига илғор ғоялар сиғмаганлигидан қаттиқ қаршиликка учрадилар, жахолат қурбонлари бўлганлар. Масалан: Сократ, Платон, Конфуций ва бошқалар. Конфуцийнинг фалсафий қарашлари ҳақида фикр юритамиз.

Конфуций (Кун Цзи) Мав 551-йилда Хитойда туғилган. 479 йилда вафот этган. Унинг фалсафий қарашлари “Суҳбатлар ва мулоҳазалар” номли китобида баён этилган. Милоднинг бошларида бу фалсафий таълимот асосида Хитойда конфуцийлик дини вужудга келди. У Хан сулоласи хукмронлиги даврида давлат динига айланди.

Конфуций фикрича, идеал аҳлоқли инсонлар жамиятдаги иллатларни бартараф этишлари ҳамда шаклланаётган янги жамиятни тўла қарор топтиришлари мумкин эди.

Конфуцийчилик таълимотида Осмон худо деб тан олинган. Инсон тақдири ана шу самовий қудратга боғлиқ. Бу дин таълимоти марказида инсон, унинг ақлий, маънавий қиёфаси, оламдаги ҳамда жамиятдаги ўрни, вазифаси муаммолари туради. Чунки, жамиятни қандай бўлиши инсонлар ҳатти харакатига ҳам боғлиқ. Шунинг учун Конфуций камолотга етган инсон идеалини (Цзюнь-Цзы) яратган ва барча фуқаролар ана шу идеал инсондай бўлишга интилиши зарур деб ҳисоблаган.

^ Конфуций тасаввур этган идеал инсон энг муҳим икки фазилат-инсонпарварлик ва ўз бурчини хис этишга эга бўлиши лозим эди.

Инсонпарварлик қонуни (Жень) Осмон юборади. Жамият аъзолари уни ўрганиб олишлари учун аҳлоқ меъёрларига (Ли) қоидаларига, анъанавий урф-одат, маросимларга амал қилиши лозим. Ли- тартиб, қоида деган маънони билдиради. Ли бўлмаса тартиб бўлмайди, демак жамият ривожланмайди.

“Одамлар-ижтимоий келиб чиқиши ёки жамиятдаги мавқеи эмас, балки юксак билими, қобилияти, одамийлиги, адолатгўйлиги, бурчни хис этиши, фарзандлик иззат ҳурмати каби юксак маънавий фазилатларга эга бўлиш орқали камолотга етишиши мумкин”- дейди Конфуций.

Конфуций фикрича жамиятнинг барқарор тараққиёти биринчи навбатда давлат амалдорларининг қандай тайёрланишига боғлиқ эди. Унинг фикрича, давлат, амал мансабларига қабул қилишда бўлажак ходимнинг ижтимоий келиб чиқиши хисобга олинмаслиги керак. Ким бўлишдан қатъий назар, биринчи ўринга қобилият ва аҳлоқ қўйилиши зарур эди.

^ Суқротнинг фалсафий таълимоти ҳақида.

Суқрот мил.ав. 469-399 йилларда яшаб ижод этган қадимги грек файласуфи. Афинада туғилган. Фалсафа тарихидан маълумки аслида Суқрот ҳеч қандай асар қолдирмаган. Унинг таълимоти ҳақида ундан кейин яшаган муаллифлар хусусан Платон ва Аристотель берган маълумотлар орқали бизгача етиб келган.

Суқрот таълимотида сўнги авлодларни айниқса ўрта аср мутафаккир-ларининг диққатини ўзига тортган нарса-унинг рационализмидир.

Рационализм- (лотинча “ақл” сўзидан олинган) фалсафадаги йўналиш бўлиб, ақл, билим, дунёни билишнинг ва одамлар юриш туришининг ягона асоси деб эълон қилади. Бу албатта ўрта асрларда хукм сурган диний фанатизм билан солиштирганда инқилобий қараш бўлган. Суқрот инсон ақлига, фикр юритишни тарбиялаш ва мукаммаллаштиришга ҳамда ақл фаолиятига таянувчи ахлоққа алоҳида аҳамият беради.

Суқрот назарида билим бу умум (умумият) ҳақидаги тушунчалардан иборат бўлиб, таърифлаш ёрдамида қўлга киритилади. (Тингловчи диққатини айниқса ушбу қоидага жалб қилиш керак, чунки ҳар бир предметни моддий маданият буюмига, ижтимоий ходиса, тарихий воқеалар, жараёнларга тингловчи мустақил таъриф бера олсагина у ўз билимларини бошқаларга етказа олади).

Яна Суқротга қайтамиз. Хақиқий таърифлаш ва тушунча яъни хақиқат мунозара ёрдамида савол-жавоб жараёнида аниқланади.

“Ҳақиқат мунозара, бахс орқали қўлга киритилади”- деган машҳур афоризм Суқротга тегишли эканлигини биламиз. Суқрот ҳаммага маълум ва

машҳур ақидаларга танқидий муносабатда бўлишга доим ўз фикрини мунозарада аниқлашга янада чуқурлаштиришга чақиради.

Суқрот, аҳлоқ, айниқса амалий аҳлоқ (амалий аҳлоқ, миллат аҳлоқи, умуминсоний аҳлоқ, касбий аҳлоқ ва ҳоказолар) масалаларга катта эътибор бериб, қатор аҳлоқий категорияларнинг таърифини берган. Унинг фикрича ҳеч ким ўзича, ўз хохишига ёмон бўлмайди. Суқрот дунёдаги ҳар қандай ёмонликнинг илдизи нодонликда, билимсизликда, бехабарликдадир деган хулосага келади. Бундай хулоса инсоният ҳаётидаги жуда кўп нохуш ходисаларнинг бош сабабини тушуниб олишга ёрдам берувчи мухим хулосадир. Бу хулосани Суқротнинг ўзи “ёмонлик- нодонликдандир, ёвузлик- нодонликдандир, ёлғон- нодонликдандир”- деб ифодалайди. Ёвузлик ва ёмонликни йўқотмоқ учун одамлар ўзларидаги нодонликни қуритмоқлари керак. Суқрот бу фикрни ҳам жуда чиройли ҳикмат тарзида ифодалайди: “Дунёни силжитмоқ истаган одам аввал ўзини силжитсин!”.

Суқрот ҳақидаги маълумотларни якунлаб, шуни айтиш лозимки, унинг рационализм, билишнинг ақлга асосланиши тўғрисидаги ҳамда билимга (асосланувчи) таянувчи аҳлоқ ҳақидаги фикрлари Ўрта аср Шарқида диний ақидаларга қарши инсон тафаккурини эркинлиги учун олиб борилган курашда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Конфуций ва Суқротнинг қоялари юксак ижтимоий мазмунга эга бўлгани, жамиятнинг тараққиёт йўлидаги эзгу интилишларини акс эттиргани боис умуминсоний ҳақиқатга айланди.

2. Тарих тажрибаси шундан далолат берадики дунёда икки куч- бунёдкорлик ва бузғунчилик ғоялари ҳамиша ўзаро курашади.

Бунёдкор ғоя-нима? Бунёдкор ғоя кўп миллионли халқни бирлаштириб фаровонликка олиб келади, маданият, маънавиятни ривожлантиради. Тарихда бунга мисоллар жуда кўп. Сизга маълумки мўғиллар XII аср бошларида бутун Мовороуннахрни босиб олиб, гуллаб-яшнаган боғу-роғларни пайхон қилди, дунёга машхур шаҳарларни вайрон қилди. Ислом динини иккинчи маркази ҳисобланган Бухоро вайрон қилиниб, муқаддас китоблар ёқилди, қимматбаҳо китоблар сақланган сандиқлар эса мўғил отлари учун охур сифатида ишлатилди. Мўғилларнинг 150 йиллик хукмронлик йилларидан мақтангудек ҳеч нарса қолмади.

Соҳибқирон Амир Темур пароканда юртни мўғиллар зулмидан озод қилиб, мамлакатни бирлаштирди ва марказлашган, бутун дунё тан олган буюк давлатга асос солди. Қирқ йил давом этган мустаҳкам тинчликни таъминланди. Бунинг натижасида деҳқончилик, хунармандчилик, савдо-сотиқ ривожланди. Дунёдаги донғи кетган йирик шаҳарлар, масжид-мадрасалар, карвонсаройлар қурдирди. Илм-фан, маориф ва маданият ривож топди. Натижада темурийлар даври тарихи, маданияти ва маънавияти деб аталган даврга асос солди. Буларнинг барчаси Соҳибқирон ёйган эзгу ғоялар натижаси эди.

3. Ёвуз ғоя ва мафкураларнинг энг кўп тарқалган шакли ақидапарастликдир. Европада фундаменталистлар деб аталади. Бу сўз лотинчада “асос” ёки “пойдевор” маъносини англатади.

Диний фундаментализм, яъни ақидапарастлик кўр-кўрона ишонишга эътиқодга асосланган далилсиз, исботсиз қоидага, ишонч билан айтилган

фикрга ёки қаттиқ ишонилган мулохазага асосланади. Диний эътиқод шаклланишининг бошланғич даврида белгиланган барча йўл-йўриқларнинг қатъий ва оғишмай бажарилишини талаб қиладиган диний оқимлар қарашларидир.

Маълумки, Ислом дини асосан икки йўналишдан иборат: суннийлик ва шиалик. Жаҳондаги 1,2 млрд мусулмонларнинг 92,5%ни ташкил қилади. Суннийлик тарафдорлари дунёни 120 га яқин мамлакатида яшайди, қолганлари шиалар.

Суннийлар Қуръони Карим ва сунна (Муҳаммад алайҳиссалом ҳадислари)га эътиқод қиладилар. Суннийликда 4 та диний ҳуқуқ мазҳаби бўлиб, улар: Ханафий (Абу Ханифа ан Нўмон 699-767), Ханабалий (ибн Ҳанбал 780-795); Моликий (Молик ибн Анас 721-795) ва Шофеъиййа (Абу Абдулло Муҳаммад ибн Идрис аш Шофеъиййа 767-820) мазҳабларидир. Дунёдаги мусулмонлар мазхаблар бўйича қуйидагича бўлинган: ханафийлар-47% шофеъиялар-27% маликийлар-17%, ханбалийлар-1,5%. Қолган 7,5% шиалар, ибодийлар ва хорижийларни ташкил қилади.

Ханафий- Ироқда вужудга келиб, Ислом дини тарқалган барча мамалакатларда шу жумладан Хуросон ва Мовороуннахрда ҳам кенг ёйилган. Бурхониддин Марғинонийнинг “Ҳидоя” тўплами бу мазхабнинг асосий қўлланмаси сифатида танилган.

Ханафий қонунлари нисбатан юмшоқроқ ва қулайроқлиги, халқларнинг махалий анъаналарини эътиборга олганлиги сабабли кенг ёйилган. У ўзининг мўътадиллиги ва бағрикенглиги билан сиёсий-иқтисодий, илмий-маданий юксалишга қулай шароитлар яратиб келган.

Ханафий мазхаби ўз тарихий тараққиётининг бошқа босқичларида мусулмонларнинг хамжихатлиги, ўзаро иноқлиги ва бирлигини таъминлаш учун курашиб келган. Бошқача қилиб айтганда, мусулмон жамоаси орасида ҳар қандай фирқачиликка яъни қавмнинг диний эътиқод белгилари бўйича гурухларга бўлинишига қарши бўлган.

Ханбалийлик диний масалаларида эркин фикр юритишга қаршилигига, ҳуқуқ тизимини ўрта торлиги, ҳар қандай кўринишдаги “янгиликка” қаршилиги ва шариат аҳкомларига риоя этишда қатъий мутаасифлиги билан ажралиб туради. Бу мазхаб тарафдорлари Қуръон ва хадисларни эркин талқин этиш йўлидаги ҳар қандай уринишларни қоралайдилар. Шунинг учун ҳам бу мазхаб кенг тарқалмаган XII асрда мустақил мазхабга айланган. Бироқ, кейинги асрларда яна ҳам камайган. XVIII асрга келиб ваххобийлар ханбалий тарафдорлари бўлиб чиқдилар.

Ханбалий мазхабига эътиқод қилувчилар хозир асосан Саудия Арабистон худудида яшайдилар. Ваххобийлар харакати сунъий мазхабларнинг энг кичиги бўлган ханбалилик ичидан ўсиб чиққан, дунёвий қадриятларга нисбатан ўта муросасиз диний-мафкуравий оқимдир.

Ислом тарқалган худудларнинг ҳаммасида ижтимоий-иқтисодий муҳит бир хил эмас эди. Турли-туман анъаналар, асрлар бўйи яшаб келган урф-одатлар мавжуд эдики, улар ўз худудларидаги шароитга мос келмаслиги табиий эди. Шунинг учун Ханбализм оқимини Арабистон Я.Они қўшнилари ҳам қабул


қилмади. Бу оқим тарафдорлари турли усуллар билан, хатто жангарилик йўли билан уни ислом мамлакатларига ёйишга ҳаракат қилмоқдалар. Аслини олганда

ханбализм фундаментализмни, ақидапарастлик ваҳҳобийликни, ваҳҳобийлик эса диний экстремизмни келтириб чиқарди.

Ақидапарастлик, диний экстремизм ҳамма даврда ҳам жамият учун, тараққиёт учун бирдек хатарлидир.

Ўрта асрларда Ғарбдаги ақидапарастлик мафкураси бўлган инкивизиция черковнинг хукмронлиги ҳур фикрга, тараққиётга тўсиқ бўлганлигини кўрамиз. Масалан: Галилей ва Коперниклар қаттиқ таъқибга учраган бўлса, Жодано Бруно жаҳолат қурбони бўлди. Бу буюк инсонлар нима сабабдан таъқибга дучор бўлганлар.

^ Коперник Николай (1473-1543)

Польшадаги Торун шаҳрида туғилган. Дастлаб ўз Ватанида, сўнг Италия университетида таълим олган. Милодий II асрда Птоломей Ер олам маркази эканлиги ҳақидаги таълимотни яратди. У ер атрофида Қуёш, Ой сайёралари ва юлдузлар айланиб юради деб уқтирди. Унинг таълимоти черков намоёндаларига маъқул келган. Птоломей фикрига ким қарши бўлса таъқибга учраган.

Коперник Птоломей фикрини рад этиб, ер ўз ўқи атрофида ҳамда Қуёш атрофида ҳам ҳаракатланиб, бир йилда бир марта уни тўлиқ айланиб чиқишини бошқа сайёралар ҳам ер каби Қуёш атрофида айланишини исбот этди. У олам марказида ер эмас Қуёш туради деган илмий қарашни исботлади. Ер ҳам оддий сайёра экан. Бу кашфиёт дунёни тузилишини билишда инсоният олға ташлаган қадам бўлди. Бироқ, Коперник умрининг охиригача имкивизиция таъқибида яшади, ўзининг оламнинг тузилиши ҳақидаги асарини ўлимидан бир неча кун аввал босиб чиқарди.


^ Бруно Жордано (1548-1600)

Буюк Итальян олими. Бруно Коперник таълимотини давом эттирди. Ҳаёт фақат ердагина мавжуд эмаслигини, олам чексизлигини, кўплаб оламлардан иборатлигини тушуниб етди ва бошқаларга ҳам тушунтирди. Черков руҳонийларини қаттиқ таъқибига қарамай ўз фикридан қайтмади.

Уни қамоққа олиб зиндонга ташладилар. 8 йил зиндонда ётиб ҳам ўз эътиқодидан қайтмади. Шундан сўнг инкивизиция суди “қон тўкмай” ўлдиришга ҳукм қилди. Бу “гулханда ёқилсин” дегани эди. 1600 йил феврал ойида гулханда ёқилди.

Токи дунёда тараққиётга интилиш, бунёдкорлик хисси бор экан жамиятда илғор ғоялар туғилаверади. Бузғунчи ғояларнинг вужудга келишига эса вайронкор интилишлар сабаб бўлади.

Шундай экан, уларга қарши курашга тайёр туриш, ёшларни зарарли ғоялардан асраш доимо хушёр ва огоҳ бўлиб яшамоқ ҳаётнинг асосий зарурати бўлиб қолаверади.

XIX аср бошларида Францияда император Наполеон шахсига сиғинишни бошлаб берган унинг офицери Шовен номи билан боғлиқ шовинизм ғоялари пайдо бўлди. Кейинчалик эса муайян шахс ёки миллатни бошқалардан устун қўядиган, уни мутлоқлаштирадиган мафкуравий ақидага айланди.

Тарихий тажрибага асосланиб, бу ходисани муайян кучлар ва давлатлар томонидан сиёсий, мафкуравий ва иқтисодий хукмронлик деб ёки

миллатлараро ва давлатлараро, минтақавий муносабатларда унга интилиш деб таърифлаш мумкин.

Тарихий тажриба шуни кўрсатмоқдаки, шовинизм авторитар тузумлар ўрнатилиши ва мустаҳкамланишини рағбатлантиради, шафқатсиз диктатурага олиб боради. Чунки бўйсундирилган ва қарам халқларнигина эмас, балки бир қисми муқаррар равишда бундай сиёсий йўлга қарши чиқадиган ўз аҳолисини хам бошқача шароитда итоаткорликда сақлаб туриш мумкин бўлмайди.

Шовинизмнинг тарихан халокатли эканлигига сабаб шуки, хаддан ташқари кучайиб кетган ва айниқса, ўз миллий мумтозлигига ишонишга асосланган буюк давлатчилик зўравонлик асосига кўрилганлигидадир.

Бу эса, буюк давлатчилик шовинизми ва агрессив миллатчиликни ифода этувчи давлатларнинг ўзида кўплаб қурбонлар ва йўқотишларга олиб келади.

Шунинг учун айтиш мумкинки шовинизм пировардида давлатнинг ўзига зарба беради, унинг пойдеворини кучлансизлантиради, ички зиддиятларни кучайтиради. У жамиятни парчалаб юборишга ва унинг учун оғир бўлган оқибатларни келтириб чиқаришга қодир. Масалан: Рим, Усмонийлар, Германия ҳамда Россия ва Совет империяларининг тақдирида бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин.

4. Инсоният тарихига халқлар ва давлатлар, миллатлар ва жамиятларни юксалишга етаклаган ёки уларни таназзул ва ҳалокатга маҳкум этган турли хил ғоялар таъсир ўтказиб келган.

Миллий ғоя мафкура ўзида гуманизм талабларини, халқларнинг ирода ва интилишларини акс эттирган тақдирда жамиятни бирлаштириб, унинг салоҳият ва имкониятларини тўла юзага чиқаради.

Масалан: ХХ асрда дунё ҳамжамияти томонидан тан олинган Япон, Немис, Хитой ва турк моделлари мамлакат тараққиётига асос бўлди.

Ғоя ва мафкура гуманизм ва тараққиёт тамойилларин, халқ тақдиридаги юксалиш заруратини ўзида акс эттирмаса жамият таназзулга учрайди.

Ана шундай мафкуралардан бири хокимиятни қурол кучи билан эгаллаб олган собиқ коммунистик тузум мафкурасидир.

Жахон тажрибасида бузғунчи мафкура ўзининг сохта жозибаси алдов ва макр билан омма онгини захарлаб, жамиятда ҳукмрон мавқеини эгаллаб олиши ҳам мумкин. ХХ асрнинг 30-йилларида Италия ва Германияда фашизмнинг ғалаба қозониши нафақат итальян ва немис халқининг балки дунёдаги миллионлаб инсонларнинг бошига чексиз кулфат солгани тарихнинг аччиқ сабоқларидан биридир. Фашизм бошлаган уруш дунёда 60 млн аҳолини ёстиғини қуритди. Давлатлар ижтимоий иқтисодий тараққиётда бир неча йилларга орқада қолди.

5. Уруғ-аймоқчилик феодал муносабатларга хос ҳодисадир. Бу- қон-қариндошлик алоқалари билан боғланган одамларнинг бирлигидир. Уруғ жамоаси ўз бошлиғининг номи билан аталарди. У эса аъзолари учун энг обрўли одам хисобланар, уруғнинг манфаатларини жамоасига хомийлик қилар эди.

Замонлар ўтиб, одамлар ўртасидаги муносабатлар ўзгарди. Аммо қариндош уруғчилик муносабатлари изсиз йўқолиб кетмади.

Маълум бир даражада қариндош- уруғчилик билан боғланган одамларнинг бир-бирларига мадад беришлари табиий бўлиб кўринади.

Лекин қариндош-уруғчилик, ҳудудий ёки этник принциплар асосида давлат тузилмаларида ёки бошқа тузилмаларда тор гуруҳчилик манфаатлари билан иш кўрадиган, айнан шу манфаатларни биринчи ўринга қўядиган уюшмалар (кўпинча норасмий уюшмалар) умумий ишга, умумдавлат, умумхалқ манфаатларига зарар келтирган ҳолда шаклланиб, ўз мақсадларига эришиш учун аъзоларини мавжуд давлат, ҳокимият ва бошқа поғоналарда юқори кўтаришга ҳаракат қилар экан, бу ҳол хавфли бўлиб қолади. Ана шунда жамиятнинг барқарорлиги ва хавфсизлигига реал таҳдид солувчи маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик ҳақида гапиришга тўғри келади.

Давлат тузилмаларида уруғ-аймоқ ва юртдошлар гуруҳлари этник белги асосида шаклланади. Уруғ-аймоқчиликнинг мақсади- ўз аъзоларини давлат ҳокимияти пиллапояларидан мумкин қадар юқори кўтаришдан иборат. Уруғ-аймоқчиликни ажратиб турувчи белги- унинг аъзоларининг бир жойда туғилганлигидир. Шуни назарда тутиш керакки, машғулот турларининг умумийлиги, маънавий манфаатлар, дунёқарашларнинг муштараклиги эмас, балки айнан туғилган жойнинг умумийлиги асосий белгидир. Минтақавий ўзлигини англаш, бошқача айтганда, одамларнинг фақат ўзлари туғилиб ўсган жой орқали ўзларини идрок этиши, аслини олганда, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик учун этник- ижтимоий негиз бўлиб хизмат қилади. Аёнки, ҳозирги вақтда Марказий Осиёнинг баъзи жойларида миллий ўзлигини англашдан кўра, минтақавий ўзлигини англаш устунлик қиляпти, дейиш учун анча салмоқли асослар сақланиб қолмоқда.

Маҳаллийчилик тамойилларининг кучайиши минтақаларнинг ўзини ўзи чегаралаб қўйишига, таркиб топган хўжалик алоқалари тизимининг кучсизланиши ва парчаланишига, бинобарин, минтақанинг иқтисодий жиҳатдан таназзулга юз тутишига олиб келиши мумкин. Бу эса умумдавлат иқтисодиётига зарар келтириши муқаррар. Кўпинча бу ҳол давлат ичида марказдан қочувчи кучларнинг пайдо бўлиши ва жадвал ривожланиши билан бирга юз беради.

Маҳаллийчилик ва сепаратизм келтириб чиқарадиган яна бир таҳдид шундан иборатки, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчиликка асосланган зиддиятлар минтақамиз шароитида миллатлараро ва этник можароларга айланиб кетиши ёки бундай можароларни юзага келтириши мумкин.

Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, Марказий Осиёдаги туб халқларнинг вакилларини минтақанинг бешала давлатида ҳам учратиш мумкин. Мамлакатларимиз аҳолисининг кўпчилик қисми бир хил гуруҳлардан (ўзбеклар, қозоқлар, тожиклар, туркманлар, қорақалпоқлар, уйғурлар ва бошқалардан) таркиб топган бўлиб, уларнинг нисбати ўзгаради, холос. Республикаларнинг ҳар бирида жам бўлиб яшайдиган: Қозоғистонда ва Қирғизистоннинг Ўш вилояти жанубида, Тожикистоннинг Ленинобод вилоятида, Туркманистоннинг Тошҳовуз вилоятида ўзбеклар яшайдиган ҳудудлар, Тошкент ва Жиззах вилоятларида қозоқлар яшайдиган катта-катта майдонлар. Қозоғистоннинг шимолида асосан руслар яшайдиган вилоятлар мавжуд.

6. Жамият тараққиётида турли мақсад ва муддаолар хилма-хил мафкуравий воситалар билан амалга оширилади.

Инсонлар, халқлар ва жамиятлар ҳаётида танланган ғоялар йўналиш, миллий мафкура муҳим аҳамият касб этади. Мафкура бўлмаса, одам, жамият давлат ўз йўлини йўқотиши муқаррар. Ҳар қандай мафкура қуйидаги асосий мақсадларни кўзда тутади:

-Муайян ғояга ишонтириш;

-уюштириш;

-сафарбар этиш;

-маънавий- руҳий рағбатлантириш;

-ғоявий тарбиялаш;

-ғоявий иммунитетни шакллантириш;

-ҳаракат дастури бўлиш.

Мафкура ўз олдига қўйилган шу каби мақсадларни бажара олсагина, амалий самара бериши мумкин.

V. Гурухларда ишлаш:

Тингловчиларни 5 гурухга бўламан.

1. Гурухга топшириқ.

- Нима учун ҳар бир давлатга мафкура зарур?

2. Гурухга топшириқ.

- Бугунги кунда Ўрта Осиёга қандай мафкуравий тахдидлар мавжуд?

3. Гурухга топшириқ.

  • ХХ асрда большевикларнинг ғалабасини таъминлаган ғоявий омиллар нимадан иборат эди?

4. Гурухга топшириқ.

  • Фашизмни пайдо бўлишининг омиллари нимадан иборат?

5. Гурухга топшириқ.

  • Миллий мафкурани Ўзбекистон тараққиётидаги ўрни қандай?


VI. Гурух иштирокчиларни фикрини тинглаш.


VII. Дарс режаси бўйича ўқитувчини маърузаси.


Миллий мафкура кенг халқ оммасининг манфаатларини, мақсад ва нарсаларини ифода этади. Мақсад ва муддаолар эса хилма-хил мафкуравий воситалар билан амалга оширилади. Инсоният, жамият хаётида танланган ғоявий йўналиш, миллий мафкура мухим аҳамият касб этади.

Мафкура бўлмаса одам, жамият, давлат ўз йўлини йўқотиш муқаррар. Ҳар қандай мафкура қуйидаги асосий мақсадларни кўзда тутади. (4-илова).

VIII. Дарс якунларини чиқариш.

Миллий мафкурани ёшлар, ўқувчилар қалби ва онгига қандай йўллар билан сингдириш лозимлигини (3- илова) орқали тушунтирилади.

^ Фойдаланилган адабиётлар:

1. И.Каримов: Ўзбекистон XXI аср бўсағасида хавсизликка тахдид ва барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолотлари. 1998 йил.


2. И.Каримов “Юксак маънавиятсиз келажак йўқ” (янгича фикрлаш ва ишлаш давр талаби. Т-5).

3. И.Каримов “Жамиятимиз мафкураси халқни-халқ, миллатни-миллат қилишга хизмат этисин”.

4. И.Каримов “Миллий давлатчилик, истиқлол мафкураси ва ҳуқуқий маданият тўғрисида”.

5. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар.

6. Диний экстремизм ва фундаментализм: тарихи, мохияти ва бугунги хавфи.


Илова №4



^ МИЛЛИЙ МАФКУРАНИНГ БОШ ҒОЯСИ

Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишдир




^ МИЛЛИЙ МАФКУРАНИНГ

АСОСИЙ ҒОЯЛАРИ




ВАТАН РАВНАҚИ


ЮРТ ТИНЧЛИГИ

Халқ фаровонлиги


Комил инсон


Ижтимоий ҳамкорлик


Миллатлараро тотувлик


Динлараро бағрикенглик

(толерантлик)

Илова №3


Мафкуранинг

миллий хусусиятлари


  • халқимиз ҳаётида қадим қадимдан бўлиб яшаш руҳининг устунлиги;

  • жамоа тимсоли бўлган оила, махалла ва юрт тушунчаларининг муқаддаслиги;

  • ота-она, маҳалла-кўй умумий жамоатга юксак хурмат-эътибор;

  • миллатнинг ўлмас руҳи бўлган она тилига муҳаббат;

  • каттага – ҳурмат ва кичикка – иззат;

  • сабр – бардош ва меҳнатсеварлик;

  • ҳалоллик, меҳр-оқибат;

  • меҳр-муҳаббат, гўзаллик ва нафосат рамзи – аёл






Умумбашарий тамойиллари




Қонун устуворлиги

Диний бағрикенглик




Инсон хақ ҳуқуқлари ва ҳур фикрлик

Дунёвий билимларга интилиш, маърифатпарварлик


Турли миллат вакилларига ҳурмат ва улар билан баҳамжиҳат яшаш




Ўзга халқларнинг илғор тажрибалари ва ва маданиятини ўрганиш ва ҳоказо


Ижтимоий иқтисодий асослари



Ҳар бир оила ва фуқарони фарозон турмушга эришишга

Ҳар бир инсонни шахсий манфаат-ларини Ватан манфаатлари билан ўзаро уйғунлаштириб яшашга ундайди




Ҳар бир фуқаронинг бўлган жамиятнинг фаровон-лигидир” ғоясини илгари сура.



Илова №2

^ МИЛЛИЙ ИСТИҚЛОЛ МАФКУРАСИНИНГ


ТАРИХИЙ АСОСЛАРИ






^ ҚАДИМИЙ ОБИДАЛАР

САНЪАТ ДУРДОНАЛАРИ






ОСОРИ АТИҚАЛАР

^ МИЛЛИЙ ҚАХРАМОНЛАР



ХАЛҚ ОҒЗАКИ ИЖОДИ

ЁЗМА МАНБАЛАР


Фалсафий асослари:









Дунёвий билимлар, жаҳон фалсафаси дурдоналари

Алишер Навоийнинг комил инсон ҳақидаги фалсафий мушоҳадалари




Хоразмийнинг дунёвий кашфиётлари

^ Фаробийнинг адолатли жамият ҳақидаги таълимот

Берунийнинг ижтимоий- ахлоқий қарашлари

Ибн Синонинг дуализм таълимоти

^ Асримиз бошидаги маърифатпарвар зиёлилар фаолияти

Илова №1


Инсоният тарихи ғоялар тарихидир


Ғоя-инсон тафаккурлари махсули



^ Бунёдкор ғоялар

Вайронкор ғоялар





Халқпарварлик,

Тинчлик,

Озодлик,

Ҳурфикрлик,

Дўстлик,

Биродарлик,

Тенглик,

Бағрикенглик,

Тараққиёт ва ҳ.к.

Ақидапарастлик,

Диний фантазм,

Терроризм,

Босқинчилик,

Фашизм,

Шовинизм,

Жаҳолатпарастлик,

Большевизм ва ҳ.к.




^ Миллий ғоя – инсон ва жамият ҳаётига маъно- мазмун бахш этадиган, уни эзгу мақсад сари етаклайдиган фикрлар мажмуидир



Муайян бир ғоя дастлаб бирон бир шахснинг онгида пайдо бўлади. Айни пайтда у юксак ижтимоий мазмунга эга бўлгани, жамиятнинг тараққиёт йўлидаги эзгу интилишларини акс эттиргани боис умуминсоний хақиқатга айланади.



Мафкура муайян ижтимоий гурух, ижтимоий қатлам, миллат, давлат, халқ ва жамиятнинг эҳтиёжлари, мақсад муддаолари, манфаатлари, орзу интилишлари ҳамда уларни амалга ошириш тамойилларини ўзида мужассам этадиган ғоялар тизимидир.



Илова №5

Ғоянинг тарихий шакллари ва кўринишлари





^ Плюрализм-оламнинг асосида кўп нарсалар ётиши ҳақидаги ғояларни илгари сурувчи таълимот

Монизм- оламнинг асоси битта дея таълим берувчи йўналиш





Идеализм-олам ва одамнинг яралиши, борлиқнинг яшаши ва ривожланиш ҳусусиятлари, борлиқ ҳамда йўқлик масалаларида руҳий ва илоҳийлик тамойил-ларини устувор деб билиш, мутлақлаштириш




^ Дуализм-оламнинг ибтидоси ҳам руҳий-илоҳий, ҳам моддий асосга эга эканлиги ҳақидаги таълимот






Материализм-одам ва одамнинг яралиши, бор-лиқнинг яшаши ва ривожланиш хусусиятлари, борлиқ ҳамда йўқлик масалаларида модда (материал) ва унинг хиссаларини устувор деб билиш, мутлақлаштириш.









Илова №1

Президент И.Каримовнинг

^ Миллий маънавий тикланиш концепцияси”



Хаққоний тарих, урф-одатлар, анъаналар, миллий фазилатлар, диний қадриятларни тиклаш




^ Миллат маънавия-тини

тиклаш


Ватан-парварлик билмдонлик инсон-парварлик

миллатга садоқат




Ўзбек

халқи


Бошқа миллат вакиллари




Умумин-

соний қадрият-лар билан бойитиш


Миллий мафкура













Миллий маданиятлар (тил,дин,алоқалар урф одатлар)ни ривожлантириш



Похожие:

Мавзу: Ғоя ва мафкура тушунчалари, уларнинг моҳияти. Бунёдкор ва вайронкор ғоялар. Махаллийчилик, миллатчилик, диний экстремизм, диний фундаментализм, буюк давлатчилик шовинизми. Давлат талаблари iconДиний экcтремизм жахолат чохи
Республикаси ҳукуматининг "Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашни кучайтиришга қаратилган тадбирлар "Дастури"нинг асосий мақсади...
Мавзу: Ғоя ва мафкура тушунчалари, уларнинг моҳияти. Бунёдкор ва вайронкор ғоялар. Махаллийчилик, миллатчилик, диний экстремизм, диний фундаментализм, буюк давлатчилик шовинизми. Давлат талаблари iconМавзу: Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий маърифий ишлар самарадорлигини оширишда Касаба уюшмаларининг роли режа
Миллий ғоя, миллий мафкура, мафкуравий хавфсизлик ва маънавият тушунчаларининг мазмун-моҳияти
Мавзу: Ғоя ва мафкура тушунчалари, уларнинг моҳияти. Бунёдкор ва вайронкор ғоялар. Махаллийчилик, миллатчилик, диний экстремизм, диний фундаментализм, буюк давлатчилик шовинизми. Давлат талаблари iconДокументы
...
Мавзу: Ғоя ва мафкура тушунчалари, уларнинг моҳияти. Бунёдкор ва вайронкор ғоялар. Махаллийчилик, миллатчилик, диний экстремизм, диний фундаментализм, буюк давлатчилик шовинизми. Давлат талаблари icon14. 06. 1991 й. N 289-xii виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўЈрисида
...
Мавзу: Ғоя ва мафкура тушунчалари, уларнинг моҳияти. Бунёдкор ва вайронкор ғоялар. Махаллийчилик, миллатчилик, диний экстремизм, диний фундаментализм, буюк давлатчилик шовинизми. Давлат талаблари iconДокументы
1. /Диний экстремизм ва терроризм.doc
Мавзу: Ғоя ва мафкура тушунчалари, уларнинг моҳияти. Бунёдкор ва вайронкор ғоялар. Махаллийчилик, миллатчилик, диний экстремизм, диний фундаментализм, буюк давлатчилик шовинизми. Давлат талаблари iconДокументы
1. /Диний экстремизм ишчи дастур.doc
Мавзу: Ғоя ва мафкура тушунчалари, уларнинг моҳияти. Бунёдкор ва вайронкор ғоялар. Махаллийчилик, миллатчилик, диний экстремизм, диний фундаментализм, буюк давлатчилик шовинизми. Давлат талаблари iconДокументы
1. /Диний экстремизм ишчи дастур.doc
Мавзу: Ғоя ва мафкура тушунчалари, уларнинг моҳияти. Бунёдкор ва вайронкор ғоялар. Махаллийчилик, миллатчилик, диний экстремизм, диний фундаментализм, буюк давлатчилик шовинизми. Давлат талаблари iconДиний экстремизм ва терроризм
Шунинг учун ҳам экстремизм ва терроризм бутун жаҳон афкор оммаси, прогрессив кучлари томонидан қораланмоқда. XXI аср бошида инсоният...
Мавзу: Ғоя ва мафкура тушунчалари, уларнинг моҳияти. Бунёдкор ва вайронкор ғоялар. Махаллийчилик, миллатчилик, диний экстремизм, диний фундаментализм, буюк давлатчилик шовинизми. Давлат талаблари iconДокументы
1. /20.Диний экстремизм ва терроризм курсидан маъруза матнлар.doc
Мавзу: Ғоя ва мафкура тушунчалари, уларнинг моҳияти. Бунёдкор ва вайронкор ғоялар. Махаллийчилик, миллатчилик, диний экстремизм, диний фундаментализм, буюк давлатчилик шовинизми. Давлат талаблари iconДокументы
1. /20.Диний экстремизм ва терроризм курсидан маъруза матнлар.doc
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации