Документы



Юқори тезликдаги йўловчи поездлар ҳаракатини ташкиллаштириш ва хавфсизликни таъминлаш юзасидан эслатма icon

Юқори тезликдаги йўловчи поездлар ҳаракатини ташкиллаштириш ва хавфсизликни таъминлаш юзасидан эслатма

НазваниеЮқори тезликдаги йўловчи поездлар ҳаракатини ташкиллаштириш ва хавфсизликни таъминлаш юзасидан эслатма
Дата19.05.2013
Размер51.69 Kb.
ТипДокументы
скачать

Юқори тезликдаги йўловчи поездлар ҳаракатини

ташкиллаштириш ва хавфсизликни таъминлаш юзасидан

ЭСЛАТМА

ҲУРМАТЛИ ФУҚОРАЛАР!


Транспорт хизматлари бозорида темир йўл транспорти мавқеини ошириш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сервис сифатини жаҳон андозалари даражасига етказиш, саёҳлик ва бошқа хизматларни юқори даражада кўрсатишни ташкил этиш, бунда йўловчилар соғлиги ва ҳаётининг сақланишини таъминлаш мақсадида юқори тезликдаги йўловчи поездлар ҳаракатини ташкиллаштириш ва хавфсизликни таъминлаш юзасидан қуйидаги талабларга риоя этишингизни эслатамиз.

^ Жисмоний шахслар қуйидагиларга амал қилишлари шарт:

  • юқори тезликда ҳаракатланувчи йўловчи поездлар участка йўналишига яқин жойларда санитария меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига;

  • темир йўл линиясида электр тормоқларини (ҳаво, ер ости ва сув ости электр узатиш, киритма ва тақсимлаш қурилмаларини) муҳофаза қилиш қоидаларига (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 102-моддаси);

  • темир йўл изларига поездлар қатновинининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ашёларни қўйиш, шунингдек темир йўлни, иҳота дарахтларини ва қор тўсиш ғовларини ҳамда бошқа йўл объектларининг, сигнал бериш ва алоқа иншоотлари ва қурилмаларига шикаст етказмаслик ҳақидаги талабларига (Маъмурий жавобгорлик тўғрисидаги Кодекснинг 113 моддаси);

  • темир йўлдан отларни ҳайдаб ўтиш ва чорва молларини ҳайдаб ўтиш, чорва молларни темир йўл яқинида боқиш қоидаларига (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 113 моддаси);

  • тўсиқлар билан ажратилмаган ўтлоқларда темир йўлга 300 метрдан яқин бўлган масофада молларни фақат бойлаб боқишга, темир йўлга 2000 метр бўлган масофада эса доимий кузатув остида боқилиши ҳақидаги талабларга (Ўзбекистон Республикасида темир йўлларни кесиб ўтиш жойларидан фойдаланиш бўйича 18.05.1998 йилдаги П 51/98 сон Йўриқнома (7 илова) Молларни темир йўлдан ҳайдаб ўтиш қоидаларининг 8 банди);

  • чорва молларини кесиб ўтиш жойлари ёки махсус ҳайвонларни ўтказиш жойларидан кўплаб (йирик қорамол подасининг сони 500 бошдан ортиқ бўлганда) ўтказишга тўғри келиб қолса, подани кузатиб (ҳайдаб) борувчи шахслар пода ҳайдашнинг шарт-шароитларини таъминлаш учун темир йўл масофасининг йўл усталарини олдиндан хабардор қилиш тўғрисидаги тартибига (Ушбу Йўриқноманинг 7 банди);

  • ҳайвонларни кесиб ўтиш жойидан ҳайдаб ўтишни поезд келишига 15 дақиқа қолганда, 240 км соат тезликда юрадиган йўловчи поездларини ўтказиб юборишда эса унинг ўтишига 20 дақиқадан кам бўлмаган муддатда тўхташ тартибига (Ўзбекистон Республикасида темир йўлларни кесиб ўтиш жойларидан фойдаланиш бўйича 18.05.1998 йилдаги П 51/98 сон Йўриқнома 1 банди);

  • темир йўлларда белгиланган жойлардан ўтиш, шунингдек транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан темир йўл изини белгиланган жойлардан кесиб ўтиш қоидаларига (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 113 моддаси);

  • транспорт воситалари ҳайдовчилари темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларига (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 130 моддаси);

  • йўлларга, темир йўлдан ўтиш жойларига, йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи бошқа иншооатлар ёки техник воситаларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, шунингдек йўл ҳаракатига қасддан ҳалал бермасли, шу жумладан, йўл қопламасини ифлослантирмаслик тўғрисидаги талабларга (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 147 моддаси);

  • темир йўллар учун ажратилган минтақаларда темир йўл органлари билан келишмай туриб ердан ҳайдаш, ўт ўриш, дарахт кесиш ва уларга шикаст етказиш, чимларни олиб ташлаш ва тупроқ олиш, канализация, саноат, мелиорация сувларини ва оқава сувларни сув қочириш иншоотларига ва резервларига оқизиш, шунингдек ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёқиш, ёғоч кўприклар ва тахта тўшамали кўприкларда чекмаслик ҳақидаги талабларга ((Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 148 моддаси);

  • кўприклар ва поездлар ҳаракат йўналишдан 50 метр яқинида пичан, сомон ва ўтинларни тахламаслик ҳақидаги талабларга;

  • тақиқланган чегара (полоса отвода)да ўт ва ўтинларни ёқиш, дов дарахтларни қуруқ шохларини қолдирмаслик ҳақидаги талабларга (“Темир йўл транспортида ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Қоидалар 1978 йил 27 декабрда тасдиқланган);

Юқорида кўрсатилган талабларни бузганлик учун фуқоралар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда маъмурий ва жиноий ҳамда моддий жавобгарликка тортилишлари мумкинликлари ҳақида эслатамиз (огоҳлантирамиз).


Ўздавтемирйўлназорат” инспекцияси

Юқори тезликдаги йўловчи поездлар ҳаракатини

ташкиллаштириш ва хавфсизликни таъминлаш юзасидан

ЭСЛАТМА

^ ҲУРМАТЛИ ЙЎЛОВЧИЛАР!


Транспорт хизматлари бозорида темир йўл транспорти мавқеини ошириш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сервис сифатини жаҳон андозалари даражасига етказиш, саёҳлик ва бошқа хизматларни юқори даражада кўрсатишни ташкил этиш, бунда йўловчилар соғлиги ва ҳаётининг сақланишини таъминлаш мақсадида юқори тезликдаги йўловчи поездлар ҳаракатини ташкиллаштириш ва хавфсизликни таъминлаш юзасидан қуйидаги талабларга риоя этишингизни эслатамиз.


^ Йўловчилар қуйидагиларга амал қилишлари шарт:

  • темир йўл транспорти воситаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш, яъни зарурат бўлмай туриб, ўзбошимчалик билан поездни тўхтатмаслик, поезд юриб кетаётганда поездга чиқмаслик ва поезддан тушмаслик, вагонларнинг зинапояларида ва томларида кетмасликка; (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 114-моддаси)

  • поезд ҳаракатланишдан 5 минут олдин ўз ўриндиқларида ҳозир бўлиши ва ўз жойида ўтиришга;

  • локомотивлар, вагонларга ва уларнинг ойналари, ташқи ва ички жиҳозларига шикаст етказмаслик; (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 121-моддаси)

  • поездларда белгиланмаган жойларда, (шу жумладан тамбурларида) чекмаслик; (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 122-моддаси)

  • поездларнинг вагонларидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбормаслик қоидаларига; (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 123-моддаси)

  • поездларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига; (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 124-моддаси)

  • поездда қўл юки сифатида ёнувчан, заҳарловчи, тез алангаланувчи, портловчи ҳамда заҳарли моддалар ва ашёларни олиб юриш қоидаларига; (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 142-моддаси)

  • поездда чиптасиз юриши, ўн ёшдан ўн олти ёшгача бўлган болаларни чиптасиз олиб юрмаслик талабларига; (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 144-моддаси)

  • майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқораларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқораларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа ҳатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларига; (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси)

Юқорида кўрсатилган талабларни бузганлик учун жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда маъмурий ва жиноий ҳамда моддий жавогарликка тортилишлари мумкинликлари ҳақида эслатамиз.


Ўздавтемирйўлназорат” инспекцияси



Похожие:

Юқори тезликдаги йўловчи поездлар ҳаракатини ташкиллаштириш ва хавфсизликни таъминлаш юзасидан эслатма iconДокументы
1. /Микрофирма, кичик корхона ва тадбиркорлар шахобча темир йулларининг техник соз холатини...
Юқори тезликдаги йўловчи поездлар ҳаракатини ташкиллаштириш ва хавфсизликни таъминлаш юзасидан эслатма iconO’zbekiston respublikasi Xalq ta’limi vazirligi
Болаларни дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни...
Юқори тезликдаги йўловчи поездлар ҳаракатини ташкиллаштириш ва хавфсизликни таъминлаш юзасидан эслатма iconЎзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тасарруфдаги ташкилотлар ходимларини аттестация(қайта аттестация)дан ўтказиш юзасидан низом
Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолотлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг...
Юқори тезликдаги йўловчи поездлар ҳаракатини ташкиллаштириш ва хавфсизликни таъминлаш юзасидан эслатма iconБошқариш самарадорлиги
Унумдорлик кўрсаткичи бўйича бошқарув бу самарали бошқарув деганидир. Барқарор юқори унумдорликни таъминлаш барча бошқарув вазифалари...
Юқори тезликдаги йўловчи поездлар ҳаракатини ташкиллаштириш ва хавфсизликни таъминлаш юзасидан эслатма iconДарс режаси Мавзу: Бошланғич ташкилотларда ўз қарорлари, юқори ташкилотлардан тушаётган ҳужжатларни бажарилиш мониторингини олиб бориш
Бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмитасининг қарорлари ижроси юзасидан мониторинг олиб бориш
Юқори тезликдаги йўловчи поездлар ҳаракатини ташкиллаштириш ва хавфсизликни таъминлаш юзасидан эслатма iconБунёдкор” ёшлар меҳнат ҳаракатини ташкил этиш тўғрисида
Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 17-январдаги 18-сонли буйруғига асосан тта да ёшлар меҳнат ҳаракати...
Юқори тезликдаги йўловчи поездлар ҳаракатини ташкиллаштириш ва хавфсизликни таъминлаш юзасидан эслатма iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 06. 06. 2002 й. N 200
Пф-3080-сон Фармонини бажариш юзасидан ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида стратегик устуворликларни амалга оширишга...
Юқори тезликдаги йўловчи поездлар ҳаракатини ташкиллаштириш ва хавфсизликни таъминлаш юзасидан эслатма iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 29. 07. 2005 й. N 178
Республикаси Президентининг "Тошкент тиббиёт академиясини ташкил этиш тўғрисида" 2005 йил 19 июлдаги пф-3629-сон Фармонини бажариш...
Юқори тезликдаги йўловчи поездлар ҳаракатини ташкиллаштириш ва хавфсизликни таъминлаш юзасидан эслатма icon06. 06. 2002 й. N 200 компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари
Пф-3080-сон Фармонини бажариш юзасидан ва ахборот-коммуникация технологиялари соіасида стратегик устуворликларни амалга оширишга...
Юқори тезликдаги йўловчи поездлар ҳаракатини ташкиллаштириш ва хавфсизликни таъминлаш юзасидан эслатма iconЮқори самарали суюқлик-суюқлик хроматографик усулини дори воситалар таҳлилида қўллаш. Маъруза вақти
Итиш мақсади: Талабаларни юқори самарали суюқлик хроматография усулини аҳамияти ва дори воситаларини таҳлилида қўлланилишини ўзига...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации